Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги



жүктеу 5.8 Mb.
бет39/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі

ОТА-ОНАЛАРНИНГ ТАРБИЯЧИЛИК МАДАНИЯТИ – СОҒЛОМ БОЛА ТАРБИЯСИНИНГ АСОСИ
Д. Солиева, Андижон машинасозлик институти

Шахс ва унинг камолоти муаммоси ўз тараққиётининг юксак чўққисига интилаётган жамиятимиз учун энг долзарб масалалардандир. Мустақилликка эришганимиздан сўнг давлатимиз томонидан ҳар бир фуқаронинг маънавий, шахсий ривожланиши ва камолоти, шахс ва жамият манфаатларининг уйғунлигига муҳим қадрият сифатида қаралмоқда. Баркамол авлод тарбияси ва унинг мукаммал таълим олиш масалалари давлат сиёсати мақоми даражасида ҳал қилинаётганлиги, мана бир неча йилдирки “Ёшлар йили”, “Баркамол авлод йили”, “Мустаҳкам оила йили”, “Соғлом бола йили” дея йилларга ном берилиши ва шунга кўра давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши – бу фикрнинг ёрқин исботидир.

Кишилик жамиятининг тараққиёти тарихидан маълумки, инсон омилини ҳар томонлама камол топтириш, ўзаро ёрдам, ўртоқлик муносабатларини янада яхшилаш, шахсий оилавий ва ижтимоий ҳаётда оддийлик ва ҳалоллик, хушмуомалалик ва ростгўйлик каби маънавий-ахлоқий сифатлар оилада шаклланади. Оила жамият ҳаётини олға сурувчи ва равнақ топтирувчи, келажак авлодларни тарбиялаб етиштирувчи муқаддас даргоҳ. Бугунги кунда мамлакатимизда оилалар эркаклар ва аёлларнинг тўла тенг ҳуқулиги, оила учун баб-баравар жавобгарлиги асосида қурилади. Оиладаги ота-оналарнинг тарбиячилик маданиятини ошириш ва яхшилаш ўсиб келаётган фарзандлар тарбияси самарадорлигини ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

Юнон файласуфи Арасту айтганидек: “Тарбия 3 нарсага эҳтиёж сезади: илмга, истеъдодга ва машққа”. Фарзанд тарбияси ўта мураккаб ижтимоий жараён бўлиб, у ана шу 3 нарсага ҳар жиҳатдан боғлиқ. Айниқса, бугунги шиддатли асримизнинг тобора ривожланиб бораётган ахборот технологиялари даврида юксак маънавиятли баркамол авлодни тарбиялашда эркак ва аёл фаоллиги ва баб-баравар жавобгарлиги асосий омил ҳисобланади.

Болаларнинг тарбиявий тараққиёти савияси кўп жиҳатдан қуйидаги омилларга: 1) та-оналарнинг саводхонлигига; 2) Оиланинг моддий таъминотига; 3) Оиладаги болалар сонига; 4) Оилада ота ёки онанинг борлигига ёки онанинг борлигига ёки бирортасининг йўқлигига; 4) Ота-оналарнинг маълумоти, касбига ва ҳоказоларга боғлиқ.

Болаларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши ва ўз ҳаёт йўлида мустақил қадам ташлашида эса кўп жиҳатдан оиланинг руҳий муҳити, оила азоларининг ўзаро муносабатлари асосий ва ҳал қилувчи рол ўйнайди. Шундай экан, оила қурган ҳар бир йигит-қиз ўзларининг янги мустақил оилаларида биринчи навбатда соғлом маънавий муҳитни яратишга интилиши керак. Бунда эса: Тиббий билимларга эга бўлиши - ўз соғлигига беэътибор бўлмаслик, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, спорт ва жисмоний меҳнат билан шуғулланиши, жисмонан соғлом фарзандларни дунёга келтириш, оиласини ва фарзандаларин турли хил хавфли касалликлардан (ОИВ, ОИТС, вирусли инфекциялар ва ҳоказолар) ҳимоя қилиш учун. Экологик билимларга эга бўлиши –фарзандларга она табиатни севиш, ундан баҳра олиш ва уни эҳтиёт қилиш, авайлаб асраш ва зарар етказмасликни ўргатиш учун.

Маънавиятли ва маданиятли бўлиши –самимийлик, хушмуомалалик, ҳалоллик, ростгўйлик, меҳр – оқибатлилик, инсонийлик, ватанпарварлик ва оилапарварлик хислатларини шакллантириш учун; кийиниш маданияти, одоб –ахлоқли этиб тарбиялаш, ўзига ва халқига ишончи ва садоқатини мустаҳкамлаш, миллатига, миллий урф – одатлари, удум ва анъаналарига хурмат билан қарашни, ўз тарихи ва аждодлари билан фахрланишни ўргатиш учун.

Диний билимларга эга бўлиш – бу фарзандларига дин тўғрисида тўғри тушунчалар бериш, уларни иймон эътиқодли,ҳалол ва виждонли қилиб тарбиялаш, уларни турли хил диний оқимлар таъсирига тушиб қолмаслигини олдини олиш мақсадида. Илмли ва касб – ҳунарли бўлиши – фарзандларни ўз устида ишлашга, изланишга, китоб ўқишга, меҳнат қилишга ўргатиш учун, уларни юксак маънавий эҳтиёжларини шаклланишига, ҳаёт ва оламни англашига замин яратиш учун. Педагогик билимларга эга бўлиши – болаларни тарбиялаш жараёнида уларнинг билим ва имкониятларини англаш ва тўғри баҳолаш, қобилият, истеъдоди ва қизиқишларини ўз вақтида аниқлаб уларни рағбатлантириш учун.

Психологик билимларга эга бўлиши – фарзандаларнинг руҳияти ва унда кечаётган ўзгаришларни кузатиш, англаш ва тўғри йўл кўрсатиш, уларни ўз кучи ва имкониятларига ишонтириш, мустақил фикрлаш ва қарор қабул қилишга, уларда “МЕН” ни тўғри шакллантириш ва ота-оналар ва фарзандлар ўртасида дўстона муносабатни яратиш, бошқарувчанлик ва ташаббускорлик каби хислатларни шакллантириш учун.

Техник ва технологик билимларга эга бўлиши – замонавий техника ва технология воситаларидан тўғри ва меъёрида фойдаланиш, уларни тезда ўзлаштиришни ўргатиш учун ва ҳоказолар. Албатта, фарзанд тарбиясида фақатгина ота-она масъул ва фақатгина улар бу жараёнда қатнашади деган фикрдан йироқмиз. Чунончи, халқимизда “бир болага етти маҳалла ота- она”, “Устоз отангдай улуғ” деган ҳикматли нақллар бор.

Фарзандларимиз улғайган сари улар мактабгача таълим муассасаларида, мактабларда, коллеж ва лицейларда, олий ўқув юртларида ўзларига кўп дўстлар орттиришади. Уларнинг тарбиясига дўстларининг, устозларининг, қариндош – уруғлари-ю маҳалла-кўйнинг таъсири жуда сезиларли. Айниқса,бугунги кунга келиб, буларнинг сафига қўшилган тезкор ахборотларни узатувчи коммуникацион воситалар (мультфилмлар, кино ва сериаллар, ҳар хил кўрсатувлар) ҳам тарбия жараёнида қатнашишмоқда ва ўзининг сезиларли таъсирини кўрсатмоқда. Лекин доно халқимиз айтганидек “Қуш уясида кўрганини қилади”, “Олманинг тагига олма тушади”. Оила тарбияниннг асоси ҳисобланади. Фарзандга олам ҳақидаги илк тасаввурни ота-онаси беради, илк яхшиликларни ота – онаси қилади,унга энг яхши ва энг ёмон хислатлар ота-онасидан ген ва тарбия орқали ўтиб бораверади.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, мамлакатимизда оилаларни моддий фаровонлигини оширилиши ва моддий техника базасининг ривожлантирилиши – бу оилаларимизда юксак маънавиятли ўғил қизларнинг вояга етишлари, уларни ҳар томонлама – ҳам маънан, ҳам моддий жиҳатдан таъминлаш ва рағбатлантириш учун қилинаётган ишлардир. Жамиятимиз пойдевори бўлмиш оилаларда соғлом маънавий муҳит барқарор экан унда халқимизнинг энг юксак орзулари ушалади, комил инсонлар дунёга келади. Зеро фарзандларни тўғри тарбиялаш нафақат ота оналик бурчи, балки ҳар бир инсоннинг муқаддас инсонийлик бурчи ҳисобланади.


МАҲАЛЛА ҲАМКОРЛИГИДА МИЛЛИЙ КУРАШНИ ОММАВИЙЛАШТИРИШ
О. Тошмуродов, СамДУ

Мамлакатимизда ёшлар тарбияси, оиланинг мустаҳкамлигини таъминлашда маҳалланинг роли тобора ошиб бормоқда. Ўз-ўзини бошқариш органларига кирадиган маҳалланинг ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли турмуши, унинг соғлом ҳаёт кечириши, ижтимоий-иқтисодий юксалиши ҳукуматимизнинг доимий диққат марказида турганлиги ижобий ҳолдир. Бинобарин, ушбу ижтимоий тузилманинг барча ижобий хусусиятларидан фойдаланиб, ёшларда миллий кураш спортига нисбатан қизиқишини ошириш муҳим вазифа хисобланади. Бизга ўтмишдан маълумки, ота-боболаримиз кураш спортидан ҳаётий эхтиёж сифатида фойдаланишган.Халқимиз орасида эпчиллик, чаққонлик, кучлилик ва иродавий фазилатларини ўзларида мужассам этган кишилар кўп бўлганлиги буюк алломаларимиз асарларида ўз аксини топган. Тарихий манбаларда келтирилишича, ўзбек халқи миллий курашни инсонни жисмоний тарбиялаш воситаси деб қарашган. Халқ ўзида кучлиликни, чидамлиликни, ирода ва ботирликни меҳнаткаш халқнинг ахлоқий софлигини мужассамлаштирган курашчи-полвонларга ҳурмат билан муносабатда бўлган. Диний ва оилавий байрамларда, ишдан бўш вақтларда, кураш мусобақалари ўтказилган. Бу мусобақалар, айниқса, Наврўз байрами кунлари кенг авж олган. Унда турли шаҳар ва қишлоқлардан келган курашчилар иштирок этишган.

Буюк алломаларимиз, ёзувчи ва олимларимиздан Абу Али Ибн Сино (980-1037), Алишер Навоий (1441-1501) асарларида кучли курашчиларнинг беллашувлари тасвирланган ҳамда баъзи усулларнинг таърифи келтирилган. Ушбу асарлардан кўриниб турибдики, ўзбекларда усуллар тизими етарлича ривожланган миллий кураш спорти мавжуд бўлган.

Юнон тарихчиси Элианнинг ёзишича, ўзбекларнинг авлод ва аждодлари бўлмиш Сакларда бир одат бўлган, яъни бу одатга кўра, уйланишни истаган ҳар бир йигит ўзи танлаган қиз билан яккама-якка беллашиши лозим бўлган, бу курашда ғолиб чиқсагина, қиз йигитники бўлар, қизни енга олмаган тақдирда эса, йигит унинг асири бўлиб қолаган.

Миллий кураш спорти ёшларинг жисмоний, рухий қобилиятларига ҳар тамонлама таъсир кўрсатиши замонавий олимларимиз А.Атоев, Ф.А. Керимов, К.Юсупов, Н.Х.Азизов, Ж.Тошпулатов, У.Иброҳимов, З.Жумаевлар илмий тадқиқотларида ўрганилиб, бир неча бор тасдиқланган.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятидаги маҳаллаларда миллий кураш спортига таянган ҳолда ёшларнинг бўш вақтини қамраб олиш борасида маълум ишлар амалга оширилмоқда. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида миллий кураш спортидан самарали фойдаланаётган махаллалардан етишиб чиққан курашчи полвонларимизнинг довруғи бутун оламга машхур бўлмоқда. Шунга қарамасдан, барча маҳаллаларда ёшлар билан ташкил этилаётган спорт тадбирларини талаб даражасида, дейиш қийин. Бу масалага агар ҳудудий нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, айрим қишлоқ ва шаҳар жойларда бу масала анча ижобий ҳал қилинган, маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақти турли спорт машғулотлари ва спорт тадбирларида иштирок этиш ҳисобига маълум даражада изга солинган. Бироқ, айрим махаллаларда ёшларнинг бўш вақтини ташкил этиш масаласи ҳали ўзининг тўла ечимини топган эмас. Бу эса тўғридан-тўғри ҳар бир маҳаллада ташкил этиладиган спорт тадбирлари ва уларнинг савиясига бориб тақалади. Бугунги кунда маҳаллаларда жамоатчилик асосида фаолият кўрсатадиган маҳалла фаоллари:маҳалла раислари, маслаҳатчилар, мураббийлар, педагоглар ўзларининг иш услубларини асосан ёшлар жисмоний тарбиясини биринчи ўринга қўйган ҳолда ташкил этишлари зарурлигини кўрсатади. Маҳаллада ёшларни миллий кураш спортига қизиқтиришда ва бу орқали кураш спортини оммавийлаштиришда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. (1 -чизма )

1 -чизма

Барчамизга аёнки, тарбия оиладан бошланади. Тарбия онгни, хулқ-атворни, шахсни ҳар томонлама ривожлантиришни бирор мақсадга қараб шакллантиришга қаратилган жараёндан иборат бўлади. Чунки оилада бериладиган бу тарбия жараёнида фақат билимлар ўзлаштирилиб, малака ва кўникмалар ҳосил қилинмайди, ўзбек кишисининг ахлоқий эътиқоди, ҳис-туйғуси, ахлоқий, иродавий ва жисмоний сифатлари, характер хусусиятлари таркиб топтирилади.

Миллий кураш спорти миллий қадирият эканлигини аввалом бор оилада ҳис қилиб уни маҳаллаларда оммавийлаштириш билан умуминсоний қадриятга айлантиришга барчамиз маъсул эканлигимизни ва ушбу орқали ўзбек ёшларни дунёга танитиш имкониятлари мавжудлигини назарда тутганда, ушбу масалага янада жиддий қараш зарурлигини кўрсатади.

Жисмоний маданият ва спортнинг ижтимоий тараққиётдаги роли ошиб боргани сайин, маҳаллада ёшларни миллий кураш спортига йўналтириш зарурияти ортиб боради. Юқорида баён этилган фкирлар асосида маҳаллада миллий кураш спортини оммавийлаштиришнинг асосий омиллари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин (2 -чизма).

2 -чизма

Энг асосийси, ота-оналар, ёшларни жисмонан соғлом бўлиши, маънавий юксалишида миллий кураш билан шуғулланишнинг аҳамиятга катта эканлигини тушунишлари ва хис қилишлари зарур.

Шунингдек, юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда ёшларда миллий кураш спорти тўғрисида онгли муносабатини таркиб топтириш ва бу орқали маҳаллаларда миллий кураш спортини оммавийлаштириш мумкинлигини ҳисобга олиб, қуйидагиларни таклиф этамиз: Маҳалла ёшларида уларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда миллий курашга нисбатан тасаввурларни шакллантириш; Ота-оналар ўртасида миллий қадриятимиз, миллий ифтихоримиз бўлган миллий курашга нисбатан ижобий таъсавурни шакллантириш; Оила ва мактабгача таълим масканларидан бошлаб миллий курашга қизиқишни тарбиялаш; Мамлакатимиздан етишиб чиққан жаҳон ва Осиё чемпионлари фаолиятини кенг тарғиб этиш, уларни ибрат қилиб кўрсатиш; Ёшларни маҳаллий спорт усталари фаолияти билан яқиндан таништириш; Айнан миллий кураш спорти орқали маҳалла ва оила ҳамкорлигини шакиллантириш.

Агар юқоридагиларни назарда тутган ҳолда махалла ҳамкорлигида ёшлари ўртасида миллий курашни оммавийлаштириш йўлга қўйилса: Миллий курашга нисбатан ижобий тасаввурлар кенгаяди; Ёшларни жисмонан бақувват, соғлом этиб тарбиялаш имкони ошади; Уларнинг бўш вақти кўнгилли ташкил этилади; Ёшлар орасида спорт билан шуғулланувчилар сони кўпаяди; Ёшлар орасида тартиб бузиш ҳолатлари камаяди.



MAHALLALARDA SOG’LOM BOLANI JISMONIY TARBIYАLAShDA SPORTNING ROLI
Y.Masharipov, H.Ochilov, SamDU

Buyuk kelajak avlodlarini aqlan yetuk, jismonan barkamol qilib tarbiyalash muammolari barcha davlat va jamoat idoralari zimmasiga yuklatilgan. Bunday keng qamrovli va mas’uliyatli tarbiyaviy jarayonlarni amalga oshirishda mahalla oqsoqollari kengashlari, ularning tarkibidagi turli komissiyalar, shuningdek, jismoniy tarbiya va sport faollarining uyushmalari ham katta rol o`ynaydi. Bularning zamirida «Sog`lom avlod uchun» davlat dasturi mazmuni muhim ahamiyatga egadir.

Aholining jismoniy baquvvat bo`lishi va uzoq umr ko`rishi sog`lom turmush madaniyati bilan belgilanadi. Bu borada O’zbekiston Prezidentining «O’zbekistonning chinakam mustaqillikka erishishidan iborat o`z yo`li respublikani rivojlantirishning quyidagi asosiy o`ziga xos xususiyatlari va shart-sharoitlarini har tomonlama hisobga olishga asoslanadi.

Avvalo, u aholining milliy tarixiy turmushi va tafakkuri xalqqa, xalq an’analari va urf odatlaridan kelib chiqadi» degan mulohazalari e’tiborga loyiqdir. Ayniqsa, «Sog`lom avlod uchun» ordenining ta’sis etilishi, Jismoniy tarbiya va sport to`g`risidagi qonun, «Sog`lom avlod uchun» davlat dasturi, «Alpomish» va «Barchinoy» maxsus testlarining ishlab chiqilishi hamda ularning hayotga tatbiq qilinishi jismoniy tarbiya va sport xodimlari zimmasiga aholi o`rtasida sog`lomlashtirish va sport tadbirlarini yanada rivojlantirish mas’uliyatlarini yuklaydi.

O’zbekistonning mustaqillikka erishishi sharofati tufayli mahallalarda, yirik qishloq-qo`rg`onlarida aholini jismoniy tarbiya va sport xalq milliy o`yinlari hamda ommaviy sog`lomlashtirish ishlariga jalb qilish ancha rivojlandi.

Mamlakatda milliy qadriyatlarining qayta tiklanishi, uni yanada boyitishga ma’naviy-marifiy tadbirlarning olib borilishi muhim ahamiyat kasb etmoqda. Aholining ijtimoiy turmush darajasi tobora yaxshilanmoqda. Bunda o`tkazilayotgan turli sport musobaqalari, xalq milliy o`yinlari festivallari katta hissa qo`shmoqda. Bu aholining jismoniy tarbiya va sportga ehtiyoji oshayotganidan dalolatdir. Har yilgi Mustaqillik kuni hamda Navro`z bayramlaridagi ommaviy sayllar, sport musobaqalari buning isbotidir. Respublika hukumatining qarorlari, turli ko`rsatmalar asosida mahallalar va boshqa aholi istiqomat joylarida jismoniy tarbiya va sportni jonlantirish ishlarida mahalla kengashlari, sport tashkilotlari xodimlari, sport faollari bilan hamkorlikda ish olib borilmoqda.

Shaharlar va qo`rg`onlarning aholisi o`rtasida sportakiadalar, xalq milliy o`yinlari musobaqalarini o`tkazish an’anaga aylanmoqda. Bunda sportning futbol, kurash, arqon tortishish, tosh ko`tarish, yengil atletika kabi turlari ommaviy tus olmoqda. Bu tadbirlarga SamDU jismoniy madaniyat fakultetida ta’lim olayotgan talabalar jalb qilinib, tashkiliy ishlarda ular faollik ko`rsatdilar.

E’tirof etish kerakki, bir qator mutaxassislar aholi turar joylarida sog`lomlashtirish va ommaviy sport tadbirlarini tashkil qilishning namunaviy dastur hamda ish rejalarini ishlab chiqqanlar. Samarqand davlat universiteti jismoniy madaniyat fakulteti professor-o`qituvchilari tomonidan shahar sharoitida bir qator uslubiy takliflar ishlab chiqilgan.

Buni quyidagicha ifodalash mumkin:

Mahalla oqsoqollari kengashlar qoshidagi jismoniy tarbiya jamoasi kengashi yoki sport klub majlislari rejasi (namuna sifatida).

Yanvar. 1. Jismoniy madaniyat jamoasi kengashining majlislar rejasini tasdiqlash. 2. «Salomatlik» sport klubini tashkil etish, 2014 - yilgi sog`lomlashtirish va ommaviy sport mavzusida seminarlar o`tqazish hamda SamDU jismoniy madaniyat fakulteti o`qituvchilaridan sport turlari bo`yicha to`garaklar ishini tashkil etish hamda ularga jamoatchi faollarni tayinlash.

Aprel. 1. Milliy o`yinlar bo`yicha musobaqa o`tkazish

«Charm to`p» klubi sovrini futbol musobaqalariga tayyorgarlik rejasini tasdiqlash.

May. 1. Sog`lom bolani jismoniy tarbiyalash, «Sog`lom avlod uchun» davlat dasturi hamda «Alpomish» va «Barchinoy» maxsus testlari asosida musobaqalar o`tkazish tartibini aniqlash. 2. Jismoniy tarbiya va sport ishlarini eng yaxshi yo`lga qo`ygan mahallalar, ko`cha va uylarning ko`rik tanlovlarini o`tkazish nizomini tasdiqlash.

Iyun. 1. Suzish va sog`lomlashtirish gimnastikasi bo`yicha sport musobaqalarini o`tkazish. 2. O’qituvchilar, o`smir va yoshlar spartakiadalarini o`tkazish. 3. Voleybol va tennis maydonchalari qurilishida aholi va mahalla faollarining ishtirokini ta’minlash.

Iyul. 1. Sog`lomlashtirish markazlaridagi salomatlik guruhlariga bolalarni jalb etish. 2. Maktabgacha yoshdagi bolalar uchun sport bayramlarini o`tkazish.

Uy-joydan foydalanuvchi shirkatlar, jamoalarning shahar tuman birinchiligi musobaqalariga mahallalar, dahalar bilan uchrashuvlar o`tkazish.

Avgust. 1. Mahalla oqsoqollari kengashlari faoliyatini muhokama qilish. 2. Mustaqillik kuni bayramiga bag`ishlab sport musobaqalarini o`tkazish.

Sentabr. 1. Sport bilan shug`ullanuvchilar va faollarining sport zali, o`yin maydonlari qurilishida qatnashuvini ta’minlash. 2. O’rta va katta yoshdagi kishilar o`rtasida spartakiada o`tkazishga tayyorgarlik ko`rish.

Oktabr. 1. Yozgi sport mavsumi yakunlari tavsifida axborot berish.

Tarbiyasi og`ir bolalarni jismoniy tarbiya va sport mashg`ulotlariga muntazam jalb etish to`g`risidagi axborotlarini eshitish.

Maydonchalarni qishki mavsumda ishlatishga tayyorlash.

Noyabr. 1. Sog`lomlashtirish va sport ishlarini eng yaxshi yo`lga qo`ygan mahalla uylari o`rtasidagi o`zaro musobaqa va ko`rik tanlovlarning yakunlarini eshitish. Mahallada o`zaro musobaqa yakunlariga ko`ra faol jamoatchiliklarni rag`batlantirish.

Dekabr. 1. Bir yilgi ish yakunlari to`g`risidagi axborot va mahalla oqsoqollari kengashi qoshidagi jismoniy tarbiya va sport faollari uyushmasini tashkil qilish, ularning kelgusi yil ish rejalarini ishlab chiqish va tasdiqlash.

Shuni eslatish zarurki, bu namunaviy reja mahalla oqsoqollari kengashlari, ularning qoshidagi jismoniy tarbiya va sport faollari jamoasi uchun mo`ljallangan. Shu asosda yangidan tashkil qilinadigan mahalla jismoniy tarbiya jamoalari kengashlari ham o`z rejalarini tuzib olishlari maqsadga muvofiqdir.

Mahallalar, qishloqlarda jismoniy tarbiya o`qituvchilari, murabbiylar va sportchi faollarga tayangan holda kichik guruhlar, jamoalar, uyushmalar tuzib, mashg`ulotlar, musobaqalar o`tkazib turish lozim. Turar–joylardagi o`rta va katta yoshdagi kishilar orasida stol tennisi, shaxmat va shashka, milliy o`yinlar, yengil atletika to`garaklari, guruhlar va jamoalarni ommalashtirish ularda sog`lomlashtirish tadbirlarining turli shakllardan, shu jumladan, ertalabki gimnastika, yurish, sayohat va boshqa turlardan keng foydalaniladi. Aholi turar joylarida ommaviy sport ishlari muvaffaqiyatli o`tkazishda sport inshootlari katta ahamiyat kasb etadi. Bu inshootlar belgilangan qurilish me’yorlariga mos, bolalar hamda kattalarning ehtiyojlarini qondiradigan, shu tarar joy qurilishiga munosib, hamohang bo`lishi kerak.

Sport maydonchalari, sog`lomlashtirish shaharchalari, yugurish va chigal yozish yo`lakchalari, o`yin maydonchalaridan iborat hovli o`yingohlari shinam bo`lishi kerak. Bunday o`yingohlarda usti yopiq joylar bo`lishi, yaxshi yoritilishi ham kerakki, bu narsa ulardan foydalanish muddatini uzaytiradi. Sport inshootlarini maxsus moslamalar, trenajerlar bilan jihozlashga alohida e’tibor berish zarur. Chunki shu yo`l bilan avvalo, ulardan yoz va qish fasllarida foydalanish imkoniyatini, qolaversa, ko`pchilik bo`lib yoki yakka tartibda o`tkaziladigan mashg`ulotlar samaradorligini oshirish mumkin.

Xulosa qilib, aytganda, aholi turar–joylarida sog`lomlashtirish tadbirlarini tashkil qilish mahalla oqsoqollari kengashlari hamda mutaxassislar ishtirokida o`tkazilishi zarur. Navro`z, Mustaqillik kuni va boshqa bayramlarga tayyorgarlik jarayonlarida futbol, kurash, voleybol, yugurish va xalq milliy o`yinlarini musobaqa shaklida o`tkazish lozim. Tuman, shahar hokimiyatlari, sport qo`mitalari hamda homiylarning faol ishtirokchilarini ko`proq jalb qilish kerak bo`ladi.


СОҒЛОМ БОЛА ТАРБИЯСИДА ОТА-ОНАЛАР БИЛАН ПСИХОПРОФИЛАКТИК ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Р. Шодиева, СВПКҚТМОИ

Бола қадрияти – бу ўзбек халқи турмуш тарзи, руҳияти, болажонлик одатлари, серфарзандлилик ва айни пайтда соғлом, бақувват, маънавий ва жисмоний етук авлод етиштириш анъаналари ҳисобланади. Жисмонан бақувват, ақлан етук фарзандларни вояга етказиш тамойили Шарқ ижтимоий тафаккурининг ва менталитетининг асосий мазмунини ташкил этади. Чунки, болани тарбиялаш орқали меҳр-мурувват туйғулари шаклланган баркамол инсонни вояга келтирилади.

Ҳозирги вақтдаги энг долзарб вазифаларидан бири бу – халқ таълим тизимида олиб бориладиган психологик хизматни ота-оналар билан биргаликда, узвий боғланган ҳолда, маънавий-маданий кечалар ва тадбирларни ўтказиш орқали ташкил этишдан иборатдир. Чунки, ёш даврлари психологиясининг ҳар бир босқичида ҳам ўтиш даври кечади, айниқса, кўпчилик ўсмирларда бу даврдаги ўтиш жуда сезиларли даражада кўзга ташланади. Оддий одамларнинг қарашида эса, ўтиш даври фақат ўсмирлик ёшидагина кузатилади деган фикрлар илгари суриб келинган. Аслида эса, ҳар бир даврнинг ўтиш жараёни бўлади. Лекин бу ўтиш жараёни ҳар кимда ва ҳар ўтиш даврида турлича кўринишда бўлади.

Шунингдек, ўсмирлик даврида ҳам бу кўриниш юқори даражада бўлади. Шунинг учун бу ёшга келганда болаларга турлича босим ўтказмасдан, уларнинг фикрлари ва қарашларини инобатга олинган ҳолда ёндошиш керак бўлади. Психологлар фикрича, ўсмирларда кузатиладиган оғир ўтиш даврининг олдини олиш ва бартараф қилиш жуда зарурдир.

Аксарият ота - оналар ишлаб чиқаришда ва айримларининг қишлоқ хўжалик ишлари билан хаддан ташқари доимий бандликлари туфайли бўлса керак, психолог билан маслаҳатлашишга вақт тополмайдилар. Айрим ота-оналар эса, ўзбекларга хос миллийлик, психологик қолдиқлари, яъни уйдаги гапни кўчага чиқармаслик учун бўлса керак, психолог маслаҳатига боришни ўзларига эп кўрмайдилар.

Психологик хизматларидан тўғри фойдаланиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкиллаштириш орқали ота-оналарга уйдаги гапни кўчага ташимаслик стеротипини йўқотишга, муаммони кўпайтириб юбормасдан, балки олдини олишга, яъни психологик профилактика ишларини тўғри йўлга қўйишни ўз вақтида амалга ошириш орқали эришиш мумкинлиги ҳақида тушунтириш ишларини ташкил қилиш лозим. Жумладан, психологик хизматга оилада ота-оналар ва ўсмирларнинг ўзаро муносабатлари, оиладаги низоли вазиятларга доир ва бошқа кўпгина масалалар бўйича мурожаат қилиниши мумкин. Қуйида бу масалаларни ҳал қилишга доир аниқ усуллар келтирилади. Кўпинча амалиётчи психолог “салбий белгиси” билан бошқа болалардан ажралиб турадиган тарбияланувчи, ўқувчи, талабалар билан иш олиб боришига тўғри келади.

Ўқитувчи ёки ота-оналар кўпинча психологдан “тарбияси қийин” бола учун қандайдир таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида маълумот беришни сўраши мумкин. Бунда “тарбияси қийинлар” орасига ҳар хил тарбияланувчи, ўқувчи, талабалар киритилади: ўзлаштира олмовчилар, тартибсизлар, ҳар хил асаб ва психик бузилишга чалинган болалар иши бўйича ҳайъат ҳисобида турувчи ўсмирлар, нотинч оиланинг фарзандларини киритиш мумкин.

Ҳозирги вақтда “тарбияси қийин” боланинг шахсий тараққиёти, унинг хулқ-атворини тузатиш ва аниқлаш бўйича ягона нуқтаи назар йўқ. Мавжуд нуқтаи назарларнинг ҳар бири ўзининг кучли ва кучсиз томонларига эга бўлиб, амалий ишда уларнинг бирини танлаш кўп ҳолатларга жумладан, психологнинг касбий тайёргарлигига, аниқ ҳолатнинг хусусиятларига боғлиқ бўлади.

Ҳар бир мактаб ўқитувчиси тарбияси қийин ёки хулқи оғишган болаларнинг ота-оналари билан суҳбатлашиш жуда мураккаб эканлигини яхши билишади. Агар ота-оналар болалари билан ўзлари шуғулланаётган бўлсалар, улар албатта фарзандларини тарбиялашдан чарчаганликларини важ қиладилар. Одатда, улар бир сўзни кўп такрорлайдилар. Масалан: "Мен ишдаман, бола билан шуғуллунишга вақтим йўқ, ҳар доим иш билан бандман, боламни тарбиялашга ёки у билан шуғулланишга ортиқча вақт тополмайман. Биз ҳар қандай чораларни қўллаб кўрдик, лекин ҳаммаси бефойда бўлаяпти". "Бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса қилиш келмаяпти". "Боламизни тартиб-интизомсизлигига мактаб сабабчидир!”, деган фикрларни илгари сурадилар. Баъзида ота-оналар болаларини бошқара олмаётганликлари ва уларни тарбиялашда қийналаётганликларидан арз қилиб мактабга келадилар, баъзилари эса мактабдан ёрдам сўрайдилар. "Нима иш қилишни ва қандай маслаҳат ёки тарбия беришни биз билмаймиз! “, "Сиз нима маслаҳат берган бўлардингиз? “

Ўқитувчи, тарбиячи ҳамда амалиётчи психолог ҳар қандай вазиятда ҳам ота-оналар билан суҳбатлашишда уддабурон бўлиши керак. Кўпинча ҳар хил нуқтаи назарлардан фойдаланиш фойдали бўлади.

Таниқли психолог С.Л.Рубинштейн ўз изланишларидан бирида, “Кундалик ҳаётда одамлар билан муомалага киришар эканмиз, биз уларнинг хулқ-атворига қараб мўлжалга оламиз. Негаки, биз уларнинг ташқи маълумотлари моҳиятини гўё “уқиб”, яъни мағзини чақиб чиқамиз ва шу йўсинда контекстда мужассамлашадиган матннинг ички психологик жиҳати мавжуд бўлган мазмунини аниқлаймиз. Бундай “уқув” наридан-бери тез юз беради, чунки теварак-атрофидагилар билан муомала жараёнида бизда муайян даражада уларнинг хулқ-атворига нисбатан автоматик тарзда амал қиладиган психологик ички маъно ҳосил бўлади», деб таърифлайди. Шу нуқтаи-назарга таянган ҳолда айтиш мумкинки, ота-оналар оилавий ўзаро муносабати омилларинини бартараф этиш учун мўлжалланган махсус психопрофилактик, психокоррекцион усуллар салмоқли ўринга эга ҳисобланади. Ота-оналар учун психолог мутаҳассислар томонидан ишлаб чиқилган махсус психологик маслаҳатлардан намуналар келтириб ўтаман:

Ҳурматли ота-оналар! Биз ўз фарзандларимизни ақлли, ҳар томонлама баркамол ва келажак ҳаётга тайёр бўлиб улғайишларини хоҳлаймиз. Ҳозир бола мактабда ўқиётган пайтда унга, айниқса сизнинг кўмагингиз керак. Сиз болаларингизни тўғри тарбиялаб, уларни меҳрибон ота-оналар сифатида қўллаб-қувватлашингизга ишонамиз. Болага дўстона муносабатдаги мактаб дастури фарзандларингизнинг чуқур билим олиши ва етук инсон бўлиб тарбияланишига қаратилган. Ўзингизнинг болалик пайтларингизни эсланг. Шунда Сиз фарзандингизнинг хоҳиш-истакларини тушуниб етасиз.

• Болангизни тез-тез кузатиб туринг. Кўпроқ уни мактабдаги хаёти билан қизиқинг. Фарзандингизни ўқиши, синфдошлари, ўқитувчилари ҳақидаги фикрларини билинг.

• Дўстона муносабатдаги мактаб дастури болангизга иложи борича кўпроқ ва самарали билим бериш, шунингдек, Сиз учун қулай жиҳатларни ҳам назарда тутади. Ўқиш жараёнини яхшиланишига таъсир кўрсатиш Сизнинг қўлингизда. Яъни, бунда Сиз нималарни ўзгартирмоқчи эканлигингизни айтишингиз мумкин. Бунинг учун мактаб маъмурияти, амалиётчи психолог, ўқитувчилар ва бошқа ота-оналар билан ҳамкорлик қилишингиз лозим.

Болангизга меҳрибон бўлинг ва бу меҳрингизни ҳар бир ҳаракатингизда намоён этинг!

Болангизга бўлган меҳрингизни тез-тез намоён этиб туришингиз ниҳоятда зарур. Бу нарса уни бахтли, ва очиқ кўнгил инсон бўлиб вояга етишишига ёрдам беради.

Ўзига баҳо бериш ҳислатини тарбиялашда болани вақти-вақти билан мақташ керак. Бунинг учун кундалик дафтар ёки чоракларда олган беш баҳоларни кузатиш шарт эмас. Болангизни арзимас хатти-ҳаракатлари, кичик муваффақиятлари учун ҳам мақтанг. Шундагина болангизда ўзига ишонч ҳисси пайдо бўлади ва у албатта катта муваффақиятларга эришади. Сизнинг ёрдамингиз ва муносабатингизни ҳис этган бола-қилаётган иши ва ўқишига комил ишонч билан қарайди.

Болаларнинг ўзаро ҳамроҳлиги ва уларнинг бир-бирига бўлган ёрдами-мақтовга муносиб ҳислат ва у болалар ўртасидаги тўқнашувни камайишига олиб келади.

Болалар ўртасида тез-тез зиддиятли вазиятларнинг бўлиб туриши Сизга яхши маълум. Бундай зиддиятли вазиятларни камайтиришнинг самарали йўлларидан бири болаларга дўстлик ва биродарлик ҳислатларини тарбиялаш, уларни ўз тенгдошлари, синфдошлари билан доимо мулоқотда бўлишларига, бир-бирига ёрдам беришга ундашдир. Шундай йўл билан биз ҳамкорликда болалар ўртасида бўладиган зиддиятли вазиятларни камайтира оламиз. Мактаб маъмурияти ва муаллимлар билан доимо мулоқотда бўлинг, болангизни дарсларнинг қандай ўзлаштириши, Сизнинг ёрдамингиз билан нималарга эътибор бериши зарурлигини билиб олинг. Мактаб ҳаётида Сизнинг фаол иштирокингиз, ўқув жараёнининг яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатади.

• Ота-оналар билан ҳамкорликда ишлайдиган маҳалла қўмитаси болаларни тўлиқ билим олишлари ва соғлом бўлиб, ўсиб-улғайишида муҳим рол ўйнайди.

• Сиз маҳалла билан ҳамкорликда болалар учун турли хил тўгаракларни ташкил этишингиз мумкин. Болангизнинг истиқболи ва маҳаллангиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг. Болалар учун тенгдошлари билан мулоқот айниқса, муҳимдир. Ота-оналар ва маҳалла қўмитаси билан ҳамкорликда болалар майдончалари, турли хил ўйингоҳлар ташкил этилса, болаларда дўстлик ва бир-бири билан мулоқотда бўлиш имконияти кўпаяди.

Қуйида ота-оналарнинг фарзанди билан ўзаро муносабатларини аниқлаш мақсадида синф раҳбари ҳамда амалиётчи психолог учун мўлжалланган махсус психодиагностик ёндошувдан намуна келтираман: Ота-оналар билан мажлис ўтказилганда, биринчи навбатда, «Интервью» усулидан фойдаланган ҳолда улар билан танишув ишларини ташкиллаштирганингиз маъқул. Бунинг учун ота-оналар билан мажлис ўтказадиган хона тоза, озода ва шинам ҳолатда бўлиши лозим. Агар мажлисни стол атрофида давра суҳбати тарзида ташкиллаштирсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Суҳбат давомида уларнинг фарзандларининг таълим-тарбияси нотўғри олиб борилганлигини баён қилмасдан, балки фарзандларини тарбиялашлари жараёнида дуч келаётган мураккаблик ва муаммоларни бартараф қилиш учун нима иш қилиш мумкинлигини аниқлаш мақсадида, ҳар бир ота-онани қийнаётган тарбия қирраларини ўртага ташлаш ва ўтирган ҳар бир ота-онанинг фикрларини эшитишга, маслаҳатларини ўзига қўшимча ёрдам сифатида олишга чорлашни ташкиллаштириш керак бўлади. Шунингдек, бу каби муаммоларни ота-оналарнинг ўзлари муҳокама қилишса танишув янада самарали кечади. Уларни танбеҳ беришга эмас, балки улардан кенгашли маслаҳатлар олишга чақирганлигингизни ҳис қилишлари керак. Ишни шундай тарзда олиб бориш орқали ота-оналар, психолог, ўқитувчи (тарбиячи) сифатида мақсадга эришишимиз мумкин. Чунки, ҳар бир ота-она ўз ўғли ёки қизини тарбиялаш жараёнидаги тажрибасини айтиш шарафига эга бўлади. Агар иш шу тариқада олиб борилса, ўқитувчи (тарбиячи) сифатида ташкил қилган мажлисга "психолог"ни таклиф қилмасдан ҳам ютуққа эришишингиз мумкин Агар ўзингизга ишонмасангиз, яхшиси мажлисни психолог билан келишган ҳолда ташкил қилиш маъқул бўлади. Бунинг учун ота-оналар билан ҳаттоки навбатдан ташқари индивидуал тарзда учрашувлар ташкил қилишингиз ҳам мумкин.

Шундай иш тутиш орқали ўзининг шахсий иши ва тарбия жараёнидаги тажрибаларини ҳам биз билан бирга фикрлашларига имкон яратган бўламиз. Натижада ота-оналар билан ҳамкорлигимиз бола тарбияси учун яхши самара беради.



1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет