Об руҳий касалликларнинг этиологияси ва патогенези



жүктеу 4.67 Mb.
бет1/26
Дата28.04.2016
өлшемі4.67 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
: uum2 -> uum-psixiatria -> 5%20%D1%82%D0%B8%D0%B1%20%D0%BF%D1%80%D0%BE%D1%84
uum2 -> Изменения нормального автоматизма са-узла
uum2 -> «врожденные заболевания нервной системы, гидроцефалия, краниостеноз»
uum2 -> Классификация опухолей костей
uum2 -> Текст лекции Ташкент 2012 Тема лекции: эндокринная система 2 часа План лекции: Общая характеристика
uum2 -> Тошкент тиббиёт академияси гистология ва тиббий биология кафедраси
uum2 -> Аккомодация. Бинокулярное зрение
uum2 -> Лекция биохимия мышц для студентов 2 курса лечебного и санитарно-профилактического факультетов
uum2 -> Аномалии родовой деятельности
uum2 -> «эмбриология»
ОБ

РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ЭТИОЛОГИЯСИ ВА ПАТОГЕНЕЗИ

Руҳий касалликларнинг сабаблари турличадир. Руҳий касалликларни келиб чиқиши ҳақидаги тушунчаларда кўп ноаниқликлар бор. Руҳий касалликларга кўпгина омиллар сабаб бўлади.

Руҳий касалликларнинг келиб чиқиши, ривожланиши, кечиши ва якуни уни келтириб чикарган сабаб, мухитнинг турли зарарли таъсиротлари, ташқи (экзоген) ва ички (эндоген) омилларнинг ўзаро муносабатига боғлиқдир. Шундай қилиб, руҳий хасталикларнинг са­баблари ички ва ташқи омилларга бўлинар экан.

Эндоген омилларга ирсият, нерв фаолиятининг ҳолати, одамнинг конституционал ва хасталикдан олдинги давридаги хусусиятлари, жинси, ёши, организмнинг иммунологик ва реактив ҳолатлари киритилади.

Экзоген омилларга инфекцион (грипп, сурункали тонзиллит, ревматизм, бруцеллёз, терлама касалликлари, захм, СПИД, энцефалитлар, менинго-энцефалитлар ва ҳоказолар), интоксикациялар (алкоголизм, наркоманиялар, гиёҳлар, саноат ва қишлоқ хўжалик заҳарлари), бош мия жароҳатлари, тананинг ўткир ёки сурункали касалликлари (юрак-қон томирлари, ўпка, меъда, ҳазм йўлларининг касалликлари), эндоген безлар фаолиятининг бузилишлари (қалқонсимон, меъда ости, буйрак усти ва бошқ), бош мия томирларининг касалликлари (церебрал артериосклероз, хафақон касаллиги), бош мия ўсмалари ва паразитлари (эхинококк, цистицеркоз, руҳий жароҳатлар ва бошқалар) киради.

Психиатрияда ҳам бошқа соҳаларда бўлгани каби сабаб ва оқибат орасида анчагина ўрганилмаган масалалар бор. Турли касалларда ва ҳар хил руҳий касалликларда эндоген ва экзоген этиологик омилларнинг аҳамияти турличадир.

Ташқи муҳитнинг юқорида санаб ўтилган зарарлари, ҳолатлар баъзан руҳий касаликларнинг сабаби, бошқа ҳолатларда келиб чиқишга шароит яратувчи ёки унинг кечиши оғирлашувига ёрдам бериши мумкин.

Ички ва ташқи муҳит шароитлари, аниқ ҳолатни ҳисобга олганда касалликнинг келиб чиқишига тўсқинлик қилиши ёки ёрдам бериши мумкин.

Руҳий касалликнинг келиб чиқишида бошқа касалликлардаги каби ички ва ташқи муҳит таъсири ҳал этувчи аҳамиятга эга. Сабаб ҳамма вақт ҳам касалликни пайдо қилавермайди, балки маълум шароитлар бўлгандагина уни юзага келтиради, бу фикр барча сабабларга ҳам тегишлидир. Инфекция қўзғовчилари организмга тушганда баъзилари албатта касаллик қўзғайди (ўлат), бошқалари маълум бир шароит бўлгандагина (грипп, бўғма, ичбуруғ) касаллик пайдо қилади. Ҳар қандай инфекция касаллик пайдо қилмаганидёқ ҳар бир инфекцион хасталик ҳам психоз келтириб чиқармайди. Нима учун битта сабаб, масалан, грипп, бир ҳодисада ўтувчи, бошқасида сурункали психоз чақиради, жуда кўп одамларда эса ҳеч қандай руҳий ўзгаришларсиз ўтади, деган саволга жавоб топиш қийиндир. Руҳий жароҳатга нисбатан ҳам шундай ҳол рўй беради, яъни бир ҳолатда ўтувчи, бошқасида сурункали психоз, учинчисида эса ҳеч қандай ўзгариш пайдо қилмайди.

Касалликнинг сабаби ўзига хос усулда таъсиротни қабул қила оладиган организмнинг касаллик чақирувчи таъсири билан ўзаро муносабати жараёнидир. Масалан, ҳатто бир хил расмий асосга эга бўлган бир тухумли эгизақларда бирининг шизофрения ёки маниакал-депрессив психоз билан касалланиши, иккинчиси ҳам 100 фоиз ҳолларда касалланади деган гап эмас. Шунинг учун эндоген омиллар ҳақида гап борганда руҳий касалликнинг насл суриши эмас, балки унга наслий мойиллик ҳақида фикр юритиш керак. Наслий мойиллик одам яшаб турган муҳит шароитларига боғлиқдир.

Насл сурувчи касалликлар орасида руҳий касалликлар катта ўрин тутади. Буларга шизофрения, маниакал-депрессив психоз, эпилепсия ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин. Бир ва икки тухумли эгизақлар оиласида руҳий хасталикни ўрганишда, хусусан шизофрениянинг ривожланишида генетик омилнинг муҳим аҳамияти борлиги аниқланди. Шу­нинг билан бирга наслий мойиллик вужудга келишида қўшимча зарарлар ҳам маълум аҳамиятга эга. Руҳий касалликларнинг келиб чиқишида она қорнида эм­брион ва хомиланинг зарарланиши ҳам маълум аҳамиятга эгадир. Ҳомиладорлик даврида онадаги хасталиклар (инфекцион, алкогол интоксикацияси, соматик, эндокрин ва бошқа касалликлар), ҳомиладорлик токсикози, жисмоний ва руҳий жарохатлар, туғиш вақтидаги касалликлар хомиланинг ҳолатига таъсир кўрсатиб, у ёки бу руҳий ўзгаришлар ёки касалликларни пайдо қилиши мумкин. 20 — 30 ёш орасида шизофрения энг кўп учрайди, ўрта ва катта ёшда анчагина камаяди. Жинснинг таъсири, айниқса қарилик инволюцион, томирлар, алкоголизм, алкоголли ва жароҳат психозларида, бангиликда, маниакал-депрессив психозларда яққол билинади. Қарилик бошланишида, қариликда маниакал-депрессив психозлар аёлларда кўпроқ учрайди. Ижтимоий хаёт тарзи билан боғлиқ бўлган алкоголизм психозлари, бангилиқ жароҳат; томирлар, захм психозлари эркакларда кўпроқ учраши табиийдир. Шизофренияга келганда эркаклар ва аёллар баравар касалланадилар.

Даврий кечувчи эндоген психозлар учун МДП, тутқаноқ, асосан мавсумий омиллар маълум аҳамиятга эгадир. Шундай қилиб, касаллик сабаблари ҳам, уларнинг пайдо бўлиш шароитлари ҳам ички ва ташқи бўлиши мумкин.

Клиник амалиётда кўпинча касалликнинг аниқ сабаби ва шароитларини, касаллик ривожи давомида сабаб ва оқибатларини аниқлаш жуда қийин бўлади (И. В. Давидовский).

У ёки бу психознинг келиб чиқишини қандайдир бир этиологик омилга боғлаб бўлмайди. Руҳий хасталикларни омилга боғлаб бўлмайди. Руҳий касалликларнинг сабабига келсак, бу анча мураккаб бўлиб, бир қатор омилларнинг ўзаро таъсиридан иборат бўлиб, баъзилари асосий, бошқалари иккинчи даражадаги аҳамиятга эгадир.

Ҳар бир руҳий касалликнинг алоҳидалигини аниқлашда этиологияси ва патогенези биринчи ўринда туради.

Патогенези. Касалликнинг тараққий қилиш механизми. Бошқача қилиб айтганда нозологии бирлик (юнонча — патос касаллик). Мустақил руҳий касаллик бир хил сабаб таъсиридан, бир хил тараққиёт механизмларидан иборат касалликлар хосиласидан тузилган. Бир сабабдан пайдо бўладиган касалликларнинг ривожланиш механизми турлича бўлса, нозологик мустақил касалликка киритилмайди. Этиологияси жихатидан бир ҳил, нозологик жиҳатидан ҳар турли бўлган касалликларга захм психози, орқа миянинг қуриши, ривожланувчи фалажликларни киритиш мумкин. Бу барча касалликлар захм инфекцияси туфайли вужудга келсада, аммо уларнинг патогенези ўзгача ва буларни нозологик турли касалликлар деб қаралади. Оқ алаҳлаш, алкоголли галлюциноз, алкоголдан рашк васвасаси, Корсаков психози ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Уларнинг этиологияси битта — сурункали алкоголизм, аммо патогенези турлича бўлгани учун ҳар бири алоҳида касаллик деб қаралади.

Шунинг билан бирга турли сабаблар бир хил патогенезга эга бўлиши мумкин. Масалан, делирий (алаҳлаш) сабаблари бўлиб кўпгина инфекциялар, мия жарохати, заҳарланишлар, тана касалликлари хизмат қилиши мумкин. Аммо алоҳида олинган на сабаб, на патогенез нозологик шакл моҳиятини очиб беролмайди. Нозологик шаклда этиология ва патогенез бирликда бўлади.

Этиология ва патогенез бирлиги барча руҳий касалликларда ҳам ўрганилган эмас. Бир қатор руҳий касалликларнинг сабаби топилган бўлса ҳам патогенези хали текширилмаган. Бошқаларида эса патогенези мукаммалроқ ўрганилган-у, аммо этиологияси номаълум. Кўпгина руҳий касалликлар нозологик бирлик сифатида клиник бир хил кўринишлари асосидагина бирлаштирилган. Сўзсиз, бундан кейинги руҳий касалликларнинг этиологияси, патогенези ва клиникасини текшириш соҳасидаги тараққиёт касалликларни нозологик таснифига малакали тузатишлар киритади.

Руҳий касалликларнинг кечиши ва якуни. Руҳий касалликларнинг кечиши ҳар хил бўлади. Психозларнинг бир қисми ўткир бошланади ва ўтувчан-транзитор ҳарактерга эга. Кўпинча булар экзоген (интоксикациялар, инфекцион, мия-калла жароҳати, тутқаноқ ва бошқ.) психозлардан алаҳлаш ҳолатлари, хусусан оқ васваса, алкоголли алаҳсираш, онгнинг хиралашуви, онейроид, кататоник синдромлардир. Ўткир кечадиган руҳий синдром ва касалликларнинг давомийлиги минут, соат, кун ва кам ҳолларда— ҳафталаб давом этади. Руҳий касалликларнинг бошқа қисми секин ривожланади (зимдан), шунда руҳий соғломлик ва касаллик ораси аниқ бўлмай қолади, касалликнинг бошланиш саналарида йиллаб хато қилиниши мумкин. Шунга ўхшаш сезиларсиз, аниқмас, аста-секин бошланувчи ҳолат сурункали кечадиган касалликларга шизофрения, тутқаноқ, алкоголли параноидлар (рашк васвасаси) ва сурункали галлюцинозлар учун хосдир.

Руҳий касалликлар кечиши бўйича прогредиентли ва гредиентсизларга бўлинади. Касаллик прогредиент­ли усулда кечса касаллик ҳолати аста-секин ёмонлашиб, оғирлашиб, доимий майибликка олиб боради. Миянинг органик касалликлари (кексалик психози, айниқса мия жарохатидан кейин пайдо бўлган захм психозлари, томир психозлари, айниқса мияга қон қўйилгандан сўнг ва бошқалар), алкоголизм, нашавандлиқ шизофрения, тутқаноқ ва бошқалар ақлсизликка олиб келади. Касаллик чегараларида прогредиент даражалари турлича бўлиши мумкин. Масалан, оз прогредиентлисига рекуррент шизофрения, қўпол прогредиентлисига ёмон кечувчи, ўсмирларда бўладиган касалликни киритиш мумкин.

Руҳий касалликларнинг кечиши узлуксиз ёки хуружсимон бўлиши мумкин. Узлуксиз давом этганда касал­лик кечиши даврий бўлиб (қайталанувчи) ўткирлашуви (қайтиши), бўшашуви кузатилади, аммо касалликдан тўла фориғ бўлиш кузатилмайди.

Хуружсимон кечганда руҳий касаллик касаллик белгилари бир неча кунлар давом этадиган ёруғ кунлар интермиссия (амалий соғломлик ҳолати) билан узилиб туради. Хуружсимон кечишнинг бу хил кўринишини интермиттирловчи ёки циркуляр касаллик дейилади. Шунга ўхшаш маниакал-депрессив, циркуляр, психоз, даврий шизофрения кечади. Хуруждан кейин ремиссия даврида бемор касаллик ҳолатидан тўлиқ чиқа олмайди ва етишмаётган белгилар касаллик хуружи ошиши билан кўпаяди. Касалликнинг транзитор ўтувчи тури кўпинча ўткир, экзоген (оқ алаҳлаш, инфекцион алахлаш) психозларда кўринади.

Шундай қилиб, прогноз бўйича транзитор (ўтувчан) ва циркуляр турлари осонроқ кечади. Касаллик кечишида маълум ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини айтиб қўйиш лозим. Масалан, транзитор кўринишидаги кечиши, циркуляр интермиттирловчи ёки, аксинча, узоқ йиллар узлуксиз давом этадиган хуружсимон ва ремиттирловчи ҳарактерга ўтиши мумкин. Руҳий касаллик давомида қўйидаги асосий даврлар фарқланади;

1) продром—дастлабки белгиларнинг пайдо бўлиш даври;

2) манифест — касалликнинг яширин тўла бориш ва мураккаблашув даври.

3) редукция — касалликнинг орқага қайтиши, белги­лари сусайиши, касаллик жараёнининг айниш даври (касалликнинг якуни). Руҳий касалликнинг якуни қисман тузалиш ёки соғайиш бўлиши мумкин. Тўла тузалганда қолдиқ бузилишлар давомли қолиши мум­кин, улар руҳий оламнинг турли даражада сусайишларидан (доимий астенизация, психопатизация, хис-хаяжоннинг сусайишларидан) иборатдир. Прогредиентли кечадиган касалликларнинг фаоллиги, сўнгра патологик ҳолат анчагина ифодаланган қолдиқлар бўлади.

Булар органик тутқаноқ ёки шизофреник ақлий сусайиш ҳолатида бўлиши мумкин. Руҳий касалликдан ўлиш жуда кам учрайдиган ҳолдир.

3-БОБ



РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАРДА БЕМОРЛАРНИ ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ

КЛИНИК ТЕКШИРИШ УСУЛИ

Клиник текшириш усули руҳий касаллик ташхисини қўйишда асосий усуллардан бири бўлиб хизмат қилади. Текшириш таркибига бемор тўғрисидаги паспорт маълумотлари, беморнинг шикоятлари, мазкур касаллик анамнези, соматик ва неврологик текширув, руҳий ҳолат текшируви ва ёр-биродарларини ҳам мазкур касаллик ҳақида сўраб суриштириш лозимдир.

Беморнинг эслаб қолиш қобилияти, фикрлаш қобилияти сустлашганда, алаҳлаганда, диссимуляция ҳолатида бемор касаллик тўғрисида аниқ ва тамомила етарли маълумотлар (субъектив анамнез) бера олмайди.

Баъзи ҳолларда бемор қариндош-уруғлардаги (шажарасидаги) руҳий касалликлар ҳақида, болалик давридаги бирор бир аҳамиятга эга бўлган ҳолларни, бош мия жароҳатлари, тутқаноқ тутиш, эс-ҳушини йўқотиб қўйиш ҳоллари ҳақида маълумотларга эга бўлмаслиги мумкин.

Юқорида келтирилган барча шароитларда беморнинг қариндош-уруғи, ёр-биродарлари, қўни-қўшниларини сўраб суриштириш, яъни объектив анамнез йиғиш тавсия этилади. Объектив анамнез бемор иштирокисиз йиғилиши лозим.

Беморнинг хаёти тўғрисида маълумотларни йиғиб олиш жараёнида биринчи навбатда ирсиятнинг нобоплигига — ота-она, қариндош-уруғнинг руҳий соғлигини аниқлаб олишга аҳамият бериш керак. Наслда қайд этилган руҳий касалликнинг барчаси таърифлаб берилмоғи лозим. Бундан ташқари, ўз ҳаётига суиқасдлик қилган, ўзини ғалати тутадиган, ақли заиф, тутқаноғи бор шахслар, кашандалар, ичкиликбозлик турли хил соматик касалликларга алоқадор шахслар бор-йўқлигини аниқлаш лозим.

Мазкур касалликнинг қандай бошланганлигини сўзлаб бераётганда касаллик қандай (тўсатдан, аста-секин) бошланганлиги, касалликнинг бошланган вақти ва жойи, шунингдек унинг сабаблари (беморнинг ўз фикрига кўра), биринчи аломатлари, зўрайиши, кечишини белгилаш, турмуш тарзи ўзгаришларининг таъсирини, қилинган давога (ўз-ўзини даволаш, врач маслаҳати билан, даволашга) аҳамият бериш керак. Беморнинг қайси вақтдан бошлаб психиатр назоратида бўлганлигини ва даволашнинг якунини ойдинлаштириш зарур. Агар бемор касалхона қошида даволанган бўлса, унда у қачон, қаерда бўлса, қандай дорилар, қандай миқдорда, қанча вақт давомида олинганлигини аниқлаш лозим. Кўшимча сўраб-суриштириш орқали бемор руҳий касалликка йўлиқиши муносабати билан унинг ҳолати меҳнат ва турмуш шароитига қандай таъсир этганлиги, олдин ногиронликда бўлиш-бўлмаслиги тўғрисидаги маълумотлар аниқланади.

Руҳий касалликлар касалхонасига қайта тушган беморлар учун ҳар бир беморнинг касалхонада ётиши тўғрисида қўшимча маълумотлар олинади.



Руҳий ҳолат

Касаллик варақасидаги бу ҳолат маълум бир тартибда баён этилади. Таъриф чизма бўйича белгиланган саволларга жавоб сифатида эмас, балки кенгайтирилган режали равишда беморни ва ундаги руҳий касалликни таърифлаш лозим.

Шу билан бир қаторда врачнинг шахсий фикрини акс эттирувчи атама ва мулоҳазаларни киритиш ксрак. Масалан: беморда шилқим ғоялар борлиги аниқланади, «бе­мор алаҳсирайди» ва ҳоказо. Юқоридаги ҳолатлар тўлиқ ёзма равишда берилади.

Сўнгра беморнинг ўз шахсини қаерда ва қай вақтдалигини аниқлай олиш қобилияти текширилади. Эслаб қолиш қобилиятини ва ақлнинг сусайиши беморнинг юқорида келтирилган қобилиятларини сусайтиради: касалхонадалигини биладию, лекин қайси биридалигини айтолмайди. Бемор алахсираши мумкин, масалан, у ўзини касалхонада эмас, балки қамоқҳонада, шифокорни — терговчи, касаллик варақасини тўлдиришни эса тергов иши олиб борилаяпти деб тушунади. Баъзи холларда эса бемор икки хил тушунчага боради. Бемор онгининг сусайишида у ўзини қаерда ва қайси вақтдалигини англаб олиш қобилиятининг йўқолиши энг муҳим кўрсаткичлардан бири бўлиб хизмат қилади.

Сўнг қабул қилиш қобилиятининг сусайиши баён этилади. Врач ўзига керак бўлган маълумотларни беморни сўраб-суриштириш орқали олади: қулоққа эшитилаётган овозлар, улар нима ҳақида гапиришади, уларнинг буйруқ бериши, кимга тегишлигиги, нечталиги ва ҳоказо.

Беморнинг фикр юритиш қобилияти ҳам юқоридаги каби батафсил равишда таърифланади: фикр юритиш суръати, жараёнининг бузилиши — қимматли ғоялар, алаҳсираш.

Кейин беморнинг эслаб қолиш қобилиятини текшириш хулосалари келтирилади. Врач томонидан анам­нез ёзиб борилганда, саволларга бемор томонидан берилган жавобларга қараб унинг эслаб қолиш қоби­лияти қай даражадалигини аниқлаш мумкин. Эслаб қолиш қобилияти бузилган ҳолда бемор саволларга маълум бир кетма-кетликда ва аниқликда жавоб бериш қобилиятидан маҳрум бўлади. Шунинг билан бирга беморга маълум бир ахборотни эслаб қолиш учун, ёхуд кинофильм, ўқилган китобнинг маъносини сўзлаб бериш илтимос қилинади. Шу билан бир қаторда беморнинг билим савияси, унинг жамиятдаги ўрни —маълумотига мос келиш-келмаслиги аниқланади. Бундан ташқари, беморга расмга қараб сўзлаш, ариф­метик масалалар каби топшириклар берилади ва бунинг асосида онгининг савияси, унинг тавсифининг даражаси аниқланади.

Бемор туйғуси батафсил равишда баён этилади: кайфияти, таъсирланиши ва бошқа туйғулар пайдо бўлиши ва ҳоказолар. Туйғуларнинг сони, барқарорлиги, устун келадиган феъл-атвори, шароитга беморнинг жисмоний ва умумий руҳий ҳолатига мослиги белгиланади. Бемор туйғулари кўтаринки ҳолатда бўлса кайфияти ҳам кўтарилади. Бу нарса кахексия билан оғриган касаллар, юрак ўпка касалликларида, оғир миокард инфарқти ҳолатида, ривожлаиган паралич касалларининг ақли заифлиги ҳолатида, ичкиликбозликнинг учинчи даражасида кузатилади.

Онгли равишдаги ҳаракатлар ўзгариши беморнинг фаол ва лоқайд эътибори, истақлари, ҳаракати, хулқига тегишли ва улар билан боғлиқ имо-ишора, сўзсиз ҳаракат беморнинг ташқи кўринишини текшириш пайтида беморнинг ўзини тутиши, бўлимдаги хулқи, одамлар билан муносабатга кириш даражаси, жамоага хавфли ҳаракатларнинг эҳтимоли кўрсатилиши керак. Кўрсаткичларнинг охирида беморнинг ўз ҳолатини танқидий баҳолаши ва келажак билан боғлиқ бўлган орзулари кўрсатилади.

Соматик ҳолат. Бу ҳолат тўла равишда соматик касалхонада текширилади.

Неврологик ҳолат. Бу ҳолат ҳам тўла равишда невро­логик касалхонада текширилади.

Амалий психологик текширув. Ҳозирги вақтда руҳий фаолиятнинг барча томоиларини ўрганиш тестлари, инсоннинг шахсий ва умумий кўрсаткичлариии аниқлаш усуллари кўп даражада ишлаб чиқилган. Бундай текширишлар аналитик усулда патопсихология тажрибагоҳларида олиб борилиб, улар жуда мураккаб ва кўп вақт талаб қилади, шу билан амалий психологик текширишларнинг нисбатан содда усуллари кўплаб шифокор-рухшунослар томонидан қўлланади. Улар беморни касалхона шароитида текшириш учун хилма-хил амалий рухшунослик усулларини қўлламокдалар ва олинган маълумотларни беморнинг касаллик тарихи варақасига қайд қиладилар. Ҳар ҳолда беморнинг ҳолатини бахолашда ҳал қилувчи сўз шифокорга боғлиқ патопсихологик тестлар эса тажрибагохда олинган барча бошқа маълумотлар билан бир қаторда фақат қўшимча восита сифатида қўлланилади.

Лаборатория текширувлари

Руҳий касалликлар ташхисида қоннинг умумий ва клиник анализини, сийдик анализини ўтказиш мажбурий ҳисобланади. Кейинчалик бу анализлар ҳар бир касалликнинг ўзига хос хусусиятларига қараб вақти-вақти билан ёки тизимли равишда ўтказилиб турилади. Бу ўз навбатида руҳий касалликни фаол даволаш жараёнида ҳар бир беморнинг соматик ҳолатини баҳолаш учун зарур. Бундан ташқари, баъзи анализларда руҳий хасталик билан боғлиқ бўлган ва уни таърифлайдиган ўзгаришлар топилади.

Соматоген инфекцион, интоксикацион психозларда кўпинча лейкоцитоз, эритроцитлар чўкиш тезлигининг ошиши, нейтрофилия ва қон формуласининг чап томонга силжиши, аллергик реакцияларда эозинофилия, сурункали яллиғланиш жараёнларида эса лимфоцитоз кузатилади.

Прогрессив фалаж учун эозинопения хос. Шизофрения касалига чалинган беморлар қонида лейкоцитларнинг 4500—3000 гача камайиши кузатилади.

Мушак орасига даволаш мақсадида сульфазин юборилганида кучсиз лейкоцитар реакция юзага келса, бу организм реактивлигининг пасайганлигини билдиради.

Баъзи бир ўткир ҳолатларда, масалан: фибриал кататонияда беморларнинг сувсизланиб қолиш фонида сийдикнинг нисбий солиштирма оғирлиги ошиши, қонда эса эритроцитлар чўкиш тезлигининг ошиши, лейкоцитоз, нейтрофиллариинг токсик донадорлиги кузатилади.

Маниакал-депрессив психознинг маниакал фазасида сийдикнинг нисбий солиштирма оғирлиги камайиши билан бирга полиурия кузатилади, депрессия вақтида эса сийдик кам, лекин унинг нисбий солиштирма оғирлиги 1030 гача кўтарилади.

Эпилепсияга чалинган беморларда ҳар бир хуруждан сўнг қонда лейкоцитар реакцияни, сийдикда —оқсил ва канд моддаларининг пайдо бўлганлигини кўриш мумкин.

Жуда кўп руҳий касалликларда қон ва сийдикда биокимёвий ўзгаришлар содир бўлади. Бундай ўзгаришларнинг тавсифи ва интенсивлиги ҳар бир нозологик шаклнинг ўзига хос хусусиятларигагина эмас, бал­ки уларнинг синдромли кўринишларига, руҳий ўзгаришларнинг кучлилигига, беморнинг руҳан тушкунлиги ёки асабийлашганлигига ва касаллик жараёнига бошқа аъзо ва тизимларнинг қанчалик кўшилганлигига боғлиқ бўлади. Масалан: ҳаракати асабийлашган ҳар қандай беморда, касалликнинг нозологик шаклига боғлиқ бўлмаган ҳолда қонда — гипергликемия, кетахол аминларнинг ва кортиқостероидларнинг кўтарилганлигини кўриш мумкин. Маниакал-депрессив психоз хуружининг бошланиш пайтида модда алмашинувининг ошуви, хуружлар ўртасида пасайишини ва қонда диабетга хос ўзгаришларни кузатса бўлади.

Алкоголизмда жигар намуналари ўзгаради, церебрал атеросклерозда қон таркибида холестерин миқдори ва учглицерид кўрсаткичи ўзгаради.

Қон ва сийдикнинг биокимёвий ўзгариши соматик, инфекцион ва интоксикацион психозларга ҳам хос бўлади. Модда алмашинувининг баъзи бир туғма оғир ўзгаришларини олигофрениянинг баъзи бир шаклларида учратиш мумкин: фенилкетонурияда, лейкоцитозда.

Биокимёвий текширишни амалга ошириш фаол даволашнинг баъзи бир турлари учун ҳам зарур. Масалан, инсулкоматоз терапиясини ўтказиш вақтида глюкозага нисбатан организмнинг барқарорлиги текширилади.

Агар қонда литийнинг миқдори 0,8—1,0 ммоль дан ошса организм ёмон ҳолатга тушиб қолиши мумкин.

Қоннинг серологик текширувлари — асосан захмни аниқлаб берадиган реакцияларга — Вассерман, Закс— Витебский, қон реакцияларига тааллуқли бўлади.



Мия суюқлигини текшириш

Мияда органик хасталик бор деб гумон қилинганда орқа мия суюқлиги текширилади.

Орқа мия суюқлиги люмбал пункция орқали олинади. Люмбал пункция III ва IV ёки IV ва V бел умуртқа суяклари орқасида қилинади. Шу жойда мия пардаси орқа мия суюқлиги билам тўлган халтача ҳосил қилади. Пункция пайтида беморда кўнгил айниш, қусиш юз бериши мумкин, шунинг учун пункцияни овқатдан олдин қилиш керак. Пункция вақгида бемор ўтирган ҳолатда бўлиши керак.

Меъёрда орқа мия суюқлиги рангсиз, тиниқ ва томчилар билан оқиб чиқади. Бош мия босими кўтарилганда орқа мия суюқлиги тирқираб оқади, босим камайганда эса сийрак томчилар билан оқади. Орқа мия босими ўтирган холдаги беморда 240—300 мм сув устунига, ётган ҳолдаги беморда 120—200 мм сув устунига тенг бўлади. Агар орқа мия суюқлигига қон аралашган бўлса, лик­ворнинг ранги қизғиш тус олади ва тиндирилганда ўзгармайди. Қон аралашмаси пункция қилинганда тери томирларининг жароҳатланиши натижасида ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Бундай ҳолда орқа мия суюқлигининг қизғиш ранги кейинги порцияларда камаяди, ликвор тин­дирилганда ёки чўктирилганда эритроцитлар идиш тубига чўкади ва ликворнинг тиниқлиги тикланади. Лекин мияга қон қўйилганда бундай ҳолни кўриб бўлмайди. Менингитда мия ўсмасида шиш ёрилган ҳолларда ликвор хира бўлади, унда фибрин толаларини учратиш мумкин.

Энди меъёрда люмбал пункция ёрдамида олинган ликворнинг ҳолати қандай бўлиши ҳақида маълумот берамиз: нисбий зичлиги 1,005—1,008, ишқорий реакцияси — кучсиз бўлади, рН 7,4—7,8, цитоз 1 мкл да 0—5 та ҳужайра (асосан лимфоцитлар), қанд моддаси миқдори 2,22—3,33 ммоль/л, оқсил 0,16—0,3 г/л, альбуминларнинг глобўлинларга нисбати I : 1. Нонне-Аппельтнинг чўкма глобўлин реакцияси учрамайди.

Гидроцефалия билан оғриган беморларда ликворнинг нисбий зичлиги камаяди. Бош мия ва унинг пардалари яллиғланганда цитоз кўпаяди. 1 мкл да 10—100 та ҳужайрагача бўлган цитоз лимфоцитлар билан бирга сурункали хасталиклар учун хос бўлади. Масалан, арах­ноидит ёки нейрозахм учун. Ўткир йирингли менингит учун полинуклеарларнинг тўпланиши кузатилади. 1 мкл да 150 тадан бир неча минггача бўлади.

Кўпинча орқа мия суюқлигида касаллик чақирувчиларини кўриш мумкин. М-н; стафилококкларини, асл стрептококкларни, менингококкларни, пневмококкларни, оқиш спирохеталарни, цистоцеркоз пуфақларини. Хавфли ўсмаси бор беморларда ликворда ўсма хужайраларини топиш мумкин.

Орқа мия суюқлигида қанд модда миқдори камайса, бу мия пардалари яллиғланиш жараёнининг қанчалик ўткирлигини кўрсатади. Оқсил модда миқдорининг камайиши ёки глобўлинларнинг устунлиги кўрсатилади. Оқсил устунлиги сабаби турлича бўлган церебрал патологияда кузатилади: ўсмаларда, энцефалитларда, менингитда, арахноидитларда, захм касаллигида.

Вассерман реакцияси прогрессив фалажда (4+) кучли равишда ижобий кузатилади. Шу жумладан бошқа серологик реакциялар ҳам: Закс-Витебский, Кан реакциялари. Захм касаллигига учраган беморларда қон ва орқа мия суюқлигида серологик реакциялар кам натижа беради, баъзида адашиш мумкин. Бундай тортишувли вақтларда янги, мураккаб замонавий реакцияларни қилиб кўриш керак: иммунофлюоресценция тренонемаларнинг иммобилизацияси реакцияси. Бош мия захмида иммунофлюоресценция реакцияси 95—100% гача тўғри матижа беради, трепонемаларнинг иммобилизация реак­цияси эса 99—100% гача тўғри натижа беради.

Лекин охирги реакция антибиотиклар ва захмга қарши бошқа дори-дармонлар бекор қилингандан кейин (2 хафтадан сўнг) қўйилади.

Руҳий текшириш усули асосан иккига бўлинади.

Руҳий жараёнларни (қабул қилиш, ҳиссиёт, диққат, хотира, фикрлаш ва бошқалар) текшириш усули.

Шахсни текшириш усули.

Юқоридаги бўлиниш шартли равишда бўлса-да, бу усулларни қўллаш бир неча фаолиятлар ҳолатини ёки шахсни текширишга имконият беради. Руҳий шифохонада қабул қилиш ва ҳиссиётни тажрибада текшириш учун, бош мия органик жароҳатларидаги руҳий бузилишларни эндоген психозлар, қариликдаги ақлий заифликдан фарқлаш ташҳисини ўтказиш учун нейропсихологик синамалар ўтказилади. Кўрув гнозиси ва сезги-ҳисларни текшириш учун турли хил тестлардан фойдаланилади.

Руҳий жараён ҳолатини аниқлашда диққатни текши­риш жуда муҳим маълумотлар беради. Унинг фаоллиги, ҳажми, миқдори, ўтиш қобилияти (переключаемость) асосий белгилар ҳисобланади ва руҳий фаолиятнинг у ёки бу бузилишларида ягона кўрсаткичлар бўлиб қолади. Руҳий бузилишларнинг барчасида диққатни текшириш ўз аксини топган ва буни энг қулай ҳисобланган коррек­тор синамаси орқали текширилади. Бунда беморга тасодифан равишда алфавит ҳарфларидан тузилган бир текис ҳарфлар кўрсатилади. Ундан бу ҳарфларни иложи борича тез ва диққат билан кўриб чиқиш талаб этилади. Бемор ўзига берилган ҳарфларни ўчириши керак бўлади. Шунингдек Шульте жадвалидан 1 дан 25 гача кўпайиб борувчи сонлар орасидан керақли сонни тез топиб кўрсатиши диққатни текшириш усулларининг эффектив усули ҳисобланади.

Диққатнинг ўзгарувчанлигини текшириш учун кўпинча Горбовнинг 2 рангли жадвалидан фойдаланила­ди. Жадвалда 1 дан 25 гача бўлган сонлар қора рангда, 1 дан 24 гача эса қизил рангда тартибсиз, аралаштириб берилган бўлади. Бемордан 1 та қора рангдаги сонни кўпайиб бориш томонига, битта қизил рангдагини камайиб бориш тартиби бўйича навбатма-навбат излаш талаб этилади.

Ҳозирги вақтда диққатни текшириш учун қолган тестдаги 4 турли рангдаги геометрик шаклдаги карточкаларни ранг бўйича, кейин шакли бўйича тез саралашдан иборат.

Хотирани текшириш учун кўп холларда 10 та сўзни ёдлаш усули кўп қўлланилади. Беморга 5 марта 10 та бир-бири билан алоқаси бўлмаган сўзлар кўрсатилади. Ҳар бир кўрсатилгандан сўнг бемор эслаб қолган сўзларини қайтариши керак. Меъёрда одам 10 та сўзни 2—3 марта такрор кўрсатганда эслаб қолади. Шунингдек рақамларни тўғри ва тескарисига ёздириш усули ҳам қўлланилади.

Воситали эслаб қолиш қобилиятини текшириш учун Леонтьев усули қўлланилади. Беморга ҳар бир ёдланаётган сўзнинг маъносига қараб стандарт тўпламдан расм танлаш тақлиф этилади. Сўнгра у ёки бу расмни кўрсатганда бемор шу расм билан боғлиқ бўлган сўзни эслаши лозим. Ушбу усул А. Р. Лурия таърифича, пик­тография номини олган. Бу усул билан нафақат эслаб қолиш ва кўриш хотираси, балки ассоциатив жараёнларни текшириш ҳам мумкин. Бунда бемор эслаб қолиш учун тақлиф этилган сўзни ўзича «чизиб олиши» керак бўлади. 40—60 дақиқадан сўнг ўша расм ёки сўз ҳақида тушунча бериши керак. Ассоциатив жараёнлардаги кичик ўзгаришлар танланаётган сиймолар орқали сўзлаб бериш қобилияти бузилганлигидан далолат беради.

Ассоциатив жараёнии текширишда шунингдек оддий ассоциатив тажриба (тажриба ўтказувчининг айтган ҳар бир сўзидан кейин иложи борича ҳар қандай сўзни айтиши): 68 та сўзни айтиш (атрофдаги предметлардан ташқари 60 та ҳар хил сўзни тез айтиб бериш), қарама-қарши маъносини айтиш (қарама-қарши усули) қўлланилади.

Ассоциацияларни текшириш усули фикрлашни текши­ришда ҳам қўлланилади. Фикрлашни, шунингдек мулоқот қобилияти, чалғитиш, хаёл қилишни текшириш усули билан ҳам аниқлаш мумкин. Бу усуллар буюмлар таснифига асосланган. Масалан: беморга 70 та турли буюм ва ҳайвонларнинг расми акс эттирилган суратлар берилади. У бу суратларни ўзининг чиқарган хулосаси бўйича саралаши керак. Шунингдек 4 та буюмдан 1 та ортиқчасини чиқариб ташлаш ёки 4 та сўздан 1 та тўғри келмайдиган сўзни олиб ташлаш усули қўлланилади. Асосий хусусиятларни танлай билиш усули ҳам қўлланилади. Бунда бемор берилган сўзининг асосий хусусиятини акс эттирувчи қавс ичидаги 5 та хусусияти орасидан 2 тасини айтиб бериши керак. Бундан ташқари, мақолларни англаш, оддий ва мураккаб ўхшашликлар, бутун шакл ясаш ва қисмларга ажратиш, Равен синамаси ва бошқа усуллар қўлланилади.

Конструктив фикр юритишни текшириш учун «Линк куби» усули (ҳар бири 3 хил рангга бўялган 27 та кубикдан яшил рангли кубик йиғиш) ва «Косс куби» (4, 9 ва 16 алоҳида нақш берилган кубикдан накшлари тўғри келиши бўйича шакл ясаш) усуллари ҳам ишлатилади.

Ақлни (интеллект) текшириш учун нисбатан кўп қўлланиладиган тузилма сифатида руҳий фаолиятнинг кўп томонларини қамраб ётувчи фикр юритишни текширишга қаратилган синамалардан ташқари Векслернинг комплекс синамаси ишлатиладн. Унинг мақсади фикрлаш қобилияти, санаш ориентациялари, эслаб қолиш қобилияти, диққат даражаси, сўз жамғармаси, конструк­тив фикрлаш, шунингдек қисмлардан ходисаларнинг кетма-кетлигини тақлид қила олиш қобилиятини текширишдан иборат. Юқорида кўрсатилган руҳий жараёнлар текширилгандан сўнг беморнинг ақлий фаолиятини балларда миқдорий баҳолаш имкониятини мана шу мажмуага асосланиб қўйилади.

Шахсни текширишда турли усуллардан фойдаланилади — оддий стандарт сўровлардан тортиб то мураккаб прожектив синамаларгача. Сўровлар савол ёки тасдиқ кўринишида бўлиб, бир хил маъноли жавоблардан, 2—3 кўринишли жавоблардан 1 та тўғри жавобни топишга асосланган («ҳа-йўқ», «тўғри-тўғримас-тўғрироқ»). Сў­ровлар шахснинг у ёки бу томонини очиш учун ва унга миқдорий баҳо бериш учун қўлланилади.

Айзенк сўрови кўпроқ тарқалган бўлиб, у шахснинг индивидуал қўзғолиш ва тормозланиш балансини (ин­траверт-экстраверт), нейротизм даражаси — эмоционал турғунлик ёки нотурғунлик ва носамимийлик даражасини аниқлаш имконини беради.

Миниесот кун фазали шахс сўрови (ММР1) шахснинг клиник профили, унинг асосий руҳий хасталик хусусиятларининг нисбати ва устунлигини: ипохондрия, депрес­сия, истерия, психопатия, эркаклик-аёллик параноид, психоастения, шизофрения, гипомания, ижтимоий интраверсиясини аниқлашга имкон беради. Бу асосий 10 та шкаладан ташқари, сўровда қўшимча саволлар мавжуд. Ҳаммаси бўлиб 200 тадан кўпдир. (эпилепсия, алкого­лизм, шахс, ўз-ўзини текшириш, шизофрения келажаги ва бошқалар). Улардан баъзилари, масалан, Тейлор — хаяжон шкаласи мустақил сўров сифатида қўлланилади.

Шунингдек прожектив ва ярим прожектив синамалар ҳам ишлатилади. Бунда кам тизимланган рангли квадратлар (маъноси муайян бўлмаган тасвирлар) синалувчи шахснинг ўзига хос хусусиятларини очишда ёрдам бера­ди. Мавзу (апперцепсия) синамаси шулар жумласидандир, MAC кўп мазмунли расмлар, кўп фикрлашни талаб этади. Шунга қараб бемор қандай ҳикоя қилиши, кимни қаҳрамон қилиши, қанақа мулоҳаза юритиши, замон келишикларини қанақа ишлатиш тартиби (ўтган, ҳозир, келаси замон)га қараб малакали мутахассислар унинг ҳолати, мақсади, кечинмаларига бахо беришади.

Роршах синамаси Юта стандарт сиёҳ доғидан иборат. Бемор у ёки бу доғнинг нимага ўхшашлигини айтиши керақ Жавоблар доғнинг детали, ранги, шакли ҳақиқатдан ҳам бирор нарсага ўхшаганлигига қараб мураккаб тизим бўйича баҳоланади. Натижада синалувчннинг ин­теллектуал (ақлий), руҳий хатолик хусусиятлари тўғрисида бирор хулосага келинади.

Розенцвейгнинг фрустрация синамаси 24 та аниқ жадвал ҳолат акс эттирилган расмдан иборат. Унда қатнашувчи шахс гапиради (матн ёзиб қўйилган), бошқаси жавоб беради (синалувчи матнни иложи борича тезроқ ўйлаб топиши керак). Бу синама синалувчининг реакцияси кўриниши ва унинг мураккаб ҳолатларда йўналишини, у ёки бу талабини қондиришга кўра аниқлашга ёрдам беради (фрустрация). Олинган натижаларга асосланиб шахснинг ижтимоий мослашганлигининг даражаси аниқланади.

«Тугалланмаган жумлалар» синамаси 60 та бошланган иборадан иборат бўлиб, уларни тез охирига етказиш керак. Бу синама ёрдамида шахснинг хаётий муносабатларга дунёқараши тўғрисида, унинг келишувчанлиги, келишмовчиликларнинг ёнини олиши тўғрисида маълумот олинади ва натижада унинг ақлий (интеллектуал) ривожланганлик даражаси тўғрисида бирор хулосага келинади.

Барча руҳий синамаларни қўллаш ва асосан шахс синамаларини ўтказиш учун махсус тайёргарлик ва юқори малакали, профессионал, моҳир тажриба ўтказувчини талаб қилади.


4-БОБ

РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ТАСНИФЛАНИШИ
РУҲИЙ БУЗИЛИШЛАРНИНГ ЭТИОПАТОГЕНЕТИК ТАСНИФИ

Даражаси бўйича

Этиологияси (сабаби) бўйича

Кечиши бўйича


Даражаси бўйича

  • Психотик (психозлар) бузилишлар – руҳиятнинг қўпол (дезинтеграцияси) бузилиши, руҳият реакцияларнинг ноадекватлиги билан характерланади. Васваса, галюцинациялар, психомотор қўзғалишлар психоз аломатлари хисобланади.

  • Психотик бўлмаган (невротик, неврозсимон, психопатсимон) – бу функционал, қайтар бузилишлар бўлиб бунда руҳий реакциялар ҳақиқатга мазмун бўйича мос бўлиб, аммо кучи ва частотаси бўйича мос келмайди.

  • Ақли пастлик ҳолатлари (олигофрения, деменция)


Этиологияси (сабаби) бўйича

  • Эндоген – хромосом касаллик наслий касаллик ёки касалликка наслий мойилликлар, уларнинг патогенези ички, генетик механизмларга боғлиқ бўлган ноаниқ этиологияли руҳий хасталиклардир.

Буларга шизофрения киради

  • Экзоген – бу касалликларда этиологик омил ташқи муҳитдан таъсир қилади ва организм билан ўзаро таъсиридан унинг зарарланишига олиб келади.

  • Психоген – бунда сабаб омил бўлиб микросоциал (конфликт) зиддият, турли куч ва давомийликдаги руҳий шикастланишлар хисобланади.

  • Соматоген (симптоматик) – бунда руҳий касаллик сабаби соматик касаллик хисобланади. Соматик касаллик организм ички мухитини ўзгартиради ва бу мухит мия учун патоген бўлиб унинг турли хил бузилишларига олиб келади.

  • Дизонтогениялар (олигофрения ва психопатиялар) – бузилиш онтогенез жараёнида шаклланади.


Кечиши бўйича

  • Узлуксиз

  • Хуружсимон

    • Рецидивланувчи (қайталанувчи)

    • Рекуррент

    • Хуружсимон – проградиент




  • Узлуксиз кечишида касаллик доимо мавжуд бўлади:

    • Проградиент (зўрайиб борувчи),

    • Стационар (стабил, динамикасиз),

    • Регредиент (секин-аста енгиллашиши ва руҳий саломатликнинг тикланиши билан);

  • Хуружсимон

    • Фазали кечиши – руҳий касаллик хуружлари тўлиқ руҳий соғлик даврлари билан алмашиниб туради.

Биполяр психотик бузилишлар.

    • Рецидивли (қайталанувчи) кечиши – асосий симптоматика ва ўтказилаётган терапия фонида даврий равишда хуружлар пайдо бўлиб, улар қўшимча симптомлар қўшилиши билан кечади.

Алкогол галюцинози.

    • Рекуррент кечиши – даврий пайдо бўлаётган, кўринарли психопатологик хуружларнинг – ремиссиялар, яъни вақтинча аҳволининг тўлиқ яхшиланиш даврлари билан кечиши.

Шизофрениядаги рекуррент хуружлар.

    • Хуружсимон - проградиент (узлуксиз) – касаллик хуружлари ремиссиялар билан алмашиб туради, аммо касаллик тўхтовсиз ривожланади.

Шизофрениянинг хуружсимон – узлуксиз кечиш тури.

Кечиши бўйича

  • Ремиссия – сурункали касаллик белгиларининг спонтан ёки даволаш натижасида вақтинча сустлашиши ёки йўқолишидир.

  • Рецидив – касаллик белгиларининг ремиссиядан кейин пайдо бўлиши.



КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ҲАЛҚАРО ТАСНИФИ (МКБ -10)


  1. Органик руҳий бузилишлар.

Бу бузилишларнинг ривожланиши бош миядаги морфологик бузилишлар билан боғлиқ: кекса ёшдаги деменсия (ақлий заифлик, БМЖ асорати, мия томирлари атеросклерози).

  1. Психоактив воситалар истемоли билан боғлиқ руҳий бузилишлар.

Алкогол, опиоидлар, кокаин, галюциногенлар, учувчан эритувчилар, тинчлантирувчи ёки ухлатувчи дори воситалар, тамаки ва бошқа психофаол моддалар истеъмол қилиш оқибатидаги бузилишлар. Бузилишлар яққоллиги қамрови жуда кенг (ўткир захарланишдан тортиб ақлий заифликкача) бўлиши мумкин.

  1. Шизофрения, шизотипик ва васвас бузилишлар.

Бу гурухга шизофрения қаторида унга ҳам клиник, ҳам ирсий яқин бўлган, нисбатан яхшироқ кечадиган бузилишлар киради.

  1. Кайфият бузилишлари.

Оғирлиги ва кечиши турлича бўлган маниакал ва депрессив бузилишлар

  1. Стрессга боғлиқ невротик бузилишлар ва саматоформ бузилишлар.

Бу гурухга анъанавий невротик бузилишлар (билан бирга) қаторида стрессга бўлган ўткир реакция, травмадан кейинги стрессли бузилишлар (ТКСБ), адаптация бузилишлари ҳам киради.

Саматоформ (тана касалликларисимон) бузилишлар қаторига танадаги бузилишларнинг субъектив белгилари билан кечувчи, аммо объектив текширув усуллари ёрдамида текширганда ўзгариш кузатилмайдиган турли туман бузилишлар киради.



  1. ахлоқ бузилишлари (физиологик бузилишлар ва физик омиллар билан боғлиқ бўлган).

Ўз ичига овқатланиш бузилишлари (асаб анорекцияси ва асаб булемияси), уйқу ва жинсий функция (агар улар қайсидир бошқа касаллик билан боғлиқ бўлса), туғруқдан сўнгги руҳий бузилишлар ва қарамлик чақирмайдиган воситаларга ружу қўйиш.

  1. Етук шахс бузилишлари ва катталарда хулқ атвор бузилишлари.

Феъл-атворнинг турғун хусусиятлари – улар кучли намоён бўлганида адекват ўзини тутиш ва ижтимоий фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилади.

Хулқ-атвор бузилишларига одатлар ва (влечение) хоҳиш бузилишлари (агар улар бошқа руҳий касалликдан келиб чиқмаган бўлса), ҳамда жинсий (первизия) ҳулқ-атвор бузилишлари киради.



  1. Ақлий қолоқлик

Туғма ёки эрта ёшда шаклланган турғун психик етилмаганлик ҳолати (аввало тафаккур –интеллект тарафдан).

  1. Руҳий ривожланиш бузилишлари

Эрта ёшда шаклланадиган, турли хил махсус кўникмалар (нутқ, ўқиш, ҳисоб ва ҳ.к)нинг бузилиши ёки шахснинг ақлий қолоқлик билан боғлиқ бўлмаган бузилишлари киради.

  1. Болалик ва ўсмирлик даврида бошланадиган эмоционал ва ҳулқ-атвор бузилишлари.

Буларга болалик даврига хос хулқ-атвор ва эмоционал бузилишлар ҳамда (тикоз) харакат бузилишларининг баъзи турлари, дудуқланиш, энурез киради.

  1. Аниқлик киритилмаган руҳий бузилишлар

Бунга 1) -10) пунктларга кирмайдиган руҳий бузилишлар киради

МКБ- 9ва МКБ-10 орасидаги фарқлар

Фарқи


МКБ -10 – бу МКБ-9 нинг мантиқий давоми.

МКБ-10 тузўлиш структураси асосида синдроматик тамойил қўйилган

МКБ-9 4та блок , 3 белгили рубрикалардан иборат

МКБ-10 11та блок 3 белгили рубрикалар

Блоклар, рубрикалар, подрубрикаларга кенг изох берилган

Фарқи


  • Бир қатор рубрикалар учун 4 белгили даражада қўшимча градиациялар назарда тутилган, у етакчи симптом ёки синдромни, кечиш типи ва ш.к. ларни ажратишга имкон беради

  • Ҳулқ атвор бузилишлари кенг ва батафсилроқ кўрсатилган

  • Глоссарий турли мактабларнинг психиатрлари томонидан ишлатиладиган тушунча-атамали аппаратини яқинлаштиришга қулай шароитлар яратади

  • Ташҳисларнинг асосий қисми соғлиқни сақлаш тизимининг махсуслаштирилган махаллий психиатрик (наркологик) иншоотларда аниқлаштириш киритишни талаб этади

  • Турли мамлакатлар мутаҳасислари учун мураккаб эмас, ва уни қўллаб диагностик асослашларда консенсусга эришиш мумкин

  • МКБ-10 нинг клиник тавсифи ва ташхисий қўлланмалари 22 тилга таржима қилинган


МКБ- 10 даги янгиликлар

1. Алкогол ва бошқа моддаларни суистеъмол қилиш каби бузилишларни категоризациялаш усули ўзгарган

3- белгили кодни суистеъмол қилинадиган модда учун, 4- белги бу моддани суистеъмол қилиш туфайли келиб чиққан синдромни англатиш учун ишлатилади

2. Шизофреник бузиўлишларга кирувчи кодлар гурухига қўшимчалар киритилди

(Шизотипик бузилишлар ва шизофрениядан кейинги депрессия, ўткир психотик бузилишлар гурухи ажратиб чиқарилган, “шизофрения” терминини турли типда кечувчи ва унга таъсир қилувчи сабабларга (генетик, физик, ижтимоий ва маданий) боғлиқ равишда якунланувчи синдром сифатида қабул қилиш тақлиф қилинган

3. Физиологик дисфункция ва гормонал ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган ҳулқ атвор синдромлари бирлаштирилган ва оқилонароқ ташкил қилинган. Бу гурух бузилишлар таснифи улар ҳақидаги янги маълумотларга, ҳамда соматик касалхоналар ва интоксикацион психиатриянинг ўсиб бораётган эхтиёжларига мослаб кенгайтирилган.

4. Ўз ичига агрессив бузилишларни олувчи категориялар ўзгарган.

Депрессив бузилишларнинг таснифи қайта гурухланган ва депрессия, мания, биполяр бузилишларни қамровчи категориялар турғун аффектив бузилишларга киритилган. Рекуррент қисқа вақтли депрессив бузилишни ва аралаш ҳавотирли-депрессив бузилишларни кодлаш учун янги категориялар қўшилган.

5. Неврастения ташхиси махсус кодга эга

6. Маданий-спецефик бузилишлар – бошқа маданиятларга кўра бир маданиятда пайдо бўладиган ҳолатларни ёритиш учун ишлатиладиган атама.

7. Шахс бузилишлари гурухига янги категориялар қўшилган (азарт ўйинларга патологик мойиллик)

8. Таснифнинг болалардаги руҳий бузилишлар киритилган қисмларига кўплаб ўзгартиришлар киритилган, бу эса бу бузилишлар ҳақидаги билимлар тез ривожланаётганлигини билдиради.





  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет