Кириш Зоология фани предмети, тарихи, мақсади ва вазифалари. Фаннинг тадқиқот услублари, объекти, бир ҳужайрали ва кўп ҳужайрали ҳайвон организмлар. Зоология фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. Ҳайвонат олами биологик хилма-хиллигини сақлашдаги



жүктеу 252.6 Kb.
Дата02.05.2016
өлшемі252.6 Kb.
: namunaviy-dastur -> biologiya -> biologiya
biologiya -> Фан бўйича талабаларнинг билимига, уқувига ва кўникмасига қўйиладиган талаблар
biologiya -> Саноат микробиологияси





Кириш
Зоология фани предмети, тарихи, мақсади ва вазифалари. Фаннинг тадқиқот услублари, объекти, бир ҳужайрали ва кўп ҳужайрали ҳайвон организмлар. Зоология фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги. Ҳайвонат олами биологик хилма-хиллигини сақлашдаги аҳамияти. Фаннинг ҳалқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт муаммоларини ечишдаги тутган ўрни. Зоологиянинг биолог мутахассис тайёрлашдаги ўрни.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Зоология фанини ўқитишдан мақсад талабаларга ҳайвонларнинг морфологияси, биологияси, экологияси, этологияси, филогенези, систематикаси ва зоогеографияси бўйича билим бериш. Зоология фани ҳайвонат дунёсини ўрганишда назарий ва амалий масалаларни ҳал этиб биологиянииг айрим йўналишларини ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Зоология ҳайвонат оламининг хилма-хиллиги ва уни бир бутунлик сифатида ўрганиш ҳамда сайёрамиз миқёсидаги ҳаётий тизим тузилишига тегишли муҳим умумбиологик муаммоларни ҳал қилишда марказий ўринларда туради. Халқ хўжалиги ва амалиётда Зоология фанини услуб ва ютуқларидан фойдаланиш ёритиб берилади. Талабалар ҳайвонат олами қонунияларини ўрганиш асосида ҳайвон организмларининг кўпайиш усуллари, ўсиши, ривожланишини турли туманлиги, уларни морфологик, анатомик, физиологик ва экологик аспектларини ёритишда ушбу фанни аҳамияти нақадар катта эканлигига ишонч хосил қиладилар.
Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
«Зоология» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

- зоология фанининг асосларини мукаммал билиши, ҳайвонот оламининг хилма – хиллиги ва уларнинг хусусиятларини билиш, умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонларнинг тузилиши, ҳаёт кечириши, тарқалиши ва кўпайиши, ривожланиши ҳамда яшаш муҳити билан муносабатларини, шунинг билан бирга ҳайвонларнинг ўзаро муносабатларини билиш, кўп ҳужайрали ҳайвонларни келиб чиқиш назарияларини билиши керак;

- талаба ҳайвонларнинг хусусий ва тарихий тараққиёт қонуниятларини билиши, турли систематик гуруҳларга хос ҳайвонларнинг ривожланиш босқичларини турли – туманлиги ва уларни ўрганишда қўлланиладиган биологик ва зоологик мутахассисликка оид замонавий тадқиқот услубларини билиш ва улардан фойдалана олиш, аниқлагич-лардан фойдаланиш ва улар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши керак.

- талаба билимини чуқурлаштириш учун илмий адабиётлардан фойдалана олиши; дала шароитида ҳайвонларни кузатиш, лаборатория шароитида тажрибалар ўтказиш; материалларни йиғиш, қайта ишлов бериш ва уларни узоқ муддатга сақлаш ҳамда улардан фойдалана олиш малакаларига эга бўлиши керак.


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
Зоология биологик фанлардан цитология, гистология, эмбриология, биокимё, физиология, биофизика, экология, табиий фанлардаи математика, физика ва кимё фанлари билан чамбарчас боғлиқ.

Табиий фанлардаи математика, физика ва кимёдаги бир қатор қонуниятларга таянади.




Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонларнинг тузилиши, ҳаёт кечириши, тарқалиши ва кўпайиши, ривожланиши ҳамда яшаш муҳити билан муносабатларини шунинг билан бирга ҳайвонларнинг ўзаро муносабатларини билиш асосида ҳайвонат олами хилма-хиллигини сақлаш ва кейинги авлодга қолдириш, фойдали турларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш, зарарли турларини сонини чеклаш муҳим аҳамиятга эга.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талабаларнинг зоология фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар, препарат ва жадваллардан фойдаланилади. Фаннинг ўқитиш турлари дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий машғулотлар шаклида олиб борилади. Шунингдек атрофлича билим олишни таъминлаш мақсадида талабаларга мустақил иш мавзулари ҳам берилади. Фанни замонавий педагогик технологиялар – «Кластер», «Бумеранг», «Дебаш» ва бошқалар тарзида ўтиш кўзда тутилган. Маълумотлар кўргазмали ўқув қуроллари, кодоскоп, мультимедиа, микроскоп, тотал ва кесмали препаратлар ёрдамида олиб борилади.

Зоология фани тарихан шаклланган 2 қисм - умуртқасизлар ва умуртқалилар зоологиясидан иборат.


1 қисм

Умуртқасизлар зоологияси

Асосий қисм

Кириш

Умуртқасизлар зоология фанининг объектлари ва предмети. Фаннинг мақсад ва вазифалари. Умуртқасизлар зоологияси фанининг бошқа фанлар тизимида тутган ўрни. Фаннинг ривожланишидаги асосий босқичлар ва унинг шаклланишига катта ҳисса қўшган олимлар. Ўзбекистонда зоологик тадқиқотларнинг ривожланиши. Ҳайвонларнинг ҳозирги замон зоологик систематикаси, асосий систематик бирликлар.


Бир ҳужайралилар кенжа олами.

Ҳужайра – бир бутун организм сифатида. Бир хужайралилар (Содда ҳайвонлар) тузилишида кўп ҳужайралиларга хос хусусиятларининг намоён бўлиши. Содда ҳайвонлар ҳужайрасининг кўп вазифалилиги ва органеллалари. Содда ҳайвонларнинг озиқланиш, ҳаракатланиш, айириш, кўпайиш ва жинсий жараёнлари. Уларнинг ривожланишида жинсий ва жинссиз насллар галланиши. Тинч ҳолати ва тарқалиш даврлари (цисталар ва споралар). Содда ҳайвонлар экологияси ва тарқалиш муҳити.


Саркомастигофоралар типи.

Хивчинлилар кенжа типи. Хивчинлилар тузилишида ҳайвон ва ўсимликларга хос умумийлик. Ўсимликсимон хивчинлилар синфи, уларнинг хусусиятлари . Ҳайвонсимон хивчинлилар синфи ва асосий туркумлари. Патоген хивчинлилар, тузилиши, ривожланиши, классификацияси ва муҳим вакиллари. Паразитар касалликларнинг табиий манбаи ҳақидаги тасаввур. Сувни санитария ҳолатини баҳолашнинг биологик усуллари. Сув ҳавзаларини биоиндикациялашда хивчинлиларнинг аҳамияти. Колония бўлиб яшовчи хивчинлилар. Кўп ҳужайрали ҳайвонларнинг келиб чиқишида уларнинг аҳамияти. Саркодалилар кенжа типи. Амёбасимон ҳужайра тузилиши ва унинг хиллари. Ёлғоноёқлилар-тузилиши, вазифаси, хилма-хиллиги. Саркодалилар скелетлари. Жинсий кўпайиш. Систематикаси. Биосферада қуйқасимон чўкма ҳосил бўлиш жараёнининг аҳамияти. Уларнинг бактериялар ва замбуруғлар билан муносабати. Касаллик қўзғатувчи амёбалар. Опалиналар кенжа типи. Опалиналарни инфузориялардан фарқи. Ривожланиши.


Апикомплекса типи (Споралилар типи).

Паразитизмни уларнинг хужайравий тузилишига таъсири. Тузилиши ва ривожланиш цикллари. Классификацияси ва асосий вакиллари. Безгак қўзғатувчилари, уларнинг ташувчилари ва уларга қарши кураш чоралари. Асаларичилик ва ипакчиликдаги амалий аҳамияти. Асцетоспоридийлар ва Лабиринтулалар. Спораларининг тузилишидаги ўзига хослиги. Кўп ҳужайралиларга ўтишдаги оралиқ ҳолатлик.


Инфузориялар ёки Киприклилар типи.

Уларнинг ҳужайрасини мураккаб тузилиши. Киприкларни хивчинлар билан таққослаш. Инфузориялар ядро аппаратларининг хусусияти. Конъюгация. Классификацияси ва муҳим вакиллари. Киприкли инфузориялар синфи. Умумий тавсиф, тузилиши, физиологияси. Эркин яшовчи инфузориялар. Паразит инфузориялар. Сўрувчи инфузориялар синфи. Умумий тавсифи. Киприкларнинг йўқотиш қобилияти. Уларнинг аҳамияти. Бир ҳужайрали ҳайвонларнинг филогенияси.


Кўп хужайралилар кенжа олами.

Уларнинг келиб чиқиши хақидаги назариялар: Э. Геккел (1874), И.И.Мечников (1886), А.А.Захваткин (949), И.Ходжи (1943) ва бошка олимлар назариялари. Кўп ҳужайралиларнинг тана тузилиши, симметрия турлари. Бирламчи тўқималар ва

уларнинг морфофункционал тавсифи. Эмбрион қаватлар ва кўп ҳужайралилар эмбрионал ривожланишдаги асосий босқичлар. Кўп ҳужайралилар классификацияси.
Фагоцителласимонлар катта бўлими.

Пластинкалилар типи. Трихоплакснинг очилиш тарихи. Трихоплакс – кўп ҳужайрали ҳайвонлар орасида энг сода тузилган вакил. Филогенияси. Паразоа катта бўлими. Булутлар (Ғовактанлилар) типи. Умумий тавсифи, хужайра элементлари, скелети (тузилиши ва кимёвий таркиби). Озиқни тутиш ва ҳазм қилиши. Геммула. Классификацияси ва вакиллари. Булутларни сув ҳавзаларидаги экологик (биофильтраторлик хусусияти) аҳамияти.


Эуметазоа катта бўлими. Радиал симметриялилар бўлими.

Бўшлиқичлилар типи. Икки қаватлилик ва нурли симметрия. Нерв системаси ва унинг хусусияти. Отилувчи ҳужайралар. Полип ва медуза турларнинг икки ҳаёт шакллари. Ривожланиш жараёнининг турлари. Метагенез. Жинссиз кўпайиш ва колония ҳосил бўлиш. Гидрасимонлар синфи. Полиморфизм. Сифонофоралар ва уларнинг аҳамияти. Гидрасимонлар – ифлосланган сув биоиндикаторлари. Сцифоид медузалар синфи. Заҳарли медузалар. Коралл полиплари синфи. Коралл рифлари. Маржон (Коралл) полипларининг қурилиш ва кулолчиликдаги аҳамияти.



Биллатериал симметрияли ҳайвонлар бўлими.

Ясси чувалчанглар типи. Уларнинг тана шакли. Тери-мускул халтаси. Паренхима. Экологияси ва тарқалиши. Киприкли чувалчанглар синфи. Тана қоплами, кўпайиши, ривожланиши, регенерация. Киприкли чувалчанглар–сув ҳавзалари биоиндикаторлари. Сўрғичлилар синфи. Паразитлик қилиб яшашга мосланиш. Ёпишувчи органлари. Гетерогония. Педогенез. Хўжайин алмашинувининг биологик аҳамияти. Одам ва уй ҳайвонларининг асосий паразитлари ва уларга қарши кураш чоралари. Моногениялар синфи. Амалий аҳамияти. Тасмасимон чувалчанглар синфи. Патоген аҳамияти. Одам ва уй ҳайвонларининг асосий паразитлари. Ясси чувалчангларнинг филогенияси, паразитизмнинг келиб чиқиши.


Тўгарак ёки бирламчи тана бўшлиқли чувалчанглар типи.

Икки томонлама очиқ найи ва бирламчи тана бўшлиғи сифатида-ички суюқлик муҳитининг келиб чиқиши. Айирув, нерв ва жинсий системалари. Қоринкиприклилар синфи. Тузилиши, физиологияси ва ҳаёт тарзи. Нематодалар синфи. Тери-мускул халтаси. Кутикула ва унинг роли. Ички тузилиши, кўпайиши ва ривожланиши. Паразит нематодалар ва уларнинг одам, қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва ўсимликлар учун аҳамияти. Паразитларнинг ривожланиш жараёнлари, нематодаларнинг замбуруғлар, бактериялар ва сув ўтлари билан боғлиқлиги. Киноринхлар синфи. Қилчувалчанглар синфи. Оғизайлангичлилар синфи. Тузилишлари ва биологияси. Асосий хусусиятлари ва билогияси. Кўпайиши, ривожланиши ва личинкалари. Тўгарак чувалчангларнинг филогенияси.


Халқали чувалчанглар типи.

Тана тузилиши ва органларини метамерияси. Параподийлар. Иккиламчи тана бўшлиқ вазифаси ва келиб чиқиши. Кўп туклилар синфи. Умумий тавсиф. Кўпайиши, эмбрионал ривожланиши. Трохофора ва метатрохофора. Экологияси. Денгиз фаунасидаги аҳамияти. Камтуклилар синфи. Тузилиши, сув ва тупроқда яшовчи формалари. Камтуклиларнинг биогеоценозларда тарқалиши, замбуруғлар билан ўзаро алоқаси. Биогумус ва экологик тоза махсулотлар олишдаги аҳамияти. Ёмғир чувалчангининг тупроқдаги роли. Зулуклар синфи. Кўпайиши ва ривожланиши. Зулуклар туркуми вакилларининг тиббиётдаги аҳамияти. Туркумлари. Эхиуридлар синфи. Биология ва экологияси. Халқали чувалчанглар филогенияси.


Моллюскалар ёки юмшоқтанлилар типи.

Умумий тавсифи. Чиғаноқнинг тузилиши ва аҳамияти. Мантия. Ёнбошнервлилар кенжа типи. Умумий тавсифи. Чиғаноқлилар кенжа типи. Моноплакофоралар синфи. Моллюскалар филогениясини ўрганишдаги аҳамияти. Қориноёқлилар синфи. Тузилиши, асимметрия ва уни келиб чиқиши. Органлар системаси. Экологияси. Аҳамияти. Кенжа синфлари ва муҳим вакиллари. Пластинкажабралилар ёки иккипаллалилар синфи. Чиғаноғи ва унинг очилиш механизми ва қулфлар. Биофильтрация. Иккипаллалиларнинг халқ хўжалигида аҳамияти. Бошоёқли моллюскалар синфи. Умумий тавсиф. Чиғаноқнинг редукцияга учраши ва ички скелетнинг ривожланиши. Биологияси. Бошоёқли моллюскаларнинг озиқ овқат саноатида аҳамияти. Моллюскаларнинг филогенияси.


Бўғимоёқлилар типи.

Танасини бўлимлардан ва бўғимлардан тузилиши. Оёқларининг тузилиши. Экзоскелет ва унинг аҳамияти. Органлар системаси. Кўпайиши ва ривожланиши. Табиатда тарқалиши. Биосфера ва инсон ҳаётидаги аҳамияти. Жабра билан нафас олувчилар кенжа типи. Қисқичбақасимонлар синфи. Ташқи ва ички тузилиши. Оғиз аппарати. Кўпайиши ва ривожланиши. Классификацияси ва муҳим вакиллари. Сув ости иншоотларини бузувчи зарарли қисқичбақалар.


Трахеялилар кенжа типи.

Трахея ва унинг тузилиши. Трахеялик нафас олиш системаси. Кўпоёқлилар синфи. Тананинг бўлимларга бўлиниши. Ҳазм қилиш, айириш ва нафас олиш системалари. Кўпайиши ва ривожланиши. Экологияси. Кўпоёқлиларнинг асосий гуруҳлари. Кўпоёқлиларнинг биогеоценоздаги аҳамияти.



Хашаротлар синфи.

Тана бўлимлари ва ўсимталари. Қанотлар ва уларнинг келиб чиқиши. Ички тузилиши. Ҳашаротлар танасидаги сув миқдорининг бошқарилиши. Мальпиги найчалари. Қуруқликда яшашга мослашуви. Ҳашаротларнинг кўпайиши ва ривожланиши. Метаморфоз турлари. Жамоа бўлиб яшовчи ҳашаротлар ва улардаги полиморфизм. Экологияси ва этологияси. Кенжа синфлари ва туркумлари. Ҳашаротларнинг табиатда ва инсон ҳаётидаги аҳамияти. Табиатдаги санитар ҳашаротлар. Касаллик тарқатувчи ва паразит ҳашаротлар. Қишлоқ хўжалик ва ўрмончилик заракунандалари. Зараркунандаларга қарши биологик кураш усуллари. Хонакилаштирилган ҳашаротлар ва уларнинг аҳамияти. Ҳашаротлар палеонтологияси ва филогенияси.


Хелицералилар кенжа типи.

Қиличдумлилар синфи. Тузилиши. Ўргимчаксимонлар синфи. Тузилиши. Тана аъзолари. Кўпайиши ва ривожланиши. Асосий туркумлари. Ўргимчак. Заҳар ишлаб чиқарувчи ва тўр тўқувчи безлари. Уларнинг аҳамияти. Сув ва қуруқликда яшовчи ўргимчаклар экологияси. Агроценозларда тарқалиши ва қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларининг сонини камайтиришдаги аҳамияти. Каналар. Турлари. Паразит турлари инфекцион касалликларни қўзғатувчиси ва аҳамияти.


Игнатерилалар типи.

Умумий тавсифи. Уларнинг тана симметрияси. Амбулакрал система. Нерв, айириш ва қон айланиш системалари. Жинсий системаси ва ривожланиши. Классификацияси. Пельматозойлар кенжа типи. Денгиз нилуфарлари синфи. Элеутерозойлар кенжа типи. Денгиз юлдузлари, офиуралар. Денгиз кирпилари, голотуриялар синфлари, уларнинг тузилиши.


Амалий машғулотлар мавзулари ва ташкил этиш бўйича кўрсатмалар

Амалий машғулотлар талабалар томонидан назарий билимларни мустаҳкамлаш учун ҳар бир мавзу бўйича алоҳида ўзлаштирилади. Амалий машғулотлар мавзуларининг мазмунидан келиб чиқиб тотал, кесма, вақтли препаратлар, таблица, плакат, схема, муляж, музей экспонатлари, қотирилган хайвонлар, суръатлар, видеофильмлар ва бошқа ўқув кўргазмали қуроллар ёрдамида ўзлаштирилиб, тасвирлари расм дафтарларига туширилади.

1. Бир ҳужайралилар кенжа олами (Protozoa). Саркомастигофоралар типи (Sarcomastigophora) Хивчинлилар кенжа типи (Mastigophora) яшил эвглена ва церациумнинг тузилиши. Бир хивчинлилар - яшил эвглена чучук сув вакили. Икки хивчинлилар - церациум планктон ҳайвон.

2. Вольвокс. Тузилиши ва кўпайиши. Чучук сув ҳавзаларида колония хосил қилувчи кўп хивчинлилар.

3. Саркодалилар кенжа типи (Sarcodina). Амёба, арцелла ва диффлюгия. Амёбалар туркуми. Тузилиши. Чиғаноқли амёбалар – арцелла, диффлюгия.

4. Апикомплекса (Apicomplexa) - Спора ҳосил қилувчилар типи. Грегариналар синфи. Грегариналар бўғимоёқлилар паразити. Суварак грегаринасининг тузилиши ва ривожланиши.

5. Инфузориялар ёки киприклилар типи (Ciliophora). Киприкли инфузориялар синфи. Парамеция (туфелка) инфузориясининг тузилиши ва кўпайиши.

6. Булутлар - Ғовактанлилар (Spongia - Porifera) типи. Оддий булутлар синфи (Demospongia). Бодяга булутининг тузилиши уларнинг колония ҳосил қилиши.

7. Гидрозойлар (Hydrozoa) синфи. Чучук сув гидрасининг тузилиши.

8. Сцифомедузалар синфи. Аурелиянинг тузилиши ва ривожланиши.

9. Ясси чувалчанглар типи (Plathelminthes). Киприкли чувалчанглар синфи. Оқ планариянинг тузилиши.

10. Сўрғичлилар ёки трематодалар синфи. Жигар қуртининг тузилиши. Жигар қуртининг ривожланиш цикли.

11. Тасмасимон чувалчанглар синфи. Қорамол солитёрининг тузилиши. Қорамол солитёрининг одамга юқиши. Тасмасимон чувалчангларни айрим вакилларини ривожланиши. Ҳаёт цикллари.

12. Тўгарак чувалчанглар типи. Нематодалар синфи. Одам аскаридасининг ташқи ва ички тузилиши.

13. Илдиз бўртма нематодасининг тузилиши ва ривожланиши. Ўсимлик илдизида бўртмалар ҳосил қилиши.

14. Халқали чувалчанглар типи (Annelida). Кўпқилли халқали чувалчанглар (Polychaeta) синфи. Нереис ва қум чувалчангларининг тузилиши.

15. Кам қилли чувалчанглар (Oligochaeta) синфи. Ёмғир чувалчангининг ташқи ва ички тузилиши. Аҳамияти.

16. Зулуклар (Hirudinea) синфи. Тиббиёт зулугининг тузилиши.

17. Моллюскалар ёки юмшоқтанлилар типи (Mollusca). Пластинкажабралилар. Бақачаноқ.

18. Қориноёқли моллюскалар синфи. Ток шилиғининг тузилиши.

19. Бўғимоёқлилар типи (Arthropoda). Жабра билан нафас олувчилар кенжа типи. Қисқичбақасимонлар синфи. Дафния ва циклопнинг тузилиши.

20. Ўноёқлилар туркуми (Decapoda). Дарё қисқичбақасининг ташқи ва ички тузилиши. Халқ хўжалигидаги аҳамияти.

21. Трахеялилар кенжа типи (Tracheata). Кўпоёқлилар синфи. Костянка ва кивсякнинг тузилиши.

22. Ҳашаротлар синфи. Суваракнинг ташқи тузилиши. Суваракнинг ички тузилиши. Ҳашаротларнинг постэмбрионал ривожланиши. Метаморфоз – гемиметаболия, голометаболия.

23. Ўргимчаксимонлар синфи. Чаённинг ташқи тузилиши. Сольпуглар, ўргимчаклар, каналарнинг тузилиши.

24. Игнатерилилар типи (Echinodermata). Денгиз юлдузлари синфи. Денгиз юлдузининг тузилиши.


Курс иши бўйича услубий кўрсатмалар

Талабалар томонидан курс ишини бажарилиши профессионал тайёргарликни мухим босқичи хисобланади, чунки уларда мустақил ижодий ишлашни шаклланишига, илмий тадқиқот элементларини англашга, илмий адабиётларни ўқиш ва таҳлил қилишга ёрдам беради.

Талаба курс иши тизимини бажариш жараёнида ундан хам мураккаброқ бўлган вазифани – малакавий битирув ишини бажариш учун, назарияларни англаш, уларни умумлаштириш ва амалиётда қўллаб мустақил илмий-тадқиқот фаолиятни бошлашга тайёргарлик кўради. Курс ишини тайёрлаш талабада ахборотларни аналитик фикрлашни ривожланишига, ва оқибат натижада тайёр мутахассис бўлиб етишишига олиб келиши керак.

Курс иши талабадан фаннинг турли сохалари бўйича амалиётда олган билимларини мустахкамлашни, янада чуқурлаштиришни ва умумлаштиришни талаб қилади. Хар бир танланган курс иши мавзуси илмийликни, замона-вийликни талаб қилади, чунки хар бир топшириқда янгилик элементлари бўлиши лозим. Курс ишини фойдасини энг муҳим омиллари унинг индивидуаллиги ва талабанинг қизиқиши ва қобилиятига қараб умумий талабларни пасайтирмаган холатда берилиши хисобланади.


Талабаларга таклиф этилган курс ишларининг мавзулари:

1. Умуртқасиз хайвонарнинг хилма-хиллиги турли муҳит шароитида яшашга мослашуви натижаси.

2. Умуртқасиз ҳайвонлар дунёсининг филогенетик боғланиши.

3. Кўп хужайрали хайвонларнинг келиб чиқиш назариялари.

4. Умуртқасиз хайвонлар орган системаси эволюцияси.

5. Касаллик қўзғатувчи бир хужайралилар.

6. Ясси чувалчангларнинг ривожланиш цикли – паразитик ҳаёт маҳсули.

7. Бўғимоёқлиларнинг кенг тарқалиш сабаблари.

8. Умуртқасиз хайвонларда метамерия холатини моҳияти.

9. Бирламчи ва иккиламчи оғизлилар – ҳайвонлар эволюциясининг 2 йўналиши.

10. Метаморфозни умуртқасиз ҳайвонлар учун аҳамияти.
Мустақил ишни ташкил этиш шакли ва мавзулари

Мустақил ишлаш учун ҳайвонот олами ҳақидаги маълумотлар баён этилган қўшимча адабиётлар тавсия этилади. Мустақил ишлаш учун бериладиган ишлар факультатив ва индивидуал характерда бўлиб, талабанинг турли ҳайвон организмларда борадиган жараёнларни янада чуқурроқ ўрганишга қаратилган. Тавсиялар индивидуал талабга асосланади ва жорий, оралиқ назорат шаклида ёки дарслардан ташқари вақтда реферат еки мулоқот тарзида топширилади.

Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятлариниҳисобга олган ҳолда, қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:


  • Амалий машғулотларга тайёргарлик;

  • Курс ишини тайёрлаш;

  • Дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • Тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш;

  • Махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • Талабанинг ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;

  • Фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;

  • Масофавий таълим.

Мустақил иш учун қуйдаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:

1. Книдоспоридийлар ва Микроспоридийлар. Умумий тавсифи, классификацияси ва асосий вакиллари.

2. Тароқлилар типи. Уларнинг тузилишидаги хусусиятлари ва асосий вакиллари.

3. Немертинлар типи, вакилларининг тавсифи, кўпайиши ва тарқалиши.

4. Тиканбошлиларлар типи. Характерли хусусиятлари. Паталогик аҳамияти.

5. Трилобитасимонлар кенжа типи вакиллари ва уларнинг филогенетик аҳамияти.

6. Онихофоралар типи, умумий тавсифи, экологияси, географик тарқалиши.

7. Пайпаслагичлилар типи. Умумий тавсифи. Мшанкалар, Елкаоёқлилар, Форонидалар.

8. Погонофоралар типи ва ҳайвонат дунёсидаги ўрни.

9. Қилжағлилар типи. Умумий тавсифи ва экологик хусусиятлари.


Дастурнинг информацион - услубий таъминоти

Дарсни ўтишда мавзуларнинг мураккаб ва оддийлигига қараб таълимнинг замонавий (хусусан интерфаол) усуллари, педагогик ва ахборот – коммуникация (медиатаълим, амалий дастур пакетлари, презентацион, электрон-дидактик) технологиялар қўлланилади. Информацион таъминот вазифасини дарслик, ўқув қўлланма ва бошқа адабиетлар, диссертациялар, электрон адабиетлар, интернет маълумотлари бажаради.




II қисм

Умуртқалилар зоологияси

Асосий қисм

Кириш.

Хордалилар типи.

Умуртқалилар зоологиясининг объектлари ва предмети. Фаннинг ривожланиш тарихи ва услублари. Фаннинг мақсад ва вазифалари. Типнинг умумий таърифи. Хордалиларни ҳайвонот олами системасида тутган ўрни. Хордалиларни ўзига хос мухим белгилари ва уларнинг биологик аҳамияти. Хордалиларни келиб чиқиши.


Пардалилар ёки личинка хордалилар кенжа типи.

Кенжа тип вакилларини тузилишининг асосий белгилари.



Асцидиялар синфи. Биологик хусусиятлари: якка ва колония бўлиб яшовчи, ўтроқ ва сузувчи турлари. Асцидияни тузилиши кўпайиши ва ривожланиши: жинсий ва жинссиз кўпайиш, личинканинг тузилиши ва ривожланиш даврлари.

Сальплар синфи. Биологияси: якка ва колония тури. Сальп ва бочёночкаларниниг тузилиши ва ривожланиши. Метогенез ва унинг биологик аҳамияти.

Апендикуляриялар синфи. Апендикулярияларнинг биологияси ва тузилиши, кўпайиши ва ривожланиши. Пардалиларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси хақидаги ғоялар Неогенея ғояси (Гарстранг) А.Н.Северцов ва Н.А.Ливанов қарашлари. Хордалилар эволюциясини тушунишда А.О.Кавалевский изланишларининг аҳамияти.
Бош склетсизлар кенжа типи.

Тузилишнинг асосий белгилари ва систематикаси. Келиб чиқиши. Ланцетникнинг тузилиши ва биологияси. Бошхордалилар ҳаёт тарзи ва амалий аҳамияти.


Умуртқалилар (Бош склетлилар) кенжа типи.

Тузилишининг асосий белгилари ва умуртқалиларнинг келиб чиқиши. Тузилишининг энг асосий белгилари: ўқ скелети, бош скелети, қўл-оёқ скелетлари, овқат ҳазм қилиш системаси, нафас олиш системаси ва сезги аъзолари. Тузилишининг мураккаблашиши, аъзоларининг тараққиёти – умуртқалилар прогрессив эволюциясининг асосий шарти эканлиги.


Жағсизлар бўлими.

Тўгарак оғизлилар синфи. Синф вакилларининг тузилиши ва умумий белгилари. Тўгарак оғизлилиларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси. Миноганинг тузилиши ва ҳаёт кечириши: скелети, нафас олиш системаси, овқат ҳазм қилиш системаси, овқатланиши, қон айланиш системаси. Минога ва миксиналар тузилишидаги фарқлар. Тўгарак оғизлиларнинг амалий ахамияти.
Жағоғизлилар бўлими.

Балиқлар катта синфи. Балиқлар умуртқалиларнинг бирламчи сувда ҳаёт кечирувчи вакили сифатида, балиқлар катта синфининг биологик ва морфолокиг таърифи. Харакат-таянч системаси, тузилишининг асосий белгилари. Балиқлар-сув ҳайвони сифатида: нафас олиш, қон айланиш ва айириш системалари тузилиши.

Тоғайли балиқлар синфи. Тузилишининг асосий белгилари, тоғайли балиқларнинг келиб чиқиши, эволюцияси ва систематикаси. Аъзолар системаси бўйича тузилшига таъриф. Кўпайиши ва ривожланиш хусусиятлари. Туз ва сув алмашинуви. Тоғайли балиқларнинг амалий аҳамияти.

Суякли балиқлар синфи. Синфнинг морфологик ва анатомик белгилари, хусусиятлари. Ҳозирги замон суякли балиқларнинг келиб чиқиши ва систематикаси. Карп балиғи мисолида суякли балиқларнинг ташқи тузилиши ва аъзолар систематикаси.

Шулъақанотлилар кичик синфининг таърифи: катта туркумлари, тоғайли ганоидлар, суякли ганоидлар, кўп қанотлилар, суякли балиқлар тўдаси. Уларнинг тузилиши хусусиятлари. Физиологияси ва ҳаёт кечириши.

Кафтқанотлилар кичик синфининг таърифи: катта туркумлари, чўтқақанотлилар ва икки хил нафас олувчилар, уларнинг тузилиши, хусусиятлари, физиологияси, ҳаёт кечириши ва умуртқали ҳайвонлар системаси ва эволюциясида тутган ўрни.

Балиқлар экологияси. Биологик тўдалар ва уларга хос бўлган мосланиш хусусиятлари: кўпайиши, миграцияси, овланишидаги аҳамияти, балиқчилик йўналиши.

Ўзбекистон ихтиофаунасининг ўзига хос вакиллари: аборигенлари, интродукция (бошқа жойдан олиб келинган), қилинганлари. Ўрта Осиёда овланадиган, ноёб ва йўқолиш хавфи остида турган балиқларнинг вакиллари.
Тўртоёқлилар катта синфи.

Қуруқликда яшовчи умуртқалиларнинг келиб чиқиши. Умуртқалилар қуруқлика чиқишидаги экологик ва морфологик мосланишлари. Сув ва қуруқликда яшовчиларнинг илк вакиллари сифатида палеозой даврида яшаган амфибия – стегоцефаллар.



Амфибиялар (Сув ва қуруқликда яшовчилар) синфи. Синфнинг умумий биологик ва морфологик тавсифи. Синфнинг систематикаси: оёқсизлар туркуми, думли ва думсиз амфибиялар. Кўл бақаси мисолида амфибия тузилиши ва биологик хусусиятлари.

Амфибиялар биологияси: асосий экологик гурухлари, овқатланиш, кўпайиши, ривожланиши, насл учун қайғуриш усуллари. Ўрта Осиёда яшовчи амфибияларнинг Амалий аҳамияти ва улардан фойдаланиш муаммолари, сунъий кўпайтириш, муҳофаза қилиш.



Рептилиялар (Судралиб юрувчилар) синфи. Анамния ва амниотларнинг морфологик ва физиологик белгилари: ривожланиши, тухмининг тузилиши, муртак қобиғининг пайдо бўлиши. Тери ва унинг таркибий қисмлари. Айирув системасининг ҳусусиятлари ва бу ҳусусиятларнинг қуруқликда ҳаёт кечиришга ўтиш билан боғлиқлиги. Рептилияларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси. Қазилма шакиллари ва уларининг морфологик ҳамда экологик турли-туманлиги. Ҳозирги замон рептилияларининг систематикаси; туркумлари: тумшуқбошлилар, тимсоҳлар, тошбақалар, тангачалилар ва уларнинг қисқача тарифи.

Тангачалилар вакиллари – тез калтакесак мисолида рептилиялар тузилиши ва физиологияси. Ҳаёт кечириши, кўпайиши, овқатланиши, мавсумий хоссалари хулқ атворининг иссиқ иқлим шароитига мосланиш хусусиятлари. Рептилиянинг Амалий аҳамияти.

Ўрта Осиё герпитофаунасининг ўзига хос вакиллари. Заҳарли илонлар турлари, уларнинг кўпайиши ва мухофаза қилиш. Саҳро биоценозида судралиб юрувчиларнинг аҳамияти. Қизил Китоб саҳифасидан жой олган судралиб юрувчилар вакиллари.

Қушлар синфи. Синф вакиллари тузилишининг асосий хоссалари. Қушларнинг келиб чиқиши ва уларнинг эволюцион йўли. Ҳозирги замон қушларининг систематикаси ва туркумларининг қисқача таърифи. Уй каптари мисолида қушлариннгг ички ва ташқи тузилиши. Қушларининг мосланиш хусусиятлари физиологияси, териси, пат тузилиши, нафас олиш системаси, айирув системаси. Нерв системаси ва сезги аъзолари.

Қушларнинг экологияси: географик тарқалиши, экологик гурухлари, учишга мосланиши, кўпайииши, ривожланиши, насл учун қайғуриши, мавсумий хоссалари. Миграция ва унинг сабаблари. Қушларнинг табиат ва хўжаликдаги аҳамияти.

Ўрта Осиё орнитофаунасининг турли-туманлиги ва асосий вакиллари. Қушларнинг овланадиган, асосий, ноёб, қўриқланадиган турлари. Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган қушлар ва уларнинг яшаш шароитлари. Ўзбекистонда орнитологик кузатишлар олиб боришдаги асосий муаммолар.

Сутэмизувчилар ёки даррандалар синфи. Синфнинг умумий таърифи. Сутэмизувчиларнинг келиб чиқиши ва эволюциясига сабаб бўлган омиллар. Қирилиб битган турлари ва уларнинг қадимдги рептилиялар билан алоқадорлиги, эволюцияси.

Ҳозирги замон сутэмизувчиларининг систематикаси: бир тешиклилар, халталилар, йўлдошлилар ва уларнинг асосий биологик хусусиятлвари. Йўлдошли сутэмизувчилар систематикаси ва уларнинг туркумларига қисқача таъриф.

Асосий аъзолари системасининг морфологик ва функционал таърифномаси; тери қоплағичлари, скелети. Нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, қон айланиш системаси ва лимфатик система. Сийдик-таносил системаси. Нерв системаси ва сезги аъзолари. Марказий нерв системаси ва бош миясининг тузилишидаги ўзига хос хусусиятлари. Хулқ атворининг мураккаб шакллари.

Сутэмизувчилар биологияси, географик тарқалиши. Экологик гурухлари. Сув муҳитини иккиламчи ўзлаштириш, мавсумий ритм. Уларнинг овқатланиши ва экосистемадаги ўрни, овланадиган турлари, улардан маҳсулот тайёрлаш, муҳофаза қилиш, қишлоқ ҳўжалиги зараркунандалари, касал тарқатувчи ва хонакилаштирилган турлари.

Ўрта Осиё сутэмизувчиларининг турли-туманлиги. Овланадиган, йўқолиб бораётган ва қўриқланадиган турлари. Ўзбекистон Қизил Китобига киритилган сутэмизувчилар турлари ва уларнинг тарқалиши. Ўзбекистонда териология муаммолари ва сутэизувчиларни ўрганишга бағишланган асосий йўналишлар.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар

Амалий машғулотлар талабалар томонидан назарий билимларни мустахкамлаш учун хар бир мавзу бўйича алохида ўзлаштирилади. Амалий машғулотлар мавзуларининг мазмунидан келиб чиқиб тотал, кесма, вақтли препаратлар, таблица, плакат, схема, муляж, музей экспонатлари, қотирилган хайвонлар, суратлар, видеофильмлар ва бошқа ўқув кўргазмали қуроллар ердамида ўзлаштирилиб, тасвирлари расм дафтарларига туширилади


Тубан хордалилар.

Бошсуяксизлар кичик типи. Ланцетникни ташқи ва ички тузилиши. Тери қоплағичлари, ўқ скелети, қон айланиши. Овқатланиш, генератив органларини тузилиши ва функцияси. Мушаклари, нерв системаси ва сезги органлари тузилиши ва функцияси. Ҳўл ва тотал препаратлар, микро кесмалар, тузилиш схемалари.
Тугарак оғизлилар синфи. Дарё миногасининг тузилиши. Тери қоплагичлари, ўқ скелетини, бош суягини, қон айланиш, нафас олиш, айирув системаларини ва қон айланиш органларини ўзига хос хусусиятлари. Ҳайвонни ёриш, хўл экспонатлар, плакатлар ва схемалари.
Юқори хордалалилар. Умуртқалилар кенжа типии.

Тоғайли балиқлар синфи. Акула ва скатларнинг ташқи тузилиши, тиканли акуланинг ташқи ва ички тузилиши: тери қоплагичлари, скелети, жабра аппарати Қон айланиш аъзолари, жинсий айирув системаси, марказий нерв системаси ва бошқалар. Акула, скатларининг ҳўл препаратлари, экспонатлари, тотал препаратлар, аъзолари тузилиши.

Суякдор балиқлар синфи. Суякдор балиқларни ташқи тузилишининг хилма-хиллиги. Тангачалари ва бош суягининг тузилиши. Карпсимон балиқларнинг бирор турини ёриш. Мушак системалари, таянч харакат аппаратлари топографияси, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш. Қон айланиш органларининг тузилиши. Скелет экспонатлар асосий аъзоларининг тузилиш схемаси.

Амфибиялар синфи. Музей экспонатлари ва коллекциялар асосида амфибияларнинг турли туманлиги. Бақани анатомияси. Тери қобиқлари, мушак, қон айланиш, айрув системалари, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш аъзоларини тузилиши. Думсиз амфибияларнинг скелет экспонатларини ўрганиш, асосий аъзоларининг тузилиши схемалари.

Рептилиялар синфи. Музей ва коллекция экспонатлари асосида судралиб юрувчиларини турли туманлиги ва ҳаётий формалари. Калтакесак ёки илонни анатомияси. Ташқи тангасимон қоплағичлари ички органларини топографияси, нафас органларини тузилиши, қон айланиш, айрув системалари. Скелетни ҳаракат-таянч аппаратларини остиологик экспонатлари. Ҳайвоннинг ташқи ва ички тузилиши схемасини чизиш.



Қушлар синфи. Орнитологик коллекция ва музей материаллари асосида қушларни турли туманлиги. Каптарни ички тузилиши. Пат қоплағичлари. нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, қон айланиш органларини топографиясини, жинсий айрув системаси, бош миясини тузилиши. Скелетни ҳаракат-таянч системаларини остеологик экспонатлар асосида ўрганиш. Қушларнинг тузилиши схемаларини чизиш ва шуларга таъриф ёзиш.

Сутэмизувчилар синфи. Ўқув коллекцияси ва музей материаллари асосида сутэмизувчиларини турли туманлиги- зоопаркка экскурсия. Лаборатория каламуши. Ички органлари топографияси: кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи, қон айланиш, овқат ҳазм қилиш системаси. Айрув системалари. Бош мия ва сезги органлирининг тузилиши. Скелети ва ҳаракат-таянч системалари (остиологик материаллари аосида). Соч толасини ташқи кўриниши.
Курс иши бўйича услубий кўрсатмалар

Талабалар томонидан курс ишини бажарилиши профессионал тайёргар-ликни мухим босқичи хисобланади, чунки уларда мустақил ижодий ишлашни шаклланишига, илмий тадқиқот элементларини англашга, илмий адабиётларни ўқиш ва таҳлил қилишга ёрдам беради.

Талаба курс иши тизимини бажариш жараёнида ундан хам мураккаброқ бўлган вазифани – малакавий битирув ишини бажариш учун, назарияларни англаш, уларни умумлаштириш ва амалиётда қўллаб мустақил илмий-тадқиқот фаолиятни бошлашга тайёргарлик кўради. Курс ишини тайёрлаш талабада ахборотларни аналитик фикрлашни ривожланишига, ва оқибат натижада тайёр мутахассис бўлиб етишишига олиб келиши керак.

Курс иши талабадан фаннинг турли сохалари бўйича амалиётда олган билимларини мустахкамлашни, янада чуқурлаштиришни ва умумлаштиришни талаб қилади. Хар бир танланган курс иши мавзуси илмийликни, замона-вийликни талаб қилади, чунки хар бир топшириқда янгилик элементлари бўлиши лозим. Курс ишини фойдасини энг муҳим омиллари унинг индивидуаллиги ва талабанинг қизиқиши ва қобилиятига қараб умумий талабларни пасайтирмаган холатда берилиши хисобланади.


Курс ишларининг намунавий мавзулари:

  1. Ўрта Осиё умурткалилар фаунасининг биологик хилма-хиллиги ва зоогеографиясининг узига хослиги.

  2. Ўрта Осиё текислик сув хавзаси ва тоғ худудларида яшовчи умурткали хайвонларнинг тузилиши ва биологиясининг узига хослиги.

  3. Тоғайли баликларнинг биологик узига хослиги ва тавсифи.

  4. Суякли баликларга умумий тавсиф.

  5. Сувда ва куруликда яшовчиларнинг узига хос хусусиятлари.

  6. Судралиб юрувчиларга умумий тавсиф.

  7. Кушлар синфини узига хослиги, синфга умумий тавсиф.

  8. Сут эмизувчиларга умумий тавсиф.

Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мавзулари

Мустақил ишлаш учун ҳайвонот олами ҳақидаги маълумотлар баён этилган қўшимча адабиётлар тавсия этилади. Мустақил ишлаш учун бериладиган ишлар факультатив ва индивидуал характерда бўлиб, талабанинг турли ҳайвон организмларда борадиган жараёнларни янада чуқурроқ ўрганишга қаратилган. Тавсиялар индивидуал талабга асосланади ва жорий, оралиқ назорат шаклида еки дарслардан ташқари вақтда реферат еки мулоқот тарзида топширилади.

Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:


  • Амалий машғулотларга тайёргарлик;

  • Курс ишини тайёрлаш;

  • Дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • Тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш;

  • Махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • Талабанинг ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;

  • Фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;

  • Масофавий таълим.

Мустақил иш учун қуйдаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:

1. Ҳаёт пайдо бўлиши хақидаги замонавий тасаввурлар.

2. Ҳайвонлар систематикасининг мақсади, услублари қисқача тарихи ва унинг ўрни.

3. Одамнинг пайдо бўлишига доир замонавий ғоялар ва уларнинг исботи.

4. Ҳайвон организми ҳужайра ва тўқималарининг тузилиши ва ривожланиш шартлари.

5. Эволюция жараёнини ҳаракатга келтирувчи омиллар ва механизмлар.

6. Умуртқалиларнинг келиб чиқиши ва эволюцион тараққиётига доир палеонтологик тасаввурлар.

7. Умуртқалилар марказий нерв системасини тузилиши ва вазифаси.

8. Умуртқали ҳайвонлар сезги органлари, сенсор (қабул қилиш) механизмлари.

9. Умуртқали ҳайвонларнинг кўпайиш биологияси ва ривожланиши.

10. Биосфера ва хордали ҳайвонларнинг унда тутган ўрни.
Дастурнинг информацион - услубий таъминоти

Дарсни ўтишда мавзуларнинг мураккаб ва оддийлигига қараб таълимнинг замонавий (хусусан интерфаол) усуллари, педагогик ва ахборот – коммуникация (медиатаълим, амалий дастур пакетлари, презентацион, электрон-дидактик) технологиялар қўлланилади. Информацион таъминот вазифасини дарслик, ўқув қўлланма ва бошқа адабиетлар, диссертациялар, электрон адабиетлар, интернет маълумотлари бажаради.



Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати

Асосий

1. Догель В.А. Зоология беспозвоночных. Изд. 7. Москва. Высшая школа. 1981.

2. Мавлянов О.М., Хуррамов Ш.Х. Норбоев З.Н. Умуртқасизлар зоологияси. Тошкент, Ўзбекистон, 2002.

3. Мавлянов О.М., Хуррамов Ш.Х., Эшова Х.С. Умуртқасизлар зоологияси. Тошкент, OFSET PRINT, 2006.

4. Мўминов Б.А., Эшова Х.С., Рахимов М.Ш. Умуртқасиз хайвонлар зоологиясидан амалий машғулотлар. Тошкент, PATENT PRESS, 2005.

5. Наумов С.П. Умуртқали ҳайвонлар зоологияси (А.Абдуллаев таржимаси), Тошкент. 1995 йил. «Ўқитувчи» нашриёти.

6. Константинов В.М. Зоология позвоночных. Высшая школа, 2000.

7. Лабораторный практикум по зоологии позвоночных. Академия, 2001.


Қўшимча

1. Жизнь животных. 1-6 т. Просвещение. 1981-86.

2. Абдурахмонов Г.Н. и др. Основы зоологии и зоогеографии. Москва, Академия, 2001.

3. Потапов И.В. Зоология с основами экологии животных. Москва, Академия, 2001.

4. Лопатин И.К. Функциональная зоология. Минск. Высщая школа. 2002.

5. Норбоев З.Н., Усмонова О.З. Умуртқасиз хайвонлар зоологиясидан амалий машғулотлар бўйича методик кўрсатмалар. 1-2 қисм. Тошкент, Университет, 1992.

6. Хадорн Э., Венер Р. Общая зоология. Пер. с нем. Москва, Мир, 1989.

7. Шарова И.Х. . Зоология беспозвоночных. Москва, Владос, 2002.

8. Дадаев С.Д., Мавлянов О.М. Зоология Тошкент, 2010

9. Заҳидов Т.З., Мекленбурцев Р.Н. Природа и животный мир Средней Азии. Т. Ташкент. «Ўқитувчи» нашриёти, 1969 й.

10. Заҳидов Т.З., Мекленбурцев Р.Н., Богданов О.П. Природа и животный мир Средней Азии. Т. 2. Ташкент. «Ўқитувчи» нашриёти. 1971.

11. Богданов О.П. Ўзбекистон ҳайвонлари (умуртқалилар) Тошкент, Ўқитувчи. 1983.



12. Кузнецов Борос А. Определитель позвоночных животных фауны СССР. “Просвещение”, 1974 3 том.

Web сайтлар


  1. WWW.ZIYONET.UZ.

  2. WWW.pedagog.uz.

  3. WWW.maik.ru.

  4. www. pubmed. com






©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет