Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги



жүктеу 5.8 Mb.
бет6/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі

ЁШЛАР КУЧ-ҚУДРАТИМИЗ КАФОЛАТИ
Р.Маҳмудов, ГулДУ

1991 йил 26 ноябрда “Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. 1994 йил 23 апрелда Ўзбекистон Президентининг “Республика “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони, 1996 йил 9 сентябрда Ўзбекистон Президентининг “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Фармони, 1998 йил 24 июлда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Маънавий-маърифий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сонли, Президентимизнинг 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533 сонли “Олий таълим муассасаларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2013 йил 26 мартдаги “Ахборот-коммуникация технологиялари сохасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қарори билан тасдиқланган 2014 йил 6 февральдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури” қабул қилинди. Бу қарор 7 бўлим, 67 банддан иборат бўлиб, дастурда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ўстириш, уларнинг фаоллигини оширишга қаратилган.

Мустақиллик йилларида ёшлар масаласига оид 10 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ушбу меъёрий ҳужжатларнинг барчасида ёшлар тарбиясига, дунёқарашини ўстиришга, миллий менталитетини шакллантиришга, турли бузғинчи ғояларга қарши курашувчи ватанпарвар, юртпарвар, фидойи, меҳнатсевар, жисмоний ва маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга қаратилган.

Мамлакатимизда ёшларни салоҳиятини фаоллигини ўстиришга оид 10дан ортиқ халқаро ва республика илмий-амалий анжуманлари ўтказилди. 2005 йилдан буён ҳар йили “Таълим ва мутахассислик” мавзусида Республика олий ўқув юртларини кўргазмасини ўтказиш анъанага айланган. Ҳозиргача кўргазмада 70 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этганлар.

Бугунги кунда мамлакатимизда 75 та олий ўқув юрти, 1554 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси, (143 та академик лицей), 1411 та касб-ҳунар коллежда 87 та тайёрлов йўналиши, 232 касб ва 587 ихтисослик бўйича таълим берилади. Олий ўқув юртларида эса 178 бакалавриат, 460 магистратура мутахассислиги бўйича ёшлар тахсил олмоқдалар.

“Эртанги кун янгича фикрлайдиган, замонавий билимларига эга бўлган, юксак малакали мутахассисларни талаб этади”,- деган эдилар муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов. Ҳақиқатан ҳам бугунги ёшлар йигирма йил олдинги ёшлар эмас. Уларни дунёқараши кенг, энг камида 3-4 та чет тилларини мукаммал биладиган, компьютер, интернет билан тиллаша оладиган, юртимиз тарихини, маданиятини, маънавиятини, урф-одатлари, миллий қадриятларини биладиган ва уларга амал қиладиган юртпарвар ёшлардир. Ёшларимиз дунёқарашининг кенглиги, билимдонлиги, фаҳм-фаросати, идрокининг юксаклиги билан дунё халқлари ёшлари ўртасида ҳеч кимдан кам, ҳеч кимга қарам бўлмаслигимизни исботламоқдалар. Дунёдаги ривожланган мамлакатларни нуфузли илмий анжуманларида ўзбекистонлик ёшлар нималарга қодир эканликларини кўрсатмоқдалар.

Сирдарё вилоятида ягона Гулистон давлат университети фаолият кўрсатади. Унда тўрт мингга яқин ёшлар таълим ва тарбия олишади. Уларга 341 нафар устозлар, шундан 15 нафар фан докторлари (7 нафар ўриндошлик асосида), 102 нафар (7 нафар ўриндош), фан номзодлари 31 бакалавриат йўналишидаги ўқиётган ёшларга таълим-тарбия беришади. Унверситетида олтита факультет ва 20 та кафедра фаолият кўрсатмоқда.

Университетда иқтидорли талаба-ёшларни қобилиятларини ўстиришга илм-фан билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Университет илмий ишлар проректори Амалиддин Сулаймоновнинг фикрича, устоз-шогирд тизими асосида иқтидорли талабалар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир профессор-ўқитувчига икки нафардан иқтидорли талабалар бириктирилган. Ёшлар ўртасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш фаоллиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида 8 соатлик маъруза ва 12 соатлик амалий машғулотлардан иборат ўқув дастури ишлаб чиқарилган. Ўқув дастурининг мақсади, ёшларни инновацион технологиялар яратиш, илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, фундаментал амалий ва иннавацион тадқиқотлар олиб бориш ва уларни лойиҳалаштириш бўйича билим ва кўникмага эга қилишни назарда тутади.

Университетдаги “Минтақавий тадқиқот маркази”да ташкил этилган “Экспериментал биология” лабораториясида буғдой, нўхат каби ғалладонли ва дуккакли ўсимликларнинг шўрга чидамли навларини тадқиқ қилиш юзасидан олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларида 20 нафардан ортиқ талаба-ёшлар фаол иштирок этмоқдалар. Бу лаборатория бир неча янги лойиҳалар устида иш олиб бориб бир неча миллионлик грант ғолиби бўлганлар.

“Амалий математика ва информатика” кафедрасининг 30 нафар фаол талабалари университетнинг ўқув адабиётларининг янги авлодларини ишлаб чиқиш ва таълим-тарбия жараёнига жорий этиш каби илмий ишларда фаол иштирок этиб келмоқда. Бундан ташқари университетда “Ёш олимлар Кенгаши”, “Кичик мактаб”лар, илмий тўгараклар фаолиятлари яхши йўлга қўйилган. Тадқиқот ишларига бағишлаб ёш олимлар, катта илмий ходим-изланувчилар, мустақил изланувчилар ва талаба ёшлар ўртасида 2 та илмий-амалий конференция ташкил этилган. Натижада биргина 2013 йилда университетнинг 100 нафардан ортиқ иқтидорли талабалари халқаро, республика ва вилоят миқиёсида ўтказилган турли кўрик танловларнинг ғолиблари бўлишди.

Инглиз тили ва адабиёти кафедраси қошидаги Ўқув-илмий комплекс асосида ташкил этилган “Аудио-видео” лабораторияси аъзоси, иқтидорли талаба Дилшод Нажмиддинов Норвегияда 2013 йил ўтказилган халқаро талабалар фестивалига такриф этилди. Шу кафедра қошидаги “Таржимонлар” гуруҳи аъзоси, иқтидорли талаба Нурхон Азамхонова ДААД ташкилотининг икки ҳафталик ўқув курсига немис тили фани бўйича қатнашди. Гуруҳнинг яна бир аъзоси Хуршида Рустамова “Келажак овози” танловида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган. Ўтган ўқув йилида ижтимоий-иқтисодий факультети 3-курс талабаси Саида Каримова Алишер Навоий, Табиатшунослик факультети 4-курс талабаси Кумуш Султонова Улуғбек номидаги давлат стипендияси соҳибалари бўлдилар. Сирдарё вилояти ёшларининг фахри бўлган 16 карра Ўзбекистон чемпиони шаҳматчи Сарвиноз Қурбонбоева чет тили факультетида таҳсил олмоқда. Университет ёшларининг 2013 йилда 600 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари турли тўпламларда, журналларда чоп этилди. “Соғлом авлод деганда, шахсан мен, энг аввало, соғлом наслни, нафақат жисмонан бақувват, шу билан бирга, руҳи, фикри соғлом, иймон эътиқоди бутун, билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур, ватанпарвар авлодни тушунаман”, - деган эдилар Президентимиз Ислом Каримов.

Мамлакатимизда ёшларга эътибор-лмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароит тўлиқ яратилганлигидир.


СОҒЛОМ БОЛА ШАХСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА ЭКОЛОГИК ТАРБИЯНИНГ ЎРНИ
М. Мухлибоев, Т.Тўраев, ГулДУ

Президентимиз И. А. Каримов оила тушунчасига шундай изоҳ бериб ўтганлар: “Оила – жамият негизи. Бизнинг давлатимизни ҳам катта бир оила деб тушуниш мумкин ва лозим... оила турмуш ва виждон қонунлари асосига қурилади, ўзининг кўп асрлик мустаҳкам ва маънавий таянчларига эга бўлади, оилада демократик негизларга асос солинади, одамларнинг талаб эҳтиёжлари ва қадриятлари шаклланади”5.

Оила болани шахс сифатида шакллантиришда етакчи омил ҳисобланади. Бола боғчада бўлишига, ўқишига қарамай, ўз умрининг учдан икки қисмини уйда, ота-онаси бағрида ўтказади. Бола уйда ўйнайди, китоб ўқийди, дарс тайёрлайди, уй-юмушларида ота-онасига ёрдам беради, радио эшитади, телевизор кўради, яқинлари билан ўз таъсуротлари ҳақида ўртоқлашади, улар билан ҳамдард бўлади. Оилада шаклланган одатлар бутун умрга қолади. Агар ота-она бола тарбиялашда хато қилмасалар, боланинг қалби улар учун ҳамиша очиқ бўлади. Катталар ва болалар муносабати бир-бирини ҳамиша бойитиб туриши керак. Агар ота-онанинг ўзи яхши ва ибратли бўлмаса, болаларга ижобий таъсир қила олмайди. Болани тарбиялайдиган инсонларнинг ўзлари тарбияли бўлишлари керак, албатта.

Бола тайёр шахс сифатида туғилмайди. У меҳнат ва ижтимоий ҳаётдаги тажрибаларни ўзлаштириш жараёнида камол топади. Ота-онадан болага фақатгина ирсий белги сифатида ташқи қиёфа – кўз, соч ранги, гавда тузилиши хусусиятлари эмас, балки асаб системасининг типологик хусусиятлари ҳам ўтади. Боланинг шахсий фазилатлари ва қобилияти ота-она билан бўлган муносабатда, шунингдек фаолиятнинг турли кўринишлари – ўйин, меҳнат, ўқиш, спортда шаклланиб боради. Оилада тўғри ва асосли тарбия инсон умрининг мустаҳкам пойдеворидир. Инсон фазилати, ҳаёт гўзаллиги ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги узлуксиз меҳнати акл фаросат билан, узоқ иш кўришига боғлиқдир.

Юқорида кайд этилган тарбия йуналишлари ақлий, аҳлоқий, меҳнат, жисмоний, эстетик, жинсий, экологик, ҳуқуқий тарбия интегратциясида такомиллашади.

Оилада болаларга экологик тарбия маданиятини таркиб топдириш, уларга табиат, атроф муҳит, бизни қамраб олган теварак, олам билан қандай муносабатда бўлишни ўргатиш ва ташкил этиш таълим тизимининг долзарб масаласига айланди.

Бугунги кунда табиатни ўрганиш, унга меҳр қўйишнинг ўзи камлик қилади, албатта. Биз уни эъзозлашни, бойликларига бойлик қўшишни ҳам уддалашимиз лозим. Муҳитимиз мусаффо бўлиши учун ҳаммамиз ҳам маъсулдирмиз. Ердаги табиий манбалардан кўпроқ бойликлар олиш, табиат манбаларини асраб авайлашнинг энг муҳим йўли ўсиб келаётган авлодни табиатни асрашга оид экологик билимлардан ҳабардор қилиш – уларга экологик тарбия беришдир.

Табиат билан яқин муносабатда бўлиши инсонга ижобий таъсир қилади, уни софдилроқ, мулойимроқ, кўнгилчан қилиб, қалбида энг яхши ҳис - туйғуларни уйғотади. Шунинг учун болалар тарбиясида экологик тарбиянинг роли айниқса каттадир.

Болаларни табиат билан, йилнинг турли фасллари, унда рўй берадиган ўзгаришлар билан таништириш оиладан бошланади. Табиат ҳодисаларини аниқ тушуна билиш, жамики тирик нарсага завқ – шавқ билан қараш сингари фазилатлар болада шаклланиб боради. Табиатга меҳр қўйиш, уни эҳтиёт қилиш, тирик жониворлар тўғрисида ғамҳўрлик қилиш табиатга қизиқиш уйғота қолмай, балки болаларда ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, табиат бойликларини ардоқлаб, кўпайтириб бораётган катталарнинг меҳнатига ҳурмат билан қараш сингари характернинг энг яхши ҳусусиятларини шакллантириб боришга ҳам йўл очади.

Уйдаги хона ўсимликлари ва баъзи парвариш қилиб боқиладиган парранда ва ҳайвонларни болаларга таништириш унга бўлган меҳр – муҳаббат уйғотишга ёрдам беради. Ўсимликлар ва ҳайвонларни мунтазам равишда парваришлашда болаларда меҳнат кўникмаларини ҳам шакллантиради. Шунинг учун, оилада болаларга экологик тарбия беришнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш зарурдир.

Қадим замонлардан экологик маданият Ўрта Осиё халқларига хос ҳусусият бўлган. Бу ҳақда қадимги қўлёзмалар ва улуғ алломаларимизнинг асарлари гувоҳлик беради. Уларда сув, табиат, ўсимликлар, ҳайвонлар ва уларнинг атроф муҳит билан ўзаро муносабатлар, алоқалари ва бошқалар ҳақида қимматли фикрлар ёзиб қолдирган. Гарчанд у вақтларда экология фан сифатида шаклланган. Лекин ўша даврлардаёқ табиат ва ундаги табиий мувозанат, тозаликнинг аҳамияти, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиатни эъзозлаш зарурлиги қайд этилган. Ҳатто улар табиатни, сувни, оловни, шамол ва бошқа унсурларни муқаддас деб билишган ва сиғинишган. Масалан, оташпарстликнинг муқаддас китоби «Авесто» да 17 хил сувнинг таърифи ёзилган. Унда барча сувларнинг бирикишида вужуд мавжудлиги таъминланади дейилган. Улар худонинг асосий вазифаси сувни нопокликлардан асраш. Унинг доимий оқиб туришини таъминлашдан иборат деб тушунишган. Шунинг учун ҳам улар хатларида табиатни ва сувни пок сақлаш, асраб - авайлаш, тежаб сарфлаш ҳақидаги даъватлари жуда кўп. Унда «Инсон бутун умрида сув, оташ ер, ҳавони, умуман дунёдаги жамики нарсани, поклик ҳимоясини бус - бутун асрашга мажбурдир... Ер, сув, олов, ҳавони эъзозлаш қоидаларини бузган ҳар бир инсон 400 қамчи урилиб калтак жазосига маҳкум этилади» деб ёзилган. Ёдгорликларда сув манбаларини покиза сақлаш, эҳтиёт қилиш, муҳофаза қилишга ундовчи бандлари кўп. Ичимлик суви оқадиган ариқлар, ҳовуз ва қудуқ лабига буталар ўтказиш тавсия этилган. Сув бўйига мевали дарахтлар ўтқазиш тақиқланган. Сувга тупуриш, хас - хашак ёки баргларни ташлаш қаттиқ қораланган. Ҳовуз ёки қудуққа ифлос нарса тушса, уни тоза сувда ёки ёмғир суви билан бир неча маротаба тўлдириб бўшатилган сўнг ичишга рухсат берилган. Сувда ёки сув атрофида кирларни ювиш, мол боқишни маън этганлар. Туя ва отларни боғлаб сув атрофига, сўнгра уларни ювинтиришга рухсат берилган. Бирор киши нопок идиш билан ҳовуз, ариқ, қудуқдан сув олаётганини мироб кўриб қолса 25 қамчи билан жазолаган. Сув муқаддас бўлгани учун ундаги жонзотларни, ҳайвонларни ўлдиришга йўл қўйилмаган. Агар денгиз кучугини ўлдирилса, шу юртда қурғоқчилик бўлади. Яйловлар, далалар, тақир чўлга айланади, элдан фаровонлик кетади, деб фикр юритганлар. Ҳамиша сувни поклаб юрадиган балиқлар, алоҳида сув ҳайвонларни тутиш, овлаш ҳам гуноҳ ҳисобланган6.

Хулоса қилиб айтганда, болаларда экологик тарбия атроф-муҳитни тоза сақлаш, табиат неъматларидан оқилона фойдаланиш ва тўғри сарф қилиш ва бу неъматларни кейинги авлодларга мерос бўлиб қолажагини англаб етишларидан иборатдир. Шундай қилиб, фарзандини баркамол қилиш учун унинг тарбиясида ҳар бир ота-она ўз масъулиятини ҳар дақиқа ҳис қилиб яшаши лозим.


СОҒЛОМ БОЛА СОҒЛОМ ОИЛА МЕВАСИ, БУГУНИМИЗ САОДАТИ, КЕЛАЖАГИМИЗНИНГ КАФОЛАТИ
И. Ибодуллаева, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти

Инсонни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш халқимизнинг азалий орзуси бўлиб, аждодларимиз маърифат, маънавият ва маданиятни ёш авлодга сингдириш, ўргатиш усулларини комилликка етаклаш йўллари, тамойилларини муттасил излаб келганлар. Мустақилликка эришиб, таълим ва тарбия масалаларига биринчи даражали аҳамият берилиб, тарбия соҳасида “соғлом авлод”, “маънавий баркамол инсон”, “комил инсон” каби тушунчаларга изоҳ беришни, уларнинг моҳиятини очиб беришни тақозо этмоқда. “Камолот”, “Баркамоллик”, “Комиллик”, “Комил инсон”. ..Бу сўз ва ибораларни кўп эшитамиз, айтамиз, ўқиймиз. Янада кенгроқ ва аниқ тўхталиб ўтсак, “комил” сўзи луғатларда етук, тўлиқ, мукаммал маъноларини, “баркамоллик” эса мукаммал, камол топган, етукликка эришган, бекаму кўст каби маъноларини англатади.

Инсонни тўғриликка, ҳалолликка, покликка, ватанпарварлик ва инсонпарварликка, эзгуликка, қўйингки, юксак ахлоқлиликка йўллаш бу тушунчаларнинг моҳияти ва мазмунини ташкил этади. Ҳозирги кунда таълим ва тарбия масалаларга биринчи даражали аҳамият беришимизнинг боиси - иймони, эътиқоди ва ахлоқий фазилатлари, маънавияти кучли келажак авлодни тарбиялаш орқали жамиятга бурч ва масъулият туйғуси қалбида чуқур илдиз отган баркамол шахсларни вояга етказамиз. Буюк келажак баркамол инсонларга таянибгина яратилади, қад кўтаради. Бошқача айтганда, баркамол инсонларгина буюк келажакни ярата оладилар. Шунинг учун ҳам комил инсонни, соғлом авлодни тарбиялаш муҳим ва долзарб масала ҳисобланади.

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб комил инсонни тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор соҳаси сифатида ривожланиб келмоқда. Чунки шиддат билан ўзгариб боаётган бугунги замонда юксак салоҳиятли, мустақил фикрга эга, ўз кучига ва имкониятига ишонган, ҳам жисмонан, ҳам маънан баркамол авлодни вояга етказиш орқалигина келажаги буюк давлат қуришимиз мумкин. Зеро, ҳар қандай мамлакатнинг истиқболи ёш авлодни қандай тарбия топишига, қандай маънавий фазилат эгаси бўлиб шаклланишига, ёшларнинг ҳаётда нечоғлик фаол муносабатда бўлишларига, ўз куч ва интеллектуал салоҳиятини қандай мақсадларга сафарбар қила олиши билан ўлчанади.

Ёш авлодни ҳар тамонлама мукаммал шахс қилиб тарбиялаш ота-она ва педагогларга катта масъулият юклайди. Дарҳақиқат, инсон шахсини шакллантириш энг аввало оиладан бошланади. Хусусан болада билиш жараёнлари, ирода, одатлар, феъл-атвор, атрофга муносабат ва қарашлар вужудга келиши ва маълум бир меъёрда қолиплашувида оилавий муҳит кучли таъсирга эга. Оилада соғлом фарзандни тарбиялашнинг педагогик-психологик омилларидан бири ахлоқий тарбияни изчил ва тартибли амалга оширишда кузга ташланади. Инсон ахлоқий, маънавий ва руҳий қиёфасининг пойдевори оилада қўйилади. Инсон индивид сифатида дунёга келар экан унинг шахс сифатида ривожланишида турли хил омиллар ўзининг таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Булардан бири ирсий омиллар ҳисобланса, ижтимоий муҳит ва тарбиянинг ўрнини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди.

Бола тарбияси энг мураккаб фаолиятлардан бири ҳисобланади. Агар болани тўғри тарбиялаш амалга оширилмаса, айрим хатти-ҳаракатлари кутилмаган кўнгилсизликларни келтириб чиқариши мумкин. Боланинг оиладаги тарбияси билан таълим-тарбия жараёнидаги муносабатлари орасида кўпгина тафовутлар кузатилади. Айрим ҳолларда боланинг оилада ота-онаси томонидан кўрсатилаётган ортиқча хайрихоҳлик, эркалашлар, унинг хоҳиш истагига кўра талабларини қондиришлари атрофдаги тенгдошлари билан муносабатларида тафовутларга олиб келаётганлиги амалиёти кузатилмоқда. Шунингдек, педагог-мураббий билан ота-она муносабатларидаги номутаносиблик ҳам бола тарбияси учун салбий таъсир кўрсатиш мумкин.

Фарзандлари соғлом юртнинг эртаси улуғ, мақсади равон бўлади. Давлатимиз раҳбари  ўз нутқларида фарзанднинг соғлом ва баркамол бўлишида оиланинг ўрни нақадар беқиёс эканлигини кўрсатиб, “Соғлом боланинг дунёга келиши, бақувват бўлиб ўсиб-улғайиши кўпгина талаб ва омилларга боғлиқ эканини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Лекин улар орасида шундай ўта муҳим, ҳал қилувчи мезонлар борки, бу ҳақда алоҳида тўхталишни ўринли, деб биламан. Биз оилани ҳаёт давомийлигини таъминлайдиган, келажак насллар тақдирига кучли таъсир кўрсатадиган тарбия маскани сифатида қабул қиламиз. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, одамийлик, меҳр-оқибат, ўз Ватанига, халқига садоқатли бўлиш каби олижаноб фазилатлар айнан оила муҳитида шаклланади. Шунинг учун хам оилани баркамол, соғлом авлодни вояга етказишдаги аҳамияти беқиёсдир”,деб таькидлаб ўтаганлар. Оиланинг асосий вазифаси ҳам жамиятга фидойи комил инсонларни етиштириб беришдан иборат. Зеро,соғлом бола бу соғлом оиланинг мевасидир.

Соғлом инсон  деганда, фақат жисмоний сиҳат-саломатликни эмас, балки ўзбек халқига ҳос шарқона одоб-ахлоқ, миллий ғоя ва бағрикенглик, инсонпарварлик каби эзгу ҳис-туйғулар руҳида камол топган,  маьнан етук инсонни тушунишимиз мумкин. Юртбошимиз ҳам бу ҳақда, “Биз соғлом авлод тарбиялаб вояга етказишимиз керак. Соғлом киши деганда фақат жисмоний соғломликни эмас, балки шарқона одоб-ахлоқ ва умумбашарий ғоялар руҳида камол топган инсонни тушунамиз”, дея таькидлайдилар.    

Зеро, биз кўзлаган мақсад озод ва обод Ватанни соғлом баркамол  инсонларгина барпо эта оладилар. Соғлом бола камолоти ва тарбиясига барча бирдек жавобгардир. Чунки бу тарбия негизида юртнинг, халқнинг, миллатнинг эртанги  куни акс этади. Хусусан, биз инсон тарбиясини болаликдан, бешикдан, аниқроқ айтганда фарзанд дунёга келмасдан, яьни бўлғуси ота-оналарни юксак маьнавиятли қилиб тарбиялашдан  бошламоғимиз лозим. Бўлғуси ота-оналар  соғлом оиланинг қўрғони, соғлом боланинг мураббийи, соғлом бола  эса жамиятнинг барқарор  таянчи ҳисобланади.  Соғлом оилада тарбия топган бола келажакда “комил инсон” бўлиб етишиши шубҳасиздир. Шунинг учун ҳам биз  соғлом фарзандни шакллантиришни, даставвал тарбия ўчоғи бўлмиш муқаддас макон “оила”дан бошламоғимиз зарур. Оилада тарбиянинг негизларига асос солинади. У болада шаклланиши лозим бўлган барча инсоний муносабат ва фазилатларни тарбияловчи ҳаёт мактаби ҳисобланади. Оила-жамиятнинг муқаддас уйи, соғлом, баркамол инсон тарбиясига масьул бўлган энг асосий тарбия маконидир.

 Оилада фарзанд ота-онадан нафақат ирсий хусусиятларини олади, балки улардаги хатти-ҳаракат, ахлоқ-одоб қоидаларини ҳам эгаллаб боради. Ота-она ўртасидаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, ҳалоллик, поклик, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик каби олий даражадаги қадриятлар она сути, оила аъзолари меҳри ва намунаси билан бола хулқи, хатти-ҳаракати мазмунига сингиб боради.

Бу эса бевосита оилада ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасидаги билим ва кўникмаларининг шаклланганлигига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Ўзбек оиласи зиммасига ёш авлодни ҳар томонлама соғлом инсон қилиб тарбиялашдек юксак масъулиятли вазифа юклатилган. Дарҳақиқат, инсон шахсини шакллантириш оила муҳитидан бошланади, хусусан оилада феъл-атвор, ирода, хулқ-одоб, атрофга муносабат, миллий дунёқараш ва эътиқодлар вужудга келади. Энг бетакрор инсоний хис-туйғулар, эзгу ниятлар, иқтидор, салоҳият, ақл-заковат ва   юксак маънавият оилада таркиб топади.

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2014 йилнинг мамлакатимизда «Соғлом бола йили» деб эълон қилингани замирида ҳам бу борадаги ислоҳотларимиз самарадорлигини навбатдаги янги босқичга, янада юксак даражага кўтаришдек қатъий мақсадга йўналтирилганлиги янада қувонарлидир.

Соғлом бола тарбиясида нималарга эътибор беришимиз керак? Аслида, соғлом фарзанд соғлом ота-онадангина дунёга келади. Унинг ижтимоийлашуви жараёнида эса турли хил таъсирлар натижасида янги ҳислар шаклланиб, маълум бир шахс кўринишида камолга етади. Соғлом деганда фақатгина жисмомий эмас, балки руҳи саломатликни назардан четда қолдирмаслигимиз лозим. Бола тарбиясида педагогик ва психологик таъсирларни таққослаб кўрадиган бўлсак, биз психологик таъсирни эртароқ бошлаб қўямиз. Чунки, бола билан турли хил эмоция орқали муносабатга киришамиз ва унинг психикаси шаклланишига ўз таъсиримизни ўтказамиз. Бунга мисол тариқасида, жилмайиш, бирон айиб иш қилса хўмрайиш, норозиликлар билдириш орқали ҳали гапиришни билмайдиган бола билан муносабат ўрнатамиз. Кейинчалик, унга тарбия ва тартиб қоидалар меъёрлари таништирила бошланади.

Бола қачон тетик ва соғлом бўлади? Қачонки ота-онаси ёнида бўлса, сабаби, ёш бола ишонган инсолари ёнида пайтида ўзини ҳар қачонгидан ҳам кучли санайди. Вояга етаётган ёш авлод ўз ўтмишини билиши, келажаги ҳақида тасаввурга эга бўлиши лозим. Бунда катталарнинг тутган ўрни алоҳида. Бола учун ўз миллати, маданияти, санъати, дини, ахлоқий-маънавий қадриятлари, оила анъаналари, урф-одатларини чуқур билиш ва улардан маънавий озуқа олиш, ғурурланиш боланинг маьнавий соғломлигида  муҳим тарбиявий ахамият касб этади. Соғлом болани шакллантиришга йўналтирилган  асосий мезон ва хусусиятлар бевосита боланинг  маьнавий  баркамоллигига хизмат қилади, соғлом боланинг дунёга келиши, бақувват бўлиб ўсиб-улғайиши билан боғлиқ энг муҳим омиллар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Зеро, ҳар қандай инсоннинг мўътабар орзуси, астойдил интилган асосий мақсади — соғлом бола, соғлом фарзанд, баркамол авлод ва ҳар томонлама комил инсонни вояга етказишдан иборат.


СОҒЛОМ БОЛА – ХАЛҚИМИЗ КЕЛАЖАГИ
А.Н.Сулаймонов, ГулДУ, Г.М.Сулаймонова, Гулистон санъат коллежи

Дунё Ўзбекистонни мустақил давлат сифатида таниганига 22 йил бўлди. Бу қисқа, аммо сермазмун давр мобайнида Ватанимизда оламшумул ишлар амалга оширилди. Бугун Ўзбекистоннинг танлаган тараққиёт йўли, бозор муносабатларига ўтишнинг “ўзбек модели” ўзини оқламоқда. Ислоҳотлар тадрижий тараққиётни таъминлаб, юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигининг ошишига хизмат қилмоқда.

Баркамол авлодни тарбиялаш, уни Ватан йўлида хизмат қилишини таъминлаш инсониятнинг энг ёрқин орзуси бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган катта ўзгаришларнинг заминида ҳам худди шу интилиш ётганлиги бежиз эмас. Фарзандларимизни аждодларимиз анъаналарига содиқ, соғлом руҳда тарбиялашда таълимнинг ўрни катта. Президентимизнинг “..таълим-тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб онгни ўзгартириб бўлмайди”7, деган фикридан келиб чиқиб, мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасида катта ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ёш авлодни тарбиялашга давлат даражасида аҳамият берилмоқда, ўсиб келаётган ёш авлодни ардоқлаб, ҳар томонлама етук шахс бўлишига барча шароит ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Кези келганда айтиш лозимки, соғлом бола тарбияси нафақат жисмонан, балки ёш авлодни миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни авайлаб-асрашга, соғлом авлод қалбида она юртга муҳаббат, миллий ғояга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш ҳамда уларни ҳушёрлик ва огоҳлик руҳида тарбиялаш ҳам демакдир.

Дунёнинг айрим мамлакатларида ўзаро низолар ва бошбошдоқликлар, диний ақидапарастликнинг манфур, ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайдиган ёвузликлари содир бўлаётган бир пайтда, осуда, тинч Ватанимизда мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларни бунёд этиш, қайта таъмирлаш, реконструкция қилиш борасида оламшумул ишлар давом эттирилмоқда. Ушбу масканларда замонавий асбоб-укуналар, ўқув-услубий қуроллар, кўргазмали воситалар, ахборот технологиялари ва компьютерлар билан жиҳозланиши соғлом авлод тарбиясига қаратилганлигидан гувоҳлик беради. Дунёвий билимларни пухта эгаллаш, тил билиш ҳар бир халқнинг жаҳон билан мулоқот қилишнинг энг биринчи белгиларидан бири ҳисобланади.

Шу мақсадларни кўзлаган ҳолда, Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-1875-сонли Қарори катта аҳамиятга эга бўлди. Улғайиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш, уни хорижий тилларни пухта ўзлаштирган, етук инсон қилиб вояга етказиш заминида соғлом бола тамойили ётганлиги сир эмас албатта.

Бугунги кунда чет тилларни ўргатиш мактабгача таълим муассасаларидан бошланаётганлиги, ёш авлодни тил билиш орқали жаҳонга чиқиши жараёнини тезлаштириш омилларидан бири ҳисобланади. Тил билиш, келажак авлодни дунё билан мулоқот қилишга, келажакда жаҳон халқлари эришган ва эришаётган ютуқ ва янгиликларни Ўзбекистонга олиб келишга ва Ватанимиз тараққиёти йўлида хизмат қилишда самараси катта бўлади. Шу мақсадда 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб чет тиллар ўқитувчилари ва муаллимларига қонун ҳужжатлари билан белгиланган рағбатлантирилувчи тўловлар ва қўшимчаларни беришда имтиёзлар жорий этилмоқда.

Шунингдек, 2013-2016 йилларда таълим муассасалари хорижий тиллар кабинетларини замонавий ахборот-коммуникация ва ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг негизида ҳам соғлом болани тарбиялашдек улкан вазифа ётганлиги бежиз эмас.

Мамлакатимизда соғлом бола тарбияси, уларни чет тилларни мукаммал билишларини таъминлаш борасида оммавий ахборот воситаларида, телевидение, шу жумладан маҳаллий телеканаллар орқали болалар ва ўсмирларни хорижий тилларга ўргатиш бўйича кўрсатувлар тайёрланмоқда ҳамда бошқа халқларнинг тарихи ва маданияти, жаҳон илми ва техникасига бағишланган илмий-оммабоп, хорижий бадиий ҳамда мультипликациявий фильмлар осон ўзлаштириш усуллари ёрдамида намойиш этилмоқда.

Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг таркибий қисми бўлган узлуксиз таълим тизимига киритилган уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг жорий этилиши халқимиз учун том маънодаги янгилик бўлди. Мамлакатимиз ёшлари тўққиз йиллик мажбурий таълимни тугатганларидан сўнг яна уч йил ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртлари-академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълимни мажбурий давом эттирадилар. Бу ерда мажбурийлик-бу икки йўналишдан бирида ўқишни давом эттиришнинг шарт эканлиги бўлса, ихтиёрийлик эса ўқувчининг ўзи қизиққан ҳамда лаёқатига мос касбкорликни эркин танлашни ангатади.

Инсоннинг тафаккури, ақлий салоҳияти жамиятнинг ижтимоий бойлиги ҳисобланади. Бугунги кунда бутун дунёда мана шу бойликни авайлаб-асраш, уни ривожлантириш, тўлдириб борган ҳолда ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга бўлган интилиш кучайиб бормоқда. Ўзбек халқи ҳам бу интилишдан четда тургани йўқ албатта. Яхши касб-ҳунар эгаси бўлиш инсоннинг энг катта зийнати бўлиб, ота-боболаримиз бежизга бир йигитга қирқ ҳунар ҳам оз дейишмаган. Чунки ёшларимиз томонидан эгалланган ҳунар, унинг бутун ҳаёти давомида жуда катта фойда келтиради. Ёшларимиз, ҳар бир инсон ҳунар орқали фароғатга, камолотга етадилар ва ҳунар туфайли иззат-икром топадилар.

Серфарзанд халқимиз ўз зурриётларини илмли, ҳунарли қилиб вояга етказиши миллатимизга хос хислат бўлиб, ота-боболаримиз фарзандларининг саводини чиқариш, ҳунарли қилиш учун энг яхши устоз ва усталарга шогирдликка берганлар, бошқа шаҳар ва давлатларга билим олиш учун юборганлар. Халқимизнинг кундалик ҳаётида, унинг маънавиятида, анъана ва қадриятларида илму-ҳунар улуғланиб келинган. Фарзандларнинг илму-ҳунарли бўлишига даъват қилиб келинган. Ота ўз фарзандини ҳунар ўрганиш учун устага, устозга топшириш чоғида “эти сизга, суяги бизга”, деб топшираётганда, ўғил ва қизининг ўқимишли, яхши касб-ҳунар эгаси ва ўз касбининг устаси бўлишини орзу қилган. Устозга шогирд тушган бола эса ўқиб, ўрганиб устозининг оқ фотиҳасини олиб, мустақил равишда иш бошлаган ва у оқ фотиҳага умрбод содиқ қолган. Бу эса ўз ўзидан шуни англатадики, ёшларимиз ҳар қандай шароитда олган билимларига хилоф иш қилмайдилар ҳамда ишларини сифатсиз бажаришни ўзларига ҳеч қачон раво кўрмайдилар. Тараққиётнинг асоси ҳам худди шу ҳақиқатда мужассам бўлган.

Давлатимиз томонидан ёшларимизга берилаётган эътибор бунинг яққол мисоли бўлмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча жойларида замонавий боғча, мактаблар, мусиқа ва спорт мактаблари, замон талабига мос академик лицей ва коллежларнинг бунёд этилганлиги, болаларимизнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб етишишлари учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар бунинг яққол мисоли бўлмоқда десак ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Энг асосийси, бундай масканларда таълим-тарбия олган ёшларимиз мустақил фикрлашга, меҳнат фаолиятига тайёргарлик кўриш кўникмасига эга бўладилар. Улар келажакда ҳаётда муносиб ўринларига эга бўлиб, Ватанимизни ривожланишида салмоқли ҳисса қўшувчи авлод бўлиб вояга етадилар.

Мамлакатимизда ёшларни эркинлиги, мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантиришга бирламчи эътибор берилмоқда. Эркинлик таъминланган жамиятда фикр ривожланада, фикр ривожланиши эса жамият кучли бўлишини таъминловчи гаров бўлиб хизмат қилади.

Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш ғояси йўлида меҳнат қилаётган халқимиз ёш авлодни эртанги кунимизнинг ҳақиқий ворислари қилиб тарбиялаш, ҳеч кимдан кам бўлмаган соғлом, баркамол авлодни шакллантиришга бугуннинг муҳим вазифаси сифатида қарамоқда. Бугунги кунда соғлом бола тарбияси орқали миллатнинг эртанги кунига берилаётган эътибор, албатта бир куни келиб ўзининг мевасини бериши исбот талаб этмайдиган ҳақиқатдир.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мустақил диёримизда соғлом бола тарбияси борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар 2014 йил - “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида янада кенг кўлам касб этади. Бу эса фарзандларининг ҳам жисмоний, ҳам маънавий соғломлиги, келажагининг пойдевори ҳақида қайғурадиган халқнинг орзулари улуғ, нияти пок эканлигидан далолатдир.




1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет