Ислом каримов



жүктеу 6.01 Mb.
бет1/26
Дата28.04.2016
өлшемі6.01 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
: files -> 2015
2015 -> Балалар кітабы апталығы «Үздік оқырман» сайысы
2015 -> Убийство на ниле
2015 -> Фио школа Класс Балл
2015 -> Қазақстан Республикасы Энергетика министрінің 2014 жылғы 31 желтоқсандағы № бұйрығымен бекітілген
2015 -> Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳузуридаги Халқ таълими ходимларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини мувофиқлаштириш Кенгаши тўғрисида низом
2015 -> Постановление «19» гинуар 2015года №02 «19» января 2015года
2015 -> Методические рекомендации Формы текущего, промежуточного и итогового контроля


Ислом Каримов. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт — пировард мақсадимиз







ИСЛОМ КАРИМОВ


ОЗОД ВА ОБОД ВАТАН, ЭРКИН ВА ФАРОВОН ҲАЁТ — ПИРОВАРД МАҚСАДИМИЗ


8

ISBN 5-640-02822-Х Тошкент

«Ўзбекистон»

2000
ИРОДА ВА ИЙМОН-



ЭЪТИҚОДИМИЗ СИНОВИ
Маълумки, 1999 йилнинг 16 февраль куни соат 11 да Ватанимиз пойтахти Тошкентда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил якунларига бағишланган мажлиси бўлиши керак эди. Мажлисда мамлакат раҳбарияти, вилоят ҳокимлари, республика миқёсидаги идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳозир бўлган эдилар. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилиши кутилаётган эди.

Мажлис бошланишига 5 дақиқа қолганда Вазирлар Маҳкамаси биноси пойида ва шаҳарнинг яна беш жойида кучли портлашлар юз берди. Кейинги воқеалар тафсилоти, бу қўпорувчилик хуружларини кимлар ва қандай ёвуз ниятда уюштиргани бугунги кунда жамоатчиликка яхши маълум.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, бу машъум воқеалар мамлакатимиз ҳаётини издан чиқаролмади, халқимиз қалбига ваҳима ва саросима сололмади. Икки соатдан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиши Олий Мажлис биносида ўтказилди. Мажлисда Президент Ислом Каримов кун тартибидаги масалага ўтишдан олдин рўй берган фожиали воқеалар хусусида нутқ сўзлади.

Ҳали ҳаяжонлар сўнмасдан туриб, ҳеч қандай тайёргарликсиз, юрак-юракдан, катта эҳтирос билан сўзланган бу нутқ нафақат залдагиларни, балки бутун халқимизни ларзага солди. Чунки Юртбошимизнинг бу оташин сўзларида айни пайтдаги долзарб вазифалар билан бирга ҳаётнинг маъно-мазмуни, инсон умрининг қадр-қиммати, Ватан ва миллат тақдири ҳақида теран фалсафий фикрлар ҳам билдирилди.
Ассалому алайкум, қадрли дўстлар!

Муҳтарам меҳмонлар!

Авваламбор, менинг сизларга айтадиган гапим шуки, нима учун
хомуш кўринасизлар? Журъатли, довюрак одамлар бўла туриб,

бугунги рўй берган ҳодисалардан қандайдир ташвиш ёки саросимага тушиш - бизнинг миллатимиз табиатига, шаънига тўғри келмайди. Айниқса, бугунги Ўзбекистон сиёсатини олиб бораётган, халқимиз, юртимиз учун, Ватанимиз учун қилинаётган ишларнинг етакчилари бўлмиш фидойиларга ярашмайди.

Сизларга ҳозир айтмоқчи бўлган асосий гапим шуки, бундай ҳолатларни, яъни бугун юз берган ҳодисаларни, албатта, ҳеч биримиз кутмаган эдик.

Нега деганда, бунинг ўзи ваҳшийлик, ёвуз ҳаракатлар, ёвуз ниятларнинг ҳеч ақлга сиғмайдиган бир намойиши. Такрор айтаман, ҳеч ким, авваламбор халқимиз буни кутмаган эди.

Лекин бизнинг вазифамиз, бу ерда ўтирган раҳбарларнинг вазифаси шундан иборатки, юртимиз, халқимиз бошига тушадиган ҳар қандай хавф, бало-қазоларга қарши тайёр туришимиз зарур. Ҳар қандай кутилмаган ҳодисаларга қарши бизнинг иродамиз бақувват бўлиши керак.

Негаки биз ҳақли сиёсат олиб боряпмиз, халқимизни ҳимоя қиляпмиз. Олдимизга улуғвор мақсадлар қўйиб, муқаддас орзу- ниятлар билан яшаяпмиз. Яъни ҳаётимизни фаровон ва эркин қилиш йўлида, юртимиз учун, халқимиз учун, керак бўлса жонимизни ҳам фидо этишга тайёр эканимизни ҳар қадамда амалий ишлар билан исботлашимиз керак.

Шу каби мудҳиш ҳодисалар рўй берганда ўзимизни йўқотмасдан, иймон-эътиқодимизни сақлашимиз керак. Бизга қасд қилган ғаразли кучларга қарши ўзимизнинг мустаҳкам жипслашганимизни намоён этиб, жамоатчилик, халқимизнинг ишончини оқлашимиз керак. Бундай пайтларда ҳар қайси миллатнинг, ҳар қайси халқнинг иродаси ва иймон-эътиқоди синалади.

Биз мана шу етти ярим йил давомида кўп машаққатли йўллардан ўтдик. Бошимизга турли синовлар тушди, бизни чалғитишга уринадиган, йўлдан урадиган, керак бўлса, ёвуз ниятларини ҳам бизга намойиш қилишдан тап тортмайдиган ҳар хил кучларни, оқ-қорани кўрдик, яхши-ёмон кунларни бошимиздан кечирдик.


Биз бугун қандай ютуқларга-натижаларга эришаётган бўлсак -

бу барчага аён. Бошқаларга нисбатан бизнинг ҳаётимиз қадам- бақадам, кундан-кунга яхши бўлаётганини кўролмаётган кимсалар ҳар қандай жирканч ишга ҳам қўл уришга тайёр эканини биз олдиндан тасаввур қилиб, билиб олишимиз керак. Ва ана шундай кучларга қарши, яна бир бор айтаман, иймон-иродамизни бақувват қилишимиз керак.

Орқамизда ким турибди? Тоғдек халқимиз турибди. Тоғни ким ҳам ўрнидан сура олиши мумкин, халқни ким ҳам бу танлаган йўлидан қайтара олиши мумкин? Ҳеч ким! Мен мана шу минбардан туриб, мана шу дақиқаларда айтмоқчиман: кимки ўз йўлидан қайтса, у

- номард!

Танлаган йўлимиз енгил ва осон эмаслигини ҳаммамиз олдиндан билардик. Мен ҳозир мана шу лаҳзаларда рўй берган ҳодисаларни таҳлил қилиш, бугунги ҳодисаларнинг туб сабаблари тўғрисида батафсил гапириш, уларнинг орқасида кимлар тургани ҳақида сизларга ўз фикримни, ўз қарашимни билдириш ниятидан йироқман. Нимага деганда бу масалаларни албатта чуқур ўрганишимиз керак. Бу ҳодисаларнинг ҳали илдизига етиб боришимиз керак.

Аммо бир фикрни аниқ айтишим мумкин. Бизда бир бепарволик кайфияти борки, мен бу ҳақда доимо огоҳлантириб келаман. Лекин одамнинг бошига синов ёки кулфат тушмаса, кўзи очилмас экан.

Асрлар давомида кўп қийин, оғир кунларни кўрган халқимиз мана шундай ҳикматли бир мақолни айтган: "Бошга тушганни кўз кўради". Бу мақол мағзини ҳар ким чуқур ўйлаб кўрса, унинг тўғрилигига иқрор бўлиши, агарки бошига бир кулфат тушса, хаёлига келтириши табиий ҳол.

Мақсадимизга эришиш йўлида қилаётган ишлар билан бир қаторда, боя айтганимдек, бизда қандайдир лоқайдлик, бепарволик кайфияти пайдо бўлганки, кўпинча ҳамма ишлар худдики ўз йўли билан, осонлик билан амалга ошяпти, деб ўйлаймиз.

Мана, қаранглар, тинчлик-осойишталик, барқарорлик шароитида яшаяпмиз. Худога шукр, ҳаётимизда тинчлик-хотиржамлик ҳукм сурмоқда, деган гапларни ҳар қадамда эшитиб турамиз. Аслида бу ҳам авваламбор Парвардигоримизнинг неъмати. Одамзот табиати
тинч-тотув ҳаётни хуш кўради, бундай ҳаёт унинг ички дунёсига,

хоҳиш-иродасига, интилишларига тўғри келади. Нега деганда, ҳар бир инсон, миллатига, жинсига, динига қарамасдан, нимани хоҳлайди? Инсон яна нимани истайди? Бола-чақасининг бахтини кўришни, эзгу ниятларини амалга оширишни истайди. Шунинг учун ҳам тинчлик- осойишталик одамзот учун табиий бир ҳол. Лекин, минг афсуски, бундай ҳол гўё ўз-ўзидан, ҳеч қандай қийинчиликсиз, ойдан тушгандек юз беряпти, деб ўйлаймиз баъзан... Очиқ айтиш керак: шундай кайфият бизда бир касалликка айланди.

Бунақанги беғамликка дуч келганда беихтиёр: "Эй одамзот, теварагингга қара, нима бўляпти? - деб хитоб қилгингиз келади. - Ахир, ён-атрофингда нотинчлик, тўс-тўполон, одамлар бир-бирини ўлдиряпти - мана, йигирма йилдирки, Афғонистонда уруш кетяпти, етти йилки, Тожикистонда нотинчлик. Шуларга қараб фикр қил, кўзингни оч".

Жануб томонда жойлашган баъзи бир экстремистик кучлар, ўзларича, Ўзбекистон энди мустақил, эркин бўлди, биз ҳам шундан фойдаланиб ҳукмимизни сурайлик, уларни ўз йўлимизга юрғизайлик, уларнинг бойлигидан фойдаланайлик, деган хомхаёлда юргани барчамизга аён бўлиши керак. Бизнинг ҳаётимизда ислом давлатини, ислом ақидаларини жорий қилиб, улар бу ерда ўз сиёсатини, ўз ҳукмронлигини ўрнатмоқчи бўлади.

Биз эса, таассуфки, уларнинг бундай ёвуз ниятлари ва ҳаракатларидан бехабардай юрамиз. Нима учун? Ахир, ҳаёт ҳамма нарсага одамларнинг кўзини очиб беради-ку! Мен бир нарсага ачинаманки, фақатгина одамлар бошига мана шундай фожиа, кулфат тушгандан кейин биз кўзимизни каттароқ очиб қарагандай бўламиз.

Мен, эй одамзот, огоҳ бўлинглар, огоҳ бўлинглар, огоҳ бўлинглар, деб доим куйиб-ёниб даъват этаман. Бу гап эҳтимол баъзи бировлар учун ортиқчадай туюлар. Лекин мен огоҳлик, огоҳ бўлиш ҳақида гапирганимда бугунгига ўхшаш воқеаларни назарда тутаман. Нега деганда, бир бегуноҳ одамнинг ўлими - бу кечирилмас фожиа. Чунки инсон табиати ноҳақлик, зулмни қабул қилмайди. Авваламбор, Худонинг ўзи буни қабул қилмайди.

Яна такроран айтмоқчиманки, бугун кўпгина жойларда
ҳаётимизда ана шундай бепарволик, фақат ўзини билиш, фақатгина

ўзини ўйлаш, ўзи билан банд бўлиш кайфиятлари пайдо бўлди. Ҳаммаси ўзича кетяпти-ку, бугун кечаги кунга нисбатан ўсиш бор, пировард мақсадимизга ҳали тўла эришмаган бўлсак-да, сезиларли суръатлар билан ривожланяпмиз, яна нима керак, деган қарашлар бизнинг сезгир, ҳушёр бўлишимизга халақит бераётганини пайқамасдан қолдик.

Ҳолбуки, бу тинчлик учун курашиш керак, бу тинчлик учун, айтайлик, зарур бўлса, жон бериш керак. Тинчлик учун инсон ўзининг бутун кучини, ақл-идрокини сафарбар этиб, ҳаракат қилиши, меҳнат қилиши керак. Бу ҳаётни ҳимоялаш керак. Ҳимоялаш деганда мен нимани назарда тутяпман? Тинчлигимизни ҳимоя қилишимиз керак. Келажак авлодимизни ҳимоялашимиз керак. Оиламизнинг тинчлигини ҳимоялашимиз керак.

Ҳимоя дегани нима? Ҳимоя дегани - аввало, огоҳ бўлиш дегани. Мана шу каби бемаъни ишларни, қабиҳ ниятларни сездингми, ёвуз кучларнинг хатти-ҳаракатини, башарасини кўрдингми, бепарво бўлма! Нимага деганда, эртага шулар туфайли сенинг бошингга кулфат тушиши мумкин.

Бепарволик ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаган. Кўҳна тарих бу борада бизга кўп сабоқ беради. Бизнинг миллатимиз, халқимиз оғир ва машаққатли тарихни бошидан кечирди. Фарзандларимизга шу тарихни ҳаққоний тарзда ўргатиш, мактабларда ўқитиш, китоблар, матбуот, телевидение орқали яққол кўрсатиш керак.

Гоҳ-гоҳ журналистларга, боринглар, Афғонистонни, у ердаги аҳволни кўринглар, билинглар, дейман. Телевизорда кўрсатинглар, одамлар қандай ҳаёт кечиряпти, бегуноҳ инсонлар нобуд бўлиб кетяпти, деб айтаман. Нима учун кўрсатмайсизлар? Нима учун шу тўғрида гапирмаймиз? Бир воқеани билиш учун одам уни ўз кўзи билан кўриши керак, кўзини очиб қараши керак.

Худдики биз бир орол сифатида алоҳида яшаяпмиз: атрофимизда шундай нохуш ишлар, шунча ёвузликлар бўляпти, кишиларнинг тинчлиги бузиляпти, ҳар қадамда беқарорлик, одам ўлдириш, инсон ҳаётини икки пулга олмаслик каби ҳолат ҳукм суряпти-ю, гўё уларнинг бизга дахли йўқдай, биз беғам-бефарқ
ўтирибмиз. Шу тўғрида гапириш керакми-йўқми? Нега ҳеч ким бу

ишни қилмайди, ҳаётнинг аччиқ ҳақиқатини кўрсатмайди?

Бугун нима қилишимиз керак? Биринчи навбатда ҳар қайси маҳаллада, ҳар қайси қишлоқда, керак бўлса, ҳар қайси хонадонда барчамиз бу ҳақда яна бир бор ўйлаб кўришимиз, очиқ фикр алмашиб олишимиз зарур. Барака топгурлар, биз бугунги ҳаётга эришгунча қанча-қанча пешона теримизни тўкдик, қанча-қанча синовлардан ўтдик, қанча-қанча оғир машаққатларга сабр-тоқат билан бардош бердик, қандай қийин кунларни бошимиздан кечирдик. 1990 йилларни эсланг, Фарғона фожиаси, Ўш, Ўзган воқеаларини яна бир бор кўз ўнгингизга келтиринг. Айтинглар, шулар ҳақида ўйламаслик - ҳозирги кунларнинг қадрига етмаслик эмасми?..

Бугун мана, қаранг, осмонимиз мусаффо, заминимиз тинч. Мен ўзимга гоҳ-гоҳ бериб турадиган бир саволни мана шу минбардан туриб сизларга ҳам бермоқчиман. Бундай мусаффо, тиниқ осмон, бугунги ҳаётимиз учун ҳар куни эрталаб туриб, покланиб, Худога минг бор шукроналар айтишимиз керакми-йўқми? Бир вақтлар бир бурда нонга муҳтож бўлиб юрганимизда, очликдан ўлиб кетмаганимиз учун шукроналар айтардик. Мана, бугун ҳамма нарса бор, одамларнинг юришини, кийинишини кўринглар, одамларнинг яшашини, ейиш-ичишини кўринглар.

Албатта, ҳали кўп камчиликларимиз ҳам бор, олдимизда турган мақсадларга эришиш учун ҳали кўп меҳнат қилишимиз керак. Буни ҳеч ким инкор қилмайди. Кўп нуқсонларни, хатоларни бартараф қилишимиз, ҳаммамиз фидокор бўлишимиз зарур. Биз орзу қилган фаровон, эркин турмушга етиб бориш учун ҳали анча-мунча қийинчиликни бошимиздан кечиришга тўғри келади. Лекин бугунги ҳаётимизнинг, Худо барчамизга берган неъматларнинг қадрига етишимиз керакми-йўқми?

Бу гапларни айтишдан мақсад нима? Сабаби шуки, ҳамма нарсани тушуниш, билиш учун яна бир бор ўзимизга қарашимиз, воқелигимизни танқидий кўз билан баҳолаб, ҳозирги ҳаётимизни қадрлай оляпмизми, бугунги куннинг қадрига етяпмизми-йўқми, деган саволларга жавоб қайтаришимиз зарур.

Нега деганда, шу ҳақиқатни сезган, уни қалбидан, юрагидан
ўтказган одам ҳаётни ҳимоя қилишга тайёр бўлади. Ҳар қандай

босқинчи, ҳар қандай товламачи, ҳар қандай разил кучларга қарши чиқишга ҳам кучи етади ва керак бўлса, бизлар олиб бораётган сиёсатни қўллаб-қувватлайди. Шундагина ҳар бир фуқаро муқаддас ислом динимизни ниқоб қилиб олиб, бизнинг тинчлигимизни бузишга ҳаракат қилаётган кучларга қарши ўз фикрини, аниқ муносабатини билдиради.

Биз бугунги машъум ҳодисаларнинг илдизига албатта етиб боришимиз керак. Мана шундай қабиҳ усул билан - балки буни усул деб ҳам бўлмас - шундай аблаҳона намойиш билан бизни танлаган йўлимиздан қайтариш, қўрқитиш, ваҳимага солиш мақсади орқасида кимлар турганини очиб беришимиз зарур. Мен шуни ўзимга аниқ тасаввур қиламан. Бугунги қабиҳ ҳаракатларнинг асосий мақсади менга қарши, мени йўқ қилишга қаратилган.

Чунки мен бошлиқман, бинобарин, кимгадир ёқаман, кимгадир ёқмайман. Қандайдир кучларнинг йўлини тўсиб турибман. Мен раҳбарман, халқимизнинг ишонч-иродаси билан сайланган одамман. Демак, юртимиздаги ҳаёт учун, барқарор турмуш, тинчлик- осойишталик учун авваламбор мен жавобгарман. Билмадим, гапимни қандай тушунасизлар, лекин бу бинода, шу минбардан туриб ёлғон гапириш мумкин эмас. Негаки бу залда халқ ноиблари - халқ вакиллари ўтиришибди. Улар юртимизнинг турли шаҳар- қишлоқларида, бевосита халқ орасида меҳнат қилишади ва айтиш мумкинки, улар сиймосида халқимизнинг нафаси, аждодларимизнинг руҳи мана шу зал, шу бинода парвоз қилиб юрганига менинг ишончим комил.

Бу улуғ даргоҳда фақат рост гапириш керак. Бу даргоҳда одамлар ҳақида, уларнинг дардини ўйлаб, ярасига малҳам бўлиш ҳақида гапиришимиз керак. Бу бино халқнинг бутун дарду армонларини, орзу-умидларини мужассамлаштирадиган маскан, десам, тўғри бўлади. Бугун шу минбарга чиққан ҳар бир инсон виждонан гапириши керак. Чин қалбдан гапириши керак.

Мен шу юксак минбардан туриб айтмоқчиманки, мавжуд тинчлик, барқарорликни сақлаб қолиш учун, эртанги кунимизни ҳимоя қилиш учун мен жонимни ҳам беришга тайёрман! Бу шунчаки


қуруқ гап эмас. Бу - қалбимдан, бутун вужудимдан чиққан гап. Шу

муносабат билан бир фикрни айтмоқчиман: шахс сифатида, инсон сифатида менга суиқасд қилиш бошқа, халқимизга, олиб бораётган сиёсатимизга суиқасд қилиш - бу мутлақо бошқа нарса.

Мени қийнайдиган, қалбимни ўртайдиган энг оғир фожиа шуки, бугунги машъум воқеалар туфайли қанча бегуноҳ одам ҳалок бўлди, ота-она, оила, бола-чақаси бағридан жудо бўлди? Уларни кутилмаган мотамга солди. Нима учун? Уларнинг гуноҳи нима?

Бу машъум, разил ишни бажарганлар ва уларнинг ортида турган кучлар ўйламайдики, ахир бегуноҳ одамнинг ўлими учун нафақат бу дунёда, у дунёда ҳам муқаррар жавоб бериш керак-ку! Бугун ҳеч қандай айби йўқ, тинч юрган одамларнинг қони тўкилди. Майли, душман бўлса, менга душман бўлсин, лекин бу одамларнинг гуноҳи нима? Нима учун улар ёвуз қотиллар қўлида қурбон бўлиши керак?

Шуни яна бир бор таъкидламоқчиман: агар бу ёвуз ният ва ҳаракатлар ортида фақат Президентга суиқасд қилиш мақсади бўлса, мен буни тушунишим мумкин. Қабул қилишим эмас, тушунишим мумкин. Бу курашда қурбонлар ҳам бўлиши мумкин. Мана шу сиёсатнинг бошида турган, уни амалга оширадиган, қалбидан, юрагидан ўтказадиган, керак бўлса, шу сиёсатни охирига етказиш учун, фаровон ҳаёт, улуғ келажак учун жонини, бутун борлиғини беришга тайёр бўлган одамга қарши курашиш - бу ҳам тарихда бўладиган ҳодисалар сирасига киради. Аммо қарши чиқса, курашмоқчи бўлса, очиқ майдонга чиқмайдими? Бундай қабиҳ, ғирром йўл билан эмас, ошкора, қонуний йўл билан курашса бўлмайдими? Яна бир бор айтаман, нима учун бегуноҳ одамларнинг қони тўкилиши керак? Ким жавобгар бунга?

Албатта, талафотлар битиб кетади, шикастланган бинолар тикланади. Лекин мени бир савол қийнайди: ҳалок бўлган одамларнинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари, яқинлари, ёру биродарлари юзига қандай қарайман? Уларнинг айби нима?!

Сизларга очиқ айтишим керак: мен ақлли, кўпни кўрган баъзи одамлардан "Сенга нима керак? Нима қиласан ҳамма нарсага ўзингни уриб? Нима қиласан ўз принципингда бунчалик қатъий туриб? Сиёсатда андиша, муросаи мадорага риоя қилсанг бўлмайдими,
ўзингни ўтга-чўққа уриб нима қиласан, бари бир бу ҳаётни ўзгартира

олмайсан", деган гапларни кўп эшитганман. "Минг йиллардан буён ҳаёт шу тарзда давом этиб келяпти, уни ўзгартириб бўлмайди,нима қиласан ўзингни бунчалик куйдириб, жонингда қасдинг борми?" деган гапларни ҳозир ҳам айтиб туришади.

Буларга жавобан мен шу фурсатдан фойдаланиб айтмоқчиманки, одамлар ҳар хил бўлади. Борингки, мана шундай ҳаракатлар билан бировни қўрқитиш, йўлидан қайтариш мумкиндир. Лекин баъзи бир одамлар борки, уларни асло ўзгартириб бўлмайди, жумладан, менга ўхшаган одамни ўзгартириб, йўлидан қайтариб бўлмайди!

Менинг ҳаётим - иш, уй. Шу халқ, шу миллат ташвиши. Менда яна нима бор, қандай ҳузур-ҳаловат бор? Ўйлайман. Кўп ўйлайман, кечалари ухламасдан чиқаман баъзан. Менинг ҳам болаларим, учта набирам бор. Мен ҳам болаларимнинг бахтини кўрмоқчиман, набираларимни уйлантирмоқчиман. Бу ҳам табиий бир орзу. Лекин бунга ниманинг эвазига, қандай қилиб эришиш мумкин? Ўз эътиқодини, ўзининг иродасини, иймонини сотиб ҳам бунга етиб бориш мумкин. Лекин, ўйлайманки, ҳар қайси иродам бор, иймоним бор, деган виждонли одам бу йўлга асло кўнмайди, рози бўлмайди. Менинг шу гапимга, ҳозир билдирган фикримга онгли яшайдиган, иймони бутун одамлар қўшилади, деб ўйлайман.

Мен яна бир масала хусусида кўп фикр қиламан: одамзот бу ҳаётдан ҳар хил яшаб ўтиши мумкин. Инсоннинг ёши улғайган сари бу ҳақда кўпроқ ўйлайди. Кимдир эрталаб туради, кечгача ҳар хил юмушлар, керак-нокерак ташвишлар билан банд бўлади. Лекин ҳаётнинг мазмуни ҳақида ўйлаб кўрмайди. Ҳаётда бўладиган воқеа- ҳодисаларни юракдан қабул қилиш, ҳис қилиш туйғусини Худо ҳаммага ҳам беравермайди. Бу ҳам табиий ҳол. Аллоҳ таоло ҳаммамизни ҳар хил қилиб яратган. Лекин бугунги кунда кўпчилик, аксарият халқимиз орасида, Ватан, эл-юрт ҳақида, иймон ҳақида, шу тушунчаларни фарзандларимиз, ёшларимиз онгига сингдиришга ҳаракат кучаймоқда. "Ҳаётнинг мазмуни нимадан иборат?" деб бош қотирадиган, ўзини ўзи қийнайдиганлар сони кўпайиб боряпти. Ўйлайманки, ана шу руҳда тарбия топадиган ёшларимизнинг эртанги куни ёруғ бўлади.
Кўпгина одамлар ўз умрининг охирида: "Мен ҳаётимни қандай

кечирдим, бошқалар эса қандай ўтказди?", деб ўзига ўзи савол беради. Мен умрбод ўзимни қийнаб, азалий муаммоларга жавоб топаман, деб яшадим, булар эса ҳаётнинг барча лаззатларидан, яхшиликларидан, қулайликларидан баҳраманд бўлиб яшади, деган саволларга дуч келади.

Хўш, ўйлаб кўрайлик, аслида ким бахтли? Бу икки тоифа инсондан қай бири бахтли?

Мен ўйлайманки, авваламбор ҳаёт мазмунини ўйлаб яшаган одамлар бахтли. Бу ҳаётдан енгил-елпи яшаб ўтиш ҳам мумкин. Аммо ҳаётнинг моҳияти, умр маъноси, охират ҳақида қайғурадиган, келажак мазмуни, фарзандлар истиқболи ҳақида ўйлайдиган, нима қилсам шу болаларим мендан кейин бахтли-саодатли, соғ-саломат, тўқ-фаровон бўлади, деган ташвиш билан яшайдиган одамларнинг сони эса, ишончим комилки, кўпроқ. Бундай одамларни ўзгартириш қийин. Мен ҳам шундай одамман. Худо таоло мени шундай қилиб яратган. Хоҳлардимки, мени ҳаёт ҳам, халқимиз ҳам шундай қабул қилсин.

Агар одамнинг бахти нимада, деб сўралса, мен кимки ўз ички дунёси, бошқача айтганда, иймон-эътиқоди амрига бўйсуниб яшаса, шундан розилик, қаноат туйса, шубҳасиз, ана шундай инсон бахтлидир, деб жавоб берган бўлардим.

Инсон ўз виждони, иродаси, иймонига қулоқ солмасдан ҳаёт кечирса, ўйлайманки, охир-оқибатда, боши ташвишу ғурбатдан чиқмай қолади, пушаймонлик ва надоматлар ўтида ёниб-куяди, ўзидан ўзи, ўтган умридан норози бўлади.

Азиз дўстлар!

Бугунги воқеалар муносабати билан айрим одамлар хавотирга тушиб, кўнглида ҳар турли саволлар пайдо бўлиши мумкин. Шуни инобатга олиб, айтмоқчиман: бу ёвуз ҳаракатни содир этган кучларнинг яна бир мақсади - одамларни қандайдир ваҳимага солиш, халқимизни, авваламбор Тошкент аҳолисини саросимага тушириб, юрагига ғулғула солиб, шу орқали ҳозирги ҳаётимизга, олиб борилаётган сиёсатга кишиларнинг ишончини сусайтириш. Бугун амалга ошираётган бунёдкорлик ишларимизга, мустаҳкамланиб


бораётган иродамиз, иймон-эътиқодимиз, айниқса келажакка бўлган

ишончимизга зарба беришдир.

Бугунги учрашувдан асосий мақсад - телевидение, радио, матбуот воситалари орқали халқимизга бугунги воқеалар тўғрисида ҳақиқий маълумот бериш, одамларимизни ваҳимага тушмасликка, саросимага берилмасликка, барқарорликни сақлашга чақириш, ёвуз ниятли кимсаларнинг кирдикорларига қарши иродамизни янада бақувват қилишга даъват этишдан иборат. Бу тўғрида энг таъсирчан, энг самарали воситаларни қанча тез ишга сололсак - шунча яхши. Мен матбуот ходимларидан бу бўлган воқеа ғаразли кучларнинг қабиҳ бир намойиши эканини халққа етказиш ва тўғри тушунтиришни илтимос қиламан.

Мен барчангиздан бир нарсани сўрайман: ваҳимага тушмаслик керак. Ҳеч ким ваҳимага берилмасин, токи юрагимизда ғулғула пайдо бўлмасин. Аксинча, одамларда бу разил қўпорувчилар ва уларнинг ортида турган кучларга нисбатан қаҳр-ғазаб уйғотиш керак, бугунги ҳаётни, тинчликни, барқарорликни, осойишталикни қадрлашга, ҳар қайси хонадон, маҳалла, қишлоқдаги осудалик, бир-биримизга бўлган меҳр-оқибатни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилишимиз керак. Жамоатчилигимизга, бутун халқимизга телевидение орқали айтадиган гапим шу - қалбингизга ваҳима тушмасин. Ёвуз кучларнинг илдизига етиб бориш, илдизи билан суғуриб ташлаш қўлимиздан келади!

Шунинг учун, энг аввало, маҳаллаларда, меҳнат жамоалари ва ўқув даргоҳларида бўлиб ўтган воқеани атрофлича муҳокама қилишимиз керак. Фақат ҳодисанинг ўзи ҳақида эмас, балки унинг нима мақсадда содир этилгани тўғрисида фикр юритиш, бундай хавфдан одамларни огоҳ қилиш зарур.

Гап шундаки, биз ҳаммамиз бир халқнинг фарзандлари, вакилларимиз. Шу жумладан, жиноятга қўл урганлар ҳам, адашиб шу йўлга тушганлар ҳам. Уларни тарбиялаш, тўғри йўлга солиш - барчамизнинг вазифамиз.

Шу нуқтаи назардан қараганда, маҳаллаларда ўтказиладиган мажлисларда нима тўғрида гапириш керак? Мана шу манфур кучлар нима қилмоқчи, уларнинг мақсади нима, масжидларда нима гаплар бўляпти? Бизнинг имом-хатибларимиз одамларнинг кўзини очиб
бериш борасида ўз бурчларини бажаряптими, йўқми?

Одамларимизни, муқаддас динимизни ёт ва зарарли таъсирлардан ҳимоя қила оляптими, йўқми?

Бугун ҳам бир маърифатли, виждонли инсон ақидапарастлик балосига қарши курашиши, халқнинг кўзини очиб, уларга бор ҳақиқатни тушунтириб бериши, одамларнинг руҳини, онгу тафаккурини ҳимоя қилиши зарур. Хўш, жамоатчилигимиз, зиёлилар, шоир-ёзувчиларимиз, дин пешволаримиз, муаллим-мураббийларимиз, матбуот ходимлари шу ҳақда жиддий ўйлаяптими? Шу ҳақда ошкора, теран ва холис фикр юритиб, халқни огоҳликка даъват этяптими?

Ҳар қайси маҳалла ўз ҳудудидаги масжид фаолиятига алоҳида эътибор бериши керак. Аслида масжид ким учун керак? Масжид имом учун эмас, сўфи учун эмас, халқ учун керак, мўмин- мусулмонлар учун керак. Маҳалланинг ҳаётини, инсоннинг икки дунёсини обод қилиш, охират деган тушунчани одамлар онгига сингдириш - масжид мана шунинг учун керак. Виждонни уйғотиш, инсонни инсонийлик руҳида тарбия этиш - мана бу масжидларнинг иши.

Шунинг учун яна бир бор айтаман: ҳар қайси маҳалла аҳли ўз масжидининг ишидан, у ердаги маънавий муҳитдан хабардор бўлиб туриши керак. Шуни унутмаслик керакки, маҳалла ўзини ўзи бошқарадиган ташкилот. Бинобарин, масжидлар фаолиятини тўғри йўлга қўйиш уларнинг бевосита вазифасига киради. Табиийки, маҳалла аҳли ҳам, маҳалла раҳбари ҳам шу масжидга қатнайди. Масжидга борадиган маҳалла раҳбари мусулмонлик фарзларини адо этиш билан бирга ўзининг хизмат бурчини ҳам эсдан чиқармасин. Масжидларда бўлаётган ташвиқотлар, тарғиботлар қандай мазмунда, улар бизнинг тушунчамизга, авваламбор Қуръони карим оятларига, Имом Бухорий тўплаган ҳадисларга тўғри келадими, йўқми? Бизнинг динимиз авваламбор Қуръони каримга, унинг илоҳий оятларини тушунтириб, маъно-мазмунини бизга аён қилиб берадиган Ҳадиси шарифга асосланади. Диний-руҳий ҳаётда шу қоидаларга қанчалик амал қилинаётгани тўғрисида ҳам кимдир ўйлаши керак-ку, ахир!

Бир сўз билан айтганда, ҳар томонлама тушунтириш ишларини йўлга қўйиш, кўпроқ ташвиқот олиб бориш зарур. Одамларнинг


онгига ҳақиқатни етказиш керак.

Бу бадкирдор, қўпорувчи кучларнинг бугунги воқеалардан кўзлаган яна бир нияти шундаки, ҳозир Ўзбекистонга катта миқдорда чет эл сармоялари кириб келмоқда. Хорижий мамлакатларнинг кўпдан-кўп вакиллари келиб, биз билан ҳамкорлик қилаётгани, янги жамият қуришда фаол иштирок этаётгани баъзиларга ёқмайди. Бу нафақат ёвуз ниятли душманларимизга, нафақат ақидапарастларга, балки ўзини бизга яхши томондан кўрсатаётган бошқа айрим кучларга ҳам ёқмайди. Уларнинг асосий мақсади - Ўзбекистонда тинчликни издан чиқариш. Агар юртимизда бугунгидек нохуш ишлар юз бериб, нотинчлик пайдо бўлса, бу кучлар дарров чет эллик сармоядорларга, ажнабий ҳамкорларимизга қарата, бу мамлакатга сармоя сарфлаш хатарли, деган гапларни тарқатиб, юртимиз, халқимиз шаънига қандайдир доғ туширишни кўзлайди. Биз буни ҳам эсимиздан чиқармаслигимиз керак. Чунки мамлакатимизга чет эл сармоялари келишининг асосий шарти - Ўзбекистондаги барқарорликдир. Бугунги воқеалар ҳам биздаги вазиятга зарба беришга қаратилган. Буни ижрочилар тушунмаса ҳам, уларнинг ортида турганлар яхши англайди.

Бу қабиҳ кучларнинг яна бир нияти - ёшларимизнинг бугунги ижобий ҳаётий интилишларига зарба беришдан иборат. Чунки уларга ёш авлодимизнинг тараққиётга интилиши, ҳаётга бошқача, замонавий кўз билан қараши ёқмайди. Уларнинг мақсади - бугунги энг тараққий топган давлатлар билан ўрнатган алоқаларимизни узишга, ёшларимиз тарбиясини издан чиқаришга, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини йўққа чиқаришга қаратилган.

Қаранглар, ҳозир ёшларимиз қандай кўз билан, қандай пок ният билан, қандай эзгу орзу-умидлар билан эртанги кунга интиляпти. Мен телевизорда уларнинг юрак сўзларини эшитиб, беихтиёр ҳаяжонга тушаман, ўз ҳаётимдан рози бўламан. Нега деганда, бу ёшлар - эртанги ҳаётимиз. Эртанги кунимиз мана шу ёшларнинг қўлида, ёшларнинг ҳаракатида, ёшларнинг қурбида, керак бўлса, қудратида. Қаранг, шундай ҳаракат ҳозир бутун Ўзбекистонимизни қамраб олди. Мен шундан ғурурланаман. Бу ҳаракат, бу интилишни асло тўхтатиб бўлмайди. Лекин унга зарба бериш, ёшларни бу йўлдан қайтариш -


ғанимларимизнинг ёвуз нияти. Буни ҳам чуқур ўйлаб кўриш, унинг

сабаб-оқибатларини ўзимизга яққол тасаввур қилишимиз зарур.

Душманларимиз шуни яхши билиб қўйсинки, биз ёшларимизни ҳеч кимнинг қўлига бермаймиз! Ёшларимизни ҳимоя қиламиз!

Агар биз шу ерда бўш келсак, ёш авлод тақдирига бефарқ қарасак, бу кечириб бўлмайдиган гуноҳи азим бўлади. Такрор айтаман: ёшларимизни, болаларимизни, фарзандларимизни ҳеч кимнинг қўлига бермаймиз! Уларни ўзимиз, ўз қўлимиз билан тарбия қиламиз!

Нега деганда, булар бизнинг фарзандларимиз. Менинг фарзандим, сизларнинг фарзандларингиз. Нима учун мен ўзимнинг боламни қандайдир ақидапараст қўлига, разил ният билан юрган одамларнинг қўлига бериб қўйишим керак?!

Мен қатъий ишонч билан айтаманки, Ўзбекистонда яшаётган миллион-миллион ёшлар менинг болаларим, менинг фарзандларим!

Жиноятчиларни ушлаш, уларни жавобгарликка тортиш, ақли- ҳушини киргизиб қўйиш - бу ўз йўлига. Бунга мана шу ерда ўтирган тегишли ташкилотлар, органлар, мутасадди раҳбарларнинг кучи етади, мен бунга ишонаман. Халқимиз ҳам ишонади. Биз 1990 ёки

1991 йилда яшаётганимиз йўқ. Ҳарбий кучларимиз, керак бўлса, хавфсизлик ташкилотлари, ички ишлар идоралари, прокуратура, бошқа ташкилотларнинг кучи етади.

Лекин бугунги энг муҳим масала - халқимизни ғанимларимизнинг ёвуз ниятлари, ёвуз ҳаракатларидан, хавф- хатардан огоҳ этиш, эл-юртимизни ҳар қандай бало-қазолардан асраш учун одамларни жипслаштириш ва олдимизда турган эзгу мақсадлар йўлига бошлашдан иборат.
Бизнинг энг катта таянчимиз - халқимизнинг иродаси,

халқимизнинг ишончидир.

Менинг Аллоҳдан сўрайдиганим - эл-юртимизни, унинг тинчлигини, тотувлигини ўзи асрасин, барчамизни паноҳида сақласин.



  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет