Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги



жүктеу 5.8 Mb.
бет37/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі

БОЛАЛАР ТАРБИЯСИДА ОИЛА, МАКТАБ ВА ЖАМОАТЧИЛИК ҲАМКОРЛИГИ
Д.Содиқова, Ҳ.Содиқов, ЖДПИ

Бизга яхши маълумки, бола таълим муассасасига ўқишга келгунга қадар, ўқишга келгандан кейинги даврда ҳам, асосан оилада тарбияланади. Оила боланинг ҳар томонлама тарбия топишида дастлабки қўрғон ҳисобланади. Айниқса, ота-оналар ўзларининг меҳнат фаолиятлари, хулқ-атворлари орқали ўз фарзандларига намуна бўлишади. Оилавий муҳитда яхши иборали сўзлашувни доимий равишда ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

Ота-оналар ўз маъсулиятларини ҳис қилган ҳолда мактаб ўқув вазифаларини яхши бажарилишини таъминлаш учун қуйидагиларга риоя этсалар мақсадга мувофиқ бўлади.

- Фарзандларнинг дарс қолдирмаслиги ва кеч қолишларига йўл қўймаслик ва дарслар тугагач уйга ўз вақтида қайтишларини назорат қилиш;

- фарзандларининг уй вазифаларини бажаришлари учун уйда уларга шароитлар яратиб беришлари, уй вазифаларини шошилмай, аниқ бажариш имкониятини вужудга келтириш лозим ва ҳоказо. Бола тарбиясида оила, мактаб ва жамоатчилик ҳамкорлиги ҳозирги кунимизнинг энг долзарб масалаларидан биридир. Биз биламизки ҳар бир ота-она фарзанди таълим олаётган мактаб жамоасининг аъзоси ҳисобланади. Ота-оналар орасида турли касб эгалари ва жамоатчи кишилар кўп бўлиб, улар умумий мажбурий таълимни амалга оширишда ота-оналар ўртасида таълим-тарбия тарғиботини олиб боришда, мактабнинг иқтисодий базасини мустаҳкамлашда ўзлари келишган ҳолда ёрдам берадилар. Мактаб билан ота-оналарнинг ҳамкорлигини ташкил қилиш ва мустаҳкамлашда ота-оналар қўмитаси ташкил қилинади. Бу қўмитага ота-оналар орасидан сайлаб қўйилган раис ва мактаб директори раҳбарлик қиладилар. Бундан ташқари ҳар бир синфда ҳам синф ота-оналари қўмитаси тузилади. Уларнинг иш мазмуни ота-оналар қўмитаси тўғрисидаги Низомда белгиланган. Ҳамма ота-оналар қўмиталари ҳар бир ўқув йилининг бошида бутун ўқув йили учун иш режа тузадилар. Синф ота-оналар қўмитаси ота-оналар йиғилишида 3-5 кишидан иборат қилиб сайланади. Синф ота-оналар қўмитасининг раиси мактаб ота-оналар қўмитасига аъзо қилиб ҳисобга олинади. Шу сабабли мактаб ота-оналар умумий йиғилишда синф ота-оналар мажлиси тавсия этган кишилардан сайланади. Мактаб ота-оналар қўмитаси аъзоларининг сони ҳар бир мактабнинг катта-кичиклиги, иш шароитига қараб ота-оналар умумий йиғилиши қарори билан белгиланади, лекин унинг таркибида ҳар бир синф ота-оналар вакили бўлиши шарт.

Қўмита аъзолари умумий мажбурий таълимни амалга оширишда, мактаб ёшидаги болаларни ҳисобга олишда, уларни мактабга тортишда, мактабни тамомлагунга қадар муваффақиятли ўқишини тамомлашда мактабда ёрдам берадилар. Ота-оналар қўмитаси мактабда "Ота-оналар" бурчаги ташкил қилиб, у ерга ўқувчиларнинг намунали кундалик иш режа ва тартибини, ота-оналар учун нашр этилган янги адабиётларни, ўқувчилар қоидасини, мактаб тарбиявий ишларининг истиқболли режасини осиб қўяди. Булардан ташқари ота-оналар билан суҳбатлар, мажлислар ва бошқа кўринишдаги ҳамкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлар акс этган бўлади.

Мактаб, оила ва жамоатчилик ҳамкорлигини йўлга қўйишда синф раҳбарларининг тарбиявий фаолиятлари ниҳоятда муҳимдир. Масалан, синф раҳбарларининг ҳар бир оилага кириб бориши, шу оилага ва ота-оналарга ҳурмат сифатида баҳоланади. Синф раҳбарининг ота-оналар билан биргаликда тарбиявий чора-тадбирларни белгилашлари, синф раҳбарининг ўқувчилар кўз олдида ота-оналари билан суҳбатлашишлари уларнинг тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳозирги кунда жамоатчиликнинг тарбия борасидаги методлари, шакллари мазмунан бойиб бормоқда, жумладан, мактаб ўқувчиларини рағбатлантириш мақсадида стипендия бериш ёки турмуш тарбияси оғир бўлган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам берувчи тадбиркор ташкилотларнинг кўпайиб бориши ҳам фикримизнинг далили ҳисобланади. Бу борада "Болалар жамғармаси", "Соғлом авлод учун" жамғармаларининг фаолиятини айтиб ўтмай иложимиз йўқ.

Хулоса ўрнида шуларни айтишимиз мумкинки, мактаб, оила ва жамоатчилик ҳамкорлиги болалар тарбиясида асосий ҳал қилувчи бўғин ҳисобланади.


БОЛА ТАРБИЯСИДА ОТА-ОНАНИНГ БУРЧЛАРИ
Ў.Шукурова, Ҳ.Арзиев, ГУЛДУ

Оила ҳақида гап кетганда кўз олдимизга икки ёшнинг аниқ мақсад асосида биргаликда яшашлари тушунилади. Бу боғланишни асослаб берувчи ҳужжат никоҳ тушунчасидир. Никоҳ – бу эркак билан аёл ўртасидаги муайян иттифоқ ва бу иттифоқнинг жамият, давлат томонидан тан олиниши ва маъқулланишининг ҳуқуқий шаклидир.

Жамият никоҳ воситаси билан эркак ва аёл ўртасидаги тиббий муносабатларни тартибга солиб туради, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар орасида ахлоқий, ҳуқуқий мажбуриятлар ўрнатади.

Демак, таркиб топган ҳар бир оиланинг, яъни эр ва хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд. Бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар икки ёш эр-хотин ҳисобланиб, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида рўйхатга олингандан бошлаб вужудга келади. Бизга маълумки, оилада эр ва хотиннинг тенг ҳуқуқлилиги, уларнинг тенг мажбуриятга эгалиги тўғрисида Конституцияда ҳам белгилаб қўйилган. “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар”.

Дарҳақиқат, никоҳ натижасида вужудга келган эр-хотиннинг тенг ҳуқуқлари шахсий ва мулкий йўналишларга бўлинади. Бундан ташқари эр-хотин ўртасида шахсий тенгликлар ҳам мавжуд. Булар қуйидагиларни ташкил этади.

Фамилия танлашдаги тенг ҳуқуқлилик.

Никоҳ тузиш вақтида эр ва хотиннинг фамилия танлаши уларни оилада тўлиқ тенг ҳуқуқлиги тамойилидан келиб чиқади. Улар ўзаро келишиб эр ёки хотиннинг фамилиясини умумий фамилия қилиб танлашлари, ёки ҳар бири никоҳгача бўлган фамилиясини сақлаб қолишлари мумкин. Бу масала эр ва хотиннинг ҳар бири томонидан иккинчисининг ёки бошқаларнинг тазйиқисиз эркин ҳал қилиниши лозим.Эр-хотиннинг болалар тарбияси ва оила турмуши масалаларини ҳал қилишдаги тенгликлари.

Оилавий турмушнинг барча, жумладан, болалар тарбияси масалаларини эр ва хотин биргаликда ҳал қилиши лозим. Ҳақиқатдан ҳам оилавий ҳаётда эр ва хотиннинг биронтаси иккинчисига нисбатан бирон-бир устун ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин эмас. Улар ўртасидаги тенглик оиладаги барча масалаларни биргаликда ҳал қилиш тамойиллари билан таъминланади. Бу тенг ҳуқуқлилик оила мустаҳкам бўлишига замин яратади.

Эр-хотиннинг машғулот тури, касб ва турар жой танлашдаги тенг ҳуқуқликлари.

Эр-хотин турмушда ўзлари севган, танлаган касбларида ишлаш, машғулотлар билан шуғулланиш ҳуқуқларига эгалар. Оила қонунчилиги эр-хотинга турур жой танлашда ҳам тенг ҳуқуқ берилади. Улар эрининг ёки хотинининг уйида ёки келишган ҳолда бошқа жойларда яшаши мумкин. Аслида бу масалалар оила манфаатини ҳисобга олган ҳолда ўзаро ҳурмат ва ишонч асосида ҳамжиҳатлик билан бамаслаҳат ҳал қилинса, оилада тинчлик, мустаҳкамлик ҳукм суради. Эр ва хотин фарзанд тарбиясида тенг иштирок этишлари.

Фарзанд туғилганидан сўнг уни боқиш, соғлом муҳит яратиш ота-онанинг бурчи ҳисобланади. Ота-она боланинг олдида тенг ҳуқуқли жавобгар шахс эканликларини унутмасликлари лозим. Чунки, соғлом муносабатда тарбия олган, ўсган бола жамиятимизга унумли фойда келтиради.

Хулоса қилиб айтиш жоизки, оила-никоҳ муносабатларнинг энг муҳим жиҳатларини оилавий ҳаёт шароити, оила таркиби, оила функцияси, оила турмуш тарзи, оилавий мафкура ва бошқалар ифодалайди. Оила жамият ижтимоий таркибининг муҳим элементи сифатида ўзига хос ижтимоий вазифаларни ҳам бажаради. Оиланинг ижтимоий вазифаси деганда, оила ва унинг аъзолари ҳаётда фаолликни намоён қилиш усулига биологик кўпайиш, тарбиявий, хўжалик-иқтисодий, ўзаро ёрдам, коммуникатив, регулятив кабилар киради. Жамиятимизнинг бир бўлаги саналмиш оилани қуришдан олдин унинг инқилобини ва истиқболини ўйламоқ оқилларнинг иши, бир-бирига бўлган меҳр-вафоси эса ота-боболаримиздан қолган меросдир.


O’SMIRLAR O’RTASIDAGI NIZOLAR VA ULARNI BARTARAF ETISHDA HAMKORLIKNING O’RNI
D.E.Abduvahobova, D.Safarova, JDPI

Har bir shaxs o`z shakllanishda rivojlanishning murakkab yo`lini bosib o`tadi, bu xislat nafaqat tashqi olamga emas, balki o`z individualiga bog`liq bo`ladi. So`nggi vaqtlarda bolalar va o`smirlar orasida negativ-salbiy tendentsiyalarning kuchayishi o`tkir ijtimoiy muammo hisoblanadi. Jinoyatchilikning o`sishi nizolarning kelib chiqishi, shu jumladan, guruh bo`lib jinoyatchlikka qo`l urish, huquqbuzarlar kontingentining yosh bo`lib borishi, giyohvandlik va toksin moddalarni iste’mol qilish, o`z-o`zini o`ldirishga urinishlar va o`ldirishlar shular sirasiga kiradi.

O`smirlik davri-jadal va tekis bormagan jismoniy rivojlanish, jinsiy yetilish, shaxsiyatning o`zida, atrof-muhitni o`rab turgan kishilar bilan o`zaro munosabatda jiddiy o`zgarishlar bo`ladigan davrdir.Ijtimoiy muhitning asosi bo’lgan oila, o’smir xulqi shakllanishiga katta ta’sir o’tkazadi. An’anaviy tarzda tarbiya asosiy instituti oila hisoblanadi. O’smirning oilada olgan tarbiyasi keyin bir umrga saqlanib qoladi. Oilaning tarbiya instituti sifatida muhimligi shundaki, o’smir unda hayotining ko’p qismini o’tkazadi va shaxsga ta’sir etuvchi muddati bo’yicha birorta ham tarbiya institutlari oilaga teng kela olmaydi.

O’smirlik chog’ida yuz beradigan fikrlash jarayonlarining murakkablashuvi, mavhumlashtirish, yaxlit holga keltirish va darajalash qobiliyatlarining shakllanishi, atrofdagi voqelikni tanqidiy anglash, ijtimoiy talablari, kechagi bolaning o’zining yangi ijtimoiy rolini qabul qilishi bilan o’zaro ta’sir etib, uning ma’naviy-axloqiy rivojlanishini rag’batlantiradi.

O`zbeklarning aksariyati o`zining shaxsiy faravonligi to`g`risida emas, balki oilasining, qarindosh urug`lari va yaqin odamlarining, qo`shnilarining omon-esonligi to`g`risida g`amxo`rlik qilishni birinchi o`ringa qo`yadi. Bu esa oliy darajada ma’naviy qadriyat, inson qalbining gavharidir20.

Huquqiy davlat qurishga intilayotgan O`zbekistonning asosiy konstitutsiyaviy talablaridan biri huquqiy-tartibotni mustahkamlash, jinoyatlarni oldini olish va ularni tugatish hisoblanadi. Keyingi paytlarda o`smirlar o`rtasida giyohvandlik va nashavandlik, o`z joniga qasd qilish, yoshlikdan ichkilikbozlikka ruju qo`yishdek salbiy holatlarning o`sishi keskin ijtimoiy muammo bo`lib qolmoqda.

O`smirlik davrini qiyin o`tish davri deb bekorga aytilmaydi. Ana shu o`smirlik yoshida turli huquqbuzarliklar vujudga keladi. Bu davrda har bir shaxs bolalikdan o`smirlikka qadam qo`yadi, kuchli jismoniy hamda atrofdagilar bilan o`zaro munosabatda jiddiy o`zgarishlar ro`y beradi. Bunday qaltis davrni muvaffaqiyatli o`tishi faqat shaxsning o’ziga emas, balki uning ota-onasiga, atrofdagi katta yoshdagilarga ham bog`liqdir.

Shaxsning shakllanishida o`smirlik yoshi, o`zining ijtimoiy va biologik rivojlanishida murakkab davr hisoblanadi. Ulkan hayot yo`lining mana shu muhim bir qismida, katta yoshdagi o`smir o`z oldiga kim bo’lish, nima, qanday va nima uchun erishish kabi masalalarni hal etishga to`g`ri keladi. Masalalarni qanday qo`yishni va jamiyat bilan uyg`unligi shaxsning kelajakdagi keng istiqboliga bog`langan holda, uning faolligi, barqarorligi, ma’naviy pokligi, maqsadga yo`nalganligi, betakrorligi, ijtimoiy va psixologik jihatdan mazmundorligi jamiyat uchun ham qimmatlidir. O`smirlik davrining qiyin davr bo`lishi ko`p jihatdan o`smir ruhiyatidagi o`zgarishlarni hisobga olmagan holda nizoli vaziyatlarni yuzaga keltirish sababli namoyon bo`lishi mumkin.

Shu sababli o`smirlik yosh davrida mavjud nizoli vaziyatlarni tahlil qilish, o`smirlik inqirozlarining yengil bartaraf etilishiga va pedagogik jarayonni samarali amalga oshirishga xizmat qiladi. Bu davrda nizoli vaziyatlarning xilma-xil ko`rinishlari mavjud bo`ladi. Jumladan, o`smirning o`z tengdoshlari orasida qulay mavqega erisha olmasligi, o`qituvchilar bilan o`zaro munosabatlarning maqsadga muvofiq emasligi, oilaviy munosabatlardagi tushunmovchiliklar va hokazo.

O`smirlarning o`z tengdoshlariga intilishi o`zgacha bo`ladi. O`z tengdoshlari orasida o`zining sifatlarini boshqalar sifati bilan solishtirish, tenglik sharoitida u kimgadir boshqacha ko`rinish xususiyatlarini o`smirlar guruhida yaqqol kuzatish mumkin. Tengdoshlari orasidagi taniqli bo`lish va ularning hurmatiga sazovor bo`lish bu yoshdagi o`quvchilarning xususiyatlaridan yana biridir. O`smir o`zining ichki “qarash” lariga suyangan holda guruhda qo`llab-quvvatlovchi tayanch qidiradi. Tengdoshlari unga qanday baho berishida ular o`rtasidagi munosabatlar doirasida xilma-xil nizoli vaziyatlarga duch keladi. Bunday vaziyatlar o`smirda o`z mavqieyini tiklash uchun ijobiy harakatlarni tanlash yoki aksincha ko`rinishda bo`lishi mumkin. Shu kabilarning barchasi bevosita jamiyatning psixologik iqlimiga ta’sir ko`rsatadi.

Bugungi kunning dolzarb muammolaridan biri ta’lim jarayonida o`smirlar o’rtasidagi shaxslararo nizolar, ularning xususiyatlari va nizolarni keltirib chiqaruvchi omillarning tabiati turli-tuman ekanligining guvohi bo`ldik. Maktab psixologi faoliyatida o`smirlik davriga xos shaxslararo nizoli vaziyatlarni konstruktiv hal etish va uni negativ asoratlardan saqlashning profilaktikasini faqat psixokorreksion usullarning muayyan shakllarini ya’ni, psixokorreksion ta’sir o`tkazish yo’li bilan bartaraf etish mumkin.

O`smirlik davriga xos nizolarning psixologik mohiyati, taxlili ilmiy farazlarni ilgari surish imkoniyatini beradi:

- O`smirlar o’rtasidagi nizolar, ularga xos sub’ektlikning turli shakllarini faollashtirib, shaxslilik xususiyatlarining rivojlantirishga sharoit yaratishi;

- O`smirlar o’rtasidagi shaxslararo nizoli vaziyatlarda hamkorlikdagi munosabatlar ko’rinishdagi alternativ (mumkin bo`lgan qarama-qarshi ikki xoldan birini tanlab olish zaruriyati) larni anglash, sharoitini yaratish maktab psixologi faoliyatining predmeti bo`lishi;

- Maktab psixologi va o`smirning o’zaro hamkorlikdagi faoliyati o`smirlarning shaxslararo nizolarni bartaraf eta olishlarida o’z – o’zlarini rivojlantirishlari uchun muhim imkoniyat bo`lishi mumkin.

Olingan natijalar shuni ko`rsatadiki maktabda psixologik xizmatni rivojlantirishning zamonaviy shart-sharoitlarini kengaytiradi va maktab psixologlari faoliyati va tarbiyaviy ishlarining dasturini takomillashtirish bo’yicha amaliy tavsiyalar, inovatsion dasturlar ishlab chiqishda foydalanish mumkin.

Mavzudan kelib chiqib o`smir yoshga kiruvchi bolalarni psixologik xususiyatlarini organgan holda mahallalarda voyaga yetmaganlar bilan ishlash inspektorlari tomonidan doimiy nazoratda bo`lishlarini va ularning ish jarayonlari bilan tanishib chiqdik. O`smirlik davriga 11-12 yoshdan 15-16 yoshgacha bo`lgan bolalar ya’ni 5-sinfdan 9-sinfgacha va KXK, ALlarning I-bosqich talabalari kiradi. O`smirlar o`rtasida nizolarning kelib chiqish sabablarini, nizolarni hal etishda va ularning kelib chiqishini oldini olishda, nafaqat ota-ona, maktab jamoasi balki mahallalarda faoliyat yurituvchi pedagog tarbiyachi va inspektorlar ish olib borishadi.

O`smir yoshlar va voyaga yetmaganlarning o`qishdan bo`sh vaqtlarini mazmunli o`tkazish, ularni ommaviy sportga jalb etish, huquqbuzarlikka moyil va ichki ishlar idoralarida profilaktik hisobda turgan voyaga yetmaganlar hamda farzand tarbiyasiga salbiy ta’sir ko`rsatuvchi ota-onalar o`rtasida tarbiyaviy-profilaktik tadbirlarni olib borish maqsadida fuqarolarning o`z-o`zini boshqarish organlari tarkibiga pedagog-tarbiyachi lavozimining kiritilishi yoshlarga qaratilgan barcha ishlar Davlat siyosati darajasiga ko`tarilganidan dalolat beradi.

Tarbiyalanib kelayotgan o`smirlarning bilish jarayonlari psixolologik xususiyatlari ham rivojlangan bo`lib, ular ruhiy holatida buzilishlar uchraydi. Do`stlar o`rtasidagi arzimas kelishmovchilik, ota-ona va farzand o`rtasidagi tushunmovchilik, o`qituvchi-o`quvchi munosabatlaridagi muammoli vaziyatlar nizolarning kelib chiqishiga va ularni yoki to`g`ri hal etilishi, yoki chuqurlashib ildiz olib ketishiga sabab bo`lishi mumkin. Maktab ota-ona, mahalla hamkorligi mustahkam bo`lsa bunday nizoli vaziyatlarning kelib chiqishi kamayadi va uning yechimini topish oson kechadi.

Shularni hisobga olgan holda mahallalarda voyaga yetmaganlar bilan ishlash komissiyalari tuzilgan bo`lib, ularning tarkibiga mahalla nozirlari, maktab rahbarlari, mahalla fuqarolar yig`ini raisi, tajribali o`qituvchi, sport murabbiylari va mahalla faollari a’zo etib kiritilgan. Mavzudan kelib chiqib, tajriba-sinov ishlarini olib borish uchun maktabning yuqori sinf o`quvchilari, voyaga yetmaganlar o`rtasida nazoratsizlik va huquqbuzarliklar profilaktikasi inspektorlari bilan hamkorlikda izlanish olib bordik. Maktabda o`quvchilar o`rtasida ijtimoiy fikr so`rovnomasi o`tkazildi

So`rovnoma natijalariga ko`ra osmirlarning ijtimoiylashuviga oila, maktab, tengdoshlar ta’siri 62 nafar o`quvchini tashkil etadi. OAV ta’siri 66 nafar o`quvchini tashkil etadi. O`smirlarni o`z-o`ziga baho berishi 70 nafar o`quvchi, va suitsid holga tushishi esa afsuski-22 nafar o`quvchini tashkil etdi. Xulosa qilib aytganda ijtimoiy fikr so`rovnomasi o`smirlar o`rtasida ziddiyatlarni paydo bo`lishi ularni hal etish bo`yicha o`smirlarni mavjud imkoniyatlarni, bilimlarini aniqlashga yordam berdi.

O`smirlar o`rtasida nizolarni paydo bo`lishi yuzasidan mahalla inspektorlariga murojaat etdik. Nizolarning oldini olish y’ani profilaktika ishlari bo`yicha joylarda yoshlarning bo`sh vaqtlarini mazmunli o`tkazishni tashkil etish, voyaga yetmagan huquqbuzarlarning sonini kamaytirish borasida tushuntirish ishlari, suhbat munozaralar o`tkazilganini ko`rib chiqib, hujjatlar, bayonnomalar bilan tanishdik. IIB voyaga yetmaganlar o`rtasida nazoratsizlik va huquqbuzarliklar profilaktikasi inspektorlarining xizmat vazifalari va burchlari bilan ham tanishib chiqdik.Unga ko’ra,

-Voyaga yetmaganlar o`rtasida nazoratsizlik va huquqbuzarliklar profilaktikasi inspektorlari o`z ish faoliyatida voyaga yetmaganlar qarovsizligi, ular orasida jinoyatchilik va huquqbuzarliklarni oldini olish ishlarini amalga oshirib, ichki ishlar idoralari profilaktik xisobda turgan voyaga yetmaganlar va farzandlari tarbiyasi bilan shugullanmayotgan, o`zlarining jamiyatga zid xatti-harakatlari bilan ularning tarbiyasiga salbiy ta’sir ko`rsatayotgan ota-onalar bilan profilaktik tadbirlarni, mahalliy hokimiyat, maxalla fuqarolar yig`ini, xalq ta’limi bo`limi, «Kamolot» yoshlar ijtimoiy harakati, mahalla diniy ma’rifiy maslahatchilar va keng jamoatchilik bilan hamkorlikda ishlarni tashkillashtirish;

-Voyaga yetmagan yoshlarni Vatanga sadoqat, kelajakka ishonch, milliy qadriyatlarimiz va o`zligimizni anglash, ularda vatanparvarlik, milliy g`urur, milliy mafkura, fidoyilik fazilatlarini shakllantirish, oila, mahalla, maktab, xududni muxofaza kiluvchi idoralar, «Kamolot» yoshlar ijtimoiy xarakati, xokimlik xuzuridagi voyaga yetmaganlar ishi komissiyasi, xalk ta’limi, Oliy va urta maxsus ta’lim, mexnat va axolini ijtimoiy muhofaza qilish, Sog`likni saqlash vazirliklari, Davlat jismoniy tarbiya va sport qo`mitasi va keng jamoatchilik hamkorligida ishlarni tashkil qilish;

-Huquqbuzarlik va jinoyatchilikni oldini olish borasida targ`ibot-tashviqot ishlari barcha davlat va nodavlat tashkilotlari hamkorligida ishlab chiqilgan ish rejalari asosida ish yuritish kabi ma’suliyatli vazifalar belgilab berilgan.

Xulosa qilib aytganda o`smirlar o`rtasida nizolarni kelib chiqishi va ularni bartaraf etish fikrimizcha ota-ona, maktab, mahalla hamkorligiga bog`liq. Hamkorlik yaxshi yo`lga qo`yilsa, mahallalarda inspektorlar va maktab rahbariyati tomonidan profilaktik tadbirlar, uchrashuvlar, suhbatlar ko`proq tashkil etilsa maqsadga muvofiq bo`lar edi.


BOLALARDA TIBBIY NAZORAT VA KO’RIKLARNING IJTIMOIY-TARBIYAVIY AHAMIYATI VA ULARNI TASHKIL QILISH
U.M.Shokirov, E. Nosirov, JDPI

O’zbekiston Respublikasi Prezidentining “O’zbekiston Respublikasi sog’liqni saqlash tizimini isloh qilish davlat dasturi to’g’risida” 1998 yil 10 noyabrdagi farmoni va O’zRVMning “O’zbekiston Respublikasi sog’liqni saqlash tizimida boshqarishni takomillashtirish to’g’risida”gi qarori barcha tarmoqlardagi kabi oliy ta’lim muassasalarida ham tibbiy xizmatlarni yaxshilashda muhim ahamiyat kasb etmoqda. Xalq orasida “Issiq jonning isitmasi bo’ladi”, degan maqol bor. Ya’ni har qanday sog’lom kishi ham shamollashi, kasal bo’lishi va turli sabablar bilan jarohatlanishi mumkin. Oliy ta’lim muassasalarining talablari ham bundan mustasno emas. Ayniqsa bolalar jismoniy madaniyat darslari, sport mashg’ulotlari (trenirovka) hamda musobaqalarda har xil jarohatlar olishi mumkin. Ularning oldini olish, sodir bo’lganda bevosita tibbiy yordam ko’rsatish zarur bo’ladi. Shu asosda bolalarga jismoniy chiniqish, birinchi tibbiy yordam berish usullari haqida shifokorlar ma’ruzalar o’qishadi.

Har bir talabaning salomatligi va ularni tibbiy jihatdan muhofaza qilishda oliy ta’lim muassasalari qoshidagi shifokorlar punkti (yirik oliy ta’lim muassasalarida poliklinika va dispanserlar bo’lishi mumkin) mavjud. Ular birinchi navbatda bolalar salomatligini nazorat qilish, yilda 1-2 marotaba maxsus ko’riklar o’tkazish bilan shug’ullanadi, hamda shikastlangan, jarohatlangan kishilarni davolaydi.

Ta’lim muassasalarida shifokorlar jismoniy madaniyat darslari, sport mashg’ulotlari hamda musobaqalarni o’tkazishda nazorat qilib boradi. Berilayotgan mashqlar, yuklamalar (nagruzka) va ularning bolalar tanasiga ko’rsatayotgan ta’sirlarini (ijobiy yoki salbiy) aniqlab, tekshiradi hamda o’z xulosalarini o’qituvchilar, murabbiylarga bayon etadi. Musobaqalar jarayo-nida gigiyenik holatlari, sportchilarning salomatligi va ular bilan bog’liq faoliyatlarni nazorat qiladi va amaliy yordam beradi.

Bunday holatlar bolalarning salomatligini saqlash, ularni tibbiy bilimlardan хabardor qilishda muhim ijtimoiy-trabiyaviy ahamiyat kasb etadi.

Bolalarni tibbiy ko’rik va sinovlardan o’tkazishning ijtimoiy-tarbiyaviy mohiyatlari.

Sog’liqni saqlash vazirligining buyrug’i (1998 y) va Oliy ta’lim muassasalarining nizomlarida qayd etilishicha o’quv yili davomida bolalarni yalpi ravishda tibbiy ko’rik hamda sinovlardan o’tkazib borish ko’zda tutilgan. Bunda poliklinika va jismoniy madaniyat dispanserlarining tajribali shifokorlari jalb etiladi.

E’tibor etish kerakki, bunday tibbiy ko’rik va sinovlarning olib borilishi bolalarning salomatligi hamda jismoniy rivojlanishlarini aniqlashda muhim ijtimoiy-tarbiyaviy ahamiyatga ega bo’ladi. Ya’ni ba’zi kasalliklarning oldini olish va sodir bo’lgan kasalliklarni davolash yo’llari belgilanadi. Bu o’z navbatida bolalarning o’zini-o’zi nazorat qilib borish, ayniqsa jismoniy kamolatlarning aniq bilib olishda xizmat qiladi. Bunday tadbirlar Toshkent, Andijon, Samarqand va Buxorodagi oliy ta’lim muassasalarida yaxshi yo’lga qo’yilmoqda.

Bolalarning salomatligi va jismoniy rivojlanishini aniqlash asosida ularni uch guruhga ajratiladi, ya’ni:

1.Tayyorgarlik guruhi. Jismoniy sog’lom, lekin to’la rivojlanmagan bolalar. Ularga jismoniy madaniyat dasturidan materiallar va talablar asta-sekinlik bilan berib boriladi.

2. Asosiy guruh. Bu guruhdagi bolalar salomatligi va jismoniy tayyorgarligi bilan boshqalardan ustunroq turadi. Ularda dasturdagi materiallar va talablar o’z vaqtida o’tkazib, bеrib boriladi.

3. Maxsus guruh. Bunda biron kasallik yoki jarohatlar tufayli jismonan ojiz, xastalangan va tug’ma kamchiliklari (cho’loq, bukir, ko’z, quloq va boshqa a’zolarda biron bir illati bor va hokazolar) bor bolalar shug’ullanadi. Ularga dasturda ko’rsatilgan maxsus mashqlar beriladi va o’qituvchilarning kuzatishlar olib borishi natijasida ularga qo’shimcha mashg’ulotlar (hakamlik, referatlar va ko’rgazmali qurollar tayyorlash va hokazolar) berilishi tavsiya etiladi.

Talabalaning salomatligi, jismoniy tayyorgarligini aniqlash jarayonida amalda quyidagi usullar vositalar va tadbirlar qo’llanilmoqda.

1.Tibbiy ko’rik-sinov turlari asosan uch bosqichda o’tkaziladi, ya’ni birinchi marta, takroriy ravishda va qo’shimcha holatda. Bunda barcha bolalar ishtirok etadi. Biron bir shubha bo’lganda (kasallik) qayta va qo’shimcha ko’rikdan o’tkaziladi. Bu asosan I bosqich bolalariga taaluqli bo’ladi. Ko’rik-sinov va nazoratlar jarayonida bolalarning sog’ligi, ijtimoiy rivojlanish holati va qobiliyatlari aniqlanadi.

2. Qaytadan tibbiy ko’rik-sinov o’tkazishning yana bir asosiy maqsadi shuki, II bosqich bolalari nazorat qilinadi. Jismoniy madaniyat va sport bilan shug’ullanuvchilarning jismoniy rivojlanishidagi o’zgarishlar aniqlanadi. Bu tekshiruv yilda bir marotaba o’tkaziladi.

3.Qo’shimcha tibbiy ko’rik va sinovlar zarur bo’lganda, ya’ni kasalliklarning o’zgarishini bilish, sportchilarning funksional holatini aniqlash va hokazoda qo’llaniladi. Ba’zan jismoniy madaniyat o’qituvchisi yoki sport murabbiysi shubhaga (kasallik) olgan bolalarni qayta tibbiy ko’rikdan o’tishga safarbar qilishi ham mumkin. Sport bilan shug’ullanuvchilar asosan maxsus muassasalarda (jismoniy madaniyat dispanseri) musobaqalar oldidan tibbiy ko’rikdan o’tkaziladi. Bu albatta murakkab va o’ta mas’uliyatli jarayon hisoblanadi. Shuningdek ba’zi bir kasallik alomati bo’lgan bolalarni ham maxsus ko’riklardan o’tkazishga to’g’ri keladi. Bunda jismoniy madaniyat dispanseri bevosita xizmat qiladi.

4. Jismoniy rivojlanish alomatlarini baholash. Tashqi ko’rik.

Bolalarni tashqi tuzilishi va ko’rinishini tekshirishda asosan bo’g’inlar, suyaklarning holati (to’g’ri yoki qiyshiqligi), ba’zan terisining tozaligi (kasallik alomatlari yoki yaralar boshlanishi) jiddiy ravishda tekshirib ko’riladi. Biron illati bor bolalarni maxsus guruhlarga ajratish yoki qo’shimcha tekshirish-ko’rikka yuboriladi.

Ko’rik-sinov va tekshirishda bo’yi, ko’krak, bo’yin, qo’llar va oyoqlarning uzunligi, bel, tos va boshqa a’zolar ko’riladi va talabaning maxsus hisob kartochkasiga yoziladi.Shuningdek vena qon tomiri, yurak urishi, nafas olish tezligi ham o’lchanadi. Bunday hollarda bolalarni turli faol harakatlar qilishga (joyda yurish, yugurish, sakrash va hokazo.) da’vat etiladi.

Antropometrik o’lchovlar.

Antropometrik o’lchov tushunchasi, asosan maxsus asbob-uskunalar, o’lchov vositalari texnik qurollar orqali odam tanasining tuzilishi, og’irligi, uzunliklar, mushaklarning kuchlari, qon tomiri urishi tezligi, nafas olishini chuqurligi (qochishi) va boshqa inson omillari aniqlanadi. Bunday o’lchovlar bilan tibbiy ko’rik-sinov o’tkazish va nazorat qilib borish ancha vaqt va mutaxassislar sonining ko’p bo’lishini taqazo etadi.

Spirometriya (puflab to’ldirish) asbobi orqali nafas olishning chuqurligi, o’pka sig’imining hajmi aniqlanadi. Tajribalarga qaraganda jismoniy jihatdan chiniqmaganlarning o’pkadan havo sig’imi 3800-4200 sm 3, sportchi xotin-qizlarda 5000 sm 3 gacha bo’lishi aniqlangan.

Mushaklarning kuchi dinamometriya, stanometriya kabi asboblar bilan o’lchanadi.

Erkaklar barmog’ining o’rtacha kuchi (kaftlarni qisish) 40-45kg, sportchilarda esa 50-60 kg bo’ladi. Ayollarda esa 30-35 kg, sportchi ayollarda 50-55 kg bo’lishi aniqlangan.

Stanometriyada o’lchanishiga (oyoqlarni bukmasdan turgan holda, bel bukilib, asbobni yuqoriga tortish-tik bo’lish) erkaklarning bel, qo’l, oyoqlar kuchi 95-100 kg.ni tashkil etadi. Sportchilarda esa 110-130 kg, ayollarda 50-60 kg, sportchi ayollarda esa 70-90 kg.ni tashkil etadi. Bu jihatlarda albatta sport turlarining (yengil atletika, suzish, shtanga va h.k) xususiyatlariga ham bog’liqdir. Shu asosda yuqoridagi ko’rsatkichlar u yoki bu darajada aniq yoki kamroq bo’lishi tabiiydir.

Yelka mushaklarining kuchini o’lchashda gantelni (3 kg) ma’lum vaqtgacha ushlab turish yoki ularni ko’proq ko’tarish (baland va yonga) bilan belgilanadi. Ya’ni kim ko’proq ko’tarsa uning kuchi ko’p bo’ladi.

Yugurish, suvda suzish va boshqa sport turlarida bajarilgan faol harakatlarning natijasida sekundomer, elektron hisoblash mashinalari (EHM) orqali o’lchanadi. Sakrash, ultaturish, irg’itish kabi turlarda asosan ruletkalar orqali o’lchanadi.

Umuman olganda tashqi ko’rinishi va tana a’zolarining funksional faoliyatlarini doimiy ravishda o’lchab-tekshirib borish natijalari bolalar hamda sportchilarning jismoniy chiniqishi, rivojlanishi hamda mahorat orttirishda muhim tarbiyaviy ahamiyatga egadir. Ma’lumki, insonlarning ish qobiliyati, ayniqsa bolalarning aqliy mehnat-o’quv jarayonlarida tananing (org-anizmi) ish qobiliyati asosiy o’rinda turadi. Bunda yurak va qon tomirlarining urishi, mehnatga tayyorgarligi muhim ahamiyat kasb etadi. Yurak va tomirlarining funksional harakatini o’lchashda turli xil vositalar va usulardan foydalaniladi, ya’ni:

Vena qon tomirlarini barmoqlar bilan bosib turib, 10 soniya (sekund) davomida necha marta urishi aniqlanadi. Masalan shu vaqt ichida 12 marta tomir urildi, deylik. Bir daqiqada (60 soniya) yurak urishini (qon tomiri orqali) aniqlash uchun 12 x 672 usulidan foydalaniladi. Demak, tekshiruvchining tinch holatda turishdagi yurak urishi 72 marta ekanligi aniq bo’ladi. Bu tibbiy jihatdan normal holatdir. Ya’ni sog’lom kishilarda ting holda yurak tizimi urish darajasi 70-80 ni tashkil qiladi. Joyda sakrash va boshqa shunga o’xshash mashqlarni 5 daqiqa davomida bajarganda yuqoridagi ko’rsatkich 120-130 ni va undan ham ortiqroq sonni ko’rsatishi mumkin. Sport bilan shug’ullanuvchilarda bu ko’rsatkichlar ancha past bo’lishi kuzatilgan.

2. Tibbiy xodimlar yurak va qon aylanishi tizimi faoliyatlarini tanometr (tovush eshitishni o’lchash) va metronom (chizish-qiyshiqliklar belgisi) orqali aniqlaydilar. Bu usulda balandlikka (45-50 sm) chiqish, tushish, yugurish, ba’zi yengil va murakkab mashqlarni bajarish yo’li bilan o’tkaziladi. Bunday hollarda harakat oldi, harakat jarayoni, harakatdan keyin tez va 5 daqiqa o’tgach o’lchanadi. Bu usullarda tanometr va metranom texnik vositalari aniq ko’rsatkichlarni bera oladi.

Keyingi yillarda tibbiy ko’rik va nazoratlarni o’tkazishda eng yangi texnik vositalardan (EHM, kompyuterlar, diagnoz qo’yish texnik asboblar va hokazo) maqsadli foydalanilmoqda. Xulosa qilganda shifokorlarning tanani tashqi tekshirish va a’zolarning jismoniy holatlarini aniqlashda turli usullar hamda maxsus texnik asbob-uskunalardan foydalanilmoqda. Bular bolalarning salomatligini belgilash va jismoniy madaniyat va sport bilan erkin shug’ullanishlariga yo’l ochib bermoqda.



1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет