Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги



жүктеу 5.8 Mb.
бет5/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі

СОҒЛОМ БОЛАНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИК ОМИЛЛАРИ

Н.С. Темиров, ФарДУ, А.Ш. Жумаев, ТВПКҚТМОИ


 2014-йилни мамлакатимизда “ Соғлом бола йили” деб номланиши келажак авлодимизни юксак билими, кенг дунёқараш ва эътиқодга эга бўлишига давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётганлигининг тасдиғидир. Ўзбек халқи болажон халқ. Одатда яратган Егамдан солиҳ фарзандлар ато этишини, уларнинг роҳати- фароғатини кўришни сўраб, дуога қўл очишади. Азиз фарзандларни солиҳ ва комил инсон бўлиши учун ёлғиз дуонинг ўзигина кифоя қилямайди.Бунинг учун билим олиш,ақлли бўлиш, касб- ҳунар эгаллаш ва мамлакат истиқболи ҳамда оилавий ҳаёти йўлида тинмай меҳнат қилиш лозим. Зеро, фуқаролик жамият ва қонун устуворлигига асосланадиган давлат барпо этиш учун, аввало, ҳар жиҳатдан соғлом, маънавияти юксак, мустақил фикрловчи,ижтимоий фаол авлодни тарбиялашимиз лозим. Бу ўринда ҳар бир ота- она ўз фарзанди тимсолида азиз орзу- умидларнинг рўёбини, порлоқ келажакни тасаввур қилади. Президентимиз таъкидлаганидек, “… бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо неъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзот ҳамиша азиз орзу ва интилишлар билан яшайди.”[2,56б]. Кўриб ўтилганидек, ҳар бир ота- она ўз фарзандлари олдидаги Шарий ҳамда Ҳуқуқий бурч ва мажбуриятларни тўлиқ англаган ҳолда, тарбия жараёнига кўр- кўрона эмас, балки тизимли ва мақсадли ёндашишлари талаб этилади. 2007- йилнинг январида “ Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонун қабул қилинди. 4 бобни ўз ичига олган бу Қонун 32 моддадан иборат бўлиб, “ Умумий қоидалар “ деб аталувчи биринчи боби 6 моддадан ташкил топган. Унинг 2- моддасида бола ёҳуд болалар тушунчаси ,“ўн саккиз ёшга етгунга қадар бўлган шахс (шахслар) тарзида таърифланиб, боланинг қонуний вакиллари, етим бола, жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган бола сингари ҳуқуқий тушунчаларга таъриф берилса, 4-моддада бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир давлат сиёсати асослари,5- моддада давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ваколатлари ва 6-моддада бола ҳуқуқларини таъминлашда фуқароларнинг иштироки масалалари кўриб ўтилган. Соғлом боланинг ижтимоий фаоллик омилларида оилавий тарбиянинг ўрни, ота- онанинг касб-кори билан боғлиқ ижтимоий- педагогик фаолликнинг уйғунлиги, айниқса, ота-онанинг педогогик-психологик билим эгаси бўлиши масаласи муҳим омил ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб: 1) оилада биринчи ўринда меҳрибонлик ва яхшиликнинг уйғунлиги, ижтимоийлик тамойилларига амал қилиши, яъни ўзаро ишонч, бир- бирини тушуниш, ўзаро ёрдам, ҳамкорлик ва ҳоказо; 2) оила аъзоларини миллий ва умуминсоний меъёрларга амал қилиши; 3) оилавий бурч ва вазифаларни ситқидилдан адо этиш ҳамда оилавий муносабатларни қадрига етиш; 4) оила аъзоларини бир- бирини руҳан ҳамда маънан қўллаб – қувватлаши,    лозим     пайтларда бир- бирига далда бўлиши; 5) оиланинг мақсад ва вазифаларини биргаликда кўриб чиқиш, уни ҳал этилишида ўзаро ёрдам, фаоллик ҳамда бир- бирини рағбатлантириш; 6) оиланинг якдиллиги ва барқарорлигини сақлаш, ҳар хил кўнгилсиз воқеаларни ўз вақтида олдини олиш, оила бюджети масаласига оқилона ёндашиш ва бошқалар.

Маълумки, соғлом бола доимо ҳаракатда ва изланишда бўлади. Унинг руҳий- эмоционал ҳолати ҳам кўп жиҳатдан соғлом ўсиши билан, яъни организмнинг соғлом   ривожланиши билан боғлиқ. Аммо шундай омиллар борки, боланинг саломатлиги ва ижтимоий фаоллигига кўп жиҳатдан тўсқинлик қилади. Буни ота-она, ўқитувчи- мураббийлар билиб, ўрганиб, тезда олдини олиш чораларини белгилашлари лозим. Булар: - оиладаги нотинчлик, нохушлик ва ўзаро келишмовчилик оқибатида вужудга келадиган нотўғри тарбия; - боланинг маънавий ва моддий эҳтиёжларига беписанд қараш; - болани бўш вақтларида назоратсиз қолиб кетиши; - болани оилавий тартиб- қоида ва жамиятга хилоф қилмишларига бефарқ қараш; - тарбияда “ оила- мактаб- маҳалла” ҳамкорлигининг деярли йўқлиги ҳамда айрим ота-оналарни айбни ўзидан эмас, бола ва мактабдан қидируви кабилар, болани педагогик қаровсизликка олиб келиши учун замин яратади. Шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, оилада бола эркин бўлса, ўз мустақил фикрига эга бўлиб, вақти- вақти билан ўзининг яқин ва истиқболли орзу- тилакларини ота- онасига билдириб борса, шу қатори ота- она ҳам боланинг хоҳиш-истакларини қўллаб, уни рағбатлантириб борса, бола оила, мактаб ва жамоат жойларида ҳам ўзининг фаоллигини кўрсата олади.Бундай болалар ихтиёрий касб танлаб, танлаган касби бўйича тегишли билим ва маълумотларни китоблар, турли хил журналлар ва интернет манбаларидан олишга интилади. Бола касб танлашда иккиланса, уни ота-онанинг ихтиёрига ташлаб қўйса, маълум маънода ижтимоий фаолликни қўлга кирита олмаган ҳисобланади. Жуда кўплаб болалар ота-онасининг ихтиёрига, яъни маслаҳатига кўра касб танлаб кетаверади. Бу ўринда севимли ўқитувчиси,тақлид тарбияси ёки фан асосларига бўлган қизиқиш сояда қолиб кетгандек бўлади. Шу жиҳатдан боланинг қизиқиши ва интилишларини ота-она ҳамда ўқитувчи- мураббийлар ўз вақтида англаб, тўғри йўналиш беришлари лозим. Болани касб танлашида ота- онанинг ўрнини ҳеч ким инкор эта олмайди. Аммо ижтимоий фаол бола аввалига бир нечта касбни танлаб,сўнг шулардан биттасини ёки иккитасига келиб тўхтайди. Мана шу жойда бериладиган жўяли маслаҳат боланинг келажак тақдирига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Касбий ўзликни англашдаги зиддиятлар ўз- ўзидан барҳам топади. Боладаги ижтимоий фаоллик мазмунан янгича тус олиб, ундаги юзага чиқиши мумкин бўлган имконият ҳамда қобилиятлар бўй кўрсата бошлайди. Тўғри танланган касб ўқувчи дунёқарашининг ҳаётий тизимини белгилаб беради. Чунки инсоннинг касбий фаоллиги ижтимоий фаоллик мазмунида ривожланиб, шахснинг касбий баркамоллиги ижтимоий тараққиётининг мезони ҳамда неъматига айланади.Демак, шахснинг ўз касбидан қониқиши, ундан лаззатланиши, ҳаётий қониқишининг асосини ташкил этиб, бу жараёнга маънавий- руҳий, жисмоний- ахлоқий ва фикрий соғломликка кўра эришилади.Соғлом боланинг ижтимоий фаоллиги кўплаб омиллар уйғунлиги билан боғлиқ бўлиб, унинг асосида ўқувчининг фаолият жараёнидаги қониқиши ҳал қилувчи аҳамият касб этади.Фан асосларига бўлган қизиқиш, мустақил иш топшириқларини сифатли ҳамда самарали бажарилиши, уй ишларини муайян жадваллар, расм ва ранг тасвирларда изоҳлаш, кичик экспериментлар ўтказиш, айтайлик, уйда ўсувчи гулларнинг озиқланиши ёки қуёш нуридан баҳраманд бўлиши,мабодо касалликка чалинса, уни соғломлаштириш йўлларини излаб топиш, махсус кузатувлар олиб бориб, унинг натижаларини ўқитувчи билан бирга кўриб чиқиб, тегишли хулосалар чиқариш кабилар ўз навбатида ўқувчи фаоллигининг ўзига хос хусусиятларини кўрсатади. Ижтимоий фаолликнинг яна бир омили болани ўз меҳнатидан қониқиш ҳосил қилишидир. Қониқиш айни пайтда болани ўз-ўзини таҳлил ва тафтиш этишга, ўзини ўзи обьектив баҳолай билишга ундайди. Қониқиш маълум маънода болани ижодкорлик сари йўналтиради.   Муаммоли ҳолатлар ечимини топишда бефарқ бўлмасликка чорлайди. Соғлом боланинг ижтимоий фаоллиги ўз ҳаётидан қониқишга олиб келади.

КОМИЛ ИНСОН МИЛЛАТ КЕЛАЖАГИ
М.Х.Холназарова, Г.Б.Қурбонова, Д.С. Уролова, ГулДУ

Зеро, неча-неча буюк зотлар, миллатим, халқим деб қурбон бўлганлар бу замонни кўролмай кетдилар. Биз буни хеч қачон эсдан чиқармаслигимиз, истиқлол, озодлик тенгсиз, бебаҳо неъмат эканини юрак-юракдан хис қилиб, мустақиллик, озодлик, барқарорлик ва тинчлик учун ҳамиша, ҳар дам курашга тайёр бўлиб туришимиз лозим.

Агар ўтган ўн йиллик даврга назар солсак бу янги давлат ва жамият пойдеворини қуриш, таталитар мафкурадан қутилиб, маънавий янгиланишлар орқли ўзликка қайтиш, миллий-маънавий тикланиш даври бўлди десам хато бўлмас. Энг катта ютуғимиз-дину иймонни қалбда сақлаган ҳолда дунёвий давлатчилик асосларининг мустаҳкамланиши, одамларнинг ҳақ-ҳуқуқини таниб бориши, теократик тузимнинг ҳаракатли йўл эканлигини англаб боришдир.

Бизнинг йўлимиз-миллий истиқлолни мустаҳкамлаш, мутараққий дунё тажрибасини ўзлаштириб, юксак маънавиятли инсонлар, эркин фуқаролар жамиятини қуриш.Бунинг учун эса, биринчи навбатда таълим-тарбияга эътиборни кучайтириш, миллий ғояни онгу шуувурга сингдириб, чин ватанпарвар, етук салоҳият ва ақлий иқтидорга эга одамларни вояга етказиш лозим бўлади.

Қувончлиси шуки, Ўзбекистонда дунёни янгича идрок этадиган, ҳақ-ҳуқуқи учун курашадиган ўз тақдирини халқи, ватани тақдири билан бир деб билиб, фаолият кўрсатаётган янги авлод шаклланмоқда. Улар ҳам аждодлар маънавий мероси ва ҳам умумбашарий қадриятлар, ақлий кашфиётларни баробар ўзлаштирмоқдалар. Юрагида миллий ифтихор туйғуси, ватан муҳаббати жўш урган билимдон, доно, тадбиркор инсонлар хар бир мамлакатнинг салоҳияти, келажагини белгилайдиган буюк кучдир. Жамиятда элни сафарбар этувчи етук инсонлар қанча кўп бўлса, тараққиёт имконияти ҳам шунчалик кўп бўлади ва айни вақтда юрт осойишталиги, сиёсий, иқтисодий барқарорлик кафолати юзага келади.

Шунинг учун ҳам бизда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилиниб, у изчил амалга оширилмоқда, ёш авлод тарбиясига алоҳида эътибор қилинмоқда. Яъни замон талабига жавоб берадиган юксак маънавиятли, билимдон инсонларни тарбиялаш давлатимиз сиёсатини устувор йўналиши ҳисобланади.

Президентимиз ўзининг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” номли асарида буни қуйидагича баён этган: “Биз комил инсон тарбиясини давлат сиёсатининг устувор соҳаси деб эълон қилган. Комил инсон деганда биз, аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, ҳулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли маърифатли кишиларни тушунамиз”.

Билим-қурол, яшаш қуроли, дунёни англаш, ўзини англаш қуроли. Билимсиз одам ҳар қандай ёлғонларга ҳам, майда-чуйда гапларга ҳам эргашиб-ишониб кетаверади. Билим, маърифат одамни ўйлайдиган,мушоҳад юритиб, яхши нима,ёмон нима ажрата биладиган,ўз фикри, қарашлари билан мустахкам турадиган, керак бўлса, иймон-эътиқодда хам қатьий турадиган қилади. Билим иродани ўстиради, кишини жасур қилади. Нима деганда, билимсиз одам бирор-бир масала бўйича бахс-мунозарага киришишдан қўрқади, ўзини четга олади ва бошқаларга тақлид кетаверади.

Демак, етук, баркамол инсон ўз тарихи, ўз халқи, ўтмиши ҳақида ҳақиқатларни билиб олган, иймони бутун, хулқ-атвори намунали шахсдир. Шахс эса жамиятда ибрат бўладиган ишларни амалга оширишган, онг-шуури, тўғри сўзи, жонкуярлиги билан ажралиб турган обрў-эътиборли одамдир. Бундай одам ўз оиласи, маҳалласи, шаҳри, юрти ор-номуси, фаровонлиги, шон-шавкати учун қайғурадиган, барча хаёли, орзу-армонлари шунга йўналтирилган бўлади. Халқ бундай одамларни ҳурмат-эҳтиром этади, ибрат-намуна қилиб кўрсатади.

Етук шахсларнинг ҳаёти ва ишлари улуғ ибрат, тарбия сабоғидир. Тўмарис, Широқ, Муқанна, Торобий, султон Жалолиддин, Амир Темур, Баҳоуддин Нақшбанд, Нажмиддин Кубро, Улуғбек, Хожа Ахрор вали, Навоий, Бобур, Беҳбудий, Чўлпон ва бошқалар ана шундай ибрат намунаси бўладиган шахслар эдилар. Уларда мардлик, жасорат, ватан учун жонфидолик энг олижаноб, энг улуғ хислатлардир. Улар ақлу заковати, истеъдод ва ижодини ҳам энг эзгу қадрият-Ватан йўлига сарфлаганлар.

Бу ўринда шуни айтиш керакки, комил инсон тушунчаси бизда анча қадим тарихга эга. Улуғ файласуфларимиз, шайхларимиз бу борада ажойиб фикрларни билдирган. Умуман инсоннинг аҳлоқий тарбияси аждодларимизнинг доимий диққат марказида турган.

Воқеан, бутун маънавият тарихи шуни кўрсатадики, цивилизация дегани-бу инсоннинг ўз-ўзини англаши, ўзини камол топтириш учун олиб борган курашининг хосиласидир. Барча динлар, таълимотлар, тафаккур даҳолари инсон қобиляти, руҳияти ва аҳлоқини ўрганиш, инсонни тарбиялаб, тўғри йўлга бошлаш, нокисликлар ва иллатлардан халос этиш билан шуғулланиб келдилар. Инсон нима, нега у шунчалик буюк ақли, қилни қирқ ёрадиган заковати билан мўъжизалар яратишга қодир бўлгани ҳолда, яна тубан ишларга қўл уради, ҳайвоний хирсу нафс домига тушиб, ўзини хароб этади, деган саволлар Шарқ мутафаккирлари қалбини қадимдан безовта қилиб келган.

Қуръони Каримнинг Ал-исро сурасида ўқиймиз: “Ва лақад карамно бани адама” (Биз одам болаларини азизу мукаррам қилиб яратдик). Шунга асосан, тасаввуф аҳли инсонни Худонинг ердаги ҳалифаси, икки оламнинг гултожи, қаймоғи деб таъриф этади. Хазрат Навоий эса “Маҳбуб ул-қулуб”асарида “Одамий шарифул кавнайндур” деган сўзни келтиради. Яъни: “Одам икки дунёнинг энг азиз ва энг шариф маҳлуқидир”. Пардигор оламларни яратар экан, мақсади Инсон эди. Одам Парвардигор ҳусну жамоли учун кўзгу бўлса, Инсон бу кўзгунинг мазҳари-Тангри таоло қудрати ва сиру асрори, илму каромати акс этган мўъжиза хилқат.Исон қалби эса Тангри илми ва ишқининг хазинасидир.

Инсон ана шундай буюк, муҳтарам ва мукаррам.

Шунинг учун фаришталар ҳам унга сажда қилганлар. Албатта, бу одамзод фарзандини улуғлаш, унинг қадру қиммати, шаъну шарафини кўтариб, инсонпарварлик ғояларини илгари суриш эди.

Бироқ ҳамма инсонлар ҳам шу шарафга муносибми? Биз ҳаммамиз келтирилган юксак таъриф ва тавсифларга лойиқмизми? Афсуски, йўқ. Гарчи ҳар бир одам ўз даража ва ҳолати билан Парвардигор қудратини намойиш этувчи бир тимсол бўлса-да, бироқ инсонга берилган юксак таърифларни ҳаммага нисбатан ишлатиш қийин. Бу таърифлар, аввало инсон ҳақиқати ва моҳияти ҳақидадир. Хўш, инсоннинг ҳақиқати нима? Инсоннинг ҳақиқати унинг илоҳийлиги, раҳмоний руҳ билан йўғрилганлигидир. Кимдаки бу раҳмоний руҳ ғолиб бўлса, у шуннча шарафли ва мукаррам,аксинча, кимдаки, бу руҳ кучсиз бўлса, шунча табиатга ён босган, яъни жисмоний-ҳайвоний майларга берилган бўлади. Бунинг маъноси шуки, Шарқ мутафаккирлари наздида инсонда икки асос мавжуд: бир томондан, у-илоҳий, руҳий қудрат, иккинчи томондан-моддий, ҳайвоний қувват. Ҳайвоний қувват деганда қадимги олимларимиз табиатдаги тўрт унсур айни вақтда бир-бири билан мувофиқ келиб, барча биологик қувватларни ҳаракатга келтиради. Тирик мавжудотнинг бари шу тўрт унсур ҳикматидан иборат, аммо инсонда қолган тирик мавжудотлардан фарқли ўлароқ руҳи нотика, яъни илоҳий руҳ бор (руҳ ҳайвонларда ҳам қуйи кўринишда бор, бироқ у руҳи нотика эмас). Инсондаги ана шу илоҳий руҳ ҳамиша унинг табиий асоси, яъни тўрт унсурдан иборат эмасми билан курашиб келади. Руҳ қанча юкланса, у шунча мартабаларга эришаверади ва Мутлақ моҳият томон бораверади.

Хужжатул ислом Имом Абу Ҳомид Ғаззолий “Кимёи саодат” асарида ёзадилар: “Инсон фаришта ва ҳайвон орасидаги махлуқдир. Ҳайвон ривожланмайди, чунки унинг камолот қуввати йўқ. Фаришта ҳам ривожланмайди, чунки унинг ўзи пок илоҳий нурдан иборат. Фақат инсондагина ривожланиш, руҳий камолот хислати мавжуд”.

Демак, инсонни тарбиялаш, унинг моддий-ҳайвоний хирсларини барҳам эттириб (гарчи бу батамом мумкин бўлмаса-да!), илоҳий-раҳмоний сифатларини кўпайтириш мумкин, ёинки, тасаввуф таълимотига асосан, инсон руҳи Мутлақ руҳнинг бир қисми бўлганлиги боис у моддий тубанликни тарк этиши, Илоҳ сари парвоз қилиши керак.Бунинг учун инсон ўз Инсонлигини идрок этиб, ботиний оламни поклаб, маърифат нурларига тўлдириб бориши шарт. Бундан юқоридаги фикримизга аниқлик киритадиган яна бир хулоса келиб чиқади: модомики инсон икки олам сарвари, шарафул махлуқот экан, бу унинг илоҳий-раҳмоний жиҳатига қараб айтилган гап бўлиб, Комил инсонга ишорадир. Комил инсон эса-жамики инсонларнинг ҳақиқатидир, яъни одамийлар одамийсидир. Биз ҳар биримиз илму амал, фазлу камол касб этиб, ана шу ҳақиқат сари интилишимиз лозим. Шу ўринда Комил инсон ҳақида улуғ мутафаккирларимиз баён этган фикрларни кўздан кечириб чиқсак, фойдадан ҳоли бўлмас.

Фойдаланилган адабиётлар:


  1. И.А.Каримов Тарихий хотирасиз келажак йўқ” Тошкент – 1999 й.

  2. Баҳовуддин Балогардон Аврод; Бухоро – Зиё 2000 й.

  3. М.Х.Холназарова “Нақшбандия тариқатида психологик қарашлари” диссертациясидан; 2012 й. Т. Д.П.У


ИНСОН КАПИТАЛИ – ИҚТИСОДИЁТНИНГ МАЪНАВИЙ САРМОЯСИ
М. Қуронов, Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари
Албатта, ҳозирги кунда тараққиёт йўлидан изчил ривожланиб боришимизда, эзгу мақсадларимизни рўёбга чиқаришда ҳал қилувчи рол ўйнайдиган муҳим бир мезон борки, у ҳам бўлса, инсон капитали, яъни инсон омили, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган, ҳаётга дадил қадамлар билан кириб келаётган ёшларимиздир. Ислом Каримов
Ҳурматли ўқувчи. Эътибор беринг, юқоридаги фикрнинг марказида бир жумла турибди. Бу жумланинг баҳоси жуда баланд. У ХХ1 асрда инсониятнинг, ҳар бир давлат, миллат, ҳар бир одамнинг тақдирини белгилайди. Бу жумла – инсон капитали.

Қандай халқ фаровон ҳаётга эриша олади?

Планетамизда табиий ресурслар доимий камайиб бораётир. Баъзи экспертларнинг фикрича улар 2020 йилга келиб, ривожланган мамлакатлар миллий бойлигининг 10%ига ҳам етмай қолади. Эндиликда интеллектуал-маънавий бойлик давлат ва жамиятнинг ривожланганлик даражасини белгилайди. Шу боис Президентимизнинг “...биз моддий нуқтаи назардан баъзи давлатлардан балки озгина орқададирмиз, лекин маънавий жиҳатдан ўзиб кетдик, деб айтишга бугун барча асосларимиз бор», деган фикрлари ишончимизга ишонч қўшди.

Мустақиллик ҳамманинг фаровонлиги – ҳар бир кишининг фаровонлигига боғлиқ, деган ҳақиқатни тиклади. Халқ фаровонлиги – Юрт тинчлиги, Ватан равнақи каби миллий ғоямизга айланди. Президентимиз томонидан бу масала қатъий қўйилди: ўзбекистонликлар фаровон яшаши керак. Зеро “Бу мақсадга эришиш учун юртимизда барча асослар табиий бойликлар, унумдор ер, катта иқтисодий ва илмий-техникавий, инсоний ва маънавий салоҳият мавжуд. Энг муҳими, бу диёрда ана шу фаровон ҳаётни ўз кучи, ўз ақл-заковати билан барпо этишга қодир бўлган меҳнатсевар ва истеъдодли халқ яшайди”(Юксак маънавият – енгилмас куч).

Эътибор беринг. Матнда “Қандай халқ фаровон ҳаётга эриша олади?”, деган саволга жавоб бор. Бунинг учун халқ, яъни ҳар бир киши “меҳнатсевар ва истеъдодли” бўлиши керак. Боқиманда, лоқайдликнинг олдини олиб, ҳар бир соғлом болада бор истеъдодни топиб, меҳнатсеварлик билан омухта қилиб тарбиялашимиз керак.

Одамнинг баҳоси бор(ми?) Молнинг баҳоси – вазни, ошники – таъми, хонанданинг баҳоси – жонли ижроси, футболчининг баҳоси – урган голлари, фермернинг баҳоси – кўптармоқлилиги, олимники – фойда келтираётган кашфиётларида.

Темирчиларда бу мана шундай мақолга айланиб кетган: “Болға урувчига - бир танга, “мана бу ерга ур”, деювчига - икки танга”. Болғачи бир ойда 30 танга, уста 60 танга топади. Бу болғачи ва устадаги малакаларнинг иқтисодий баҳоси. Бу малака маҳсулот сифатини оширади. Маҳсулот қиммат сотилади. Фойда кўп бўлади. Демак, масалани “одамнинг баҳоси” деб қўйиб бўлмайдиганга ўхшайди. Одам қўлидан нима иш келишига, ишлаб чиқаришга келтирадиган фойда коэффицентига - профессионализмига мос баҳоланар экан. Мана бир ғалати мисол.

XVII аср. Англия. Инглиз иқтисодчи олими В.Петти биринчилардан бўлиб одамнинг ишлаб-чиқаришдаги қийматини пулга чақиб кўрди. У: “ер ва одамларнинг баҳоси улар келтираётган бир йиллик даромаднинг йигирма каррасига тенг”, дейди. Петти шу формуладан келиб чиқиб, ўша даврдаги Англия ва унинг аҳолисини 520 млн. фунт стерлингга “нархлаган”. Яъни ҳар бир инглиз ўртача 80 фунт стерлинг туради, деган.

Бу хулосага ўзбек маданияти беандишалик деб ҳукм чиқаради. Лекин бу ерда одамга иқтисодий кўз билан қаралмоқда. Яъни ким, ўзига, оиласига, корхонасига, Ватанига қанча фойда келтира олади, шаклида қўйилган. Шунинг учун Петти: “Бир катта одам иккита болага тенг; битта матрос учта деҳқонга тенг, дейди. Петти жамиятнинг бойлиги одамлар нима билан шуғулланаётгани ва уларнинг иш қобилиятларига боғлиқ, дейди2. Шу зайлда боладан – катта одамнинг, деҳқондан – матроснинг иқтисодий баҳоси қимматлигини ҳисоблаб чиқаради. Бу баҳолар одамларнинг яхши-ёмонлигида эмас. Уларнинг ўзларига ва ватанига қанча фойда келтира олишида, дейди В.Петти.

ХХ аср. Тадқиқотчи С.Фишер: «Инсон капитали бу - одамнинг фойда келтириш қобилиятининг ўлчови. Бунга унинг туғма қобилиятлари, таланти, билимлари ва орттирган касбий малакалари киради”, деган хулосага келди. Унга кўра Инсон капитали бу – одамларнинг сони эмас. Одамларнинг креатив ва самарадорлигидир.

XXI аср. 2007 йил. Интернетда дунё бўйлаб “Los Angeles Galaxy” футбол клуби “Real Madrid” футбол клубидан Дэвид Бэкхэмни $100 млнга сотиб олибди”, деган хабар тарқалди. Саволлар туғилади, “Нега бошқани эмас, айнан Бэкхэмни сотиб олишди?”, “Нима учун $10, $50 млн эмас, $100 млнга?”. Жавоб битта: Бэкхэмнинг 2007 йилдаги инсон капитали – билим ва малакасининг баҳоси шу.

Келинг, шу жойда бир қиёс қилайлик. Одам билан компьютер-роботни. Компьютер-роботнинг ҳам “суяги”, “қон томир”, “нервлари” энергия манбалари бор. Юзлаб химиявий элемент, деталлардан иборат, ўз вазнига эга, ҳаракатланувчи машина. Агар “Робот нима”, деган савол ўртага ташланса, мана шу нарсалар етарли. Унинг (конструкциясига ва дастурига смета асосида харажат қилинган аниқ суммаси) баҳоси аниқ.

Одам ҳам шунга ўхшайди. Ўртача 70 кг вазнли. Шундан 30 кг мушак, 7 кг суяк, 6 кг тери, 5л қон, 300 гр юрак, 1,3 кг бош миядан иборат биологик автомашина, жонзот. Агар “Одам нима”, деган саволни ўртага ташлаб бўлса, мана шу нарсалар етарли. Биологик тур сифатидаги одамнинг жисмоний баҳоси шулардан келиб чиқади.

Роботнинг ҳамма нарсасини қолдириб, фақат дастурини олиб қўйинг. У бир неча килограммлик пластметалл конструкцияга айланиб қолади. Одамдан маънавиятни айирсангиз ҳам ундан биологик ингридиендлар ҳосиласи - конструкция қолади. Роботнинг дастурини ўчириб қўйсангиз ундан фойда ҳам, зарар ҳам чиқмайди. Лекин одам маънавиятсиз, дастурсиз қолса, ёмон бўлади. Унинг кўзларидан, сўзларидан маъно кетади. У ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам хавф сола бошлайди.

Шунинг учун ҳам “Инсон нима?”, дейишга тил бормайди. Чунки инсон биофизик эмас, маънавий ҳодиса. Инсон ўзидан бошқа ҳамма нарсаларнинг эгаси. Ҳамма нарса инсон учун яратилган. Инсонни ақл, билим, кўникма ва малакалари, эътиқоди уни КИМ деган саволга муносибу, азизу мукаррам қилди. Инсондан ақл, билим, кўникма ва малакаларини, эътиқодини олиб ташласангиз у НИМА деган саволга жавоб бўлиши мумкин.

Одам борки, одамларнинг нақшидур,



Одам борки, ҳайвон ундан яхшидур”, дейди буюк Навоий. Иккала сатр ҳам “одам борки”, деб бошланади. Ундан кейин икки қутб бошланади. Бири – “одамларнинг нақши”, яъни безаги, гўзаллиги, фахри. Иккинчиси – “ҳайвон ундан яхши”. Яъни ҳайвонларнинг туёқлари остида ётишга муносиб жонивор англашилади.

“Одам бебаҳо”, деган фикрни Гитлер билан Конфуцийга ҳам, Чингизхон билан Навоийга ҳам, ватанпарварлар билан ватанфурушларга ҳам қўллаб бўладими?”. Шундай, десангиз, “Ҳа энди, гуруч курмаксиз бўлмайди-да”, деб қўйишади. Агар бирор кимса курмак бўлса, бунга аввало унинг ота-онаси, кейин ўзи сабаб. Дастлаб бола тарбиясига лоқайд ота-она ўз боласини ортиқча эркалаб, “ёқимтой курмакча”га айлантиришади. Кейин боласи буни давом эттиради: ўқимай, ўрганмай, маҳоратини оширмай, ўзини касб-ҳунарсиз боқимандага – ҳақиқий курмакка айланади. Шунинг учун “Тошкент” телеканалида 2014 йил 12 январь куни соат 10:15да кўрсатилган давра суҳбатида айтилганидек, айрим опахонларнинг “Ўқиган қиз керак эмас. Ақл ўргатади”, дейишлари замонга номаъқул. Чунки бундай фикрлар ўша опахоннинг набираларининг дунёқарашига зарар. Миллатимизнинг инсон капиталига зарар.

Ҳалимга 50 танга, Салимга 100 танга

Бир савдогарнинг Ҳалим ва Салим деган ёрдамчилари бор экан. Улар бир хил иш қилишаркан. Бироқ бой Ҳалимга - 50, Салимга - 100 танга маош бераркан. Ҳалим бундан доим нолиб юрар экан. Буни савдогар билиб, ўйланиб, Ҳалимжонни ёнига чақирибди.

“Ҳалимжон. Карвонсаройдан бир хабар олиб кел”, дебди. Ҳалим бориб келибди.

“Нима гап?”, деб сўрабди бой. У: “Тинчлик, карвонлар келиб кетаяпти”, дебди.

“Қаердан келибди карвонлар?”, сўрабди бой. “Сўрамабман”. “Бор. Билиб кел”, дебди бой. Ҳалим энтикиб югуриб келиб, “Хитойдан карвон келган экан”, дебди.

“Нима олиб келибди?”, сўрабди бой. “Ие, шуни сўрамабман-да, бой ота”, дебди Ҳалим. “Бор. Билиб кел”, дебди бой. “Хўп бўлади”, деб яна учиб кетибди Ҳалим. Ҳаллослаб келиб: “Ипак келтирибди, бой ота! Ипак!”, дебди қувониб.

“Қанча экан?”, сўрабди бой. “Ие, шуни сўрамабман-а”, дебди Ҳалим. “Бор. Билиб кел”, дебди бой. “Фалон газ экан, бой ота”, дебди Ҳалим ҳарсиллаб келиб.

“Ранглари қанақа экан?”, дебди бой. “Ие, шуни сўрамабман-да”, дебди бояқиш. “Бор. Билиб кел!”, дебди бой. “Хўп бўлади”, деб бечора яна югуриб кетибди. Анча вақт ўтиб, қайтиб келиб “Газламаси етти хил экан”, дебди.

“Бир метрини неча пулга берар экан?”, дебди бой. “Ие, шуни сўрамабман-да”, дебди Ҳалим уялиб. “Бор. Билиб кел”, дебди бой. Бироз вақт ўтиб, югуриб қайтган Ҳалим: “Бир метрини уч тангадан сотар экан”, дебди.

“Кўтара сотиб олсам, неча пулга бераркан?”, дебди бой. “Ие, шуни сўрамабман-да”, дебди бояқиш. “Бор. Билиб кел”, дебди бой. Ҳалим яна югуриб келиб, “кўтарасига икки ярим тангага бераркан”, дебди. “Ипагини қандай молга алмашаркан?”, сўрабди бой. “Ие, шуни сўрамабман-да”, дебди Ҳалим. “Бор. Билиб кел”, дебди бой. Ҳалим яна оёғини қўлига олиб югуриб кетибди. Қайтиб келиб, “Бой ота. Ипакларни шаҳримиздан бир савдогар олиб қўйибди”, дебди ҳарсиллаб. “Бўпти, ишингни қилавер”, дебди бой.

Бир ҳафтадан сўнг бой Салимни карвонсаройдан хабар олишга юборибди. У тезда қайтибди. Бой эшит, деб Ҳалимни ҳам чақирибди. “Хитойдан юз туяли карвон келибди. Ипак келтирибди, Жами ипаги фалон газ. Газламаси беш хил. Бир метрини уч тангадан сотмоқчи. Кўтарасига икки ярим тангага бераркан. Ипагининг фалон метрини фалон нарсаларга алмашаркан. Карвон икки кундан сўнг шаҳримиздан чиқиб, Балхга кетар экан. У ердан бир ойдан сўнг қайтиб келиб, уч кун тўхтаб ўтаркан. Қайтишда шаҳримиздан фалон-фалон молларни фалон нархларда олмоқчи”, дебди. Ана шунда бой ёнидаги Ҳалимга қараб: “Салимга нега 100 танга маош беришимни тушундингми?”, дебди. Шунда Ҳалим мулзам бўлиб ерга қараб қолган экан. Ҳа. Билимли, малакали ходим кўпроқ фойда келтиради. Ўзига ҳам, хўжайинига ҳам, юртига ҳам.

Ғиждувоний учлиги. Турмушда билим ҳар соат, ҳар минутда керак. Одам йўлни билмаса ўз уйини ҳам топиб бора олмайди; бурни битса, оқ пиёзни кесиб, ҳидлаш кераклигини ҳам билмайди. (Буни ҳам билиш керак, тўғри эмасми?); бозорга бориб, чиройли териб қўйилган 100та қовунга тикилиб туради, лекин яхшисини кўрмайди; меҳнат қонунчилигини билмагани учун одам савдоси қурбонига айланади; яхши гўштнинг пулига ёмон гўшт олиб, хотинидан гап эшитади. Чунки сотувчи нимани мақтаса, ўшани олади. (Бир домла танишимни Ширин бозорида кўрдим. Ёнидаги йигитни “Жияним”, деб таништирди. “Рўзғорга гўшт олмоқчи бўлсам, ҳар гал шу жиянимни чақираман. Гўштни яхши танийди. Олиб беради”, деди(2013.10.11.).

Ҳазрати Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний р.а. ХIII асрдан туриб бизларга: “Ҳар тоате ва ибодатеки, айларсиз – унинг илмидан воқиф бўлинг. Иккинчиси – ҳар илмники ўрганибсиз, унга амал қилинг. Учинчиси – ҳар амалники, этгайсиз, сидқу ихлос билан адо айланг!”3, деб тайинлаган эдилар. Мана шу “Ғиждувоний учлиги” билан бугунги кунимизга қарайлик. Ана шунда билим овқатланишда ҳам, машина ҳайдашда ҳам, даволанишда ҳам, бола тарбиялашда ҳам, андроидни ишлатишда ҳам, бозорда ҳам, фермерликда ҳам – ҳар бир ишнинг муваффақият кафолати бўлиб чиқаверади. Яъни 1) “нима қилмоқчи бўлсангиз, шу ишнинг илмий асосини билинг. 2) Билганингизга амал қилинг. 3) Амал (иш)қилаяпсизми, уни садоқат ва ихлос билан бажаринг.

Биз буюк алломаларимиздан илмнинг фойдалари ҳақида юзлаб дурдона фикрларни биламиз. Лекин илмга амал қандай бўлишини дунёда ҳеч ким Соҳибқирон Амир Темурдек аниқ ва ўз тажрибасида синаб кўриб айта олмаган бўлса керак. Масалан, буюк Соҳибқирон шундай дейди: “Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард, шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан яхшироқдир”.

Миллий тарихимизга қарасак, жасур, мард одамларга халқ, давлат томонидан берилган маънавий унвонларни кўрамиз. Масалан, Соҳибқирон Амир Темурнинг отаси Амир Тарағайнинг Баҳодир деган унвони бўлган. Соҳибқирон лашкаридаги кўп жангчиларнинг исмига баҳодир деган унвон қўшиб айтилган. Таомилга кўра, салтанат учун ҳал қилувчи лаҳзаларда лашкар ичидан отилиб чиқиб, биринчи бўлиб ёвга ташланган аскарга кўп дур ва “Баҳодир” деган унвон берилган.

Баҳодир унвони фақат куч, жасорат учун берилмаган. Баҳодир бўлиш учун қиличбозлик, отни бошқариш, ўзини ҳимоя қилиш, зарба нуқтасини топиш, ўз кучини тўғри тақсимлаш, душманнинг хатти-ҳаракатларини олдиндан билиш керак. Акс ҳолда кучли, жасур йигитлар ё бекорга қурбон бўлишарди, ёки уларнинг шиддатидан фойда кам бўларди. Баҳодирлик учун фақат довюраклик етарли бўлмаган. Бунда ҳам билим, яна билим, маҳорат керак бўлган. Соҳибқирон Амир Темур “Билаги зўр бирни, билими зўр мингни енгади” деган ҳикматни айтганида балки шуни ҳам назарда тутгандир.

Абдухолиқ Ғиждувоний ва Соҳибқирон Амир Темур фикрларида билим, амал ва шижоат бирлиги ҳар бир катта-кичик ишда ғалаба келтиришининг исботи бор. ХХ1 аср – интеллектуал асрда ҳам. Чунки мамлакатнинг инсон капитали - ҳар бир фуқаронинг интеллектуал азми қатъийлигида, интеллектуал тадбиркорлигида, интеллектуал ҳушёрлиги, интеллектуал мардлик, шижоатида ҳам намоён бўлади. У ҳар бир одамнинг нималарни билишида, шу билимидан фойдаланиб қайси ишларни қандай сифат билан бажара олишида кўринади.

Бунёдкор Бунёд мисоли “Одамнинг билим ва малакалари капиталнинг ўзига хос шаклидир”. Теодор Шульц, Нобель мукофоти лауреати

Глобаллашув, модернизация ҳаётимизга ҳар куни янги тушунчаларни олиб кираётир. Машина, ускуна, жиҳозлар, технологик жараёнлар янгиланиб, замонавийлашаётир. Чунки эскирган билим, кўникма, малака булар – иқтисодий жиҳатдан эски товар. 2014 йил чиққан планшетга 2007 йилдаги дастурни қўйиб бозорга чиқарган компания ўзини ўзи синдиради. Шунинг учун кучли, бой компаниялар “Янгисидан борми?”, дейди. Янги билим, ноу-хау, технологияларни ярата оладиган мутахассисларни дунёнинг қаерида бўлмасин, топиб олади.

Бир мисол. Американинг Apple Inc. Корпорацияси. У персонал ва планшет компьютер, аудиоплеертелефон, дастурий таъминот, чизиқли интерфейсли операция тизимларини ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи корхона ҳисобланади4. Шунинг учун ҳам Appleнинг ТАТУ Урганч филиали магистранти Бунёд Бобожоновга иши тушиб туради. Бунёд 24 ёшда. Ҳазораспнинг Овшар қишлоғида яшайди. Ахборот технологиялари бўйича мутахассис. Хоразмдаги “InformAlgo” хусусий корхонасида ишлайди. Дастурий маҳсулотлар яратиб, хорижга экспорт қилади.

Сўз Бунёдга: “Хорижий фирма буюртма беради, “Ресторанларга буюртма бериш тизими”ни тузиб бердим. АҚШ корхоналаридан бирига “Болаларнинг электрон хабарлар алмашинувининг ота-она назорати” дастурини яратиб бердим. Дастурларни “Apple store” va “Google Play” дан ўз мобиль телефонингизга юклаб олсангиз бўлади.

Ҳозирчи? Ҳозир “Меҳмонхоналарга буюртма бериш, поезд ва авиабилетларни online харид қилиш тизими” устида ишлаяпман”. Буюртмалар етарлими? Ҳовва. 10-15 та фирма билан доимий ҳамкорлик қиламиз. Икки томонлама шартнома асосида ишлаяпмиз. Биз уларга қандай технологиялар билан ишлашимиз ва қандай дастурлар ярата олишимизни айтамиз. Биз энг охирги, замонавий дастурлаш технологияларидан фойдаланганимиз учун ҳамкорлик ўрнатиш унча қийин эмас. (13.01.14 )

Ҳа. Apple “олтин бош”ли мутахассисларни бутун дунёдан, жумладан Ўзбекистондан қидириб, топаётир. Чунки уларни Бунёдга ўхшаган ёшларнинг инсон капитали яратаётган дастурий маҳсулотлар кучли, бой қилаётир-да!



1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет