Илмий-амалий маркази гулистон давлат университети вояга етмаганлар назоратсизлиги



жүктеу 5.8 Mb.
бет8/40
Дата02.05.2016
өлшемі5.8 Mb.
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40
: downloads
downloads -> Правила соревнований международная Ассоциация Бокса [Преамбула]
downloads -> Бехаалотха Когда будешь зажигать Числа 8,1 12,16
downloads -> Жастарды еңбекке тәрбиелеудегі қазақ халқының Ұлттық салт-дәСТҮрлері. Шалғынбаева Қадиша Қадырқызы
downloads -> График проведения аттестации педагогических работников №
downloads -> Ғылыми кеңесшісі: тарих ғылымдарының докторы, профессор, Қр білім және ғылым министрлігінің Р
downloads -> Қазақстан Республикасының юнеско және исеско істері жөніндегі Ұлттық комиссиясы
downloads -> Жүйесінде пайдалану ТҰжырымдамасы алматы, 2004 ббк 74. 200. 52 Ш 21
downloads -> Қазақстан республикасы Білім және ғылым министрлігі

СОҒЛОМ БОЛА МАЪНАВИЯТИНИ ШАКЛЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
Ф.Бабажанова, Ф.Ботирбекова, ГулДУ

Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлаётган ислоҳотлар, ижтимоий ўзгаришлар, маънавий-маърифий йўналишларда ҳам ўз аксини топмоқда. Ўзбекистонда одоб-ахлоқ илмига, маънавият масалаларига катта эътибор берилмоқда, айниқса ёшларнинг маънавий қиёфасини мустақиллик мафкураси, унинг инсоний тамойиллари асосида шакллантиришга бош вазифа сифатида қаралаётгани бежис эмас. Энг қувонарлиси шундаки, Президентимиз И.Каримов ёшларнинг маънавий тарбиясига, уларнинг билим ва касб маҳоратини ошириш масалаларига алоҳида эътибор бериб келмоқда. Чунки мустақиллигимизнинг уч таянчи-мустақил сиёсат, иқтисодий қудрат ва ҳалқ маънавияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, уларнинг уйғун ривожи таъминлансагина Ўзбекистон буюк юрт сифатида жаҳон ҳамжамиятида ўз муносиб ўрнини топа олади.

Ўзбекистоннинг буюк келажагини бунёд этиш асосан бугунги ёш авлоднинг зиммасида экан, уларни билимли, маданиятли, меҳнатсевар, ташаббускор, изланувчан этиб шакллантириш ҳаёт тажрибасига эга, қийинчиликларда тобланган ёши улуғларимиз, фахрийларимизнинг, шу билан бирга мазкур ишга даъват этилган тарбиячилар, муаллимлар, олимларнинг ва умуман барчанинг асосий вазифаси бўлиб қолади. Бу борада ёшлар тарбияси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ёшлар муаммолари институти, истеъдодларни танлаш марказларининг ташкил этилиши ёшларни маънавий ва жисмоний шакллантириш, иқтидорли ёшларни танлаш, рағбатлантириш борасида давлатимиз олиб бораётган сиёсатнинг намунасидир. Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Ҳар бир инсонннинг, айниқса эндигина ҳаётга қадам қўйиб келаётган ёшларнинг онгига шундай фикрни сингдириш керакки, улар ўртага қўйилган мақсадларга эришиш ўзларига боғлиқ эканлигини, яъни бу нарса уларнинг собитқадам ғайрат-шижоатига, тўла-тўкис фидокорлигига ва чексиз меҳнатсеварлигига боғлиқ эканлигини англаб етишлари керак. Худди шу нарса давлатимиз ва халқимиз равнақ топишининг асосий шартидир”. Шу боисдан ҳам келажак борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурида ёшлар тарбиясига алоҳида аҳамият, эътибор бериш, уларни жамиятимизнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий тараққиётида фаол иштирок этишларини таъминлаш ҳар бир фуқаронинг бурч ва вазифалари ҳисобланади. Мазкур ҳолатда энг аввало, ёшларимиз онгида маънавият ва аҳлоқийлик каби юксак фазилатларни тарбиялашимиз зарур бўлади, яъни ёшлар тарбияси соҳасидаги сиёсатни кенг жабҳада олиб борилиши жумладан, оиладаги тарбия пойдеворини таълим масканларида ҳам уйғун равишда мустаҳкам қўйилишига эътибор қаратилиш керакдир.

Ёшлар жамиятда содир бўладиган ҳар қандай воқеликларга ўзгача, руҳий ҳис-кечинмалар доирасида муносабат билдирадилар, қийинчиликлар вужудга келганда эса эҳтиросларга бериладилар. Шунинг учун бизнинг олдимизда турган муҳим масала – ёшларни тўғри йўлга бошлаш, бунда оиладаги тарбия билан биргаликда жамоатчиликнинг узвий ҳамкорлигини таъминлаш тақозо этилади.



Биз психолог олимларимиз томонидан тадқиқ этилган ёшларимизнинг маънавий тарбиясида оиланинг таъсирини улар онгида акс этганлик даражасини ўрганиш мақсадида “Қандай оилаларда маънавий соғлом фарзандлар тарбияланадилар?” деган саволнома билан танишиб чиқиб олинган натижаларини ўрганганиб чиқдик ва жуда ҳам қизиқ маълумотларга дуч келдик. Масалан, олийгоҳда таҳсил олаётган талабаларга мурожаат этилганда. Олинган натижалар шуни кўрсатган. “Қандай оилаларда маънавий соғлом фарзандлар тарбияланадилар?” (% да)

Жавоблар:

%

Меҳнаткаш ва ҳалол оилаларда

50,7

Иноқ ва тинч оилаларда

38,9

Маънавий соғлом оилаларда

37,8

Зиёли оилаларда

21,3

Кўп болали оилаларда

3,9

Диндор оилаларда

3,3

Бошқа жавоб

1,0

Жадвалда кузатиладигандек, аксарият ёшларимиз меҳнаткаш, ҳалол, иноқ, тинч, маънавий соғлом оилаларда маънавий етук фарзандларнинг вояга етиши ва тарбияланишини маъқул деб олганлар. Биз ёшларнинг яхши оилага нисбатан психологик установкалари юқори эканлигини билиб олдик. Шунингдек қайси ижтимоий таъсир шахснинг маънавиятига таъсири қандай бўлишини ҳам қай даражада ўрганилганлиги билан қизиққанимизда шундай тадқиқотларга дуч келдик. Талаба-ёшларга психолог олимларимиз томонидан “Сизнинг фикрингизча, бизнинг жамиятда инсон маънавиятига нима энг кўп даражада таъсир кўрсатади?” саволини берилган. Унга кўра олинган жавобларда оила барча ижтимоий масканлар орасида энг юқори даражада шахс маънавиятига таъсир этиши тан олинган. Шунинг учун оила маскани, унинг маънавий муҳити, унда вояга етаётган фарзанднинг жисмоний соғлом бўлиши, маънан юксак бўлиши, ақлан камолга етиши масалалари доимо жамият миқёсида энг муҳим масалалардан бири эканлигини ҳам англадик. “Сизнинг фикрингизча, бизнинг жамиятда инсон маънавиятига нима энг кўп даражада таъсир кўрсатади?” (% да)

Жавоблар:

%

Телевидение

28,1

Оила

77,1

Матбуот

7,2

Маҳалла

43,2

Дин

6,8

Таълим муассасаси

43,1

Адабиёт

3,4

Ижтимоий муҳит

36,9

Кино, театр

2,2

Демак, шахс маънавиятини шаклллантирадиган омиллар орасида оила ва оилавий тарбия, маҳалла, таълим-тарбия тизими масканлари ҳамда ижтимоий муҳит таъсири юқори экан-да.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов баркамол шахсни шакллантириш ишининг ҳаётий зарурати ва долзарблиги ҳақида гапирар эканлар, «Инсон шахсини, унинг юксак маънавий фазилатларини камол топтириш, миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш, ёш авлодни бой маданий меросимиз ҳамда тарихий қадриятларимизга ҳурмат-эътибор, мустақил Ватанимизга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш талаблари олдимизга муҳим вазифаларни қўймоқда», деб алоҳида таъкидлайдилар. Бу вазифалар, биринчи навбатда келажакнинг бунёдкорлари бўлмиш ёш авлоднинг билим олиш, юқори малакали кадрлар бўлиб ўз юрти ва ҳалқига ситқидилдан меҳнат қилиш, озод юрт равнақи ва бахт-саодати учун ҳалол меҳнат қилишга ўргатишни назарда тутади. Зеро, мустақиллик айнан фидоий, ўз Ватани манфаатларига ғоят садоқатли, юқори малакали кадрларнинг жамиятни бошқаришини тақозо этади.

Ҳаммамизга маълумки мустақил Она Ватанимиз - Ўзбекистоннинг келажаги биз ёшларнинг қўлидадир. Шу сабабдан ҳам биз талаба ёшлар бизга берилаётган ҳар қандай имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб, илм олишга, ўз билим, кўникма ва малакамизни янада кучайтиришимиз лозим. Зеро, Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек, «Биз бугун ёш авлод тарбиясига ҳар қачонгидан ҳам катта аҳамият бермоқдамиз. Бизнинг энг катта ишончимиз, мадад-таянчимиз - бу ўсиб келаётган ёш ва соғлом авлодимиздир».
ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАРГА ОИД СИЁСАТ ИСТИҚБОЛЛАРИ
О.Т.Сатторкулов, О.Р.Умаралиев, Ш.О.Турдикулова, ГулДУ

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён юртимизда том маънодаги миллий давлатчилик тикланиб, ўзига хос ва ўзига мос тараққиёт йўлидан ривожланиб бормоқда. Ана шу жараёнда мамлакатимизда ёшлар сиёсатининг ўрни алоҳида эканлиги эътиборга моликдир. Президентимиз Ислом Каримов 2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2014 йилда иқтисодий ислохотларни чукурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган нуткида: “2013 йилда таълим-тарбия сoҳасида ислoҳoтларни янада чуқурлаштириш, таълим стандартлари ва дастурларини такoмиллаштириш, мактаблар, лицeй ва кoллeжлар, oлий ўқув юртларининг мoддий-тexник базасини янада мустаҳкамлаш масалаларига катта эътибoр бeрилди. Ўтган йили 28 та янги касб-ҳунар кoллeжи қурилди, 381 та умумтаълим мактаби, oлий ўқув юртлари тизимидаги 45 та oбъeкт, 131 та касб-ҳунар кoллeжи ва лицeйлар рeкoнструкция қилинди ва капитал таъмирланди. Шунингдeк, 55 та бoлалар мусиқа ва санъат мактаби, 112 та бoлалар спoрти oбъeкти ва 4 та сузиш ҳавзаси фoйдаланишга тoпширилиб, уларнинг барчаси зарур ускуна ва инвeнтарлар билан жиҳoзланди. 2013 йилда таълим-тарбия тизимини ислoҳ этиш бoрасида амалга oширилган кенг кўламли чoра-тадбирлар ҳақида сўз бoрар экан, ўсиб кeлаётган ёш авлoднинг xoрижий тилларни ўзлаштириш даражасини oширишга қаратилган ишларни алoҳида қайд этмoқчиман.

Жаҳoнда интeграция жараёнлари кучайиб, кундалик ҳаётга кoмпьютeр тexнoлoгиялари ва интeрнeт кенг жoрий этилаётган бугунги шарoитда чeт тилларни пуxта билмасдан ва эгалламасдан туриб кeлажакни қуриб бўлмаслигини барчамиз яxши англаб oлмoқдамиз. Шуларни инoбатга oлиб, биз ўтган ўқув йилидан бoшлаб умумтаълим мактабларининг биринчи синфидан чeт тилларни ўргатишнинг узлуксиз тизимини жoрий этдик”, деб ушбу соҳа ривожига яна бир бор катта эътибор қаратдилар.[1]

Буюк келажак йўлида мамлакатимизда амалга ошираётган улуғвор ишларда ёшлар ҳам интеллектуал салоҳиятларини намоён этмоқда. Айтиш жоизки, юртимизда демократик жараёнлар босқичма-босқич ва изчил ривожланиб бориб, демократик қадриятлар одамлар, айниқса, ёшлар онгига мустаҳкам ўрнашмоқда. “Бугун ҳеч кимга сир эмаски, биз яшаётган ХХI аср – интеллектуал бойлик ҳукмронлик қиладиган аср. Кимки бу ҳақиқатни ўз вақтида англаб олмаса, интеллектуал билим, интеллектуал бойликка интилиш ҳар қайси миллат ва давлат учун кундалик ҳаёт мазмунига айланмаса – бундай давлат жаҳон тараққиёти йўлидан четда қолиб кетиши муқаррар, буни чуқур англаб олган давлат, бундай хулосани чиқарган, халқаро ҳамжамият ва тараққий топган мамлакатлар қаторига кўтарилиш учун ҳаракат қилаётган жамият, биринчи навбатда, бугун униб-ўсиб келаётган фарзандларининг ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб ҳаётга кириб боришини ўзи учун энг улуғ, керак бўлса, энг муқаддас мақсаддир”. – деб таъкидлади Юртбошимиз Ислом Каримов.[2]

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон мустақилликка эришган дамларданоқ мамлакатимизда ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилган. Мамлакатимиз ёшлари белгиланган тартибда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва шахсий ҳуқуқ ҳамда эркинликлардан тўлиқ фойдаланишлари ҳам мумкин. Шу билан бир қаторда юртимизда ёшлар орасида одоб-ахлоқни бузишга, шу жумладан зўравонликни, ҳаёсизликни ва шафқатсизликни ташвиқот қилишга қаратилган ҳар қандай ҳатти-ҳаракатлар таъқиқланади. Истиқлол йилларида юртимизда истеъдодли ёшларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонунда мамлакатимизда давлат ташкилотлари ҳамда жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар истеъдодли ёшларни аниқлашда ва уларнинг ижодий камол топишида кўмаклашишлари шарт эканлиги аниқ белгиланган. Ана шу мақсадда Ўзбекистон Республикасида фан ва техника, иқтисодиёт, бошқарув, санъат соҳаларида истеъдодли ёшларни қидириб топишни, уларни муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлашни амалга оширишда моддий-техника базалари билан таъминланган давлат муассасалари, жамоат бирлашмалари ва комиссиялар фаолият кўрсатиши алоҳида қайд этилган. Шу билан бир қаторда ёшларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш жисмоний, ақлий, ахлоқий жиҳатдан ўсиши, камол топиши ҳам доимий эътибордадир.

Сиёсий партиялар фаолиятида ҳам ёшларнинг ўрни қай даражада эканлигини уларнинг ҳаракат дастурларида кузатиш мумкин. Ёшлар ватанпарварлик руҳида камол топишида ҳам бу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини кўрсатмоқда. Кўп миллатли мамлакатимизда миллий ғоя ижтимоий ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашда асосий йўналишга айланиши, жамият ва давлат қурилишида ишончли пойдевор бўлиб хизмат қилиши ёшлар фаолиятида ҳам яққол кузатилмоқда. Бу масала, айниқса, ёшлар онгида мустаҳкамланишига замин яратмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, юртимизда ёшларга оид сиёсат тегишли тартибда давлат дастурлари асосида рўёбга чиқарилади. Давлат дастурининг ишлаб чиқилишидан ва рўёбга чиқарилишидан кўзланган асосий мақсадлардан бири – ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашдир. Бунда уларнинг инсоний қадр-қимматини, ўзига хос иқтисодий, сиёсий, ижтимоий-маданий манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади. Ёшларга оид Давлат дастурини рўёбга чиқаришда мулкчиликнинг туридан қaтъий назар корхоналар, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар ҳам иштирок этадилар. Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар фаолиятида ҳам ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратилаётганини ижобий баҳолаш мумкин.

“Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонунида ёшларни, ёш оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ёшларнинг жамоат уюшмалари, ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, ташаббускорлигини рўёбга чиқаришга ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилган.

Бунда айниқса ёшларнинг ўзини ўзи бошқариш шаклларини ривожлантириш масаласи муҳим ўрин тутади. Шу жиҳатдан ёшларга оид давлат сиёсати сиёсий партиялар фаолиятида яққолроқ намоён бўлаётир. Мазкур қонунда, давлат ёшларнинг иқтисодий мустақиллигини, халқ хунармандчилиги ва ҳунармандчилик касб-кори билан шуғулланишини, ёшлар корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаши ва ривожлантириши белгилаб қўйилган. Ишловчилар рўйхат таркибининг камида 75 фоизини 30 ёшгача бўлган фуқаролар ташкил этадиган мактаб ўқувчилари, ўрта махсус билим юртларининг ўқувчилари, олий ўқув юртлари кундузги бўлимларининг талабалари, илмий-тадқиқот, инновация ва жорий этиш ишлари олиб бориш учун ёш олимлар томонидан ташкил этилган корхоналар, шунингдек ёшлар ташкилотлари тузган ҳамда рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган ёшларга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва хизматларни кўрсатувчи корхоналар учун ҳуқуқий кафолатлар ҳамда имкониятлар яратилган.

Зеро, республика ёшларининг фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ҳамда эркинликларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини ривожлантириш келажагимиз пойдевори демакдир.

Фойдаланилган адабиётлар:



  1. Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади.// Халқ сўзи. 18.01.2014 й.

  2. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. Тошкент. Ўзбекистон, 2012.


МИЛЛИЙ ҒОЯ АСОСИДА МАЪНАВИЙ СОҒЛОМ БОЛАНИ ВОЯГА ЕТКАЗИШ ТИЗИМИГА ДОИР МУЛОҲАЗАЛАР
Н.У.Усманов, ЖДПИ

Ўзбекистонда маънавий соғлом болани вояга етказиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Буни 2014-йил 9-феврал куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги Қарори яна бир тасдиқлади. Давлат дастури етти бўлим ва 125 банддан иборат бўлиб, уни амалга ошириш учун 4509,2 миллиард сўм ва 302,9 миллион доллар миқдорида маблағ йўналтирилди [1]. Бу иш Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан мустақилликнинг дастлабки йилларидан амалга ошириб келинаётган соғлом авлодни вояга етказиш умуммиллий ҳаракатларнинг узвий давомидир. Дастурда ҳам жисмоний, ҳам маънавий соғлом болани вояга етказиш, мустақил фикрлай оладиган, юксак интеллектуал салоҳиятли, чуқур билимли ва замонавий дунёқарашга эга, мамлакат тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир баркамол авлодни шакллантириш вазифаси алоҳида йўналиш сифатида белгилангани таҳсинга лойиқдир.

Маънавий соғлом болани вояга етказишда шахсни миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигига таяниш муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли дастурда бунга алоҳида урғу берилган бўлиб, асосий вазифалар сифатида қуйидаги икки муҳим йўналиш белгиланган: биринчидан, “мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш... , болаларни мактабга тайёрлаш бўйича мутлақо янги дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши белгиланган бўлиб, уларда болаларнинг ақлий, ахлоқий, эстетик, ва жисмоний ривожланиши кўзда тутилган”; иккинчидан, “бошланғич синфларда ўқитиш сифатини янада кўтариш, 1-4-синф ўқувчилари учун ўқув дастурлари ва дарсликларнинг қайта кўриб чиқилиши, ўқитувчилар учун тегишли услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиши белгиланган”.

Ҳақиқатдан ҳам болаларни маънавий соғлом вояга етказишда мактабгача таълим ва бошланғич таълим босқичлари ғоят муҳим ҳисобланади. Чунки мазкур босқичларда: боланинг онги, дунёқараши ва ахлоқи шаклланади [2]; боланинг ақлий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантирилиши таркиб топади [3]; болаларни кейинги таълим босқичларида ривожланиш ва такомиллаштириб боришнинг пойдевори қўйилади.

Зера, “Соғлом бола йили” Давлат дастурида мактабгача таълим ва бошланғич таълимни янада ривожлантириш назарда тутилганлиги ўз вақтида қабул қилинган тадбирдир. Шу маънода бу икки таълим босқичи учун яратиладиган дастурлар, дарсликлар ва услубий қўлланмаларнинг янги авлодини ишлаб чиқишда миллий ғояни асос сифатида қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.Миллий ғоя тарғиботи ёш авлод онгида идеал мақсад-муддаоларни, дунёқарашида соғлом ғояларни ва алоҳида эзгу фазилатларни таркиб топтиришни назарда тутади. Шу жиҳатдан умумтаълим мактабларида миллий ғоя тарғиботини ташкил қилиш ва унинг асосларини идрок қилиб олиш эҳтиёжи мавжуд.

Умумтаълим мактабларида миллий ғоя тарғиботини ташкил қилиш асослари кенг кўламлидир, аммо улардан қуйидагилар энг муҳимлари ҳисобланади: таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар; педагогик талаблар; педагогик мерос. Бу ишланмалар моҳиятига миллий ғоянинг асосий тушунча ва тамойиллари устувор даражада сингдирилиши керак. Шу маънода соғлом болани вояга етказиш компонентларининг миллий ғояга асосланишига доир қуйидаги вариантга эътибор беринг:



Т/р

Маънавий соғлом болани вояга

етказиш компонентлари



Асос бўлувчи миллий ғоянинг тушунчалари

Кутилган натижа

1.

Ахлоқий етуклик

-ватанпарварлик;

-озод руҳлик;

-эркин фикрлик


Миллий ва умуминсоний қадриятлар

2.

Ахлоқий баркамоллик

-тинчликсеварлик;

-халқпарварлик;

-бағрикенглик


уйғунлиги асосида онги дунёқараши ва

3.

Эстетик шаклланганлик

-миллатпарварлик;

-ижтимоийлик;

-ҳамкорлик


хулқ-атвори соғлом шаклланган бола

4.

Жисмоний ривожланганлик

-комил инсон бўлиш;

-соғлом турмуш тарзи;

-ҳар томонлама етуклик


Шахси ҳар томонлама ривожланган бола

Зеро, бу вариантда мактабгача таълим ва бошланғич таълим босқичларининг дастурлари, дарсликлари ва услубий қўлланмаларини миллий ғоя асосида шакллантириш ўз ифодасини топган. Бу билан ақлий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний етуклигини мужассам этган маънавий соғломлик масаласи конкретлашади, унинг ғоявий асослари таянч омилга айланади ва маънавий соғлом болани вояга етказиш ишларининг самарадорлиги ортади. Чунки, миллий ғоямизда ўз ифодасини топган қадриятларга эътибор беринг:

1) миллий қадриятлар: Озод ва обод Ватан, эркин ва фаравон ҳаёт, юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаравонлиги;

2) умуминсоний қадриятлар: миллатлараро тотувлик, ижтимоий ҳамкорлик, динлараро бағрикенлик, комил инсон бўлиш.

Албатта, миллий қадриятларда умуминсоний қадриятларнинг илдизлари ва аксинча, умуминсоний қадриятларда миллий қадриятларинг қуввати мужассам бўлган. Энг асосийси – миллий ғоямизда 3-11 ёшли болаларни маънавий соғлом вояга етказишга алоҳида эътибор берилган. Эътибор берилса, “Соғлом бола йили” Давлат дастурида “бошланғич таълим ўқитувчилари учун тегишли услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиши” алоҳида назарда тутилган. Бизнинг назаримизда, бу борада қуйидаги услубий қўлланмаларни яратиш долзарб масалалардан ҳисобланади:

-“Бошланғич синф ўқитувчилари маънавиятини шакллантиришда миллий ғоядан фойдаланиш усуллари”.

-“Бошланғич таълим йўналиши талабаларида миллий дунёқарашни ривожлантириш технологияси”.

-“Бошланғич синф ўқитувчисининг миллий ғоя тарғиботи бўйича фаолияти асослари”.

Бу услубий қўлланмалар бошланғич синф ўқитувчиларининг маънавий соғлом болани вояга етказишдаги фаолиятининг илмий педагогик самарадорлигини оширишга шубҳасиз, ижобий таъсир кўрсатади.

Шундай қилиб, миллий ғоя асосида маънавий соғлом болани вояга етказиш ишларимизнинг янги босқичи бошланмоқда. Бунинг учун барчамиз якдиллик билан хизмат қилишимиз керак.
Фойдаланилган адабиётлар:

1. Фарзандлари соғлом мамлакатнинг келажаги буюкдир. ЎзА мақоласи // “Халқ сўзи” газетаси, 2014-йил 22-феврал сони.

2. Мавланова Р. ва бошқ. Педагогика назарияси ва тарихи. –Т.: Фан ва технология. 2010

3. Ҳасанбоев Ж. ва бошқ. Педагогика. – Т.: Фан ва технология. 2011.


ПСИХОЛОГИЯДА ШАХС ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНИШ УСУЛЛАРИ ҲАҚИДА
З.Юсупова, ТАТУ

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга тадбиқ этиш учун давлат таълим стандартлари асосидаги узлуксиз таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш йўлида кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилмоқда.Бунда таълимнинг инсонийлиги, миллий мустақиллик принципларига, халқимизнинг бой маънавий ва интеллектуал мероси, умуминсоний қадриятларни адроқлаш руҳига алоҳида эътибор берилмоқда. Миллий дастурнинг стратегик мақсадларига эришиш янги педагогик ва ахборот технологиялари, янги ўқув режа ва дастурлари, ўқув методик мажмуалар, ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялашнинг, замонавий шакл ва методларини қўллашнинг ўрни, аҳамияти каттадир. Ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг бой миллий тарихий-маданий анъаналар, урф-одатлари, умуминсоний қадриятларга асосланган самарали ташкилий ва педагогик шакл ва воситалари ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилмоқда.Таълим-тарбия ва шахсни ҳар томонлама камол топтириш устиворлигини таъминлаш асосий мақсад қилиб қўйилган. Мустақил Ўзбекистон Республикасида халқ таълими тизимида “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га мос равишда таълим-тарбия жараёнини ислоҳ қилиш,шубҳасиз,таълимимизни ривожланган, демократик мамлакатлардаги таълим тизими ютуқлари билан бойитиш, уйғунлаштириш орқали ёшларни ўқитиш ва тарбиялаш ишларини юксак даражага кўтариш, уларда мустақиллик руҳи, эътиқод ва ахлоқий сифатларни шакллантиришдек маъсулиятли вазифаларни қўяди.Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмида таъкидланганидек, шахс - кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи сифатида эътироф этилган. Ҳар бир фанда бўлганидек, психология фанида ҳам турли-туман психик ҳодисаларни ва ҳар бир шахсга хос бўлган индивидуал хусусиятларни ўрганиш учун қўлланиладиган бир қанча усуллар, йўл-йўриқлар бор. Бу усулларнинг моҳияти шу фаннинг мавзу баҳсига асосланади. Психологиянинг мавзу баҳси ҳаракатдаги материянинг алоҳида хусусияти билан боғлиқ бўлганлиги туфайли унинг усуллари ҳам ўзига хос мазмунга эгадир. Ҳар қандай усул маълум методологик тамойилларга асосланади.

Психология фани тарихида психологик ҳодисаларни ўрганиш учун қўлланилган биринчи усул ўз-ўзини кузатиш усулидир.Бу усул психология фани тарихида “интроспекция”, яъни ичдан кузатиш, кўриш деб юритилган.Шундай экан, ўз-ўзини кузатиш усулидан фойдаланиш зарурми ёки йўқми? Албатта зарур. Чунки психологик тадқиқотларда ўз-ўзини кузатиш билан боғлиқ ҳоллар жуда кўп. Субъектив усулсиз истаган шахснинг психологик сифатларини тўлиқ ўрганиб бўлмайди. Бу усулсиз тиббиётда беморни даволаш мумкин эмас. Шунинг учун кузатиш усули психология фани учун жуда зарурдир. Лекин ўз-ўзини кузатишнинг салбий томонлари ҳам бор. Бу усул билан тадқиқот олиб борилганда ҳар бир шахс ўз манфаати юзасидан субъектив хулоса чиқариши, ўз шахсидаги айрим салбий сифатларни бошқаришда ўзига эрк бериши, бунинг натижасида бошқалар ҳақида нотўғри хулоса чиқариши мумкинлиги аниқланган.

Кузатишнинг самарали усули сиртдан кузатиш ёки ташқи кузатишдир. Ташқи кузатиш усули ҳамма вақт маълум мақсадга қаратилган бўлиб, унинг ёрдамида шахснинг турли руҳий жараёнлари(сезгилари, хотираси, идроки, хаёли ва ҳ.к.) ҳамда шахсий хусусиятлари (қизиқиши, қобилияти, темпераменти, характери ва ҳ.к.) ўрганилади. Ташқи кузатиш (бир шахснинг бошқа шахсни ўрганиши) доимо маълум мақсадга қаратилган бўлиб, аниқ режа билан кузатишни тақоза этади. Бу усул ёрдамида психик ҳодиса ҳар томонлама ўрганилади.

Ташқи кузатиш усулининг ижобий томони шундаки, бунда исталган психик ҳодиса табиий шароитда қандай юз берса, шундайлигича текширилади. Шунга қарамасдан, руҳий ҳолатларнинг намоён бўлиш қонуниятларини аниқлашда фақат ташқи кузатиш усулидангина фойдаланиш етарли бўлмайди. Шунинг учун бу усул бошқа усуллар билан ҳамкорликда қўлланилади.Объектив (ташқи) кузатиш усули ёрдамида тўпланган маълумотлар махсус манбаларда қайд қилиб борилади ва маълум вақтдан сўнг таҳлил этилиб, тегишли хулосаларга келинади.

Психологик ҳодисаларни тадқиқ этиш учун қўлланиладиган усуллардан яна бири суҳбат ва савол-жавоб усулидир. Бу усулнинг кузатиш усулига нисбатан қулайлиги шундаки, бунда тадқиқотчи ва ўрганилувчи ўртасида бевосита алоқа, мулоқот мавжуд бўлади. Суҳбат жараёнида шахснинг турмуш воқеаларига, бошқа одамларга ва унинг хатти-ҳаракатларига бўлган муносабатларида намоён бўладиган психологик сифатлари ўрганилади.

Суҳбат усулининг тадқиқотчи зиммасига юклайдиган масъулиятли томони шундаки, тадқиқотчи биринчи навбатда ўрганилаётган шахснинг тушунча доирасини, турмуш тажрибасини ва индивидуал сифатларини аниқлаши керак. Бундан ташқари, суҳбат усулининг муваффақияти учун тадқиқотчи қуйидаги тамойилларга амал қилиши мақсадга мувофиқдир:

а) тадқиқотчи ва ўрганилувчи ўртасидаги мулоқот жараёни ўзаро ишонч, хайрихоҳлик ва самимийликка асосланиши;

б) суҳбат жараёнининг табиий, жонли ва бамайлихотирлик шароитида ўтиши;

в) суҳбат жараёнига тадқиқотчининг пухта тайёрланиши, унинг мақсадини олинадиган хулосаларни тўғри тасаввур қилиши, суҳбатни аниқ вақтга мўлжалланган қатъий режа асосида ўтказиши, тузилган саволларнинг аниқ, пухта ва тушунарли бўлиши ва ҳ.к. Демак, суҳбат усули ёрдамида психологик ҳодисаларни муваффақиятли ўрганиш учун тадқиқотчи бу жараёнга пухта тайёргарлик кўрган ва аввалдан ўз олдига аниқ мақсад қўйган бўлиши керак.Психологик ҳодисаларни ўрганиш учун қўлланиладиган усуллардан бири а н к е т а усулидир. Бу усул психология фани соҳаларининг деярлик ҳаммасида кенг қўлланилади. Анкета усулининг ўзига хос афзал томони шундаки, бир вақтнинг ўзида бир қанча одамларни, гуруҳ ёки жамоани ҳам ўрганиш мумкин. Бунда анкета варақаларига ўрганувчи томонидан аввалдан тайёрланган саволлар ёзилади ва ўрганилувчиларга тарқатилади. Улар ўрганувчи томонидан белгиланган муддатда бу саволларга ёзма жавоб қайтарадилар. Тадқиқотчи бу жавобларни таҳлил қилиб, ҳар бир шахсдаги, гуруҳ ёки жамоадаги ўрганилиши лозим бўлган психологик ҳодисанинг даражасини аниқлайди.

Ўқувчи шахсининг психологик сифатларини ўрганиш учун қўлланиладиган яна бир усул фаолият маҳсулларини таҳлил этиш усулидир. Маълумки, шахс ҳамма вақт маълум фаолият тури билан шуғулланади. Ҳар бир фаолият ўз маҳсулига эга бўлади. Ана шу фаолият туфайли юзага келадиган маҳсулда шахснинг психологик сифатлари ўз аксини топади. Шунинг учун ҳар бир шахснинг (у қайси соҳада фаолият кўрсатишидан қатъий назар) фаолияти маҳсули шу шахсга хос бўлган бир қанча психологик сифатларни англатади.Масалан, талаба томонидан ёзилган шеърнинг мазмуни ўша талабанинг ижодий қобилиятини, меҳнатсеварлигини, тафаккурини, иродавий сифатлари кабиларни билишга имкон беради, ундаги мустақиллик ва яратувчиликка интилишни кўрсатиб туради. Шунинг учун психология фанида шахс фаолияти маҳсулларини таҳлил этиш усулидан ёрдамчи усул сифатида фойдаланилади.

Психологик ҳодисаларни ўрганиш учун қўлланиладиган ёрдамчи усуллардан бири биография усулидир. Бу усулдан шахсга хос айрим психологик сифатларни ўрганиш учун фойдаланилади.Бу маълумотлар шахснинг ёшини, оилавий муҳитини, географик шароитини, улғайиш жараёнини, унинг камолотига таъсир кўрсатувчи факторларини ўз ичига олади. Бундан ташқари, биографик маълумотларда шахснинг ғоявий йўналиши, дунёқараши, ишонч-эътиқоди, ахлоқий олами, ижтимоий бурчига садоқати, маслак ва мақсади ҳам акс этган бўладики, буларнинг барчаси унинг психологик дунёсини билишга асос бўлади.

Шахсга хос психологик сифатларнинг турли томонларини тадқиқ этишда психология фанида тест усулидан ҳам фойдаланилади (тест - инглизча сўз бўлиб, синаш, текшириш маъноларини англатади). Тест усули психологияда фақат илмий тадқиқот эмас, балки синаб кўриш, у ёки бу психологик сифатларнинг даражасини аниқлаш учун ҳам ишлатилади. Тест усули ёрдамида қисқа вақт ичида шахсда айрим психологик функцияларнинг, қобилият, малака ва уқувларнинг қай даражада такомиллашгани аниқланади, шахснинг айрим сифатларга аниқ тавсиф берилиб, унинг маълум соҳасига, касбига лаёқати синалади.Тест усули ёрдамида психологик ҳодисаларни техник воситаларсиз қисқа муддат давомида стандартлаштирилган ҳолда текширилади ва аниқланган хулосаларни математик йўл билан ҳисоблаб чиқиш имкониятига эга бўлинади.

Сўнгги йилларда фан соҳаларининг, айниқса, техника фанларининг жадал суръатлар билан ривожланиши натижасида психологияда янги усул - моделлаштириш усули юзага келди. Модел ўрганилиши лозим бўлган психологик ҳодисанинг ясама андозаси ҳисобланади. Моделлаштириш усулининг ўзига хослиги шундаки, бу усул ёрдамида айрим психологик жараёнлар бевосита ўрганилади. Лекин, психик жараённинг (кўриш, эшитиш, ҳид билиш ва ҳ.к.) моделини юзага келтириш учун шу психик жараённи мукаммал билиш зарур. Шунинг учун моделнинг мукаммал бўлиши ўрганилаётган психик ҳодисага доир билим даражасига боғлиқ бўлади. Аммо, модел психик жараённинг ўзи бўла олмайди. Моделда психик ҳодиса соддалаштирилади. Бу эса моделнинг янглишлигига, психологик ҳодисанинг нотўғри ўрганилишига олиб келиши мумкин. Умуман, моделлаштириш усули орқали турли психологик сифатларни (сезги, идрок, хотира ва ҳ.к.) ўрганиш мумкин.

Психология фани олдига ижтимоий ҳаёт янги-янги вазифалар қўймоқда. Бу янги вазифалар, биринчидан, республикамизда юзага келган янги ижтимоий муҳит, мустақиллик шарофати туфайли бўлса, иккинчидан, мамлакатимиз халқлари онгидаги сифат ўзгаришлар истиқлол мафкураси туфайли содир бўлмоқда. Бу икки ҳол инсоният тарихида янги мазмундаги ўзаро муносабатларни ва янгича фаолият шаклларини вужудга келтирмоқда.



1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет