Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги



жүктеу 5.8 Mb.
бет34/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40
: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі

МУАММОЛИ ОИЛА – МУАММОЛИ БОЛА
Ф.Имомқулова, У.Эрматова, ГулДУ, Д.Алибоева, Янгиер академик лицейи

Маълумки, ёлғиз инсон оилани ташкил эта олмайди. Оиланинг асосий таркибий қисми ота-она ва фарзандлардан иборат бўлади. Унинг ҳуқуқий мақоми ва қонуний манфаатлари Конституциямизнинг 63,64,65 ва 66- моддаларида белгилаб қўйилган. Шунга кўра оила- шахс шаклланишининг асосий пойдевори. Оиладаги ички муҳит, ўзаро муносабатлар, исломий қарашларнинг асоси бўлган Қуръони каримда ҳам ўз ифодасини топган. Эр-хотиннинг поклиги, ўзаро маслакдош бўлиш, бир- бирига озор етказмаслик, ҳалол луқма билан фарзанд тарбиялаш, шу билан биргаликда разиллик, қотиллик ва қабиҳ ишларга қўл урмасликка даъват этилган. Жумладан, буюк алломаларимиз Имом ал-Бухорий, ат-Термизий каби саҳиҳ илмининг намоёндалари томонидан тўпланган Ҳадисларда ҳам оилавий тарбияда ота- она ва фарзанд мажбуриятлари алоҳида кўрсатилган.

Президентимиз И.А.Каримовнинг нутқ ва асарларида оила ва соғлом бола тарбиясига алоҳида эътибор қаратилган. Жорий йилнинг “ Соғлом бола йили” деб белгиланиши ҳам бевосита давлатимиз раҳбариниг баркамол авлод келажагига қаратилган ғамхўрликнинг ифодасидир. ” Бола туғилган кундан бошлаб оила муҳитида яшайди. Оилага хос анъаналар, қадриятлар, урф-одатлар бола зуваласини шакллантиради. Энг муҳими, фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини англайди, ҳис этади…. Ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчлари, ўзларининг охиратини обод этувчи қарзлари бор. Дину диёнатли хонадон оқсоқолларидан сўрасангиз, уларни лўнда қилиб санаб беради: “ яхши ном қўйиш, яхши муаллим қўлига топшириб, саводини чиқариш, илмли, касбли- ҳунарли қилиш, бошини икки ва уйли-жойли қилиш” [1,4 б.].       Шахснинг оилада шаклланган одоби, ақл-заковати, иймон-эътиқоди унинг таълим маскани ёки меҳнат жамоасидаги фаолияти билан уйғунлашиб, такомиллашиб, жамиятда соғлом муносабатлар ҳамда илғор ғояларнинг қарор топишига олиб келади. Айниқса, нуроний инсонларнинг ибратли ҳаёт йўли, уларнинг панд-насиҳатлари, ижтимоий-педогогик ва психологик муносабатлар инсонда миллий қадриятларимиз ҳамда анъаналаримизнинг амалий аҳамиятини тобора ортиб ва бойиб боришига хизмат қилади. Инсоний муносабатлар боланинг ҳар томонлама баркамол бўлиб шаклланишида замин бўлади. Ватан ва миллат равнақига бўлган масъулликни шакллантиради. Миллий тарбиямизга кўра бобо, момо ва ота-она оиладаги маънавий муҳитни белгиловчилар ҳисобланади. Бундай тарбия анъанаси буюк аждодларимиз тарихида муҳим ўрин тутган. Афсуски, айрим оилалардаги бобо, момо, ота-оналар орасидаги ўзаро муносабатларнинг носоғломлиги, келишмовчиликлар, бола шахсининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатади.

Биз ўқувчи ва талабалар, бўлажак педагогика ва психология соҳасининг мутахассислари, “Оила педагогикаси” фанини ўқиб-ўрганиш жараёнида ҳамда “Ёш ижодкорлар” тўгарагининг аъзоси сифатида устозимиз Ҳ.Абдукаримов раҳбарлигида оила ва унинг фаолиятини ўрганишга доир тадқиқот кузатувлари олиб бордик.Унинг дастлабки натижаси ўлароқ, яъни “муаммоли” деб топилган оилаларни бола тарбиясига бўлган муносабатидан келиб чиқиб, олти қисмга бўлдик.

1. Нотинч оила- оиланинг ижтимой ва иқтисодий мавқеидан қатъий назар, эр-хотиннинг характер хусусиятларини нисбатан мос келмаслиги, дунёқараш ҳамда маданиятда фарқ бўлганлиги боис, эр ўзига ақлли, хотин ўзича ақлли ва доно бўлиб, имкон қадар ҳар сония ҳамда ҳар қадамда бир-биридан камчилик ахтаришга, уни юзга солишга ҳаракат қилишади. Кийиниш, таом тайёрлаш, дастурхон атрофида ўтириш ёки меҳмон чақириш, меҳмондорчиликка бориш бўладими, хуллас, эр-хотинни бир-биридан камчилик қидириб, уни бир-бирининг юзига солиши оилада нотинчликни келтириб чиқаради.Агар оила яхлит, яъни эр-хотин ва фарзандлардан иборат бўлиб, хонадонга қайнота ва қайноналар ташриф буюришса, уларни кутиб олиб, кузатишга қадар ва ундан сўнг “ сен ундай қилмадинг, бундай қилмадинг, онамга ёки отамга яхши эътибор қаратмадинг” деган маш-машалар кучаяди. Икки ўртада фарзандлар ҳам руҳий ҳам маънавий азият чекишади.      2. Бефарқ оила - кам сонда бўлсада учраб туради. Ота-она асосан ўз юмушлари билан банд бўлишади. Баъзи оилаларда ота ичкиликка берилиб, ҳеч жойда ишламайди.Оила юки онанинг зиммасида бўлгани учун она фарзандлар тарбиясига вақт ажрата олмайди. Баъзан турмуш ўртоғига аччиқ қилиб, фарзандларни ўз ҳолига ташлаб қўяди. Бола тарбияси, тақдирига бўлган бефарқлик фарзанднинг бўш вақтини кўпроқ бўлишига, уни ўтказиш ўз ихтиёрида бўлгани боис, бола яхши ўқимайди. Кўпроқ ўйинқароқ бўлиб ўсади. Унинг натижаси тарбиявий қаровсизликка олиб келиши мумкин.

3. Нотўлиқ оила – бундай оилада фарзанд кўпроқ оналарнинг қўлида бўлади. Она билимли, бола тарбиясига масъулиятли бўлса, бола яхши ўқийдиган, интизомли, айниқса, дарсларни қолдирмай, фаол иштирок этадиган бўлади. Онада озгина бефарқлик бўлса, тарбия учун алоҳида вақт ажратилмаса, бола ундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилади.

Нотўлиқ оилада ёлғиз онанинг турмуш қуришига бола халақт бериши мумкин. Натижада “она-бола” муносабатида совуқлик, бефарқлик аломатлари пайдо бўлиб, она ўз фарзандини ортиқча тергаши ёки аксинча унга нисбатан бефарқ қараши мумкин. Бундай ҳолат кўпинча ижобий натижаларга олиб келмайди.

4. Қаттиққўл оила- бундай оилаларда ота ёки она ҳукмронликни қўлга олиб, болага нисбатан ортиқча талаблар қўйилади. Оилада жаҳл, зўравонлик, жисмоний жазо, болани қўрқитиш ва энг ёмони меҳнат билан жазолаш устувор бўлади. Ота-она ва фарзандлар ўртасида эмоционал яқинлик, ўзаро меҳр йўқола боради.

5.Моддийликни бошқа нарсалардан устун қўювчи оила – бундай хонадонларда ота-она бойлик орттиришни ўзларига касб қилиб олиб, бола эҳтиёжини ҳам кўпроқ моддий қондирилишига, болани моддий рағбатлантиришга эътиборни қаратишади. Натижада бола кўпроқ ўзини ўйлайдиган, оқ билак, эгоист бўлиб ўсади. Боладаги эркалик, ўз гапини ота-онасига ўтказиш, ўжарлик, ўзим биламан деган хусусиятларни ўсиб бориши катта эҳтиёжларни юзага келтиради. Бу жараён келгусида ота-она ва фарзандни роҳат-фароғатда бўлишга эмас, тарбияда келиб чиққан қусрлар туфайли иккала томонни азият чекишига олиб келади.

6. Ижтимоий хавфли оила- кўпроқ оталарни спиртли ичимликлар истеъмол қилиши, сурункали ичувчига айланиб қолиши; наркотик истеъмол қилувчи, оиласи, қўни-қўшниларга озор етказувчи, оилага маънавий-моддий зарар келтирувчилар; фоҳиш ишлар билан шуғулланувчилар; одам савдосига алоқаси бўлганлар хавфли оилалар ҳисобланади. Бундай оилаларда масъулият, оиланинг муқаддаслигини сақлаш ҳисси бўлмайди.

Оиланинг муаммоли бўлиши албатта фарзандлар тарбиясида ўз аксини топади. Ижтимоий – тарбиявий жараён мураккаблашиб, янги муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Дунёдаги ҳар бир халқнинг миллий қадриятлари, оилавий анъаналари ва маданиятини ёритувчи санъат асарлари бўлади. Жумладан ўзбек миллий санъатимизда : “Тоҳир ва Зуҳра”, “Маҳаллада дув–дув гап”, “Келинлар қўзғолони “, “Олтин девор “, “Суюнчи”, “Чимилдиқ”, “Темир хотин” каби ўлмас асарлар бой миллий меросимиз ва оилавий анъаналаримизнинг намуналари ҳисобланади.Фикримизнинг якуни ўлароқ қуйидагича хулоса чиқардик: Жамият ривожида ўзига хос “ижтимоий хавф” тушунчаси майдонга келди, яъни ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда айрим трансмиллий жиноятларнинг ортиши ҳам кузатила бошлади. Жумладан гиёҳвандлик, тероризм, диний ақидапарастлик, одам савдоси ана шундай жиноятлардандир. Бундай жиноятлар оилани четлаб ўтмайди.

”Оила- узлуксиз таълим тизими- маҳалла” ҳамкорлигида “ Ота- оналар университети” курсларини педагог, психолог, ҳуқуқшунос ва тиббиёт ходимлари иштирокидаги режа- дастурини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. “Оила педагогикаси” ва “Оила психологияси” фанларини такомиллаштиришга кўмаклашувчи илмий ва илмий-методик адабиётларни яратишга эришиш. Бу ўринда радио ва телевиденияда оила муаммоси ва унинг ечимларига оид мазмунли, ҳаётий кўрсатувларни кўпроқ намойиш этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Фойдаланилган адабиётлар

1. Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори – Т. : Шарқ, 1997-64 б.

2. Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т. : Маънавият, 2008. -176 б.


ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРИ
Г.Б. Қурбонова, ГулДУ, Д.М.Байирбеков,ТДЮИ

Мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, хусусан маҳалланинг тутган ўрни жуда мухимдир. Юртбошимиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўткан қўшма мажлисида тақдим қилинган “Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсияси’’да фуқаролик жамиятини институтига алоҳида тўхталиб, жумладан шундай деганди: “Фуқаролик институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳозирги кунда демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг омилига айланмоқда, фуқароларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариши, ижтимоий, социал иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратмоқда, жамиятда манфаатлар мувозанатини таминлашга кўмаклашмоқда”. Фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқбузарликлари ва жиноятларининг айниқса вояга етмаганларни амалга ошириш учун давлат органлари билан ҳамкорлиги бу борада самарадорликнинг янада олдини олишда хизмат қилади. Аҳолининг қарийиб 35 фоизини 16 ёшгача бўлган болалар, 62 фоизидан зиёдини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этган Ўзбекистонда болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларни бугунги ўта мураккаб ва таҳликали замонда турли хатарлар, зарарли оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларда бундай таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш олдимизда турган энг муҳим вазифалар сирасига киради. Бу вазифаларни амалга ошириш учун давлатдан, жамиятдан мунтазам равишда тизимли кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилади.

Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январидаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида“ги қонунида болаларда ҳуқуқи онг ва маданиятини шакллантириш, уларнинг ижтимоий кўникмасига, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқ бузарликларни камайтиришга кўмаклашиш бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида кўрсатилган. Мазкур қонунда жиноий жавобгарликка тортилган, ва жазони ижро этиш муассасаларида турган, ихтисослаштирилган болалар муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар сифатида эътироф этилгани мамлакатимизда бола ҳуқуқларини таминлаш, уларни ижтимоий ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олиш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқ бузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликларнинг ёки бошқа ғайри ижтимоий хатти-харакатлар содир этилишининг олдини олиш, уларга имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишда ички ишлар идораларининг давлат ва жамоат ташкилотлари, бошқариш органлари билан ҳамкорлиги назарда тутилган. Бугунги кунда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тегишли ҳудудда жамоат тартибини таминлаш, жумладан, фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этиш, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жиноятларнинг олдини олиш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга кўмаклашиб келмоқда. Илгари судланган ҳамда жиноятлар содир этишга мойил бошқа шахсларга тарбиявий таъсирот ўтказиш учун фаҳрийлардан, хотин-қизлар ва ёшлар, маданият ва дин вакилларидан иборат комиссиялар тузишиб, ушбу масалаларда профилактика инспекторлари билан ҳамкорлик қилишмоқда. Вояга етмаганлар ўртасида жиноят содир этишга мойил бўлганларини аниқлашда профилактик ишларнинг самарадорлигининг таминлаш, жазони ижро этиш жойларидан озод этилган ёшларни ишга жойлаштириш, милиция таянч пунктларининг инфратузилмаларни такомиллаштириш, ёшлар ўртасида ташкилий-тарбиявий, оммавий-спорт ишларини ривожлантириш албатта, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлар иштирокида амалга оширилади.

Ҳозирги вақтда жиноят содир этган вояга етмаганларнинг кўпини дарс қолдирадиган, фойдали меҳнат билан шуғулланмайдиган ёшлар ташкил этмоқда. Жиноят содир этган вояга етмаганлар таркибида лицей ва коллеж ўқувчилар ихтисоси ўсиб бораётганлиги уларнинг давоматига етарлича эътибор қаратилмаётганлигидан далолат беради. Мазкур салбий ҳолатларнинг фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади.

Хулоса қилиб айтганда, фуқаролар йиғинлари фаолларининг, айниқса диний маърифат ва манавий-аҳлоқий тарбия бўйича маслаҳатчиларнинг ички ишлар идоралари билан ҳамкорлигини янада кучайтириш, маҳаллалар ҳудудидаги мактаблар ва бошқа ўқув юртларини ушбу фаолятга кенг жалб этиш маҳалланинг маънавий муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган турли иллатлар-жиноятчилик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик каби ҳолатларнинг олдини олишда яхши самара беради.


ВОЯГА ЕТМАГАН ЁШЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ

САМАРАЛИ ШАКЛИ
Х.Туродбов, Тошкент юрдик коллежи.

Болаларни ёшлигиданоқ касб-ҳунарга ўргатиш, уларда бирон-бир ўзи севган соҳалари бўйича меҳнат кўникмаларини ҳосил қилиш баробарида, меҳнатга бўлган иштиёқ ва ҳавасларини орттириб бориш вояга етмаганлар билан олиб бориладиган тарбиянинг асосий йўналишларидан ҳисобланади. Президентимиз томонидан ишлаб чиқилиб, амалга оширилиб келинаётган босқичли таълим тизими бу борада ҳам ўз самарасини бермоқда. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқувчи -ёшларнинг ўзлари танлаган йўналишлари бўйича илм олиш ҳамда касб-ҳунар ўрганишлари учун барча шароитлар яратилган. Бундан ташқари, ҳунармандчиликнинг турли йўналишлари бўйича ўргатадиган кўплаб ўқув курслари ташкил қилиниб, ёшларга қўшимча касб-ҳунар сирларини ўргатмоқдалар. Бу борада аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган устоз ва шогирдлик анъаналарининг давомийлиги миллатимиз қадриятларида юқори ўринда туради. Айниқса, оилавий касб сулолаларининг равнақ топаётганлиги, оилаларда фарзандларга бу соҳаларнинг сингдирилиб келинаётгани йилдан-йилга ўз самарасини бермоқда.

Синифдан ва мактабдан ташқарида ёшларни касб-ҳунарга қизиқтириш, уларда меҳнатга бўлган муҳаббатни ўстириш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар, айниқса, эътиборга омга лойиқдир. Жумладан: “Ардоқли касб эгалари”, “Шарафли меҳнат – келтирар шуҳрат!”, “Элга хизмат – олий ҳиммат!”, “Матбуот ва ахборот – давр кўзгуси!”, “Сизга таъзим устозлар!”, “Тадбиркорлик– иқтисодиётимиз таянчи”, “Касбим – камолим!”, “Касб билан комилдир инсон!” каби байрамлар, “Меҳнатни шарафлаймиз”, “Умр деганлари – меҳнат, муҳаббат!” каби бадиий-мусиқий кечалар, “Қурувчилик – фахрим менинг!”, “Меҳнат қилган элда азиз!”, “Журналист ва замон”, “Алангани тизгинловчилар”, “Давр ва театр”, “Тадбиркорлик – давр талаби”, “Тадбиркорлик – юксалиш гарови”, “Аҳоли осойишталиги йўлида”, “Ҳунарим – бахтим” каби мавзуларда меҳнат илғорлари ва ўз касбининг усталари билан вояга етмаганларнинг учрашув кечаларини ташкил этиш ижобий натижа бермоқда.

Маданият ва истироҳат боғларига ушбу йўналиш бўйича вояга етмаганлар иштирокидаги қуйидаги тадбирларни тавсия этамиз:

Йилнинг апрель, май ойларида касб-ҳунар коллежларининг боғлардаги очиқ дарслар кунларини ўтказиш ва уларга умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларини ташкилий равишда қатнашишларини уюштириш.

Шаҳар, туман ва қишлоқларда фаолият кўрсатиб келаётган ёш ҳунармандларнинг мавзули кунларини ўтказиб, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмалари, уста-ҳунармандлар билан учрашувлар ва улар томонидан ҳунармандлик иш жараёнларини намойиш этиш.

Фаолият кўрсатиб келаётган бичиш-тикиш, тўқиш, палак ва пардалар тикиш, турли пишириқлар тайёрлаш каби махсус курсларнинг мавзули кунларини ўтказиш.

Ёшлар ўртасида “Энг яхши ошпаз”, “Энг яхши қандолатчи”, “Энг яхши нонвой”, “Энг яхши ҳунарманд” каби кўрик-танловлар ўтказиш.

Қишлоқ жойлардаги мавжуд коллеж ва умумтаълим мактабларининг ер участкаларида етказилган сабзавот, полиз ва ҳўл мева маҳсулотлари қўйилган ҳосил байрамларини ташкил қилиш.

Умумтаълим мактаблари, мактабдан ташқари таълим муассасалари, турли кўринишдаги ёшларнинг бадиий, техник йўналишлар бўйича ижодиёт марказлари томонидан тайёрланган асарлар ва техник амалий кўргазмаларини ўтказиш.

Ушбу тадбирларнинг фаол иштирокчилари, кўргазма ғолиблари ҳомийлар томонидан турли диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб бориши уларнинг келгуси ҳаётларида ўчмас из қолдиради.

Хулоса қилиб айтганданда, ёшларнинг камолоти мукаммал билишида бўлишда, четга оғишларнинг олдини олишда синфдан, мактабдан ташқаридаги тадбирларнинг тизимли тарзида ўтказилиб борилиши амалий фаолиятимизда сезиларли натижа бермоқда.


ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ” ТИЗИМИНИ ТАҲЛИЛ ЭТИШ НАЗАРИЯСИ

ВА УСУЛЛАРИ

М.Қ.Жўраев, У.Хушбоқов, Ф.Б. Холлиев, ТерДУ

Замонавий информацион интерактив теҳнологиялар борган сари кенг тарқалиб, жамиятнинг иқтисодий ривожланишига ўзининг ижобий таъсирини ўтказмоқда. Интернет глобал тармоғидан фойдаланувчилар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бундай шароитларда марказлашган структуралар атрофимизда рўй бераётган турли хил ўзгариш ва янгиликларга талаб даражасидаги тезлик билан жавоб бериш имкониятига эга эмас. Давлат хизмати билан боғлиқ соҳаларида жуда катта тезлик ва тегишли маҳорат принциплари асосида ишни ташкил этишга эҳтиёж сезилмоқда. Бошқариш ишларида сиёсий ва ижтимоий теҳнологиялардан фойдаланиш имкониятлари кенгайиб бормоқда. Глобаллашган жараёнларнинг чуқурлашиб бориши шароитида миллий ҳукуматлар энг сўнгги информацион – технологик ютуқлар ва тенденциялар билан ҳисоблашишга мажбур бўлмоқдалар.

Давлат ҳокимияти органларининг аҳоли ва фуқаролик жамияти ташкилотлари билан информацион ўзаро алмашишни таъминловчи интернет – технологиялар замонавий адабий тилда “Электрон ҳукумат” деб аталувчи муҳим номланишга эга бўлди. У ижтимоий жиҳатдан бир бутун, информацион жиҳатдан эса очиқ ва ҳар доим ўзаро алоқада бўлиб турувчи ташкилот мақомини олди. Бошқача қилиб айтганда, “Электрон ҳукумат” – бу давлат ҳокимияти ижро этувчи органларнинг фуқаролар, фуқаролик жамияти ва тадбиркорлик тузилмалари билан интернет орқали мулоқот қилувчи махсус комплекс тизимидир. Шу билан бир қаторда ҳозирги кунда “Электрон бизнес”, “Электрон фуқаро”, “Электрон демократия”, “Электрон ўз-ўзини бошқариш” ва ҳ.к. замонавий термин ва тушунчалар ҳаётимизнинг барча жабҳаларига кириб бормоқда.

Замон фани ва технологиясининг маҳсули бўлган электрон ҳукумат концепциясини ҳаётга, амалиётга татбиқ этиш давлат органлари бошқарув тизими ислоҳоти билан узвий ўзаро боғлиқликда амалга оширилади. Бир томондан, электрон давлат бошқарувига ўтиш административ тизим асосларини маълум бир тартибда қайта қуришни талаб этса, иккинчи томондан қабул қилинаётган бошқарув ечимлари тезкорлигининг ошишини давлат аппаратини таъминлашга кетадиган сарф–харажатларнинг камайишини, меҳнат самарадорлигининг ошишини ва ҳоказоларни таъминлайди. “Электрон ҳукумат” бошқарув ташкилотларини, уларнинг бир бутунлигини яъни сифатий кўрсаткичга кўтаради. Фуқаролар бунда давлат электрон хизматининг маълум ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлган истеъмолчилари сифатида қаралади. “Электрон ҳукумат” ҳозирда ишлаб турган тузилмалар ишларини такомиллаштирувчи ва аввалдан мавжуд тизимлар бўлган давлатлараро (федерал), минтақавий (регионал) ва шахар хокимияти даражасидаги (муницпиального) бошқарув ташкилотлариаро муносабатларни янгича усулда ташкил этувчи технология сифатида қаралади. У ўзи билан янгича ишлаш қонун қоидалари, бу қоидалараро муносабатларга олиб келади. “Электрон ҳукумат” янгича ишлаш қонун – қоидаларини жорий қилиш билан давлат бошқарув ташкилотларини янада самара билан ишлашга замин яратиб беради.

Давлат ва жамият ташкилотлари орасида ўзаро муносабатлар доираси кенгайиб борган сари, яъни “Электрон ҳукумат” дан “Электрон палата”га, “Электрон суд тизими”га ва бошка кўпгина ташкилотларнинг муносабатлари такомиллаштирилиб борилишига олиб келади. Электрон ҳукумат”нинг асосий технологик қиёфаси ва характеристикалари аниқ бир давлатнинг сиёсий ва иқтисодий тизимларига боғлиқ ҳолда намоён бўлиб боради. “Электрон ҳукумат” тизимининг тахлилини қуйидаги йўналишлар бўйича олиб бориш мақсадга мувофиқдир:

“Электрон ҳукумат” тизими ривожланишининг даражалар бўйича бориши;

Электрон оммавий ахборот воситаларининг, айниқса Интернетнинг ривожланиш даражаси ва характери;

“Электрон ҳукумат” тизими фаолият кўрсатиши ижтимоий – маданий асослари ва принципларидаги муҳим жиҳатлари;

“Электрон ҳукумат” миллий моделининг умумий ва махсус жиҳатлари;

Электрон давлат бошқарувида йўналишларни бошкариб турувчи янги жараёнлар характери билан ўзаро алоқаси;

“Электрон ҳукумат”нинг тескари алоқа мониторинги, унинг фуқаролар жамияти ва тадбиркорлик тузилмалари ва ҳоказолар билан ўзаро муносабатлари;

Давлат ва бошқа тузилмалар бошқарувчилари тайёргарлигининг характери ва сифати.


BARKAMOL INSON TARBIYASIDA XALQ PEDAGOGIKASINING TUTGAN O’RNI
N.Bayto’raeva, Z.Sanaqulova, JDPI

O’zbеkiston Rеspublikasi Prеzidеnti I.A.Karimov tomonidan 2014-yil “Sog’lom bola yili” dеb e'lon qilingandan kеyin barcha jabhalarda bo’lgani kabi ta'lim muassasalari ham o’z oldiga bir qator vazifalarni qo’ydi. Shundan kеlib chiqqan holda fakultеt bilan hamkorlikda «Umumiy pedagogika» kafеdrasi ham “Sog’lom bola yili” Davlat dasturining tеgishli bandlari bo’yicha kafеdrada o’tkazilishi lozim bo’lgan bir qator ishlarni rejalashtirdi.

Buyuk ajdodlarimiz, pedagog-olimlarimiz o’z asarlarida xalq badiiy ijodi namunalariga tayanib ish ko’rganlar. Donishmand xalq olg’a surgan tarbiyaning xalqchilligi va tabiatga uyg’unligiga doir g’oyalarni ijodiy rivojlantirganlar. Xalq tafakkuri rivoji uchar gilamlar va otlar, oynai jahonlar yaratishni orzu qilishda ifodalangan bo’lsa, hozirgi zamonda ular haqiqatga aylandi. Shu jarayonda xalqning tarbiya haqidagi tushunchalari ham o’sib bordi.

Milliy istiqlol tufayli xalqimizning o’z milliy, madaniy, tarixiy merosini o’rganish imkoniyatlari qayta tiklandi. Milliylik, o’zlikni anglash yo’lidan borib, milliy istiqlol mafkurasi xalq ommasi ongiga singdirilmoqda. Ota-bobolarimiz e‘tiqod qilgan islom dinining tarbiyaviy ahamiyati yanada kuchaydi.

Qadimgi Turon mulkida yaratilgan adabiyot, san‘at, moddiy va ma‘naviy boyliklar barcha turkiy xalqlar boyligiga aylandi. Ularda xalqimizning milliy qadriyatlari o’z ifodasini topgan. Ijtimoiy taraqiyotning hozirgi bosqichida komil insonni tarbiyalashda ular muhim ahamiyat kasb etadi.

Hatto, komil inson haqidagi mukammal ta‘limot ko’hna Sharq falsafasida yaratilgan. Bu haqdagi fikrlar etnopedagogika manbalarida o’z aksini topgan. Ularni qayta tiklash, o’rganish, ijobiy jihatlarini pedagogik amaliyotga joriy etish milliy istiqlol davridagina mumkin bo’ldi. Modomiki: “Jamiyat taraqqiyotining asosi, uni muqarrar halokatdan qutqarib qoladigan yagona kuch-ma‘rifat...” ekan, xalq pedagogikasi xuddi shu ma‘rifatni targ’ib etuvchi tarbiya vositasidir. Shuning uchun Respublikamizda milliy istiqlol davrida komil insonni tarbiyalash kelajagi buyuk davlatni barpo etishning asosiy sharti sifatida talqin qilinmoqda. Bu vazifani amalga oshirishda etnopedagogika yutuqlaridan foydalanish muhim ahamiyat kasb etadi.

Goh g’amgin, goh quvonchli kechgan o’tmishni, ajdodlarimiz buyukligi sababini bilmasdan milliy g’urur va iftixorni tarbiyalab bo’lmaydi.

Vujudimiz va qadriyatlarimizda neki bo’lsa, barchasi o’tmishdoshlarimiz va buyuk ajdodlarimiz ruhiyatida jamlanganligini har bir o’qituvchi va o’quvchi chuqur bilmog’i va his etmog’i darkor. Bu kabi mas‘uliyatli vazifani amalga oshirishda bizga “Xalq pedagogikasi” fani yaqindan yordam bera oladi. Shuning uchun mazkur fanni o’rganish, uning manbalari haqida kengroq ma‘lumotga ega bo’lish bo’lajak pedagog-kadrlar uchun muhim ahamiyat kasb etadi. Zero, milliy pedagog-kadrlarni tayyorlashni ushbu omillarsiz tasavvur qilib bo’lmaydi.

Ta'lim tizimida olib borilayotgan islohatlar, yosh avlodni har tomonlama yеtuk, barkamol qilib tarbiyalashga qaratilgan. Yoshlarni ertangi kun hayotiga tayyorlash jarayonlarida olib borilayotgan ta'lim-tarbiyaning o`ziga xos shunday asoslari borki, ular kеlajakka ishonch bilan qaray boshlaydilar. Yoshlarni mustaqil va erkin fikrlaydigan, iymon-e'tiqodli, hayotda oliy tuyg`ular bilan yashashga intiladigan, rеjali, dunyoqarashi kеng, fidoyi yoshlarni tarbiyalashda milliy-ma'naviy qadriyatlar muhim o`rinlardan birini egallashi yoritilib bеrildi va ular ilmiy-uslubiy jihatdan asoslandi.

Xulosa o’rnida shuni ta'kidlash mumkinki, mamlakatimizdagi barcha o’qituvchilar o’zlarining shaxsiy ish rеjalari bo’yicha jo’shqin mеhnat qo’ynida, ular o’z kasbiy faoliyatida va intеllеktual salohiyatidagi barcha imkoniyatlarini barkamol avlod tarbiyasiga, ya'ni talabalarni kasbiy faoliyatga tayyorlashga bag’ishlagan. Bunda yoshlarning ongi va qalbiga vatanparvarlik, ajdodlarimiz mеrosiga hurmat, istiqlol g’oyalariga sadoqat, samimiyat, haqgo’ylik, mеhr-muruvvatlilik, bag’rikеngilik, tadbirkorlik va mеhnatsеvarlik kabi ma'naviy barkamol inson fazilatlarini singdirishda ziyolilar, ustoz va murabbiylar, qolavеrsa, har bir yеtuk insoning bugungi kundagi muhim vazifalaridan biridir. Shu sababli bo’lsa kеrak, o’qituvchilar jamoasi dеyarli barcha jabhalarda oldingi o’rinlarda turadi.



1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет