Мумтоз филология кафедраси битирув малакавий иши



жүктеу 0.6 Mb.
бет1/3
Дата27.04.2016
өлшемі0.6 Mb.
  1   2   3
: uploads -> books -> 251467
251467 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси
251467 -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
251467 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
251467 -> Фалсафа кафедраси
251467 -> Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси
251467 -> Қосимжон содиқов тарихий лексикография
251467 -> Э. К. Умурзақов, Ф. Ю. Полвонов Қурилиш ишлаб чиқариш технологияси


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ

ШАРҚ ФИЛОЛОГИЯСИ ВА ФАЛСАФА ФАКУЛЬТЕТИ

МУМТОЗ ФИЛОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ



БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
Мавзу: Абдуқодир Ҳайитметовнинг навоийшуносликдаги

улуғ хизматлари

Бажарди: Шарқ филологияси ва фалсафа факультети 4-курс талабаси Касимова Мадина Эрйигитовна


Илмий раҳбар:Мумтоз

филология кафедраси доценти,

ф.ф.н. А.Ҳабибуллаев
Ишда А.Ҳайитметовнинг олим сифатида шаклланиши кузатилади, илмий-ижодий фаолиятининг босқичлари аниқланади, олимнинг навоийшуносликдаги ўрни ва А.Ҳайитметовнинг мумтоз адабиётшуносликни ривожлантиришдаги роли белгиланади.

Тошкент–2012


МУНДАРИЖА
КИРИШ.......................................................................................................3

I БОБ. АБДУҚОДИР ҲАЙИТМЕТОВНИНГ ОЛИМ СИФАТИДА ШАКЛЛАНИШИ 7

1.1.А.Ҳайитметовнинг ҳаёти ва ўқиш чоғларидаги қизиқишлари.. ...7

1.2.А.Ҳайитметовнинг илмий-ижодий фаолияти 11
II БОБ. АБДУҚОДИР ҲАЙИТМЕТОВ – ЕТУК НАВОИЙШУНОС ОЛИМ………………………………………………………………………….18

2.1. А.Ҳайитметовнинг Навоийнинг шахсияти ва ижодий меросини ўрганишга қаратилган илмий ишлари .............................................................18

2.2. А.Ҳайитметовнинг Шарқ адабиёти ижодий методига муносабати39
ХУЛОСА 51
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 54


КИРИШ

Ўзбек халқининг улуғ шоири ва мутафаккири Алишер Навоий жаҳон адабиётининг буюк санъаткорларидандир. Алишер Навоийнинг тарих ва башарият олдидаги улуғ хизматларидан бири шундаки, у адолат туйғусини ҳар бир инсон, ҳар қайси халқ ва миллат интилиб яшайдиган олий меъзон даражасига кўтарди, одамзодни ҳаётда адолатни қарор топтиришга, уни асраб авайлашга чорлаб ўтди. Навоий ҳазратларининг том маънода халқпарвар шахс бўлгани, унинг ўлмас ғоялари бугунги кунимиз учун бағоят ҳамоҳанг ва ибратли экани, айниқса, аҳамиятлидир. Агар шоир асарларини варақласак, деярли ҳар саҳифада “халқ”, “эл”, “улус”, “юрт”, “раият” сўзларининг “меҳр”, “мурувват”, “оқибат”, “саховат”, “садоқат” сўзлари билан узвий боғланиб кетганлигини кўрамиз1.

Навоийнинг фаолияти ва меъросини ўрганиш узоқ ва мураккаб тарихга эгадир. Бу тарих XV асрнинг ўзидан Навоий замондошларининг асарларидан бошланади.

Совет навоийшунослиги Навоийнинг фаолияти ва меросини ўрганишда янги ва юқори босқич бўлди. Совет навоийшунослиги қисқа бир давр ичида катта ютуқларга эришди.

Навоийнинг ва фаолиятини ўрганишда биринчи манба унинг ўз асарларидир. Унинг ҳайти ва фаолиятини ўрганишда унинг замондошлари томонидан яратилган асарлар ҳам жуда қимматли манбадир.

XIX асрнинг 70-йилларида Ўзбекистонда босмахона пайдо бўлгандан кейин Навоийнинг “Хамса”, “Чор Девон”, “Вақфия” ва бошқа асарлари бир неча марта нашр этилди. Навоийнинг айрим асарлари ўқув қўлланма сифатида фойдаланилди, ғазаллари куйга солинди, ҳикматли сўзлари эса мақолларга айланди.

Барча тараққийпарвар ўзбек шоирлари Навоийдан таълим олдилар, унинг традицияларини давом эттирдилар ва ривожлантирдилар. Жумладан, шоир Мунис бир шеърида:

“Сўз ичра Навоийки жаҳонгир турур,

Мунисга маоний йўлида пир турур,”–

деб уни ўзининг устози ҳисоблайди.

Ўзбек адабиёти салтанатининг султони Алишер Навоий адабий танқид соҳасида ҳам улкан намоянда сифатида шухрат қозонди.

Мавзунинг долзарблиги. Навоийни ўқиш, ўрганиш ва ундан таълим олиш тобора ошиб борди. Навоий асарларини яқиндан ўрганиш учун луғат китоблари тузила бошланди. Алишер Навоийнинг меъросини ўрганишга рус, озарбайжон, тожик, туркман ва бошқа халқларнинг адабиётшунослари ҳам ўз муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Ёзувчи Ойбек уруш йилларида ўзбек тарихий романининг ажойиб намунаси “Навоий” романини яратди.

Мустақилликка эришгандан кейин ҳам навоийшунослик соҳасида кўплаб юксалишлар амалга оширилди. Алишер Навоийнинг шахси, илмий ижоди, фаолияти, асарлари хусусида С.Ғаниева, П.Шамсиев, Н.Комилов, А.Қаюмов, А.Рустамов каби буюк навоийшунос олимларимиз иш олиб борганлар ва ҳозирги ёшларимиз ўрганишига шароит яратиб бердилар. Бу олимларимиз бугунги ишларини давом эттириб келмоқдалар. Шундай олимларимиздан бири Абдуқодир Ҳайитметовнинг навоийшуносликдаги улуғ хизматлари диққатга сазовор. Навоийшунслик соҳасида юксак ишларни амалга оширди. Унинг бадиий, илмий, илмий-оммабоп асарлари сони 400га яқиндир. Улар: “Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари” (“Фан”. Тошкент, 1959, 196-бет), “Навоий лирикаси” (“Фан”. Тошкент, 1960, 292-бет), “Алишер Навоийнинг ижодий методи масалалари” (“Фан”. Тошкент, 1965, 192-бет), “Шарқ адабиётининг ижодий методи тарихидан” (“Фан”. Тошкент, 1970, 330-бет), “Навоий даҳоси” (Тошкент, 1970, 173-бет), “Ҳаётбахш чашма” (Тошкент, 1974, 165-бет), “Табаррук излар изидан” (Тошкент, 1979, 152-бет), “Мерос ва ихлос” (Тошкент, 1985, 208-бет), “Навоийхонлик суҳбатлари” (“Ўқитувчи”, Тошкент, 1993, 216-бет), “Темурийлар даври ўзбек адабиёти” (“Фан”, Тошкент, 1993, 160-бет), “Адабий меросимиз уфқлари” (“Ўқитувчи”, Тошкент, 1997, 240-бет). Абдуқодир Ҳайитметов ўз ҳаётини Навоийнинг ҳаётини, асарларини ўрганишга бағишлади.



Мавзунинг ўрганилиш даражаси. Абдуқодир Ҳайитметов шахси, илмий-ижодий фаолияти, асарлари хусусида А.П.Қаюмов, Б.Валихўжаев, Н.Каримов, Т.Мирзаев, Н.Комилов, Ш.Абилов, З.С.Кедрина, И.Ҳаққулов, С.Ғаниева, Ё.Исҳоқов, К.Йўлдошев, М.Сафаров, М.Назаров ва бошқалар мулоҳазалар юритганлар.

Таниқли мунаққид ва адабиётшунос О.О.Шарафутдинов учрашувлардан бирида ҳам ҳақ гапни айтган: “Абдуқодир Ҳайитметов ёзган ишларини ўрни-ўрни билан қўйиб чиқса, Навоий қомуси юзага келади. Чинданда ҳаловатни “нина билан қудуқ қазиш”га алишган олимнинг машаққатлари ўз самарасини берди, шуҳрат шоҳсупасига кўтарди.

Алишер Навоийнинг:

Илм, Навоий, сенга мақсад бил,

Эдики, илм ўлди амал айлагил,

Мисраларидаги мазмун Ҳайитметов домла учун бир умрлик ҳаракат дастурига айланган. У ҳаётда ҳам, илмда ҳам ана ўша бош ғояга амал қилиб яшаб, кам бўлмади”, -дейди Воҳидов Р1.



Битирув малакавий ишнинг манбалари. Битирув малакавий ишнинг манбаларини ёзишда Абдуқодир Ҳайитметовнинг “Ҳаётбахш чашма”, (Тошкент, 1974, 165-бет), “Навоий даҳоси” (Тошкент. 1970, 173-бет), “Шарқ адабиётининг ижодий методи тарихидан”, (“Фан”.Тошкент. 1970, 330-бет), “Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари”, (“Фан”, Тошкент, 1959, 196-бет) ва Р.Воҳидовнинг “Навоий қалбила сирлашган инсон”, (Тошкент, 1999) асарларидан фойдаланилди.
Битирув малакавий ишнинг мақсад ва вазифаси:

  • А.Ҳайитметовнинг олим сифатида шаклланишини кузатиш;

  • Илмий-ижодий фаолиятининг босқичларини аниқлаш;

  • Олимнинг навоийшуносликдаги ўрнини белгилаш;

  • А.Ҳайитметовнинг мумтоз адабиётшуносликни ривожлантиришдаги ролини аниқлаш.

Битирув малакавий ишнинг таркиби. Мазкур иш кириш, фаслларга бўлинган икки боб ва хулосалардан иборат.
I.БОБ. АБДУҚОДИР ҲАЙИТМЕТОВНИНГ ОЛИМ СИФАТИДА ШАКЛЛАНИШИ

1.1. Абдуқодир Ҳайитметовнинг ҳаёти ва ўқиш чоғларидаги қизиқишлари

Абдуқодир Ҳайитметов 1926 йил 27 майда Фарғона вилояти Данғара туманининг Қиёлиқум қишлоғида таваллуд топган. Оиласи 1930 йилда Тошкент шаҳрига кўчиб келди.

Абдуқодир Ҳайитметов 1943 йилда Тошкент шаҳридаги 13-ўрта мактабни (ҳозирги 156-ўрта мактабни) тугатгач, Тошкент транспорт муҳандислари институтининг қурилиш факультетига ўқишга киради. 1-курсни муваффақиятли якунлаб, 2-курсга кўчади. Бироқ танланган соҳаси ўзига маъқул келмайди, адабиётга бўлган муҳаббати сабабли у ердаги ўқишни ташлайди.

1944 йилда Ўрта Осиё университетининг янгигина ташкил топган, шарқшунослик факультети, Эрон-афғон бўлимига ўқишга кириб, 1949 йилда уни тугатади1.

Абдуқодир Ҳайитметовнинг мурғак қалбига адабиётга ва санъатга шавқу завқ уруғини Исмоил ота ва Шодмон аялар сочишди2. Ҳайитметов отасидан “эскича” ўқиш ва ёзишларни ўрганади.

Абдуқодир Ҳайитметов билан бир даврада, аммо бошқа-бошқа факультетларда таҳсил олган таниқли мунаққид ва адабиётшунос М.Қўшжонов Ҳайитметов ҳақида шундай дейди: “...Мен унинг талабалик пайтларини яхши эслайман. У камтарин, камсуқум, ўта меҳнаткаш талабалардан эди. Доим қўлтиғидан китоб тушмас, университетнинг кутубхонаси унинг асл макони эди. У кутубхонада узоқ-узоқ ўтириб эски ёзувдаги китобу қўлёзмаларни мутолаа қилганига кўзим тушгани бор, ўша кезлари. Бизга ўхшаб жамоат ишларига ҳам кўп вақт сарф қилмас, кўпроқ мутолаа билан банд бўларди”1.

1949 йилда Шарқшунослик факультетидаги олтин талабалик даврлари ҳам якун топди. Кимлар учундир ўқиш тугади, лекин Ҳайитметов учун эса чинакам ўқиш, ўрганиш, изланишнинг равон эшиклари гўё ўшанда ланг очилди.

Абдуқодир Ҳайитметов ва унинг сабоқдошлари каттагина қисми учун кейинги йўл умрлик қисматга айланди. Улардан академик А.П.Қаюмов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси мухбири аъзоси У.Каримов, Халқаро Фирдавсий мукофоти соҳиби, профессор Ш.Шомуҳамедовни эслаш кифоя. Чунки, Ҳайитметовнинг сабоқдошларидан ўзини илму-донишга, маърифатга бахш этган ва бу борада ҳавас қилса арзигулик ишлар қолдирган инсонлар жуда кўпдир2.

Олим ўзининг илмга қўйган дастлабки қадамларини қуйидагича хотирлайди: “Университетни битиришда мен С.Мирзаев раҳбарлигида “Шайх Саъдий ижодида “Бўстон”нинг ўрни” деган мавзуда диплом ёқладим. Бундан олдин 4-курсда, талабалар илмий анжуманида машҳур ўзбек шоири Машраб шеърияти юзасидан илмий маъруза қилган эдим. Университетдан кейин Шарқ қўлёзмалари институти аспирантурасига ўқишга кирар эканман, Машраб ҳақидаги илмий маърузам реферат сифатида қабул қилинган эди”, -дейди Ҳайитметов3.

1949 йилда А.Ҳайитметов Ўзбекистон ФА Шарқ қўлёзмалари (ҳозирги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик) институти аспирантурасига киради.

Ҳайитметовнинг жўшқин илмий фаолияти ўша 1949 йилда, кундузги аспирантура таҳсили пайтида бошаланган экан, унинг марказидан Алишер Навоийнинг нурли сиймоси ўрин олган эди4.

Аспирантурада Ҳайитметов (1949-1952 йиллар) машҳур адиб, академик Ойбек тавсияси билан “Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари” мавзусида илмий изланишлар олиб борди. Бу ишда унга таниқли олимлардан В.Й.Зоҳидов, М.А.Салье, С.Азимжанова ва бошқалар маслаҳатлар бериб туришган. Навоий ижоди устида ишлаш уни Шарқ адабиёти оламига чуқурроқ олиб кирди. Унда шарқшуносликка, шарқ халқлари адабиётларига бўлган муҳаббати янада орта бошлади. Ўша вақтда ўзбек мумтоз адабиёти намояндаларининг ижодини, хусусан Навоий ижодини бошқа Шарқ халқлари адабиётларидан, уларнинг назарий асосларидан ўзиб ўрганиш мумкин эмаслигини чуқур тушуниб етади1. Ҳайитметов диссертация устида иш олиб борган вақтда, у шундай бир фактга дуч келади. Халқ орасида Навоийнинг “Ҳайрат ул-Аброр” достонидан олинган қуйидаги байт жуда машҳур бўлиб кетган:

Одамий десанг демагин одамий

Оники йўқ халқ ғамидин ғами.

Шайх Саъдийнинг “Гулистон” асари билан танишган вақтда унда ҳам худди шу мазмундаги қуйидаги форсий байт эътиборни ўзига тортган:

Ту ки аз меҳнати дигарон беғами,

Нашоядки номат ниҳанд одами!

Мазмуни:


Агар сен бошқаларнинг ғам-ташвишига бепарво бўлсанг,

Сени одаб деб атамасалар ажабланма!

[А. Ҳайитметов биринчилардан бўлиб ушбу шоҳ байтга ўқувчи ва соҳа мутахассисларининг диққатини тортди.]

“Ҳаммага маълумки, Саъдийнинг “Гулистон” ва “Бўстон” номли асарларини Навоий болалигида жуда катта қизиқиш билан ўқиган. Бу ҳақида у “Лисон ут-тайр” достонида шундай деган эди:

Насрдин баъзи ўқур, ҳам достон,

Бу-“Гулистон” янглиғ ул “Бўстон”.

Навоий Саъдийнинг ушбу байтини болалигидаёқ ёд олган. У “Ҳайрат ул-аброр” достонини ёзганда, шу руҳда юқоридаги туркий байтни яратган. Юқоридаги байтни Саъдий байтининг таржимаси, - деб ҳозир қўштирноқ билан ёзиш ҳам мумкин”,- дейди Ҳайитметов1. Бу санъат–танзим санъати дейилади. ТанзимШарқ шеъриятида бошқа шоирларнинг энг яхши ва машҳур байтларини ўз шеърларида келтириш адабиётшуносликда шундай аталган.

Аспирантурани тугатиб, 1953 йилда Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институтига ишга ўтади. У ерда аввал кичик ходим (1953-1957) бўлиб ишлайди. Ўша ишлаб юрган у 1953 йилда Ўзбекистон ФА А.С.Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институти қошидаги ихтисослашган илмий кенгашда “Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади2.

Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институтида кейинчалик катта илмий ходим (1957-1967) бўлиб ишлайди. 1965 йилда Ўзбекистон ФА А.С.Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институти қошидаги ихтисослашган илмий кенгашда “Навоийнинг ижодий методи” деган мавзуда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди3. Кейинчалик илмий ишлар бўйича директор муовини (1967-1970) ва ниҳоят бўлим мудири (1967-1991) бўлиб ишлайди.

1991 йилдан мазкур институтда (ҳозирги Алишер Навоий номидаги Адабиёт институти) ташкил қилинган Навоий бўлимининг раҳбари вазифасида хизмат қилди4. Келажакда навоийшунос олим, филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, 2 марта Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти совриндорининг адабиётшунослик, аниқроғи мумтоз адабиётшунослик, навоийшуносликка кириб келиши жараёни шулардан иборат.



1.2.Абдуқодир Ҳайитметовнинг илмий-ижодий фаолияти

Абдуқодир Ҳайитметовнинг илмий-ижодий фаолиятига тўхталадиган бўлсак, у навоийшунослик соҳасида жуда кўп илмий ишлар қилган. Абдуқодир Ҳайитметов 1972 йил март-апрел ойларида Афғонистонда илмий сафарда бўлган. Бу илмий сафар нафақат Ҳайитметовнинг шахсий, балки унинг илмий-ижодий тақдирида ҳам ўчмас таассурот қолдирган. Ўша хотираларнинг нурли чизгилари унинг “Ҳаётбахш чашма”, “Табаррук излар изидан” тўпламларидан жой олган илмий, оммабоп- сафарнома, илмий-публицистик йўсиндаги мақолаларда ўрнашиб қолди1.

Абдуқодир Ҳайитметовнинг илмий меросини яхлит ҳолда оладиган бўлсак, унинг нафақат Навоийшунослик балки, умуман Мумтоз адабиётшунослик бўйича самарали қалам тебратганини кўрамиз.

Ҳайитметовнинг “Ҳаётбахш чашма” тўплами 1974 йилда Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида нашр этилган. Бу тўплам 165 саҳифадан иборат. “Ҳаётбахш чашма” мақолалар тўпламига “Адабий мерос ва маънавий қадриятларимиз”, “Ҳаётбахш анъаналар”, “Адабий таҳлил тарихи”, “Алишер Навоийнинг ижодий методи”, “Юксак фазилатлар соҳиби”, “Навоийнинг сарбадорларга муносабати”, “Ягонаи аср”, “Навоий ҳақида янги маълумотлар”, “Сўнгги режалар”, “XV аср адабиётига оид янги манбалар”, “Қадимги туркий шеърият ҳақида”, “Халқимизнинг номдор достони”, “Исёнкор шоир”, “Ажойиб сўз санъаткори” каби мақолалари киритилган.

Ҳайитметов навоийшунослик соҳасидан ташқари, туркология соҳаси, халқ оғзаки ижоди ва бошқа соҳалар бўйича ҳам илмий-ижодий фаолият олиб борган. Қуйида биз улардан айримлари билан танишиб чиқамиз.

1) Ҳайитметов туркология соҳаси бўйича ҳам иш олиб борган. У 1972 йилда “Қадимги туркий шеърият ҳақида” номли мақоласини Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғатит-турк” асари материаллари асосида ёзган. Ушбу мақоласида Ҳайитметов шеърий парчаларнинг кўп қисмини дидактик шеърлар, дидактик шеърларнинг аксарияти гуманистик йўналишдалиги ва туркий халқларда шеърий шакл устунлиги ҳақида ёзган. Шеърларда туркий халқларнинг шижоати, қийинчиликларга бардоши, жасурлиги, ҳарбий ҳийлалар, сиёсий кураш, элпарварлик, мардлик, ҳикмат, меҳр ва қаҳр туйғулари жонли, чақмоқ мисраларда тавсиф этилган. Шу билан бирга қабилавий бош-бошдоқлик, ўзаро низо-адоватлардан ўкиниш, уруғчилик тузумининг емирила бошлаши ва ички социал қарама-қаршиликлар кучая бошланиши билан шеъриятда ҳаётдан норозилик, унга танқидий муносабат оҳанглари пайдо бўла бошлади.

“Девон”да панд-насиҳат ва лирик шеърлар билан бир қаторда қадим туркий шеъриятдаги халқ қарамони Алп Эртунга (Афросиёб)нинг мардлик ва олийжаноблигини мадҳ этувчи, унинг ўлимига аза тутиб, йиғида айтилувчи ажойиб шеърларга ҳам дуч келамиз.

Қадим туркий шеърият кундалик ҳаёт билан чамбарчас боғланган. У одамларни ёмонликни енгишга, меҳнатга, ақл асосига қурилган оддий инсоний шодликлар билан тўла тинч ҳаётга даъват этар эди.

Ҳайитметов “Девон”даги бир тўртликни келтиради:

Кучанди билагим,

Яғуди тилагим.

Тилинди билагим,

Тегруб ангар ертилур.

(Билагимга куч келди,

Тилакларим рўёбга чиқа бошлади.

Билимларим кўпайди,

Бироқ умрим тугаб қолди).

Бу ўринда гап ўша давр одамларининг фақат ақлини эмас, кўп жисмоний куч ҳам сарфлаб, меҳнат-машаққат чекиш ҳисобига билим олганлари, шундай бўлса-да, уларда илм-маърифатга интилиш кучли бўлгани устида бормоқда1.

2) Ҳайитметов Бобораҳим Машрабнинг қатл этилганига 250 йил тўлиши мунасабати билан “Исёнкор шоир” номли мақоласини 1961 йилда ёзган. Ушбу мақоласида Ҳайитметов Машрабнинг ҳаёти, қаландарлик ҳаёти, лирик шеърлари, ҳажвий шеърлари ҳақида мулоҳаза юритган. Машраб халқ оммасининг ўша даврдаги руҳий оҳ-воҳига дардкашлик қиларкан, зулмни қоралаб, золимларни, дин арбобларини қўрқмай ҳажв йўли билан фош этган. Шунинг учун халқ Машрабни тириклик вақтидаёқ севиб қолган эди. Лекин Машрабнинг ўз яшаган даврига социал муҳитга, давлат тузумига, бу тузумнинг “устун”ларига, дин намояндаларига нисбатан муносабати тобора кескинлашиб борган эди ва охири бу муносабатга шундай кулминацион нуқтага кўтарилгандики, 1977 йилда Балх ҳокими Муҳамад Қотоғон руҳонийларнинг фатвоси билан дорга осиб ўлдирган.

Машрабнинг фожиаси халқ фожиаси эди. Чунки, у халқ оммаси манфаатлари учун курашишнинг, ҳақиқат учун курашнинг қурбони бўлган эди1. Машрабнинг бадиий ижоди ишқий лирика билан чекланмаган эди. у ўз даврининг йирик сатирик шоири ва мутафаккири сифатида ҳам майдонга чиққан эди-ю у ўз шеъриятида эксплуататорлар зулми остида эзилган, ҳонавайрон бўлган халқнинг кайфиятини ифодалаган, унинг аянчли тақдирига, бахтсизлигига шерик бўлиб шундай сатрларни ёзди:

Дили тиғи ситамдин пора бўлган халқни кўрдум,

Тани дарду аламдин ёра бўлган халқни кўрдум.

Кўзи вақти саҳар сайёра бўлган халқни кўрдум...

Машраб ўзининг ҳажвий шеърларида дин арбобларини, шайх ва зоҳидларни қаттиқ танқид қилади. Уларнинг фирибгарликларини, икки юзламачиликларини очиб ташлайди.

Машрабнинг сўфизмга ҳаддан ортиқ берилиши унинг ижодининг қолоқ томонидир.

Умуман, Машраб ижодининг асосий йўналишини унинг халқчиллиги белгилайди.

“Ҳозирги вақтда Машраб ижодини ўрганиш соҳасида қилинадиган биринчи муҳим иш унинг асарларини тўплаш ва уларни мумкин қадар илмий-танқидий асосда ўрганишдир. Чунки бу соҳадаги зарур ишларни қилмасдан туриб, унинг ижоди устида жиддий ва тўғри бир хулосага келиш қийин”,- дейди Ҳайитметов1.

3) Ҳайитметовнинг “Ҳаётбахш чашма” мақолалар тўпламига киритилган. “Ажойиб сўз санъаткори” мақоласига ҳам тўхталамиз. Ушбу мақолани 1969 йилда ёзган. Ушбу мақолада XVIII асрнинг охирида туғилиб, Мирзо Абдуллохон Ғолибнинг ижодий анъаналари ҳақида чуқур ҳамда атрофлича фикр юритган.

Мирзо Абдуллохон Ғолиб ҳам сўз санъаткорларидан биридир. Бутун Ҳиндистон ва Покистон бу даврда Ғолибдан буюкроқ, Ғолибдан машҳурроқ бошқа бир шоирни билмайди. У бир шеърида ўзи ҳақида:

Бошқа кўпдир жаҳонда яхши-яхши шоирлар,

Аммо дерлар: “Ғолибда андози баён бошқа!”-

дер экан, бунинг остида катта ҳақиқат бор эди2.

Ғолиб шеъриятида инглиз колонизаторлари зулми остида эзилган, ҳақоратланган, камситилган кўп милионли ҳинд халқининг кайфияти, ўй-фикрлари, интилишлари ёрқин акс этди.

Ғолиб ижодида Шарқ шеъриятининг энг халқчил, энг яхши хусусиятлари янги сайқалини топди. Буни биз Ғолиб поэзияси билан Ҳофиз поэзиясига бир-бирига таққослаганимизда жуда яққол кўришимиз мумкин. Масалан, Ҳофиз ўз давридаги феодал тартибсизликларни, мансабпарастликларни, оқибатсизликни бир ғазалида шундай танқид қилган эди:

Духтаронро ҳама жанг асту жадал бо модар;

Писаронро ҳама бадхоҳи падар мебинам.

Ҳеч раҳме не бародар ба борадар дорад,

Ҳеч шафқат на падарро ба писар мебинам.

(Ҳамма қизлар оналари билан жангу жадалда;

Ҳамма ўғиллар оталарига ёмонлик истаётирлар.

Ҳеч бир ака ўз укасига раҳм қилмаётир,

Ҳеч бир отада ўз ўғлига шафқат кўрмаётирман).

Ҳофиз каби Ғолиб ҳам ўз давридаги социал иллатларни жуда ҳаётий ва содда қилиб тасвирлайди:

Падарҳо ташнаи хуни писарҳо,

Писарҳо душмани жони падарҳо,

Бародар ба бародар дар ситез аст,

Вифоқ аз шаш жиҳат рў дар гурез аст.

Бад-ин бепардаги ҳам аломат.

Чаро пайдо на мегардард қиёмат?

(Оталар ўз ўғилларининг қонига ташна,

Ўғиллар эса ўз оталарининг жонига душман.

Ака ўз укаси билан жангда,

Иттифоқлик олти томондан ҳам қочишга юз ўгирган.

Бу хил аломат шармандагарчиликлар туфайли

Нега қиёмат бўлмаяпти экан?)1.

Шоир яшаган шароитда эркин ва бахтли севги ҳақида гап бўлиши мумкин эмас эди. Шунинг учун Ғолибнинг бир қатор ишқий шеърларида ғамгинлик ва маъюслик кўзга ташланиб, киши юрагини эзиб туради.

Ғолибнинг истиора ва ўхшатишлари кўп вақт оригинал, жонли ва ёрқин бўлиб, жасур ва характерли талантининг ихтироси сифатида кўзга ташланади. У ўз фикрларини ғоят очиқ ва равшан, гўзал ва ёқимли ифодалайди. У, масалан, бир ғазалида:

Мен чаманга кирдиму гўё мактаб очилди:

Менинг ноламни тинглаб, булбул ғазалхон бўлди, -

дер экан, ўзининг шоирлик образини булбулларга ҳам ўз нолали куйлари билан дарс берувчи сеҳргар устоз сифатида гавдалантиради. Мана шу бир деталининг ўзи ҳам шоир табиатининг шўх ва қувноқ бўлганидан дарак беради. У Шарқ шеърияти тараққиётига улкан ҳисса қўшган ва буюк ғазалхонлардан бири бўлиб танилган:

Ғазалро чу аз ман навос расид,

Зи волопечи ба жас расид.

(Мен ғазалда куйлай бошлашим билан

У ўзининг юксак мартабасига кўтарилди)1.

Мирзо Ғолибнинг шеърлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилиниб, эллардан-элларга, диллардан-дилларга ўтиб, кишилар орасида меҳр-мурувват уруғини сочиб юрибди.

4) Ҳайитметов “Ҳаётбахш чашма” мақолалар тўпламига киритган мақолалар ичида “Алпомиш” достони ҳақида ёзган мақоласи ҳам бор. Мақоланинг номини “Халқимизнинг номдор достони” деб аталган. Бу мақола 1956 йилда ёзилган. Ҳайитметов ушбу мақоласида асардаги образлар, воқеаларни ёритиб беришга ҳаракат қилган.

“Алпомиш” достони ўзбек хлқ достонлари орасида энг тугал ва мукаммал, ғоявий-бадиий жиҳатдан етук асардир. Бу достон ўзбек халқининг энг монументал, энг севимли асари бўлиб, уни билмаган, эшитмаган, ўқимаган киши Ўзбекистонда йўқдир.

“Алпомиш” – кураш ва қаҳрамонлик достонидир. Асар бошидан охригача қизғин курашлар, олишувларнинг тасвиридан иборат. Асарнинг сюжети шу курашлар асосига қурилгандир. Ундаги қаҳрамонлар доим ҳаракатда, воқеалар доимо ривожланишда кўрсатилади. Лекин бу курашлар қуруқ қаҳрамонлик кўрсатиш, ном чиқариш учун эмас, балки маълум мақсад катта ғоялар учун, халқ, мамлакат манфаатлари учун олиб борилади ва шу фонда уларнинг қаҳрамонликлари намоён бўлади.

Улуғ рус танқидчиси В.Г.Белинский рус қаҳрамонлик достонлари ҳақида бундай ёзган эди:

“...улардаги мавжуд баҳодирона ғайри табиий кучни тан олмаслик мумкин эмас. Рус халқи поэзияси ботирлар билан қайнайди...бу жасоратлилик, бу мардлик ва қаҳрамонлик...шундай кенг кўламда, шундай енгилмас, баҳодирона кучга эга экани, унинг олдида беихтиёр бош эгасан киши. “Алпомиш” достони ҳам худди шундай баҳодирлар билан тўла, уларнинг ҳаммаси курашади ва бу курашлар бошидан охиригача кўтаринки руҳ билан ҳикоя қилинади, уни ўқиётган ўқувчининг диққати бир зум четга кетмайди, ўзини доим шу курашларнинг ичида ҳис қилади”1.

Алпомиш-бир бутун катта эпик асар бўлиб, унда ҳамма қаҳрамонларнинг характерлари тўлиқ очилади. Бу қаҳрамонларнинг характерлари, ҳеч шубҳасиз уларни етиштирган халқнинг характери билан чамбарчас боғлангандир2.

“Алпомиш” достони чинакам халқ достони бўлиб қолди.



  1   2   3


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет