Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги



жүктеу 5.8 Mb.
бет36/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі

ОИЛАДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА КУЙИЛАДИГАН ЗАРУР ПЕДАГОГИК ТАЛАБЛАР
О.Суванов, Д.Камолова, Ш.Бўстанова, З.Ҳайдарова, ГулДУ

Ҳозирги пайтда чексиз галактика тизимида факатгина она-Сайёрамизда инсонлар яшаши учун қулай шароит борлиги чин ҳақиқат ҳисобланади. Яна қаерда, қайси муҳитда ҳаёт нишоналари борлиги олимларни қизиқтириб келади. Лекин ҳозиргача бундай муҳит борлиги аниқланмаган.

Шундай экан, она-Сайёрамизни асраб-авайлаш, обод қилиш, гуллаб-яшнашига ҳисса қўшиш ҳар бир кишининг муқаддас бурчи ҳисобланади. Бу бурчни адо этиш учун инсонларда тегишли билим, кўникма ва малакалар бўлиши, одат тусига кирган қадрият ва анъаналарнинг бажарилиб бориши талаб этилади. Инсонлар томонидан “тарбия” деган фаолият тури амалга ошириб келинади.

Тарбия ҳар қандай кишини жисмонан соғлом, ақлан етук, ахлоқан баркамол бўлиши учун имкон яратади. Тарбия бола туғилганидан бошлаб берилади ва умрининг охиригача давом этади. Айрим олимлар бола ҳали туғилмасидан олдинроқ тарбия (эътибор) бериб бошланиши зарур деб ҳисоблайдилар. Бу бўлажак онанинг ҳомиладорлик давридаги барча эҳтиёжларини қондириш, кўнглига қараш, қулай психологик иқлим ҳосил қилиш, саломатлигини мунтазам назорат қилиб бориш ва бошқа эҳтиёт-чораларини кўришда акс этади.

Президентимизнинг “Соғлом онадан-соғлом бола туғилади”, деб таъкидлашларида катта ҳикмат борлигини бир лаҳза ҳам унитмаслик зарур. Давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бири ёшларга таълим-тарбия бериш ҳисобланади. Соғлом болагина ҳар қандай берилган тарбияни мукаммал эгаллайди. Шундай экан, бола туғилганидан унинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш зарур педагогик талаблардан бири ҳисобланади. Бола ҳаётининг даслабки пайтларида уч нарсага мунтазам амал қилиш талаб этилади.

Биринчиси, нормал ва меъёр даражасида ухлаши. Бола сутка давомида 16-18 соат ухлаши керак бўлар экан. Бола ухлаётган хонада шовқин-сурон бўлмаслиги, ташқаридан ёқимсиз, кескин ва қаттиқ товушлар эшитилмаслиги, иложи борича енгил, ёқимли мусиқа садоси алла маромида эшитилиб туриши фойдали бўлади, дейишади руҳшунослар.

Иккинчиси, боланинг ўз вақтида фойдали озиқланиши ҳисобланади. Гўдак болада бир кунда 8-6 маротоба озиқланиш эҳтиёжи мавжудлиги тиббиёт ходимлари томонидан аниқланган. Энг фойдали ва тўйимли таом она сути ҳисобланар экан. Болани имкони борича узоқ муддат она сути билан озиқлантириб бориш, соғлом бўлиши ва онага меҳр- муҳаббатли бўлишини таъминлайди. Ҳозирги пайтда болалар учун сунъий овқатланиш неъматлари жуда кўп тайёраланмоқда. Болага уларни беришдан олдин мутахассис (болалар врачи) билан маслаҳатлашиш, айнан фарзандга қайси бири мос эканлигини билиб олиш зарур.

Учинчиси, бола танасининг озодалиги, гигиена талабларига мос ҳолда парвариш қилиниши ҳисобланади. Аниқса ёш боланинг танаси ниҳоятда нозик, ташқи таъсирлардан тез ўзгарувчан бўлади. Бола тоза ҳаводан нафас олиши, тез-тез ювинтириб турилиши, кийимларининг табиий матодан бўлиши, ҳар доим тоза тутилиши мақсадга мувофиқдир. Бола учун дори-дормон ишлатиш зарур бўлганда албатта, врач маслаҳатини олиш, фойдаланиш шартларига қаътий амал қилиш талаб этилади.

Бу амалларнинг барчасини бола жуда ёшлигида оилада бериладиган тарбиянинг дебочаси деб қараш ўринлидир. Бола тарбиясининг асосий қисми шак-шубҳасиз оилада берилади. Лекин тарбиянинг мукаммал бўлиши учун таълим-тарбия муассасаларининг, ёшлар камолатига дахлдор бўлган ижтимоий ташкилотларнинг, жамоатчиликнинг таъсири ҳам беқиёсдир. Ана шу институтларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракати ёшларни етук, баркамол бўлиб улғайишлари учун замин ҳозирлайди.

Оилада болага тарбия беришда маълум қонуниятларга, қонун ва принципларга, қоида ва талабларга амал қилинади. Педагогика фанида ёшларга тарбия беришнинг қонуниятлари, қонун ва принциплари тўла илмий асосланган ва амалиётда татбиқ этиб келинмоқда. Улар кам ўзгарадиган, ҳар доим инобатга олинадиган, эътибордан четда қолмайдиган ҳодисалардир. Аммо оилада фарзанд тарбиясига қўйиладиган зарур педагогик талаблар ҳар доим ҳам, ҳамманинг ҳам эсида туравермайди. Шунинг учун ҳам юқорида қайд этганларимиздан ташқари яна бъази педагогик талаблар тўғрисида фикр юритмоқчимиз.

Фарзанд кўриш Оллоҳ томонидан одам зотига ином этилган энг ноёб мартаба ҳисобланади. Чунки фарзанд кўрган кишилар “Ота” ва “Она” деб улуғланади. Фарзандни дунёга келтириш жуда катта билим ва маҳоратни талаб қилмайди. Лекин тоғларданда оғир масъулиятни юклайди. Бу масъулият энг аввало болага яхши тарбия бериш, ҳеч кимдан кам бўлмаслигини таъминлаш, бахтли-саодатли яшашга ўргатиш, қобилияти ва истеъдодига мос касбни эгаллашига кўмаклашиш, инсонлар орасида ўзини эркин ва мустақил ҳис этишга тайёрлай олишда кўринади.

Демак, фарзандни шунчаки Худо берди деб дунёга келтириб белмас экан. Уни комил инсон қилиб тарбия бермаслик гуноҳи азим бўлиши муқаррар. Шундай экан, фарзанд кўриш аниқ режалаштирилиши мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз. Бу талаб нафақат педагогик, балки ижтимоий-маънавий қийматга эга эканлиги шубҳасиздир. Оилада фарзанд туғилганидан кейин унинг барча эҳтиёжлари қондирилиши, оиладаги мулоқат шакллари болага мос ҳолда ўзгариши, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари тарбиявий тус олиши талаб этилади. Болага тарбиявий таъсир этишнинг энг самарали йўли ота-она ва бошқа оила аъзоларининг ибрат-наъмунаси ҳисобланади.

Ибрат-наъмуна педагогика фанида принцип ва метод вазифаларни ўташи олимлар томонидан эътироф этилган. Кўпроқ ибрат тарбия методи сифатида кўлланилади. Буюк алломаларимиз Абу Наср Фаробий, Абу Али ибн Сино, Унсурул Маолий Кайковуслар тарбиячи қанчалик билимдон бўлмасин, ёшларга ўзида мавжуд бўлган, қатъий амал қиладиган фазилатларни мувофаққиятли сингдира олади деб таъкидлаганлар.

А.С.Макаронко катталар ёшларга ўзи бор пайтида бевосита, йўқ пайтда эса бавосита ибрат-наъмуна кўрсатади, деган. Шундай экан ота-она, тарбиячи бола кўриб турганда ҳам, кўрмаган пайтида ҳам ўзини ижобий ибрат-наъмуна бўладиган ҳолда тутиши кераклигини талаб қилган. Бу педагогик талабга ҳар бир киши амал қилса ёшларда салбий сифатлар таркиб топмайди.

Оилада болага яхши тарбия беришнинг асосий шартларидан бири ота-онанинг ўзаро самимий муносабатларидир. Севги-муҳаббат бўлса, нур устига аъло нур, агар бўлмаса ўзаро ҳурмат, кечиримлилик, бағрикенглик, хушмуомилаликка амал қилган маъқул.

Миллий оилаларда бир неча авлод бирга яшаш ҳоллари кузатилади. Ота-она, буви-бува, катта ота-катта она ва бошқалар. Оилада кексаларга бўлган ҳурмат-эътибор болаларнинг тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади. Шундан келиб чиққан ҳолда, оиланинг барча аъзолари бир-бирларини эъзозлашлари талаб этилади. Оилада ёлғиз фарзанд бўлганда барча ғамхўрлик унга қаратилади. Иккита ва ундан ортиқ фарзандлар бўлганда ота-оналар меҳрларини ҳаммаларига тенг қаратиши, бирдек муносабатда бўлишлари зарур. Агар бирортаси бошқалардан устун қўйилса болалар орасида “душман образи” пайдо бўлади. Фарзандларингизнинг туғишганлик ришталарини мустаҳкам бўлиши учун ҳаммасини баб-боробар яхши кўришингизни ҳам зарур педагогик талаб деб ҳисоблаймиз. Оилада бола тарбиясининг мукаммал бўлиши учун фарзандингиздаги ҳар бир ўзгаришни (хоҳ ижобий, хоҳ салбий бўлсин) ўз вақтида аниқлаб, унга муносабат билдириб боринг. Яхшисини ривожлантиринг, ёмонини яхшига ўзгартиринг. Баъзан бола бир фаолият тури билан тинмасдан шуғулланади. Масалан, китоб ўқиш, расм чизиш, ўйин, компьютер ва ҳакозолар. Бу салбий сифат эмас, лекин болани бир ёқлама қилиб қўяди. Қизиққан нарсасидан бошқасини билмайди, оддий муаммолар ҳам унинг учун ечимсиз бўлиб қолаверади.

Болани ҳаётда ўзи учун керак бўлган барча кўникма ва малакаларга одатлантириш ҳам педагогик талаб деб қаралиши мақсадга мувофиқдир. Яна бир зарур талаб, болага бериладиган тарбиянинг қирралари кўп. Болани оилада мунтазам ақлий, ахлоқий, меҳнат, нафосат, жисмоний, иқтисодий, экологик, ҳуқуқий, жинсий жиҳатдан бир-бирига узвий боғлаган ҳолда ҳар тамонлама тарбиялаб бориш бугунги куннинг долзарб муаммоси ҳисобланади. Буни ҳам ҳеч қачон эътибордан четда қолдирмаслик керак деб санаймиз.

Бола тарбиясига қўйиладиган зарур талаблар орасида оила, мактаб ва жамоатчилик ҳамкорлигини йўлга қўйиш ҳам устивор масаладир. Бу ҳамкорликнинг мазмуни, методлари, шакллари, воситалари олимлар томонидан тўла илмий асосланган. Фақат унга амал қилиш ота-она, ўқитувчи, тарбиячи, маҳалла аҳли, бутун жамоатчиликнинг диққат марказида туришини эслатиб қўймоқчимиз. Кичик бир мақолада оилада бола тарбиялашнинг зарур педагогик талабларини батафсил ёритиб бўлмайди. Бизнинг шахсий кузатишларимиз, ҳаётий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда айримлари ҳақида фикр юритдик. Келажакдаги изланиш ва тадқиқотларимизда уни давом эттирган ҳолда керакли хулосаларни чиқарамиз, деган умиддамиз.


ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУАММОСИ
К.С.Махмудов, Тошкент молия институти

Президентимиз томонидан 2014 йилнинг «Соғлом бола йили» деб номланиши мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодга бўлган юксак эътиборининг ёрқин намунасидир. Зеро, аҳил оила, мустаҳкам насл, болаларни комил инсон руҳида тарбиялашга қаратилган эзгу мақсадимиздир.

Таълим-тарбия жараёнида ўқувчилар онгли интизомга йўналтиралади . Аслида илк болалик давридан бошлаб шаклланиб келаётган хулқ-атвор тарзи, фикрлаш наъмуналари, токи одатий тус олиб улгурмагунча ўзгариб, ривожланиб бораверади. Бу жараён динамик стреотип дейилиб, инсоннинг ижтимоий хулқ-атвори табиатан программалаштирилмаган бўлиб, шахс камолатига таъсир этувчи омиллар ( ирсият, муҳит, тарбия, фаолият )асосида шаклланиб боради.

Вояга етмаганларнинг энг кўзга ташланадиган хусусиятларидан бири характер ҳисобланади. Бу ёш даврига хос характерли ўрганиш, кўплаб объектив маълумотлар олиш имконини беради. Характер хислатлари асосан маънавий ва иродавий деб номланадиган жиҳатларга бўлинади.

Маънавий характер хислатлари ўспирин ўз-ўзига ва бошқаларга бўлган муносабатида кўзга ташланиб, уни онгли интизоми, яхши ва аъло ўқиши, ўзини ҳар қандай шароитда тута билиш, ўзгаларга лозим пайтларда ёрдам қўлини чўза олиши жамоат топшириқларини виждонан аъдо этиш, ҳурмати ва ўрнига эга бўлишида кўринади.

Иродавий характер хислатлари кўпинча онг билан хатти-ҳаракатларни уйғун келишида кўриниб, ўсмирнинг интизомлилиги, сабр   токатлилиги,   қатиятлилиги,         баркарорлиги, саботлилиги, интилувчанлигида кўзга ташланади.

Вояга етганларда эмотсионал ҳолатларнинг қай тарзда намаён бўлишига қараб, улардаги характернинг маънавий ёки иродавий хусусиятларни билиб олиш мумкин. Албатта бу ўринда темперамент типларининг ҳам ўрнини инкор этиб бўлмайди. Аммо характер тарбияси айтайлик боладаги хурсандчлик, харакатчлик, қахир, ғазаб ва гина ҳис- туйғуларнинг намаён бўлишида, бирон қийинчиликни қатиятлик билан енгиш ёки енга олмаслигида, характирини барқарор ёки беқарор шаклланиб келаётканлигига оид тегишли хулоса чикариш мумкин.

Юқорида такидланганидек, ўсмирни жамоада ўз ўрнини белгилай олиши, гуруҳга таъсири, гуруҳни болага таъсири шахс камолотида муҳим аҳамият касб этади. Аммо ҳар бир даврнинг тараққиёт омиллари билан бирга, элга соя солувчи, жиддий тўсиқ бўладиган салбий омиллар ҳам мавжудки, буни вояга етмаганлар мисолида ҳам кўриб ўтиш мумкин.

Маълумки, ўсмирлик ёши даври ўзига ҳос тарбияни таълаб этади. Бу жараёнда ўсмир ҳар нарсага жиддий ва танқидий кўз билан қарайди. Унга нисбатан танқидий ёндошган одамни ўсмир унчалик хушламайди. Бу ёш даврида оилавий муносабатлар, оилада ота-бола муносабати мухим ўрин тутади. Отаси боласига “Яхши ўқи, тўғри юр, одобсизлик қилма” десаю, ўзи оилада бақир- чақир қилса, ичса, сўкинса буни бола ўзига тез кабул қилади, тадқиқий кузатувларнинг кўрсатишича ўсмирлик ёшида спиртли ичимликка ва сигарет чекишга ўрганган бола кейинги давраларда ҳам бу иллатни изчил давом эттириши мумкин экан. Ўсмирлик ёшида тенқурлари билан келиша олмаган, жамоада ўз ўрнини топа билмаган ўсмир, кейинги ҳаёт даврида ҳам кўпчиликка қўшила олмайдиган, ҳеч ким билан яқиндан дўстлаша билмайдиган, қўрс, қўпол бўлиб яшар экан.

Ўсмирлик ёшида турли хил салбий омиллар таъсирига тушиб қолган боланинг характер хусусиятларида ҳам ўзгаришлар содир бўлади. Бу даврда мустақил маънавий қарашлар тўлиқ шаклланиб бўлмаганлиги боис, боланинг ахлоқий хусусиятларида ҳам ўзгаришлар кўзга ташланади. Ота-она ва ўқитувчилар ўзаро ҳамкорликда ўсмирда бўлаётган ўзгаришларни ўз вақтида илғаб ўрганиб, унинг олдини олиш чоралари қўлланмаса, тарбиявий қаровсизлик бошланади.Чунки катталардан фарқли ўлароқ ўсмирлар ўзларининг салбий тажрибасига таҳлил этишга қодир бўлмайдилар. Улар ҳали жазо, жиноят, қамоқ нима эканлигини англаб етмайдилар. Улардаги хуқуқий билим назарий характерда бўлиб, кўп иллат амалда содир бўлишини тушиниб етмайдилар.

Қайта тарбияга мойил тенқурлари ёки ёши катталар таъсирига тушиб қолган ўсмир, қисқа вақт ичида мактаб таълими ва оилани йиғиштириб қўйиб, “Яхши ҳаёт”ни топиб олишлари мумкун.

Бордию ўсмир мунтазам равишда майда жиноятлар содир этувчиларнинг илмоғига илинса, уларга эргашса (тақлид қилиб ёки қизиқиб) бундай фаолиятга қарши бўлганларга ўсмир ўзининг кесгин норозилигини билдиради. “Ўзим биламан”, “Менга ақл ўргатманглар” дейилдими, билинки, бола муаммоли, у муаммоли вазиятлар қуршовида. Галдаги вазифа бола кўнглига қаттиқ тегадиган қалтис хатти-ҳаракатлар билан шахс, унга бир оз ён босгандек, унча имкониятлар бергандек бўлиб, тарбиявий таъсир кўрсатиш лозим.

Характер хусусиятларида бирданига ўзгаришлар содир бўладиган муаммони ўсмирларда девиант хулқ-атворлар каби қатор хусусиятлар кўзга ташланади, яъни:

- ўсмирларнинг хулқ-атворидаги муайян оғишлар, ўзгаришлар ҳуқуқий билим ва тарбияни билмаслик ҳамда риоя қилмаслиги;

- жамода ўз ўрнини топа олмаслик оқибатида турли салбий иллатларга (ичиш, чекиш, гиёҳвандлик) кўр -кўрона тақлид қилишда;

- компьютер ўйинларига муккасидан кетишда;

- ижтимоий тартиб- қоидалар тўлиқ тушиниб етмаслик, унга нисбатан бефарқ ҳамда беписанд қарашда;

- катталар орасида учрайдиган ичкиликбозлик, гиёҳвантлик, доимий таълимдаги чаласаводликларга қизиқиш билан қарашда, шунинг оқибатида ўсмирлик ёшига мос келмаган иллатларга кўр-кўрона қўл уришда;

-турли муаммоли вазиятларда билдирилган ёки кўрсатилган тарбиявий таъсирлардан ўзини четга олишда ва шу каби бошқа ҳолатларда кузатилади.

Юқоридаги иллатларнинг олдини олишда:

- оилада ота-она ва фарзандларни аҳл бўлиши, бир-бирига меҳр бериб яшаши;

- катталарни ҳар хил иллатлардан (ичкилик, гиёҳвантлик каби) холи бўлиши;

- оилада қадимдан сақланиб келаётган анъаналарни бузмаслик ва унга риоя этиб яшаш;

- оила бюджетини билиш ва унга риоя этиб яшаш;

- бола тарбиясида “оила-мактаб-маҳалла” ҳамкорлигининг бўлиши;

- ижтимоий ҳаёт нормалари ва маданиятини ўзлаштириш ва унга амал қилиб яшаш;

- ота-она ва фарзандларни ўз фаолиятларини таҳлил этиб, баҳолай олиш хусусиятларини ўстириш ва ҳоказо.

Вояга етмаганларни имкон қадар билим эгаллаш, тўғри касб танлаш ва орзу-интилишлар билан яшашга ўргатиш, ота-она ва ўқитувчи-устозларнинг асосий вазифаси бўлиб, турли хил муаммо ҳамда салбий иллатларнинг олдини олиш омили ҳисобланади.


СОҒЛОМ БОЛА ТАРБИЯСИДА ОИЛАНИНГ ЎРНИ
И.Турақулов, Б.Қосимов, СамДУ

Ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий соғлом бўлиб вояга етиши, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий манфаатлар нуқтаи назаридан энг муҳим вазифа ҳисобланади. Мамалкатимизда «Соғлом авлод, соғлом келажак негизи», деган шиорнинг кун тартибига қўйилганлиги бежиз эмас. Ўзбекистон Конститутцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” каби концептуал ҳужжатларда жисмоний тарбия ва спортга алоҳида эътибор берилиши, 1992 йилда “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида ” Қонуннинг қабул қилиниши ва 2000 йилда унинг янги тахририни жорий этилиши, “Ўзбекистонда жисмоний табия ва спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” ги қарорлар, 2002 йил 24 октябрда ПФ 3154 сонли “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси” ни тузиш тўғрисидаги фармонини изчиллик билан ҳаётга босқичма-босқич жорий этилаётганлиги жисмоний тарбия ва спорт жумладан, болалар спорти давлат сиёсатининг устивор йўналишлари доирасида равнақ топаётганидан далолат беради. Ушбу қонун, қарор ва фармонлар шу соҳада фаолият юртиб келаётган мутахассислар зиммасига юксак маъсулият юклаш баробарида юритмизнинг ҳар бир фуқаросини жисмоний тарбия ва спортга бўлган муносабатини қайта кўриб чиқишга, ҳамда тасаввурини кенгайтиришга ундайди. Айниқса Президентимиз томонидан турли йилларнинг “Оила” (1998), “Соғлом авлод” (2000), “Она ва болалар” (2001), Сиҳат-саломатлик” (2005), “Ёшлар” (2008), “Баркамол авлод” (2010), “Мустаҳкам оила” (2012), “Обод турмуш” (2013), “Соғлом бола” (2014) йиллари деб эълон қилиниши ва шу муносабат билан ишлаб чиқилган узоқ муддатли давлат дастурларининг изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаётганлиги болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, маънавий-маданий, ижтимоий-иқтисодий имкониятларни оширишга олиб келмоқда.

Болаларни ёшликдан спортга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида, узлуксиз таълим жараёнида ҳам талайгини ишлар амалга оширилмоқда. Буни Республикамизда ташкил этилган уч босқичли мактаб ўқувчилари учун “Умид ниҳоллари”, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун “Баркамол авлод”, Олий таълим муассасалари талабалари учун “Универсиада” спорт мусобақалари мисолида кўришимиз мумкин. Энг қувонарлиси ўзига хос кичик олимпиада деб ном олган ушбу мусобоқаларда ғолибликни қўлга киритган ёшларимиз Жаҳон ареналарида Юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, байроғимизни юқори кўтаришмоқда.

Соғлом оила, соғлом она, соғлом бола, соғлом турмуш тарзи тушунчаларини англаб етиш ўқув масканларида соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишга одатланиш, соғлом болани вояга етказишнинг пойдевори десак мақсадга мувофиқ бўлади. Жисмоний маданият умумий маданиятнинг бир қисмидир. Шунингдек, инсоннинг жисмоний сифатларини ривожлантириш, саломатликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ижтимоий соҳалардан биридир. Маълумки, жисмоний тарбия ва спорт ҳар томонлама баркамол инсонни тарбиялашда муҳим восита ҳисобланади. Жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш инсон организмини мустаҳкамлайди. Иш қобилиятини ўстиради, соғлом ҳаёт тарзидаги эҳтиёжини қондиради. Бу эса узоқ йиллар давомида саломатликни ижобий бўлишига олиб келади. Жисмоний ҳаракат инсоннинг руҳий фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. У салбий, руҳий таъсирлар, ақлий чарчашни бартараф этиш воситаси сифатида хизмат қилади. Жисмоний машқлар натижасида бола организимида қон айланиши яхшиланади. Жажжигина бешик остонасида эмаклай бошлаётган гўдак ота-онасининг имо-ишоралари билан ҳаракатлана бошлайди. Қай томонга йўналтирилса, қайси ҳаракатни кўрсатса шунга қараб такрорлайди. Шундай экан, болани кичиклигиданоқ ҳаётга тўғри тарбиялаш ота-оналарнинг кечиктириб бўлмас масъулиятлари саналади. Зеро, келажак бугундан бошланади. Болани ёшлигидан тарбиясига эътибор берилмаса келажак бой берилади. Оилада бола тарбияси унинг жисмоний ва маънавий соғлом бўлиб етишишини ўз вақтида босқичма-босқич амалга оширилиб борилиши мақсадга мувофиқдир. Хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга янада кенгроқ жалб қилинса оила соғлом бўлади, соғлом бола дунёга келади. Бунинг учун маҳалла ва хотин-қизлар қўмиталарининг фаоллигини ошириш, оилалар билан доимий ишлашни янада кучайтириш лозим.

Республикамиз Президенти Ислом Каримов айтганларидек, оила қачон бахтли бўлади? Аёл бахтли бўлса! Аёл қачон бахтли бўлади? Фарзандлари соғ-саломат бўлса! Бунинг учун оилада соғлом муҳит шакилланиши, аввало ота-она спорт билан шуғулланиши фарзандларини спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиб беришлари зарур.

Болаларни ҳар томонлама соғлом бўлиб улғайишида жойларда ташкил этилаётган турли спорт тадбирлари ва мусобақалари муҳим аҳамият касб этади. 2014 йилни “Соғлом бола йили”деб эълон қилиниши, бу масалага янгича қарашни, масъулиятни янада оширишни талаб этади. Бу ҳақда суз борганда, халқимиз қалбидан чуқур жой олган, эзгу даъватга айланиб бораётган бир шиорни эслаш ўринли деб ўйлайман. Яъни соғлом бола аввало соғлом ва аҳил оиланинг мевасидир. Спорт ана шундай оилаларни шакиллантирадиган энг яхши воситалардан биридир.

Спорт билан шуғулланган йигит-қизлар соғлом ва бақувват, фикри тиниқ бўлади. Келгусида фарзандларини ҳам шу рухда тарбиялайди. Бундай оилалар кўпайса бутун жамиятимизнинг соғлом муҳити янада мустаҳкамланади. Таъкидлаш жоизки, соғлом оила деганда энг аввало барча оила аъзоларини жисмоний баркамоллиги ва маънавий-маърифий маданият жиҳатдан мустаҳкамлиги ҳамда доимий равишда барқарорлиги тушунилади. Бунинг учун эса катта ёшдагиларнинг самарали меҳнатлари, кичик ёшдагиларнинг эса яхши ва аъло ўқиб, касб-ҳунарни эгаллашга астойдил интилишларини хаёт, турмуш тақазо этади. Бу йўлда эса, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш мухим аҳамият касб этади.

Бугун хеч кимга сир эмас, ёшликдан спорт билан мунтазам шуғулланиб борадиган болаларгина жисмонан соғлом, бақувват бўлиб вояга етадилар. Шу асосида ҳар бир ота-онанинг эзгу орзуси бўлмиш соғлом фарзандини ўстириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш учун барча имкониятлар мавжуд. Ҳар бир ота-она фарзанд тарбиялар экан, ўз зурриёдининг жисмонан баркамол бўлиб шакилланиши истайди. Жисмоний тарбия ва спорт билан дўстлашган болани ҳар қандай касаллик четлаб ўтади. Дарҳақиқат, 2002 йилда ташкил этилган “Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси” да амалга оширилаётган ислоҳатлардан кўзланган мақсадлардан бири соғлом турмуш тарзини яратишдир. Ёшларни келажакда комил инсон бўлиб вояга етишида оила катта имкониятларга ега. Болаларни ёшлик чоғидан гигена қоидалари ва жисмоний машқларни бажаришга ўрганиб бориш оила, ота-оналарнинг вазифаларидан бири ҳисобланади. Бунда ота-оналарнинг намунаси катта рол ўйнайди. Болаларнинг жисмоний ва маънавий шакилланишини тўғри йўлга қўйиш ва жисмоний еҳтиёжларни қондириш учун зарурий спорт анжомлари олиб бериш, сайир-соёҳатларга олиб чиқиш, уларни спорт тўгаракларга йўналтириш яхши натижа беради.

Хулоса қилиб айтганда, соғлом болани шакилланиши ва ривожланишида оила, ота-онанинг ўрни беқиёсдир. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш ёшларни янада соғлом, баркамол бўлиб улғайишини таъминлайди.
ОЛДИНИ ОЛГАН АФЗАЛ
Г. Дониёров, Сирдарё вилояти “Қизил яримой” жамияти

ОИВ инфекцияси ўзини қўзғатувчи вирус одамга юқиши туфайли вужудга келади. ОИВ юққан одам узоқ вақт (ўртача 2 йил) давомида ўзини соппа-соғ ҳис қилади. У билмаган ҳолда вирусни бошқа одамларга юқтириб юриши мумкин. Бу кишилар тиббиётда “вирус ташувчи шахс” деб юритилади. Инсонда ОИВ-инфекцияси бор ёки йўқлигини фақат унинг қонини текшириб, аниқлаш мумкин. ОИВ бемор танасида жуда тез кўпаяди. Вақт ўтиши билан организмнинг инфекцияларга қарши курашиш қобилияти кескин пасаяди, оқибатда ҳар хил бошқа касалликлар ривожланади. Иммунитет заифлашган сари бу касалликлар авж олиб, беморнинг аҳволи оғирлашади. Бундай ҳолат ОИВ инфекциясининг охирги босқичи-ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми), деб аталади. Бу инфекциянинг биринчи бор аниқланганлигига 30 йилдан ошди ва ҳозирги кунда ОИВ инфекцияси жаҳондаги барча мамлакатларда аниқланган. Юқорида таъкидлаганимиздек, одамда белгиларсиз йиллаб кечувчи, лекин ўз вақтида даво чораларини бошламаса, пировардида ўлимга олиб келувчи сурункали вирусли касалликдир. Ўзбекистонда ОИВ-инфекцияси билан яшаётганлар бор. Беморларнинг аксарияти 20-39 ёшда. Касалликнинг наркотик моддаларни инъексия (яъни, организмга шприц орқали киритиш) қилувчи шахслар орасида тез тарқалиши кузатилмоқда. Бу ўз навбатида касалликни аёлларга ва улардан эса болаларга ўтиши имконини оширади. Мамлакатимизда ОИВ-ОИТСга қарши курашиш, касаллик юққанларни ўз вақтида аниқлаш, уларни тиббий назорат қилиш ва даволаш бўйича чора-тадбирлар сезиларли самара беряпти. Одам қандай қилиб ўзига ОИВ юққанини, ёки ОИТСга чалинганини билиши мумкин? ОИВ инфекцияси қон таҳлили асосида аниқланади. ОИТС ташхиси клиник (беморликнинг намоён бўлиши) ва лаборатория текширув натижаларига асосланади. Врач бирор кишини клиник текширувдан ўтқазганида ва бу касалликни юқтириб олганига хос белгилар сезилганида ОИТСга гумон қилиш мумкин. ОИВ инфекцияси фақат инсонга хос касаллик. Касаллик манбаи ОИВ юққан одамдир.

Юқиш йўллари ва оқибатлари: касалликка аксарият ҳолларда ўспирин болалар, билиб билмасдан, наркотик моддалар истеъмол қилувчи шахсларнинг даъватларига учиб, наркомания йўлига кириб кетадилар, бетартиб равишда вирус билан ифлосланган шприцлардан фойдаланадилар. Кейинги пайтларда ОИТС (спид) касаллигининг юқиш ва касалланиш эҳтимоли ошмоқда. Ўспиринлар, ўғил-қизлар мактаб ва коллеждан ташқарида албатта, ота-онанинг назоратида бўлишлари керак. Ота-она эса ўз навбатида фарзандининг, бўш вақтларини қаерда ва кимлар билан ўтказишларини билиб беришлари, ва лозим топганларида уларни тергаб туришлари зарур. Чунки кўпинча бу касаллик пала-партиш, назоратсиз қолган болаларда учраши бежиз эмас. Ёш ўспиринлар кўп тасодифлар туфайли ҳар хил алкогол ичимликлар истеъмоли билан ўтадиган, туғилган кун нишонлаш, айрим баъзан суюқ оёқ аёллар билан алоқага кириш кўпинча касалликни юқтириб олишига сабаб бўлади. Назоратсиз ёш ўспирин ўғил-қизлар, татуировка(игна билан терига расм чизиш),ҳар хил тақинчоқларни қулоққа, бурун,лабларга тақишлари инфекциянинг қон орқали юқишига имкон яратилади. Балоғатга етмасдан жинсий алоқадан тийилишлари керак. Ёш, болаларимиз соғлом ўсишлари учун келгусида жамиятимизга етук, фойда келтирадиган билимдон бўлиб етишлари учун ОИТС касаллигига йўлиқиш ниҳоятда катта салбий таъсир қилади, келажаги барбод бўлади. Оила шанини поймол қилади. Оиланинг турмуш шароити оғирлашади, бемор тез-тез шифохонага ётади, кўплаб дори-дармонлар истеъмол қиладилар. Оиласи ва ёру биродарларидан ажралиб қолиш, умидсизлик, тушкунликка тушиш, ҳаётдан нарозилик, иснод хиссиёти бошқалар билиб қолишидан қўрқиш, албатта, буларнинг ҳаммаси моддий қийинчиликка олиб келади. Катталар ва тенгдошлари томонидан таҳқирланади. Болалар мактабга бора олмай қолади. Бундай фожеага тушмаслик учун ёшларнинг кундалик фаолияти,мактабда,жамоатчилик орасида ва айниқса оилада мунтазам назорат остида бўлмоғи зарур.

Ҳозирги даврнинг деярли бедаво саналган хасталигига чалинмаслик учун ёшларни соғлом турмуш тарзига одатлантириш, мактаб,оила, жамоатчилик ва тиббиёт ходимлари ҳамкорлигини амалга ошириб боиш керак деб хисоблаймиз.



1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет