Инглиз ва Америка адабиётида эмоционал экспрессив лексика тадқиқи”



жүктеу 0.73 Mb.
бет1/5
Дата25.04.2016
өлшемі0.73 Mb.
  1   2   3   4   5
: uploads -> books -> 49959
49959 -> Андижон давлат университети
49959 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети
49959 -> Андижон давлат университети тарих ва ижтимоий фанлар факультети умумий тарих кафедраси
49959 -> Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети
49959 -> Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан
49959 -> Диссертация Иш кўриб чиқилди ва ҳимояга қўйилди Илмий раҳбар "Менежмент" кафедраси мудири проф. Х. Муҳитдинов
49959 -> Ҳозирги кунларда замонавий адабий оқимларнинг ривожланиш масаласи жаҳон адабиёти тарихида муҳим аҳамият касб этади
49959 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик факултети
49959 -> Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик институти
49959 -> Андижон давлат университети


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР НОМИДАГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
Инглиз тили ва адабиёти кафедраси

406-гуруҳ талабаси Нуралиева Хусния


Инглиз ва Америка адабиётида эмоционал экспрессив лексика тадқиқи”
5141400 – хорижий тиллар ва адабиёти

(инглиз тили ва адабиёти) таълими йўналиши бўйича бакалавр академик даражасини олиш учун ёзилган


БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
Иш раҳбари: катта ўқитувчи М. Якубова


Андижон – 2013
МУНДАРИЖА
Кириш...................................................................................................................3-8
Биринчи боб

Икки буюк ёзувчи ҳаёти ва ижодига назар.................................................9-21

    1. Уилки Коллинз – детектив жанр ёзувчиси................................................9-11

    2. Эрнест Миллер Хемингуэй ҳаёти ва ижодидан саҳифалар ..................12-21


Иккинчи боб

Уилки Коллинз ва Эрнест Хемингуэй асарларининг бадиий, лингвостилистик ва прагматик жиҳатлари ............................................22-50

2.1. Эмоционал-экспрессив тил бирликлари.................................................22-31

2.2. “Ойтош” асарининг бадиий, лингвостилистик ва прагматик хусусиятлари.....................................................................................................32-41

2.3. “Алвидо, қурол!” романида қаҳрамонлар нутқининг лингвистик, стилистик ва прагматик хусусиятлари ..........................................................42-50


Учинчи боб

Таржима ва унинг турлари, У. Коллинзнинг “Ойтош” асари таржимаси масалалари......................................................................................................51-69

3.1. Таржима турлари ва уларнинг тавсифи .................................................51-57

3.2. Уилки Коллинзнинг “Ойтош” асари таржимаси масалалари...............57-63

3.3. Уилки Коллинз ҳаёти ва ижодини ўргатишнинг технологияси ва усуллари ...........................................................................................................63-69


Хулоса ............................................................................................................. 70-73
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати........................................................ 74-75
КИРИШ

Ёш авлодга ҳар томонлама мукаммал таълим-тарбия бериш доимо долзарб бўлиб келган. Шунинг учун ҳам инсоният олам яратилибдики ўз тараққиётининг илк даврларидан бошлаб, то бугунги кунгача пухта билим ва малака асосида камол топган шахсни орзу қилади. Хатто қулдорлик давридаёқ ворислар тарбиясига катта эътибор қаратилган. Фалсафа фанининг отаси Платон ҳар қандай давлатнинг равнақи шу мамлакат фуқароларининг жисмоний ва мафкуравий тозалик сифати билан чамбарчас боғлиқлигини ҳақли равишда уқтиради. Буюк аллома биринчи бўлиб, ўз қарашларида ёш авлодни ҳар томонлама камол топтиришнинг уйғунлик тизимини ишлаб чиққани билан тарихдан муносиб ўрин олган.

Ҳар жабҳада фидокорлик, шахсий манфаатдан воз кечиш бошқаларга беғаразлик, ҳаётда ҳалоллик, жамият ишига содиқлик буларнинг барчаси машҳур юнон олими яратган фуқаролик андозаларидан, шунингдек бундай умумбашарий сифатларининг жами ватан ва халқ манфаати йўлида ўзини бахшида этиш каби жисмоний кўрсаткичлар билан уйғунлашгандир. Яна бир буюк юнон алломаси Арасту таълимотида гармония тушунчаси эса қарама-қаршиликларининг кўп қиррали мувофиқлик бирлиги деб юритилади.

Мамлакатимизнинг ҳозирги ижтимоий-сиёсий ривожланиш даврида ёшларнинг маънавий бойлигини шаклланиш муаммосига янгича ёндашиш, асосий эътиборни уларнинг ижодий имкониятларини тараққий топишга, бўлажак мутахассиснинг ҳар томонлама камол топишга алоҳида эътибор берилмоқда. Ўқув ва тарбия жараёнида талабанинг онги мунтазам равишда ривожланиб боради. Унинг ҳаёт тарзи, фикрлаш қобилияти, тафаккурининг кучи, идрок қилиш қобилияти, масъулиятни ҳис қилиш қобилияти, ўз бурчини бажаришга интилиш каби жараёнлар унинг шахс сифатида камолга етишида муҳим аҳамият касб этади.

Таълим азал-азалдан инсоннинг ўзлигини англашига, унинг тафаккурини ривожлантиришга одамзотнинг дунёқарашини кенгайтириб чуқур билим олишига имкон яратган. Инсонпарварлик таълим ва тарбиянинг асосида, моҳиятидадир. Амалга оширилаётган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва унинг таркибий қисми бўлмиш узлуксиз таълим тизимининг замирида ҳам айнан инсонпарварлик ғоялари асос қилиб олинган.

Ёшликнинг ҳар бир дақиқаси, ҳар бир қадами навқирон авлоднинг бутун умрига ўз мухрини қолдиради. Халқимизда ёш авлод, ёш ниҳол қайси томонга қараб бурилса, ўша томонга қараб ўсади, дейилганидек фарзандларимиз камолотига бефарқ бўлиб нотўғри йўлга бошлаш учун кўп куч сарф қилиш талаб қилинмайди. Шундай экан, йигит-қизларни маънавий тараққиёти йўналишини ўзгартириш у қадар қийин эмас. Зеро уларнинг келажаги бугунги кун тарбиясига бевосита боғлиқдир. [1, 26]

Ҳозирги пайтда чет тилларини ўрганиш ва ўргатишга юртимизда катта аҳамият берилмоқда. Бу ҳам, албатта бежиз эмас. Бугун жаҳон ҳамжамиятидан ўзига муносиб ўрин олган, ҳамда ўрин эгаллашга интилаётган мамлакатимиз учун чет эллик шерикларимиз билан ҳамжиҳатликда, ҳамкорликда ўз буюк келажагини қураётган халқимиз учун хорижий тилларни мукаммал билишнинг аҳамиятини баҳолашнинг ҳожати йўқдир.

Ўзбекистонда чет тилларини, хусусан инглиз тилини ўқитиш ва ўрганишга бўлган эътибор давлат даражасига кўтарилди. Бунинг ёрқин мисоли сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг 2012 йил 10-декабрдаги “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тарихий қарорини [2, 1-2] олишимиз мумкин. Ушбу қарор 2012 йил 11-декабрда “Халқ сўзи” рўзномасида эълон қилинди ва аҳолининг барча қатламлари, зиёлилар, ота-оналар, ишбилармонлар, ишчи-ходимлар ва ўқувчи талабалар томонидан мамнуният билан кутиб олинди. Чунки бу қарор айни пайтда чиқарилган, мамлакат порлоқ келажаги, интелектуал ривожланган, юксак маънавиятли шахснинг замонавий таълим ва тарбия эҳтиёжларидан келиб чиқиб қилинган қарор бўлди.

Ушбу қарорга кўра умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув муассасаларида чет тиллар ўқитувчиларига зарур эҳтиёжи бўлган узоқ туманлар ва қишлоқ аҳоли пунктларида яшаётган аҳоли ичидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тавсияномалари асосида чет тиллар ўқитувчилари ихтисослигига олий таълим муассасаларига мақсадли қабулни амалга оширишга рухсат этилади.

Мақсадли қабул асосида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган шахслар ўқишни битирганларидан сўнг ўзлари яшайдиган жойларда жойлашган ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тавсияномаларида кўрсатилган таълим муассасаларида 5 йилдан кам бўлмаган муддатда олинган мутахассисликлари бўйича яшаб беришлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг чет тиллар ўқитувчилари ва муаллимларига қонун ҳужжатлари билан белгиланган рағбатлантирувчи тўловлар ва қўшимчаларни ҳисоблашда, уларнинг лавозим маошлари таркибига киритилган ҳолда қишлоқ жойларида жойлашган таълим муассасаларида уларнинг таъриф ставкаларига 30 фоиз ва бошқа таълим муассасаларида 15 фоиз ставкалари миқдоридаги ҳар ойдаги қўшимчалар қўшиб беришни белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинади.

Ўзбекистон Републикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази уч ой муддатда молиялаш манбалари Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар, хорижий кредитлар ва халқаро грантлар, шунингдек ҳомийлар ва хайриячилар маблағлари кўзда тутилган ҳолда, 2013-2016 йилларда таълим муассасалари хорижий тиллар кабинетларини замонавий ахборот-коммуникация ва ўқитишнинг илғор техник воситалари ва анжомлари билан (қўшимча жиҳозлаш) жиҳозлашнинг жадаллаштирилган дастурини ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда уни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги болалар ва ёшларнинг манфаатлари ҳамда қизиқишларини инобатга олган ҳолда, қуйидагиларни таъминлайди:

телевидение, шу жумладан, маҳаллий телеканаллар орқали болалар ва ўсмирларни хорижий тилларга ўргатиш бўйича кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда уларни трансляция қилиш, бошқа халқларнинг тарихи ва маданияти, жаҳон илми ва техникасига бағишланган илмий-оммабоп хорижий бадиий ҳамда мультипликациявий фильмларни ўзбек тилидаги субтитр ёрдамида мунтазам кўрсатиб боришни амалга ошириш;

“ZiyoNet” тармоғи орқали таълим муассасаларининг халқаро таълим ва билим олиш манбаларига кириш имкониятларини сезиларли орттириш, унинг ресурслари, шахсий комьютерлар ва мобил ускуналар учун иловалар билан бойитиш, шунингдек, инглиз тилида ўқув ва бадиий адабиётлар, ихтисослаштирилган расмлар билан безатилган газеталар ва журналларни чоп этиш, уларга махсус рукнлар ҳамда иловаларни ташкил этиш кабилар.

“Халқимизда тил билган эл билади” деган нақл бор. Бу бежиз айтилмаган. Ҳозирги кунга келиб бир эмас бир нечта чет тилларини билиш талаб этилмоқда. Чунки чет тилларини яхши эгаллаган инсон аслиятдаги бадиий, оммабоп ва илмий асарларни тўғридан-тўғри ўқиш, у ёки бу ҳаётий зарур мазуларда суҳбатлашув, ўз қизиқишлари, танлаган мутахассислиги бўйича эркин фикр билдириш ва фикр алмашиш имкониятига эга бўлади. Шунинг баробарида ўзга тиллар халқлари, уларнинг тарихи, урф-одат ва қадриятлари ҳақида ҳам билимларга эга бўладилар. Бу орқали уларда сўз бойлиги ортади, турли синтактик қурилмаларни нутқда ва турли ҳаётий вазиятларда тўғри қўллаш малакаларига эга бўладилар. Тил ўрганувчилар учун зарур бўлган нутқ маданияти сир-асрорларини эгаллайдилар.

Ушбу битирув малакавий ишнинг мавзуси Инглиз ва Америка адабиётида эмоционал-экспрессив лексика тадқиқи деб аталган.

Мавзунинг долзарблиги қуйидагиларда кўринади:



  • мавзу алоҳида олинган изланиш мавзуси сифатида ўрганилмаганлиги;

  • инглиз тилидаги эмоционал-экспрессив тил бирликлари ҳақидаги билимларга эга бўлиб бориш баробарида тил ўрганувчиларда нутқ мулоқоти, маданияти кўникмаларини шакллантириб бориш юзасидаги эҳтиёж ва замонавий талабларни ортганлиги;

  • турли расмий ва норасмий мулоқот вазиятларида тил бирликларини тўғри, ўз ўрнида қўллашга ўргатиш бўйича амалий эҳтиёжларнинг пайдо бўлгани.

Тадқиқотнинг объекти Уилки Коллинзнинг ҳаёти, унинг “Ойтош” романи, Э. М. Хемингуэйнинг ҳаёти ва унинг “Алвидо, Қурол!” асари

Тадқиқотнинг мақсади ва вазифаси

Юқоридагилардан келиб чиқиб БМИда инглиз ва америка адабиётида эмоционал-экпрессив лексиканинг ўрнини аниқлаб беришни мақсад қилиб қўйилади.

Ушбу мақсадга эришишда қуйидаги вазифалар амалга оширилади:

- Уилки Коллинзни детектив жанр ёзувчиси сифатида таърифлаш;

- Эрнест Миллер Хемингуэй ҳаёти ва ижодидан саҳифалар келтириш;

- Эмоционал-экспрессив тил бирликлар ҳақида тушунча бериш;

- “Ойтош” ва “Алвидо, қурол!” асарларининг бадиий, лингвостилистик ва прагматик хусусиятларини аниқлаш;

- Таржима турлари ва уларнинг тавсифи ҳақида маълумот бериш;

- Уилки Коллинзнинг “Ойтош” асари таржимаси масалалари ёритиш

- Уилки Коллинз ҳаёти ва ижодини ўргатишнинг технологияси ва усуллари ишлаб чиқиш.


БМИда қўлланилган тадқиқот усуллари. Юқоридаги мақсад ва вазифаларни ҳал этишда чоғиштирма, трансформацион, компонент таҳлил, матн таҳлили, статистик таҳлил каби тадқиқот усулларига таянган ҳолда иш кўрилди.

БМИнинг илмий янгилиги. Илмий ва ижодий изланишлар натижасида эришилган илмий янгиликлар қуйидагиларни ташкил этади:

  • икки буюк адиб Уилки Коллинз ва Э. М. Хемингуэй ҳаёти ва ижоди ҳақида янги маълумотлар берилди;

  • “Ойтош” ва “Алвидо, қурол!” асарларининг бадиий, лингвостилистик ва прагматик хусусиятлари аниқланди;

  • “Ойтош” асарининг таржимаси масалалари ёритилди;

  • Уилки Коллинз ҳаёти ва ижодини ўргатишнинг технологияси ва усуллари ишлаб чиқилди.

БМИнинг назарий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг натижасида эришилган назарий хулосалардан инглиз тили лексикологияси, инглиз тили стилистикаси, таржима назарияси ва амалиёти, инглиз тили ўқитиш методикаси, фанлари маъруза ва семинар машғулотларида фойдаланиш мумкин. Шунингдек, БМИ материалларидан замонавий дарслик ва ўқув қўлланмалар, кўп тиллик луғатлар яратиш фаолиятида ҳам ижодий фойдаланиш мумкин.

БМИнинг режаланиши ва синалиши. Мавзу инглиз тили ва адабиёти кафедрасининг 2012 йил 27-августдаги №1-сонли йиғилишида муҳокама этилган ва тасдиқланган. Мавзу бўйича яратилган услубий тавсиялар ва мулоқот маданиятига йўналтирилган машқлар педагогик амалиёт чоғида синовдан ўтказилди.

БМИнинг ҳажми ва тузилиши. Иш кириш, учта боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Ишнинг ҳажми 74 саҳифани ташкил этди.

1. ИККИ БУЮК ЁЗУВЧИ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИГА НАЗАР

1.1. Уилки Коллинз – детектив жанр ёзувчиси

Ўзининг шахсий ҳаёти ва ижтимоий асарлари билан китобхонларни ҳайратга солган инглиз ёзувчиси Уилки Коллинзнинг кўп асарлари рухий касал кишиларнинг рахмдиллик билан тасвирланган портретини ўз ичига олади. Танқидчилар Коллинзнинг инглизча детектив асарлари кашфиётини тез-тез танқид қилиб туришади. У Пое ва Габоряв ишларидан хабардор бўлгач, эски ички ва ижтимоий асарлар йўналишида ижод қилди. Инглизча бадиий асарларида, яъни улардан бири “Moonstone” – “Ойтош” асаридаги сержант Куф детектив қаҳрамон тимсоли бўлди. Дорози Сейерс уни барча детектив қиссалар ичида энг ажойиби бўлса керак, деб айтган.

Уилки Коллинз Лондонда туғилган. Унинг отаси Вильям Коллинз рассом ҳамда қирол академиясининг тўлиқ аъзоси бўлган. Унинг онаси Харрит Коллинз рассомнинг қизи бўлганлиги туфайли, у ҳам рассомчилик асарларига қизиқар эди. Улар фидоий жуфтлик эдилар. Ёш Уилки акаси билан ишончли хонадонда ўсиб улғайдилар. Лекин Уилки Коллинзнинг болалиги касалликлар билан ўтди. У кичкина эди, бош суяги нозик ва ўсиш мувозанати бузилган эди. Уилкига хусусий таълим беришди.

У бир қанча йил рассомчиликка ўқиди. Ўн бир ёшида у мактабга бора бошлади. Лекин ўқув йилининг охирида оиласи билан биргаликда Италияга кўчиб кетдилар. У ерда Вильям Коллинз усталарни ўқитди. Икки йил сайёҳатдан сўнг улар Англияга қайтиб келдилар. Отасининг ёрдами билан Уилки чой эскпорт қилиш корхонасидан иш топди. Бу давр мобайнида у асар ёза бошлади. Уилки Коллинзнинг биринчи ҳикояси “The Last Stagecoachman” 1843 йилда чоп этилган. Кейин Уилки Коллинз Линколндаги Институтда қонунчиликка-ҳуқуқшуносликка ўқиди. Ва биринчи асари бўлмиш Бульвер Литтоннинг услубида ёзилган “Антонина ёхуд Римнинг қулаши” асари устида ғайрат билан ишлади.

Уилки Коллинз 27 ёшида ҳуқуқшунос бўлди. У ўзининг хуқуқшунослик бўйича олган билимларини ўз асарларида акс эттирган. Унинг отаси 1847 йилда вафот этди. Уилки Коллинзда янги орзу, яъни ўз отасининг таржимаий ҳоли ҳақида ёзиш мақсади пайдо бўлди. 1848 йилда у орзусига етди. Ўз отасининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ёзди. 1851 йилда у Чарлз Дикенс билан дўстлашди. Дикенснинг Кристмасга оид китобларини мувофаққиятларидан руҳланиб Уилки Коллинз 1852 йилда “Жаноб Рейннинг катмони” асарини ёзди. У 1856 йилда Дикенснинг оила аъзолари қаторига қўшилди. У билан журналлар учун мақолалар ёзишда ҳамкорлик қилди. Дикенс Коллинзга китобларини ёзишда материаллар ва қаҳрамонлар топишда ёрдам берди.

Уилки Коллинзнинг Марта хоним билан қариндошлиги бор эди. Уилки унинг учта боласи билан яхши чиқишар эди. 1868 йилга қадар Марта хоним у билан турмуш ўртоқ сифатида Лондонда яшади. Уилки Коллинз тул хотин Королина Гравесни учратди ва у аёл Коллинзнинг умрини охиригача дастлаб хизматкори сўнг турмуш ўртоғи бўлиб бирга яшади. 1868 йилда Каролина Жозеф Кладига турмушга чиқди, лекин икки йил ичида у Коллинзнинг ҳузурига қайтиб келди. “The Woman in White” асарида Уилки Коллинз иккита қарама-қарши характерли аёлларни тасвирлаган. Бири тунд ва бири очиқ. Бу китоб ярамас Персивал Глайднинг ёвуз Итальян Каунт Фоско ёрдамида хотинининг меросини ўғирлашга қаратилган фитнаси ҳақидаги ҳикояни ўз ичига олади.

1860 йилда Уилки Коллинзнинг “No Name” – “Номи йўқ” асари чоп этилди. Бу асарда ёш аёл ва унинг синглиси ҳақида, уларининг отасининг ўлимидан кейинги ночор ҳаёти тўғрисида ёзилган. Аёл отасидан қолган, тортиб олинган меросни қайтариб олишга уринади.

“Armadale” асари 1866 йилда ёзилган бўлиб, у тақдир, жиноий жавобгарлик, яъни қаллоблик, ёлғончилик, қотиллик ҳақида. Қаҳрамон аёл Лидиа Гуилтга қарши ёзилган. Лидиа Гуилт “замонавий ҳиссиётнинг биринчи кўриниши” деб атарди.

Биринчи инглиз детектив қиссаси бўлмиш “Moonstone” асарида Уилки Коллинз сержант Куф образини яратди. Бу образ келажак авлодга ўзининг кўп ажойиб феъл-атворлари билан ўрнак бўла олди. “Мени ҳамма нарса билан қизиқаверишга ортиқча вақтим йўқ”, дейди сержант Куф. “Лекин, қачонки менга назокат ва латофат улашиш имкони туғилса, кўпинча менга атиргуллар ёрдам беради”.

Бу асарда Куф мамлакат аҳолисига улкан тарихга эга бўлган олмосни ким ўғирлаганини очиш ҳақида интервью беради. “Moonstone” асари ойпарастлик касаллиги, афюн тажрибалари, шарқдаги сеҳргарликлар ва учта сирли хиндулар ҳақидаги хабарларни ҳам ўз ичига олган. Асарда бу воқеаларнинг турли қирралари очилади. Хуқуқшуносликнинг жиноий хулқи ўрта синф кишиларини ташвишга солишини Уилки айтиб ўтади. Текширувчилардан бири афюн таъсири остида билмаган ҳолда жиноят содир этган. Ҳикоячи “The Terribly Strange Bed” номли кичик ҳикоясида фаолияти сабабли ўлдирилган. Масала Парижда очилган. Ҳикоячи коллеж таълимини қисқа вақтда тугатдан сўнг, қизиқиш уйғотадиган таниқли учбурчак шаклидаги уйни қидиради, аммо замонавий ва қоронғу учбурчак шаклдаги уйни топди. У хаддан ташқари омадли бўлиб, ҳар вақт ғолиб бўлган.

1860 йиллар давомида Уилки Коллинз ревматизм касаллигидан азоб чека бошлади. Дарддан қийналаётган бўлса ҳам ёзишдан тўхтамади. “Янги Магдалина” асарида у қолоқ аёлларга нисбатан муносабатини билдиради.

Уилки Коллинз 1889 йил 23-сенятбрда фалаждан вафот этди. Ҳеч қачон эскиликни ёқловчи суҳбатларда бўш келмаган Коллинз ўзининг кўмиш маросимини оддий бўлишини истаган. Унинг сўнгги романи “Blind Will”да 1890 йиллардаги табақаланишнинг пайдо бўлиши кўрсатилган ва Волтер Безант томонидан ниҳоясига етказилган. [26-27]



1.2. Эрнест Миллер Хемингуэй ҳаёти ва ижодидан саҳифалар

Адабиёт ихлосмандлари орасида Э.М.Хемингуэй номини билмаган ўқувчи бўлмаса керак. Э.М.Хемингуэй ХХ аср Америка адабиётининг йирик намоёндаларидан бири бўлиб, унинг адабий асарлари Америка мумтоз адабиётининг дурдоналари ҳисобланади. У сермаҳсул ёзувчи сифитада ҳам Америка адабиёти тарихида алоҳида ўрин тутади. Ҳаётлик чоғида адиб еттита роман, олтита қисқа ҳикоялар тўплами, иккита нобадиий асарлар яратди, вафотидан сўнг учта роман, тўртта ҳикоялар тўплами, учта нобадиий асарлар нашр этилди.

Эрнест Хемингуэй 1899 йил 21 июлда Иллиноис штатининг Чикаго шаҳри яқинидаги Оук Парк шаҳрида таваллуд топади. У зиёли оиласида дунёга келади. Эрнестнинг отаси Кларенс Эдмондс Хемингуэй шифокор, онаси Грейс Хом-Хемингуэй созанда эди. [4, 74]

Улар обрўли эътиборли, маърифатли инсонлар эди. Ёзувчининг ота-онаси, 1896 йили турмуш қурадилар ва Грейснинг отасини уйига кўчиб ўтадилар. Улар биринчи фарзанди (ўғли)га Грейс отасининг исмини берадилар. Бобосининг исми Эрнест Хол эди. Бахтга қарши умр бўйи ёзувчи ўз исмини ёқтирмай яшади. Чунки ёзувчи бу исмни Оскар Уайльднинг “The importance of being Earnest” пьесасидаги гўл ва тентак қаҳрамон исмига тенглаштирарди.

Хемингуейлар оиласи етти ётоқхона, мусиқа ва тиббий хизмат кўрсатиш хонасидан иборат шинамгина уйда истиқомат қилишади. Унинг онласи атроф қишлоқларда тез-тез концерт бериб турарди. Эрнестни қанча зўрламасин у мусиқани ўрганишни хоҳламади. Шу боис ҳам улар тез-тез жанжаллашиб қолардилар. Эрнестнинг таржимаи ҳолини яратган Майкл Рейнолдзни таъкидлашича, аслида Эрнест мусиқа машғулотларида куч-қувват, илҳом олган. “For whom the bell tolls” асарини ҳам ана шундай шароитларда яратганлигига гувоҳлик беради.

Хемингуэйларнинг Мичиган штати Валлун кўли яқинидаги Виндемия деб аталадиган қишлоқда ёзги дам олиш уйи бўлган. Эрнест Шимолий Мичиган ўрмон ва кўлларида балиқ ови, овчиликни ўрганди. Бу унда табиатга нисбатан муҳаббат уйғотди, билим ва тажрибаларини шакллантирди, саргузашт сари чорлади.

Хемингуэйлар оиласининг иккинчи фарзанди, лекин биринчи ўғил, Оук Парк ва Ривер Скул ўрмончилик олий мактабида 1913-1917 йилларда таҳсил олади. У ерда қатор спорт турлари – бокс, енгил атлетика, сув полоси ва футбол билан фаол шуғулланади. Унинг инглиз тили бўйича баҳолари ҳам яхши эди. Эрнест ва унинг акаси Марселин мактаб оркестрида созанда сифатида икки йил қатнашадилар.

Ўспиринлик йилларида Эрнест Фанни Бигздан журналистика бўйича сабоқлар олди. Эрнест ва Марселин биргаликда мактабнинг “The Trapeze” газетасига мақола ва ҳикоялар тақдим этиб турдилар. Эрнестнинг биринчи мақоласи Чикаго симфоник оркестрининг Оук Паркдаги концертига бағишлаган бўлиб, у 1916 йил январ ойида нашр этилди. Шундай қилиб, у мактаб газетасига мақолалар ёзди, унга муҳаррирлик қила бошлади. Унинг тили спорт репортерлари тилига яқин эди. У ўзига Ринг Ларднер таҳаллусини танлади. Ринг Ларднер “Чикаго Трибюн” газетаси мухаррири эди.

Марк Твейн, Стивн Крейн, Теодор Драйзер, Синклэя Льюслар каби Хемингуэй романлар ёзишдан аввал журналист сифатида фаолият олиб борди.

Олий мактабни тугатиб у “The Kansas City” газетасига муҳбир сифатида ишга боради. У ерда фақатгина 6 ой ишлаган бўлса-да, газета услубини ўрганди: Қисқа гаплардан фойдаланиш, қисқа параграфларни ишлатиш, инглиз тилини тўғри қўллаш каби маҳоратларни эгаллади.

1918 йилнинг бошларида у Қизил Хож мурожаатига лаббай деб жавоб бериб Италияда шошилинч тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси бўлишга рози бўлади. Май ойида Нью-Йоркни тарк этади ва Парижга келади. Ўша пайтда шаҳар немислар томонидан тўпга тутилаётган эди. Июнь ойига келиб Хемингуэй Италия фронтига келади, ташрифининг биринчи куниёқ Милан шаҳридаги Қурол аслаҳалар ишлаб чиқарувчи фабрикада содир бўлган портлаш жойига боради, у ерда фабрика ишчилари тана аъзолари бўлакларини кўради. Бу мудҳиш ва даҳшатли манзарани у ўзининг “Death in the afternoon” (Куннинг қоқ ўртасидаги ўлим) китобида қуйидагича тасвирлайди:

“Биз ўликларни ажратиб олиб, уларнинг тана аъзолари, қолдиқларини йиғиб олганимизни эслайман”. Бир неча кундан сўнг у фоссалта ди Пиавега бориб жойлашади. Саккизинчи июлда фронтдагиларга шоколад ва сигаретлар тарқатиб қайтгач, оловда куйиб қолади. Жароҳатига қарамасдан, у Италия аскарини ҳавфсиз жойга олиб чиқади. Бу жасорати учун Италия ҳукумати Хемингуэйнинг кумуш “Жасорат” медали билан тақдирлайди. Ўн саккиз ёшида Хемингуэй ўша воқеа ҳақида қуйидагича ёзади. “Ёш бола туриб урушга борсанг, умр боқий барҳаётлилик тасаввурига эга бўласан. Атрофингда бошқалар ўлади. Лекин сен эмас. Кейин сен жуда ёмон яраланганингда биринчи маротаба бояги ўйингни йўқотасан ва бу ҳол сен билан ҳам содир бўлиши мумкинлигини тушуниб етасан”. [9, 92]

Эрнест Хемингуэй икки оёғидан жароҳат олади ва операция қилинади, дала касалхонасида беш кун ётади ва Миландаги Қизил Хож касалхонасига ўтказилади. Касалхонада у олти ой ётади, у ерда Қизил Хож ҳамшираси Агнас вон Куровскини севиб қолади. Ҳамшира Эрнестдан 7 ёш катта эди. Агнес ва Хемингуэй турмуш қуришга аҳд қилишлари арафасида, Агнес Италия зобитига 1919 йилнинг март ойида унаштирилади. Бу воқеа унинг “A very short story” асарига фактик материал сифатида хизмат қилди. Агнеснинг бевафолиги Хемингуэйни изтиробга солди. Бу уни аёл киши сени ташлаб кетишидан аввал сен уни ташлаб кетишинг керак деган хулосага олиб келди.

1919 йилнинг бошларида уйга қайтади. Қонли тиззаларини кўрган пайтда у ўйларини ота-оналарига айта олмас эди. У бошқа юртда жарроҳлар оёғидан ажраладими ёки йўқми инглизча айта олмаганди. Ўша ёзни у Миччиганда курсдош ўртоқлари билан балиқ овлаб, сайрларда бўлиб ўтказди. Сентябрь ойида бир ҳафта қишлоқда дам олади. Бу қисқа саёҳат унга “Big two – hearted river” ҳикоясини ёзишга руҳлантирди. Бу ярим автобиографик асар қаҳрамони Ник Адамс урушдан қайтиб осойишта ҳаёт кечириш учун қишлоққа кетгани ҳақидаги ҳикоядир.

Хемингуэй анча вақт ишсиз уйда ўтирди. Хемингуэйлар оиласининг бир дўсти унга “Торонта Стар Уикли”га иш таклиф этади. Бошқа иложиси йўқ Эрнест таклифни қабул қилади. Ўша йили кейинроқ ташкилот ёзувчиси, “Торонто Стар Уикли”га чет эл корреспонденти сифатида ишга киради, кейин 1920 йил сентябр ойида у яна Чикагога дўстлари билан яшаш учун кўчиб кетади.

У ойлик “Cooperative Commonwealth” журнали муҳаррири ўринбосари лавозимида ишлади. У ерда Шевуд Андерсон билан учрашади. Авлиё Луислик Хэдли Ричардсон, Хемингуэй хонадошининг опаси Чикагоча келганида Эрнест уни севиб қолади. Кейинроқ у шундай деб ёзади. У мен уйланадиган қиз эканлигини билардим. Бу қизқиш сочли хоним Хемингуэйдан саккиз ёш каттароқ эди. Шундай эсада, Хэдли ёшига қараганда ёшроқ кўринарди.

“Хемингуэйнинг аёллари” китоби муаллифи Бернис Керт Хэдлида ёш болаларга хос сифатлар Агнесдан кўра кўпроқ эканлигини айтади. Иккала ошуқ қалблар турмуш қуришга ва Европага сафар қилишга аҳд қиладилар. Улар Римга ташриф буюришни ҳоҳлайдилар, лекин Шевуд Андерсон уларни Парижга боришликларини тавсия этади. Улар 1921 йил 3-сентябрь куни турмуш қурадилар. Бундан икки ой ўтиб Хемингуэй Торонто Старга корреспондент сифатида ёлланади, ёш куёв-келин Парижни тарк этадилар. Маерснинг айтишича, Хемингуэй Хэдлига уйланиб гўзал аёлнинг севгисига, яхшигина маблағ ва Европадаги ҳаётига эга бўлади. Хемингуэйнинг биографи Карлос Бейкернинг ёзишича, Парижда ҳаёт, пул алмашинув даражаси қиммат эмаслиги ва у ерда дунёдаги энг машҳур кишилар билан танишиш имконияти борлигидан эди. Хемингуэй Гертруд Стайн, Жеймс Жойс, Эзра Паунд каби ёзувчилар билан учрашади. Айнан мана шу ҳолатлар ёзувчилик шохсуппасига кўтарилишада муҳим туртки бўлди. Ўша даврда Хемингуэй баланд бўйли, келишган, бақувват, кенг елкали, қўй кўзли, чаккалари қизил, жағи тўртбурчак, майин овозли ёш йигит эди.

У ва Хэдли Лотин кварталидаги Руду Кардинал Лемойн 74-уйда яшайдилар. Хемингуэй уйига яқин бинодан хонани ижарага олади ва ишлайди.

Хемингуэй Пабло Пикассо, Жоан Миро ва Жуан Грис каби машҳур рассомлар билан танишади. Америкалик шоира Эзра Паунд Хемингуэйни тўсатдан учратиб қолади. Шоира Эрнест Хемингуэйдан 14 ёш катта эди. 1923 йили Италияга сафарлари чоғида улар қалин дўстга айланадилар ва ўшанда шоира Хемингуэйнинг иқтидорини кашф этади. Паунд, Т.С.Эллиотнинг “The waste land” асарини нашр этиб бўлгач, Хемингуэйни Ирланд ёзувчиси Жеймс Жойсга таништиради. Хемингуэй ва Жойс бирга кўп улфатчилик қилиб юришади.

Париждаги 20 ойлик ҳаёти давомида Хемингуэй 88 та ҳикояни “Торонто Стар” учун тўплади. Бу ҳикоялар “Грек-турк уруши”, балиқ овлари пайтидаги ҳангомалар, буқалар жанги каби мавзуларга бағишланган. Гаре де Леонда Хэдли эрининг бир томондан тўла қўлёзмаларини йўқотиб қўяди. Хемингуэй бундан изтиробга тушади. Бу 1922 йили содир бўлганди. Хэдли хомиладор эканлиги сабабли эр-хотин Торонтого қайтадилар. У ерда 1922 йил 10 октябрда Жон Хэдли Никанор исмли ўғли туғилади. Улар Торонтодалик пайтида Хемингуэйнинг биринчи китоби “Three stories on Ten poems” нашрдан чиқади. Китоб таркибига кирган икки ҳикоя йўқотилган жомадондан қолган қўлёзмалар эди. Ҳикояларнинг учинчиси ўтган баҳорда Италияда ёзилган эди.

Ойлар ўтмай адибнинг иккинчи китоби (In our times) нашр этилади. Бу тўплам йигирмага яқин ҳикояларни ўз ичига олган эди. Улар адибнинг Испаниядаги даврида дунёга келган эди. Адиб Парижни қўмсади, Торонто у учун зерикарли туюларди. Хемингуэй журналистик ҳаётидан ёзувчиликка қайтишни ҳохлаб қолади.

Хемингуэй ва Хэдли Бамби (лақаби) исмли ўғли билан биргаликда 1924 йил январь ойида Парижга қайтадилар. Адиб Форд Мадокс Фордга муҳаррирлик қилади. Унинг саҳифаларида Паунд, Жон Дас Пассос ва Гертруд Стайн асарлари, шунингдек Хемингуэйнинг ҳикоялари (Indian Camp) чоп этилади: “In our time” 1925 йили нашр этилганда Форд қуйидаги изохларни беради. “Indian Camp” кўп олқишларга сазовор бўлди. Форд уни ёш ёзувчининг илк, жиддий ҳикояси сифатида баҳолади.

Хемингуэй Ф.Скот Фитзжеральд билан танишади. Улар ўртасида “завқ-шавқ ва душманлик”, дўстлик риштаси ўрнатилади. Фитзжерльднинг ўша йили “The Great Gatsby” асари нашр этилади. Хемингуэй уни ўқийди, ёқтиради ва ўзининг кейинги асари роман бўлиши керак деган фикрга келади. Лекин Америка Қўшма Штатлари танқидчилари Хемингуэй қисқа ҳикояларини ўзининг дарак гаплари ва қаттиқ услуби билан тўлдириб юборган деб айблайдилар.

Хемингуэй Сан Фермин (Памплона)даги фестивалда буқалар жангидан сўнг спортга иштиёқи янада ошди. Бунда у урушнинг шафқатсизлиги беаёвлигини гўзалликка қарши қўяди.

1925 йил июн ойида Хэдли ва Хемингуэй Париждан Памплонага кетадилар. Бу сафар унинг биринчи романини (The sun also rises) ёзишга туртки бўлади. Хемингуэй ушбу романни қайта ишлаш учун олти ой вақт сарфлайди. Қўлёзма Нью-Йоркка апрель ойида етиб келади. Асарни Парижда 1926 йил августда тўла тўғрилаб бўлади. “Скрибнез” нашриёти асарни октябр ойида нашр этади. Бу асар урушдан кейинги авлод тақдирига бағишланган бўлиб, ижобий тақризлар олади ва Хемингуэйнинг энг яхши асари деб эътироф этилади. Бироқ, Хемингуэй кейинроқ аслида умри завол бўлган авлод ҳақида эмаслиги, балки замин адабий асардаги қаҳрамонлар эса умри завол инсонлар эмас деб ёзади.

Хемингуэй “Қуёш яна чиқади” асарини ёзаётган пайтда унинг турмуши бузилади. 1926 йил баҳорида Хэдли эрининг Паулин Пфейфер билан бўлган пинхоний севгисидан хабар топади. Парижга қайтаётиб улар ажралишга қарор қиладилар. Ноябр ойига келиб Хэдли расман шу илтимос билан мурожаат этади. Мол-мулкларини бўлишиб, Хэдли “The sun also rises”дан қолган катта қалам ҳаққини олишга рози бўлади, расман 1927 йил январь ойида ажрашадилар. Хемингуэй Паулин Пфейферга Май ойида уйланади.

Пфейфер Арканзаз штатидан бўлиб, бадавлат оила фарзанди эди. Уйланишдан аввал Хемингуэй ҳам католик динига киради.

Асал ойидан сўнг адиб ўзининг навбатдаги қисқа ҳикоялар тўпламини яратишни режалаштиради. Бу асар “Men without women” номи остида 1927 йил октябрь ойида нашр этилади. Хемингуэй ва унинг хомиладор рафиқаси Паулин Америкага қайтадилар. Уларнинг ўғли Хемингуэй Канзас Ситида туғилади.

Бу кун июнь ойининг 28 санаси эди (1928 йил). Ўша йил кузда адиб ўғли Бамби билан эди. Улар Флорида поездига ўтиришларидан аввал отаси ўз жонига қасд қилганлиги ҳақидаги хабарни олади, чуқур изтиробга тушади. Январь ойида Францияга кетишдан олдин у “Алвидо Қурол” асарининг қоралама лойиҳасини яратади.

1930 йиллар мобайнида адиб қишларни Ки Вестда, ёзларни Вайомингда ўтказди. У ерда Америка ғарби табиатининг гўзаллигидан завқланади, унга мафтун бўлади, кийик ва айиқлар овлади.

1931 йил 12 ноябрида ёзувчининг учинчи ўғли Грегори Хэнкок Хемингуэй Канзас Ситида дунёга келади. Паулиннинг тоғаси уларга Ки Вестдан уй сотиб олиб беради.

Энди ёзувчи ва унинг рафиқаси Шарқий Африка сафарига 1933 йили отланадилар. Ўн ҳафта давом этган сафар чоғида адиб “Green hills of Africa”, “The snows of Кilimanjaro” асарлари учун фактик материаллар тўплади. Улар Момбаса, Найроби, Мачакос (Кения) Танганйикага боришади. Хемингуэй ич ўтки касалига дучор бўлади ва самолётда Найробига олиб кетилади.

1936-йили ёзувчи журналист Марта Гелхорн билан учрашади ва унга Испаниядаги фуқаролар уруши ҳақида Шимолий Америка газетаси учун мақола ёзиб беришга розилик билдиради. Март ойида у Испанияга келади ва даниялик профессор Жорис Ивенс билан фильм сценарийи ёзадилар. 1937 йилнинг охирларида Хемингуэй Марта билан Мадриддалиги чоғида “The Fifth Column” номли пьесасини ёзади.

1939 йилнинг баҳорида Хемингуэй Кубага отланади ва Гаванада Алйос Мундос меҳмонхонасида қўним топади. Тез орада Марта ҳам Кубага етиб келади. Паулин билан ажрашгандан сўнг у Мартага 1940 йил 20 ноябрда уйланади. (Вайоминг штати).

Гелхорн ёзувчини “For whom the Bеll tolls” асарини ёзишга ундайди. 1939 йил март ойидан бошлаб, 1940 йил июль ойида тугаллайди, октябрь ойида эса асар нашр этилади. Қизиғи шуки, ушбу асар Куба, Вайоминг ва Сан Валлига қилган сафарлари чоғида яратилади. Асар ўқувчилар эътиборига ўша заҳотиёқ тушади, бир ой мобайнида 500.000 нусха сотилади. Ушбу асар учун Пулитзер мукофотига сазовор бўлади. 1941 йил январь ойида ёзувчи ва Марта Хитойга сафар қиладилар. Лекин кўп ўтмай улар АҚШ томонидан уруш эълон қилингунга қадар Кубага қайтадилар.

Иккинчи жаҳон уруши даврида адиб (1944 йилнинг июнь, декабрь ойларида) Европада бўлди. У Полковник Чарльз Бак Ланаҳам ҳам қўл остидаги 22-армия сафида ҳарбий корреспондент сифатида хизмат қилди. Кейинроқ Париж ташқарисидаги қишлоқ полицияси сафида юрди. 1944 йил охирларида Хуртгепвалддаги беаёв жангларда қатнашади. Ўн еттинчи декабрда Хемингуэй ўпкаси шамоллаб, истмалаб Люксембургга олиб келинади.

Иккинчи жаҳон уруши давридаги жасорати учун ёзувчи 1947 йили “Бронза юлдузи” билан тақдирланади.

Англияга келиб у “Time Мagazine” муҳбири Мэри Велш билан Лондонда учрашади. Марта эрининг самолётда Лондонга келишига изнини ололмагач, портловчи ўқ-дорилар тўла кемада Лондонга келади. Хемингуэйни автомобиль ҳалокатидан кейин касалхонасида даволанаётган ҳолатда топади. Улар эр-хотинлик муносабатларига 1945 йил Мартида нуқта қўядилар. Кубага қайтишдан аввал у Мэри Велш билан учинчи учрашувда унга турмушга чиқишини сўрайди. Ёзувчи 1942 – 1945 йиллар оралиғида ишсиз юрди. 1946 йили ёзувчи Мэрига уйланади.

Урушдан кейинги йилларда икковлари кўп бахтсиз ҳодисаларга дуч келадилар, кўп бетоб бўладилар. 1945 йилда йўл ҳалокати натижасида мажақланади, пешонаси кейин чап тўпиғини синдириб олади. 1947 йилда ёзувчининг ўғиллари Пэтрик ва Грегорилар ҳам йўл ҳалокатига учрайдилар. Ижодкор дўстларининг ўлими Хеменгуэйни изтиробга солади. 1939 йили Йитс ва Форд Мадокс Форд, 1940 йили Скот Фитзжеральд, 1941 йили Шевуд Андерсон ва Жеймс Жойс, 1946 йили Гертруд Стайн, 1947 йили Макс Перкинс вафот этади. Бу даврда бош оғриғига мубтало бўлади, қон босими ошади, қанд касалига йўлиқади. Бу дардларнинг асосий сабаблари бахтсиз ҳодисалар ва ўта кўп спиртли ичимликлар ичиш эди. Урушдан кейинги йилларда у “The land”, “The sea”, “The air” трилогияси устида ишлайди. Улар бир номга бирлаштирилади ва “The sea book” деб аталади.

1948 йили Хемингуэй ва Мэри Европага борадилар. Италияда Биринчи жаҳон уруши содир бўлган жойларга ташриф буюрадилар, бир оз вақт ўтиб “Across the river and into the trees” устида ишлашни давом эттиради. Китоб 1950-йилда нашр этилади. Келгуси йили у “Чол ва денгиз” асари лойиҳасини ёзади. Бу иш 8 ҳафта давомида бажарилади. Асар учун у 1952 йилда Пулитзер мукофотини олади. Кейин Африкага йўл олади. Улар ўтирган самолёт ҳалокатга учрайди. Бунда Хемингуэй бошдан жароҳат олади. Мэрининг қовурғалари синади. Даволаниш учун Энтеббега борадиган самолёт ҳам портлайди, Ҳеменгуэй қуймичидан жароҳат олади. Хемингуэйнинг ўлими ҳақидаги ёлғон миш-мишлар тарқалади.

Адабиётдаги муваффақиятлари учун 1954 йили Хемингуэй Нобел мукофотини олади. 1955 йилнинг охирларига бориб Хемингуэй кўрпага михланиб қолади. Бу хол 1956 йил бошларигача давом этади. У маълум муддат ичишни бас қилади. Жигари ҳам хаста эди. 1959 йилларга бориб фаолияти кучаяди. “A moveable feast” асарани тугатади. 1959 йили Кубани тарк этади. Кетчумдаги Биг Вуд Риверда уй сотиб олади. У Фидел Кастро ҳукумати билан ҳам яхши муносабатларни сақлаб қолади.

1960 йил ёзида Испанияга қўлёзмаси учун расмлар олгани боради. У ерда ўзини Мэрисиз ёлғиз ҳис қилади. Кейин у Айдахога боради, соғлиги янада ёмонлашади, кўриш қобилияти сусаяди.

Бир неча ой кейин ёзувчи Кечумга қайтади, касалхонада даволанади. 1961 йил 2 июль эрта тонгда у ўзи ёқтирган ов қуролини олади, унга иккита ўқ солади, милтиқни оғзига қаратиб тепкини босади. Унинг мияси сочилиб кетади. Шундай қилиб Хемингуэй ўз жонига қасд қилади. Баъзи адабиётларда унинг ўлими тасодиф эканлиги айтилади. Лекин ўша пайтда адиб руҳан соғлом эмасди. Ёзувчи ўз ўлимини отасининг ўлимидан кейин ҳам башорат қилган эди. (Отаси ҳам ўз жонига қасд қилган эди). [5, 21-29]

1991 йили ўтказилган тиббий таҳлиллар ҳам буни тасдиқлади. Унинг опаси Урсула ва акаси Лейсестерлар одам ўз жонига қасд этган эдилар.

Э.Хемингуэй ўлимидан 5 йил кейин Мэри Хемингуэй ҳам эрини ўз жонига қасд қиганлигини тасдиқлаганди.

Демак, ёзувчи ҳаёти ранг-баранг, саргушатларига яхши ва ташвишли кунларга бой бўлган.




  1   2   3   4   5


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет