Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси



жүктеу 2.73 Mb.
бет1/16
Дата26.04.2016
өлшемі2.73 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТЕРМЕЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ФАКУЛЬТЕТИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ КАФЕДРАСИ



«ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ТАРИХИ ВА БОШҚАРИШ» ФАНИДАН БАКАЛАВРИЯТ “5112000-ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ” ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ ТАЛАБАЛАРИ УЧУН МАЪРУЗА МАТНИ

ТЕРМИЗ

МАВЗУ: ИБТИДОИЙ ЖАМОА ТИЗИМИ ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

Р Е Ж А :




  1. Жисмоний тарбиянинг пайдо бўлиши.

  2. Она уруғчилиги даврида жисмоний тарбия.

  3. Ота уруғчилиги даврида жисмоний тарбия.


1. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ.

Жисмоний маданият тарихининг илдизлари жамият тараққиётининг жуда узоқ қаърига туташиб кетади, яъни инсоннинг барча ақлий ва жисмоний фаолияти бевосита яшаш шароитини таъминлаш билан чегараланган даврга бориб тақалади. Жисмоний тарбиянинг пайдо бўлиши ҳақидаги масала жисмоний маданият тарихининг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, принципиал методологик аҳамиятга молик. Бу масалани кўпгина олимлар ўз тадқиқотларида очиб беришга ҳаракат қилдилар. Уларнинг тадқиқотлари мазкур муаммони ўрганиш борасида маълум даражада рол ўйнади. Бироқ, улар бу масалага ўз нуқтаи назарларидан келиб чиқиб фикр билдирганлар. Жисмоний тарбиянинг ибтидоий жамоа тузуми давридан пайдо бўлганлиги тан олинган бўлсада, пайдо бўлиш ва унинг тараққиёти масалалари ханузгача тўлақонли тадқиқ қилинмаган. Бинобарин, шу кунгача мавжуд бўлган манбаларга таянган ҳолда, жисмоний тарбиянинг илк пайдо бўлиши ҳақида мантиқий фикр юритиб, улар тўғрисида муайян тасаввур ҳосил, қилса бўлади. Юқорида зикр қилинган масалани кўпгина олимлар узларича талқин қилганлар:



  • Шиллер руҳидаги ўйинлар назарияси:

  • Рейнак томонидан биринчи марта баён қилинган афсунгарлик назарияси:

  • Спенсер ифодалаган ортиқча энергия назарияси.

Бундан ташқари, Летурно, Эспинас, Гросс каби бир қатор чет эл олимлари, жисмоний тарбия ҳайвонларнинг ўйинига тахлидан келиб чиққан, деган назарияни олга сурдилар. Фрейд ва унинг издошлари, ўйин индивидуумнинг тула қимматга эга бўлмаганлигидан далолат беради, деб исботлашга уриниб курдилар, чунки уйнида гуё инсоннинг турмуш қийинчиликларидан ҳаёлот оламига кетишга уриниши ифодаланар эмиш. Жисмоний тарбия ва диний маросимларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги назариялар ҳам худди шу таълимотга асосланади. Қатор хорижлик тадқиқотчилар-Бюхер, Неринг, Максимов, Штернберг ва бошқалар ҳайвонлар қўлга ўргатилиши умуман, меҳнат ибтидоий ўйин ҳамда ракслардан келиб чиққан, деб таъқидланганлар.

Хаксли ва Фогтлар эса, жисмоний тарбияни инсон узининг ҳайвон аждодларидан соф биологик йул билан мерос қилиб олган, деб исботлашга уриндилар. Бундай фикр тарафдорлари ҳайвоннинг ихтиёрсиз ҳаракатлари билан инсоннинг онгли фаолияти ўртасидаги асосий фарқни кўрмайдилар.

Г.В. Плеханов ибтидоий ўйинлар ва жисмоний машқлар биологик омиллардан эмас, балки одамларнинг меҳнат фаолиятидан келиб чиққанлиги илмий жиҳатдан исботлаб берди. Н.Пономарёв ўз тадқиқотлари давомида шундай хулосага келди, инсоннинг инсон бўлишида нафақат меҳнат қуролининг такомиллашиб бориши балки доимий равишда ўз танасини мукаммалаштириш, инсон зотини асосий ишлаб чиқариш кучига айлантириш муҳим аҳамият касб этди. Ов қилиш мақсадида меҳнатдан муҳим восита сифатида фойдалана билиш янги сифатий ҳаракат малакаларини талаб қила бошлади, масалан, ишда аввало таъсир қилиш кучининг ошиши, тезкорлик малакалари, чидамлилик ва фаоллик сингари. Инсон чексиз биологик ҳукмронликдан қутилди, лекин, энди унинг тараққиётида ижтимоий-тарихий қонуниятлар асосий белгиловчи бўлиб келди.

Археологик қазишмалар пайтида топилган қадимий маданият буюмлари туфайли инсон тараққиёти бизнинг эрамизгача бўлган 150000 минг йиллик тарихи ҳақида гувоҳлик беради. Меҳнат туфайли одамнинг жисмоний қиёфаси ўзгарди, унинг олий асаб фаолияти, организмнинг тузилиши ва вазифалари такомиллашиб борди. Аждодларимизнинг меҳнат қуролларини кашф этиши, тайёрлаши ва такомиллаштириб бориши жараёнида аста-секин воке бўлди. Бу жараён қадимга тарихнинг энг кеч даврида бўлиб ўтди (э.ав. 70000-8000 минг йиллар). Бу вақтда ўткир тишли ва суякдан ясалган учли улоқтириш қуроллари пайдо бўлди. Яшашнинг бош манбаи йирик ҳайвонларини овлаш эди. Бироқ мамонтлар, ғор айиқлар ва йирик калтакесақлар инсон учун хавфли ракиб бўлиб қолди. Уларни муваффақиятли овлаш фақат илгаридан тайёрланган ва синаб кўрилган воситалар ёрдамида, барча қабила аъзоларининг уюштирилган ҳамкорликдаги фаолиятлари таъминлаши мумкин эди. Муайян жараёнда қадимий одам улоқтириш қуроли сифатида турли-туман таёқ, палохмон, найза ва шу каби буюмлардан унумли фойдаланишни ўрганди. У ўзи учун улоқтириш усулини очди, яъни сезиларли даражада учишнинг узоқлигини узайтириш йўлларини топди. Улоқтириш қуролини кўллаш жараёнида, у ўз мускулларини буйсундириб, улжанинг узоқлигига боғлиқ ҳолда сарфланадиган энергияни чамалаш, ўз ҳатти-ҳаракатларини бошқара олиш қобилиятига эга бўлди.

Инстинктив ҳужум қилиш ва ҳимояланиш ҳаракатларидан мувофиқлашган ҳаракатларгача, қуролдан энг самарали фойдаланиш тажрибасини эгаллашга қадар у кўп минг йиллик йўлни босиб ўтди, кўпгина кўнгилсиз воқеалар юз берди. Бир-бирини алмашлаш асосидаги инсоннинг муваффақиятлари ва мағлубиятлари шуни кўрсатдики, филхол, баъзи фаолиятлар муваффақиятли натижаларга, бошқалари эса муваффақиятсизликка олиб келади. Шу билан бир қаторда у қуролни энг рационал эгаллашни ўрганишнинг аҳамиятли имкониятларини, ҳужум қилиш ва ҳимояланиш ҳаракатлари ҳамда бу усулларни бошқаларнинг ўзлаштириш имкониятларини англади. Ҳаётий муҳим ҳаракат кўникмаларини эгаллаш, шубхасиз, кузатиш ва тақлид қилиш орқали амалга ошади, лекин янада кўпроқ ривожланиш афсунгарлик фаолиятининг абстракт фикрсадда ҳайвонларни яралаган ўқ-ей ва найзалар билан расм солганлар. қадимий одам кўпинча кузатган ва ушбу қонуниятларни ҳаракатларда қўллади, чунончи унинг ёрдамида сув тўсиқларини, оёқ ботиб кетадиган юмшоқ қор, ботқоқли жойларни босиб ўтган. Ўлдирилган ҳайвоннинг захира гўшти, бинобарин, йилнинг қиш пайтида узоқ вақт мобайнида сақланади, ижтимоий ҳарактердаги фаолият учун имконият яратилади. Оқибатда шунинг учун шароит пайдо бўлди, урганиш ва тажрибани узатиш жараёни ташкилий жиҳатдан бевосита ишдан ажралди. Ёввойи қушларни овлаш пайтида қўлланадиган ёки рақибдан қочиб қутулиш пайтидаги сехрли куч фаолияти доирасидаги тўсиқлар оша югуриш ва сакрашлар мустақил ривожланишни бошладилар. Масофага югуриш, сакрашлар, ракслар ва улоқтириш ҳаракатларининг синтезлашган шақллари пайдо бўлди.

Кириб келган бу даврнинг охиридаги кескин узгариш инсон тараққиётида камоннинг кашф қилиниши э.ав. 12000 йилга туғри келади. Шубхасиз камондан фойдалана билиш шундай ҳолатларда муҳим рол ўйнади, бу даврга келиб, ҳайвонлар сон жиҳатидан камайди, улар фақат улоқтириш қуроли ва тузоқ ёрдамида ов қилинарди. Ўқ-ёй, янги механик «ўқ қуроли» дан чиқарилгач, кўпгина ёввойи майда ва йирик ҳайвонларни, қушлар ҳамда балиқларни овлаш имкониятини берди. Энди тез-тез ўзгартириб турадиган ҳайвонларнинг излари бўйлаб тентираб юриш керак эмас эди. Камонни ўзлаштирган қабиланинг турмуш тарзида сезиларли узгариш пайдо бўлди. Ёввойи ҳайвонларга бой бўлган дарё атрофидаги сўлим текислик ва водийларда нисбатан доимий манзилгохлар пайдо бўлди. Шу билан бир вақтда ғорларда илгари фақат тасвирлаган ов расмлари билан биргаликда ўзаро бахслашаётган одамлар тасвирлари пайдо бўла бошлади. Ҳаракат тўплашига, чунончи, ёшларга ўрнатиладиган, ҳарбий тайёргарлик кирадиган бўлди. Шубхасиз, бу соҳадаги вазифаларнинг ўсиб бориши билан боғлиқ ҳолда етуклик ёшига ўтишнинг тайёргарлик шақллари ривожланди, аниқроғи, унинг якуний акти-бағишлов маросими эди. Тарбиянинг уюштирилган шақллари ва бошланғич тарбиявий фаолият турлари шақлланди. Бироқ, бу ерда келтирилган жисмоний маданиятнинг пайдо бўлиши жараёни инсон карама-қаршилигидан махрум этилган бўлиши мумкин эмас. Кундалик ҳаётдаги қийинчиликларни онгли равишда енгиб ўтиш шундай тажрибани эгаллаш билан чатишиб кетди, бинобарин, жамият мавжудлигининг шақлларидан хақиқий малакаларни таъминлаб берди. Археологик топилдикларга асосан, бунга тахминан э.эв. 40000 йилларгача бўлган даврлар киради. Шунингдек охирги асрлар мобайнида йиғилган этнографик маълумотларни таккослаш асосида эътироф этиш мумкин, инсоннинг жисмоний ривожланиши энг қадимий кечки даврида ҳам ўзига хос афсунгарлик фаолияти кузатилади. Унда ибодат қилиш йўқ эди. У муқаддас санашларга сажда қилиш ёки нариги дунёдаги руҳларга эътиқодини ифодалай олмасди. Мавжуд белгиларнинг тасдиқлашича у асосан, иқтисодий жиҳатдан ўз-ўзини ҳимоя қилиш функцияларини бажарган, шунингдек, ижтимоий бошқарув функциясини, чунончи, кенг маънода ўзида табиатнинг алоҳида ходисаларини билишнинг рамзи бўлди, инсоннинг табиатга боғлигини тўлдирди. Жисмоний маданият нуқтаи назаридан бу ерда хурофий маъно шундан иборатки, агар расмдаги ёки барелофдаги одам, таъқиб қилаётган ҳайвон ёки ўз душмани билан «олишуви», «боғлаши» ва «ғалаба» қилиши тасвирланган бўлса, у ҳолда, демак, у гўё хақиқатда уларнинг устидан ғалаба қозонган.

Бу шундан далолатки, манзарада тасвирланган ҳайвон атрофида ов ҳаракатларини тақлид қилиб, завқ билан ўйинга тушганлар, найза улоқтирилган, ўқ-ёй узишган у вақтда, ифодаланган ракиб шахси устидан «ғалаба қилиб», хақиқий мақсадга эришилган. Бинобарин, бу ерда функциянинг рамзийлигини алмаштириш тўғрисида гап бормайди, реал мақсадга йўналтирилган фаолиятга асосланади.Ғоя ҳам, эътиқод ҳам ғаройибликни яратмайди, хақиқий ҳаракат, у ҳолда, бугунги кунда хақиқий мусобақа стрессида бажариладиган профессионал спорт тилида машқ сифатида эътироф қилинади. Буларнинг барчасини ғорлардаги топилдиклар ишончли тарзда тасдиқлайди.

Тараққиётнинг навбатдаги босқичида мезолит ва неолит даврида (э.ав. 8000-3000 йиллар)-тирикчиликнинг асосий манбаи деҳқончилик ва чорвачилик бўлди. Қабилаларнинг алоҳида гуруҳлари ўтроқ турмуш тарзига ўтдилар. Эрамиздан аввалги VII минг йилликдан бошлаб ажралган патриархат жамоа тузуми марказлари пайдо бўла бошлади.

Халқларнинг жисмоний маданияти, чўпонлик билан шуғулланганларда югуриш, сакраш, улоқтириш ва ёввойи ҳайвонларни таъқиб қилиш ўз ҳаётий заруратини йўқотди. Олдинги режага асосан отда юриб куршаб ов қилиш, деҳқончилик жамиятларининг кураш ва оғирлик кўтаришга бўлган қизиқишлари, ракслар ва йоглар хилидаги табобат, эътиқодга асосланган, ҳосилдорлик билан боғлиқ бўлган. Утроқ ҳаёт тарзига ўтиш ер ва ҳудудлар, энг унумдор жойларга бўлган курашни кескинлаштирди. Бу зарурат ўсмирларни мустақил ҳаётга тайёрлаш жараёнини мураккаблаштиришга олиб келди. Бағишлов маросимларининг оғирлик маркази, жанговар тайёргарлик учун ҳарактерли бўлган синовнинг янги шақлларига мослашиш, ҳаракат шақлларига янада кўпроқ эътиборни тўплашга кучди. Ёввойи ҳайвонларни таъқиб қилиш ва куршаб овлаш, чунончи амалий жиҳатдан қабиланинг барча эркақлар таркиби иштироқ этадиган, ҳарбий юришлар ҳарактерини олди. Кимнинг олдин бўлиши учун ўтказиладиган яккама-якка олишувлар, «куч синаш» ёки «олдиндан айтиш» учун хизмат қилган, шундай ташкиллаштириб туриладиган мусобақалар улар кураш олиб бораётганларнинг енгилмаслик рамзи ва қахрамонларнинг биргаликдаги кучининг ўз тимсоли бўлган. Аниқ шундай мақсад-«чоғлаш» ва «қўрқитиш» таъқиб ва рақибига жангдан олдин чақирик ташлаш, деярли барча халқларнинг мифологиясида шу тўғридаги фикрлар мавжуд.

Хўжаликни идора қилишнинг янги шақллари пайдо бўлиши билан кишилик жамиятини уюштириш шақллари анча мустаҳкамлана борди. Жамоаларнинг пайдо бўлиши ва тараққий этиши билан аста-секин маданият соҳасида ҳам узгаришлар содир бўлди. Энди одам ўзига доимий турар жой қурди, кийим-кечак пайдо бўлди, тасвирий санъат бунёд этилди. қўшиқ, ўйин ва ракслар ижро этиладиган турли байрамлар кенг тарқалди. Шу даврда дин бунёдга кела бошлайди. Жисмоний тарбия элементларининг пайдо бўлиши ҳам худди шу даврга тўғри келади. Бевосита меҳнат билан боғлиқ бўлган кўпгина мусобақа ўйинлари мустақил тарбиявий аҳамият касб этади ва улардан уруғ жамоасининг турли ёшдаги гуруҳлари фойдалана бошлайди. Меҳнатнинг жинс ва ёшга қараб табиий равишда бўлиниши эндигина туғилиб келаётган ибтидоий жисмоний тарбияда ҳам ўз ифодасини топди. Жисмоний тарбиянинг янада ривожланишида ибтидоий санъат ҳам катта рол ўйнади. Санъат кишиларнинг фикр ва туйғуларини бойитди, уларнинг маънавий дунёсини такомиллаштирди. Ўйин ва раксларда такрорланадиган меҳнат ва мудофаа ҳарактеридаги кўпгина ҳаракатлар энди бевосита меҳнат предметига йўналтирилмас эди. Бу ҳаракатлар жисмоний машқлар сифатида нисбатан мустақиллик касб этди.

Жисмоний машқларнинг мусобақа ўйинлари шақлида вужудга келиши ибтидоий тузум кишисини тарбиялашда тубдан ўзгариш ясади. Оналик уруғчилик тузуми (матриархат) ва оталик уруғчилик тузуми (патриархат) ўзига хос тараққиёт ҳамда жисмоний тарбия хусусиятларига эга бўлган.
2. ОНАЛИК УРУҒЧИЛИГИ ДАВРИ.

Ибтидоий жамоа тузумидан юқори палеолит даврига ўтилиши билан ишлаб чиқарувчи кучлар, ижтимоий мунособатлар ва одам қиёфасида ўзгаришлар пайдо бўлган. Бу даврда келиб меҳнат қуроллари анча такомиллашган, суяк ва шоҳдан ясалган буюмлар: игна, бигиз, кармоқ, камон уки ва ҳар хил безақлар шақлланган. Одамлар тош ва суякларнинг пармалаганлар. Тош ва сопол идишларга ҳайвонларнинг расмини чизганлар. Сўнгги палеолит даврининг ютуқларидан бири найзанинг ихтиро қилиниши ходисаси эди. Найза туфайли овчилик ривожланди, тирик ҳайвонларни биргалашиб овлаш аҳамият касб этди. Палеолит даврида тасвирий санъат ривожланди. Бу даврга келиб одамлар ўзларига уй қурганлар, тошлар ва қояларга расм солганлар, тош ва суякларга ҳайвонлар, балиқлар ва одамларнинг қиёфаларини чизганлар.

Неолит даври кашфиётларидан яна бири ҳунармандчиликнинг вужудга келишидир. Энди ибтидоий одамлар фақат ҳайвон териларидан фойдаланиши билан чекланиб қолмасдан унинг жунидан ҳамда ўсимликлар толасидан тўқилган матоларидан кийим кечақлар тикиб кийишни ўзлаштирдилар. Бу даврда жамоада ҳали ибтидоий уруғчилик «коммунаси» ҳукмрон бўлиб, она уруғчилигида давом этарди. Шу боисдан дунё олимлари неолит даврини матриархат уруғчилик тартибларининг гуллаган даври деб баҳо берадиган.

Она уруғчилик жамоасининг гуллаб яшнаган даврида ўйин учун махсус тайёрланган нарсалар (жундан қилинган копток, найзабозлик таёқлари, учи тумтоқ найзалар, палахмон, ўйинчоқ ёй, боши эгри хасса ва бошқа нарсалар) пайдо бўлган.

Ҳаммага маълумки, найзанинг ушлаш тартиблари, уни аниқ мўлжалга олиш ва узоққа отиш деярли қўлай ёки осон эмас. Уни ушлаш қоидалари, улоқтириш усуллари мавжуд. Бундан ташқари, найзани отиш учун етарли даражада куч, чаққонлик, тезкорлик, чама олиш, улжани аниқ кўзлай билиш ва бошқа сифатлар зарур бўлади. Бундан кўриниб турибдики, мўлжалланган натижага эришиш учун махсус тайёргарлик машқлари ёки ҳаракатларига ўргатиш зарурати пайдо бўлган. Гурзи, найза, суйил ва ёйидан отиш ибтидоий жисмоний тарбияга кириб унинг энг муҳим таркибий қисмини ташкил қилган. Ёшларни ёй отишга ва бумеранг иргитишга ўргатиш айниқса мураккаб бўлган.

Матриархат тузуми шароитида жисмоний тарбия элементлари таълим тарбия жараёнида ўринли қўллана бошланди. Чунончи, тайга минтақасида яшайдиган манси, ханто ва нанайларда айниқса қарши мусобақа ўйини айниқса оммалашган эди. Ёшларни бу ўйинга ўргатишга чопиш ёйдан отиш унсурлари, «айиқ» билан курашиш усуллари ва хоказолар киради. Кучманчи ненецларда буғуга қарши ўйин мусобақаси кенг тарқалган эди. Бу ўйин ёрдамида ёшлар чангида «буғу» кетидан қувишга, арқон ёрдамида «буғу» нинг қаршилигини бартараф этишга ўргатиларди: Ўйин усули йўли билан ибтидоий одамнинг жисмоний ва ақлий қобилиятлари машқ қилдирилар эдики, унинг асосини атрофдаги дунёга ўз таъсирини кучайтиришга, табиат кучларини ўз измига фаол буй синдиришга бўлган ижодий истақлар ташкил этади.

Оналик уруғчилиги даврида бир қанча ўйин асбоблари ҳам ихтиро этилган эди. Масалан, ҳиндуларда оталик уруғчилиги даврида ўтиш босқичидаёқ ичи қовак ва яхлит каучукли коптоклар, махсус чаналар бор эди: улар бу копток ва чаналардаги фақат хўжаликлардагина эмас балки мусобақаларда ҳам фойдаланганлар. Колумб давридаёқ оврупалик ҳиндуларнинг коптоклари кастильяликлар (Испания) нинг коптокларидан афзал эканлигини тан олишга мажбур бўлган эдилар. Ҳиндулар томонидан резина коптокнинг кашф этилиши кўпгина бошқа Оврупа халқларида ҳам копток ўйинининг янада равнақ топишида муҳим роль ўйнайди. Ибтидоий одамлар суякдан ишлаган чапгилар, конькилар, копток билан ўйнашга мўлжалланган ракеткалар ясашга.

Оналик уруғчилиги жамоасидан аёл меҳнат ва мудофаа фаолиятида эркак билан баб-баровар қатнашар эди. Мавжуд археологик ва этнографик материалларидан маълум бўлишича, ўша вақтларда муштлашиш, курашиш, югуриш, таёқбозлик, найза иргитиш, ёй отиш, борасида ва бошқа шу каби соҳаларда аёлларнинг махсус мусобақаси ҳамда аёллар билан эркақлар мусобақаси ўтказилар эди. Баъзи бир маълумотларга қараганда, аёлларнинг бундай машқлари, масалан, скиф ва массагет қабилалалридан сақланиб қолган.

Ибтидоий жамоа жисмоний тарбия соҳасида ўз аъзолари зиммасига маълум мажбуриятлар юклади. Ёш авлод ҳаётда зарур бўлган эпчиллик, чидамлилик, кучлилик, жасурлик ва қатъиятлик каби қобилиятларга эга бўлиши лозим эди. Баъзи қабилаларда, масалан, шарқий Бразилиянинг бороро ва конелла йигитлари маълум синовлардан ўтмагунча хатто уйланишлари ҳам мумкин эмас эди. Шунингдек, Марказий Осиё халқларида йигитларнинг йўналиши учун суяк синдириш, этган (суяк гўштдан) ажратиш, ўтин ёриш асосий синовлардан хисобланган. Бразилия тадқиқотчиларидан Бутан «бу бадан машқларининг қийинлиги шундаки, югураётган киши елкасида оғир бир ёғоч бўлагини кўтариб бориши ва югуриб бориб, нишонга тегизиши лозим», деб ёзган эди. Мексикалик ҳиндуларда югуриш мусобақаси 20 километрлик масофани айланиб ўтишдан иборат эди. Этнограф Цобель ҳиндуларининг карагумлар қабиласидаги аёллардан баъзиларининг анча катта масофани эркақлар билан айни бир вақтда югуриб ўтганлиги кузатган. Шарқий Африкадаги кўпгина ибтидоий қабилалардан лангарчуп билан сакраш ва югуриб келиб баландликка сакраш мусобақалари ҳам бўлганлиги маълум. Чунончи, ва туси қабиласида югуриб келиб баландликка сакраш ва лангарчуп билан сакраш турли байрамлар вақтида ўтказилган.

Ибтидоий жамоа тузуми шароитида сузишнинг турли усуллари ва унсурлари пайдо бўлган, каноэ ва байдарка хилидаги енгил узунчоқ қайиқлардан фойдаланганлар.

Баъзи бир манбалар ибтидоий жамоа одамларида диск улоқтириш машқи ҳам бўлганлиги кўрсатади. Лекин, бу ҳали мусобақа тури сифатида мустақил бўлмаган, балки мажмуавий тавсифдаги ўйинлар таркибига киритилган. Лапак (диск) кактус ўсимлигидан тайёрланган ва юмалоқ шақлида бўлган, у олдин тиканлардан тозаланган. Диск ҳам ўнг, ҳам чап кўл билан улоқтирилган. Ўйновчилар икки гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳдаги ўйновчилар навбат билан лапакни улоқтирган пайтда, иккинчи гуруҳ ўйинчилари навбат билан учиб келаётган лапакга ёй ўқи билан тегизишга ҳаракат қилганлар. Ўқи нишонга тегмаган ўйинчилар ўйинидан четлатилган.

Юқорида зикр қилинганлардан кўриниб турибдики, ҳозирги замонавий спорт турлари ва жисмоний машқларининг қатор унсурлари оналик уруғчилиги тузумида пайдо бўлганлигидан далолат беради.


3. ОТАЛИК УРУҒЧИЛИГИ ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ.

Ривожланиб бораётган деҳқончилик ва чорвачилик маданияти ҳамда иқтисоди заминида катта оилани жамоаларда эркақларнинг мавқеи оша борган ҳамда матриархат емирилиб, ота ҳуқуқи-патриархат қарор топган. Энди қариндошчилик отага қараб олиб бориладиган бўлган. Болалар ҳам ота мулки хисобланиб, меросни отадан ола бошлаган. Жамоаларининг мол-мулкларини қўриқлаш эхтиёжи ҳарбий қабила иттифоқларини вужудга келтирган.

Ибтидоий жамоа тузуми йиллар ва асрлар оша ривожлана бориб, тараққиёти давомида уруғчилик жамоаси икки босқични босиб ўтди. Бу даврда жамоа оналар ҳукмронлиги-матоиархатга асосланган эди. Ўша даврнинг урф-одатларига кўра бир жамоа аъзолари ўртасида ўзаро оила қуриши, яъни эр-хотин бўлиши мумкин эмасди. Албатта, бир жамоа эркақлари бошқа бир жамоа аёллари билан «оила» кўрган эркак бамисоли меҳмон саналар эди, иши битгач, ўз жамоасига қайтиб кетарди. «Оила» ни бошқариш, уни боқиш, бола тарбияси ва уни тақдири билан отанинг иши бўлмасди. Бу юмушлар билан асосан оналар шуғулланар эди. Туғилган бола холасини, тоғасини танигану, аммо отасини танимаган. Шу боисдан бола олдида ота нуфузига қараганда тоға нуфузу эътиборлироқ ва қимматлироқ бўлган.

Чунки, тоға она уруғи жамоасини нафақат моддий жиҳатдан балки, барча соҳаларда ҳимоя қилувчи ва қўриқловчи шахс бўлган. Бу даврда қариндош-уруғлар ўртасидаги никох тақиқланган, яъни Экзогамия пайдо бўлган. Бу эса инсоннинг биологик жиҳатдан такомиллашиб боришини таъминлаган.

Оила катта ота уруғчилиги жамоасига айлана бошлайди. Моногамияга-ягона никохлиликка ўтила бошланди. Ота уруғчилик оилалар йиғиндиси патриархат уруғни ёки уруғчилик жамоасини ташкил этади, уруғлар йиғиндиси ва умум қабила ерларига эга бўлган қабилаларни ҳосил қилади.

Қабилавий мунособатларнинг ривожланиши билан ўзаро маданий таъсир кучаяди, жисмоний тарбия тажрибаси ҳам бойиб боради. Кўпгина қабила ўйинлари ва жисмоний машқларидан энди бир қанча қабилалар бахраманд бўлади. Она уруғчилиги шароитида бўлмаган, жанговар мусобақа ўйинлари пайдо бўлади. Жанговар, шон-шафқат ва шухрат тушунчалари туғилди.

Патриархат тараққиётининг илк босқичида қабилалар ўртасида юзага келадиган жанжал ва низолар кўпинча бир-бирига қарама-қарши бўлган қабила вакилларининг яккама-якка кураши билан ҳал этилар эди. Баъзан жанжаллар биргаликда шодиёна мехмондорчиликлар уюштириш, бир-бирига совғалар бериш, ака-ука тутиниш ва хоказолар билан якунланарди. Жисмоний машқлар қабилалар ўртасидаги дўстлик муносабатларининг ривожланиш ва мустаҳкамланишида катта рол ўйнар эди. Қабилалар ўртасида ўтказиладиган мусобақалар жараёнида жамоа шон-шараф, ор-номус, ўзаро бир-бирини қуватлаш, анча заиф рақибга ёрдамлашиш ва бошқа тушунчалар ривожланиб борар эди. Келишмовчиликларни мусобақалар йўли билан ҳал қилиш патриархат тузумида яшаган кўпгина қабила ва элатларга хос бўлган. Масалан, эскимосларда турли гуруҳларнинг тўқнашуви вақтида ҳар бир гуруҳдан жангчилар танлаб олинган. Улар таёқбозликда мусобақалашиб, уларндан бири енгилдан, демагунча мусобақа давом этган. Коряклар, тунгуслар ва чукчилар орасида спорт кураши шақлидаги яккама-якка олишув кенг тарқалган эди. Янги Гвинеядаги кўпгина ғарбий Европа тадқиқотчилари мусобақа-ўйинларининг болалар ва катталар ўртасида жуда кенг тарқалганидан хайратда қолган эдилар.

Ишлаб чиқариш ва ижтимоий ҳаёт ўзгаришлари оқибат-натижасида жисмоний тарбия соҳасида ҳам бир қанча янги ходисаларнинг содир бўлишига сабаб бўлди. Эски ўйинлар кўпинча, илгари овчилик терминаларини сақланган ҳолда ҳаракатлар тавсифига кўра, жамоа овчилик машқларининг илгариги услуб ва усулларига энди бевосита мунособатда бўлмас эди. Масалан, илгари, одатда жамоа овчилик ўйинлари мажмуасига кирган муштлашиш, курашиш, оғирлик кўтариш ва хоказолар аста-секин эркақларининг индивидуал, мустақил мусобақа турига айланди. Овчилик ўйинлари овчилар турмуш анъаналарини акс эттириб келган эски мазмунини ёқотди. Айни вақтда деҳқону чорвадорларнинг меҳнати ва турмушини акс эттирадиган янги мусобақа ўйинлари пайдо бўлди. «Подабоши», «Коч болам, калхат келди». « Чунон» . «Кирчовут» ва бошқа шу сингари халқ ўйинлари, афтидан уз илдизлари билан ибтидоий жамоа тузуми давридаги мусобақа ўйинларига бориб такалса керак. Бу ўйинларда ибтидоий деҳқонлар ва чорвадорларнинг ўйинлари учун ҳарактерли бўлган маросим ҳамда мусобақа унсурлари шу кунгача сақланиб келинган. Кўпгина халқларда хўкиз билан олишув ўйин кенг тарқалган эди. Бу ўйинларда ёввоий ҳайвонларни қўлга ўргатиш ҳамда хонаки қилиш йўллари ва усулларини ифадоловчи жисмоний машқлар кирар эди. Ота уруғчилиги даврида ибтидоий одамларнинг ўйин ижодини таркибий унсурларга ажратиш, ихтисослаштириш жараёни кучаяди. Масалан, чорвачилик билан шуғулланадиган қабилаларда қўй-эчки, от билан боғлиқ бўлган ўйинлар, асосан, болалар ўртасида сақланиб қолган. Катта ёшдаги кишилар ўртасида эса бу ўйинлардан фақатгина айрим машқларгина фойдаланилган, бу машқлар спортнинг мустақил элементлари сифатида таркиб топди: отларда тезликда «Ким узар» га пойга қилиш, катта юкларни ташишда пойга қилиш, пиёда пойга қилиш, чопиб кетаётган отга каманд ташлаш, бир жойда турган ёки хавода айланиб турган буюмлар арқон ташлаш ва хоказолар. Кураш сингари мусобақа тури ҳам шақлдан узгарди. Агар илгари ҳайвон терисига ўралиб рақс ҳаракатлари ва сакрашлар билан курашга тушилган бўлса, энди ракс мустақил бўлиб ажралиб чиқди, кураш эса спорт тавсифига эга бўлди.



  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет