Тасдиқлайман” “Ўздавдонинспекция” бошлиғи



жүктеу 220.66 Kb.
Дата01.05.2016
өлшемі220.66 Kb.
: userfiles -> files
files -> Қазақстан Республикасының Президенттігіне кандидаттардың сенімді өкілдерінің сайлаушылармен кездесу үшін үй-жайлар тізбесі
files -> Личная информация
files -> Тақта (билборд) орналасатын орындар
files -> Сырдария ауданы бойынша сайлау учаскелері
files -> Ира́к (араб. عراق‎‎), официальное название — Респу́блика Ира́к
files -> Личная информация
files -> Баранец обыкновенный Huperzia selago плаун-баранец
files -> Определение. Сумма членов бесконечной числовой последовательности называется числовым рядом






ТАСДИҚЛАЙМАН”

Ўздавдонинспекция” бошлиғи
_____________ З. Н. Абидов
2016 йил “ ” январь



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси (“Ўздавдонинспекция”) томонидан

2016 йилнинг I ярим йиллигида амалга ошириладиган чора-тадбирлар
ДАСТУРИ

Т/р

Белгиланган тадбирлар


Бажариш муддатлари

Масъул шахслар (бӯлинмалар)

Кутилаётган натижалар

I. Бошланган тизимли демократик ислоҳотларни ва мамлакатни модернизациялашни, иқтисодиётда, энг аввало саноат ва қишлоқ хўжалигида чуқур таркибий ўзгартиришларни сўзсиз давом эттириш, хусусий мулкчилик, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодиётда давлат улушини изчил камайтириш, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш

1.

‎“Ўздавдонинспекция”нинг марказий ва минтақавий лабораторияларини модернизация қилиш, маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскирган лаборатория жиҳозларини ва ускуналарни янгилаш.

Ушбу мақсадда “Ўздавдонинспекция”нинг бюджет ва хўжалик ҳисобидаги маблағларидан 55,0 млн. сўм ажратиш.



Январь-
июнь

Бошлиқ ўринбосари,
бош ҳисобчи,

марказий лаборатория мудири,

минтақавий лабораториялар мудирлари


Дон ва дон маҳсулотларининг сифатини аниқлашда синовларни аниқлик даражасини ошириш билан бирга сарфланадиган вақтни қисқартиришга эришилади.


2.

Тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширишлар (мониторинглар) самарадорлигини янада ошириш, шу борада текширишлар ўтказиш тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилинишини, назорат остидаги тадбиркорлик субъектлар фаолиятига тасъир қиладиган омилларни қисқартирилишини таъминлаш бўйича қатъий назоратлар ўрнатиш ва камчиликларга йўл қўйган айбдор шахсларга нисбатан кескин чоралар қўллаш.


Январь-
июнь

Бошлиқ,
Бошлиқ ўринбосари,
бўлим мудирлари,

ҳудудий бўлинмалар инспекторлари



Тадбиркорлик субъектларида ноқонуний текшириш ташкил этиш ва ўтказиш ҳолатларига йўл қўйилишини олди олинади, текширишлар ўтказиш тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилиниши таъминланади ва назорат остидаги тадбиркорлик субъектлар фаолиятига таъсир қиладиган омилларни қис-қартирилишига эришилади.

3.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида профилактика ишларини тизимли равишда ташкил этилишини таъминлаш. (1 - илова).


Январь-
июнь

Бошлиқ, бошлиқ ўринбосари,
марказий аппарат мутахассислари
давлат дон
инспекторлари



Соҳада фаолият юритаётган субъектлар томонидан қонун хужжатлари талабларини тушунмаган ҳолда йўл қўйиладиган камчиликларнинг олдини олиш ва тадбиркорлик фаолиятида юзага келган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этилиши таъминланади.

4.

Хўжалик юритувчи субъектларда ўтказиладиган текширишларга текшириш ҳуқуқига эга бўлмаган, “Ўздавдонинспекция” буйруғида кўрсатилмаган ходимлар жалб этилишига йўл қўймаслик.

Доимий

Бошлиқ,
Бошлиқ ўринбосари,
бўлим мудирлари

Хўжалик юритувчи субъектларда ўтказиладиган текширишларда фақат аттес-тациядан ўтган ва текшириш ҳуқуқига эга бўлган “Ўздав-донинспекция” мансабдор ходимларини белгиланган тартибда расмийлаштирилган буйруқлар асосида жалб этилиши таъминланади.


II.Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш

5.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 ноябрдаги “2016 йил ҳосили учун пухта замин яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш, белгиланган устувор йўналишларни амалга оширишни тизимли ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 01-03-13-1-сон баёни ижроси юзасидан Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда 2016 йил ҳосилини етиштириш учун белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш.

Январь-
июнь

Бошлиқ,
Бошлиқ ўринбосари

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 ноябрдаги 01-03-13-1-сон баёни ижроси юзасидан Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда 2016 йил ҳосилини етиштириш учун белгиланган устувор йўналишларни амалга оширилиши таъминланади.

III. Ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш

6.

Олий ва ўрта махсус билим юртларида дон соҳаси бўйича билим олаётган ёш кадрларга “Ўздавдонинспекция”нинг марказий лабораториясида амалиёт ўтишлари учун шароит яратиш.

Январь-
июнь

Бошлиқ ўринбосари, марказий лаборатория мудири

Дон маҳсулотлари соҳаси бўйича билим юртларида тайёрланаётган ёш кадрлар соҳа бўйича билимларини ошириш билан бирга, лабораториядаги замонавий жиҳозларда синовлар ўтказишни мукаммал ўзлаш-тиради.

7.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 321-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2015 йил 10 ноябрдаги 86-сон баён 2015 йил 27 август санасида тасдиқланган “Ўздавдонинспекция”да номзодларни ишга танлов асосида қабул қилиш, лавозимларга жойлаштириш ва келгусида юқори лавозимларга ўтказиш тўғрисидаги Низом”га асосан инспекцияда мавжуд бўлган ёки юзага келадиган бўш ўринларига номзодларни танлашда уларнинг маълумот даражаси, дунёқараши, онги, махсус соҳавий билимларга эга бўлганлиги, сиёсий ва ҳуқуқий маданияти, шахсий омиллари, раҳбарлик кўникмалари ва тажрибасини чуқур ўрганиш.

Бўш (вакант) лавозимлар мавжуд бўлганда

Бошлиқ,
Бошлиқ ўринбосари,
бўлим мудирлари,

марказий лаборатория мудири,


кадрлар бўйича инспектор

Бўш (вакант) лавозимлар тўлдирилиши билан бир қаторда “Ўздавдонинспекция”нинг мутахассис кадрлар заҳираси мустаҳкамланади.

8.

“Ўздавдонинспекция” ходимларининг янги оила қуриши ва фарзанд кўриши муносабати билан инспекциянинг ривожлантириш жамғармаси ҳамда касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан республикада ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақининг 8-10 баробари миқдорида моддий рағбатлантириш.

Январь-
июнь

Бошлиқ,
бош ҳисобчи,
Касаба уюшмаси раиси

Инспекция ходимларининг оилавий шароитини яхши-ланишига, ҳаёт даражасини ва сифатини ошишига ҳисса қўшилади.


IV. Иқтисодиётнинг рақобатдошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қуллаб-қувватлашни кучайтириш, экспортда фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш

9.

“Ўздавдонинспекция”нинг марказий лабораторияси ва унинг филиаллари ҳамда минтақавий лабораторияларининг моддий техника базасини ривожлантириш орқали хизматлар кўрсатиш ҳажмини ўтган йилга нисбатан камида 30 фоизга ўсишини таъминлаш.

Январь-
июнь

Бошлиқ ўринбосари,
бўлим мудирлари,

марказий ва минтақавий лабораториялар мудирлари,

бош ҳисобчи, ҳудудий бўлинмалар инспекторлари


“Ўздавдонинспекция”нинг марказий лабораторияси ва унинг филиаллари ҳамда минтақавий лабораторияларининг моддий-техника базасини ривожлантириш, замонавий жихоз-ускуналар билан етарли даражада таъминланиши орқали тадбиркорлик субъектларига янада қулайликлар яратилиши, шунингдек хизматлар кўрсатиш ҳажмлари ўтган йилга нисбатан ўсиши таъминланади.

10.

Республикамизда дон соҳаси бўйича амалга оширилаётган экспорт-импорт операцияларида дон ва дон маҳсулотлари экспорти бўйича ўрнатилган графикларни бажарилишида дон корхоналари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш.



Январь-
июнь

Бошлиқ ўринбосари,
бўлим мудирлари,

марказий ва минтақавий лабораториялар мудирлари,



ҳудудий бўлинмалар инспекторлари

Экспортга жўнатилаётган дон ва дон маҳсулотларининг сифатини норматив хужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан назоратлар ўрнатилиши натижасида контрактларда белгиланган сифат кўрсаткичларга қўйилган талаблар бажарилиши таъминланади, шу билан бирга мамлакат иқтисодиётининг рақобатга бардошлилигини оширишга ҳисса қўшилади.

11.

2016 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини қабул қилишда корхона мутахассисларининг малакасини ошириш ва дон топширувчи хўжаликлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича ташкил қилинадиган семинар ва ўқишлар ўтказиш.

Апрель-май


Марказий аппарат мутахассислари, давлат дон
инспекторлари

Корхоналар мутахассис-ларининг малакасини ошириш натижасида дон тайёрлаш мавсумида йўл қўйиладиган камчиликларни олди олинади.

12.

Ғалла тайёрлаш мавсуми жараёнида фермер хўжаликлар томонидан “Ўздонмаҳсулот” компанияси тизимдаги корхоналарга топширилаётган буғдой дони сифати бўйича синовларни тўғри ўтказилиши устидан давлат назоратини ўтказиш.


Май - июнь


Марказий аппарат мутахассислари, давлат дон
инспекторлари, марказий ва минтақавий лабораториялар мудирлари

Ғалла тайёрлаш мавсуми жараёнида фермер хўжаликлар томонидан “Ўздонмаҳсулот” компанияси тизимдаги корхоналарга топширилаётган буғдой дони сифати бўйича синовлар ва ҳисоб-китоблар тўғри ўтказилиши таъминланади.

V. Иқтисодиёт тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, “Электрон ҳукумат” тизими яратилишини тубдан жаддалаштириш

13.

“Ўздавдонинспекция” фаолиятида замонавий ахборот – коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш юзасидан маҳалий ҳамда хорижий дастурий маҳсулотларни жорий этиш, шунингдек интерактив давлат хизматларини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, тегишли вазирликлар ва қўмиталар томонидан ишлаб чиқилган қарор, фармойишлар ва берилган топшириқларни сўзсиз ва сифатли бажарилишини таъминлаш.


Январь-
июнь

Бошлиқ ўринбосари, бош ҳисобчи,
Ахборот хизмати раҳбари

“Ўздавдонинспекция”нинг ахборот инфратузилмасидан фойдаланиш самараси оши-рилади, шунингдек инфра-тузилманинг ахборот хавф-сизлиги ҳамда янги дастурий маҳсулотлар билан таъмин-ланишига эришилади.

14.

“Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 декабрдаги “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги ЎРҚ-395-сон Қонунида белгиланган топшириқларни ўз вақтида ижросини таъминлаш.


Январь-
июнь

Бошлиқ ўринбосари,
Ахборот хизмати раҳбари, юрисконсульт,
давлат дон инспекторлари


Электрон давлат хизмат-ларини кўрсатишда зарур бўлган маълумотларни ўз ичига олган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг узлуксиз ишлаши, ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш ҳамда инспекция расмий веб-сайтининг доимий ишлашини, шунингдек уларда электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги ахборот эълон қилиниши таъминланади.

15.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали “Ўздавдонинспекция”га тушаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал этилишини таъминлаш.


Январь-
июнь

Бошлиқ ўринбосари,
Ахборот хизмати раҳбари,

давлат дон инспекторлари




Соҳада фаолият юритаётган субъектлар, шунингдек фуқаро ва юридик шахслар томонидан тушган мурожаатларнинг тезкор кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши, юзага келган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этилиши таъминланади ва амалий ёрдамлар кўрсатилади.

VI “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш

16.

“Ўздавдонинспекция” мутахассислари фарзандларини соғломлаштириш масканларига ҳамда ёз ойларида мазмунли дам олишлари учун дам олиш оромгоҳларига қатнашларини ташкил этиш.


Январь-
июнь

Бошлиқ,
бош ҳисобчи,
Касаба уюшмаси раиси

Инспекция мутахассислари фарзандларини дам олиш оромгоҳлари ва соғломлаштириш масканларига қатнашлари учун имтиёзли йўлланмалар берилиши таъминланади. Бу билан уларнинг фарзандларини соғлигини яхшилашга ҳисса қўшилади.

17.

“Ўздавдонинспекция” тизимида фаолият юритаётган аёлларни халқаро хотин қизлар байрами муносабати билан моддий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг турли жабҳа ва йўналишларда қилаётган ишларини муносиб баҳолаш, соғлиқларини мустаҳкамлаш мақсадида турли санатория ва сиҳатгоҳларда дам олишлари учун имтиёзли йўлланмалар билан таъминлаш.

Январь-
июнь

Бошлиқ,
бош ҳисобчи,
Касаба уюшмаси раиси

“Ўздавдонинспекция” тизимида фаолият юритаётган аёлларни ижтимоий фаоллигини ошириш билан биргаликда, уларнинг соғ-лиқларини мустаҳкамлаш мақсадида турли санатория ва сиҳатгоҳларда дам олишлари учун имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади.

VII. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекциясига юклатилган

вазифаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар

Давлат ресурсидаги дон ва дон маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш устидан давлат назоратини ўрнатиш

18.

Донни вилоят ичида ва вилоятлараро ташишларда сифатини тўлиқ назорат қилиб бориш, доннинг айланмасини сунъий равишда оширилишига олиб келадиган режасиз ташишлар ҳажмини қисқар-тирилиши устидан доимий назоратни кучайтириш, табиий камайиш миқдорларини асосланганлигини назорат қилиш.

Январь-
июнь

Бошлиқ ўринбосари, сифат, дон ва уруғлардан оқилона фойдаланиш бўлими, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология бўлими, давлат дон инспекторлари

Режасиз дон айланмаларини камайтирилиши ҳисобига баланс параметрларидан ортиқча табиий камайиш ва йўқотишларни қис-қартиришга ҳамда лимит ва нарядларни бажарилишига эришилади.

19.


Давлат ресурси, заҳираси ва суғурта фондидаги буғдойни хатловдан ўтказиш ҳамда "нол"га тозалаш ишларини назорат қилиб бориш ва натижаси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериш.

Тасдиқланганграфикка асосан

Бошлиқ ўринбосари, сифат, дон ва уруғлардан оқилона фойдаланиш бўлими,
давлат дон
инспекторлари

Хатловдан ўтказиш ва “нол”га тозалашни амалдаги Йўриқномалар асосида амалга оширилишини таъминланади.


20.

“Ўздонмаҳсулот” компанияси тегирмонларида ишлаб чиқарилган уннинг намлиги ва технологик жараёнлар бажарилиши устидан мониторинглар олиб бориш (2 - илова).


Графикка асосан



Бошлиқ ўринбосари, сифат, дон ва уруғлардан оқилона фойдаланиш бўлими, давлат дон
инспекторлари

Ун ва ёрма маҳсулотларини ишлаб чиқаришда технологик жараёнлар талабларига риоя қилинишини таъминлаш билан 2015 йилга нисбатан 1-янчиш бўлимидаги доннинг намланиш даражасини ошириш ҳисобига ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорини ошишига эришилади.

21.

Дон маҳсулотлари корхоналарида ишлаб чиқарилаётган аралаш озуқа таркиби ва сифатини оширишга эришиш мақсадида қўшимча хом-ашё турларини кўпайтириш ва таркибини бойитиш, озуқа бирлигини ошириш бўйича Ҳукумат топшириғининг бажарилишини юзасидан тизим корхоналарида аҳоли ва фермер хўжаликларидан ҳарид қилинаётган қўшимча хом ашёлар ва донни тозалаш натижасида ажратиб олинаётган дон чиқиндиларнинг омихта ем ишлаб чиқаришда мақсадли ишлатилиши ҳамда омухта ем ишлаб чиқаришда рецептураларга риоя қилиниши ва сифатини назорат қилиш (2 - илова).

Графикка асосан

Бошлиқ ўринбосари,

сифат, дон ва уруғлардан оқилона фойдаланиш бўлими, давлат дон


инспекторлари

Ишлаб чиқарилаётган аралаш озуқа ва омихта ем сифатини яхшилаш ва рецептурасини қўшимча хом-ашёлар билан бойитилишига ҳамда чорва, парранда ва балиқчилик соҳаларини керакли ҳажмда озуқа билан таъминланишига эришилади.

22.


Давлат ресурсидаги доннинг сифати, сақланиши ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш масалаларида тасдиқланган режа-жадвалга асосан ҳар ойда корхона раҳбарлари ҳисоботларини эшитиш
(3 - илова).

Февраль-апрель

Бошлиқ ўринбосари,
марказий аппарат мутахассислари, давлат дон
инспекторлари

Дон корхоналарида йӯл қӯйилган камчиликлар бартараф этилади ва йўл қўйилиши мумкин бўлган қонунбузилишларнинг олди олинади.

23.

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқ-лаштирувчи Республика Кенгаши билан қўшимча келишувсиз амалга ошириладиган назорат функциялари рўйхатига асосан "Ўздонмаҳсулот" АК тизим дон маҳсулотлари корхоналарида сақланаётган ва тегирмонга берилаётган донларнинг намлиги ва ифлослигини таҳлил қилиш.

Тасдиқланганрежа – жадвалига асосан

Бошлиқ ўринбосари,

стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология бўлими, давлат дон инспекторлари, марказий ва минтақавий лабораториялар мудирлари




Дон корхоналарида сақла-наётган, ишлаб чиқаришга берилаётган донларнинг сифат кўрсаткичларини ҳаққонийлиги ва меъёрий хужжатлар ҳамда амалдаги қоидаларга мувофиқлигини таъминланади.

24.

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқ-лаштирувчи Республика Кенгашининг режа-жадвалига мувофиқ дон ва дон маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарида режали текширишлар ўтказиш.

Режа-жадвалга асосан

Бошлиқ,
Бошлиқ ўринбосари, сифат, дон ва уруғлардан оқилона фойдаланиш бўлими, давлат дон
инспекторлари


Корхоналарида йӯл қӯйилган камчиликлар бартараф этилади ва йўл қўйилиши мумкин бўлган қонунбузилишларнинг олди олинади.


25.

“Ўздонмаҳсулот” компанияси корхоналари томонидан "Ўзстандарт" агентлиги, “Ўздавдонинспекция”, истеъмолчилар (чорвачилик, паррандачилик хўжаликлари) иштирокида ўтказиладиган "Сифат куни" тадбирлари ўтказилишини таъминлаш (тасдиқланган графикка асосан).

Январь-
июнь

Ҳудудий бўлинмалар давлат дон инспекторлари

Истеъмолчилар талаблари асосида рақобатбардош маҳ-сулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.


26.

Ички ишлар вазирлиги, “Ўздонмаҳсулот” компанияси билан биргаликда “Ўздонмаҳсулот” компанияси корхоналари томонидан мавжуд донни сақлаш, юклаб жўнатиш, қайта ишлашга бериш ҳамда ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларининг тарқатилишини (реализациясини) назорат қилиш бўйича тасдиқланган Тартибда белгиланган топшириқларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш.

Январь-
июнь

Бошлиқ ўринбосари,
бўлим мудирлари,

ҳудудий бўлинмалар инспекторлари



Дон корхоналарида сақла-наётган, ишлаб чиқаришга берилаётган донларнинг ва тайёр маҳсулотларнинг талон-тарожликка йўл қўйилишини олди олинади.


Ўздонмаҳсулот” компанияси корхоналарининг ғалла тайёрлаш мавсумига моддий-техника базасининг тайёргарлигини ўрганиш

27.

Ғалла тайёрлаш мавсумига 44 та корхона ва уларга қарашли дон қабул қилиш шаҳобчаларининг моддий-техника базаси ва лабораториялари жиҳозларининг тайёргарлиги бўйича мониторинг ўтказиш, амалий ёрдамлар кўрсатиш ва натижаси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига тегишли маълумотлар киритиш.

Март-май


Бошлиқ ўринбосари,
марказий аппарат мутахассислари,
давлат дон
инспекторлари

Ғалла тайёрлаш мавсумига дон корхоналарининг моддий-техника базасининг тайёргарлиги ўрганилиб, ҳақиқий ҳолат аниқланади.


Инспекция фаолиятини такомиллаштириш

28.

“Ўздавдонинспекция”нинг фаолиятини такомиллаштириш ҳамда юклатилган вазифа ва функцияларини тўлиқ бажарилишини таъминлаш юзасидан ички идоравий хужжатларни қайта кўриб чиққан ҳолда, такомиллаштириб бориш.

Январь-
июнь

Бошлиқ ўринбосари,
марказий аппарат мутахассислари, Марказий лаборатория мудири

Юклатилган вазифа ва функцияларни тўлиқ амалга оширилиши таъминланади.

29.

“Ўздавдонинспекция”нинг мутахассисларини соҳавий билим даражасини ошириш мақсадида кенг қамровли мавзуларда ўқув-семинарлар ташкил этиш, шунингдек ушбу мақсадда олимлар ҳамда бошқа ташкилот ва идоралардан юқори малакали мутахассисларни таклиф этиш.


Январь-
июнь

Бошлиқ ўринбосари,
марказий аппарат мутахассислари, Марказий лаборатория мудири


“Ўздавдонинспекция”нинг мутахассисларини соҳавий билимини ошириш ва уларга янги хужжат, усул ва халқаро тажрибаларни тезкор еткази-лишига, мутахассисларнинг малакаси ошишига эришилади.

30.

МДҲ ва чет давлатлари дон соҳасидаги назорат органлари билан ҳамкорликда ишлар олиб бориш бўйича алоқа тиклаш ва тегишли ишлар олиб бориш.


Январь-
июнь

Бошлиқ ўринбосари, Стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология бўлими,


МДҲ ва чет давлатларнинг назорат органлари билан ҳамкорлик яратилади, тажриба алмашинуви йўлга қўйилади.

Соҳага оид меъёрий-техник хужжатларни қайта кўриб чиқиш

31.

Дон соҳасига оид тақдим қилинган меъёрий-техник хужжатларни кўриб чиқиб, келишув ёки тасдиқлаш ишларни амалга ошириш.

Тақдим этилган муддатларда

Бошлиқ ўринбосари,
стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология бўлими

Соҳа бўйича қӯлланиладиган меъёрий-техник хужжатлар тӯплами шакллантирилади ва такомиллаштирилади.

32.

Ҳукуматнинг қонун ижодкорлиги дастурига киритиладиган таклифларни ишлаб чиқиш:

Ҳукуматнинг қонун ижодкорлиги дастури доирасида тасдиқланган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга оид тадбирларни киритиш.



Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганда

Бошлиқ ўринбосари,

марказий аппарат мутахассислари, юрисконсульт



Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда босқичма-босқич амалга ошириладиган ишлар тизимли режалаштирилиши ташкил этилади, бунда асосий эътиборни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан тасдиқланган халқаро хужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун хужжатлари қоидаларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш услубиётига (2015 йил 15 сентябрдаги 220-III/ҚҚ-41-III-сон) қатъий риоя қилиниши таъминланади.

Хужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш

33.

“Ўздавдонинспекция”нинг ҳудудий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорлари ҳамда фармойишларининг бажарилишини мақсадли ўрганиш (4 – илова).

Графикка асосан


Бошлиқ ўринбосари,

ишчи гуруҳга киритилган мутахассислар



Ўзбекистон Республикаси Президенти хужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари, шунингдек идоравий буйруқ ва топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминланади.

Гўшт ва паррандачилик ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларни арзон нархларда инспекция ва экспедиция мутахассисларига етказиб берилишини таъминлаш

34.

Инспекция ва экспедиция мутахассисларининг гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида “Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси” ДУК ёрдамчи хўжалигида чорвачиликни йўлга қўйиш бўйича ишларни жадаллаштириш, боқилаётган йирик шохли қорамоллар гўштини инспекция ҳамда экспедиция ходимларига бозордан арзон нархларда етказиб берилишини таъминлаш.


Январь-
июнь

Бошлиқ ўринбосари,

Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси ДУК раҳбари




Инспекция ва экспедиция мутахассисларини гўшт маҳ-сулотларига бўлган эҳтиёжи қондирилади.

35.

“Ўздавдонинспекция” таъсисчилигидаги “Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси” давлат унитар корхонасинининг ёрдамчи хўжалигида паррандачилик ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларни арзон нархларда инспекция ҳамда экспедиция ходимларига етказиб берилишини таъминлаш.

Январь-
июнь

Бошлиқ ўринбосари,

Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси ДУК раҳбари




Инспекция ва экспедиция ходимларига етиштирилган ҳосилни арзон нархларда етказиб берилиши таъминланади. Бу билан уларнинг оилавий шароитини яхшиланишига, ҳаёт даражасини ва сифатини ошишига ҳисса қўшилади.




«КИРИТИЛДИ»_“Ўздавдонинспекция”_бошлиғининг_ўринбосари_______________А._Махмудалиев__«КИРИТИЛДИ»'>«КИРИТИЛДИ»
“Ўздавдонинспекция” бошлиғининг ўринбосари
_____________ А. Махмудалиев

«КИРИТИЛДИ»
Сифат, дон ва уруғлардан оқилона фойдаланиш бўлими мудири
_____________ М. Хашимов

«КИРИТИЛДИ»
Стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология бўлими мудири
____________ А. Каткова

«КИРИТИЛДИ»
Марказий

лаборатория мудири



_____________ А. Арипов



«КИРИТИЛДИ»
Бош ҳисобчи
_____________ Ж. Бегмуратов













©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет