Қон айланишининг бузилиши. Артериал ва веноз тўЛАҚонлик. ҚОн кетиши ва қон қуйилиши



Дата28.04.2016
өлшемі78.24 Kb.
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

ПАТОЛОГИК АНАТОМИЯ КАФЕДРАСИ


«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Ўқув ишлари бўйича проректор

проф.___________О. Р. Тешаев

«_____»______________2010 й.

Маъруза матни
Мавзу: ҚОН АЙЛАНИШИНИНГ БУЗИЛИШИ. АРТЕРИАЛ ВА ВЕНОЗ ТЎЛАҚОНЛИК. ҚОН КЕТИШИ ВА ҚОН ҚУЙИЛИШИ.

Институт Марказий Услубий Хайъати

томонидан кўриб чиқилди №_______

«_____»______________2010 й.

Ташкент - 2010

Маъруза мавзуси: “Aртериал ва веноз тўлақонлилик, сабаблари, шакллари, морфологик белгилари. Катта ва кичик қон айланиш доирасидаги ўткир ва сурункали веноз тўлақонлилик, морфологияси. “Мускат жигари”, “Ўпканинг қўнғир индурацияси” морфологияси, аҳамияти. Қон кетиши ва қон қуйилиши, сабаблари, турлари, аҳамияти”.

Маърузани асослаш: Aртериал ва веноз тўлақонлилик, қон кетиши ва қон қуйилиши жараёнларида барча тўқима ва органларда ўзига хос патологик ўзгаришларга учрайди ва турли касалликларда намоён бўлади. Мавзуни ўрганиш билан ҳосил бўлган тушунча, билим ва кўникмалар бу касалликларнинг ривожланиш қонунларини ва клиник морфологиясини, уларнинг сабаби ва оқибатини билишда асос бўлиб хизмат қилади.

Маърузанинг таълимий мақсади: Таълим олувчиларни тўқима ва органлардаги артериал ва веноз тўлақонлилик, қон кетиши ва қон қуйилиши каби асосий умумпатологик жараёнларнинг туб маъноси билан таништириш, уларнинг сабаблари, ривожланиш механизмлари, турлари, морфологик белгилари ва оқибатларини ўргатиш.

Маърузанинг тарбиявий мақсади: Талабаларни ҳар хил касалликларнинг патоморфологик асоси сифатида ривожланадиган артериал ва веноз тўлақонлилик, қон кетиши ва қон қуйилишининг сабаблари, ривожланиш механизмлари, турлари, морфологик белгилари ва оқибатларини ўргатиш орқали тиббий билимларини ошириш ва касбга йўналтириш.

Маърузанинг ривожлантирувчи мақсади: Таълим олувчиларда касалликларга хос бўлган умумпатологик жараёнларнинг бир тури бўлган артериал ва веноз тўлақонлилик, қон кетиши ва қон қуйилиши жараёнларини мустақил ўрганишга, амалий кўникмаларни таҳлил қилиш орқали клиник-морфологик тушунчаларини ривожлантириш.

Маъруза буйича ёритилиши лозим булган асосий саволлар:

1. Артериал тўлақонлиликнинг келиб чиқиши учун қандай шароитлар зарур?

2. Артериал тўлақонлиликнинг қандай хилларини мавжуд?

3. Веноз тўлақонлиликнинг шартлари қандай?

4. Ўткир веноз тўлақонлилигида ички аъзоларда қандай ўзгаришлар кечади ?

5. Веноз тўлақонлиликнинг таърифи?

6. Тўлақонлиликда қандай ўзгаришлар ривожланади?

7. Қон кетиши нима? Қон кетиши сабаблари ва оқибатлари?

8. Диапедез йўли билан қон қуйилиши нима?

9. Қайси касалликларда диапедез йўли билан қон қуйилиши кузатилади?

10. Плазморрагия нима? Плазморрагия сабаблари ва оқибатлар?

Терминлар:

Гиперемия, артериал тўлақонлилик, веноз тўлақонлилик, вакат гиперемия, коллатерал, ангионевротик, гипоксия, шиш, томирлар етишмовчилиги, ангидремия, стаз, плазморрагия, цианотик индурация, веноз димланиш, ишемия, ангиоспастик, аноксия, обтурацион, компрессион, анемия, гипоксия, гемоторакс, гемоперикард, эпистаксис, метрораггия, петехия, гемартроз, анасарка, транссудат, экссудат, геморрагия, гематома.



Маъруза матни:

Қон айланиш системасига юрак артериялари, 5 та микроциркулятор томирлари, артериола, прекапиляр, капилляр, посткапиляр, венулалар киради. Кейин вена ҳамда уларнинг бўшлиғидаги 4,5-5 л қон киради. Бита эритроцит организмни 23 секундда айланиб чиқади. Моддалар ҳамда кислород микроциркулятор томирлар девори орқали қондан тўқимага, тўқимадан қонга ўтади. Қон айланишининг бузилиши қуйидаги кўринишларда учрайди:



  1. Томирларда қоннинг кўп миқдорда оқиши – гиперемия (артериал, веноз).

  2. Органларда артериал томирлар орқали қон оқимининг камайиши ёки тўхташи – ишемия.

  3. Қоннинг томирлардан ташқарига, тўқимага чиқиши – геморрагия. Фақат плазма суюқлиги чиқса – плазморрагия, плазмадан фақат сув чиқса – транссудат дейилади. Агар транссудат суюқлиги таркибида плазма оқсиллари пайдо бўлса, экссудатяллиғланиш суюқлиги дейилади.

  4. Одам ҳаётлик пайтида юрак бўшлиқларида қоннинг ивиши – тромбоз.

  5. Қон таркибида ёт жисмларнинг пайдо бўлиши – эмболия.

  6. Барча томирларнинг тарқоқ холда қон таначаларининг алоҳида - алоҳида тўпланиши ва ивишини – ДВС (диссиминированное внутрисосудистое свёртывание).

  7. Организм кескин кўп қон йўқотганда, заҳарланганда, ўткир инфикцияларга учраганда, оғир жарохатларда, марказий нерв системаси таъсирида барча қон томирларнинг фалажланиши, босимнинг тушиб кетиши – шок.

ТЎЛАҚОНЛИК

Артериал тўлақонлик бу – орган ва тўқималарда қон оқиб келишининг кўпайиши. Умумий (бутун организмда) бўлиши мумкин. Бунга сабаб гемобластоз - қон ҳужайраларининг кўпайиши, эритроцитларнинг компенсатор кўпайиши (эритремия). Эритроцитларнинг кўпайиши – плетора касаллиги дейилади.

Маҳаллий артериал тўлақонликнинг кўринишлари:

А) ангионевротик-жаҳл чиққанда, уялганда пайдо бўлади;

Б) яллиғланиш гиперемияси-яллиғланиш ўчоғида томирлар кенгаяди, қон келиши кўпаяди;

В) коллатерал гиперемия-

Г) ишимиядан кейинги гиперемия;

Д) артериялар ва веналар ўртасида бўладиган шунтлар-қон кўпайганда артериялардан кўп миқдорда веналарга ўтиши. Натижада орган қизаради, агар шунт яхши ишламаса. Алкоголь истеъмол қилувчиларда яхши ишлайди. Агар оёқ ва қўллардаги шунтлар яхши ишласа, жун чиқади.

Веноз тўлақонлик кўпроқ умумий, тарқоқ ҳолда учрайди. Умумий веноз тўлақонликнинг сабаблари юрак касалликларидир. Юрак касалликлари: юракнинг ишемик касаллиги, ревмокардит, ревматик пороклар, гипертония касаллиги пайтида юракнинг гипертрофияси, кардиомиопатиялар ва ўпка юраги (ўпканинг сурункали касалликларида ўпка тўқимаси орқали томирлар ҳажми торайиши, чандиқланиш натижасида қон оқиб ўта олмасдан, босим ўнг қоринчага тушади. Қоринча юпқалашиб, чўзилади), юракнинг чап қоринча етишмовчилиги-қон чап бўлмача ва ўпкада димланади. Томирлари кенгайиб, деворининг ўтказувчанлиги ошади. Агар чап қоринча ўткир етишмаслиги ривожланган бўлса, қон таркибидаги плазма суюқлиги альвеолалар бўшлиғига қуйилади. Нафас йўллари орқали оғиз бурундан қонли кўпик келади. Бу ҳолатни “ўпка шиши” дейилади. Агар чап қоринча сурункали етишмовчиликка учраса ўпка томирлари кенгайиб, уларнинг деворлари орқали диапедез йўли билан эритроцитлар чиқади. Тўқимадаги эритроцитлар яшай олмайди. Ўпка тўқимасига чиққан эритроцитлар парчаланиб, уларнинг парчаларини макрофаглар фагоцитозлаб, цитоплазмасида гемосидерин пигментига айлантиради ва сидерофаглар пайдо бўлади. Ўпканинг бу ҳолати “ўпка гемосидерози” дейилади. Бу ҳолат узоқ давом этса ўпка тўқимасига бириктирувчи тўқима ўсиб, склерозланади, қаттиқлашади. Бу ҳолат ўпканинг қўнғир индурацияси дейилади. Сидерофаглар альвеолалар бўшлиғига тушиши мумкин, бунда балғам билан ташқарига чиқади. Бу ҳолатни “юрак пороги ҳужайралари” дейилади.

Юрак ўнг қоринчасининг етишмовчилиги сурункали юрак ишемик касаллигида, кардиомиопатияда, юракни ёғ босганда ҳамда cor pulmonare да кузатилади. Бунда вена қони пастки ва юқориги ковак веналар ва барча орган тўқималарда тўпланиб, вена томирлар деворининг ўтказувчанлиги ошади, тўқимадан плазма суюқлиги чиқади (шиш), плазма оқсиллари қуйилади (плазморрагия), эритродиапедез рўй беради (геморрагия), тўқималар совийди, тургори (эластиклиги) йўқолади, кўкаради (цианоз). Агар бу ўзгаришлар терида ривожланса, анасарка дейилади. Агар сероз бўшлиқларда транссудат тўпланса, водянка дейилади, агар бу ўзгаришлар жигарда ривожланса, мускат жигари дейилади, бунда жигар бўлакчаларининг марказий венаси ва синусоидлари кенгайиб, қон билан тўлади, улар атрофидаги жигар паренхимасида диапедез йўли билан қон қуйилади, бўлакчаларнинг перифериясида эса кислород етишмаслигидан, гипоксия оқибатида жигар ҳужайралари цитоплазмасида паренхиматоз ёғли дистрофия ривожланади. Натижада макроскопик жиҳатдан жигар бўлакчаларининг маркази тўқ қизил рангли, жигар периферияси эса сариқ ранг бўлиб кўринади. Бундай ола-була ранг мускат ёнғоғининг рангига ўхшайди. Агар мускат жигари узоқ вақт давом этса, мускат циррози дейилади.

ЦИРРОЗ = СКЛЕРОЗ + ҚАЙТА ТУЗИЛИШ

Буйраклар ва талоқда вена қонининг димланиши натижасида тўқимаси шишади, кўкаради, ташқи пардаси таранглашиб, орган қаттиқлашади. Бу ҳолат буйрак, талоқнинг цианотик индурацияси дейилади.

Қон кетиши – геморрагия. Юрак бўшлиқлари, томирлардан қоннинг ташқи муҳитга, ички бўшлиқларга қуйилиши. Агар қон тўқималарга оқиб ўтса – қон қуйилиш дейилади. Қон кетишнинг сабаблари 3 та:


  1. hemorragia per rexis – томирларнинг ёрилиши;

  2. hemorragia per diapedesis – томирлар девори ўтказувчанлигининг ошиши, эритроцитларнинг чиқиши; лейкоцитлар чиқса – лейкодиапедез дейилади (яллиғланишда); посткапиляр, венулаларда миграцияланиш амалга ошади. Организмда бутун лейкоцитлар оғирлиги – 1300 гр.

  3. hemorragia per diabrosis – томирларнинг аррозияланиши, емирилиши.

Бурундан қон кетиши – эпистаксис

Ўпкадан қон кетиш ёки қон тупуриш – гемаптоэ

Қон қусиш – гематомезис

Ичнинг қорайиб келиши – мелена

Бачадондан қон кетиши – метрорагия

Қорин бўшлиғига қон қуйилиш – гемоперитониум

Плевра бўшлиғига қон қуйилиши – гемоторакс

Юрак халтасига қон қуйилиши – гемоперикардиум (юрак тампонадаси)

Тўқималарга қон қуйилиб, бўшлиқ пайдо қилиб, бир жойга тўпланиши – гематома

Тўқималарда диффуз (тарқоқ) ҳолда қон қуйилиши – қонталаш

Терида, шиллиқ пардаларда майда-майда тошмаларга ўхшаб қон қуйилиши – петехия ёки экхимоз дейилади

Бўғимлар бўшлиғига қон қуйилиши – гемартроз

Бош мияда қон қуйилиши 2 хил бўлади: 1) юмшоқ пардалар орасига қон қуйилиши – субарахноидал қон қуйилиш; 2) тўқималари орасига қон қуйилса – гематома



Инсульт – бўйиндан узилиш.(бошқаришни бирдан тўхташи)

Инфаркт – ташқи муҳитда тақалиб турмайдиган тўқималардаги некроз.

Гангрена (кўйиш) – ташқи муҳит билан тўқнаш келадиган тўқималардаги некроз.

Коагуляцион некрозга киради:



  1. Миокард,буйрак,талоқнинг ишемик инфаркти

  2. Ценкер (мумсимон) некроз

  3. Сузмасимон (казеоз) некроз

Ферментатив ёғли некроз (панкреонекроз) – фаолияти кучайган панкриатик ферментларининг меъда ости бези паренхимаси ва қорин бўшлиғига патологик йўл билан ажралиб чиқиши натижасида маълум бир жойларда ёғларнинг деструкцияга учраши.

Қуруқ гангрена – ўлик тўқималар қуруқ ҳаво таъсирида намлигини йўқотиб, буришади, қаттиқ ва қора бўлиб қолади.(мўмиёланиш)

Нам гангрена – ўлган тўқима чиритувчи микроорганизмлар таъсирида қўнғир, қора – кўкимтир рангга кириши. Масалан, лунжда учрайдиган “сувли рак” ёки нома.

Анаэроб гангрена – патоген анаэроб микроорганизмлар келтириб чиқаради. Газ ҳосил қилиб тўқималар ириб кетади. Асосан ўқ отар қуроллардан жароҳатланиш натижасида ривожланади. Мускулларнинг ғоваклашиши кузатилади (газ тўпланади).

Тўқималарнинг малинасимон лизиси симптоми – мускул тўқимаси некрозга учраганда кулранг тусга киради ва бармоқлар билан осонгина босилади ва желесимон массага ухшаб қолади.

Спортчилар юраги – ўнг қоринчанинг гипертрофияси (спортчиларда бўлади).

Ҳўкиз юраги – юракнинг чап ва ўнг қоринчаларининг гипертрофиланиши натижасида катталашуви.


Достарыңызбен бөлісу:


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет