Маъруза матни мавзунинг долзарблиги. Таьриф



жүктеу 232.33 Kb.
Дата02.05.2016
өлшемі232.33 Kb.
: infectious-diseases -> wp-content -> uploads -> sites
sites -> Дифференциальная диагностика респираторного синдрома и ангин при инфекционных заболеваниях



Тошкент Тиббиёт Академияси

Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси



ГРИПП ВА бошка ЎРВИ

Даволаш факультетининг 5 курс талабалари учун

МАЪРУЗА МАТНИ

МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ. ТАЬРИФ.

Грипп – қалтираш, бош оғриши, ҳолсизлик, мушакдаги оғриқлар, бирламчи қуруқ йўтал, бурун битиши, кўз конъюнктивасининг гиперемияси ва склерит белгилари, қориндаги оғриқлар, кўнгил айнишиҳамда қайт қилиш билан намоён бўладиган жуда юқумли ўткир вирусли касалликдир. Оғир ҳолларда гипертермик ва менингоэнцефалитик синдромли яққол намоён бўладиган нейротоксикоз, фибриноз-некротик ларин­готрахеит, геморрагик диатездан ўлимга сабаб бўлувчи ўпканинг геморрагик шиши ҳам ривожланиши мумкин. Грипп ўзининг ижтимоий аҳамияти бўйича инсониятнинг барча касалликлари ичида биринчи ўринда туради. Грипп ва бошқа ЎРВИ билан касалланиш ҳамма бошқа юқумли касалликлар билан касалланишлардан юқоридир. Эпидемия вақтида аҳолининг вақтинчалик иш қобилиятининг камайиши 10-15%и гриппга тўғри келади, йилнинг бошқа даврларида грипп ва бошқа ЎРВИ катталарни ҳамма бошқа касалликларининг 40%ни, юқумли касалликларининг 80%ини ва болалар касалликларининг 60%ини ташкил қилади.

Эпидемия вақтида грипп ҳамма аҳолининг 5%дан 15%гача қисмини ташкил этади. Баьзи бир бахолашларга кўра АҚШда 20-50 млн. одам гриппдан ҳалок бўлади.


Эпидемиология.


ХХда инсоният гриппнинг тўрт марта пандемиясини бошидан ўтказди:

1-1900-штамм Н3 8

2-1918-штамм Н1N 1 (испанка)-20 млн. ўлим ҳолатлари.

3-1957- штамм Н1N 2 (азиатский) - 1млн.

4-1968-штамм Н3N 2 (Гонконг)-700 тыс.

Пандемиялар ҳар 20-30 йилда қайтарилиши кузатилгани учун охирги пандемия 1968 йилда бўлганини ҳисобга олиб навбатдаги глобал хужумни яқин вақтлар ичида кутиш мумкин.

Жаҳон миқёсида ўтказилган эпидемиологик аҳвол таҳлилларига асосан ЖССТ навбвтдаги мавсумга (2003-2004) грипп билан касалланишнинг эпидемик кўтарилиши А(Н3N 2), А(Н1N 1) и В штамлари ҳисобига бўлишини башорат қилмоқда.

Бундан ташқари ЖССТ 1957 йилда эпидемия чақирган Н2N2 вирусига алоҳида эътибор бериш кераклигини тавсия этади. Ўшандан буён ушбу грипп қайтарилмади, шунинг учун унинг фаолланиш эхтимоли юқридир.

Тиббий ходимларнинг безовта бўлишига яна бир манба- бу Н5N1штамм ёки бошқача Гонконг товуқ гриппидир.

ЖССТ яқин йиллардаги грипп билан касалланиш прогнозини, дунё мамлакатларида эпидемияларни тезкорлик билан бартараф этиш ва олдини олиш бўйича тавсияларни ўз ичига олган пандемиялар режасини тарқатди

Грипп вируслари физик ва кимёвий омиллар таъсирига чидамсиз ва хона ҳароратида бир неча соатларда халок булади, паст ҳароратларда эса ( -25оСдан -70оСгача) бир неча йилгача сақланади. Қиздирилганда, қуритилганда, хлорнинг кам конценрацияларида, озонда, ультрабинафша нурлар таъсирида тез ҳалок булади.

Грипп билан касалланган беморлар касалликнинг биринчи кунларидан то 5-6чи кунларигача, асоратланган холатларда эса 2-3 ҳафтагача юқумли ҳисобланадилар. Эпидемиялар ҳар 2-3 йилда такрорланади ва портловчиҳусусиятга эга. 1-1,5 ой ичида аҳолининг 20-30% қисми касалланиб бўлади. В грипп эпидемияси секинроқ ривожланади, 2-3 ой давом этади, 25 % аҳолини касаллантиради ва ҳар 2 йилда такрорланади. С грипп вируси эпидемик кўтарилишлар бермайди.

2003-2004 йилги мавсумда грипп ва бошқа ЎРК бўйича республикада таранг эпидемик холат кузатилди. ЖССТ «эпидемик бўсаға»тушунчасини киритди ,яъни 100000 аҳоли дан 4000та грипп билан оғриган беморлар аниқланса эпидемия деб баҳолаш мумкин. Ўз­бекистанда бу курсаткич -3500. Республикамизда 2003 йилда 100000 аҳолига 2,5 минг грипп билан оғриган бемор аниқланган, яъни бу ҳолат «эпидемия » тушунчасига тўғри келмайди, бироқ тезкор чора – тадбирлар кўриш учун сабаб бўлди.

Тарихи. Грипп тарихи кўплаб эпидемиялар тарихи билан бевоситабоғлиқдир. Ушбу касаллик Гиппократ давридан маълум, 14- асрга келиб "инфлюэнца" (итальянча «инфлюэнция дель Фреддо» - «совқнинг таъсири») номини олди. Касалликнинг замонавий номи французча gripper- «ушлаб олиш» феълидан олинган. Грипппни биринчи бўлиб 1729йилда француз олими Жюсье таърифлаган.

Грипп вирус ҳаво – томчи антропонозларга киради.

1933 йилгача грипп қўзғатувчиси Афанасьев-Пфейффер таёқчаси ҳисобланган. 1933 йили Англиялик олимлар Смит, Эндрюс ва Лейдлоу томонидан гриппнинг вирус этиологияли эканлигини грипп билан оғриган беморлар бурунҳалқуми ювиндиси билан зарарлантирилган бўрсиқларнинг упкасидан махсус пневмотроп вирусни ажратиб олишганидан сўнг аниқланди. Улар бу вирусни А грипп вируси деб номлашди. 1940 йилда Френсис ва Мэджил В грипп вирусини топдилар, 1947 йилда эса Тейлор гриппнинг яна бир янги - С турини аниқлади.

ЭТИОЛОГИЯ


Грипп вируси РНК тутувчи вируслар гурухига кириб гриппа, РНК полимераза тутади, ташқи қобиқ таркибига гемагглютинация ва нейроаминидаз фаолликка эга бўлган гликопротеидлар кириб, уларнинг ўзгариши А грипп вирусининг Янги подтиплари ҳосил бўлишига олиб келади.

Вирус таркибида қуйидаги антигенларни фарқланади: S- ўзида РНК сақловчи ички нуклеокапсид ва вирус оқсили – вирион массасининг 40%ни ташкил қилади. Ташқи қобиқда V-антиген бўлиб, унинг таркибида N ва Н бор. N1Н1вируслари 1957 йилгача. 1957-68 йилларда-Н2 N2, 1968 йилдан -Н3 N2 циркуляцияланган.

С ва В вируслари антиген тузилишини ўзгартирмайди, структуру, физик ва кимёвий омилларга чидамсиз, қиздирилганда, қуритилганда, хлорнинг кам конценрацияларида, озонда, ультрабинафша нурлар таъсирида тез ҳалок бўлади, Грипп 3та мустақил антигенга эга вируслар А, В, С билан чақирилади. Эпидемиялар А ва В грипплари томонидан чақирилади. С гриппи учун касалликнинг спрадик ҳоллари хос

гриппа А вируси 2та юза антигенлар – гемагглютинин ва нейрамини­даза хусусиятларига қараб субтипларга бўлинади. Одамларда касаллик гемагглютинин (Н1, Н2, Н3 ва бошқ.) ва нейраминида­за . подтипларнинг турли хил комбинациялари натижасида келиб чиқади.

Гриппа А ва В вируслари учун антигенларнинг доимий ўзгарувчанлиги хос бўлиб, бунда битта антигеннинг (антиген дрейфи) ва иккита антигеннинг(антиген шифти) кузатилиши мумкин.

Иммунитет ушбу турли хил махсус антигенларга антитаналар мавжудлигига боғлиқ бўлиб, касалликка мойиллик грипп вирусининг антигенлари ўзгарувчанлик даражаси билан аниқланади.

Янги антиген вариантнинг пайдо бўлиши бутун дунё аҳолисини ноиммун ҳолатига ва касалликнинг ўлим даражасининг юқори бўлиши билан оғир кечувига олиб келади.

Вируснинг қисман ўзгаришида эса одамлар оғриб ўтган вирус типига мойиллик ошади, касалликка мойил булганлар, шунингдек, касалланиб улгурмаган, эрта ёшдаги болалар орасида касалликнинг ўсиши (эпидемия) кузатилди.



Патогенез.

Вирус организмга юқори нафас йўллари орқали кириб, респиратор тракт (трахея) эпителийсини заралайди.

Вирус цилиндрик эпителий хужайраларида кўпаяди, уларда Янги вируслар тузиш учун эпителиал бўлаклардан фойдаланиб дегенератив ўзгаришлар чақиради. Етук вирус кисмларининг кўплаб чиқиши эпителиал хужайраларнинг нобуд бўлишига, бу эса табиий тўсиқнинг бузилиши ва вирусемияга олиб келади. Вирус токсинлари эпителия хужайралари халок бўлиш махсулотлари билан биргаликда ЮҚТ, МНС ва организмнинг бошқа тизимларига токсик таъсир кўрсатади, иммунитетни пасайтиради, иккиламчи инфекция қўшилганда эса турли хил асоратлар ривожланишига олиб келади.

Патогенезнинг 5та асосий даврларини фарқланади:



  • Нафас йўлларида вируснинг репродукцияси

  • вирусемия, токсинемия ва токсико - аллергик реакциялар

  • нафас йўлларининг бирор қисмининг кўпроқ зарарланиши

  • бўлиши мумкин бўлган бактериал асоратлар

  • патологик жараённинг қайта ривожланиши

Турли хил аъзолар ва тизимларнинг зараланишида капиллярлар ўтказувчанлигининг бузилиши ва геморрагик синдром(бурундан қон кетиш,қон туфлаш) ривожланиши билан боғлиқ бўлган циркулятор ўзгаришлар, касалликнинг оғир кечувида эса инфекцион-токсик энцефалопатия, ўпканинг геморрагик шиши кўринишидаги мия қобиқлари ва моддасига, альвеолаларга қон қуйилиши кузатилади

Грипп организмнинг иммунологик реактивлигини камайтиради ва турли хил сурункали касалликларнинг қўғалишига хамда иккиламчи бактериал асоратларга сабаб бўлади.
КЛИНИКА.

Касаллик ҳаво – томчи йўли билан бемор одамдан юқади.

Инкубацион даври бир неча соатдан 2 суткагача давом этади. Продромал давр 10-15% беморларда кузатилиб, ҳолсизлик, бироз қалтираш, мушакларда огриқ, тана хароратининг 37,1-37,5 Сгача кўтарилиши билан намоён бўлади. Бу белгиларга одатда эътибор берилмайди.

Грипп учун касалликнинг ўткир бошланиши хос булиб, бу асосан организмда вируснинг тез репродукцияси хисобига келиб чиқадива купчилик беморларда кузатилади.



Грипп ва ЎРВИнинг клиник таснифи.


Этиология

Ташхислаш мезонлари

Оғирлик даражалари

Оғирлик даражасини бахолаш мезонлари

Кечуви

Вирусли: грипп А
грипп В
грипп С

1.Касалликнинг эпидемик кўтарилиши

2 Интоксикация белгиларининг яққол намоён булиши: ўткир бошланиши, қалтираш, бош оғриши,мушакдаги оғриқлар, катарал белгилар кам ривожланган, нейротоксикоз, талваса синдроми, энцефалитик реакциялар.


3.Бронх–ўпка тизимидаги хос ўзгаришлар (бронхит, ўпканинг сегментар шиши, круп синдроми, ўпканинг геморрагик шиши).
4.иммунофлюоресценция (ИФ) ва иммунофермент анализ(ИФА)усулларининг мусбат натижалари

Енгил, субклиник ва стертые. Қўшган холда

Тана харорати меъёрида ёки 38,5ºС; инфекцион токсикоз симптомлари кам ёки йўқ

1.текис, асоратсиз

2.вирусассоции рланган асоратлар билан(энцефалит, сероз менингит, невритлар, полирадикулоневритлар ва б.)

3. бактериал асоратлар билан(пневмония, йирингли-некротик ларинготрахео бронхитлар, отит ва б.)

Уртача оғир



Тана харорати 38,5-39,5°С; инфекцион токсикоз яққол намоён булади: адинамия, бош оғриши,мушакларда оғриқ, бош айланиши; бўлиши мумкин: круп, ўпканинг сегментар шиши, абдоминал синдром ва б.



Оғир


Тана харорати 40-40,5°С. Қисқа вақтга: хушнинг хиралашиши,алахлаш, талвасалар, галлюцинациялар , қусиш.

Гипертоксик

Гипертермик синдром;

Менингоэнцефалитик синдром; Геморрагик синдром





Куйидаги симптомокомплекс грипп учун характели:

  1. иситма-гриппнинг асосий симптомларидан бири.

Тана хароратининг максимал кутарилиши касаллик биринчи кунида кузатилиб, огир холларда 40˚С, урта огир холларда 39˚С, енгил холларда 38˚С. Гриппда иситманинг тушиши критик еки тезлашган лизис куринишида юз беради.

Иккиуркачли харорат эгрилиги камдан-кам учраб, кайта тана харорати кутарилиши купинча сурункали инфекция авжланиши билан, еки зотилжам кушилиши билан боглик. Зотилжам кушилганини узок давом этувчи иситма хам билдиради (9 кундан ортик).


2- умумий интоксикация белгилари куриниши

Касаллик умумий интоксикация белгиларининг кузатилиши билан бошланади:

-бош огрик, бу огрик бошнинг пешона, тепа, чакка ва кошусти ейи кисмида кузатилиши хос.

-калтираш

-хушдан кетиш холлари ва бош айланишлар – асосан еш беморларда ва сурункали касаллиги (ГБ, атеросклероз) бор карияларда, еки кескин озгин кишиларда кузатилади.

-бел сохаси мушаклари, болдир мушаклари, бугимлар, орка мушакларида огрик еки бутун тана буйлаб ганераллашган огрик кузатилиши


3-респиратор трактнинг турли кисмларидаги зарарланиш синдромлари

Энг куп учрайдиган катарал симптомлар бу - ринит, фарингит, ларингит, назофарин­гит, ларинготрахеит, трахеобронхит.

Энг хос булгани трахеит, курук ва продуктив йутал билан кузатилади. Турли даражадаги томок гиперемияси барча беморларда кузатилади ва халкум орка девори гранулез фарингити билан шунингдек юмшок танглай ва тилчанинг майда донадорлиги билан кузатилади

Фарингит – курук йутал, кукракдаги огирлик хисси, ютинганда огрик, е регионар лимфотугунларни катталашуви.

Ларингит- томокда ачишиш, кукракдаги огирлик хисси, овоз бугилиши, купол итсимон йутал. Кичик ешдаги болаларда елгон круп картинаси кузатилади – нафас олишнинг кийинлашуви (инспираторная хансираш), безовталик, овознинг узгариши ва бугилиши, акроцианоз, совук тер чикиши.

Бронхиолит (кичик ешдаги болаларда) – экспиратор хансираш билан кузатилади, кийин ажраладиган балгамли азобловчи йутал, кукрак кафасидаги огрик, нафас олиш юзаки, тери копламларини окишлиги, упкада майда пуфакли нам хриллашлар эшитилади.

Токсикоз таъсирида нейроциркулятор бузилишлар ривожланади. Гриппнинг огир формаларида бу бузилишлар томир утказувчанлиги ошиши билан кузатиладиган геморрагик диатез белгилари билан намоен булади. (бурундан кон кетиш, тери ва шиллик каватлардаги геморра­гиялар, геморрагик упка шиши, гематурия.)

Гриппниниг гипертоксик шакллари энг огир хисобланиб, токсикоз белгиларининг максимал куриниши сифатида намоен булади. Гиперемия, шиллик каватлар цианотиклиги ва тери окишлиги (тери кулранг рангини беради), акроцианоз, юз киефасининг уткирлашуви, склерит, азобланган юз ифодаси, хавотир ва куркув, курук йутал, хансираш, тахикардия грипп гипертоксик кечишини клиникасини беради.

Типик физикал куринишли эрта зотилжам, упка геморрагик шиши, мия шиши, токсикоз окибатидаги нейроциркулятор бузилишли-токсик миокардит..

Юрак-томир тизимидаги узгаришлар кейинчалик брадикардия билан алмашинувчи тахикардия, юрак тонлари бугиклиги, гипотония, миокард токсик ва дистрофик узгаришлари билан намоен булади.

Огирлик даражасига караб фаркланади:



Енгил шакли - t 38ºС гача, урта намоен булган умумий интоксикация ва катарал синдром белгилари.

Урта огир шакли - t 40ºС гача, умумий интоксикация белгилари яккол намоен булган, катарал синдром, курук азобловчи йутал.

Огир шакли - t 40ºСдан юкори, давомий, продолжительная, умумий интоксикация белгилари кескин намоен булган, огрикли ва курук азобловчи йутал.

Периферик конда биринчи кунларида уртача лейкоцитоз, унинг уз навбатида 2-3 кунда лейкопения билан алмашинуви, ЭЧТ-нормал, айрим холлардагина бироз ошган булади. Бактериал асоратлар кушилгач юкори лейкоцитоз, чапга нейтрофилли силжиш, ЭЧТ ошиши кузатилади.



Грипп асоратлари.

Специфик:

Носпецифик:

Ўпка шиши

менингизм

сероз менингит

энцефалит

менингоэнцефалит

эшитув нервининг неврити

сохта круп

инфекцион-аллергик миокардит

Рея синдроми


Ўткир вирус-бактериал зотилжам

Синуситлар

Евстахеитлар

Отитлар, мастоидитлар

Ангинлар ва сурункали инфекциянинг активацияси (ТВС, ревматизм, сурункали тонзиллит, пиелонефрит)




ДИАГНОСТИКА.


Грипп ташхисини характерли клинико-эпи­демиологик маълумотлар асосида кўйилади. № 198, 101 ЎзРес.ССВ буйруқларига асосан лаборатор тасдиқ мажбурийдир.

Лаборатор текширув ўз ичига олади:

1-қон ва пешобнинг умумий тахлили

2- иммунофлюоресценция ёки ИФА усулида бурун цилиндрик эпителийсида гриппоз антигенларни аниқлаш.

3- РТГА, РСК ва бошқаларда спецефик антитаналар титрининг ошиб боришини аниқланиши.

4- керак бўлганда қон биохимияси, коагулограмма, кўкрак қафаси аъзоларини рентгенологи­к текшируви, қорин бўшлиғи аъзоларини УТТси,қон, пешоб, ва ликворни, оғиз- бурун шиллиқ қаватининг бактериологик текшируви.


ДИФФЕРЕНЦИАЛЬНАЯ ДИАГНОСТИКА.

Гриппни ўткир респиратор касалликлар билан бир қаторда интоксикация ва катарал белгилар билан бошланганлаиги сабабли бошқа инфекцион касалликлар билан хам таккослама ташхислаш керак.

Грипп ва бошқа ЎРКлар нафас аъзоларида зарарланишнинг жойлашуви ва клиник намоён бўлишига караб фарқланади. Гриппда респиратор трактнинг хама қисмлари зараланади, бироқ қуруқ йўтал ва трахея бўйлаб оғриқлар билан намоён буладиган трахеит устунлик қилади. Парагриппда асосан хиқилдоқ зараланади ва овознинг бўғилиши хамда кучли қуруқ йўтал куринишида лрингит келиб чикади. Аденовирусли инфекцияда кўз, бурун, халкум шиллик каватлари зараланади, халкум купрок зараланади. Риновирусли инфекцияда ринит ва ринорея етакчи симптом хисобланади.

Бошқа инфекцион касалликлар билан таккоий ташхислаганда шуни эсда саклаш керакки уларнинг бошлангич даврларида хам умумий интаксикацион синдром ва катарал синдром хам кучли намоён бўлади. Қизамиқда яққол намоён интоксикация фонида хар доим респиратор тракт зарарланади. (ринит, фарингит, ларингит, трахеит, баъзан бронхит). Бироқ бир қатор белгилар(конъюнктивит ва айниқса лунж шиллиқ қаватларидаги Филатов-Бельский-Коплик доғлари) характерли кизамик тошмаси пайдо булгунга кадар кизамик ташхиси куйилишига ёрдам беради.

Юқори нафас йуллирининг истма ва умумий интоксикация билан яллигланишли узгаришлари вирусли гепатит сариклик олди даврининг катарал (гриппсимон) варианти учун хос.

Тиф- партифсимон касаллик гурухларидан паратиф А билан ткккослаш керак. Ушбу касалликнинг бошалнгич даврларида купинча катарал синдром ривожланади. (ринофарингит, трахеобронхит, конъюнктивит). Бирок гриппдан фаркли паратиф А секин – аста бошланади, кундан кунга истма кутарилиб боради, нафас йўлларидаги енгил яллигланиш узгаришлари умумий интоксикация белгиларига мос келмайди. Истма доимий типда булиб , 4-7- кунга келиб полиморф тошмаларнинг пайдо булиши гриппни истисно килади.

Менингококкли инфекциянинг махаллий турида - назофарингитда умумий интаксикациянинг кам намоён булиши, томокда кичишиш, огрик, тумов, бурундан нафас олишнинг кийинлашуви кузатилиши хос. Курувда – халкум орка девори шиллик кавтининг гиперемияси ва шишиши аникланади. Конда нейтрофилли чапга силжиш билан лейкоцитоз, ЭЧТнинг ошиши. Менингизм белгилари булиши мумкин. Бундай беморларни доимий кузатув, динамикада конни ва орка мия суюклигини кайта текшириш гриппни истисно килишга ёки менингококкли инфекцияни генералашган шаклларини аниклашга ёздам беради.
ДАВОЛАШ

Даволашни касалликнинг биринчи куниданок бошлаш керак.



1-БАЗИС ТЕРАПИЯ:

1- тана харорати меъёрлашгунга кадар ёток тартиби.

2- усимлик –сутли витаминларга бой диета, иссик чой, ишкорли минерал сувлар куринишида куп суюклик ичиш, (боржом сут билан ва бошкалар).

3- истмани туширувчи препаратлара: парацетамол (Панадол, Колдрекс); ностероид яллигланишга Карши моддалар (бруфен ёшига караб), ацетилсалициля кислота (Аспирин) Рейя синдроми ривожланиши хавфи булгани учун 16 ёшгача булган беморларга мумкин эмас.

4 - Мукалтин, кизилмия илдизи ёки алтей настойкаси ва бошкалар балгам кучиши ва суюлиши учун;

5- йуталга Карши моддалар: Пертуссин (йутал рефлекси кучайганда), Тусупрекс, Бронхоли­тин ёки Глаувент (курук йуталда), Либексин (кучли огрикли йуталда), Бромгексин (хул ва кийин кучувчи балгамда), алтей илдизи, мать-и-мачеха барглари, кийикути, кизилмия илдизи,шалфей, сосновые почки, анис меваларини уз ичига олган кукрак йигмаси (узок сакланган йуталда).

6- 2 ёшдан катта болаларга ромашка, календула, ялпиз, шалфей, кийикути, ба­гульник, сосновых почек настойкалари, 1-2 %ли натрий бикарбонат эритмаси билан ингаляция.

7- аскорбин кислота ёки поливитаминлар

8- антигистамин препаратлар (Тавегил, Супрастин ёки Задитен, Диазолин, Кетотифен ва бош.)
ЭТИОТРОП ТЕРАПИЯ:

Урта огир ва огир шаклларида ремантадин 50 мгдан 2 махал кунига (10 ёшгача) ва 50 мгдан 3мах/кун(10 ёшдан ва катталарга) ичишга ёки арбидол 100 мгдан 2 мах/кун ва 100 мгдан 3 мах/кун(юкоридагидек). Жуда огир холларда ремантадинни 3-7ли болаларга 4,5 мг/кг 2 кабулга тайинлаш мумкин. Гриппга Карши куп антитаналар сакловчи Нормал донор иммуноглобулинни 2ёшгача -1,5 мл, 2ёшдан 7 ёшгача -3 мл, 7ёшдан ва катталарга -4,5-6 мл м/о. гипертоксик турларида ёшига мос дозани 12 соатдан кейин кайтариш мумкин.



ЭТИОТРОП ТЕРАПИЯНИ ИНТЕНСИФИКАЦИЯ (КУЧАЙТИРИШ) КИЛИШ:

1-огирлик даражсидан катъий назар хама беморларга одам лейкоцитар интерферони (ЧЛИ) интраназал парокислородли палатка ёки ИП-2у типидаги ингалятор оркали 3-5 томчидан 4мах/кун чанглатиш ёки аэрозол куринишида интратрахеал тайинланади

2- грипп ва бошка ЎРВИларни комплекс даволашда 7 ёшгача Виферон-1, 7ёшдан катта болаларга Виферон -2 кулланади. Хар куни 1 шамчадан 5 кун давомида. Огир беморларга ва тез- тез касалланадиган болаларга 1 ёшдан 7ёшгача Виферон-2, 7 ёшдан 14 ёшгача Виферон-3 тайинланади. Шамчаларни хар куни 5 кун давомида 1та шамчадан суткасига 2 махал 12 соат интервал билан киритилади.

3- амиксин ёшига мос дозада ичишга тайинланади.



4-СИНДРОМАЛ ТЕРАПИЯ:

1- инфекцион токсикознинг яккол намоён булганида (гипертер­мия, талвасалар, хушни йукотиш) тайинлани: литик аралашма (50%ли анальгин, 1%ли димедрол, 0,5%ли новокаин эритмалари) 0,1 млдан хар бир бола ёшига м/о , натижасиз терининг яккол гиперемияси булган беморларда ("кизил гиперемия") физик совутиш утказилади ( болани усти очилади, илик- иссик су в ёки 50 градусли спирт билан артилади, магистрал томирларга совук куйиш ёки +8+10 градусли сув билан клизма киниш). «ок гипертермияда» (томирлар спазми) баданни иситиш(грелкалар, оёкка ванналар) ва спазмолитик препаратлар (но-шпа, папаверин) килиш керак.

2-кучли талвасаларни йукотиш учун 0,5%ли седук­сен: 1ёшгача-0,3-0,5 мл, 1-7ёшда -0,5-1 мл, 8-14ёшда -1-2 мл 1 мах/кун м/о юборилади.

3- юрак кон томир етишмовчилиги белгилари кузатилганида в/в вводят 20% ли глюкозани 0,06%ли коргликон ёки 0,05%ли строфантин, ёки 1%ли мезатон билан ёшига мос дозаларда в/и га юборилади.

4-мия шиши белгилар пайдо булганида (талвасалар, тургун гипертер­мия, хушни йукотиш) гидрокортизон 5-10 мг/кг/сут в/и га ёки м/ога , лазикс- 20-40 мг/кг, маннитол- 1,5 г/кг в суткасига тайинланади.

5-коннинг реологик хусусиятларини яхшилаш максадида 2%ли трентал 0,25 мг/кгдан килинади.

6- обструктив синдромда эуфиллин, этимизол, алупент ва бошкалар тайинланади.

7- дезинтоксикация максадида 10%ли глюкоза, нсулин (1 ед 5,0 шакарга, кокарбоксилаза, реополиглюкин (5-100 мл/кг), альбумин (5 мл/кг) диурезни, КОС, электролитлар микдорини, ЭКГ назорати остида. Олигурия ёки анурия кузатилганда диурез тклангунга кадар суюкликлар критиш манн этилади. Буйракда кон айланишани яхшиланишига эуфиллин зритмалари, кальций препаратлари, глюкозо – инсулинли аралашма ёрдам беради.

8-антибактериал препаратлар факат асаоратлар кузатилганида тайинланади (круп, пневмония, отит, синусит, сийдик чикарув йуллари инфекцияси ва бошкаларда) ёки бактериал асоратлар булиш эхтимоли булганида, айникса эрта ёшдаги болаларда, хамда сурункали инфекция учоклари (сурункали пиелонефрит, сурункали гайморит ва бош.). Одатда пенициллин, ампицил­лин, оксациллин, эритромицин ва бошкалар дан фойдаланилади (per os ёки м/о), хамда суль­фаниламид препаратлари (бактрим, лидаприм ва бош.). Огир бакте­риал асоратларда цефалоспоринлар ва аминогликозидлар гурухидаги препаратларни алохида ёки турли хил комбинацияларида тайинланади. Крупли беморларни махсус боксли булимларда ёки махсус таъмирланган платаларда даволаш максадга мувофикдир.

Грипп профилактикаси.

Грипп билан курашда вакцинопрофилактика мухим ахамиятга эга.

Хозирги кунда куйидаги препаратлар руйхаига олинган ва кулланади:

1.гриппоз учвалентли вакцина поли­мер-субъедик "Гриппол"катталар учун (Уфа-24).

2. Ваксигрип — Пастер-Мерье (Франция) фирмасининг тозаланган очищенная инактивирланган гриппоз вакцинаси , битта прививка дозасиди (0,5 мл.) гриппа А (НЗМ2) вируси гемагглютининидан 15 мкг, грипп А (НШ1) вирус гемагглютининидан 15 мкг ва грипп В вируси гемагглютининдан 15 мкг ,хамда минимал микдорда мертиолят, формальдегид, буфер эритма ва аникланмайдтган микдорда неомицин тутади.

3. Инфлювак – Solvay pharma фирмаси юкори даражада тозаланган субъединк вакцинаси, факатгина юза антиген тутади: гемагллютин ва нейраминидазани, жуда паст реактогенлик фоизига эга, катталарга ва болаларга 6 ойликдан кулланади.

4. ИРС-19 - Solvay pharma фирмасининг интраназал куллаш учун мулжалланган суюк вакцина, 20 млли аэрозоли упаковкада чикарилади, купинча УРВИга (19 штаммлар) сабаб булувчи микроорганизмлар антигенлари детерминантларинит сакловчи эритма, бу антигенлар мутлок нопатогендир, шиллик каватларда махаллий иммун химоя реакцияларини стимуллайди, интраназал аэрозоллар куринишида кулланади.

Гриппга карши эмлашларни иложи борича хамма гурух болалари 6 ойликдан бошлаб олишлари лозим, куйидаги гурухдаги болалар биринчи навбатда эмланишлари шарт:

- сурункали упка касалликлари булган болалар, огир ва урта огирликдаги астма хамда сурункали бронхит билан огриган болалар;

- юрак касалликлари билан огриган болалар, шунингдек яккол гемодинамик узгаришлари булганлар хам;

- иммунодепрессив терапия олган болалар;

- анемия ва бошка гемоглобинопатиялар билан огриган болалар;

- кандли диабет, сурункали буйрак касалликлар ва метаболик касалликлар билан огриган беморлар;

- ВИЧ-инфекция ва бошка иммунопатологияли болалар;

- аспирин узок вакт кабул килган болалар ва усмирлар (гриппдан сунг Рея синдроми ривожланиш хавфи бор).

Бундан ташкари, бола уйларида, мактаб - интернатларда, мактабгача болалар муассасаларида албатта гриппга Карши эмлаш керак. Бошка болалар гурухларида ота – она розилиги билан вакцинация утказиш керак

Янги тугилган чаклоклар ва 6 ойгача булган болаларни грипп билан касалланишини олдини олиш учун бу болалар билан мулокотда буладиган катталарни хам эмлаш мухим ахамиятга эга. Бу максадда касалхоналарда, болалар коллективларида, уйда болаларни парваришлайдиган песоналларни эмлаш керак.

Гриппга Карши вакцинацияни йилнинг хама вактида килиш мумкин, бирок кузда - гриппоз мавсумнинг бошида килган самаралирокдир. Вакцина кизамик, тепки, кизилча ва орал полиовирусли вакцина билан бир вактда турли шприцларда ва турли жойларга киритиш мумкин



Реакциялар ва нохуш эффектлар

Ргриппоз вакцинага реакциялар кучсиз ва кам булади. Купгина марказлар кузтувига асосан инактивланган парачаланган вакци­налар килинганларда 6-48 соат ичида истмали реакциялар ва кизариш, шиш , огрик каби махаллий узгаришлар кузатилади. Бурун йулларига тирик гриппоз вакцинани сепиш оркали эмланганларда кучсиз катарал белгилар ва тана хароратининг бироз кутарилиши куринишидаги табиий гриппоз инфекция кузатилиши мумкин. Баъзи холларда хам махаллий, хам умумий реакциялар булиши мумкин. Гриппга Карши вакцинация товук оксили ва аминогликозидларга сезгир одамларга килиш мумкин эмас. Хомилада инфекция ривожланишини олдин олиш максадида хомиладорларни эмлаш масаласи индивидуал хал килинади. Бундай холларда инактивланган юкори даражада тозаланган парчаланган вакцинани хомиладорликнинг биринчи чораги утгандан кейин ва грипп билан зарарланиш эхтимолм катта булганларга килиш тавсия этилади.



Гриппнинг носпецифик профилактикси

Грипп профилактикасининг бошка усулларидан бири эрта ташхислаш ва беморни 7 кунга алохидалаш мухим ахамиятга эга. Уй шароитида алохида хонага изоляция килинади. Хонани доимий шамоллатиш, полларни дезинфицирловчи моддалар билан артиш керак. Беморлар билан мулокот иложи борича чекланиши лозим. Болани факат 4-6 каватли докали никобларда парваришлаш мумкин.

Касалликнинг эпидемик кутарилиши даврида мактабгача тарбиялаш муассасаларига Янги болаларни олинмайда. Болаларни бир гурухдан бошка гурухга утказиш мумкин эмас. Мактабгача муассасаларда болаларни хар кунги эрталабки курувлар мухим ахамиятга эга. Касалликнинг озгина белгилари (тумов, йутал, холсизлик) пайдо булиши билан ташкилий коллективларига болалар кабул килинмайди. Хавони зарарсизлантириш учун бактерицид ультрабинафша чироклар билан нурлантирилади.

Грипп профилактикаси учун альфа-интерферонни (лейкоцитар ёки рекомбинант) куллаш мумкин. Препаратни 3-5 томчидан суткасига 2 мартадан кам булмаган холда бурун йулларига томизилади ёки сепилади. Интерферонларни профилактик эффекти эпите­лиал хужайраларнинг рецепторларини блоклашга асосланиб, бу билан уларни грипп билан бутун эпидемия вактида (2-3 хафтага) зарарланиши олди олинади. Бундан ташкари интерферонлар носпе­цифик химоя факторларини кучайтиради, гуморал ва хужайравий иммунитетнинг интенсивлигини бошкаради, фагоцитозни стимуляция килади ва хоказо.

Катта ёшдаги болаларда бемор билан мулокот булганда ремантадинни 25 мгдан кунига 1 марта ёки арбидол 100 мгдан кунига 1 марта 10-14 кун давомида тайинлаш мумкин. Кучсизланган ва турли хил соматик касалликлари бор болаларда касалликнинг профилактикаси учун гриппга карши иммуноглобулинни 0,1-0,2 мл/кгдан м/ога дозада куллаш мумкин.

Парагрипп.

Вирус выделен Р. Генок томонидан в 1954 йилда парагрипп билан огриган беморлар бурун - халкуми ювиндисидан ажратиб олинган. 1957 йилда вируснинг икки типии аникланди. Грипп Д вируси Японияда 1952 йилда топилган, вирус ДНК-тутади. 4та туримаълум. Тургун антиген структурага, респиратор тракт хужайраларига тропликка эга. Вирус ташки мухитда чидамсиз. Касаллик резервуар ива манбаси одам. Вирус касалликнинг уткир даврида бурунхалкумдан шиллик билан ажралади, йил давомида спорадик холларда учрайди ва УРК ичида куп учрайди.



Патогенезбурун, респиратор тракт, хикилдокнинг шиллик каватлари кириш дарвозаси хисобланади. Вируслар нафас йуллари эпителий хужайраларида купаяди, бунда хужайралар жарохатланади, кисман конга утиб истма ва бошка интоксикацион симптомлар ривожланишига олиб келади. Хикилдок шишиши булганлиги сабабли «сохта круп» кузатилади.

Парагрипп - УВРК, умумий интоксикациянинг кам намоён булиши, юкори нафас йулларини, купрок хикилдокнинг, зарарланиши билан характерланади. Инкубацион давр 2-7кун, уртача 3-4 кун. Купинча киска умумий интоксикацияни кам булиши билан кечади. Харорат субфебрил, умумий холсизлик, бош огриши кузатилади. Купинча томокда огрик ва кичишиш, буруннинг битиши, курук йутал. Частые проявления – тамокда огрик ва кичишиш, бурун битиши, курук йутал, назофарингит симптомлари. Периферик лимфа тугунларни катталашиши ва бироз огриклик.Конда - бироз лейкопения. Асорат - зотилжам.



Асосий таянч диагностик симптомлар

  • гурухлик касалланиш

  • мавсумлик - кишнинг охири, бахорни боши

  • аста секинлик билан бошланиши

  • эрта катарал синдром

  • ларингитнинг характерли белгилари

  • тана хароратини ошиши 38ºС

  • интоксикация белгилари кам ривожланган

  • касалликнинг суст кечиши

Диагностика.

Иммунофлюресцент усули, серологик усул



Аденовируслар.

90 серовар маълум, улардан 33 одамдан ажралган.

8 тип эпидемик кератоконьюктивит чакиради. Обнаружены 3 антигена:

А-гурухли антиген

В-токсик антиген

С-специфик антиген.

Аденовируслар паст хароратга чидамли, хона хароратида 2 хафтагача сакланади. Киздирилганда, ультрабинафша нурлари билан нурлантирилганда ва хлор таъсирида тез халок булади.

Эпидемиология.

Касаллик манбаи беморлар. Вирус касалликнинг уткир даврида бурун ва бурунхалкум шиллиги билан, кечрок даврларда нажас билан ажралади. Касаллик хаво – томчи йули билан, баъзан алиментар йул оркали юкади. Йилнинг совук ойларида учрайди, купрок 6 ойликдан 5 ёшгача булган болалар касалланади. 95% катта ёшдаги ахоли иммунитетга эга.



Патогенез.

Инфекция кириш дарвозаси нафас йуллари, баъзан конъюктивалар. Вирус ичакда, лимфа тугунларда купаяди. Истма, умумий интоксикация куринишидаги умумий токсик таъсир курсатади. Аденовируслар гематоген диссеминация билан нафас йуллари, конъюктива, ичак эпителийларида купая олиши уни турли хил клиник намоён булишига, генераллашган лимфоаденопатия ривожланишига сабаб булади.

Инкубацион даври 14 кунгача, уртача 5-7 кун.

Умумий клиник симптомлар:



  • ринофарингит

  • ринофаринготонзиллит

  • фарингоконъюнктива истма

  • конъюнктивитлар

  • кератоконъюнктивитлар

  • аденовирусли пневмония

Респиратор трактнинг зарарланиши ва бошка симптомлар характерли (конъюнктивит, диарея, мезаденит ва бошкалар) . Кератоконъюнктивит алохида кечади. Касаллик уткир тана хароратининг кутарилиши, интоксикация симптомлар билан бошланади, бирок юкори истмада хам беморнинг умумий ахволи коникарлилигича колади. Истма 6-14 кунгача давом этади. Купинча юткин зарарланади. Кичик ёшдаги болаларда – ларинготрахеобронхит (овозинингбугилиши, дагал курук йутал, стенотик нафас). 1/3 беморларда икки тарфлама конъюнктивит кузатилади. Мактабгача ёшдаги болаларда пленкали конъюнктивит, истма 39-40 ºСгача периферик лимфа тугунлари катталашади. Аденовирусли инфекция учун кучсиз интоксикация ва паст истмада катарал симптомлар яккол ривожланиши характерли. Асоратлар-пневмония, тонзиллит, фронтит, гайморит.
РС-вируслар.

Парамиксовирусларга киради. Характерли хусусияти – тукима культураларида махсус цитотоксик эффект - псевдогигант хужайралар хосил килишидир. Ташки мухитга чидамсиз.



Эпидемиология.

Инфекция манбаи бемор одам. РС-инфекция йил давомида учрайди. Купинча Янги тугилган чаклокларда ва эрта ёшдаги болаларда кузатилади. болалар ва катталарнинг касалликка мойиллиги юкори.



Патогенезда пастки нафас йулларининг патологияси, бронхларнинг огир зарарланиши етакчи урин тутади.

1 ёшгача булган болаларда трахеобронхиал эпителий некрози ривожланади, натижада бронхларни шиллик билан тикилиб колиши кузатилади. ривожланган спазм ателектаз ва эмфизема вирусн-бактериал пневмонияга сабаб булади.



Клиника – инкубацион давр 3-6кун. Катталарда енгил УРК булади. Курук хуружсимон йутал, 3 хафтагача хансираш, кукрак кафасида огирлик хисси, лабларнинг цианози, упкаларда таркок хириллашлар, дагал нафас кузатилади

Риновирусли инфекция.

Риновируслар РНК саклайди, 2 гурухга булинади Н ва М. Н- одам жигар хужайраларида репродуцирланади, М- маймун жигар хужайраларида репродуцирланади. Хозирги кунда 113 серотипи маълум. Касаллик манбаи бемор ва вирус ташувчилар.

Хаво – томчи йули билан, баъзан инфицирланган предметлар оркали хам юкади. Касалликка берилувчанлик юкори. Иммунитет катъий специфик.

Купинча совук иклимли мамлакатларда учрайди.

Вирус бурун – халкумга, купрок бурун шиллик каватига киради, кескин шиш, тукималарнинг шишиши ва куп микдорда секреция билан махаллий яллигланиш чакиради.

Умумий интоксикация кам намоён булади. Етакчи симптом - аввал сувли ,сунг шилликли характерли куп микдорда сероз суюклик ажралиши билан тумов; курук йутал, ковоклар гиперемияси, куз ёшининг окиши . Тумов 6-7кундан 14 кунгача давом этади. Кичик ёшдаги болаларда огиррок кечади. Асоратлар :жуда кам холларда.



Фойдаланилган адабиётлар:

1. Маджидов В.М. Юкумли касалликлар. Т., 1992.

2. Махмудов О.С. Болалар юкумли касалликлари, Т., 1995.

3. Учайкин В.Р. Руководство по инфекционным болезням у детей, М.,1999.

4. Шувалова Е.П. Инфекционные болезни, М.,1999.

5. Лещинская Е.В., Мартыненко И.Н. Острые вирусные энцефалиты у детей, М., 1990.

6. Мусабаев И.К. «Руководство по воздушно-капельным инфекциям», Т., 1982.

7. Покровский В.И., Пак С.Г. и др. «Инфекционные болезни и эпидемиология». - М., 2003

8. Ющук Н.Д., Венгеров Ю.Я. «Лекции по инфекционным болезням». - М., 1999.

9. Учайкин В.Ф. «Руководство по инфекционным болезням у детей»,- М., 1998.



10. Интернет-ресурслар (www.medlinks.ru, www.cdc.gov, www.privivka.ru)





©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет