Реферат мавзу : Иккиламчи ресурслардан фойдаланиш Бажарди: 220-07 гуруҳ талабаси Хуррамов Ф



жүктеу 102.36 Kb.
Дата01.05.2016
өлшемі102.36 Kb.
түріРеферат
: uploads -> books -> 47828
47828 -> Науаи мемлекеттік педагогика институты
47828 -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
47828 -> Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети
47828 -> -
47828 -> Министерство народного образования республики узбекистан
47828 -> Методикасы кафедрасы
47828 -> Науаи мемлекеттік педагогика институты
47828 -> Курсовая работа по предмету Биофизика регуляции внутриклеточных процессов На тему «Роль митохондрий в процессе апоптоза»
47828 -> Өзбекстан республикасы жо­Ғары және орта арнаулы бiлiм министрлiгi а. Бектаев, Т. Турткулбаева Қазіргі әдеби процесс
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
                   

 

 



 

  

« Экология» фанидан



 

РЕФЕРАТ

 

Мавзу : Иккиламчи ресурслардан фойдаланиш

 

 

 




Бажарди: 220-07 гуруҳ талабаси Хуррамов Ф

 

 



 

 
 Тошкент -2011



Иккиламчи ресурслардан фойдаланишни тубдан яхшилаш

 

            Саноат ишлаб чикариши куп микдорда чикупщиларнинг вужудга келиши билан боглик. Булар каттик суюк, газсимон чикиндилар булиб, уларнинг бир кисми захарли хисобланади. Зарарли чи- киндиларнинг вужудга келиши куп холларда ишлаб чикаришнинг технологик жараёнларини туликрок такомиллашмаганлвги билан боглик. Инсон турмушида вужудга келадиган маиший чикиндилар борган сари микдор жихатидан оргиб бормокда. Бинобарйн, чикиндиларнинг вужудга келиши буйича уларни икки гурухга ажратиш айни муддао ва уларни шу йуналишда урганиш маъкул.



            Чикиндилар-иккиламчи ресурс сифатида дунё буйича борган сари глобал муаммога айланмокда, шу билан бирга у миллий давлат чегарасида ундан хам каттарок худудий муаммога, айрим шахарларда эса жиддий махаллий муаммога айланди. Дунё микёсида атом электр стыщияларида ёкилган уран ёкилгисининг куллари(шлак) ни кумиш бош муаммо булиб, баъзи давлатлар Африка, Осиёдаги мамлакатлар билан келишган холда уларнинг худудларида кумишга розилик олмокдалар. Toг-кон саноати, кимё, иссиклик электр станциялари, маъданларни назиб олиш каръерлари ва шахталарида таркиб топаетган чикиндилар микдор ва хавфлилик жихатидан устуворлик килади. Маиший чикиндилар хам йирик шахарларда асосий муаммога айланиб бормокда, ran уларни шахардан четга ташиб бориш ва утилизация килишда. Бунинг учун махсус транспорт ва корхоналар мавжуд булиши такозо этилади.

 


Иккиламчи ресурслардан фойдаланишнинг экологик асослари
             Хар бир давлатнинг ижтимоий-иктисодий ривожланишида жиддий муаммолардан бири чикинди муаммоси хисобланади. Узбекистонда хам бу мкаммо борган сари мурракаблашмокда

            Казилма бойликларни казиб олиш, рудадан соф хомашёни ажратиш жараёнларида жуда хам куплаб коплама жинслар, рудадан бушаган жинслар вужудга келади. Улар кайта ишланаётган массанинг 90-95 4 ини ташкил килади. Конлардан олинаёттан рудаларда фойдали маъдан микдори 1-5% (рангли металларда) ни ташкил килиши мумкин, колган буш(пуч) жинслар чикинди сифатида терриконлар-(уюм)да йигилади.

            Узбекистонда кейинги йилларда жами булиб 1,25 млрд. м3 коплама жинслар, чикинди омборларида 1,3 млрд. т рудаларни бойитишда вужудга келган чикиндилар тупланган. Улар 30 минг га майдонни эгаллаган. Вужудга келган буш ток жинсларига хар йили уртача 25 млн. м3 коплама жинслар, 42 млн. т рудаларни бойитишда вужудга келган чикиндилар, 300 минг т металлургия корхоналарининг шлаклари кушилиб боради. Чикиндиларнинг бу тезликда купайиб бориши яйловлар майдонининг кискаришига, атроф-мухитнинг ифлосланишига жиддий таъсир этади.

Кимё ва нефть кимёси саноатида чикиндиларни асосан мис ва рух эритмалари окаваси, аммиакли окава сув, марганец шлами (кукунсимон модда), фосфогипс, лигнин, нефть куйкаси ва бошкалар ташкил этади. Шунингдек, машинасозлик, иссиклик энерюетикаси, енгил ва озик-овкат саноатлари ишлаб чикариш жараёнида куп хажмда иккиламчи чикиндилар вужудга келади. Уларнинг бир кисми захарли булиб, ер усти сувлари, хавони ифлослаши мумкин.

            Вужудга келган саноат чикиндиларининг тупланиб бориши экологик ва иктисодий жихатдан бутунлай зарарли, уларни минералогик ва кимёвий таркибларига кура турли сохаларда фойдаланишни амалга ошириш максадга мувофик. Каттик ток жинсларини радиоактивлик хусусияти булмаса майдалаб курилиш материала сифатида фойдаланиш айни муддао. Улардан сифатли шагал, кум, гил, киррали гула тош ва бошка фойдали курилишбоп материалларни тайёрлаш имкони бор. Toг жинслари жарлик, пасткамлик ва ботикларни тулдиришда аскотади. Баъзан каттик, жинслар охактош, ангидридлар, гипс, лёсс, гил, каолин бур ва бошка фойдали элементлардан иборат булиши мумкин, бу холда уларни турли сохаларда ишлатишга имкон булади. Ангрен кунашир кумир каръерида кумирга кадар коплама жинс сифатида каолин катлами мавжуд булиб, хозирга кадар мазкур катлам деярли фойдаланилмай пасткамликлар тулдириб борилди. Каолин когоз, атир-упа, доришунослик, хунармандчилик(турли идиш-товоклар ясаш) саноатларида кенг фойдаланилади. Хозирда ушбу бойлик асосида Германия билан биргаликда кушма корхона ташкил килинган, якин вактдан бошлаб бир неча махсулотларни ишлаб чикариш йулга куйилади.

            Кимё ва нефть кимёси саноати чикиндиларидан турли фойдали (мис, рух, курюшин ва б. ) хомашёларни ажратиб олиш максадга мувофик, баъзиларидан убит (лигнин) сифатида, иссиклик электр сганцияларида кумир ёкиш натижасида вужудга келган кулдан шлака-блок: тайёрлашни йулга куйиш, угит сифатида фойдаланиш яхши натижа беради.

            Эндиликда маиший чикиндиларнинг микдор жихатидан борган сари купайиб бораётганлиги инсониятни жиддий ташвишга солмокда. 80-йилларда Нъю-Йорк ахолиси жон бошига кунига 2 кг, Сингапур-0,87, Гонконг, Гамбург-0,85, Рим-0,69 кг дан маиший чикинди тенгри келган. Нъю-Иоркда куплаб маиший чикиндиларни вужудга келиши бу шахарга узок масофадан.озим-овкат махсулотларни уларни бузилиб колмаслиги ва идишларни синишини эхтиёт килиш максадида когоз картон ва бошка материаллар билан ураб келиниши билан боглик.

            Кейинги вактларда ярим тайёр, музлатилган ва консерва цилинган махсулотларни куплаб ишлаб чик,арилиши муносабати билан уларни махсус яшик, кутича, махсус идиш, союз ва целлофан халтачаларда уралиб сотувга чикарилмокда. Саноати ривожланган мамлакатларда урам материаллар маиший чикиндини 30% ини, огирлик жихатдан ва хажми буйича 50% ни ташкил килади, колгани озик-овкат ва уй ахлатларига тугри келади. Ураш таркибини аввало когоз, ойна, металл, целлофан, пластмасса ташкил килади. Кизил шундаки, улардан иккинчи марта фойдаланиб булмайди, яъни кайта куйиш (эритиш) зарур.

            Узбекистонда маиший чикиндилар хар йили 30 млн. м' хажмда вужудга келади, улар 230 дан ортик, майдончаларда йигилиб бормокда. Ахлат йигиладиган майдончалар шахарлардан ташкарида тупpoк пасткамлик, жарлик, каръерлардан иборат. Расмий маълумотларга кура хар бир млн. т маиший чи- киндига нисбатан 360 минг т. озик-овкaт чикиндилари, 160 минг т когоз ва картон, 55 минг т латта-пуста, 45 минг т гача пластмасса ва бошцалар тенгри келади. Унинг таркибида шунингдек, металл (айникса рангли металлар), ойна, ёгоч, резина каби материаллар хам куп микдорда мавжуд булади.

Республика мустакилликка эришгандан сунг чет эллардан куплаб спиртли, алкоголсиз ичимликлар, сигаретлар, озик- овкатлар келтира бошланди. Йирик шахарларда «Кока-кола>, «Фанта>, «Спрайт> ишлаб чикарила бошланди. Ичимликлардан бушаган шиша ва пластмасса идишлар андозага туг

ри келмаслиги боис уларни карта топширишнинг иложи йуклиги сабабли кучаларда туплана бошлади. Германиядан келтирилган пиво идишлари алюминийдан ишланганлиги ва кайта фойдаланишнинг имкони йуклиги сабабли ахлатхона, куча, арикларда йигилиб бормокда. Буларнинг барчаси маиший чикиндилар хажмини бир неча баробар купайтирди. Куча, хиёбон, майдон, балан каватли бинолар якинидаги маиший чикиндиларнинг йигилиб бориши ахоли орасида турли юкумли касалликларни тезда таркалишига сабаб булмокда. Пашша, чивин каби майда хашаротлар микроб, вирус, бактерияларнинг купайишига кучли таъсир этади. Кузда дарахт баргларининг куплаб ёкилиши эса шахар хавосини огирлаштиради, хавода СО, микдорини купайтиради.

Аслида шахарларда маиший чикиндилардан кутулишнинг икки йули мавжуд: 1) уларни шахарнинг четидаги пасткамликларга элтиб кумиш, 2) ахлат ёкиш корхоналарини вужудга келтириб, уларда чикиндиларни ёкиш. Биринчи йул кулай, лекин ахлат грунт сувларига аралашиб кетиши мумкин, бу хол уларни ифлосланишига олиб келади. Иккинчи йул куплаб катта кувватга эга булган ахлат ёкиш корхоналарини куришни талаб этади. Ривожланган мамлакатларда ахлатнинг катта кисми (50-80% ) корхоналарда ёкилади, бунинг натижасида арзон энергия ёки сув буги ишлаб чикилмокда. Японияда 1850 ахлат ёкиш корхоналари мавжуд булиб, уларда бутун маиший чикиндининг 80%дан зиёд кисми ёкилади.

            Узбекистонда бундай корхоналар мавжуд эмас, аммо йирик шахарлар якинида уларнинг курилиши максадга мувофик. Тошкентда бундай корхонани (лойиха кавати йилига 400 минг м3) тунгичи 1977 йилда курилган эди, лекин у маълум сабабларга кура фаолият кфсатмаяпти, уни бирор чет эл фирмаси билан биргаликда кушма корхона ташкил килиш билан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириб, ишга тушириш вакти келди.

            Республика шахарларида кузда дарахтлар барги тукилиши бошланиши билан куча фаррошларининг иши бир неча баробар ортади. Бу муаммодан осон кутилиш учун уларни туплаб ёкадилар. Бу ута кетган экологик саводсизлик. Энг кулаки уларни йигиб, махсус автотранспортда шахар четига чикариб махсус ураларда бир йил чиритилса кулбола гунг вужудга келади, уни иссикхона, богларда тупрокка убит сифатида солиш юкори самара беради.

            Кискаси чикиндилар иккиламчи ресурс, факат улардан окилона фойдаланиш йулларини билиш, бекорга исроф килмаслик, атроф мухитга булган таъсирини борган сари камайтириб бориш устида изланишларни такомиллаштириш мухим ахамият касб этади.

 

Иккиламчи ресурслардан фойдаланишнинг иктисодий асослари


            Чикиндиларнинг таркиби хилма-хил. Зотан, улардан фойдаланиш йуналишлари, сохалари, гурухлари, иктисодий самарадорлиги, экологик тозалиги хам турли туман. Чикиндиларни умумий холда иктисодий ахамиятини бахолаш мушкул шунинг учун хам унинг таркиби аниклангандан сунг самарадорлик тугрисида фикр билдириш мантикка тугри келади. Масалан, чикинди таркибида алюминий, шиша идишлар, пулат, когоз, пластмасса, синган ойна кабиларнинг булиши улардан иккинчи марта фойдаланиш самарадорлигини оширади.

            Алюминий жуда хам куп энергия талаб килувчи металл, у халк хужалигида кенг фойдаланилади. Баъзан алюминий хомашёсини сотиб олишга сарф этилган харажат микдори энергия кийматидан арзон туради. Металлаломдан куйилган алюминий бокситдан олинган металлга нисбатан жами булиб 5% харажат талаб этади. Иккиламчи металлаломдан куйилган 1 т алюминий 4 т боксит, 700 кг нефть махсулотини тежайди, шунингдек атмосфера хавосига чикадиган 35 кг алюминийли фторли чикинди бирикма камаяди.

            Крюз макулатураси муаммоси жахон микёсида борган сари жиддийлашмокда. Аникланишича, макулатурани кайта ишлаш йули билан когоз махсулотларини тайёрлаш катта майдонларда урмонларни киркишдан саклаб колишга ва энергияни тежашга, атроф- мухитнинг ифлосланиши олдини олишга имкон беради. Макулатурани карта ишлайдиган корхона целлюлоза-союз корхонасини куришга нисбатан 50-80% арзон тушади. АКШда 200 дан ортик макулатурани кайта ишлайдиган корхоналар фаолият курсатмокда, факатгина «Нъю-Йорк Таймс» газетасининг якшанба сонини кайта ишлаб, ундан союз тайёрлаш 75 минг туп дарахтни цирцишдан саклаб колиши мумкин. Ривожланган йирик мамлакатларда (Канада, Италия, Мексика, Жанубий Корея, Германия) чет эллардан макулатура харид килиб, тайёр когоз ишлаб чикармокда. Бу иктисодий жихатдан жуда хам самарали хисобланиши исботланган.

            Иктисодий хамкорлик ва тараккиёт ташкилотининг маълумотича дунё буйича фойдаланилаётган когознинг 50%ини карта ишланиши унга булган талабни 75%ини кондиради, бу эса 8 млн. га майдондаги урмонни кесилишдан саклайди.

            Иккиламчи ресурслар табиий бойликлар каби барча сифат курсаткичларига эга, иктисодий жихатдан юкори бахоланади. Шунинг учун хам ривожланган мамлакатларда рангли металл, пулат, синган ойна, когоз, пластмасса, целофан ва бошка материаллар кайта ишланиб яна фойдаланишга юборилади. Иккиламчи чикиндилардан фойдаланиш куплуб хомашёни ва энергияни тежайди, атроф-мухитнинг ифлосланишини камайтиради. Гап уларни сифатли килиб кайта ишлаб чикаришда, дарвоке, бунинг учун кичик ва урта корхоналар самарали хисобланади. Салкин ичимликлар, ёгдан бушаган пластмасса идишлари тугридан тенгри иккинчи марта ишлатилишга ярамайди, уларни кайта ишлаш зарур. Узбекистонда кейинги вактда улардан кенг микёсда фойдаланилаёттанлиги туфайли бушаган идишлар турли жойларда уюм-уюм булиб тупланиб, кучаларнинг гигиеник ахволини бузмокда. Ахир, уларнинг хар бирини ишлаб чикариш учун канча маблаг сарфланганку,нима учун уларни яйа карта йигиб эритиш мумкин эмас? Чикикдини кайта ишлаш ва ундан тайёр махсулот чикариш хомашёдан тайёр махсулот тайёрлашда нисбатан иктисодий жихатдан анча арзон тушиши барчага аён. Бунинг учун ушбу пластмасса идишларни ишлаб чикараёгган чет эл корхоналарининг республикада кушма кичик корхоналарини тжшсил зппп айни муддао. Агар ушбу бушаб колган идишларни яна кайтадан топшириш имкони топилса, нафакат иктисодий самара, шуниндек, кучалар хам илгариги тозалик хусусиятини кайта тиклаган булур эди.

            Когоз муаммоси мамлакатда эмас, балки дунё микёсида катта кийинчиликларга сабаб булмокда. Узбекистонда когоз, яъни макулатура кайта ишлаш комбинатлари мавжуд, уларнинг энг йириги Тошкент когоз комбината, бирок унинг ишлаб чикариш куввати анча кам (25-30 минг т макулатуранинг ишлай олади), хомашё нажми эса бир неча баробар куп. Укувчилар, талабалар хар йили дарслар буйича тулдирган дафтарларининг факат 5-10% и макулатурага топширилиши мумкин. Агар улар мактаб, лицей, гимназия, коллеж, институт, университетларда йигиб олиниб марказлашган холда кабул пунктларига топширилса республика буйича камида 150-200 минг т когоз макулатураси йигилади. Улардан кайтатдан дафтар тайёрлаш технологик жихатдан арзон, иктисодий жихатдан самарали булади.

            Республикада макулатура микдорини купайтириш манбалари анча, бунинг учун хар бир шундай манбалар (корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва б.) га йил давомида топшириши зарур булган макулатура хажмини аник, белгилаб унинг топширилиши каттик назорат килиниши лозим.

Ишлаб чикариш асосан иктисодий самарадорлик баркарор булган такдирдагина ривожлана олади, шундай экан саноат, кишлок хужалиги ишлаб чикаришида ва турмуш, маиший хизмат доирасида вужудга келган чикупщилар негизида тайёр махсулогларни ишлаб чикиш иктисодий жихатдан энг самаралидир. Бекобод металлургия корхонаси факат металлалом асосида сифатли кора металл, прокат ва пулат тайёрлайди. Унга бутун республика худудидаги турли корхона, жамоа хужалиги ва бошка ташкилотлардан мажбурий равишда металлалом етказилиб берилади, бу жараён Республика Вазирлар Махкамаси томонидан махсус назорат килинади. Шу босс корхона хомашё билан йил буйи таъминланади.

Чет элда хам эндиликда кичик ва урта корхоналарда металл лом асосида пулат куйиш, прокат ясаш, кора металл тайёрлаш устувор булиб бормокда. Тула циклли улкан металлургия корхоналари хомашё танкислиги ёки йуклиги сабабли инкирозга учрамокда.

            Иккиламчи ресурсларнинг сохалар буйича бир боскичда камида 60%, кейинги боскичларда 75-80%ининг карта ишланиши ва тайёр махсулот чикаришни ташкил этиш хам экологик хам иктисодий жихатдан асослидир. Бунинг учун шундай улкан, лекин жуда хам хайрли ишни боскичма-боскич амалга ошириш жамиятни баркарор ривожлантиришга катта ижобий таъсир этади. Буни куйидан (кушма корхона, фирма) бошлаб катта (давлат-хиссадорлик) кушма корхоналаргача бир маромда амалга ошириш максадга мувофик. Иккиламчи ресурслар бекиёс катта иктисодий бойлик, улардан омилкорлик дилан фой даланиш бозор шароитида алохида ахамиятга эга



Адабиётлар рўйхати

1. Абдуллаев О., Тошматов З., Узбекистон экологияси бугун ва эртага. Т. Фан, 1992 й.

2. Рафиқов А.А., Геоэкологик муаммолар. Т.Укитувчи, 1997, 112б.

3. Отабоев Ш., Набиев М. Инсон ва биосфера. Т.Укитувчи, 1995, 320 б.



4. Туxтаев А.С. экология. Т.Укитувчи, 1988, 192б.

5. Шодиметов Ю. Ижтимоий экологияга кириш. Т.Укитувчи, 1994.



©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет