Жорий этиш санаси



Дата17.05.2020
өлшемі354.52 Kb.

N 137:2003

«UZ» ЗОНАСИДАГИ ДОМЕНЛАРНИ МАЪМУРИЙ БОШҚАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

Жорий этиш санаси ________________


  1. Қўллаш соҳаси




    1. «UZ» зонасида доменларни маъмурий бошқариш тартиби тўғрисидаги Низом (бундай буён - Низом) Ўзбекистон Республикасининг юқори даражадаги «UZ» миллий домен зонасида домен номларини рўйхатга олиш, ваколат бериш ва бекор қилишни ҳамда «UZ» домени зонасидаги иккинчи даражали доменлар бошқарувига қўйиладиган талабларни белгилайди ва Интернет тармоғи миллий доменидаги иккинчи даражали домен номларини сақлаб туриш, рўйхатга олиш бўйича муносабатларда иштирок этувчи шахсларнинг ўзаро муносабатини тартибга солади.

    2. Низом Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ва меъёрий ҳужжатларига ҳамда 2002 йил 7 ноябрдаги компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш тасдиқлаган 3-сонли қарор баённомасига, давлат бошқаруви ва ҳокимият органлари сайтларини яратиш ва қўллаб - қувватлаш бўйича асосий талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган.

    3. Ушбу Низом талаблари «UZ» домени зонасидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш, бошқариш бўйича фаолият кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.



            1. Атамалар ва таърифлар


Ушбу Низомда қуйидаги атамалар тегишли таърифлар билан қўлланган:

    1. домен: Интернет тармоғининг иерархик номларининг жойлашган соҳаси бўлиб, ноёб домен номи билан белгиланади ва унга домен номлари серверлар йиғиндиси (Domain Name SystemDNS) томонидан хизмат кўрсатилади ҳамда уни домен маъмурий бошқарувчиси марказлашган ҳолда бошқаради. Ҳар бир қайд этилган домен номи учун ягона маъмурий бошқарувчи белгиланган.

2.2 номларнинг домен тизими (Domain Name SystemDNS): Домен номлари ва IP - манзилларнинг мос келиши тўғрисидаги ахборотларни ўз ичига олувчи тақсимланган маълумотлар тўплами.

2.3 реестр: Рўйхатга олинган домен номлари, доменнинг Маъмурий бошқарувчилари ва доменларни рўйхатга олиш учун зарур бўлган бошқа ахборотларни ўз ичига олувчи «UZ» доменининг марказий маълумотлар тўплами.

2.4 негиз сервер (Root server): DNS негизи тўғрисидаги ахборотларни ўз ичига олган номлар серверлари.

2.5 домен маъмурий бошқарувчиси: Домен номини ўз номига рўйхатдан ўтказган юридик ёкиёжисмоний шахс.

2.6 рўйхатга олувчи: Домен номларини рўйхатга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи ва рўйхатга олиш учун зарур бўлган ахборотни реестрга узатишни таъминловчи юридик шахс.

2.7 талабгор: Рўйхатга олувчига ўз домен номини рўйхатга олишини сўраб талабнома билан мурожаат қилувчи юридик ёки жисмоний шахс.

2.8 буюртма: Рўйхатга олувчи томонидан белгиланган шаклда, домен номини рўйхатга олиш (рўйхатга олинганлик муддатини узайтириш)учун ёки аввал тақдим этилган ахборотларни ўзгартирувчи барча ахборотларни ўз ичига олган Талабгорнинг Рўйхатга олувчига берган мурожаатномаси.

2.9 домен номини рўйхатга олиш: Домен номи ва унинг Маъмурий бошқарувчиси тўғрисидаги ахборотларни Талабгорнинг талабномаси асосида Рўйхатга олувчи томонидан Реестрга киритилиши.

2.10 рўйхатга олинганликни бекор қилиш (домен номини озод қилиш): Домен номи ва унинг Маъмурий бошқарувчиси тўғрисидаги ахборотларни Реестрдан чиқариб ташлаш.

2.11 доменга ваколат бериш: Доменнинг Интернет тармоғида фаолият кўрсатишини таъминловчи «UZ» доменининг DNS негиз серверларидаги унга тегишли домен номлари (DNS) серверларида ва домен номлар тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш ва сақлаш.

2.12 имтиёзли давр: Домен номини рўйхатга олиш (рўйхатга олинганлик муддатини узайтириш) бўйича хизматлар ҳақини Рўйхатга олувчига тўлаш учун домен Маъмурий бошқарувчисига берилган вақт.

2.13 web - сервер: Сервернинг дастурий таъминоти билан таъминланган ва Интернет мижозларидан талабларни олиш, ишлов бериш ва бажариш учун мўлжалланган компьютер.

2.14 «whois» тизими: Фойдаланувчилар ва доменлар, тармоқлар, хостлар каби бошқа Интернет объектлари тўғрисидаги ахборотни олиш учун ахборотлар базасига сўровнома юбориш имкониятини яратувчи Интернет дастури.
3. Умумий талаблар ва шартлар
3.1 ICANN (Internet Corporation for Assigned Names and Numbers - ном ва рақамларни бериш бўйича Интернет Корпорацияси) халқаро мувофиқлаштирувчи ташкилот томонидан белгиланган тартибларга мувофиқ «UZ» домени бошқарувини таъминлашга юқори даражадаги «UZ» миллий домени Маъмурий бошқарувчиси (бундан буён «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси) жавобгар.

    1. Рўйхатга олувчи домен номларни рўйхатга олиш бўйича ўз фаолиятини «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси билан Рўйхатга олувчи ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширади.

    2. Хизмат кўрсатишга талабномалар мавжуд бўлган ва ушбу Низомнинг барча зарурий талаблари бажарилган ҳолда, Рўйхатга олувчи томонидан Талабгорга шартнома асосида домен номларини рўйхатга олиш бўйича хизматлар тақдим этилади.

    3. Домен номларини рўйхатга олиш тўғрисидаги шартнома шартлари барча Талабгорлар учун бир хилда белгиланади.

    4. Домен ва унинг Маъмурий бошқарувчиси тўғрисидаги ахборот Реестрга киритилган пайтдан бошлаб, «UZ» домени зонасида рўйхатга олиш бўйича хизматлар кўрсатилган ҳисобланади.

    5. Реестрдаги домен номлари тўғрисидаги ахборотлардан фақат домен номлари тизимининг тегишлича фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадидагина фойдаланиш мумкин.

    6. Шартнома бўйича Рўйхатга олувчи тарафида бўлган Талабгор домен номларини рўйхатга олиш бўйича хизмат кўрсатиш учун домен Маъмурий бошқарувчиси мавқеига эга бўлади.

    7. Домен Маъмурий бошқарувчиси домен номидан фойдаланиш тартибини белгилайди ва домен фаолиятини ташкилий ва техник жиҳатдан қўллаб - қувватлашни амалга оширади.

    8. Рўйхатга олинган домен номлари Маъмурий бошқарувчиларнинг шахсий мулки ҳисобланмайди, яъни доменлар сотилмайди ва сотиб олинмайди.

    9. «UZ» домени Маъмурий бошқарувчисининг розилигисиз Маъмурий бошқарувчи ўз доменини бошқариш ҳуқуқини бошқа шахсга беришига йўл қўйилмайди.



  1. Домен номлар

4.1 Домен домен номи билан айнан бир хиллаштирилади.



Домен номи биттадан ортиқ бўлган рамздан ташкил топиши, лотин алифбоси ҳарфлари ёки рақамлар билан бошланиши ҳамда тамомланиши керак. Оралиқ рамзлар ҳам лотин алифбоси ҳарфлари, рақамлар ёки дефисдан иборат бўлиши мумкин. Барча даражадаги доменлар охирига «UZ» қўшимчаси қўшилади.

    1. Домен номлар қатори махсус домен номларига мансуб бўлиб, уларни рўйхатга олиш ва маъмурий бошқариш алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланган алоҳида қоидалар бўйича амалга оширилади. Махсус домен номлари Рўйхати ушбу Низомнинг А иловасида келтирилган.

    2. Жуғрофий номлар ва кенг тарқалган сўзлар асосида ташкил топган жуғрофий домен номлари очиқ фойдаланишда бўлган (public) домен каби рўйхатга олиниши мумкин.

    3. Очиқ фойдаланишдаги доменларни рўйхатга олиш ва маъмурий бошқариш тартиби алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги махсус ваколатли орган билан келишув бўйича «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси томонидан белгиланган Намунавий қоида асосида амалга оширилади. Очиқ фойдаланишдаги учинчи даражадали домен номларини Рўйхатга олиш ва бошқариш бўйича шартлар рўйхатга олиш учун мурожаат қилган барча шахсларга бир хилда белгиланади.




  1. «UZ» зонасидаги доменларни рўйхатдан ўтказиш учун талабнома бериш

5.1 Мурожаат қилган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс томонидан берилган талабномага кўра Домен номи рўйхатга олиниши мумкин.



5.2 Талабгор домен номни мустақил равишда танлайди ва учинчи шахсларнинг домен номни танлаши ва ундан фойдаланиши билан боғлиқ ҳуқуқларинин эҳтимол тутилган бузилишлари учун жавобгар ҳисобланади ва бундай бузилишлар оқибатида зиён кўриши мумкин.

    1. «UZ» домени зонасида домен номларини рўйхатга олиш учун талабнома Рўйхатга олувчига Рўйхатга олувчининг web-серверидан фойдаланган ҳолда электрон хат(e-mail) ёки ёзма сўровнома кўринишида жўнатилиши лозим. «UZ» зонасида домен номини рўйхатга олиш учун талабнома шакли ушбу Низомнинг Б иловасида келтирилган.

    2. Талабгор ўз талабномасида тўлиқ ва аниқ ахборотларни маълум қилиши шарт. Талабномада ишончсиз ахборотнинг мавжудлиги рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Руйхатга олувчи талабномани текширишда Талабгордан тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқловчи далилларни сўрашга ҳақлидир.

    3. Талабномаларга Рўйхатга олувчи томонидан қабул қилиниш тартибида ишлов берилади.

Рўйхатга олувчи рўйхатга олиш ёки рўйхатга олишни рад этиш тўғрисидаги қарорни, талабгорга талабнома қабул қилинган вақтдан бошлаб, етти иш кунидан кечиктирмай маълум қилиши шарт. Домен номини рўйхатга олиш имкониятининг ушбу Низомда кўзда тутилган асослари бўйича шубҳа туғилганида, Рўйхатга олувчи талабномага ишлов беришни 15 кунгача тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга. Бу муддат тугагач, Рўйхатга олувчи доменни рўйхатга олиши шарт ёки сабаби изоҳланган раддия бериши керак.

5.6 Домен номини рўйхатга олиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин, агар:

домен номи мазкур Низомнинг А иловасига мувофиқ махсус домен номлари рўйхатига кирса;

домен номи Реестрда мавжуд ва рўйхатга олинган бўлса;

жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва одоб-ахлоқ тамойилларига зид (жумладан, инсон қадр-қиммати ёҳуд диний эътиқодини ҳақоратловчи, беадаб сўзлар, одамийликка қарши чақириқ) сўзлар домен номи сифатида олинса;

доменни рўйхатга олиш учун берилган талабнома мазкур Низом талабларига мос келмаса.

5.7 Мазкур Низомда кўзда тутилмаган асослар бўйича рўйхатга олишни рад этишга йўл қўйилмайди.


  1. «UZ» зонасидаги доменларни рўйхатга олиш

6.1 Талабгорнинг талабномаси бўйича ва Рўйхатга олувчи томонидан рўйхатга олишни рад этишга асос йўқлиги аниқланганидан сўнг, ушбу Низомга мувофиқ рўйхатга олувчи ёзма шаклда тузилган шартнома асосида домен номини рўйхатга олади.



6.2 Домен номи, унинг тўғрисидаги ахборот Реестрга ҳамда домен номи тўғрисидаги ахборот «whois» сервисига киритилган пайтдан бошлаб, рўйхатга олинган деб ҳисобланади.

6.3 Рўйхатга олувчи ахборотларни Реестрга Талабгорнинг талабномаси ва Б иловага мувофиқ Рўйхатга олувчи томонидан тўлдирилган «UZ» зонасидаги домен номини рўйхатга олиш учун берилган талабнома шакли асосида киритади.

6.4 Рўйхатга олувчи домен номлари тўғрисидаги ҳар қандай шахс томонидан олиш учун мўлжалланган ахборотларни ушбу Низом В иловасига мувофиқ «whois» сервиси базасига киритади. Бунда «whois» сервиси ёрдамида тушунарли бўладиган домен номи тўғрисидаги ахборотлар ҳажми қуйидагиларни ўз ичига олади:

маъмурий бошқарувчининг тўлиқ номи (исми);

маъмурий бошқарувчи билан алоқа боғлаш учун электрон почта манзили;

домен номлар тўғрисидаги ахборотни Реестрга узатишни амалга оширадиган Рўйхатга олувчи ҳақидаги маълумот;

номлар ва мазкур доменга хизмат кўрсатувчи DNS серверларининг IP манзиллари, шунингдек DNSда фойдаланиладиган бошқа техник ахборот;

маъмурий бошқарувчининг юридик манзили ва мурожаат учун телефон рақамлари.

Маъмурий бошқарувчи билан Рўйхатга олувчи келишган ҳолда домен номи ва домен Маъмурий бошқарувчиси ҳақидаги қисқача қўшимча ахборотлар ҳам киритилиши мумкин.



6.5 Агар Маъмурий бошқарувчи ва Рўйхатга олувчи ўртасидаги шартномада бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса, домен номи ва унинг Маъмурий бошқарувчиси ҳақидаги бошқа ҳар қандай маълумотлар махфий ҳисобланади.

    1. Домен рўйхатга олинганидан кейин, Маъмурий бошқарувчига доменнинг рўйхатга олинганлигига ҳақ тўлаш учун имтиёзли давр берилади. Имтиёзли давр мобайнида домен номини рўйхатга олиш учун хизмат ҳақи тўланмаса, домен номи «whois» сервисидан чиқарилади ва у бошқасини рўйхатдан ўтказиш учун бўш деб ҳисобланади. Имтиёзли давр Рўйхатга олувчи томонидан белгиланади ва уч ойдан ошмаслиги керак.

    2. Низомга мувофиқ Талабгор домен номини рўйхатга олишни сўраб талабнома бериш билан у тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш ва фойдаланишга ўз розилигини билдирган бўлади ва ўзи томонидан берилган ахборотларнинг ҳаққонийлигига жавобгар ҳисобланади.

    3. Рўйхатга олувчи Маъмурий бошқарувчининг талабига биноан унга домен номи, Маъмурий бошқарувчининг номи (исми), гувоҳнома берган Рўйхатга олувчининг номи ва рўйхатга олинганликнинг амал қилиш муддати кўрсатилган домен номини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳномани топшириши шарт.

Домен номини рўйхатга олиш учун тузилган шартномада домен номини рўйхатга олишнинг амал қилиш муддати белгиланади ва 1(бир) йилдан кам бўлмаслиги керак.


  1. «UZ» зонасидаги доменларга ваколат бериш




    1. Домен номларига ваколат бериш Маъмурий бошқарувчи талабномаси бўйича амалга оширилади.

    2. Домен номига ваколат бериш шартлари қуйидагилар:

рўйхатга олинаётган домен номи таркиби конфигурация файлларидан иборат ва халқаро стандартлар (REС)га мувофиқ фаолият кўрсатадиган иккитадан кам бўлмаган DNS – серверларнинг Маъмурий бошқарувчида мавжудлиги;

IP - тармоғида иккита DNS - серверларнинг жойлашганлиги («С» тоифали турли тармоқларидаги анъанавий атамада);

Интернет тармоғига DNS - серверларнинг ишончли уланишини таъминлаш ва бунда DNS - серверлар билан алоқа уланмаслигининг жами вақти бир суткада 2 соатдан ошмаслиги;

IETF RFC-1032, RFC-1033,RFC-1034 ва RFC-1591 халқаро стандартлар талабларига мувофиқ DNS - серверлар кузатувини таъминлаш.

    1. Доменни рўйхатга олганликнинг амал қилиш муддати мобайнидагина доменга ваколат бериш мумкин ва рўйхатга олганликнинг амал қилиш муддати тугаши, шунингдек рўйхатга олинганликни муддатидан илгари бекор қилиниши билан у тўхтайди.



  1. Домен номлар тўғрисидаги ахборотларга ўзгартириш киритиш





    1. рўйхатга олиш (рўйхатга олинганлик муддатини узайтириш) учун олдин топширилган талабномалардаги маълумотлар, шунингдек «whois» сервиси базасидаги домен номлари тўғрисидаги ахборотлар ўзгарган ҳолларда Маъмурий бошқарувчи бу ҳақда Рўйхатга олувчига 10 кун муддатда маълум қилиши шарт.

    2. Рўйхатга олувчи бу маълумотлар текширувини ўз ташаббусига кўра ўтказишга ва бунинг учун Маъмурий бошқарувчидан қўшимча маълумотлар олиш ёки олдин тақдим этилган маълумотлар исботини талаб қилишга ҳақлидир. Маъмурий бошқарувчи Рўйхатга олувчининг талабини 10 кун муддатда бажариши шарт.

    3. Рўйхатга олувчи Маъмурий бошқарувчидан маълумотлар ўзгарганлиги ва бу маълумотларнинг текширилганлиги тўғрисидаги ахборотни олганидан кейин, Реестрга, «whois» сервиси базасига тегишли ўзгартиришлар киритиши ва заруриятга кўра Маъмурий бошқарувчи билан шартномани қайта тузиши керак.




  1. Домен номларини қайта рўйхатдан ўтказиш




    1. Маъмурий бошқарувчилар доменларни бошқариш ҳуқуқини рўйхатга олинганидан 60 кун кейин ва рўйхатга олиш муддати тугашидан олдин бошқа шахсга беришга ҳақлидир.

    2. Домен номини қайта рўйхатдан ўтказиш учун Рўйхатга олувчига Маъмурий бошқарувчининг ёзма тасдиқ хати ва доменни бошқариш ҳуқуқи қайта расмийлаштириладиган шахс талабномасининг янги шакли тақдим этилган бўлиши керак.

    3. Домен номи билан боғлиқ бўлган суд, ҳакамлар текшируви (арбитраж, третей ажрим) даврида, яъни бундай текширув давомида қабул қилинган қарор қонуний кучга кирмаган вақтда домен номларини қайта рўйхатдан ўтказишга рухсат этилмайди.



  1. Домен номларининг рўйхатга олинганлик муддатини узайтириш





    1. Рўйхатга олувчи Маъмурий бошқарувчига рўйхатга олинганлик муддатини узайтириш зарурлиги тўғрисида хабарнома юбориши шарт. Хабарнома рўйхатга олинганлик муддати тугашидан икки ой олдин мурожаат қилиш учун берилган электрон почта манзилига юборилади.

    2. Маъмурий бошқарувчи Рўйхатга олувчига рўйхатга олинганлик муддатини узайтириш учун талабнома юборади. Рўйхатга олинганлик муддатини узайтириш учун талабнома Рўйхатга олувчининг web-серверида тузилади.

    3. Рўйхатга олинганлик муддатини узайтиришга талабнома олинганидан кейин, Маъмурий бошқарувчи билан домен номини рўйхатга олишга шартнома рўйхатга олиш муддатини узайтиришга тўловлар киритиш учун имтиёзли вақт бериб, қайта тузилади.

    4. Агар доменни рўйхатга олинганлиги Маъмурий бошқарувчи томонидан рўйхатга олинганлик муддати тугаган санадан 30(ўттиз) тақвим куни давомида узайтирилмаса ва имтиёзли вақт давомида рўйхатга олинганлик муддатини узайтириш хизматларига ҳақ тўланмаса, унинг рўйхатга олинганлиги Рўйхатга олувчи томонидан бекор қилинади.

    5. Агар домен номларини рўйхатга олиш шартномасида (6.8-б.)рўйхатга олинганлик муддатини узайтириш ҳақидаги шартлар белгиланган бўлса, домен номларини рўйхатга олинганлик муддатининг амал қилиши бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида автоматик тарзда (ўз-ўзидан) узайтирилади.




  1. Домен номларининг рўйхатга олинганлиги ва ваколатини бекор қилиш




    1. Домен номлар рўйхатга олинганлигининг амал қилиш муддати тугагунига қадар қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

маъмурий бошқарувчининг ёзма талабномасига кўра;

агар рўйхатга олинган домен номи 3 йил давомида ваколатланмаса;

«UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси талаби бўйича домен номини бошқариш талабларининг бузилиши бартараф этилмаганда;

Маъмурий бошқарувчи томонидан доменни бошқариш даъвогар ҳуқуқини бузилишини тан олувчи ёки домен номидаги даъвогар эгалик қилувчи белгидан фойдаланишни тақиқловчи суд қарори қонуний кучга кирганида. Бунда суд ҳуқуқи бузилган деб тан олинган шахс, бекор қилинган доменни рўйхатдан ўтказиш учун имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади. имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш учун кўрсатилган шахс суд қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб, 30 (ўттиз) тақвим кунидан кам бўлмаган муддатда Рўйхатга олувчи манзилига ёзма шаклда сўров юбориши керак.

    1. Рўйхатга олинганлик бекор қилинганидан кейин домен номи тўғрисидаги маълумотлар Реестрдан ва «whois» сервери базасидан чиқариб ташланади, домен номи эса, исталган талабгор томонидан бошқатдан рўйхатдан ўтказиш учун бўшайди.

    2. Домен номининг ваколати домен номи нотўғри бошқарилганда ва ушбу Низом ҳамда RFC халқаро стандартлари билан белгиланган доменни бошқариш талаблари бузилганда, шунингдек домен ишларида бир неча марта муаммолар туғилган ҳолларда рўйхатга олинганлик муддати тугагунига қадар бекор қилинади.




  1. «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси билан Рўйхатга олувчининг ўзаро муносабати




    1. Ушбу Низомда белгиланган Рўйхатга олувчига қўйилган шарт ва талабларга жавоб берадиган юридик шахс «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси билан шартнома тузиб, Рўйхатга олувчи бўлиши мумкин.

    2. «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси барча Рўйхатга олувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ягона қоида ва тартибларини белгилайди. Рўйхатга олувчи билан тузилган Намунавий шартнома ва фаолият кўрсатаётган Рўйхатга олувчилар рўйхати уларнинг мурожаат учун берилган маълумотларини кўрсатган ҳолда «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси web - серверида нашр этилиши лозим.

    3. Домен номини рўйхатга олиш ва рўйхатга олинганлик муддатини узайтириш бўйича хизматларнинг тавсия этилган нархи «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси томонидан белгиланади.

    4. «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси рўйхатга олинганлик муддати давомида рўйхатдан ўтказилган домен номи тўғрисидаги ахборотларни Реестрда сақлайди ва Реестрнинг техник фаолиятини таъминлайди.

    5. Рўйхатга олувчи Реестрга ўзлари рўйхатга олган домен номлари тўғрисидаги тўлиқ ва ҳаққоний ахборотларни киритиши шарт.

    6. «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси Рўйхатга олувчига рўйхатга олинган домен номлари тўғрисидаги зарур ахборотларни олиши учун Реестрдан фойдаланишига ижозат бериши керак.

    7. Рўйхатга олувчининг ҳаракатлари Реестрнинг маромда ишлашига ва DNS домен номлари тизимининг барқарорлигига хавф туғдирган ҳолатларда, «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси Рўйхатга олувчининг Реестрдан фойдаланишини вақтинчалик тўхтатиб, зарур ташкилий ва техник чора-тадбирлар қабул қилиши мумкин. Бундай тўхтатишлар фақат вақтинчали чора сифатида қўлланиши мумкин.

    8. Рўйхатга олувчи томонидан ушбу Низом шартлари ва талаблари ҳамда шартнома мажбуриятлари бузилган ҳолларда, «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси Рўйхатга олувчи билан тузилган шартномани бекор қилишга ҳақлидир.

    9. Агар Рўйхатга олувчи доменни рўйхатга олиш ҳуқуқини йўқотса, Маъмурий бошқарувчи ҳуқуқи ва домен номини рўйхатга олиш шартлари ўзгармайди.

    10. «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси билан Рўйхатга олувчи ўртасидаги шартнома бекор қилинганида, Рўйхатга олувчининг ваколатлари тугайди. «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси мазкур Рўйхатга олувчи орқали домен номларни рўйхатдан ўтказган Маъмурий бошқарувчиларга, Рўйхатга олувчининг вазифаларини бошқа Рўйхатга олувчига топшириш тартибини маълум қилади.

    11. «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси домен Маъмурий бошқарувчилари билан Рўйхатга олувчилар ўртасида тузилган шартнома мажбуриятларининг бузилиши ҳамда Рўйхатга олувчининг домен Маъмурий бошқарувчиси олдида ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун жавобгар эмас.




  1. Рўйхатга олувчи билан Талабгор (домен Маъмурий бошқарувчиси)нинг ўзаро муносабатлари



    1. Реестрга ахборотларни киритиш, ундаги ахборотларни ўзгартириш, шунингдек домен номларни рўйхатга олиш (рўйхатга олинганликнинг амал қилиш муддатни узайтириш) учун шартномалар тузиш Рўйхатга олувчи томонидан Талабгор (домен Маъмурий бошқарувчиси)нинг талабномаси асосида бажарилади.

    2. Рўйхатга олувчи:

      1. Талабгор ва домен Маъмурий бошқарувчиси учун ушбу Низомга мувофиқ талабнома бериш ва расмийлаштириш тартибини белгилаши шарт. Домен номларини рўйхатга олиш шартлари барча Талабгорлар учун бир хилда бўлиши керак.

      2. Агар ушбу Низомга ва Рўйхатга олувчи билан «UZ» домен Маъмурий бошқарувчиси ўртасида тузилган шартномада белгиланган талаб ҳамда шартларга зид бўлмаса, Рўйхатга олувчининг хизмат ҳақини тўлаш тартибини мустақил белгилашга ҳақлидир.

      3. Талабгор (домен Маъмурий бошқарувчиси)дан домен номини рўйхатга олиш (рўйхатга олинганликнинг амал қилиш муддатини узайтириш) учун берилган талабномани ҳамда домен номи ҳақидаги маълумотларнинг ўзгариши тўғрисидаги ахборотлар исботини талаб қилишга ҳақлидир.

      4. Талабгордан олинган ахборотларни реестрга киритиш мақсадидан ташқари, ошкор қилиш ёки ҳар қандай тарзда фойдаланишга ҳақли эмас.

      5. Реестрдаги ахборотларнинг домен Маъмурий бошқарувчисининг талабномасига мутаносиблигини бутун рўйхатга олиш муддати давомида таъминлаши шарт.

      6. Домен Маъмурий бошқарувчиси талабига кўра унга домен номининг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериши шарт.

      7. Ушбу Низомда белгиланган шарт ва талаблар домен Маъмурий бошқарувчиси томонидан бажарилганида, унинг талабномаси бўйича домен номини ваколатлашга ҳақлидир.

      8. Домен номининг рўйхатга олинганлигининг амал қилиш муддатини узайтириш зарурлиги тўғрисида Маъмурий бошқарувчини белгиланган муддатда хабардор қилиши лозим.

      9. Домен Маъмурий бошқарувчисининг Рўйхатга олувчини алмаштириш тўғрисидаги талабига кўра, домен Маъмурий бошқарувчисидан билдиришнома олган вақтдан бошлаб, 2 (икки) иш куни давомида ўз мажбуриятларини янги Рўйхатга олувчига топшириши учун зарур ишларни бажариши шарт.




  1. Рўйхатга олувчига қўйиладиган умумий талаблар




    1. Рўйхатга олувчи «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси билан тузилган шартнома асосида унинг Реестрига ахборот киритиш орқали хизматлар кўрсатади.

    2. Рўйхатга олувчининг доменни бошқариши қуйидагилардан иборат:

  • доменни ташкил қилиш;

  • ўзи рўйхатга олган ҳар бир домен бўйича ҳар қандай маълумотларни янгилаб туриш;

  • доменни базадан чиқариб ташлаган ҳолда «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси учун улар тўғрисидаги ахборотларни сақлаш;

  • мазкур Рўйхатга олувчи томонидан қайд қилинган доменни узатиш;

  • «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси билан келишган ҳолда доменларни сақлаш, чиқариб ташлаш ва фаоллаштириш каби махсус вазифаларни бажариш;

  • доменни Рўйхатдан ўтказишни узатиш санасини белгилаш.

    1. Рўйхатга олувчи томонидан «whois» сервисини бошқариш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • «UZ» домени учун «whois» сервисига қўшимча тавсифларни белгилаш, масалан, e-mail ёки e-mail йўқ бўлганда домен Маъмурий бошқарувчиси билан келишган ҳолда акс эттириш;

  • «whois» сервис маълумотларни тақдим этишини тартибга солиш;

  • «whois» сервисида нашр этилмаган ахборотларнинг хавфсиз сақланишини таъминлаш.

    1. Рўйхатга олувчи томонидан e-mail ни автоматик тарзда бошқаришга қуйидагилар киради:

  • рўйхатга олиш, ўчириб ташлаш, янгилаш, узатиш учун автоматлаштирилган e-mail ларни яратиш.

    1. Рўйхатга олувчи номақбул доменларнинг тўлиқ ёки қисман мос келиш рўйхатини Талабгорга тақдим этилишини таъминлаши керак.

    2. Рўйхатга олувчи ахборотларни олган вақтидан бошлаб, уни бир сутка ичида янгиланишини таъминлаши лозим.




  1. Рўйхатга олувчига бўлган техник талаблар




    1. Рўйхатга олувчи серверлар тармоғи базасида хизмат кўрсатади. Рўйхатга олувчининг серверлар боғламаси мажмуаси қуйидаги кичик тизимларни ўз ичига олиши керак, булар:

электрон почта кичик тизими;

маълумотлар тўплами кичик тизими.

    1. Рўйхатга олувчи «UZ» доменининг юқори даражали сервери билан боғланиш учун ўзининг ҳисоблаш ва тармоқ қувватларида тегишлича сифатли ва ишончли, ёпиқ хавфсиз линияни сақлаб туриши керак. Бунинг учун қуйидаги талабларнинг бажарилиши:

халқаро стандартларга тўла мувофиқлик;

ҳар қандай вақтда ишга туширишга тайёр ҳолда бўлган айнан шундай ускунанинг биттадан кам бўлмаган тўлиқ комплектининг мавжудлиги таъминланган бўлиши керак.

    1. «UZ» зонасидаги иккинчи даражали доменларни рўйхатга олишга тегишли ҳар қандай ахборотларни ўз ичига олган сервердан, бошқа, жумладан DNS зонасидаги хизматларни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланиш мумкин эмас.

    2. Захирадаги серверларни тўлиқ қайтадан ташкил қилиниши иш бошланишидан 3 суткадан кўп бўлмаган вақтда бажарилиши керак.

    3. Мажмуа ускунаси захиралаштирилган узлуксиз электр манбаи билан(220V) таъминланган бўлиши керак.

    4. Рўйхатга олувчилар қуйидаги ахборот хавфсизлиги чораларини таъминлаган бўлиши лозим:

серверлар, серверларнинг асосий вазифасини бажариш учун мўлжалланган протокол ва хизматларни кўллаб-қувватлаши;

масофадан бошқарув ҳимояланган протоколлар ёёрдамида ташкил этилган бўлиши керак;

операторларнинг иш жойлари ҳам сервер учун белгиланган хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши лозим;

операторлар ваколатини текширишда пароль бўйича кириш тизимидан фойдаланиши керак, бунда операторнинг иш жойи манзилидан унинг вакиллик белгиси сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди;

операторнинг масофадан фойдаланишдаги барча муваффақиятли ва муваффақиятсиз уринишлари протоколга киритилиши;

доменларни рўйхатга олиш ва тегишли ахборотларни сақлашда фойдаланиладиган жиҳоз-ускуналар, кириш чекланган хоналарда жойлаштирилиши;

мажмуа ускуналарининг мажмуа вазифасини бажариш учун зарурларидан ташқариси барча порт ва протоколлари ёпиқ ҳолдаги, алоҳида LAN сегментида жойлашган бўлиши керак.

    1. Рўйхатга олувчи бошқа бир Рўйхатга олувчининг маълумотлар базасидан ахборотларнинг ўз ахборотлар базасига келиб тушиш эҳтимолига йўл бермаслиги мумкин ва аксинча.

    2. Рўйхатга олувчи серверлар мажмуасининг кеча - кундуз ишлаши ва назоратини таъминлаши керак.

Рўйхатга олувчи «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси томонидан ўз тизимининг ушбу Низом техник талабларига мувофиқлигини даврий текширувдан ўтказишига имконият яратиб бериши лозим.


  1. Иккинчи даражали доменлар бошқарувига қўйиладиган талаблар




    1. Номига иккинчи даражали домен рўйхатга олинган домен Маъмурий бошқарувчиси, етарли малака даражасига эга бўлиши ва белгиланган техник талабларга мувофиқ унинг номига рўйхатга олинган доменларнинг DNS-серверларидан фойдаланишни муваффақиятли амалга ошириши лозим.

    2. Домен Маъмурий бошқарувчиси DNS-серверларнинг IETF RFC-1032, RFC-1033, RFC-1034 ва RFC-1591; RIPE-007,105,114 халқаро стандартлар талабларига мувофиқ кузатишни таъминлаши керак.

    3. Домен Маъмурий бошқарувчиси улар номига рўйхатга олинган доменлар зонасидан домен номларини бериш, кичик доменларга ваколат бериш ва номига берилган серверлардан фойдаланишни амалга ошириши мумкин. Бунда домен Маъмурий бошқарувчиси домен номларини сўраб мурожаат қилувчи барча шахсларга бир хилда одилона муносабатда бўлиши ва домен Маъмурий бошқарувчиси томонидан белгиланган домен Маъмурий бошқарувчиси web-серверида фойдаланиладиган ҳамда шаклланадиган тамойиллар ва тадбирларга мувофиқ кичик доменни рўйхатга олишни амалга ошириши керак.

    4. Кичик доменларни Рўйхатга олишда домен Маъмурий бошқарувчиси кичик домен маълумотлар базасини бошқаришни таъминлаши лозим.




  1. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари




    1. «UZ» домени Маъмурий бошқарувчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

      1. «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси асосий сервернинг маромда ишлашини, DNS базаси ва Реестрни янгиланиб туришини таъминлаши лозим.

      2. «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси «whois» сервисини ишлашини, домен номлари тўғрисидаги ахборотларни ҳар қандай шахснинг олиш имкониятлари учун унинг базасини янгиланишини таъминлаши керак.

      3. «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси Рўйхатга олувчилар ва домен номларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги ахборотларни web- сервери орқали тақдим этиши лозим.

      4. «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси доменлар Маъмурий бошқарувчисининг DNS-серверлари иш лаёқати ва иш фаолиятининг ҳаққонийлигини ва маъмумотлар базасини, шунингдек ушбу Низом талабларига мувофиқ Рўйхатга олувчининг серверлар тизимини текширишга ҳақли.

      5. «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси ушбу Низом талабларига мувофиқ домен номларини рўйхатга олиш ва бошқаришни таъминлашни Рўйхатга олувчи ҳамда домен Маъмурий бошқарувчисидан талаб қилишга ҳақлидир.

      6. Ушбу Низом талабларига мувофиқ домен номларини бошқариш талаблари домен Маъмурий бошқарувчиси томонидан бузилганда, «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси домен ваколатини, аниқланган хатолик бартараф қилинмаган ҳолларда эса домен номининг рўйхатга олинганлигини ҳам бекор қилиш ҳуқуқига эга.

      7. «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси ушбу Низомга мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.

    2. Рўйхатга олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

      1. Рўйхатга олувчи домен номларини рўйхатга олишни тенг хуқуқлилик тамойилларига риоя қилган ҳолда, айрим шахслар ҳуқуқларини камситган ҳолда амалга ошириши керак.

      2. Рўйхатга олувчи рўйхатга олиш талабномаларини ўз вақтида ва сифатли қаноатлантириш учун ушбу Низом талабларига мувофиқ домен номларини рўйхатга олиш тизимини таъминлаши керак.

      3. Рўйхатга олувчи манфаатдор шахсларга домен номларини рўйхатга олиш тартиби ҳамда рўйхатга олиш қиймати тўғрисидаги ахборотларни етказиб туриши лозим.

      4. Рўйхатга олувчи Реестрни юритишда маълумотлардан берухсат фойдаланишни бартараф этиш бўйича зарур чораларни таъминлаши лозим.

      5. Рўйхатга олувчи «whois» сервиси вазифасини бажариши учун «UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси базасига маълумотлар киритилишини таъминлаши лозим.

      6. Махфий маълумотлар Рўйхатга олувчи томонидан учинчи шахсларга фақат қуйидаги ҳолларда ва тегишли мақсадлар учун зарур бўлган ҳажмда тақдим этилиши мумкин:

домен номлари тизимининг сифатли ва ишончли ишлашини таъминлаш учун техник тартибларда кўзда тутилган вазиятларда;

суд сўровномасига кўра ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа вазиятларда.

      1. Рўйхатга олувчи домен Маъмурий бошқарувчиси сўровига кўра, Рўйхатга олувчида сақланадиган мазкур Маъмурий бошқарувчига тегишли домен номи тўғрисидаги ахборотни унга тақдим этиши шарт.

      2. Рўйхатга олувчи домен номларини рўйхатга олиш (рўйхатга олинганлик муддатини узайтириш) учун тўлов ундиришга ҳақли.

      3. Рўйхатга олувчи мазкур Низомга мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.

    1. Домен Маъмурий бошқарувчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари:

      1. Домен Маъмурий бошқарувчиси домендан фойдаланиш тартибини белгилайди; домен номини танлаш учун, учинчи даражали шахсларнинг домен номини танлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқларининг эҳтимол тутилган бузилишида жавобгар ҳисобланади, шунингдек бундай бузилишлар етказадиган зарар хавф-хатарини ўз зиммасига олади.

      2. Домен Маъмурий бошқарувчиси ушбу Низомга мувофиқ рўйхатга олинганликнинг бутун муддати давомида доменларни маъмурий бошқариш талабларининг бажарилишини таъминлаши лозим.

      3. Домен Маъмурий бошқарувчиси домен номи ва Маъмурий бошқарувчиси тўғрисидаги ахборотларнинг ўзгарганлигини Рўйхатга олувчига ўз вақтида тақдим этиши шарт.

      4. Маъмурий бошқарувчи Рўйхатга олувчининг ушбу Низомда белгиланган мажбуриятларни бажармаганлиги ва рўйхатга олиш талабларини бузганлиги учун эътироз билдиришга ҳақли.

А Илова

(тавсия қилинади)

Махсус домен номлари

1 Уруғдош домен номлари.

Уруғдош (generic) домен номлари соҳа, идора кабиларга хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда учинчи даражали домен номларини рўйхатдан ўтказишга мўлжалланган

    1. Ҳамма фойдаланадиган домен номлари

ac.uz илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий ўқув юртлари, маданият муассасалари, етакчи илмий тадқиқотлар
com.uz тижорат ташкилотлари
edu.uz таълим бериш лицензиясига эга ўқув юртлари
int.uz халқаро ташкилотлар
net.uz Интернет тармоғини ривожлантириш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширувчи ташкилотлар
org.uz нотижорат ташкилотлар
pp.uz жисмоний шахслар


    1. Давлат эҳтиёжларида фойдаланиладиган домен номлари

Махсус доменлар учун Намунавий қоидалар давлат эҳтиёжларида фойдаланиладиган уруғдош домен номларга татбиқ этилмайди. Бундай доменларни маъмурий бошқариш тегишли давлат ташкилотлари белгилаган тартиб ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
gov.uz Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари

mil.uz Ўзбекистон Республикаси +уролли кучларига қарашли ташкилотлар

Б Илова

(тавсия қилинади)

Жисмоний шахслар учун UZ зонасидаги домен номини рўйхатга олишга Талабгор талабномасининг шакли

Б.1-жадвал

Номи

Маълумотлар

Домен эгаси

Ф.И.Ш(тўлиқ)




Паспорт №




Почта манзили (турар жой манзили)

Мамлакат

Шахар

Кўча

Уй,хона

Почта индекси

Телефон, факс




E-mail




Домен номи тўғрисидаги маълумотлар

Домен номи

(тўлиқ)

Домен мақоми




Амал қилиш муддати




DNS ахбороти

Primary Server Hostname




Primary Server Netaddress




Secondary Server Hostname




Secondary Server Netaddress




Талабнома берилган сана

Талабгорнинг имзоси


Юридик шахслар учун UZ зонасидаги домен номини рўйхатга олишга Талабгор талабномасининг шакли

Б.2-жадвал

Номи

Маълумотлар

Домен эгаси

Ташкилот номи




Банк номи




Банк коди




Ҳисоб рақами №




ИНН




Шартнома тузаётган шахс


Ф.И.Ш.

лавозими (тўлиқ)



Юридик манзили

Мамлакат

Шаҳар

Кўча

Офис

Почта индекси

Телефон, факс




E-mail




Маъмурий боғланиш

Ф.И.Ш.(тўлиқ)




Лавозими




Юридик манзили




Телефон, факс




E-mail




Техник боғланиш

Ф.И.Ш.(тўлиқ)




Лавозими




Юридик манзили




Телефон, факс




E-mail




Биллинг боғланиш

Ф.И.Ш.(тўлиқ)




Лавозими




Юридик манзили




Почта манзили




Телефон, факс




E-mail




Домен номи тўғрисидаги маълумотлар

Домен номи

(тўлиқ)

Домен мақоми




Амал қилиш муддати




DNS ахбороти

Primary Server Hostname




Primary Server Hostname




Secondary Server Hostname




Secondary Server Netaddress




Талабнома берилган сана

Ташкилот раҳбарининг имзоси

Муҳр

«UZ» домени Маъмурий бошқарувчиси Реестрга киритиши учун Рўйхатга олувчи томонидан тўлдириладиган рўйхатга олиш шакли

Б.3-жадвал

Рўйхатга олувчининг номи - ташкилот номи

«UZ» домени Рўйхатга олувчиси билан Маъмурий бошқарувчиси орасидаги шартноманинг тартиб рақами




Ушбу рўйхатга олишни амалга оширган шахс номи




Доменни рўйхатга олиш шартномасининг тартиб рақами




Имтиёзли муддат




Махсус шартлар




Изоҳ





В Илова

Рўйхатга олувчининг қидирув тизими (whois) орқали тақдим этиладиган домен тўғрисидаги маълумотлари
1-жадвал

domain:

Домен номи

type:

Домен тури

descr:

Доменнинг эркин матн шаклидаги қисқача таърифи

admin-o:

Домен Маъмурий бошқарувчиси (юридик ёки жисмоний шахс)

nserver:

Доменни қўллаб-қувватловчи домен номлари сервери (DNS) тўғрисидаги ахборотлар

state

Доменни рўйхатга олинганлик муддати, ваколат бериш ҳолати


Рўйхатга олувчининг қидирув тизими орқали тақдим этиладиган домен Маъмурий бошқарувчиси-ташкилоти тўғрисидаги маълумотлари

Домен номини фақат юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилгандагина берилади

2-жадвал

org:

Юридик шахснинг тўлиқ номи

nic-hdl:

Айнан шу юридик шахс эканлигини тасдиқловчи

admin-c:

Маъмурий боғланиш учун мазкур юридик шахснинг вакили

bill-c:

Домен бўйича хизмат тўловларига масъул бўлган юридик шахс вакили

phone:

Ташкилотнинг телефон рақам(лар)и

fax-no:

Ташкилотнинг факс рақам(лар)и

e-mail:

Ташкилотнинг электрон почта манзиллари

remark:

Эркин матнли изоҳлар, қайдлар


Рўйхатга олувчининг қидирув тизими орқали тақдим этиладиган шахс тўғрисидаги маълумотлари

Домен жисмоний шахс номига рўйхатдан ўтказилган ҳолатда домен Маъмурий бошқарувчиси тўғрисидаги маълумотлар берилади.

Домен юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган ҳолатда, юридик шахслар маълумотидаги admin-c ва bill-c қаторида кўрсатилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар берилади.
3-жадвал

person:

Боғланувчи шахснинг фамилия ва исми.

address:

Боғланиш манзили

phone:

Боғланиш учун телефон рақам(лар)и

fax-no:

Факс рақам(лар)и

e-mail:

Боғланувчи шахснинг электрон почта манзили

nic-hdl:

Айнан шу шахс эканлигини тасдиқловчи

УДК ОК РУз 35.240

Асосий сўзлар: домен, доменнинг номлари, реестр, рўйхатга олувчи, талабгор, ваколат бериш, ахборот ресурслар.






Достарыңызбен бөлісу:


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет