Жума насихатлари Жажжи даъватчи



жүктеу 52.95 Kb.
Дата26.04.2016
өлшемі52.95 Kb.
Ислом Нури

Жума насихатлари



Жажжи даъватчи

 

    Ушбу вокеани менга шайх, Жалил Содик айтиб берган эдилар.



Шайх бир куни мендан сўраб колдилар: “Дунёдаги энг жажжи даъватчи кимлигини биласанми?”.

- Мен: “Ха, у Исо ибни Марямдирлар, алайхиссалом”. 

- Шайх: “Йўк, мен замонамиздагини сўраяпман?”

- Мен кизиксиндим: “Хўш, ким экан у?”

- Шайх: “Ундок бўлса, кулок сол”, дедилар-да, хикояларини бошладилар.

“Менинг бир кариндошим бор. Аллох дунё эшикларини унга кенг очиб кўйган. Молу-давлат деганлари окиб келган. Одамлар орасида бойлиги туфайли, жуда обрў-эътибор топган. Хамма нарсада омади чопган, магар Аллох билан алокасидагина омадсиз... У Зотдан умуман узилган. Намоз нималигини билмайди. Гарчи, сог-саломат жисм ва мўл ризк  эгаси бўлишига карамасдан (!), масжид эшигини кокишни хаёлига хам келтирмайди...

Бунинг устига, Аллох унга ёкимтойгина ўгил фарзанд хам ато этган. Болакай эндигина олти ёшга тўлиб-тўлмаган, хали мактабга хам бормаган. Лекин, шу ёшидаёк, Аллох таоло унда кўпгина бошка болалардан фаркли равишда, кўркамлик, аклу-заковат, фасохат ва хаё-одобни жамлаб кўйган.

Бир куни у дадасининг олдига кириб келди. Дада, кўлида телевизорнинг пулти, у каналдан бу каналга айлантириб ўтирарди. Телевизор олдида кўп ўтирганидан, кўзлари толиккан, чарчаган, хаёллари хам тўзгиган, паришонхотир... Кириб келганда, боланинг юзлари хўл, сочларидан сув томчилаб турарди, жажжи кўлчалари тирсагигача шимарилган, улардан хам сув томиб турибди... У келди-да, дадасининг олдида тўхтади. Унга болаларча тикилди. Бокишида, дадасига нисбатан норозилик аломатлари юзидан билиниб турарди!

Дадаси унга караб: “Э-э-э, саломат бўсинлар! Шу кетишларида, Худо хохласа, каерга йўл олдилар энди?!” деди, хазилнамо охангда.

Шунда болакай ўзининг чучук тилида гапира кетди: “Машчитка кетямман, одамлай бийан, йомоз ўкигайи......йамозхой-йай бийан.. Мен, шизза ўхшайан йахудий маш-ман... Шизш-чи-и, дадажон, йахудийшиз... Йамоззи йахши кўймейшиш...”  (яъни, “Мен масжидга кетаяпман намоз ўкигани, намозхонлар билан. Мен сизга ўхшаган яхудий эмасман, сиз-чи, дадажон, яхудийсиз, намозни хуш кўрмайсиз”).

Дададан совук тер чикиб кетди...

-Б-б-болам, бу нима деганинг?!- деди,  ўзини йўкотаёзган алфозда.

-Ха тўгйида, йима! (яъни, ха, тўгрида, нима)- деди-да, ўгирилиб, чикиб кетди...

Дада анграйганча, шу холида, кичкинагина гўдак ўгли юзига тушириб кетган иймоний зарбаларнинг таъсиридан ўзига келолмай анчагина ўтирди. Гарангсиган куйи, уй ичида тентираб юрди. Кейин эса, сабрсизлик билан унинг келишини кута бошлади...

Бирдан эшик секин очилди-да, болакай кириб келди.

-Нимага кеч колиб юрибсан..?!

-Айттиму, дада, одамйай бийан йомоз ўкигани бойамай деб. (яъни, айтдим-ку, дада, одамлар билан намоз ўкигани бораман деб).  

   Дадаси касам ичиб айтадики, Аллох шу болани кандайдир, химоя килиб тўсиб турарди. Жуда катиккўл ва жахлдор бўлишига карамасдан, унга каттик, ёмон муомала килишга ёки кўл кўтаришга, жилла курса, уришиб-сўкишга хам журъат килолмасди...

 

* * *


Шу алфозда орадан роппа-роса икки йил ўтди...

Шайх хикояни давом эттирадилар: “Бир куни кўчага ўйнагани чикиб кетган бола кеч колди…Хавотирга туша бошлаган даданинг жазаваси кўзий бошлади. Энди кўчага кидиргани чикмокчи хам эдики, эшик гийкиллаб очилди…Ва...

 -Каерларда юрибсан? Сени излаб хаммаёкни караб чикдик….Кидирмаган хонамиз колмади...Сиз жаноби олийларини топиш учун, энди мелисаларга хабар беришимиз колувди!!!

 -Дада...дада...Сиз тушунмейшиз... Дада, сиз йахудийшиз...Шиз йамоззи яхши кўймейшиз! Мен кеч коганим йўк...Ўйнадим, кейин шом йаможини ўкидик...Кейин, кейин кўшшимиз Абдийазиз ака бийан гапйашиб туйдик азгийа...Ундан кейин, уйга тўгйи кейамман...Кеч коганим йй-ў-ўк, дада... (яъни, дада, сиз тушунмайсиз. Сиз яхудийсиз. Сиз намозни яхши кўрмайсиз. Мен кеч колганим йўк. Ўйнадим. Кейин шом намозини ўкидик. Сўнгра, кўшнимиз Абдулазиз ака билан бироз гаплашиб колдик. Ундан  сира тўгри уйга келаяпман. Кеч колганим йўк, дада)

Дада шундай дейди: “Шу топда ўзимни ушлолмай колдим, кўз ёшларим ёнокларимга окиб туша бошлади...Качонгача бу гафлат??! Качонгача бу каби бегубор, соф мавъизаларни кабул килсамда, гунохлар зулмати ичра юришимда давом этаман??! Аллох таоло гўдак тили билан гапиртириб турибди-я Хакни??!...

Шайх сўзида давом этади....

Валлохи (Алллохга касам), уни шу вактгача хеч ким бунчалик таъсирлантира олмаганди. Гарчи, болакайнинг онаси солиха аёл бўлиб, кўп марталаб эрининг хидоятга келишига харакат килган бўлсада, бу уринишлар самарасиз кетганди  Лекин, Аллох бирон ишни ирода килса, албатта, у иш амалга ошгувчидир!...

Дада сўзида давом этади: “Узок хаёлларга чўмиб, ўйланиб колдим.. Аллохнинг хайбати тушган эди менга…Аллох калбимга Ўзидан бўлган кўркув билан бирга мухаббат ташлаганди... Менда авваллари, бунака холат хечам бўлмаганди!....Узок вакт сукутга кетиб, ўйланиб колдим... Хаммаёк сукунатга чўмгандек эди гўё... Бу сукунатни хуфтон намозига чакирган Хакнинг товуши бўлиб юборди...Бу товуш, ёнимиздаги, охирги марта качон борганимни эслолмайдиганим,  масжиддан таралаётган азон товуши эди!

Менга тикилиб турган ўглимнинг нигохи, гўёки: “Дадажон, кўлимдан тутинг, кетдик, Аллох сари бирга йўл оламиз!” деяётгандек эди. Сакраб турдим…Тезда тахорат олдим ва калбимнинг ич-ичидан келаётган кўз ёшларим ёнокларимдан куйилганича, ўглимни кўлимга кўтариб олиб, масжидга йўл олдим. 

Масжидга кадам кўйишим биланок, ўглим шодлигидан, кўлимдан ерга тушиб, худди,  учиб кетгудек бўлиб югуриб кетди. Йўлида учраган намозхонга караб:

 “-Бу менинг дадам! Ахмад амаки, каранг бу дадам бўладилар!...Фахд амаки, мана мени дадам... Дадам...Дадам...Дадажоним..” дер эди шошилиб.

Жажжи даъватчининг намозхон дўстлари келишиб, унинг дадасини намоз неъматига мушарраф бўлгани ва кўп йиллардан сўнг, нихоят, масжидга кайтгани билан табриклашар, муборакбод этишарди.

 

* * *


Шайх айтадилар!: “Валлохи, бир вактлар, кибр ва бахиллик зохир бўлиб турган, юзини губор коплаган  кишидан,  нур ёгилиб турган, очик юзли инсонга айланган ўша кишини кўрдим… Юзини чиройли килиб кўйилган сокол безаб турарди... У билан сухбатлашиб ўтирар эканмиз, у, хар жума эрталабдан туриб олиб, типирчилаб, онасидан жума намозига чикиш учун, гусл килдириб, хушбўйликларни суриб кўйишини талаб килиб турадиган ўгли хакида сўзлар эди...

Сўзларини давом эттириб, шайх яна шундай дейдилар: “Болакайни хам кўрдим. Кўчада, болалар билан югуриб, терлаб-пишиб, ўйнаб юрибди. Ўзимча фикр килдим: “Биз катталар, ёши улуглар, даъват майдонида сусткашлигимиз сабабли, омадсизликка учраб турганимизда, шу ўйноклаб юрган жажжи даъватчи  биздан кўра илгоррок ва омадлирок эмасми?!...”

 

* * *


Сўнг.. Аллох азза ва жала бирон ишни ирода этса, уни амалга ошиш сабабларини албатта, пайдо килади. Аллох Ўзининг ибодатида улгайтирган ва Ўз хифзу-химоясида саклаган болакай кандай  хам ажойиб, шундай эмасми?

Ўйлаб колади, киши.  Ичимиздаги айрим оталар, кун келиб, фарзандлари уларни масжидлар сари етаклашларини кутиб ўтирибтиларми?... Кайтанга, хайрли ишларда улар фарзандларига етакчи ва кўмакчи бўлишни ўрнига-я?.. Ёки бу кетишда, таълим-тарбия тушунчалари ўзгариб, фарзандлар оталарни тарбиялашга ўтиб колинадими?...

Афсусуки, орамизда канчалар ибратлар бору, лекин, жуда кам ибрат оламиз!..

Манба:  Интернетдаги “Сойдул фавоид” сайти. www.saaid.net 

Муаллиф: Мусо Мухаммад Хажжод Аз-Захроний.

Мутаржим: Вадуд Ахмад.



1423 йил, сафар ойининг 20-си, 2003 йил, 22-апрел





: data
data -> Стандартные требования на бесшовные трубы из среднеуглеродистой стали для котлов и пароперегревателей 1
data -> Книга о человеческих достоинствах
data -> Программа дисциплины «уголовное право»
data -> Оқулық Астана, 2012 Қазақстан республикасының білім және ғылым министрлігі
data -> Меңдігүл Бұрханқызы Шындалиева
data -> «Қазіргі заман тарихын құжаттандыру орталығы» коммуналдық мемлекеттік мекемесі Шығыс Қазақстан облыстық Абай атындағы әмбебап кітапхана
data -> Мұрағат ісі саласындағы мемлекеттік қызметтерді көрсету орындары Облыстардың, Астана, Алматы қалаларының жергілікті атқарушы органдарының мекенжайы
data -> МЕҢдігүл шындалиева қазақ очеркінің поэтикасы (монография)
data -> Шығыс Қазақстан облысының Семей аймағында 2012 жылы аталып өтілетін және еске алынатын




©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет