Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна



жүктеу 0.88 Mb.
бет1/2
Дата13.04.2016
өлшемі0.88 Mb.
  1   2
: uploads -> books -> 47828
47828 -> Науаи мемлекеттік педагогика институты
47828 -> Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети
47828 -> -
47828 -> Министерство народного образования республики узбекистан
47828 -> Методикасы кафедрасы
47828 -> Науаи мемлекеттік педагогика институты
47828 -> Курсовая работа по предмету Биофизика регуляции внутриклеточных процессов На тему «Роль митохондрий в процессе апоптоза»
47828 -> Өзбекстан республикасы жо­Ғары және орта арнаулы бiлiм министрлiгi а. Бектаев, Т. Турткулбаева Қазіргі әдеби процесс
47828 -> Науаи мемлекеттік педагогика институты


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА

МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

НИЗМИЙ НОМИДАГИ ТДПУ

ХОДИЕВА ДИЛРАБО ПИРИМОВНА
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ТАДБИРКОРЛИК ФАЗИЛАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ


Методик қўлланма

тошкент – 2011










Методик қўлланма Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети ўқув – услубий кенгашининг 2011 йил 16 июндаги 10-cонли йиғилиши қарори билан нашрга тавсия этилган.

Бошланғич синф ўқувчиларида меҳнат таълими ва тарбияси жараёнида тадбиркорлик фазилатларини шакклантириш келажак авлодни жамиятимиз тараққиёти учун, билимдон, зукко, ишбилармон, тадбиркор, ижодкор инсонлар бўлиб вояга етишларида алоҳида ўрин тутади. Тадбиркорлик мамлакатимиз ривожланишининг асосий омили ва гарови эканлигини англаб борадилар. Ушбу методик қўлланмада бошланғич синфларнинг меҳнат дарслари ва меҳнат тарбияси жараёнида тадбиркорлик фазилатини шакллантириш масаласига оид изланишлар ўз аксини топган.

Масъул муҳаррир:

Т а қ р и з ч и л а р: С.Болтабоев, педагогика фанлари номзоди,

доцент
М. Худайберганова педагогика фанлари номзоди


СЎЗ БОШИ
Республикамизда амалга оширилаётган чуқур иқтисодий ислоҳотлар натижасида жамиятимиз тараққиётининг такомиллашган асослари яратилмоқда ва миллий мустақиллигимиз пойдевори янада мустаҳкамланиб бормоқда. Ушбу жараёнда миллий иқтисодиётимизнинг ўзига хос хусусиятларини назарий ва амалий жиҳатдан чуқур билиш ўта долзарб масаладир.

Зеро «Инсон иқтисод учун эмас, балки иқтисод инсон учун» деган ҳикматли гап бежиз айтилмаган. Бу ҳикматомуз фикр мамлакатимизда амалга оширилаётган туб иқтисодий ислоҳотларнинг моҳият ва мақсадини ифодалайди. Уни ҳаётга жорий этиш эса ўз соҳасининг билимдони бўлган ҳар бир мутахассиснинг инсоний бурчидир. Бунинг учун эса янгича иқтисодий фикрлаш, боқимандалик психологиясидан холи бўлиш, ҳалоллик, тадбиркорона иш юритиш, ўз тақдири ва бахт-саодати учун масъулликни характерловчи ҳаётий нуқтаи назар, бошқача айтганда, тадбиркорлик зарур бўлади.

Юртбошимиз И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганининг 18 йилигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси “Илғор илм-фан ютуқларига асосланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кенг йўл очиб беришимиз зарур.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик – жамиятимизнинг, бугунги ва келажак тараққиётимиз, фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи бўлиши шарт” деб таъкидлаганлари бунга яққол мисолдир.

Тадбиркорлик ҳаётимизда тобора кенг кўлам олаётган шароитда кўп қиррали билимга эга, чуқур мушоҳада ва мулоҳаза асосида қарорлар қабул қилишга қодир, ўз касбини пухта эгаллаган кадрлар бўлиши шарт. Бу эса ўз навбатида мустақил давлатимиз келажаги бўлмиш ёшларни тарбиялашда ва уларнинг баркамол инсон бўлиб шаклланишида ўқитувчи, педагоглар, педагог олимлар зиммасига ўта муҳим вазифаларни юклайди. Зеро, ўсиб келаётган ҳозирги авлод баркамол ва етук инсон бўлиши учун бозор иқтисодиёти бўйича назарий ва амалий билимларни чуқур эгаллашини, тўғрироғи, тадбиркорлик фазилатига эга бўлишини замоннинг ўзи тақозо этмоқда.

Тадбиркорлик ҳар қандай жамият тараққиётининг асоси ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга устувор соҳа бўлиб, унинг самарали ривожи ўз навбатида ижтимоий муносабатлар мазмунининг бойиши, ишлаб чиқаришга нисбатан илғор қарашларнинг шаклланиши, шунингдек, ишлаб чиқариш ва яратувчанлик фаолияти кўламининг янада кенгайишини таъминлайди.

Тадбиркорликни шакллантириш давр талабининг муҳим масаласига айланар экан, турли ҳаётий вазиятларда ва хўжалик тармоқ тизимларида фаолият кўрсатаётган мутахассис-кадрларнинг иқтисодий қарашлари, уларнинг касб-коридан қатъий назар, шахсий-касбий шаклланишининг шарти ва асоси иқтисодий билим ҳисобланади.

Бозор иқтисодиёти ўз ишини пухта биладиган мутахассис, тадбиркор ва иш билармон кадрларга эҳтиёж туғдира бошлади. Мана шу зарурият барча касб эгаларига, энг аввало, иқтисодий билимларни эгаллаши, бозор имконияти ва эҳтиёжини ўрганишни тақозо этади. Бозор шарт-шароитлари ва иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятларини билмайдиган тадбиркор тўғри ва асосли тарзда иш юрита олмайди ва охир-оқибатда мувафаққиятсизликка учрайди.

Шу ўринда Республикамиз Президенти И. А. Каримовнинг қуйидаги сўзларини келтириб ўтиш жоиздир: «...биз шундай масъулиятли ўтиш даврини ўтмоқдамизки, жуда қисқа муддатларда ривожланган мамлакатлар сафига қўшилиб олишимиз керак. Бу тарихий заруратдир. Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт эса кўп жиҳатдан одамларнинг иқтисодиёт илми билан қуролланишига, иқтисодий идрок кучига эга бўлишларига боғлиқ бўлиб қолди».

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакат миқёсида таълим, тарбия, илм-фан, касб-ҳунар тизимларини тубдан, босқичма-босқич ислоҳ қилиш зарурияти сезилиб, асло пайсалга солиб бўлмайдиган бу ишни қадам-бақадам, изчиллик билан бажаришга киришилгани ҳақида фикр юритиб, Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримов шундай дейди: «Таълим-тарбия тизимидаги ислоҳотлар бошланган дастлабки йилларда мен жаҳон тажрибаси ва ҳаётда ўзини кўп бор оқлаган ҳақиқатдан келиб чиқиб, агар бу мақсадларимизни муваффақиятли равишда амалага ошира олсак, тез орада ҳаётимизда ижобий маънодаги,. «портлаш эффекти»га, яъни, янги таълим моделининг кучли самарасига эришамиз деган фикрни билдирган эдим»

Республикамиз иқтисодиёти янгича муносабатларга ўтиш босқичида турган шароитда бу масала жуда аҳамиятлидир. Ҳолбуки, бу масалаларни ҳал этиш, энг аввало, ёшларда тадбиркорлик фазилатини шакллантиришг ғоят долзарб вазифа эканини кўрсатади. Чунки бозор иқтисодиёти даврида тадбиркорлик нафақат олимлар, балки барча соҳа мутахассислари учун зарур бўлган хусусиятдир. Шундай экан, бошланғич таълим тизимида меҳнат таълими ва тарбияси жараёнида иқтисодий билимларни шакллантириш алоҳида аҳамият касб этади. Албатта, бу жараён ўқувчиларнинг замонавий иқтисодий тафаккурининг шаклланишига хизмат қилади. Бироқ ҳозирги замон иқтисодий билимлар заминида тарихий-иқтисодий ғоялар, замонавий қарашлар, таълимотлар, энг муҳими иқтисодий фаолиятнинг амалий жиҳатлари катта ўрин тутади.

Бозор муносабатларига ўтиш шароитида Ўзбекистонда 2011- йил “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” деб эълон қилиниши тадбиркорлик билан шуғулланувчи ишбилармонларга, тадбиркорларга талаб янада ортмоқда. Бу эса умумий таълим ўқитувчилари олдига ҳам бир қатор янги вазифаларни қўйди. Бу вазифалар уларда бизнес ва тадбиркорлик фазилатлари шакллантириш, уларни замонавий ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий билимлар билан қуроллантиришдир. (Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик шубҳасиз, иқтисодий билим ва тадбиркорлик фазилатлари билан ўзвий боғлиқ. Иқтисодий билимларсиз, тадбиркорлик фазилатисиз хўжаликни юритиб ҳам, уни бошқариб ҳам, самарали натижаларга эришиб ҳам бўлмайди.)

Бозор иқтисодиёти шароитида ишчи ва мутахассислар меҳнат бозори талабларига мослаша олиши керак. Бу эса тадбиркорлардан чуқур иқтисодий саводхонликни, тадбиркорлик фазилатларини талаб этади. Бундан келиб чиқадики, бошланғич синфлардаги меҳнат таълими ва тарбиясининг асосий мақсади ўқувчиларга фақатгина иқтисодий билим беришдан иборат эмас, балки уларда замон талаблари асосида кенг кўламдаги тадбиркорлик фазилатларини шакллантириш муҳим деб ҳисоблаймиз.

Хусусан бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатини шакллантириш илмий педагог ходимларнинг амалий фаолиятда муҳим аҳамиятга эга эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Чунки, бу долзарб масалани ҳал этиш учун таълим муассасалари, айниқса, бошланғич таълимда иқтисодий таълим-тарбия беришнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқиш, педагогик изланишлар олиб бориш зарур. Ана шундан келиб чиққан ҳолда биз бошланғич синф ўқувчиларига меҳнат таълими ва тарбияси жараёнида уларда тадбиркорлик фазилатини шакллантириш муаммосини илмий-педагогик нуқтаи назардан ўрганиш зарур эканини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз. Бу педагогик тадқиқот мавзусининг долзарблигини белгилайди.



Бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатини шакллантириш педагогик муаммо сифатида

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтилганлиги иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми бўлган - тадбиркорликни ривожлантиришга кенг имкониятлар очди. Бу жараёнга ёшларни жалб этиш эса улар томонидан тадбиркорлик фазилатининг пухта ўзлаштирилишини таъминлаб қолмай, уларни мазкур фаолиятига тайёрлаб бориш муҳим вазифа ҳисобланади.

Масаланинг ғоят долзарблигини ҳисобга олиб, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламини кенгайтириш, тадбиркорлик фазилатини ёшларда шакллантиришда муайян билим ва тушунчаларни ҳосил қилишнинг назарий, педагогик шарт-шароитларини ишлаб чиқиш, бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади.

Тадбиркорлик назариясининг шаклланиши ва ривожланишига таниқли австриялик иқтисодчи олим Й.Шумпетер катта ҳисса қўшган. Унинг назариясига кўра, «Тадбиркорлик – яратувчанлик, янгиликни излаш демакдир». У тадбиркорликнинг вазифаси янги ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш орқали янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, янги хом–ашё турларини ўзлаштириш ва янги бозорларни топиб, товарларни сотишдан иборат, дея изоҳлайди.

Бунда асосан тадбиркорликнинг амал қилиш белгилари, тадбиркорнинг вазифаси турли бозорларда мувозанатли ҳолатни таъминлашдан иборат, деб ҳисобланган.

Мамлакатимизнинг иқтисодчи олимларидан А. Ўлмасов ва Н. Тўхлиевлар муаллифлигидаги «Бозор иқтисодиёти: қисқа луғат – маълумотнома»да тадбиркор – бу соҳибкор, уддабурон киши, корхона эгаси каби хислатлар билан таърифланади (137-бет).

Шу билан бирга тадбиркор қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши лозим:


  1. Тадбиркор иқтисодий ресурсларни – ер, капитал (сармоя) ва меҳнатни бир жойга тўплаб ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнини бошқариш қобилиятига эга бўлиши керак;

  2. Тадбиркор бир ишни бошлашга ташаббус кўрсатиш, сўнг ишни тезлаштирувчи катализатор бўлиши билан бирга, ишлаб чиқаришни ҳаракатга келтиришни, бир-бирига боғлиқ бўлмаган кўпчилик ресурсларни боғловчи кўприк бўлиши ва шу меҳнатдан фойда чиқишини таъминловчи бўлиши лозим;

  3. Тадбиркор жуда кўп номаълум ҳолатларни таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш идрокига эга бўлиши ва ўз олдига аниқ мақсад қўйиб, унга етишиш учун курашда ташкилотчилик қобилиятини мукаммал эгаллаган бўлиши зарур;

  4. Тадбиркор янгиликка интилувчан, тажриба асосида янги товарлар ишлаб чиқариш ёки янги хизмат турини яратиш йўлларини биладиган, хар қандай воқеа-ҳодисани иқтисодий тафаккур орқали таҳлил қилиб, фойда зарарни фарқлай оладиган бўлиши шарт;

  5. Тадбиркор хавф-хатарга, таваккалчиликка мойил одам бўлади. У нимаики иш қилмасин, фойда олиш учун қилади, аммо фойда олишим 100 фоиз аниқ деб ҳеч қачон айта олмайди. Унинг хавф-хатарга тўла меҳнати ўта юқори фойда ўрнига зарар келтириши ҳам мумкин.

Тадбиркор - бу таваккалчиликни бўйнига олиб, ғояни, ишлаб чиқаришни ва хизмат кўрсатиш турларини амалга оширадиган хамда халқга, жамиятга наф, яъни фойда келтириш шу билан бирга ўзига даромад келтирувчи шахсдир.

Тадбиркор юқоридагидан ташқари ўзига хос бўлган хусусиятлар - харакатчанлик ва жўшқинлиликни ўзида мужассамлаштиради. Тадбиркор ўзининг фикри бўйича муваффақиятга олиб келувчи янги харакат усулларини, маҳсулот турини ва технологияни, истеьмолчилар доирасини, маҳсулоти ва кўрсатадиган хизматининг сифатини яхшилаш йўлларини тинимсиз ахтаради. У шундай инсонки, тадбиркор пул маблағлари, материаллар ва ишчи кучини жамлаштириб, янги маҳсулот, янги бизнес, янги ишлаб чиқариш жараёнини ташқил этади ёки ишни ташкил этишнинг такомиллашганроқ усулини яратади.

“Тадбиркорлик фазилати” тушунчасининг моҳиятини ёритишда меҳнат таълими ва тарбияси жараёнида акс этувчи “Меҳнат дарслари”, “Синфдан ташқари ишлар”, “Мактабдан ташқари ишлар мазмунини ёритишга хизмат қилишини англаш муҳим аҳамиятга эга.

Бошланғич таълимда тадбиркорлик фазилати ҳақида бошланғич билим, кўникма ва малакарни ҳосил қилишда фанлараро алоқадорлик ҳамда изчиллик тамойилига таянган ҳолда иқтисодий таълим-тарбиявий жараённи ташкил этувчи шароитни юзага келтиришни тақозо қилади.

Ҳозирги кунда бошланғич мактабларнинг биринчи синфдан бошлаб «Иқтисод алифбоси» фани ўқитилади. Бу фанни ўқитишдан асосий мақсад кичик ёшдан бошлаб ўқувчиларга дастлабки иқтисодий тушунчаларни сингдириш, тадбиркорлик фазилатини шакллантириш, мустақил Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатларни, тадбиркорлик фаолиятини содда мисоллар ёрдамида тушунтиришдан иборатдир.

«Иқтисод алифбоси» ҳақида таълим бериш барча фанларни ўқитишда, айниқса иқтисодга, тадбиркорликка тааллуқли билимларни, тушунчаларни, фазилатларни шакллантириш ўқитувчи зиммасига маъсулиятли вазифаларни юклайди.

Шунинг учун ҳам бошланғич синфда дарс бераётган ҳар бир ўқитувчи тадбиркорлик ва тадбиркорлик фазилатларии ҳақида мукаммал билим ва маҳоратга эга бўлмоғи лозим.

Шунга кўра, бошланғич синф ўқувчиларга тадбиркорлик фаолияти ҳақида билим бериш, ақлий ва жисмоний меҳнат хақида, тадбиркор, ишбилармон кишилар ҳақида, ўз-ўзини бошқариш, пул, пулни муомалада ишлатиш, сотувчи ва харидор, савдо-сотиқ, бозор, ишлаб чиқариш, нарх-наво, ҳамкорларни жалб қилиш каби дастлабки тушунчаларни шакллантириш керак.

Умуман бу жараён кичик ёшдаги ўқувчилар учун ҳам катта ёшдаги ўқувчилар учун ҳам оддий бир жараёндек туюлади. Лекин биринчи галда тадбиркорнинг меҳнати, унинг оладиган фойдасини ҳисоб-китоб қилиш тадбиркорликнинг оддийгина амалларини ёшлар онгига сингдиришда катта аҳамиятга эга.

Ҳозирги шароитда озиқ-овқат, истеъмол буюмлари ва бошқа товарларнинг нархлари тез-тез ўзгариб турмоқда, барқарор нархда сотиладиган товарлар камдан – кам. Шу сабабли нарх-наво ва пулга оид материаллар ҳақида бохабар бўлишлари керак.

Бозордаги нарх-навони бевосита билиб олиш фойдали, бу эса оила бюджетини тежашда ҳам болага маълум даражада фойдаси тегади. Меҳнат дарсларида ўқувчиларни кундалик учун зарур буюмларни тайёрлашга, ўқувчининг зарурий нарсаларга бўлган эҳтиёжини қондириш, меҳнат унумдорлигини ошириш йўлларини, ўқувчилар меҳнатини тўғри ташкил этиш, уларга зарур бўлган шарт-шароитларни яратиб бериш ҳамда ўқувчиларга соддароқ тилда тушунтириб бериш ўқитувчининг муҳим вазифаларидан бири эканлигини доимо эсда тутиш лозим. Бундай жиддий ишни ҳал этиш кўп жиҳатдан ўқувчиларга тадбиркорлик фаолиятига оид масалаларни тўғри ва ҳаётий мазмунда, қизиқарли тарзда етказиб беришга боғлиқдир.

Бундан ташқари ҳозирги шароитда ишлатиладиган иқтисодиётга доир жуда кўп тушунчаларни, фазилатларни ўқувчиларда шакллантиришга эришиш ҳам ғоятда зарурдир.

Бошланғич таълимда ўқитиладиган фанлар асосан фақат ўргатувчи, маълумот берувчи функцияси билан чегараланиб қолмасдан, ўқувчиларнинг иқтисодий дунёқарашини ривожлантирувчи, интеграллаштирувчи, тадбиркорлик фазилатини тарбияловчи функцияларига ҳам эга бўлмоғи лозим. Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир фан ўқитувчиси-мутахассисига ўқувчиларни нафақат шу фан тузилмасида мавжуд бўлган илмий маълумотлар билан қуроллантириш, балки улар эгаллаган иқтисодий тушунчаларни ривожлантириш ва уларда тадбиркорлик фазилатларини шакллантириш билан интеграллашувини таъминлаш ҳамда бўлажак кадрларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш вазифалари ҳам қўйилган. Шунинг учун ҳам ҳар бир педагог-ўқитувчи навбатдаги ўқув машғулотига тайёргарлик кўришида ўқув материалини юқорида санаб ўтилган талаблар ва тамойилларга риоя қилган ҳолда танлаши ва уни ўқувчилар эътиборига ҳавола қилишида тегишли параметрлардан унумли фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчиларга тадбиркорлик фазилатини шакллантиришда тадбиркорнинг жамиятдаги ўрни, ишлаб чиқариш фаолиятидаги мажбурияти ва вазифаларига ҳамда индивидуал ижодий қобилиятига боғлиқ эканлигини, ўқувчининг ижодий индивидуаллиги унинг индивидуал хусусиятлари (фикрлашнинг ижодий таркиб топганлиги, ишга ижодий ёндашиши, ўз имкониятларини рўёбга чиқаришга интилиши ва бошқалар)нинг ривожланиш даражаси билан белгилайди. Бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий индивидуаллигини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари қарама-қаршилигини ҳис қилиш, уларнинг ечимини топиш педагог учун муҳим ҳисобланади.

Бошланғич синф ўқитувчиси амалий фаолиятнинг репродуктив усули ва ижодкорлик йўналишларидан бирини танлашда нафақат ўзлигини, балки олдига қўйган мақсадларини ҳам рўёбга чиқаради. У ўзини сифат, хислат жиҳатидан ўзгартиради, турли тўсиқларни енгади, тадбиркорлик аҳамиятга эга фазилатларини ривожлантириш имкониятларини қидиради, ўз тадбиркорлик фаолияти концепцияси (асосий фикр, ғоя)ни ишлаб чиқади. Умуман олганда, ўқувчиларда тадбиркорлик фазилатини шакллантириш учун, биринчидан, меҳнат таълими ва тарбияси жараёнининг инновацион йўналтирилган, иккинчидан, тадбиркорлик фазилатини шакллантиришга асосланган бўлиши керак.

Бошланғич синф ўқитувчиси ўз-ўзини такомиллаштирмасдан, индивидуалликни, ижодкорликни ривожлантирмасдан, касбий маҳоратини шакллантирмасдан туриб, касбий фаолиятда юқори мавқега эришиш мумкин эмаслигини тўғри англаб етади. Шу сабабли касбий зарурат тақозо этган сифатларни эгаллаши ўқитувчининг ҳаётий мақсадига айланиши керак. Аммо К. К. Платоновнинг эътироф этишича, ўқувчиларнинг касбий қобилияти бутун педагогик жамоа иштирокида ва бутун ўқув-тарбия жараёнида, айниқса, касбий таълим беришнинг бошланғич пайтларидаёқ амалга оширилиш керак.



Бозор иқтисодига ўтиш мамлакат аҳолиси ва айниқса, ёшларнинг иқтисодий билимини ошириш ҳамда инсонпарварлик ғоялари асосида янгича фикрлайдиган шахс-тадбиркорларни шакллантириш масаласини қўйди.

Бошланғич синф ўқувчиларини тадбиркорлик фазилатини шакллантиришда унинг шахсий сифатларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Унинг амалий фаолиятида ижодий ва тадбиркорлик қобилиятининг, шунингдек, тадбиркорлик фазилати мотивациянинг намоён бўлиш даражаси билан белгиланади. Етарли даражада ривожланган хислатлар, сифатлар доираси қанчалик кенг бўлса, тадбиркорнинг фазилати даражаси шунчалик юқори бўлади.

Бошланғич синф меҳнат таълими ва тарбияси жараёнида ўқувчиларида ўз-ўзини бошқариш, қатъийлик, журъатлилик, таваккалчилик, атрофдаги инсонларга ҳурмат ва эътибор, камчиликларини ҳис қилган ҳолда ўз имкониятларига ишонч, фаолиятини баҳолашда ҳаққонийлик, кучли ирода, куч-қувватини йўналтира олиш, фаолият ва мақсадни амалга ошириш йўлида ўз имкониятларини жамлай олиш, белгиланган мақсадни амалга оширишда фаолиятини тўғри бошқариб бориш, ақлий фаоллик ва ўзгарувчан шароитларга мослаша олиш, шахсни ҳаракатга келтирувчи куч ва ижтимоий олам билан ўз имкониятларини қиёслай олиш сифатларига эга бўлсагина тадбиркорлик фазилати асосларини юксак даражада шакллантиришга эриша олиши мумкинлиги аниқланган.

Ўқувчиларнинг дарсларида ўқув материалини ўзлаштириши уларда фикрлаш жараёнининг самарадорлиги, рационаллилиги, шу ўқув материалидан мутахассислиги учун зарур бўлган хулосаларни чиқара билиши, ўқув материалини умумлаштира олиши, мақсадига эришувчанлиги, ўз фикрида қатъий туриши, ўқув материалининг таълим жараёнидаги камчиликларни тўлдиришга ёрдам бериши ҳам инобатга олиниши зарур. Шунинг учун илмий, таълимий-дидактик ва ахлоқий талабларга жавоб берадиган ўқув материалларини танлаш лозим.

Келажакда кичик ёшдаги ўқувчиларида педагогик компонентлардан бири, бу тадбиркорлик фазилатининг маълум даражада юқори бўлиши тақозо қилинади. Бундан ташқари, амалга оширилаётган иқтисодий ўзгаришларга кўра бир нечта фанларга оид билимларнинг интеграцияси, ўзаро алоқадорлиги ва ундан фойдаланиш методикасини ўз ичига олади. Ҳар бир ўқувчи ўз имконияти, асосан билимга бўлган интилишига қараб ўзининг билимлар манбаига эга бўлади. Бу билимлар структурасига кўра, техник ва технологик мазмундаги, психологик ва педагогик, фалсафий, физик-математик, иқтисодий, амалий ва бошқа кўринишдаги билимлар тўплами бўлиб, ўқувчи қайси йўналишга мос билимлар кераклигига таянган ҳолда, шу мазмундаги билимларни банкдан ажратади ҳамда уни чуқурлаштириб талаб қилинган мақсадда фойдаланишга ҳаракат қилади.

Меҳнат таълими жараёнида тадбиркорлик фазилатларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиясини амалга ошириш модели ишлаб чиқилди (1-чизмага қаранг.).



1-чизма. Тадбиркорлик фазилатларини шакллантиришга йўналтирилган ўқув технологиясини амалга ошириш модели.


Тадбиркорликни ривожлантиришнинг тарихий ва ижтимоий илдизлари
Бозор иқтисодиёти тизими мулкчилик шаклини давлат тасарруфидан чиқариб, хусусий, ҳиссадорлик, қўшма ва турли хил корхоналарни шакллантирди. Эндиликда уларни мустақил бошқара оладиган мутахассисларни етиштириш ўрта, ўрта махсус ва олий таълим тизим ходимлари зиммасига юкланди. Республикамизда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг иккинчи босқичида кўзда тутилган режаларда иқтисодий таълимни сифат ва мазмун жиҳатдан янги даражага кўтариш вазифаси ҳам назарда тутилган. Зеро, мамлакатни ривожлантириш учун иқтисодий-ижтимоий таълим-тарбиянинг тарихий илдизларини, замонавий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишни ёшларга чуқур ўргатиш ҳозирги даврнинг муҳим талабларидан биридир.

Бозор иқтисодига ўтиш мамлакат аҳолиси ва айниқса, ёшларнинг иқтисодий билимини ошириш ҳамда инсонпарварлик ғоялари асосида янгича фикрлайдиган шахс-тадбиркорларни шакллантириш масаласини қўйди.

Ўзбекистон Республикасининг бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтилганлиги иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми бўлган - тадбиркорликни ривожлантиришга кенг имкониятлар очди. Бу жараёнга ёшларни жалб этиш эса улар томонидан тадбиркорлик фазилатининг пухта ўзлаштирилишини таъминлаб қолмай, уларни мазкур фаолиятига тайёрлаб боради.

Масаланинг ғоят долзарблигини ҳисобга олиб, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламини кенгайтириш, тадбиркорлик фазилатини ёшларда шакллантиришда муайян билим ва тушунчаларни ҳосил қилишнинг назарий, педагогик шарт-шароитларини ишлаб чиқиш, бугунги куннинг долзарб масаласи ҳисобланади.

Тадбиркорлик фазилати миллий педагогик тажриба синовидан ўтган ўгитлар, чин инсоний фазилатлар ёш авлодни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашнинг асослари - ҳалоллик, ростгўйлик, ўзаро ҳурмат, меҳнат қилиш, ҳунар эгаллаш, меҳнатни қадрлаш, маъсулиятли, ташаббускор бўлиш кабиларни акс эттиради ҳамда меҳнат қилиш, ҳунар ўрганиш, ҳалол ишлаб пул топиш устивор вазифа ҳисобланади.

Тарихий маълумотлардан аёнки, буюк аждодларимиз иқтисод ва тадбиркорликка оид кўплаб ғояларни илгари суришган. Чунки иқтисод, тадбиркорлик ҳар бир киши, ҳар бир оила, жамоа ва жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. У нафақат инсоннинг бугунги ҳаётини, балки келажагини ҳам белгилаб беради. Ахир, халқимиз «етти ўлчаб, бир кес», «олдин иқтисод, кейин сиёсат», деган ҳикматларни бежиз айтмаган. Демак, жамиятда иқтисодий билимни ривожлантириш катта аҳамиятга эга эканлигини аждодларимиз жуда яхши билишган. Қадимги зардуштийлик динининг муқаддас китоби бўлимиш «Авесто»да, ислом таълимотида, «Буюк ипак йўли» ҳақидаги илмий-бадиий асарларда иқтисодий таълим-тарбияга оид кўплаб мулоҳазалар илгари сурилган.

Тадбиркорликнинг тарихий ва ижтимоий асосларини таҳлили шуни кўрсатадики, ҳар бир ҳунарманд ўз фарзандидан ташқари, ҳеч қандай ҳақ талаб қилмай, 5-6 шогирдни тарбиялаган, ҳунар ўргатган. Устоз шогирдига меҳнат қилиш, бошлаган ишни охирига етказиш, ишни нафис, сифатли қилиб бажариш ва одобли бўлишни ўргатган, айниқса, шогирдларига ўз маҳсулотини бозор талаби даражасида бўлишига эътибор бериш, меҳнати билан ғурурланиш фазилатларини тарбиялашга эътибор қаратган. Шогирди ҳунарини тўлиқ ўзлаштира боргани сари устоз ўз шогирдига зарурий асбоб-ускуналарни ҳозирлаб, уларга “оқ фотиҳа” бериб, мустақил ишлашга йўллаган. Бундай педагогик жараён бўлажак ҳунармандлар учун ишбилармонлик, тадбиркорлик кўникмаларини эгаллаш имкониятини яратган.

Тадбиркорлик фазилатини шакллантиришда иқтисодий таълим-тарбиянинг тарихий илдизлари — улуғ аждодларимиздан мерос бўлиб қолган ўлмас асарлар бизга бебаҳо манба бўлиб хизмат қилади. Ўрта Осиёда тадбиркорликни шаклланиши буюк алломалар ва мутафаккирлар - Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навоий, Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Абай Қунанбоев ва бошқаларнинг номи билан ўзвий боғлиқ.

Улар ўз асарларида меҳнат ва иқтисоднинг ижтимоий тақсимотига катта ўрин ажратишган. Абу Наср Форобий бойликларни инсоннинг ишлаб чиқаришда иштирокига қараб адолатли тақсимлаш тарофдори бўлган, уруш ва қулликни қоралаган, давлатлараро иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ғоясини илгари сурган.

Абу Наср Форобий ўзининг “Фозил одамлар шаҳри” асарида “Касб-ҳунарни амалий тажрибада жаҳд ва ғайрат билан ўз вужудларига сингдирганларидан сўнг уларни аста-секин эгаллай борадилар” деган фикрни илгари сурган. Алломанинг фикрича, муайян касб-ҳунарни ўрганишда, аввало, ҳунарга қаноат, ғайрат ва шижоат билан ёндашилса, ундаги бу интилиш равон ҳаракатга келиб, шу ҳунарга нисбатан кўникиш ҳосил қилади.

Абу Райҳон Беруний инсон эҳтиёжини фақат пул, мол-дунё билан эмас, балки тадбиркорлик, меҳнат, изланиш­, яратиш, қуриш, бунёд қилиш, илм олиш, билиш орқали қондириш лозимлигини эътироф этади.

Мутафаккир Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг «Қутадғу билиг» (Саодатга элтувчи билимлар) асарида бола тарбияси ҳақида тўхталиб шундай ёзади: «Фарзанд қанчалик билимли, ақлли-ҳушли бўлса, иқтисодни яхши ўзлаштирса, ота-онанинг юзи шунчалик ёруғ бўлади».

Юқорида айтилган фикрлар асосида улуғ бобоколонларимиз ота-оналарнинг ўз фарзандларига касб-ҳунар ва билим ўргатиш кераклигини таъкидлайдилар. Токи улар ўзлари қизиққан касб ва ҳунарни ўрганиб, ҳаётдан таълим олиб, иқтисодий билимдон бўлсинлар, чинакам тадбиркорликни эгалласинлар, боқимандаликка, ялқовликка, ўғирлик ва бошқа ёмон ишларга ўрганмасинлар.

Бугунги кунда давлатимизнинг таълим-тарбия муаммосига, айниқса, таълимнинг янги тури бўлмиш таълимни модернизация қилиш ва тадбиркорликка катта эътибор бераётгани, ёшларимизга бўлган ғамхўрликдир. Улуғ алломаларимизнинг эътирофича, тадбиркорлик - даромад манбаи. Аммо тадбиркорликдан дунёда фақат бойлик ва мол-дунё тўплаш учун эмас, эзгулик ва ватан тараққиёти учун фойдаланиш керак. Демак, бойлик ҳам доно ҳунар эгаларига ва билимдон тадбиркорларга муносибдир.

Али Абу ибн Сино ўзининг буюк «Тиб қонунлари» асарида иқтисодий тарбия ҳақида сўз юритиб, бола тарбиясида меҳнатнинг аҳамиятига алоҳида урғу беради. «Агар оила бошлиғи, — дейди ибн Сино, — тажрибасизлик ёки ноҳақлик қилса, у оила аъзоларини яхши тарбиялай олмайди ва унинг оқибатида бундан-да ёмон натижалар келиб чиқади». Унинг фикрича, бола тарбияси яхши йўлга қўйилса, оила бахтли бўлади. Оиланинг энг муҳим вазифаси бола тарбияси ҳисобланади.

Олим ўзининг доно фикрлари билан барча бойликлар ҳалол меҳнат билан орттирилиши, ота-оналар ўз фарзандларини касб-ҳунарга ўргатиши ва ундан олинган даромад орқали ҳалол яшаш кераклигини, иқтисодий фаолиятсиз, тадбиркорликсиз муваффақиятга эришиш мумкин эмаслигини таъкидлайди.

Тадбиркордаги адолатлилик, қатъиятлилик хусусиятларига ўз вақтида Соҳибқирон Амир Темур юксак баҳо берган эди: “Ишбиларимон, мардлик, шижоат соҳиби, азми қатьий тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз лоқайд кишилардан яхшидир” деган ўгитлари ўқувчиларни тадбиркорликка ўргатишда муҳим аҳамиятга эга.

Соҳибқирон даврида ҳирож йиғиш ва солиқ олишда адолатли қонун-қоидаларига тўлиқ амал қилинган. Ўша даврда ҳосил пишиб етилмасдан илгари раиятдан мол-хирож олиш ман этилган. Агар раият солиқ йиғувчи бормасдан олдин солиқни ўзи келтириб берса, солиқчи юборилмаган. Агар солиқ йиғувчини юборишга мажбур бўлишса, у ҳолда солиқларни буйруқ бериш ёки яхши сўзлаб олишлик, одамларни калтак, арқон билан уриб, сўкмаслик зарурлиги уқтирилган. Солиқ тўламаганларни банди этиб, занжир билан кишанлашлик тақиқланган. А. Темурдан қолган меросни ҳар томонлама ўрганиб, унинг доно панду насиҳатлари маъносини тушунар эканмиз, ўша даврда мамлакатда меҳнатга бўлган барча яроқли фуқароларни иш билан таъминлаш зарурлиги аниқ кўрсатилганини билиб оламиз. Бу ҳар бир киши қалбида ғурур туйғусини уйғотади.

Улуғ аждодларимизнинг тадбиркорликка оид қарашларини ўрганиш нафақат ўқувчиларнинг назарий билимларини бойитади ва чуқурлаштиради, балки уларни миллий қадриятлар, ватанпарварлик, тежамкорлик, тадбиркорлик руҳида тарбиялаш учун хизмат қилади. Энг муҳими, ўқувчилар ўша давр тадбиркорлиги ва муаммолари тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўладилар. Ўтмишда аждодларимиз орттирган тажрибаларга таяниб, бугунги кундаги долзарб иқтисодий масалалар ечимини топиш борасида мушоҳада юритишга ўрганадилар.

Ўрта асрларда ислом дини Марказий Осиёда илм-фан, савдо-сотиқ, иқтисод ривожига катта таъсир кўрсатди. У вақтларда тадбиркорлик фаолиятини юритишда ислом қоидаларига қатъий амал қилинган. Хусусан, савдо-сотиқда алдаш, судхўрлик, бировнинг мулкига хиёнат қилиш катта гуноҳ ҳисобланган. IX-XV асрларда Марказий Осиё тафаккур марказига айланди. Бу даврларда бутун дунёга танилган мутафаккирлар яшаб ижод этди. Улар асарларида тадбиркорлик, мулкдорлик, ҳунар сирлари, қарз олиш, қарз бериш, мерос тақсимлаш, етим-есирларга мурувват кўрсатиш, хайр-эҳсон қилиш, солиқ турлари ва миқдори, ҳалол меҳнат қилиш, касб эгаллаш, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиш ҳақида ибратли фикрлар баён этилган. Улар бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас.

Шарқда тадбиркорликнинг ривожланишида тарихчи ва файласуф Ибн Халдун Абдураҳмон Абу Зайд Муҳаммаднинг ҳиссаси катта. асир тушган) ва суҳбатлашган, унинг ғояларидан баҳраманд бўлган).

Унинг машҳур «Китоб ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби») асарида тарихий-ижтимоий тараққиётнинг моддий тамойилларга асосланиши, ҳамкорликдаги ишлаб чиқариш фаолияти, «жамиятнинг моддий товарлар ишлаб чиқарувчилар жамоасидан иборат» экани, ҳунармандчилик, фан ва санъатнинг ривожланиши меҳнат унумдорлигининг ўсиши билан боғлиқлиги ҳақида мулоҳазалар билдирилган. У ҳунармандлар ўз касбий малакасини доимо ошириб бориши, иқтисодий, диний ва дунёвий илмлардан хабардор бўлишини эътироф этиб, улар учун 12 банддан иборат ахлоқий қоидалар ишлаб чиққан. Унда ҳунармандларнинг уст-бошини тоза тутиши, пок виждонли бўлиши, ўз вақтида тоат-ибодат қилиши, пиру устоздан ёрдам сўраши, олимлар билан дўст бўлиши, ҳисоб-китоб ишларини тўғри ташкил этиши, эрталаб ва кечқурун шогирдларини ўқитиши, хушмуомала бўлиши, эҳсон-садақа бериши, устахонасини тоза тутиб, ҳузурига келувчиларни иззат-икром билан кутиб олиши ва ҳурмат билан кузатиши ҳақида фикрлар баён этилган.

Ибн Холдун Абдураҳмон эътироф этишича, тадбиркор инсон «оддий» ва «мураккаб» меҳнатни, яхши ва ёмон буюмни турлича баҳолаш, «зарурий» ва «қўшимча маҳсулот», «меҳнат» ва меҳнат «қиймати» тушунчаларини бир-биридан фарқлаш лозим. У товарнинг қиймати ва истеъмол қиймати тушунчаларини таърифлайди. Унинг фикрича, олди-сотди битимида тенг айрибошлаш қоидасига амал қилиниши керак. Бунда сарфланган меҳнат эътиборга олинади. «Агар маҳсулот ҳунармандчилик иши натижаси бўлса, унинг баҳоси сарфланган меҳнат қийматига тенг», «даромад қиймати» эса сарфланган меҳнатга боғлиқ бўлади. Буюмнинг бошқа буюмлар орасида тутган ўрни унинг кишига қанчалик зарурлиги билан белгиланади. Товар қийматига хом-ашё қиймати, меҳнат воситалари, оралиқ товар ишлаб чиқарувчилар меҳнатининг қиймати киради. У товар-пул муносабатларини таҳлил этиб, нархлар бозорга олиб чиқилган товарларга бўлган талаб ва эҳтиёжга, сотувчи билан харидорнинг ўзаро манфаатли алоқаларига боғлиқлигини, шунингдек, солиқ тизимини тартибга солиш катта ижтимоий аҳамиятга эга эканини таъкидлайди.

Демак, ислом ҳуқуқшунослигида товарнинг истеъмол қиймати тан олинган, унинг қиймати ва баҳоси бир-биридан фарқланган.

Тадбиркорликнинг тарихий ва ижтимоий асосларини ўрганиш тадбиркорликка хос бўлган сифатларни, фазилатларни, омилларни ва бошқа хусусиятларни тадбиркорлик фаолиятини муваффақиятли олиб боришда муҳим ўрин тутиши мумкинлигини кўрсатади.

Келтирилган фикрларга асосланиб, бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорларга хос умумий, ижтимоий-маънавий сифатларини шакллантириш учун уларда қуйидагиларни таркиб топтириш лозим:

- тадбиркорнинг маънавий, маданий сифатлар ва дунёқарашга эга бўлиши;

- ўз ишидан мамнун бўлиш, жамиятга фойда келтиришга интилиш, миллатпарвар ва халқпарвар бўлиш;

- иродали, матонатли, кўтаринки кайфиятда бўлиш.

Шулар асосида тадбиркорлик фазилатини шакллантириш асосларини ишлаб чиқиш ва таркиб топтириш зарур.

Ёшларни меҳнатга жалб этиш, меҳнат орқали тадбиркорлик фазилатини шакллантириб бориш, уста-шогирд анъаналарини йўлга қўйиш, устоз- шогирд мактабларини ташкил этиш муҳим ўрин эгаллайди.

Низом ул-Мулкнинг «Сиёсатнома» асарида ҳукмдорлар, амирлар, амалдорлар ва қозиларнинг мансабини суистеъмол қилиб, исрофгарчиликка йўл қўйиши, солиқ ислоҳоти, давлат маблағларини сақлаш ва сарфлаш, ҳисоб-китоб ишлари ҳақида аниқ фикрлар билдирилган.

XIX асрда яшаб ижод этган Тилла Шайх ота ҳам Тошкентдаги Тилла Шайх масжидини ўзининг маблағига қурдириб, уни мўмин-мусулмонлар ихтиёрига берган. Бундай хайрли ишлар ислом дини шароитида савдогарлар ва улуғ инсонларнинг оддий халққа ҳурмати ва яхшиликка бўлган мустаҳкам эътиқодидан далолат беради.

Шарқ мутафаккирлари ёш авлодни мустақил ҳаётга тайёрлашда тадбиркорлик қуйидаги йўналишларни кўрсатади:

- тадбиркорлик ва унинг қонуниятларини ўргатиш:

-тадбиркорликка оид касб-корларни ўқитиш йўли билан эгаллашга имкон бериш:

-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлларини англатиш:

- тадбиркорлар тайёрловчи махсус мактаблар ташкил этиш:

- кишилараро, ҳамда давлатлараро иқтисодий алоқалар қонуниятларини билиш, унга риоя қилишга ўргатиш:

-тадбиркорликни ривожлантириш йўл-йўриқларини ўргатиш:

Ёшларга меҳнатдан таълим-тарбия беришда улуғ зотларнинг эзгу амаллари ва ишларини ибрат қилиб кўрсатмоқ лозим. Бунинг учун эса тадбиркорликнинг тарихий-миллий ва ижтимоий илдизлари ҳақида тўлароқ маълумот бериш лозим.

Иқтисодни бошқариш давлат аҳамиятига молик ишдир. Давлатнинг барча жабҳаларида иқтисодий - тадбиркорликни мақсадга мувофиқ камол топиши учун шарқ мутафаккирлари шахсан маъсул кишилар тайинлаш лозимлигини таклиф этишгани тарихдан маълум. Уларнинг фикрича, мамлакат бойлигини купайтириш учун мамлакатни марказлаштириш, шаҳар ва қишлоқлардан келаётган даромадлар, уларни оқилона тақсимлаш, чекка вилоятлар, шаҳар ва қишлоқлар моддий аҳволини яхшилаш лозим.

Мамлакат ҳукмдори, вилоят, ўлка ҳокимлари фақатгина бошқариш қобилиятинигина билиши кам эканлиги ва тадбиркорлик, унинг қонуниятларини ўрганиб, синовлардан ўтиб, кейин халқнинг манфаатини ўйлаган ҳолда давлат хазинасини бойитишга ҳисса қўшиши лозимлиги таъкидланади.

Кичик ёшдаги болаларда тадбиркорликка оид фазилатлар, аввало, оилада ота-онанинг берган тарбияси орқали шаклланади. Болаларни кичик ёшданоқ атрофда нималар содир бўлаётганлигини кўра билишга ва унга ўз муносабатни билдиришга ўргатиш, яратиш, ишлаб чиқариш каби тадбиркорлик фазилатига оид кўникма ва малакаларини шакллантириш лозим. Меҳнатни айниқса, меҳнат маҳсулотлари қадрини билишга ўргатиш ота-онанинг вазифасидир.

Оталар ўз ўғилларига савдо-сотиқ, уй-рўзғор тутиш ишларини ўргатсалар, оналар ўз қизларига уйни қандай тутиш, озиқ-овқат маҳсулотларини қандай сақлаш ва тайёрлаш, тадбиркорлик каби ишларни ўргатиши қадимий урф-одатларимиздир.

Ҳалқимизда «Тежоғлик уй – бежоғлик уй» - деган нақл бор. Унинг мазмунида меъёр даражаси асосий ўринни эгаллайди.

Ўзбек ҳалқи фарзандларини кичик ёшлигидан бошлаб қўлларидан келадиган турли ишларга жалб қиладилар. Ишни кўзини биладиган ота-оналар эса оиладаги турли юмушларга болаларни бириктириб қўядилар.

Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб тадбиркорликка катта эътибор берилмоқда. Тадбиркорликни жамият ижтимоий ҳаётида тутган ўрни ҳақида кўплаб илмий- ижтимоий қарашлар мавжуд. Тадбиркорни тавсифловчи шахсий фазилатларни аниқлаш мураккаб масалалардан биридир. Тадбиркор бир қатор аҳлоқий фазилатларни эгаллаган бўлиши лозим. Улар жумдласига бурч ҳисси, муайян танловга эга бўлиш, шахсий жавобгарлик, маъсулият, ҳаллолик кабиларни киритиш мумкин.

Тадбиркорнинг тақдири ўз қўлида, унинг ҳаётий нуқтаи назари, иқтисодий билимдонлигига боғлиқ бўлади. Ишбилармонлик тадбиркор фаолиятининг ажралмас қисмидир. Тадбиркорлар ўзларининг ва жамиятнинг манфаатларини таъминлашлари, бозорни зарур маҳсулот ва хизматлари билан тўлдиришлари, бунинг учун эса ўзларидаги барча имкониятларни тўла ишга солишлари талаб этилади. Мавжуд адабиётларни ўрганиш ҳамда назарий таҳлил қилиш бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатларини муваффақиятли шакллантириш мумкинлигини кўрсатди.

Жамиятнинг ижтимоий тараққиётида тадбиркорликнинг ўрни беқиёсдир. Айниқса, ҳозирги бозор иқтисодиёт шароитида унинг аҳамиятга тобора ортиб бормоқда. Тадбиркорликнинг ортиши эса, иқтисодий таълимнинг ривожланаётгани ва унинг тўғри йўлга қўйилаётганидан далолат беради. Аслида бошқариш усулларида фан-техника ютуқлари ва илғор тажрибаларидан фойдаланиб, самарали меҳнат қила билиш ҳам тадбиркорлик даражасини белгилайди. Зеро, кенг маънода, тадбиркорлик моддий ва маънавий бойликларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ. Чунки уларсиз инсон ижтимоий субъект сифатида ривожлана олмайди.

Жамиятдаги тадбиркорлик иқтисодий муносабатлардаги теран ўзгаришларни талаб этади. Буни иқтисодий муносабатлар ва иқтисодий фаолият мазмуни кўрсатиб турибди. Иқтисодий ҳаёт тадбиркорлик билан ўзаро чамбарчас боғлиқ экан, демак, ҳамиша жамият аъзолари, хусусан, ўқувчи-ёшларда тадбиркорлик фазилати асосларини шакллантириш дорзарб масалалардан бири бўлиб қолаверади

Демак, кичик ёшдаги ўқувчиларда тадбиркорлик фазилатини шакллантириш жуда мураккаб ва кўп қиррали жараёндир. Бунда меҳнат таълим ва тарбия изчиллиги ва узвийлиги муҳим ўрин тутади.


Бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатини шакллантиришнинг ҳозирги ҳолати.
Меҳнат таълими, тарбияси ва тадбиркорлик масалалари ҳалқимизнинг доимий диққат-эътиборида бўлган. Ҳалқимиз меҳнатни бош тарбиячи ҳисоблаган. Чунки меҳнатга ўргатиш яшашга ўргатиш демакдир.

Меҳнат сўзи замирида турли билимларни ўрганиш, ҳар бир шахснинг кучи, қобилияти ва қизиқишларига яраша касб-ҳунар ўргатиши ҳамда халқ манфаати йўлида бирор иш билан шуғулланиш сингари маънолар ётади.

Табиийки, ўқувчиларда тадбиркорлик фазилати, меҳнатга меҳр-муҳаббат ҳисси ўз-ўзидан вужудга келмайди. Уларда бундай ҳолат ва қизиқиш аввал оилада, ота-онанинг шахсий намуналари асосида, кейинчалик мактабда ўқитувчилар томонидан ўтказиладиган меҳнат таълими дарслари, дарсдан ташқари турли тадбирлар орқали амалга оширилади. Шарқ халқларининг асрлар давомида ардоқланиб келаётган меҳнатсеварлик, тежамкорлик, тадбиркорлик анъаналари тўғрисида кенг тушунча бериш орқали ҳам таркиб топтирилади.

Узлуксиз таълимнинг бошланғич таълим тизимида кичик ёшдаги ўқувчиларни меҳнат таълими ва тарбияси жараёнида тадбиркорлик фазилатини шакиллантириш долзарб муаммо ҳисобланади.

Бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатини шакллантириш, келажада уларга ўз меҳнатини сарфлаш ва баҳолашни мустақил белгилаш имконини беради.

Тадбиркорлик бутун бир иқтисодий билимлар, мураккаб муносабатлар комплексидир. Бунинг маъноси шуки, иқтисодий билимларни доимо ўрганиб бориш асосидагина тадбиркорликни муваффақиятли юритиш мумкин. Унинг натижаларига эришиш тасарруфида мулк ва маблағдан оқилона фойдалана билиш энг юқори самара олиш, пировард натижада фаровон, тўқ ҳаёт кечириш имконини беради.

Бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатини шакллантириш иқтисодиёт илимини ўрганиш орқалигина юзага келади. Буни ҳозирги бозор муносабатлари асосида яшаётган ҳар бир фуқаро ҳаётида кўриш мумкин. Ҳар қандай билим каби тадбиркорлик фазилатини шакллантиришни ҳам ёшликдан ҳеч бўлмаганда, бошланғич синфлардан бошланмоқ лозим.

Маълумки, бозор иқтисодиётининг 3 та асоси бор:

Биринчи - моддий шарт-шароит яратиш орқали мулкни- мулкчиликни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш кўп мулкчиликни вужудга келтириш, соғлом рақобатчилик муҳитини яратиш.
Иккинчи - ижтимоий ҳимоя қилиш шарт-шароитини яратиш, яъни ўсиб келаётган авлодни бозор шароитига ўтиш жараёнида ижтимоий ҳимоялаш, уларни бозор иқтисодий тизимига ортиқча қийинчиликларсиз ўтиб олишларини таъминлаш.

Учинчи - ёшларни бозор муносабатларига маънавий жиҳатдан тайёрлаш, уларни эски иқтисодий тизим таъсиридан халос этиб янги иқтисодий тизим шароитига тайёрлаш, яъни улар онгига янгича иқтисодий тафаккурни сингдириш.

Бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиб боришнинг юқорида таъкидланган 3 та асосидан 2 тасини амалга оширишда маълум ютуқлар кузатилмоқда. Бироқ 3 - босқич устида ҳали бир қанча ишларни амалга ошириш зарур. Бозор иқтисодиётига ўтишда иқтисодий ислоҳатларни янада чуқурлаштириш зарурати тамомила янгича иқтисодий фикрлашни шакллантириш ғоят долзарб масала эканлиги кўриниб турибди. Шунинг учун ҳам Президентимиз И.А.Каримов «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш йўлида» номли асарада бу масалани – иқтисодий ислоҳатларнинг стратегик вазифаларини аниқ ва равшан кўрсатган.

Асарда ёшларга тадбиркорлик фаолияти бўйича иқтисодий ва хуқуқий билимлар беришга кенг эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланган. Бозор иқтисодиётининг бизга маълум бўлган натурал ҳамда режали иқтисодиётларидан туб фарқи ўз-ўзини бошқаришдир. Кичик ёшдаги ўқувчиларнинг ҳаёт тажрибаси ва ўзлаштириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда улар онгига тадбиркорлик фазилатларини шакллантиришга оид билим ва кўникма ҳосил қилишда янги технология, «Интеграция», «Инновация» усулларидан фойдаланиш, дарсликларни шу йўналишдаги янги замонавий билимлар билан бойитиш, тадбиркорликка оид билим беришда фанларнинг имкониятларидан фойдаланиш, синфдан ташқари ва мактабдан ташқари машғулотлар ва тўгараклар асосида муайян билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бизнинг олдимизга қўйилган муҳим вазифадир.

Иқтисодий билимларни шакллантириш дейилганда ўқувчиларга фақат чуқур ва мураккаб иқтисодий билимлар беришни эмас, балки уларни ахборот-коммуникацион технологиялардан ва замонавий таълим усулларидан фойдаланиб, зарурий ўқув материаллари асосида ўқитиш, мустақил билим олиш ва амалий ижодий фаолиятга ўргатиш назарда тутилади. Чунки эндиликда ўқувчиларга минимум билим бериш ва уларни турли хил амалий фаолиятда қўллаш учун максимум имконият яратиш тамойилига амал қилинмоқда. Ушбу ҳол ҳам педагогик, ҳам дидактик жиҳатдан долзарб ҳисобланган муаммоларни юзага келтирди. Бу эса педагогика фанида эришилган ютуқларни янгича шароитда ижодий қўллашни тақозо этади.

Бугунги кунда бошланғич синф ўқувчиларининг ҳам иқтисоддан олган билими давр талаби даражасида эмас. Бу муаммонинг сабабларини илмий-педагогик нуқтаи назардан таҳлил этиш ва тадбиркорлик фазилатини шакллантириш заруратини кўрсатади.

Бошланғич синф ўқувчиларининг тадбиркорлик фазилатини шакллантириш йўлларини излаш, уларни амалга жорий этиш меҳнат таълими назарияси ва услубиятининг долзарб муаммоси бўлиб турибди. Ўқувчиларнинг тадбиркорлик фазилатини шакллантириш муаммоси кенг қамровли бўлиб, у ўзига хос ечимларини талаб этади.

Бошланғич синф ўқувчиларининг тадбиркорлик фазилатини шакллантиришдан мақсад уларнинг тадбиркорликка бўлган қизиқишини ривожлантириш, уларни яратувчанлик, изланувчанлик, ижодкорлик, ташаббускорлик, ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялашдир.

Касбга оид фанлаpни ўқитишга бағишланган илмий-методик ишлаpни ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, меҳнат фани машғулотлаpини ўқитишнинг янги усуллаpидан фойдаланиб, аниқ амалий ишланмалаpга таянган ҳолда ташкил этиш лозим. Ўқувчиларда тадбиркорлик фазилатининг шаклланиш даражаси шундагина жадал кечади. Бу эса бошланғич таълимда меҳнат таълими йўналишдаги даpсликлаpнинг жиддий pавишда қайта ишлаб чиқилишини тақозо этади. Келгусида яpатиладиган ўқув қўлланмалаp, айни пайтда мавжуд қўлланмалаpдан тузилиши ва мазмуни, ўқув матеpиаллаpининг такомиллашганлиги билан фаpқ қилиши кеpак.

Янгича иқтисодий фикрлаш таpбия жаpаёнининг тамойиллари, восита ва усуллаpини қайта кўpиб чиқишни, саводхонликка одатдаги ва зарурий меъёр сифатида ёндошишни талаб этади. Чунки мактабдаги меҳнат таълим ва таpбия функцияси билим беpиш, ҳаp томонлама pивожланган шахсни шакллантиpиш каби меъёрий вазифаларни амалга оширишни тақозо этади.

Тадбиркорлик нафақат ўзлаштирилган иқтисодий билимлар ҳажми, балки улардан амалда қандай фойдалана билиш уқуви билан ҳам характерланади.

Бироқ педагогик тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатини шакллантириш борасида ўзига хос қатор муаммолар мавжуд.



Биринчидан, бошланғич таълимда замонавий педагогик технологиялар асосида тадбиркорлик фазилатларини шакллантиришга оид таълим-тарбия бериш методикаси, унинг усул ва шакллари, дидактик ишланмалар бугунги замон талаблари даражасида ишлаб чиқилмаган.

Иккинчидан, кўпинча тадбиркорлик фазилатини шакллантириш бошланғич синф ўқувчиларининг иқтисодий йўналишдаги фан (ёки курс)ларни ўзлаштириш натижалари ва педагогик кузатишлар натижаси орқалигина баҳоланади. Ҳолбуки, бошланғич синф ўқувчиларда тадбиркорлик фазилатининг юқори даражада шаклланиши жуда узоқ вақтни тақозо этади.

Учинчидан, тадбиркорлик фазилатини шакллантириш тизими, гарчанд чуқур ўйланиб ишлаб чиқилган ёки аниқ мақсадга қаратилган бўлса-да, лекин у дарҳол ўз натижаларини бермаслиги мумкин. Чунки унинг натижалари объектив ва субъектив сабабларга боғлиқ бўлади.

Тўртинчидан, бошланғич синф ўқувчиларини тадбиркорлик фазилати ва шахс сифатларининг шаклланиши бошқа кишилар, оила, ижтимоий муҳит, қолаверса, бутун жамиятнинг таъсири остида кечади.

Демак, бундан келиб чиқадики, бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатини шакллантириш вазифаларини белгилашда ҳозирги вақтда тадбиркорликнинг турли ижтимоий-маданий воситалар ва кучлар таъсирида шаклланишини эътиборга олиш зарур.

Бизнингча, ушбу вазифани амалга ошириш учун меҳнат фани ва бошқа ўқув фанлари, хусусан, иқтисодий йўналишдаги фанлардан тайёрланадиган дастур, дарслик ва қўлланмаларга тадбиркорлик фазилатини шакллантириш билан боғлиқ мавзулар, ўқув материаллари ва уларнинг назарий таҳлиллари ва амалий машғулотлар киритилиши зарур.

Бугунги кундаги янгича иқтисодий фикрлаш тарзи иқтисодий таълим-тарбияни ташкил этиш жараёнини, унинг тамойиллари, восита ва усулларини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

Бизнинг назаримизда, иқтисодий тарбия иқтисодий таълимдан бир мунча орқада қолгандек. Шунинг учун ҳам, иқтисодий тарбия тадбиркорликка бўлган янгича муносабатни ўз ичига олмоғи лозим. Чунки иқтисодий таълим-тарбияга фақат билим бериш, ҳар томонлама ривожланган шахсни шакллантириш вазифаларигина эмас, балки яна қатор ижтимоий-маданий функциялар ҳам юкланади. Бу масалалар эса, тадбиркорлик фазилатини шакллантириш билан узвий боғлиқдир.

Албатта, бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатининг шаклланиши жуда кўп омилларга, хусусан, иқтисодий таълим-тарбияга ва айниқса, қуйидаги йўналишдаги амалий фаолиятлар сифатига боғлиқ:

1. Ўқувчиларнинг муомала-мулоқот қила билиш орқали уларни мустақил-ижодий фаолият соҳасида тадбиркорликка ўргатиш;

2. Ўқитувчи ва ўқувчининг биргаликдаги ижодий фаолиятида тадбиркорлик фазилатини шакллантириш билан боғлиқ мустақил ижодий ишларни ташкил этиш;

3. Меҳнат таълими ва тарбияси жараёнида бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатини шакллантириш.

Меҳнат таълими ва тарбияси жараёнида қуйидагилар назарда тутилади:

- меҳнат таълими ва амалий меҳнат фаолияти бирлигини таъминлаш, ўқишни амалиёт билан боғлаш;

-амалий меҳнат таълимини, ўқувчиларнинг ёзги таътилдаги ижтимоий фойдали меҳнатини тадбиркорлик фазилатини шакллантиришга оид топшириқлар билан бойитиш;

-синфдан ташқари ишларда тадбиркорлик фазилатларини шакллантириш оид таълим-тарбияни ривожлантириш экскурсия, тўгаракларни ташкил этиш, мактаб бозорини ташкил этиш, моддий бойликларни тежаш ва яратиш билан боғлиқ турли кечалар).

Шубҳасиз, буларнинг барчаси ўқувчилар фаоллигини ошириб, тадбиркорлик фазилатини шакллантиришга хизмат қилади.

Бошланғич таълим йўналишдаги меҳнат таълими ва тарбиясини бериш ҳолатини ўрганиш, ўқувчилардаги тадбиркорлик фазилатларини шакллантириш жараёнининг таҳлили муайян муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Бизнинг назаримизда, бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатини шакллантириш борасидаги муаммолар қуйидагилардан иборат:

- бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатини шакллантириш масаласи ҳали шу пайтгача махсус тадқиқ этилмаганлиги, мазкур педагогик жараёндаги аҳамиятга молик масалаларнинг назарий ва амалий жиҳатдан ўрганилмаганлиги;

- бошланғич синф ўқувчиларига меҳнат фанидан сабоқ берадиган ўқитувчиларнинг замонавий педагогик технологиялар билан қуролланмагани, ўқитишнинг фаол усулларидан, фанлараро боғлиқлик ва ўзаро алоқадорликдан самарали фойдаланилмаётганлиги;

-меҳнат таълими ва иқтисодий таълим ўртасида мустаҳкам интеграциянинг шаклланмаганлиги;

- бошланғич синф ўқувчиларига ҳозирги замон шароитида иқтисодий билимлар ва тадбиркорликнинг аҳамиятини тушунтириш борасида мунтазам ишлар олиб борилмаслиги;

- бутун узлуксиз таълими жараёнида (боғча, мактаб, касб-ҳунар коллежи, олий ўқув юртида) таълим олувчиларда тадбиркорлик фазилатини шакллантириш борасида тизимли тарбиявий ишларнинг олиб борилмаслиги ва тадбирларнинг изчил ўтказилмаслиги;

-бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатини шакллантириш борасида корхона ва ташкилотлар, муассасалар, ижтимоий ҳамкорлар билан узвий алоқанинг йўлга қўйилмаганлиги;

- бошланғич синф ўқувчиларига тадбиркорлик асосида таълим-тарбия бериш, уларда тадбиркорлик фазилатини шакллантириш бўйича илмий-услубий адабиётларнинг кам яратилганлиги, тадбиркорликни шакллантириш бўйича ижтимоий ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилмаганлиги ва бошқалар.

Замонавий таълим муассасаларида бошланғич синф ўқувчиларининг тадбиркорлик фазилатини шакллантириш масаласини илмий-педагогик нуқтаи назардан чуқур таҳлил қилиб, унинг методологик асосларини ишлаб чиқиш зарурати мазкур тадқиқот мавзусини белгилаб беради.

Бошланғич синф ўқувчиларининг тадбиркорлик фазилатини шакллантирувчи асосий омиллар, узлуксиз таълим бўғинларида меҳнат таълими узвийлиги ва изчиллиги билан боғлиқ бўлган дидактик тамойилларнинг устуворлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалар таҳлил этилди. Янги турдаги ўқув муассасаларининг шаклланиши, таълим мазмуни миллий мафкурага таянган ҳолда такомиллашиб бораётганлигига урғу берилди. Бошланғич синф ўқувчиларининг тадбиркорлик фазилатини шакллантиришга кенг қамровли дидактик жараён сифатида қаралди, тегишли илмий изланиш ва адабиётлар таҳлил этилди. Мактабда меҳнат таълим-тарбия жараёни такомиллашиб ўзининг янги сифат босқичига кўтарилди. Тадқиқотимиз мазкур ижобий ишларни ўрганишимизнинг илк натижаси бўлиб, келгусидаги янада муҳим ишларнинг амалга оширилиши лозимлигига ишонч ҳосил қилдик.

Меҳнат таълимида тадбиркорлик фазилатларига оид мазмунининг такомиллашуви унинг узвийлигини таъминлаш, янгилаш, тўлдириш ва ўзгартиришлар киритишни тақозо этади. Ўқув дастури, режа мазмуни давр талаби асосида қайта кўриб чиқилиши зарурлиги ҳақидаги таклиф диссертация матнида ўз аксини топган. Хусусан, бошланғич таълимга мослаб яратилган иқтисоддан маъруза матнлари тўплами, ўқув режа ва дастурлари улардан кескин фарқ қилувчи бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам тавсия этилганлиги, «яратилган иқтисод ўқув дастуридаги мавзулар барча таълим йўналишлар учун ҳам ўринли бўлаверади», деган мунозарали қарашларни пайдо қилди. Шу каби танқидий ёндашувлар бошланғич синф иқтисод алифбоси ва меҳнат фани асосий ўқув предмети ҳисобланган бошланғич синф ўқувчилари учун режалаштирилган амалий ишлар, топшириқлар ва ижодий ишларни танлаш жараёнида ҳам учраб турганлиги тадқиқот жараёнида кузатилди.

Изланиш жараёнида бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатини шакллантириш замон талаби даражасида бўлиши учун: а) бошланғич таълим учун иқтисод ва меҳнат таълимини ўқитиш бўйича яратилган таълим стандартлари ўртасида ўзаро мутаносибликни ўрнатиш;

б) меҳнат фанидан ўқув дастурлари узвийлигини такомиллаштириш;

в) янги ўқув режа ва дастурлар асосида яратиладиган дарслик ва қўлланмаларда амалий, касбий ва тадбиркорлик йўналишларига етарли даражада эътибор бериш;

г) янги иқтисодий дастур ва қўлланмалар яратиш ва улардан фойдаланиш бўйича услубий кўрсатмалар ишлаб чиқиш;

д) меҳнат дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ижодий фаолият кўрсатишларини рағбатлантириш;

ж) меҳнат фанидан амалий машғулот ўтказишга эътиборни кучайтириш; маъруза матнларини тайёрлашда ўқитувчиларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

з) инновацион технологияларга асосланган ўқув-услубий адабиётларни яратиш ва бошқаларга катта эътибор бериш кераклиги аниқланди.

Бошланғич синф ўқувчиларига меҳнат таълими бериш жараёнини ва уларда тадбиркорлик фазилатини шакллантириш масаласини ўрганиш маълум муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Бизнинг назаримизда, бу муаммолар қўйидагилардан иборат:

- меҳнат таълими жараёнида янги педагогик технологиялар ва ахборот-коммуникацион технологияларидан ҳамда ўқитишнинг фаол воситаларидан самарали фойдаланилмаётганлиги;

- бошланғич синфларда меҳнат таълими ўқитишда тадбиркорлик йўналишига камроқ эътибор берилганлиги;

- ўқувчиларда тадбиркорлик фазилатини шакллантириш бўйича узлуксиз ва изчил тарзда режали таълим-тарбия ишлари оила, таълим муассасаси, ишлаб чиқариш ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигида олиб борилмаганлиги;

- тадбиркорлик фазилатини шакллантиришнинг замонавий илмий-услубий асослари, метод ва шакллари, тартиб-қоидари ишлаб чиқилмаганлиги ва унинг аҳамияти етарлича ёритилмаганлиги;

- тадбиркорлик фазилатини шакллантиришга ёрдам берувчи илмий-услубий махсус ва қўшимча адабиётларнинг йўқлиги ҳамда бу боради илмий-педагогик тадқиқотларнинг олиб борилмаганлиги ва бошқалар.

Бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатини шакллантириш жуда мураккаб жараён бўлиб, унинг мазмун-моҳияти жамият ва инсон эҳтиёжлари асосида белгиланади. Ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатини шакллантириш жараёнида уларга назарий ва амалий билимлар берилиши билан биргаликда бир қатор тушунчалар шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Масалан: иқтисодий саводхонлик, тадбиркорлик, тежамкорлик, яратувчанлик, ижодкорлик ва бошқалар.

Бошланғич синф ўқувчилари учун самарали ҳисобланган (тадбиркорлик фазилатини шакллантиришга ва мустақил, ижодий фикрлашга қаратилган) дарс турлари аниқланди. Ўқитувчи билан ўқувчи ўртасидаги яқин ижодий ҳамкорлик ҳамда ўқувчининг тадбиркорлик фазилати кўрсаткичи меҳнат дарси самарадорлигининг асосий мезони бўлиб ҳисобланиши аниқланди.

Илғор педагогик технологиялар ўз ўрнида ўқувчиларнинг тадбиркорлик фазилатини ошириш тамойиллари билан ўзаро боғлиқ эканини ҳам алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим. Ўз навбатида педагогикадаги илғор технологиялардан фойдаланиш меҳнат таълими мазмунининг илмийлигини ошириш билан узвий алоқада бўлиши ҳам аниқланди.

Юқорида келтирилган методик ғоя изчиллигини схематик тарзда қуйидагича ифодалаш мумкин



Бошланғич синф ўқувчиларининг тадбиркорлик фазилатини шакллантириш имкониятлари


Меҳнат таълими мазмунининг иқтисодий йўналганлиги



Педагогика

даги янги технология

лар

Синф ва синфдан ташқари ишларнинг самарадорлиги

Меҳнат таълими ва тарбияси жараёнини иқтисодий узвийлиги



Ушбу тизим орқали бошланғич синф ўқувчиларининг тадбиркорлик фазилатини шакллантириш имкониятини яратишда назарий асос қилиб олинди.

Албатта, меҳнат таълими мазмуни ва унинг дастурий тузилмасига ўзига хос педагогик-психологик ижодий ёндашув талаб этилади.
Бошланғич синф ўқувчиларда тадбиркорлик фазилатини

шакллантириш мазмуни ва уни танлаш тамойиллари
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб тадбиркорликка катта эътибор берилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш жамият фаровонлигини таъминлашнинг асосий омили, иқтисодиётни кўтаришнинг зарур шарти сифатида баҳоланмоқда.

Тадбиркорлик хақида гапирганда, биз авваламбор хусусий тадбиркорликни ўзимизда тасаввур қиламиз. Айтиш керакки, юртимиз тарихида тадбиркорлик қадим замолнлардан буён алоҳида ўрин тутиб келади. Ота-боболаримизнинг ўз ери, ўз мулки, ўз касбу-ҳунарга эга бўлиши, омилкорлик билан иш юритиш, тадбиркор ва ишбилармон инсонларни қадрлаш борасидаги анъаналари хақида кўп гапириш мумкин.

Азал-азалдан маълумки, ота-боболаримиз савдо-сотиқ ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, оила тирикчилигини шу касб орқали тебратиб келишган. Улар ташаббускор, ишбилармон ва тадбиркор фидоий ва атрофдаги кишилар манфаати учун меҳнат қилувчи инсонларни доимо ҳурмат қилиб келган.

Кундалик ҳаётимизда “тадбиркор”, “тадбиркорлик”, “ишбилармон”, “безнисмен” каби атамаларни кўп ишлатсакда, бу сўзларнинг асл мазмун-моҳиятини кўпчилик билмайди. Кўпчилик тадбиркорни уддабурон, ишнинг кўзини билувчи, ташаббускор инсон сифатида биладилар, тадбиркорликнинг ривожини жамият ривожининг асосий омили ҳисоблайдилар. Шўролар даври тафаккуридан қўтила олмаётган айрим кимсалар эса “тадбиркор” деганда пулни-пулга уриб, бойлик орттирувчи кимсаларни тушунса, бошқалар бозорда товарни бир жойдан олиб, иккинчи жойга икки-уч ҳиссага пулловчи “олибсотарлар”ни тушунадилар. Баъзи кимсалар тадбиркорга жиноятга мойил, қонунсиз йўллар билан пул топувчи “чайқовчи” сифатида қарайдилар.

Шўролар даврида мустамлакачилик сиёсатини такомиллаштириш мақсадида инсонлардаги ташаббускорлик, омилкорлик ва тадбиркорлик руҳини йўқ қилишга ва айниқса “ўзи бўларчилик”, “тадбирсизлик”, “манқуртлик” кайфиятларини рағбарлантиришга ҳаракат қилинган. Ишбилармон, тадбирли ва яхши яшашга интилувчи кишилар “олибсотар”, “чайқовчи”, “текинхўр” кимсалар сифатида таҳқирланиб келинди. Энг “ҳақчил” деб жар солинадиган қонунларда тадбирли кишилар учун қатъий жавобгарлик чоралари белгиланди, қувғин қилинди. Ҳаттоки, шўролар ҳалқининг маънавий тафаккурини ҳам таназзулга олиб келмоқчи бўлишган.

Ота-боболаримиз тадбиркорни жамиятнинг энг илғор, тадбирли, ишнинг кўзини билувчи, доно ва комил аъзолари сифатида билиб, доимо қадрлаб келганлар.

Шу ўринда соҳибқирон бобоколонимиз Амир Темурнинг “Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби бўлган, азми қатъи, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан афзалдир” деган ҳикматли сўзлари бугуги кунимиз учун ўринли ва долзарбдир.

Мамалакатимизда 1917 йилда бўлиб ўтган октябр тўнтаришидан кейинги қатағонлар, умумий қирғинлар юз минглаб ватандошларимизнинг дунёнинг турли мамлакатларига кетиб қолишига сабаб бўлди. Лекин мусофирликда яшаётган ватандошларимиз ўзларининг меҳнатсеварлиги, ҳалоллиги, қўли гул ҳунармандлиги, савдо–сотиқ ишининг моҳир устаси бўлиши туфайли бирор ерда хору саргардон бўлган эмас. Бирорта хорижий мамлакатда ўзбекларга текинтамоқ, ишёқмас, ўғри ва муттаҳам деб баҳо берилмаган.

Соцализмда, меҳнат кишиларининг онгли фаолиятидир, деган фикр халқнинг қалбидан ўрин олмаган қуруқ шиор эди. Текинтамоқлик, меҳнатни қадрламаслик, ишламай–тишлаш, чиройли яшаш, кийинишга интилиш, бошқаларнинг қадр–қимматини, манфаатини поймол қилиб бўлса ҳам бойлик орттиришга интилиш кайфиятлари кучайди.

Аммо ота–боболаримиз қонидан ўтган бу хислатни одамлар қалбидан суғуриб ташлашга мустамлакачилик даврининг бир асрдан зиёд вақти етмади.

Мустақиллик туфайли тадбиркорликка кенг йўл очилди. Тадбиркорликни ривожлантириш жамият фаровонлигини таъминлашнинг асосий омили, иқтисодиётни кўтаришнинг зарур шарти сифатида баҳоланди.

Юртбошимиз айтганидек, тарихнинг қайси даврини олмайлик, хонлар ва амирлар эмас, амалдор тўралар ва турли-туман текширувчилар эмас, балки ғайрат шижоатли, ташаббускор ва тадбиркор инсонлар мамлакатнинг гуллаб-яшнаши ва ҳалқ фаровонлигини таъминлаганини кўрамиз.

“Ўзбекистон миллий энцеклопедияси”нинг “Ўзбек тилини изоҳли луғати”да тадбиркор деганда тадбир билан, пухта ўйлаб иш қиладиган тадбирли одам тушунилиши кўрсатилган, яъни “тадбиркорлик” тушунчаси кишининг фазилати, хислати, тадбиркорга хос ҳатти ҳаракати сифатида ишлатилган*.

Шунингдек, “Ўзбекистон миллий энцеклопедиясининг”нинг 8- томида “тадбиркорлик” сўзига шундай таъриф берилади: “Тадбиркорлик – капитал сарфлаб товар ва хизматлар яратиш билан фойда топишга қаратилган иқтисодий фаолият, бизнеснинг асосий туридир; Тадбиркорлик мулкчилик суъектларининг фойда олиш мақсадида таваккал қилиб ва мулкий жавобгарлиги асосида амалдаги қонунлар доирасида ташаббус билан иқтисодий фаолият кўрсатишдир. Тадбиркорлик ноёб қобилият, ер, меҳнат капитал, ахборотлар билан бир қаторда иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришнинг бош омилларидан бири ҳисобланади. Тадбиркорлик бизнесга киради, лекин ҳар қандай бизнес тадбиркорлик бўлавермайди. Бизнесда товар ва хизматлар яратилиб, бозордаги талаб қондирилганда тадбиркорлик фаолияти юзага келади”

Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда тадбиркорлик тушунчасига қуйидагича таъриф берилади: “Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) - тадбиркорлик фаолияти томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолиятдир”.

Бу соҳада фикр юритган олимларимиз тадбиркорга нисбатан “уддабурон, ишнинг кўзини билувчи, ташаббускор инсон” – деган таърифни қўллашган.

Иқтисодчи олим В.Шепелевнинг фикрича, “тадбиркорлик – яратувчанлик фаолияти бўлиб, у аҳолининг тўлов қобилиятига эга бўлган талабини қондиришнинг янги имконияларини ишга солишга қаратилган фаолиятдир”.

Демак, юқоридаги фикрлардан хулоса қилган ҳолда, тадбиркорлик тушунчасига қуйидагича таъриф беришимиз мумкин: “Тадбиркорлик шахсий манфаатини қондиришга асосланган, ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ҳамда таваккалчилик ва ташаббускорлик фаолиятини амалга оширадиган, бошқа ижтимоий субъектлар топшириғи билан амалга ошириладиган фаолиятдан фарқли ўлароқ, янгиликка интиладиган шахсларнинг ташаббускор фаолиятидир”.

Айтиш лозимки, тадбиркорлик қуйидаги тамойилларга таянади:

-бозор талабига кўра мустақил иқтисодий фаолият олиб бориш;

-фойда олишдан иборат мақсадга эга бўлиш;

-иқтисодий маъсулият ва мажбуриятни ўз зиммасига олиб, таваккалига иш қила билиш;

-янгиликка интилиш;

-белгиланган қонун-қоидаларга риоя қилиш;

-тадбиркорлик сирини сақлаш;

-ижтимоий маъсулиятни ҳис этиш, яъни ўз жамоаси, ҳалқи фаровонлигини таъминлашни ўз фаолиятининг асосий йўналиши деб билиш.

Тарихдан маълумки, ота-боболаримиз тижорат ишига, ишбилармонликка қўл уришни ният қилганда, соф виждонли мусулмон бўлишни, савобли иш қилишни, шаърий ҳукмлардан тўла хабардор бўлишни ўзларига ҳам фарз ҳам қарз деб билганлар.

Ота - боболаримиз савдо сотиқ, яъни тижорат ишини юритишда қуйидагиларга амал қилган:



  • бозорда сотаётган нарсаларни айибини айтиб сотиш;

  • қарз сўраган муҳтож, ишончли кишиларга қарз бериб туриш;

  • олди-сотти муомаласида чаққон ва журъатли бўлиш;

  • сотувчи сотганига пушаймон қилиб ўз муддатида молини қайтариб беришни сўраса фойда олмай қайтариб бериш;

  • бойлик моқдорини одамлардан сир тутиш;

  • қимматроқ нарсанинг савдосига икки кишини гувоҳ қилиш;

  • қарз берувчи қарз олувчидан икки киши гувоҳлигида тилхат олиб қолиш;

  • давлатини борига қаноат қилиш.

Шунингдек, ота-боболаримиз қуйидаги амалларни тадбиркорликда ҳаром, яъни амал қилиш мутлақо таъқиқланган ишлар дея ҳисоблашган:

  • нуқсонли ва айбли молни алдаб яхши баҳога сотишликни;

  • озиқ-овқат сингари халқнинг зарур маҳсулотларини арзон вақтда олиб қуйиб, халққа яна қиммат пайтида сотишликни;

  • молни тегишли баҳосига қараганда икки баробар қиммат сотишликни;

  • сотаётган молни айбларини олувчига айтмай алдаб сотишликни;

  • судхўрлик қилиш;

  • пора олиш;

  • ҳаром нарсаларни савдо қилишлик;

  • сотувчининг молини мақтаб қасам ичиши;

  • шаҳарга келтирилаётган молларни қиммат қилиб сотиш учун йўлда харид қилиб олиш;

  • хизмат ҳаққини тайин қилмай туриб киши хизмат буюриш;

  • қўлида пули бўла туриб олган қарзини узмай юриш;

  • мақтаниш ёки дунё раҳати учун мол-дунё йиғиш.

Ота - боболаримиз тадбиркорлик билан шуғулланишнинг тўртта асосий шартига қатъий амал қилганлар:

  1. Бошга тушган оғирликни сабру тоқат ва тадбир билан енгиш;

  2. Исрофгарчидликка йўл қуймаслик;

  3. Дўстларнинг насиҳати ва маслаҳатларига қулоқ солиш;

  4. Фурсатни қўлдан бой бермаслик.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг бозор муносабатлари иқтисодиётига ўтилганлиги иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми бўлган - тадбиркорликни ривожлантиришга кенг имкониятлар очди. Бу жараёнга ёшларни жалб этиш эса улар томонидан меҳнатсеварлик, ишбилармонлик фазилатларини пухта ўзлаштирилишини таъминлаб қолмай, уларни тадбиркорлик фаолиятига тайёрлаб боради.

Аммо тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ҳам илм керак. Ёлғиз олиб сотишни тадбиркорлик деб тушуниш ярамайди. Бундан ташқари, тадбиркорлик билан шуғулланмоқ, том маънода унинг моҳиятини теран англомоқ учун ҳар бир ишбилармон, аввало, ҳалқ манфаатини кўзлаши, хайрли мақсадларни ўз олдига қўйиши, меҳр- мурувватли, ҳайр- эҳсонли бўлиши керак.

Таъкидлаш жоизки, иқтисодий манфаатдорлик биринчи галда фойда олиш билан боғлиқ. Тадбиркорлик билан шуғулланишдан асосий мақсад ҳам фойда олишдан иборат. Ушбу мақсадга эриши учун тадбиркор ўз фаолиятини бозор талабларига мослаштириб режага солади, керакли ва сотиб олувчилар учун зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга, харид қилишга, рақобатлашувда фаол қатнашишга ҳаракат қилади.

Кейинги вақтларда тадбиркорнинг шахси, унинг ижтимоий қиёфасини ўрганишга қизиқиш ортмоқда. Тадбиркорликни илмий асосга қўйиш ва тадбиркор шахси, унинг хусусиятларини чуқурроқ ўрганиб, янги авлод тадбиркорларининг шаклланишига ёрдам бериш ҳаракати тезлашмоқда. Бунга:

- тадбиркорликни иқтисодий-ижтимоий ҳаётдаги аҳамиятининг ортиб бориши;

- тадбиркорликнинг оммавий тус олиши;

- халқ истеъмоли маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши;

-тадбиркорликда инсон имкониятидан фойдаланиш даражасининг юқорилиги;

- матбуот, умуман оммавий ахборот воситаларнинг тадбиркорлар фаолиятини ёритишга бўлган интилишининг кучайишида намоён бўлмоқда.

Тадбиркорликни ривожланиши асос бўладиган омиллардан бири, ўқувчиларга бошланғич синфданоқ тадбиркорлик фазилатларини шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятига қизиқишларини ошириш муҳимлиги давр талабларидан биридир.

Тадбиркорни тавсифловчи шахсий фазилатларини аниқлаш мураккаб масалалардан биридир. Тадбиркор бир қатор ахлоқий меъёрларни эгаллаган бўлиши лозим.
Тадбиркорлик фазилатлари қуйидаги схемада ўз аксини топган:


























Бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатини шакллантиришга эришиш кўп босқичли ва мураккаб жараёндир. Бинобарин, ўқувчиларни кичик ёшдан бошлаб ҳар бир муаммоли вазиятдан чиқа билиш, чора излаш ва тадбирли иш юритишга ўрганиши лозим. Тадбиркор сотиб фойда олиши мумкин бўлган, бозор талаб қилган маҳсулотни ишлаб чиқара олиши, хизмат турини танлай билиши, ўз маҳсулоти ёки хизматини таклиф этиши, шунингдек, уларни сота олиши лозим. Мазкур жараённинг муваффақиятли ташкил этилиши эса тадбиркорнинг фаолият кўрсатиш соҳасини танлаш, шахсий ташаббус кўрсатиш, ишнинг натижалари учун жавобгарликни ҳис этиш, ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулот ёки кўрсатаётган хизматга, талабнинг ўзгаришига тез мослашиш каби фазилатларга эга бўлишликни тақозо этади. Бошланғич синф ўқувчиларнинг бу каби фазилатларга эга бўлишлари уларнинг тадбиркорлик фаолиятини англашга руҳан тайёр эканликларини кўрсатади. .

Дарҳақиқат, ўқувчиларни жамиятда ўз ўрнини топиши, ҳаётда фаол иштирок этиши, ҳалқимизга виждонан хизмат қиладиган малакали касб-ҳунар соҳиблари бўлиб етишишларида меҳнат таълими ва тарбиясининг имкониятлари каттадир. Мадомики шундай экан ўқувчиларнинг меҳнат фаолиятига тайёрлаш касб танлаш изчиллигини такомиллаштириш билан бир қаторда меҳнат таълими ва тарбияси жараёнида тадбиркорлик фазилатларини шакллантиришга эътиборни қаратиш муҳим аҳамият касб этади.

Инсон фаолиятининг асосий иш тури меҳнат бўлиб, у инсоннинг маънавий ва жисмоний ривожланишида муҳим роль ўйнайди. Меҳнат инсоннинг яратувчанлик, ижодкорлик ва тадбиркорлик фаолиятлари билан чамбарчас боғлиқ. Меҳнат асосида шахснинг тадбиркорлик фазилати шаклланади, ақлий ва аҳлоқий камолоти рўёбга чиқади.

Бошланғич синф меҳнат дарсларида тежамкорлик, вақтдан тўғри ва унумли фойдаланишда ҳалоллик ва поклик хислатларини шаклланишга алоҳида эътибор бериш керак. Бунинг натижасида ўқувчиларда кўзланган мақсадга эришиш, шахсий кучга ишониш, ўз фикрини тасдиқлай билиш, бирон бир мақсадга эришишда бошқа томонга чалғитмоқчи бўлган кучларни таъсирига берилмаслик каби ҳолатлар намоён бўлади. Ўқувчилар керакли вазифаларни мустақил ҳал этиш, ишлатиладиган маҳсулотларни тўғри танлаш, жамоа қизиқишларини ҳисобга олиб, тадбиркорлик алоқаларини шакллантиришда амалий кўникма ва малакаларни эгаллайдилар.

Бошланғич синф ўқувчиларида тадбиркорлик фазилатини шакллантиришда ўқитувчи ташқаридан туриб таъсир этиш услубларидан эмас, балки ўқувчининг тадбиркорлик фаолиятида ҳамкорлик қилиши, уларнинг қизиқиш эҳтиёжлари доирасига асосланиб иш олиб боришлари лозим. Чунки ўқитувчи меҳнат дарсларида тадбиркорлик фазилатини шакллантиришни тўғри ташкил этишда махсус иш олиб боришлари, ўзига хос шакл ва усуллардан фойдаланилади.



Ўқувчиларда тадбиркорлик фазилатини шакллантиришда меҳнат фаолияти, таълим жараёни, синфдан ва мактабдан ташқари ишлар ўзаро муносабатларда, ўқувчилар жамоаси муҳим восита бўлиб қолмоғи керак. Меҳнат дарслари ҳамда синфдан ташқари ишлар жараёнида белгиланган мақсадга эришиш, ўзини бошқаришга ҳоҳиш бўйича ишлаш эмас, балки керакли ишларни бажаришга ўргатиш, ўз-ўзига талабчан бўлиш, кишилар ҳаққига хиёнат қилмаслик, ўз-ўзини тарбиялаш ва бунда кучли ва кучсиз томонларни аниқлаш, иқтисодий билимларни эгаллаш ва довюраклилик, талабчанлик, мустақиллик, ўзини тута билиш каби фазилатларни шакллантиришга эришилади.

Тадбиркорлик фазилати бойлик манбаи бўлиб, кишининг ақлини мустаҳкамлайди, иззатини оширади, ҳар бир кишини камолга етказади, уларни боқий қилади.

Тадбиркорлик фазилати ўқувчининг дарс ва дарсдан ташқари жараёнида, воқеа ва ҳодисаларда, иқтисодий жараёнларда намоён бўлади. Тадбиркорлик фазилати ўқувчиларни ўз-ўзига, жамиятга, ҳаётга бўлган муносабатларида намоён бўлади. Тадбиркорлик фазилати ҳис туйғулари ўз мазмунига кўра савдо соҳасида ишонч, ҳалоллик ва поклик, иқтисодий онг билан чамбарчас боғлиқ. Ўқувчилар синф раҳбари, ўртоқлари билан мулоқатга киришар эканлар ўз онгида кишиларнинг тадбиркорлик фазилатидаги муайян намуналарни тасаввур қиладилар. Ижобий ва салбий томонларини муҳокама қилиб, ўз ҳатти ҳаракатлари ва муносабатлари, иқтисодий меъёр ва қоидаларини шакллантирадилар.

Ўқувчилар мулоқат жараёнида тадбиркорлик фазилатини шакллантиришнинг асосий омиллари бўлган маънавий қарашлар, иқтисодий ҳис -туйғулар, меъёрларни қабул қиладилар, ўзлаштирадилар, бу эса ўқувчиларни тадбиркорлик ҳис туйғуларини ижобий шакллантиришга кўмаклашади. Ўқувчиларда тадбиркорлик фазилатини шакллантиришнинг усул, шакл ва воситذларидан фойдаланиши, маъқуллаш, қоралаш услубларини қўллаши лозим. Бундай мулоқатлар ўқувчиларни иқтисодий онгини ривожлантиради. Уларни ҳатти- ҳаракатларини белгилайди, тадбиркорлик фазилати асосларини шакллантиришга имкон беради.

Тадбиркорлик фазилатини шакллантиришда ўқувчининг хулқ -атвори муҳим ўринни эгаллайди. Хулқ -атвор ахлоқ маданиятининг муҳим қисми бўлиб, у тартиб интизомда, муомаласида, хатти- ҳаракатида, диди, фаҳм- фаросатида намоён бўлади.

Тадбиркорлик фазилатини шакллантириш жараёнида ўқувчиларнинг ижобий ва салбий, содда ва мураккаб бўлган хулқ атворларини кўриш мумкин.

Шунинг учун ҳам ўқитувчининг вазифаси ҳар бир ўқувчидаги тадбиркорлик фазилати одобини чуқур англаб, уларни кундалик ҳаётда амал қилишларига эришишда кўмаклашиши лозим. Тадбиркорлик ҳатти-ҳаракати ўқувчининг иқтисодий жиҳатдан тарбияланганлигини, тадбиркорликка оид тушунчаларни ўз ҳаётида қўллаётганлигини кўрсатади. Ўқувчининг тадбиркорлик хулқ-атворини шакллантириш унинг тадбиркорлик хулқини тарбиялаш ва тадбиркорлик хулқидаги салбий томонларини бартараф этиш ҳақида Абдулла Авлонийнинг “Туркий гулистон ёхуд аҳлоқ” асарида атрофлича ёритилган. Унинг фикрича, боладаги эзгу ва олийжаноб ёки разил бадбин хулқ ўз- ўзидан пайдо бўлмайди.

Уларнинг шаклланиши учун маълум шароит ва тарбия керак. Бола тарбиясида Абдулла Авлоний тўхталиб “агар яхши тарбия топиб, бузуқ хулқлардан сақланиб, гўзал хулқларга одатланиб катта бўлса, ҳар ким қошида мақбул, бахтиёр бир инсон бўлиб чиқар. Агар тартибсиз, аҳлоқи бузилиб ўсса, Аллоҳдан қўрқмайдурган, шариатга амал қилмайдурган, насиҳатини қулоғига олмайдурган, ҳар хил бузуқ ишларни қиладурган, нодон, жоҳил бир расвойи олам бўлиб қолур” деб ёзади. Доно халқимизнинг “Хулқи йўқнинг ақли йўқ” нақллари бежиз айтилмаган.

Ўзбекистоннинг мустақиллиги туфайли ота-боболаримизнинг ахлоқ- одоб ҳақидаги ҳикоятлар, нақл ва ривоятлари фарзандларимизнинг тадбиркорлик фазилатини шакллантиришда янгича мазмун касб этмоқда.

Айниқса, ҳаллолик, поклик, тўғри сўз, ишончлилик ва инсонийлик каби тадбиркорлик фазилатлари ўқувчининг камолат сари етаклайди. Шундай экан, бошланғич синф ўқувчиларида атрофдаги кишиларнинг шахсий намунаси, буюк сиймолар одоби, меҳнат ва уруш фахрийлари, кино ва саҳна асараларининг қаҳрамонлари ҳаёти доимо ибрат қилиб кўрсатилади. Тадбиркорлик одоби, кўникма, малакаларини ўзлаштиришга ёрдам беради.

Ота-она ва ўқитувчи хулқи, одоби ўқувчи учун доимо намуна бўлмоғи керак.

Чунки бошланғич синф ўқувчилари катта ҳаётга қадам қўйиш олдидан эътиборли, ғамхўр, адалатли одатларни астойдил севадилар, ҳамма ишда уларга тақлид қилишга интиладилар. Натижада болаларда поклик, тўғри сўзлик, кишилар ҳаққига хиёнат қилмаслик, тежамкорлик, вақтдан тўғри ва унумли фойдаланиш каби хислатлар мужассамланиб, ўқувчида тадбиркорлик фазилати шаклланишига олиб келади. Демак ўз тилини, одоб ва тадбиркорлик билан қуроллантирган, қўлини эса тўғриликка одатлантирган кишигина камолатга етиши мумкин. Камолатга етган инсон яхшилик ва ёмонлик фарқини билади, фойда билан зарар ўртасидаги тафовутни англайди, ўз тадбиркорлик фаолиятида ёмон хусусиятлардан ҳоли бўлади, чиройли одатларни эгаллайди.

Бу борада ота-боболаримиз ва авлодларимиз камтарона, манманликка берилмасдан ҳаёт кечирганлар. Улар топган тутганларини ҳозирги пул топиб, ақл топмаган “бойваччалар” сингари ўта данғиллама уйлар қуришга эмас, балки мол ва чорвачиликни кўпайтириш, омборларни дон- дунга тўлдириш, тўйлар қилиш, хайр эҳсонга сарфлашган.

Ота-боболаримиз уй қўришда ҳамма томонини уйлаб иш тутишган. Ортиқча харажат талаб қилмайдиган, арзон, ихчам, ўт, сувга чидамли бўлишига эътибор беришган. Уй жой қураётганда шу ернинг ўзидан топиладиган материаллар билан иш кўришган.

Уй қуриш нияти бўлган ҳар бир хонадан ҳовли жойининг олди атрофига тол, терак эккан. Уй қурадиган вақтга келиб, ана шу тол, тераклар ишлатишга яроқли бўлган. “Толием-толдан экан”, “Ўғил кўрсанг- терак эк!” каби мақоллар бекорга тўқилмаган. Ота- боболаримиз яшаган уй -жойларига қараб, уларнинг ақл заковати, нечоғлик пухта ўйлаб иш тутишларига қойил қоласан, киши. Уларнинг барча ишлари оддийгина, ягона бир удумга буйсундирилган: Эл қатори бўл! Элдан паст юрма, ошиб ҳам кетма!

Ўзбек хонадонларида оила аъзоларининг бир-бирига нисбатан ўзаро ҳурмат- иззатда бўлиши ниҳоятда юқори қадрланган. Каттанинг кичикка буйсунмаслиги у ёқда турсин, ҳатто гап қайтариши ҳам қораланган. Бу қўрққандан эмас, балки ҳурмат қилганидандир.

Оиланинг тинчи, осойишталиги, сарамжон-саришталиги, оила аъзоларининг бир-бириларига бениҳоя меҳр-садоқати, ҳамма-ҳаммаси, аввало, онага бевосита боғлиқ бўлган.

Она ақлли, доно, меҳрибон, самимий, камтарин, заҳматкаш, тадбиркор бўлган оилаларда кундалик турмуш, ҳаёт ниҳоятда фаровон, кўнгилли ўтади. Ана шундай онага эга бўлган оилаларда фарзандлари ҳам ажойиб, ҳамма ҳавас қиладиган, меҳнаткаш, қўли гул, ғамхўр бўлади.

Шунинг учун ҳам илгарилари кимки бирон ўзбек хонадонига совчиликка боргудек бўлса, энг аввало, шу хонадоннинг аёлига, қизнинг онасига эътибор беришган.

Онасини кўриб, қизини ол ибораси ана шундан келиб чиққан бўлиши керак. Оилада она зиммасига катта ва ниҳоятда маъсулиятли вазифа юкланган. Таъбир жоиз бўлса, оиланинг бутун ички ташвиши хотин заммасида бўлган. Соддароқ қилиб айтганда, отанинг вазифаси топиб келишдан иборат бўлса, онанинг вазифаси эри топиб келганини юзага чиқариб, оила аъзолари, қўни-қўшни, қариндош-уруғ, ошна-оғайни, қолаверса бутун маҳалла, қишлоқ аҳли олдида таҳсинга сазовар бўлишдан иборат бўлган. Бу айтишга осонку, аммо жуда ҳам оғир ва маъсулиятли вазифа бўлган.

Кўпчилик оилаларда оналар, хотинлар бу вазифанинг уддасидан чиқишган. Оилага, рўзғорга файз-барака киритиб келишган. Камоматни бекитиб, борини тежаб-тергаб, исрофгарчиликка йўл қўймай, рўзғор тутишган.

Ўзбекистон мустақиллиги, юртимиз равнақи ёшларни ўқишдан, изланишдан, меҳнатдан қочмайдиган, ҳар қандай қийинчиликлардан қўрқмайдиган, салбий иллатларга нафрат руҳида тарбиялашни талаб қилади. Чунки бугунги Ўзбекистон заминида яшаётган ҳар бир йигит-қиз ўз виждони олдида жавоб бериши, шу юртнинг ранақи ва ободлиги учун курашиш асосий бурчи эканлигини англамоғи лозим.

Салбий иллатларни дастлабки белгилари ўқувчининг ёшлигидан сезилади. Бунинг олдини олиш ва уни бартараф этиш учун тинимсиз кураш олиб бориш зарур. Бунда мактаб ўқитувчилари, ота-оналар ўз ўқувчиларида самимийлик, тежамкорлик, ташаббускорлик, меҳнатсеварлик, уддабуронлик, ишбилармонлик, ишон ва қатъиятли бўлиш каби хислатларни шакллантириш лозим.

Меҳнат дарсларида тадбиркорлик фазилатларини шакллантиришнинг шакл ва методлари








  1   2


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет