Ракобат ва нархнинг ташкил топиши



жүктеу 192.34 Kb.
Дата01.05.2016
өлшемі192.34 Kb.
: sf
sf -> Сабақтың тақырыбы: XIX ғасырдың асқар белі абай XX ғасырдың заңҒар биігі мұхтар мұғалімнің кіріспе сөзі
sf -> Відмітка про одержання: вхідний № дата
sf -> До Порядку обліку платників податків І зборів Форма №20-опп
sf -> В. Головкина из опыта озеленения академгородка кольского филиала ан СССР
sf -> Инструкция по приезду на внксф-13 (ростов-на-дону, таганрог)
sf -> Инструкция по приезду на внксф-15
РАКОБАТ ВА НАРХНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ
Маъруза режаси

  1. Раіобатнинг моµияти, иітисодий асослари ва шакллари.

  2. ¤збекистонда раіобатчилик муµитининг вужудга келиши ва антимонопол іонунчилик.

  3. Нархнинг мазмуни ва унинг вазифалари.

  4. Нарх турлари. ¤збекистонда нарх сиёсати.


1-§. Раіобатнинг моµияти, иітисодий асослари ва шакллари
Раіобат бозор иітисодиётининг ва умуман товар хґжалигининг энг муµим белгиси, ривожлантириш усули µисобланади. И.А. Каримов раіобатнинг бозор иітисодиётидаги аµамиятини кґрсатиб, «Раіобат бґлмаса, бозор иітисодиётини барпо этиб бґлмайди. Раіобат — бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг іонунидир», деб ёзадилар1.

Раіобатнинг иітисодий мазмунини тушуниб олиш унга турли томондан ёндошишини талаб іилади. Мустаіил товар ишлаб чиіарувчилар (корхоналар) ґртасидаги раіобат товарларни іулай шароитда ишлаб чиіариш ва яхши фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман иітисодиётда ґз мавіеини мустаµкамлаш учун курашдан иборат. Бунда улар керакли ишлаб чиіариш воситалари, хом ашё ва материаллар сотиб олиш, ишчи кучини ёллаш учун µам курашади. Ишлаб чиіарувчилар ґртасидаги раіобат охир-оіибатда истеъмолчилар учун курашдир.



Ресурсларни етказиб берувчилар ґзларининг иітисодий ресурсларини (капитал, ер-сув, ишчи кучи) юіори баµоларда сотиш учун раіобат іиладилар. Ишлаб чиіарувчилар ва ресурсларни етказиб берувчилар ґртасидаги раіобат бозор муносабатлари ривожланган, иітисодиёт тґлиі эркинлашган шароитда ёріин намоён бґлади.

Раіобат истеъмолчилар ґртасида µам юз беради; улар товарларни іулай ва арзон баµоларда сотиб олишга µаракат іиладилар, яъни харидор µар бир сарфланган пул бирлиги эвазига кґпроі нафлиликка эга бґлишга µаракат іилади. Арзон ва сифатли товарни тезроі сотиб олиш учун курашади.

Шундай іилиб, раіобат кґп іиррали иітисодий µодиса бґлиб, у бозорнинг барча субъектлари ґртасидаги мураккаб муносабатларни ифодалайди.

Раіобат-бозор субъектлари иітисодий манфаатларининг тґінашишидан иборат бґлиб, улар ґртасидаги юіори фойда ва кґпроі нафлиликка эга бґлиш учун курашни англатади. Бунда ишлаб чиіарувчилар ґртасида сарфланган харажатларининг µар бир бирлиги эвазига кґпроі фойда олиш учун кураш боради. Мана шу фойда оріасидан іувиш натижасида товарларни сотиш доиралари, яъни іулай бозорлар учун, арзон хом ашё, энергия ва арзон ишчи кучи манбаалари учун улар орасида кураш боради.

¤з навбатида харидорлар, яъни истеъмолчилар сарфлаган µар бир сґм харажати эвазига кґпроі нафлиликка эга бґлиш учун курашади, уларнинг µар бири арзон ва сифатли товар ва хизматларга эга бґлишга µаракат іилади.

Ишлаб чиіарувчиларнинг фаолият кґрсатувчи тадбиркор ва мулк эгаси сифатида эркин ва мустаіил бґлиши раіобатнинг асосини ташкил этади. Чунки µар бир мулк эгасининг ґз манфаати бґлиб, улар шу манфаатга эришиш учун интилади. Мулк эгасининг товар ишлаб чиіариш ва барча бошіа соµалардаги фаолияти шу манфаатга бґйсундирилган бґлади. Бу жиµатдан іараганда раіобат эркин иітисодий фаолият іилувчи субъектлар манфаатларининг тґінашувидан иборат бґлишини аниі характерлайди. Раіобат мавжуд бґлишининг бошіа шарти товар-пул муносабатларининг маълум даражада ривожланган бозор тизимида амал іилишидир.

Раіобатнинг асосий соµаси бозор, чунки унда эркин иітисодий субъектлар алоµидалашган манфаатлари тґінашади.

Раіобат курашининг мазмуни тґІрисида тґлароі тушунчага эга бґлиш учун унинг асосий шакллари ва белгиларини іараб чиіиш зарур. ¤з миіёсига кґра раіобат энг аввало икки турга-тармоі ичидаги раіобатга ва тармоілараро раіобатга бґлинади.

Иітисодий адабиётларда бир тармоі ичидаги раіобатнинг тґртта шакли алоµида ажратилиб кґрсатилади. Булар эркин раіобат, монополистик раіобат, монополия ва олигополиядир.

Эркин раіобат шароитида бир хил маµсулот ишлаб чиіарувчи тармоіда жуда кґп сонли корхоналар мавжуд бґлади. Юіори даражада ташкил іилинган бозорда кґплаб сотувчилар ґзларининг маµсулотларини таклиф іиладилар.

Раіобатлашувчи корхоналар бир хил ёки турдош маµсулотлар ишлаб чиіаради. Нархлар бир хил даражада бґлганда истеъмолчига іайси сотувчидан маµсулотни харид іилиш фарісиз бґлади.

Эркин раіобатли бозорда алоµида корхоналар маµсулот нархи устидан сезиларсиз назоратни амалга оширади. Чунки µар бир корхонада умумий ишлаб чиіариш µажми унча катта бґлмайди. Шу сабабли алоµида корхонада ишлаб чиіаришнинг кґпайиши ёки камайиши умумий таклифга, демак маµсулот баµосига сезиларли таъсир кґрсатмайди.

Эркин раіобат шароитида янги корхоналар тармоііа эркин кириши, тармоіда мавжуд бґлган корхоналар эса уни эркин ташлаб чиіиши мумкин. Хусусан янги корхоналарнинг пайдо бґлиши ва уларнинг раіобатли бозорда маµсулотларини сотишга µуіуіий, технологик, молиявий ва бошіа жиддий иітисодий тґсиілар бґлмайди.

Эркин раіобат икки даражада намоён бґлади: тармоі ичида, яъни бир хил товарлар ишлаб чиіарувчи корхоналар ґртасидаги раіобат ва тармоіларо, яъни турли тармоілардаги корхоналар ґртасидаги раіобат. Тармоілар ичидаги раіобат ишлаб чиіариш ва сотишнинг іулайроі шароитига эга бґлиш, іґшимча фойда олиш учун бир тармоі корхоналари ґртасида боради. Ґар бир тармоіда техника билан таъминланиш даражаси ва меµнат унумдорлиги даражаси турлича бґлган корхоналар борлиги сабабли шу корхоналарда ишлаб чиіарилган товарларнинг индивидуал (алоµида) іиймати бир хил бґлмайди.

Тармоі ичидаги раіобат товарларнинг ижтимоий іийматини, бошіача айтганда, бозор іийматини аниілайди ва белгилайди. Бу іиймат, одатда, ґртача шароитда ишлаб чиіарилган ва муайян тармоі товарларининг анчагина іисмини ташкил этадиган товарларнинг іийматига мос келади.

Тармоілар ичидаги раіобат натижасида техникавий даражаси ва меµнат унумдорлиги юіори бґлган корхоналар іґшимча фойда оладилар ва аксинча, техника жиµатдан ночор корхоналар эса, ґзларида ишлаб чиіарилган товар іийматининг бир іисмини йґіотадилар ва зарар кґрадилар.

Тармоілараро раіобат турли тармоілар корхоналари ґртасида энг юіори фойда нормаси олиш учун олиб бориладиган курашдан иборат. Бундай раіобат фойда нормаси кам бґлган тармоілардан фойда нормаси юіори тармоіларга капиталларнинг оіиб ґтишига сабаб бґлади. Янги капиталлар кґпроі фойда келтирувчи соµаларга интилиб, ишлаб чиіаришнинг кенгайишига, таклиф кґпайишига олиб келади. Шу асосда, нархлар пасая бошлайди. Шунингдек, фойда нормаси µам пасаяди. Кам фойда келтирувчи тармоілардан капиталнинг чиіиб кетиши тескари натижага олиб келади: бу ерда ишлаб чиіариш µажми ґзгаради, товарларга бґлган талаб улар таклиф іилишидан ошиб кетади, бунинг оіибатида нархлар кґтарилади, шу билан бирга фойда нормаси ошади. Натижада тармоілараро раіобат объектив равишда іандайдир динамик мувозанатни келтириб чиіаради. Бу мувозанат капитал іаерга сарфланганлигидан іатъий назар, тенг капитал учун тенг фойда олинишига интилишни таъминлайди. Демак, тармоілараро раіобат капитал іайси тармоііа солинмасин, худди шу тармоі фойда нормаларини ґртача фойда нормасига «бараварлаштиради».

Монополия. Тармоі битта фирмадан иборат бґлиши сабабли, у мавжуд маµсулот (хизмат) нинг ягона ишлаб чиіарувчиси µисобланади ва якка µукмронлик шаклланади.

Олигополия – тармоіда у іадар кґп бґлмаган корхоналарнинг мавжуд бґлиши ва µукмронлик іилишидир. Бу олигополиянинг энг муµим белгисидир. Јайси товарлар ва хизматлар бозорида нисбатан кам сонли ишлаб чиіарувчилар µукмронлик іилса, шу тармоі олигополистик тармоі µисобланади.

Раіобат курашининг икки усули фаріланади: нарх воситасидаги раіобат ва нархсиз раіобат.

Нарх воситасидаги раіобатлашувда ишлаб чиіарувчиларнинг ва шундай маµсулотлариникига нисбатан нархни пасайтириши курашнинг асосий усули µисобланади.

Нархсиз раіобат шу билан тавсифланадики, бунда товарларнинг нархи эмас, балки унинг сифати, сервис хизмат кґрсатиш, ишлаб чиіарувчи фирманинг обрґ-эътибори раіобат курашининг асосий омили µисобланади.


2-§. ¤збекистонда раіобатчилик муµитининг вужудга
келиши ва антимонопол іонунчилик
Раіобатнинг амал іилиши маълум шарт-шароитлар мавжуд бґлишини таіозо іилади. Бу шарт-шароитлар фаіат бозор муносабатлари іарор топган муµитда бґлиши мумкин. Шундай экан, бозор иітисодиётини юзага келтириш айни ваітда раіобатчилик муµитининг шаклланишини билдиради.

Бозор муносабатлари ривожланган мамлакатларда раіобатчилик муµити узоі давр давомида, ґз-ґзидан, эволюцион йґл билан вужудга келган. Бу аста-секин эркин раіобат муµитини келтириб чиіарган.

Иітисодиётда монополлашув принциплари кучайиб бориши билан раіобат чекланади, шу сабабли раіобатчилик муµитини вужудга келтиришда давлат µам іатнашади. Бу эса давлатнинг монополияларга іарши сиёсатида ґз аксини топади. Ґар бир мамлакатдаги аниі вазият, яъни иітисодиётнинг монополлашув даражаси унинг миіёси ва характерига іараб, бу сиёсат эркин раіобат муµитини янгидан яратиш, уни саілаб іолиш, зарур бґлганда іайтадан тиклаш, раіобат усулларини іарор топтириш кабиларга іаратилади. Масалан, АЈШда давлатнинг хусусий монополиялар фаолиятини чеклашга іаратилган тадбирлари 1980 йилда трестларга іарши іабул іилинган іонунда («Шерман іонуни») ґз ифодасини топади. Монополияларга іарши іонунчилик ва уни амалга ошириш учун зарур бґлган чора-тадбирлар бошіа мамлакатларда µам шароит таіозо этган шаклларда амал іилади.

Буйруіли иітисодиётдан бозор иітисодиётига ґтаётган мамлакатларда, шу жумладан, бизнинг республикада соІлом раіобатга шарт-шароит µозирлаш, иітисодий субъектлар мустаіиллигини кенгайтириш оріали уларни раіобатчиликка жалб іилиш иітисодий ислоµотларни амалга оширишга іаратилган чора-тадбирларнинг муµим жиµатлари µисобланади.

¤збекистонда давлатнинг раіобатчилик муµитини шакллантиришга іаратилган сиёсатида хусусийлаштириш, давлат мулки µисобидан мулкчиликнинг бошіа шаклларини вужудга келтириш асосий ґрин тутади. Хусусийлаштириш натижасида, биринчидан, мулк ґз эгалари іґлига топширилса, иккинчидан, кґп укладли иітисодиёт ва раіобатчилик муµитини вужудга келтиради.

Шундай іилиб, ¤збекистонда раіобатчилик муµитини вужудга келтиришнинг асосий йґли, бу раіобатни инкор іилувчи давлат монополиясидан нодавлат, турли хґжалик шаклларининг мавжудлигига асосланган ва иложи борича эркин раіобатни таіозо этувчи бозор тизимига ґтишдир. Бу ерда раіобатчилик муносабатларини шакллантириш, аввало, мустаіил эркин товар ишлаб чиіарувчиларнинг пайдо бґлишини таіозо іилади, чунки раіобатнинг асосий шарти алоµидалашган, мулкий масъулият асосида ґз манфаатига эга бґлган ва тадбиркорлик таµликасини зиммасига олувчи эркин хґжалик субъектларининг мавжудлиги, уларнинг бозор оріали алоіа іилишидир.

¤збекистонда раіобатчилик муµитини вужудга келтириш Президентимиз И. Каримовнинг иккинчи чаіириі ¤збекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясидаги маърузасида таъкидланганидек, иітисодиётни эркинлаштириш – бу хґжалик юритувчи субъектларнинг эркинлиги ва иітисодий мустаіиллигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йґлидаги мавжуд тґсиіларни бартараф этишни англатади. Шунингдек Президентимизнинг Вазирлар Маµкамасида бґлиб ґтган Мажлисларда сґзлаган нутіида (2000 йил, февралида) бизнесни эркинлаштириш, уларга иітисодий мустаіиллик беришнинг аниі йґналишлари кґрсатилади.

Шу маісадда ¤збекистонда «Монопол фаолиятни чеклаш тґІрисида»ги іонун (1992 йил, август) кучга киритилди µамда унинг асосида раіобатчиликни ривожлантиришга іаратилган бир туркум меъёрий µужжатлар ишлаб чиіилди. Мазкур іонунга кґра, бозорда атайлаб таічиллик µосил іилиш, нархларни монополлаштириш, раіобатчиларнинг бозорга кириб боришига тґсіинлик іилиш, раіобатнинг Іирром усулларини іґллаши ман этилади. Јонунни бузувчилар раіибига етказган зарарни іоплашлари, жарима тґлашлари, Іирромлик билан олган фойдадан маµрум этилишлари шарт.

Монополияга іарши фаол чораларни амалга ошириш учун молия вазирлиги тизимида монополиядан чиіариш ва раіобатни ривожлантириш бош бошіармаси тузилди. Бошіармага рґйхатга киритилган монополия мавіеидаги корхоналар маµсулоти бґйича нархларни ва рентабилликни тартибга солиб туриш µуіуіи берилди.

1996 йил 1 июл µолати бґйича республика ва маµаллий бозорлар Давлат реестрида 5153 та маµсулот, товарлар, ишлар ва хизматлар тури бґйича жами 878 корхона µисобга олинган. Республикада монопол мавіеига эга бґлган корхоналарни Давлат реестрига киритиш учун мезонлар белгилашда жаµон тажрибаси µамда ґтиш даврининг ґзига хос жиµатлари µисобга олинади.

Ґозирги даврда Республикада агар корхона ишлаб чиіарган муайян маµсулотлар товарлар бозоридаги шундай маµсулотнинг 35%идан ортиі бґлса, бу корхона монополистик корхона сифатида Давлат реестрига киритилади. Озиі-овіат товарлари гуруµи учун бундай мезон даражаси 20% деб белгиланган.

Республикада монополиялар рґйхатига кирган корхона (тармоі) ларнинг бозордаги мавіеини тартибга солишда давлат бир іатор усуллардан фойдаланади. Бу усуллардан иккитасини ажратиб кґрсатиш лозим:

1. Монопол мавіеидаги маµсулотларга нархларнинг энг юіори даражасини ёки рентабилликнинг чегарасини белгилаб іґйиш.

2. ¤з монопол мавіеини суиистеъмол іилган монополистик бирлашмаларни бґлиб ташлаш ёки майдалаштириш. Бу усул Вазирлар Маµкамасининг (1994 йил 18 июлдаги 366 сонли) іарори билан тасдиіланган «Объектларнинг хґжалик юритувчи жамиятлар ва ширкатлар таркибидан чиіиш тартиби тґІрисидаги Низом» асосида амалга оширилади. Республикада фаіат 1994-1996 йиллар давомида монопол мавіеидаги акциядорлар жамиятлари, ижара ва бошіа жамоа корхоналар таркибидан 14972 объект чиіарилиб, мустаіил корхоналарга айлантирилди.

¤збекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг µуіуіларини µимоя іилиш тґІрисида» (1996 йил, апрел) іонуни асосида Іирром раіобатга, шу жумладан Республика бозорларига белгиланган талабларга жавоб бермайдиган товарларни чиіаришга йґл іґймайдиган механизмни яратишга µам алоµида эътибор берилади.

Табиий монополияларни давлат йґли билан тартибга солиш улар маµсулот (хизмат) ларига нархлар ва тарифлар даражасини, шунингдек таклиф этиладиган товарлар ва хизматлар турига доир асосий кґрсаткичларни белгилашни ґз ичига олади.

Раіобатчилик муµитини шакллантириш маісадида ва давлатга іарашли бґлмаган секторни іґллаб-іувватлаш учун тадбиркорликни ривожлантириш фонди, кичик ва ґрта бизнесни ривожлантиришга кґмаклашиш фонди ташкил этилди. Раіобатчилик муµитини шакллантиришга кґплаб халіаро ташкилотлар µам фаол іатнашмоіда. Жумладан ЮНИДО ёрдамида бир нечта бизнес инкубаторлар ташкил этилди. Европа жамияти Комиссияси Амалий алоіалар марказини, Германия техникавий кґмаклашув жамияти кичик ва ґрта бизнесни іґллаб-іувватлаш марказини ташкил этди.

Республикада раіобатчилик муµитини вужудга келтиришда амалга оширилаётган барча ишлар бозор иітисодиётини таркиб топтиришга хизмат іилади.



3-§. Нархнинг мазмуни ва унинг вазифалари
Товарлар ³иймати ва уларнинг нафлилиги ´зларининг намоён б´лишини нархда топади. Амалий µаётда ³иймат товар ишлаб чи³арувчиларни, нафлилик эса истеъмолчиларни ра²батлантирувчи, уларни µаракатга келтирувчи куч сифатида амал ³илади.

Товарнинг бир-бирига іарама-іарши бґлган, лекин доимо бир-бирини таіозо этадиган, бирисиз иккинчиси бґлмайдиган икки хусусиятга, яъни маълум бир нафлиликка (истеъмол іийматига) ва іийматга эга эканлиги, товар ёки хизмат шу икки хусусият бирлигидан иборат эканлиги ґіувчига олдинги мавзулардан маълумдир.

У ерда биз товарнинг іиймати µар іандай сарфларни эмас, балки мавжуд шароитда шу товарни ижтимоий зарурий миідорда ва сифатда ишлаб чиіариш учун зарур бґлган ижтимоий зарурий сарфларни ифода этишини айтиб ґтган эдик. Баµолар мазмунини аниілашда товардаги мана шу икки хил хусусиятнинг бирлигини, бунда истеъмол іиймат (нафлилик) іийматни ґзида олиб юрувчи моддий асос эканлигини тґІри µисобга олмаслик натижасида нарх мазмуни турли олимлар ва оіимлар томонидан турлича аниіланмоіда ва унга турлича таъриф берилмоіда.

Бунинг устига нархнинг даражасига (унинг баланд ёки паст б´лишига), унинг ´згаришига турли хил омиллар таъсир ³иладики, бу µам масалани т´²ри тушунишни бир оз чигаллаштиради.

Масалан, классик сиёсий и³тисод мактаби вакиллари ²ояларида µамда сиёсий и³тисод дарсликларида нархнинг асосини ³иймат ташкил ³илади дейилган б´лса, маржинализм й´налишидаги ва µозирги даврдаги П. Самуэльсон, Макконелл ва С. Брюларнинг «Экономикс» дарсликларида товар нархининг асосини унинг нафлилиги ташкил ³илади дейилади. Бунда кейинги ³´шилган товар нафлигига алоµида эътибор берилади.

Учинчи гуруµ олимлар эса нарх талаб ва таклиф асосида ташкил топади дейишади. Уларнинг µар бири ´зларича турли исботлар топиб, ´з ²ояларини исботлашга µаракат ³иладилар.

Алоµида товарларга ³илинган меµнат сарфлари турлича б´либ, улардан айримлари ижтимоий меµнат сарфи сифатида т´ла тан олинса, бош³аси ³исман тан олинади, учинчиси эса умуман тан олинмаслиги мумкин. Бундан к´риниб турибдики, бозордаги мавжуд нархларга меµнат сарфлари ёки ³ийматнинг айнан ´зи деб ³араш нот´²ридир. Чунки унга меµнат сарфидан бош³а омиллар µам таъсир ³илиб, натижада нарх ³ийматдан паст ёки ю³ори б´лиши мумкин.

Жумладан, ´згариб турувчи талаб ва таклиф таъсири остида бирор товарнинг бозор нархи тебраниб, унинг ³ийматидан у ёки бу томонга фар³ланиши мумкин. Ра³обат µам ³иймат — нарх нисбатига худди талаб ва таклиф каби таъсир к´рсатади. Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, харидор у ёки бу товарни сотиб олишда, нафа³ат унинг ³анча туришини, балки мазкур товарнинг истеъмол хусусиятлари ´зининг эµтиёжи ва дидига ³анчалик мос келишини, яъни унинг нафлилигини µам µисобга олади.

Товарнинг харид ³илиниши унинг алоµида олинган бир киши учун эмас, балки жамият учун нафлилигини ва шу билан бирга ижтимоий ³ийматини µам тан олишни билдиради. Шу сабабли, «ижтимоий истеъмол ³иймат» тушунчасининг ´зи бирор товар (хизмат) нинг жамият учун нафлилиги, ³адр-³ийматга эгалигини к´рсатади. Шу мулоµазалардан келиб чи³иб айтиш мумкинки, нарх ´зида фа³атгина нафлилик ёки сарфларнинг бирини эмас, балки µар иккаласининг бир ва³тда мавжудлигини ва уларнинг маълум ми³дорини пул к´ринишида ифода этади.

Товардаги икки хусусияти бирданига тан олинмаса, у пулда ифодаланмаса олди-сотти содир б´лмайди. Чунки товарнинг ³иймати томонида сотувчининг манфаати, нафлилиги (истеъмол ³иймати) томонида эса харидорнинг манфаати ётади. Товар эгаси ´з товари учун кетган сарфларни ³оплаб, маълум даражада, иложи борича к´про³ фойда олишни таъминлаши мумкин б´лган даражада ³ийматни пул шаклида ´згартиришга интилса, харидор иложи борича сарф ³илаётган пулининг µар бир бирлигига к´про³ нафликка (истеъмол ³ийматига) эга б´лишга µаракат ³илади. Уларнинг манфаатлари т´²ри келган ну³тада, даражада нарх ´рнатилиб, товар пул алмашуви, олди-сотди содир б´лади.

Бу µолатни яхширо³ тасаввур ³илиш учун биз ³уйидаги чизмага эътиборни жалб этамиз.



4-Чизма
Бу чизмадан товарнинг нархи маълум бир и³тисодий жараённи ифода этувчи муста³ил илмий тушунча эканлиги, товарнинг икки хусусиятига асосланишини, улар билан чамбарчас бо²ли³ликда ´згаришини к´риш мумкин. Ундан таш³ари, µозиргача реал µаётда турли-туман товарлар ва хизматлар нафлилигини, уларнинг ´згаришини бир к´рсаткичга келтириб µисоблашнинг пул к´ринишидан бош³а ´лчами и³тисодий фанларда топилган эмас.

Булардан хулоса іилиб айтиш мумкинки, нарх – реал бозор иітисодиёти шароитида товар ва хизматларнинг ижтимоий іиймати ва ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодасидир.

Бу ерда шуни яна бир бор таъкидлаш жоизки, нархда алоµида олинган ишлаб чиіарувчиларнинг индивидуал сарфлари эмас ёки алоµида олинган индивидуал шахсларнинг психологик жиµатдан нафлиликка берган баµоси µам эмас, балки жамият томонидан тан олинган ижтимоий сарфлар ва жамият учун зарур бґлган миідорда ва сифатда яратилган ва тан олинган ижтимоий нафлилик (истеъмол іиймат) ґз ифодасини топади. Товарлар ва хизматлар учун іилинган ижтимоий сарфларнинг асосли равишда ґсиши ёки товар ва хизматдаги сифат кґрсаткичларининг ґсиши ушбу товар нархининг ошишига олиб келади.

Масалан, машиналарда от кучининг ошиши, салонларида, бошіарув ва тезлигида бґлган ґзгаришлар унинг нархининг ошишига сабаб бґлади. Чунки шу ґзгаришлар билан бир ваітда унга сарфланган µаражатлар µам ошган бґлади. Бундай икки томонлама ґзгаришлар натижасида нархларнинг ґзгариши µамма товарлар ва хизматларга хосдир. Нарх товар ва хизматлардаги икки хусусиятнинг пулдаги ифодаси сифатида, уларнинг ґзгариши натижасида ґзгаради.

Унинг учун реал µаётда турли товарлар ва хизматлардаги икки хил хусусият ґзгаришлари уларнинг µажмини µисоблашда икки хил нархда µисобга олинади.

Нархнинг мазмунини т´ларо³ тушуниш, унинг даражасига таъсир этувчи омилларни билиш муµим аµамиятга эгадир. Булардан асосийлари:

£иймат ёки ишлаб чи³ариш сарфлари; товарнинг нафлилик даражаси; мазкур товарга талаб ва таклиф нисбати; ра³обат µолати, давлатнинг и³тисодий сиёсати ва µ. к. Бу омиллар ичида товар ³иймати ва нафлилиги унинг нархини белгиловчи асос б´либ хизмат ³илади.

Бош³а омиллар эса нархнинг ижтимоий ³иймат билан ижтимоий нафлилик ми³дори атрофида гоµ биринчисининг, гоµ иккинчисининг фойдасига тебранишига сабаб б´лади. Масалан, талаб ва таклиф нисбатини олайлик. Агар товарларнинг айрим турига талаб таклифга нисбатан баланд б´лса, ижтимоий ³иймат ´згармаган µолда нархнинг даражаси нисбатан оши³ б´лади, ёки аксинча таклиф талабга нисбатан к´про³ б´лса, ижтимоий ³иймат ´згармаган µолда нархнинг даражаси унга нисбатан паст б´лади.





5- Чизма
Нарх даражасига бош³а омилларнинг таъсирига алоµида т´хталмаса µам б´лади. Чунки соли³ ми³дори ³анча к´п б´лса, нарх даражаси шунча ю³ори б´лиши µаммага аёндир.

Нархнинг и³тисодий мазмуни унинг вазифалари к´риб чи³илганда янада я³³ол намоён б´лади.


4-§. Нарх турлари. ¤збекистонда нарх сиёсати
И³тисодиётнинг турли соµалари ва тармо³ларидаги ишлаб чи³ариш ва сотиш шароитларининг хилма-хиллиги µамда бозор муносабатларининг ривожланиши даражасидаги фар³лар нарх турларини фар³лаш заруриятини ту²диради. И³тисодиётда амал ³илиб турган барча нарх турлари нарх тизимини ташкил іилади. Нархлар тизимида уларнинг айрим турларининг иітисодий мазмунини іисіача іараб чиіамиз.

Улгуржи нархлар. Ишлаб чиіарувчилар томонидан катта партиядаги товарлар бир йґла к´тарасига сотилганда улгуржи нархлардан фойдаланилади. Улгуржи нархлар ишлаб чи³арувчилар ва таъминлаш-сотиш ташкилотлари харажатларини ³оплаши µамда уларнинг маълум ми³дорда фойда к´ришини таъминлаши зарур. Улгуржи нархлар товар биржалари ва савдо уйларида µам ³´лланилади.

Шартнома нархлар. Бу сотувчи ва харидорнинг розилиги билан белгиланадиган, улар томонидан тузилган шартномада ³айд ³илинган нархлардир. Шартнома нархлар одатда шартнома битими амал ³илиб турган даврда ´згармайди. Мазкур нархлар µам миллий ва µам хал³аро бозорда ³´лланилади. У хал³аро бозорда ³´лланилганда товар (хизмат)ларнинг жаµон нархларига я³ин туради.

Чакана нархлар. Бу нархларда товарлар бевосита истеъмолчиларга сотилади. Чакана нархга товарнинг улгуржи нархи, чакана савдо ташкилотларининг харажатлари ва уларнинг оладиган фойдаси киради. Чакана нарх товарларга б´лган талаб ва таклифни бо²ловчи ролини ´йнайди µамда уларнинг нисбатига ³араб ю³ори ёки паст б´лиши мумкин.

Давлатнинг нархларни тартибга солишлик фаолияти чегараланган (лимитланган) ва дотацияли нархларни вужудга келтиради. Чегераланган нархларда давлат нархларнинг ю³ори ва ³уйи чегарасини белгилайди, улар шу доирада ´згариши мумкин. Бундай нархлар ёрдамида давлат инфляцияни жиловлайди, нархларни назорат ³илади. Дотацияланган нарх — бу давлат бюджети µисобидан махсус арзонлаштирилган нархлардир. Бундай нархлардан кам даромадли оилалар, бева-бечоралар, ишсиз ва ногиронларни µаётий зарур неъматлар билан энг кам даражада таъминлаб туришда фойдаланилади.



Демпинг нарх. Бозорда ´з мав³еини мустаµкамлаш ва ра³ибларини си³иб чи³ариш учун фирмалар махсус нархдан фойдаланадики, улар демпинг нарх ёки бозорга кириб олиш нархи деб аталади. Демпинг нархда расмий нархнинг бир іисмидан кечиб юборилади.

Сотиш µажмини ґзгартирмасдан юіори фойда олишга эришиш учун фирмалар нуфузли нархдан фойдаланади. Бу нархни іґллаш учун бозорда раіобат чекланган бґлиб, монопол вазият мавжуд бґлиши зарур. Мазкур вазиятда талаб нархга боІлиі бґлмайди, шу сабабли нархнинг кґтарилиши товар сотилишини кескин камайтирмайди. Бундан таш³ари аµолининг ю³ори даромад олувчи ³атлами харид ³иладиган нуфузли товарлар µам мавжудки, улар нуфузли нархларда сотилади.

Ривожланган мамлакатларда ю³ори даромад олувчи аµоли ³атлами учун дала µовлига эга б´лиш, машµур курортларда дам олиш, охирги нусхадаги кийимлар кийиш, янги моделдаги автомашинада юриш — мартабали ёки обр´талаб истеъмол µисобланади. Мартабали истеъмол нуфузли нархларни юзага чи³аради. Улар одатдаги нархлардан анча ю³ори б´лади. Нуфузли нархларни ³´ллашда товарларни ишлаб чи³ариш харажатлари ва рентабеллик даражаси, бозордаги талаб, унинг ´згариши ва бозордаги ра³обатлашув шароити µисобга олинади. Шунга ³араб, маълум давргача ´згармайдиган ³атъий (стандарт) нархлар ва ´згарувчан нархлар ³´лланилади. Шундай товарлар борки, истеъмолчилар уларнинг нархи ´згармаслигини афзал к´ради. Масалан, коммунал хизмат, транспорт хизмати таърифлари шундай нархлар жумласига киради.

Эркин бозор нархлари — бу талаб ва таклиф асосида вужудга келадиган бозор нархларидир. Маданийлашган бозор шароитларини вужудга келтиришда эркин нархлар жамият ва бозор муносабатлари барча субъектлари манфаатларини энг ма³бул тарзда уй²унлаштиришга имкон беради.

Буйру³бозликка асосланган иітисодиётдан бозор и³тисодиётига ґтаётган барча мамлакатларда давлатнинг нарх соµасидаги сиёсати к´п жиµатдан нархларни эркинлаштириш, миллий бозор нархларини жаµон бозори нархларига я³инлаштиришга ³аратилади.

Нархларни эркинлаштириш – и³тисодий ислоµотларнинг энг асосий й´налишларидан бири б´либ, ислоµотларнинг ижтимоий-и³тисодий о³ибатлари к´п жиµатдан шу муаммонинг µал этилишига бо²ли³ б´лади.

¤збекистонда республика и³тисодиётини ислоµ ³илишнинг ´зига хос принциплари, мамлакатдаги вазият ва аµолининг турмуш даражаси µисобга олиниб, нархларни аста-секинлик билан ва бос³ичма-бос³ич эркинлаштириш й´ли танлаб олинди. Шу й´л билан нархларни эркинлаштиришнинг дастлабки бос³ичида (1992 йилнинг бошида) кенг доирадаги ишлаб чи³ариш-техника воситаси б´лган маµсулотлар, айрим турдаги хал³ истеъмоли моллари, бажарилган ишлар ва хизматларнинг эркин нархлари ва тарифларига ´тилди. Аµолини µимоялаш ма³садида чекланган доирадаги ози³-ов³ат ва саноат товарлари нархларининг чегараси белгилаб ³´йилди, айрим турдаги хизматларнинг энг ю³ори тарифлари жорий ³илинди.

Нархларни эркинлаштиришнинг кейинги бос³ичида (1993 йил) келишилган улгуржи нархларни давлат томонидан тортибга солиш т´хтатилди. £атъий белгиланган ва давлат томонидан тартибга солиб туриладиган нархларда сотиладиган товарлар ва к´рсатиладиган хизматларнинг сони анча ³ис³арди.

Нархларни эркинлаштиришнинг навбатдаги бос³ичида (1994 йил, октябр, ноябр) хал³ истеъмол моллари асосий турларининг нархлари эркин ³´йиб юборилди, транспорт ва коммунал хизматларнинг тарифлари оширилди. Шундай ³илиб, республикада и³тисодиётни ислоµ ³илишнинг биринчи бос³ичи нархларни бос³ичма-бос³ич (уч бос³ичда) т´ли³ эркинлаштириш билан тугади. Нархларни эркинлаштириш аµолини ишончли и³тисодий ва ижтимоий µимоялаш тадбирлари билан бирга олиб борилди. Давлат томонидан турли компенсациялар ма³садидаги жам²армалар тузилди, иш µа³и, пенсия ва стипендияларнинг энг кам ми³дори мунтазам суратда ошириб борилди, болалар учун нафа³алар жорий этилди. Аµолининг муµтож ³исмига ёрдам к´рсатилди, имтиёзли соли³ ставкалари жорий этилди.



Асосий таянч тушунчалар
Раіобат – бозор субъектлари иітисодий манфаатларининг тґінашишидан иборат бґлиб, улар ґртасидаги юіори фойда ва кґпроі нафлиликка эга бґлиш учун курашни англатади.

Товар ишлаб чиіарувчилар ґртасидаги раіобат – товарларни іулай шароитда ишлаб чиіариш ва яхши фойда келтирадиган нархда сотиш, умуман иітисодиётда ґз мавіеини мустаµкамлаш учун курашдан иборат.

Раіобат шакллари – раіобатчилик муµитнинг етуклик даражаси билан фаріланиб, соф (эркин) раіобат, монополистик раіобат, монополия ва олигополияни ґз ичига олади.

Раіобат усуллари – раіобат курашида іґлланиладиган восита ва дастаклардан иборат бґлиб, бунда раіобат нарх воситасида ва нархсиз раіобатлашиш усуллари оріали амалга оширилади.

Нарх – бозор иітисодиёти шароитида товар ва хизматларнинг ижтимоий іиймати ва ижтимоий нафлилигининг пулдаги ифодасидир.

Улгуржи нархлар – ишлаб чиіарувчилар томонидан товарлар катта партияларда бир йґла кґтарасига сотилганда мавжуд бґлади.

Чакана нархлар – товарлар бевосита истеъмолчиларга сотиладиган нархлардир.

Дотациялашган нарх – давлат бюджети µисобидан махсус арзонлаштирилган нархдир.

Демпинг нарх – бозорда ґз мавіеини мустаµкамлаш ва раіибларини сиіиб чиіариш учун фойдаланилиб, бозорга кириб олиш нархи деб µам аталади.

Нуфузли нарх – аµолининг юіори даромад олувчи іатлами харид іиладиган товарларни сотишда іґлланилади.

Нарх диапазони – нархлар оралиІидаги фарінинг пулдаги ифодаси.

Эркин нархлар – талаб ва таклиф таъсирида шаклланадиган нархлардир

1 Каримов И.А. «¤збекистон XXI асрга интилмоіда». Биринчи чаіириі ¤збекистон Республикаси Олий Мажлисининг ґн тґртинчи сессиясидаги маърузаси, Т.: ¤збекистон, 1999, 34 бет.




©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет