Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги



жүктеу 5.8 Mb.
бет4/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі

СОҒЛОМ БОЛА ТАРБИЯСИНИНГ ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРИ

Ҳ.Абдукаримов,   ГулДУ


Президентимиз томонидан 2014 йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилинди. Соғлом бола тарбиясининг педагогик, тиббий- биологик, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа қатор омиллари мавжуд. Соғлом бола тарбиясининг педагогик - психологик омилларига қуйидагиларни киритиш мумкин. Оилада соғлом турмуш тарзи; қиз бола тарбияси; аёл- миллат келажаги; бола қалбига йўл ёхуд тарбияда алланинг ўрни; муносабат тарбияси; саломатлик омиллари; бола тарбиясининг парадигмаси; қайнона мактаби ва ҳуқуқий тарбия; тарбияда санъатнинг ўрни ва бошқалар.

Ўз ҳаёти, маънавияти, ва келажагининг бунёдкори бўлган бола шахсининг камол топишида оила муҳити, соғлом турмуш тарзи биринчи галда аҳамиятли. Ота-она жамиятнинг асосий бўғини – оиланинг муқаддаслигини дилдан ҳис этиш, оилани мустаҳкам, барқарор ва умрбоқий бўлишида эр-хотиннинг масъуллиги, бола тарбиясига бўлган ёндашув, оиланинг оғир юкини тортищда ота-онанинг ўрни, яъни ота топарман, она тутарман, оила бюджетининг оқилона тежаб-тергаб ўз ўрни билан сарфлашда ҳамфикирлик, ҳаммаслаҳатлик ҳамда ўзаро тенглик тамойили, оилани мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини таъмин этиш омилидир. Оиладаги юксак маънавий-ахлоқий муносабатлар миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий ҳаётни такомиллаштириш гаровидир.

Оила жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва демографик ривожланишга пойдевор бўладиган асосий ижтимоий институт бўлиб, мамлакатимизда оиланинг мавқеи ниҳоятда юқори. Оила муҳити қанчалик соғлом бўлса, жамият ҳам, Ватан эрки ва истиқболи ҳам шунчалик соғлом ва шарафли бўлади.

Зеро, бозор иқтисодиётига асосланган фуқоролик жамият ва ҳуқуқий давлатни яратишнинг муҳим шартларидан бири , ҳар жиҳатдан соғлом, мустақил фикрловчи, маънавияти юксак янги авлодни тарбиялашдан иборат.Бу ўринда ота-она ўз фарзанди тимсолида эзгу орзу-ниятларини юзага чиқишини тасаввур қилади. Президентимиз таъкидлаганидек : “Бола тарбиясида соғлом насл масаласи ҳам муҳим роль ўйнашини инкор этиб бўлмайди. Ақли расо ҳар қайси инсон яхши англайдики, бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзод ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди” [2,56 б.].

Оила авлодлар занжирини боғловчи олтин ҳалқа бўлиб, наинки “эр-хотин”лик вазифаларини тартибга солиш, балки насл қолдириш эҳтиёжи туфайли юзага келган ижтимоий- биологик ҳодиса ҳисобланади.

Оилада фарзанднинг дунёга келиши эр-хотин муносабатларини уйғунлантирувчи илоҳий неъматдир. Қиз фарзандни узатаётганда “Илоё борган жойингда бахтингни топ, жуфтинг билан қўша қариб, ували- жували бўлгин” деб дуога қўл очишади. Соғлом фарзанднинг дунёга келиши эса соғлом қиз тарбияси билан боғлиқ.

Оилавий тарбияда онанинг хулқ-атвори қизга кўчади. Шунга мувофиқ доно халқимиз “Онасини кўриб қизини ол”, дейишади. Қиз бола тарбиясида унинг маънавий сифатларини ташкил этувчи асосий белгилар: ҳаё, иффат, одоб, оқилалик, сарамжон-саришталик, ибо, камтарлик ва нафосатлиликдан иборат.

Ўғил бола тарбиясида жасурлик, мардлик, иродалилик, ватанпарварлик, ғайрат ва шижоатли бўлишлик каби сифатлар алоҳида аҳамият касб этади.

Юқорида таъкидланганидек, соғлом насл тарбиясида қиз боланинг алоҳида ўрнини қайд этиши лозим. Айниқса қиз боланинг руҳан, жисмонан ва маънан соғлом бўлиб улғайишида оила, мактаб ва маҳалланинг ўзаро ҳамкорлиги,яъни олиб борилаётган тарбиявий ишлар самарадорлиги ўта муҳим. Қиз болани кузатувчи кўзлар кўп. Унинг ақл-заковати, қадди-қомати, ҳулқи, оилавий ҳаётга қай даражада тайёрлиги суриштирилади. Қиз болага баҳо беришдан аввал унинг ота-онасига баҳо берилади. Узоқ-узоқлардан “фалон шаҳар ёки қишлоқнинг фалон маҳалласида бир қиз бор экан” деб гап бошлашади, ўзаро суҳбатлар чоғида. Гап асносида “кийимлари ҳам ўзига ярашиқли, одми, ўзига мос”, деб қистириб ҳам ўтишади. Бу ўринда янгалар ва қўни-қўшниларнинг фикирлари кўпроқ аҳамиятли бўлиб чиқади. Чунки қиз болани қандай тарбия топганлигини баҳоловчи асосий экспертлар шулар. Яъни янгалар, қўшнилар, дугоналар ва қариндошлар ҳамда жумладан тарбия муассасасининг ходимлари бўлишади. Шунинг учун қиз боланинг иши нозик. Оллоҳнинг ўзи асрасин дейлик. Биронта ортиқча сўз билан қиз болани айибсиз айибдор бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Бу ўринда, қиз бола тарбиясида асосий юк, яъни масъулият она зиммасида бўлади. Тарбияли, эътиборли, меҳнасевар она ҳамиша қизларини ўзи каби бўлишини истайди ва бор билим ва тажрибасини қиз бола тарбиясини тўкис, беками кўст бўлишига сарфлайди. Бу ўринда албатта отанинг, қариндош-уруғ, маҳалла, тарбия муассасаларининг ҳам алоҳида ўрни борлигини қайт этиш лозим. Ҳа, аёл-миллат келажаги, соғлом боланинг дунёга келиши бир томондан қиз боланинг соғлом ўсиши, тарбиясига боғлиқ бўлса, яна бир жиҳати бўлажак онанинг ҳомиладорлик даври фаолияти билан боғлиқ.

Оилада фарзанд туғилди. Хонадон бир олам қувонч ва шодликка тўлди. Янги меҳмоннинг дунёга келиши жамият тараққиёти йўлида янги, навқирон авлодларни шакилланишидан иборат. Аёлнинг ҳомиладорлик давридан бошлаб, боланинг туғилиши ва ундан кейинги ривожланиш босқичлари ўзига ҳос ижтимоий, тарбиявий, тиббий ҳамда иқтисодий муаммоларни ҳал этишни талаб қилади.

Инсоннинг туғилиши ва унинг тарбияси ижтимоий ҳодиса бўлса, ижтимоий ҳаётда қиз бола тарбияси, она тарбияси ундан-да ўта муҳим ва ўта нозикдир. Бола туғиш, уни эмизиш ва катта қилиш қандайдир ўз-ўзидан кечадиган жараёнга ўхшаб кетади. Аслида бўлажак онани, айниқса, ёш, тажрибасиз онани ҳомиладорлик давридан бошлаб, унинг саломатлигини муҳофаза қилиш илмий асосланган чора-тадбирлар муҳлатини ўз ичига олади. Бўлажак она саломатлигини таъмин этувчи комплекс тадбирлар, гигиеник шарт-шароитлар, ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб бориш, меъёрида озиқланиш, ухлаш, жисмоний ҳаракатлар, тоза ҳаво ва қуёш нуридан баҳраманд бўлиш каби омиллардан ташқари, бўлажак онанинг яхши кайфиятда бўлиши, яхши ният ва орзулар қилиши ҳомила ривожида муҳим аҳамият касб этади.

Баъзи оилаларда ота-она, қайнона ва қайноталар тушуниб-тушунмай бу масалага бир томонлама ёндашишади.Айниқса бўлажак онани тўйиб ухлолмаслиги, кундалик режимга амал қилмаслиқ, жисмонан қалтис ҳаракатлар, асабийлашув, баъзан руҳан азоб чекиш каби холлар ҳомила ривожида ўзининг асоратини кўрсатмай қолмайди. Демак, бўлажак онанинг ҳомиладорлик даври ўзига ҳос тиббий-тарбиявий жараённи ўз ичига қамраб олади. Ҳомиладорликда она организимида кечадиган нормал физиологик ўзгаришлар табиий-биологик ҳолат ҳисобланиб, аксарият ҳолларда бўлажак она руҳиятидаги ўзгаришлар организмдаги физиологик жараёнга ўз таъсирини кўрсатади. Бунга биргина мисол тариқасида америкалик олимларнинг оборт олдидан ҳомиланинг ҳолатини улътра товуш сигналлари ёрдамида кузатишлари, яъни эмбирионнинг нақадар қийналиб, “дод-фарёд” билан илтижо қилганини қайд этиб ўтишнинг ўзи кифоя. Қаранки, эмбрионда ҳали бош мия ярим шарлари пўстлоғи шаклланиб улгурмаган бўлсада, ўзига ҳос руҳий-ҳиссий реакция шакилланиб улгурганлиги исботланган. Шунга кўра оборт масаласи ва унинг она организимига зарарли таъсири тиббиёт илмида алоҳида ўрганилган. Бу ҳақида соҳа мутахассислари қиз бола тарбиясида ва бўлажак онанинг тиббий кўрикдан ўтиш даврида тарбиявий профлактик ишларини олиб боришлари етакчи омил саналади.

   Дунёга келган болани эмизиш, эркалаш, меҳр бериш, алла айтиш бевосита онанинг нозик ҳис-туйғулари, руҳий-тарбиявий ҳолати билан боғлиқ. Айниқса чилла сақлаш, қирқ кунга қадар она-болани эҳтиёт қилиш, бегоналар ва жумладан қариндош-уруғларни киритмаслик удуми яхши тарбиявий омил ҳисобланиб, чилла даврида она бир оз қувватга тўлиб олса,бола ҳар ҳолда ташқи муҳит, оила шароитига мослашиб олади. Қирқ кундан сўнг чилла қочди маросими ўтказилиб, сўнг қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар она-болани йўқлаб келишади. Бу удум қадим-қадимдан ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда. Табиийки бола туғилгандан эътиборан она меҳри ҳис-туйғуларига эҳтиёж сезади. Она болага меҳр бериш баробарида доимо болани эркалатиб гапириб, мимик ҳаракатлар билан суюши лозим. Баъзи ёш, тажрибасиз оналар болага меҳр беришга интилсада, гапирмасдан суюш билан чекланишади. Бу нотўғри ёндашув ҳисобланади. Бола қанчалик кўп гапга солинса, бош мия ярим шарлари пўстининг эластиклиги тез ривожланиб, келгусида эрта тили чиқишга асос бўлади. Шунга кўра она меҳрига ва ҳидига тўйган бола руҳан тетик ҳамда бардам бўлиб улғаяди.

Бешик боласи – бек боласи дейишади. Бешик боласига ҳар доим оналаримиз алла айтишган. Алла - мангулик мадҳияси. Унинг сиру синоати ҳали тўлиғича очилмаган . Бу ўринда бўлажак оналаримизни аллани билишлари муҳим тарбиявий аҳамиятга эга. Аллада барча донишмандларимиз топган ва ҳали топилмаган руҳий-маьнавий озуқа яширинган. Ўзбекистон ҳалқ ўқитувчиси, марҳум устозимиз Баҳодир Розиқов (Мирзаобод тумани 21- умумий ўрта таълим мактаби) алланинг йигирмага яқин турларини ўрганиб, рисола ҳолига келтирган эди. Устоз-муаллим ўзи раҳбарлик қилган мактабда бўлажак оналар онгу-шуурига мактаб партасидаёқ алланинг аҳамиятини сингдиришга эришиб келар эди. Бу тажриба алоҳида оммалаштирилиб, бугунги кунда нафақат Мирзаобод тумани, балки бошқа туман мактабларида ҳам байрам тантаналарида, айниқса, Наврўз байрамларида алоҳида ўқувчи қизлар томонидан ижро этилиб келинмоқда.

    Қайд этилганидек, эндиги болаларга янгича тафаккурдаги оналар керак. Компъютер техникаси, интернет тизими, инглиз тилини биринчи синфдан ўрганиш, бугунги ёш оналаримиз (ёки бўлажак оналар) олдига алоҳида масъулият юклайди. Акс ҳолда ўзининг болажонлари саволларига жавоб бера олмай уялиб қолишлари ҳеч гап эмас. Ҳа, Ҳадисларимизда “Бешикдан қабиргача илм ўрган”, деб бежиз айтилмаганда! Шунинг учун бугуни соғлом руҳиятли болажонларимиз тарбиясида маърифатли, юксак маънавиятли, зукко оналар ҳамда оталар керак. Бу ўринда Президентимизнинг “...инсон қалбига йўл аввало таълим-тарбиядан бошланади” деган доно фикирларини ҳамиша ёдда тутишимиз лозим [2,130б].

Тарбия мавсумий жараён эмас. Бола тарбиясида муҳит бош мезон бўлиб қолмаслиги лозим. Соғлом ўзакнинг қудратли бўлиши учун фақат тарбия керак. Шунга кўра оналик бағоят мураккаб ижтимоий вазифа. Бу вазифанинг асосини келажак авлод тарбияси ташкил этади.Дунё мамлакатлари ичида биринчи бўлиб Ўзбекистонда “Соғлом авлод учун” орденининг таъсис этилиши ҳар қандай маънавиятнинг асосини комил инсон тарбияси ташкил этишини кўрсатиб турибди.

Комиллик аёлга бўлган муҳаббатдан бошланади. Ҳаётнинг ибтидоси ҳам аёл. Она ўз жонидан жон ундирса, устоз-муаллим қалб қўри билан шогирт тарбиялайди. Шифокор эса илм-тафаккури ва тажрибаси ила бемор қалбига йўл топади. Аёл шоҳ булишни орзу қилмайди. Бўлажак Ватан посбонлари туғишни ва уларни соғлом қилиб вояга етказишни орзу қилади. Шунга кўра она ва тарбиячининг ўзи маънавий соғлом бўлиши керак. Қолаверса бу борада тарбия ва тиббиёт муассасаларининг изчил ҳамкорлиги соғлом насл тарбиясининг омили саналади.

Оилада соғлом наслни яратиш, никоҳ олди тиббий кўрикдан ўтишнинг афзалликларини тушунган оилада туғилаётган соғлом фарзандлар сони йил сайин ортиб бормоқда. Мамлакатимизда никоҳ ёшига бўлган муносабатлар ҳам ўзгарди. Бу ўринда қизларнинг никоҳ учун энг мақбул булган ёш даври 20-23 ёш оралиғини ташкил этмоқда. Йигитларни никоҳга кириш ёши ўртача 23-24,5 ни ташкил қилади. Йигит ва қизларимизни замонавий касб ва ҳунарларни эгаллаб, сўнг турмуш қуришлари оила манфаати ва эҳтиёжини қондиришда муҳим омил ҳисобланади. Қолаверса, бир-бирини тушуниб, замонавий маълумот эгаси бўлиб қурилган маданий оилалар, ўйлаймизки, умирбоқий бўлади.

   Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида оилаларни тадбирли, бор неъматни аввайлаб асрайдиган, тежамкор бўлишлари, фарзандларини ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиб, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, бекорчилик ҳамда болани зерикиб қолишига йўл қўймасликлари, ҳаётий муаммоларни ўзаро келишиб, сабр-тоқат билан бартараф этишлари оила учун ҳам, жамият учун ҳам фойдалидир. Шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, маънавий, ҳуқуқий маданиятга эга бўлган оила ҳар қандай чигал, муаммоли вазиятларда ҳам тўғри ва аниқ йўлни танлай олади.

     Дунёни гўзаллик қутқаради дейишади. Инсонни нафосатга бойлиги унинг болалигига боғланиб кетади. Ёш бола ҳар нарсага қизиқувчан бўлади. Айниқса чиройли қушларнинг ҳониши, чиройли гуллар, табиат мўъжизалари, фасллар билан боғлиқ турли манзаралар, мевалар, ҳайвонот дунёси, болани бефарқ қолдирмайди. Бир гап билан айтганда гўзалликка интилиб яшаш эстетик тарбиянинг асосини ташкил қилади.

Айтишларича яратган Эгам инсон танасига жонни мусиқа орқали индирган экан. Шу боис ҳам қайсидир маънода санъатни илоҳийликка даҳлдор деб ҳисоблашади. Санъат – руҳий олам билан боғлиқ бўлган ўта нозик соҳа. Қолаверса, санъат – поклик дунёси. Дунёга боланинг кўзи билан қаралса, ҳамма нарса гўзал ва пок бўлиб кўринади. Бу соғлом руҳиятнинг аломати. Соғлом бола тарбиясида мумтоз куй-қўшиқлар орқали унинг руҳий тарбиясига, руҳан тетиклигига эришиш, болани гўзаллик оламига олиб кириш мақсадга мувофиқ. Шунда бола яхши ва ёмонни, чиройли ва ҳунукни, қўпол ва нозикликни аста-секин ўргана бошлайди. Чиройли рангларда тасвирланган турли ҳил қўғирчоқлар ва ўйинчоқларга интилади, “бер!” – деб талпинади. Чиройли кийимларни фарқлайди. Бола икки ёшидан этиборан аҳлоқий чегараларни фарқлай бошлайди. Уч ёшдан эътиборан эса “Уят” тушунчасининг маъносини англайди. Соғлом бола чеҳрасида самимийлик, тўғрилик, гўзаллик нур каби уфуриб туради. Меҳр берган ота-онани бола ҳам меҳр билан севади, буюрган “иши”ни қилади ва ундан завқланади. Водий вилоятларида ёш болни “сиз”лаб чақириш удумга айланган. Болани “сиз” деб муомила қилишда ҳам катта тарбиявий маъно бор. Бу ота-она ва фарзандлар ўртасидаги меҳр-оқибат, ҳурмат ва ғамхўрлик ифодаси.

Ҳулоса ўринда шуни айтиш лозимки, санъатга, гўзалликка қизиққан бола соғлом ва фаросатли бўлиб улғаяди. Ёмонлик ва шумликни ҳаёлига ҳам келтирмайди. Қалби пок ва беғубор ўсади. Боланинг маънавий-аҳлоқий ҳусусиятлари айни пайтда бадиий-эстетик дидининг ўсишига туртки бўлади. Болаликдан миллий қўшиқ ва мусиқа оҳангини тинглашга одатланган бола руҳан ва жисмонан соғлом бўлади. Албатта соғлом бола тарбиясининг педагогик-психологик омиллари талайгина. Биз шулардан энг асосий ва ҳаётий зарурларига тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик. Келгуси мақолаларимизда соғлом бола тарбиясининг бошқа омиллари, яъни тенқурлар, дўстлар, таълим муассасалари, ўқитувчи-мураббийлар фаолияти ҳақида ҳам фикр юритишни режалаштирганмиз. Айни пайтда “соғлом бола” жуда кўп фанларнинг ўрганиш объекти ҳисобланади. Айниқса педагогика, тиббиёт, психология, фалсафа, социология каби ва бошқа бир қатор фанлар жамият равнақи ва келажаги бўлган соғлом бола, яъни Ҳазрати инсон боқийлигини таъминлаш, уни ижтимоий ҳимоя қилиш, бир гап билан айтганда тарбиялаш масаласи билан кенг қамровда шуғулланади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.Баркамол авлод- Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т.: Шарқ, 1997.- 64 б.



2. Каримов И.А. Юксак маънавият- енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008.- 176 б.



1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет