Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси



жүктеу 2.73 Mb.
бет14/16
Дата26.04.2016
өлшемі2.73 Mb.
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси

МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОНДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ.

Р Е Ж А :



  1. Ўзбек аждодларида жисмоний тарбия.

  2. Миллий спорт турларининг ривожланиши.



ЎЗБЕК АЖДОДЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ.
Ўрта Осиё энг қадим замонлардан буён инсон яшаб келаётган жойлардан, эжнг эски маданият ўчоқларидан биридир. Ўзбекистон территориясидаги турли жойларда (Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятларида) топилган қуйи палеолит даврига мансуб тош қуроллар, ўша замон кишиларининг манзилгоҳлари, деҳқончилик маданияти, ирригация қурилиши чорвачилик излари, эрамиздан олдинги иккинчи минг йилликнинг охирлари ва биринчи минг йилликнинг бошларига мансуб бронзадан ишланган буюмлар, қуроллар ва ҳоказолар ана шундан далолат беради. Жуда кўп манбаларда халқ орасида, фольклорда, ўрта асрлардаги кўзга кўринган мутафаккирларнинг ва кейинги даврларда яшаган маърифатчиларнинг асарларида ҳам бунинг исботини топамиз. Зикр этилган манбалар, моддий маданият ёдгорликлари собиқ Туркистон ўлкасида истиқомат қилган элатлар, яъни ҳозирги ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, қирғизлар, қорақолпоқлар, туркманлар ва бошқаларнинг аждодлари ўзларига хос физкультурани турли хил жисмоний машқлар, мусобақалар ва халқ ўйинларини авлоддан-авлодга ўтказиб, ривожлантириб келганларидан дарак беради. Бу машқлар, ўйинлар ва мусобақалар муайян тарихий даврда яшаган турли халқлар ва қабилаларнинг ҳаёт кечириш тарзидан келиб чиққан бўлиб, улар ҳаётининг ички уклади ва ташқи муҳит хусусиятларини ўзида акс эттирган, кишиларни жисмоний чиниқтириш, уларни бақувват, эпчил, чидамли, дадил ва дов юрак қилиб тарбиялаш мақсадларига хизмат қилган.

Ўзбекларнинг қадимги аждодлари ўз юксак маданиятини вужудга келтиргунча оғир йўлни босиб ўтганлар, зўр жасорат кўрсатганлар, табиат билан кўришга бардош бера олганлар. Бу эса халқдан жисмоний бақувват бўлишни талаб қиларди. Хилма-хил ўйинлар, куч, эпчиллик ва чидамлилик синови тарзидаги қизиқарли машқлар Ўзбекистон тарриториясида илгари яшаган халқлар ҳаётида тасодифан кириб қолган эмас, уларнинг кўп асрли тарихи бор.

Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний тарбиялаш қадимги халқлар учун табиий зарурат эди. Хўжаликни бошқариш, тил ва бошқа ижтимоий фаолият соҳалари такомиллашган сайин ўйинлар тарбия мақсадларига кўпроқ хизмат қила бошлаган. Бора-бора ибтидоий физкультуранинг янги-янги элементлари яратила борган. Масалан, чорвачилик ривожланиши муносабати билан ибтидоий жамоа тузуми ҳаётида ҳар хил ҳайвонлар билан ўтказиладиган диний маросим тарзидаги ўйинлар мустаҳкам ўрин эгаллай бошлаган.

Окс дарёси (Амударё) ва Яксар (Сирдарё) водийларда яшаган қабилалар ўртасида хўкиз ва от ўйинлари кенг тарқалган эди.

Искандар Зулқайнайннинг Ўрта Осиёга юришлари даврида (эрамиздан олдинги IV аср) Ўрта Осиёда физкультура кенг ривожланган эди. Янги шаҳарларни кўришга киришиш пайтларида қадимги Грециядаги олимпиада ўйинларига ўхшаш хилма-хил мусобақалар ўтказиларди.

Суғдиёна ва Бактрия давлатлари мавжуд бўлган даврда (эрамиздан олдинги III асрда) Ўрта Осиёда яшаган халқ орасида эпчил акробат-дорбозлар жуда машҳур бўлган. Улардан энг эпчил ва жисмоний жиҳатдан яхши чиниққанлари узоқ мамлакатларга ҳарбий юришларда қатнашар ва у жойларда маҳоратларини намойиш қилиб, ўз халқи санъатини шухрат топтирардилар.

Эллинизм даврида Ўрта Осиёга Ўрта денгиз соҳилларидаги грек маданиятининг таъсири кириб кела бошлайди. Доро ва Ксеркснинг Грецияга ҳарбий юришларида суғдийлар, хоразмийлар ва Ўрта Осиё скифлари (скафлар) қатнашадилар. Грецияда улар жуда кўп хилма-хил жисмоний машқлар, ўйинлар ва мусобақаларни ўзлаштириб, ўз мамлакатларига ёядилар, уларни маҳаллий шароитга мослаштириб ўзгартирадилар.

Ўрта Осиё халқлари Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Сибирь, Шарқий Европа ва Ўрта денгиз бўйи халқлари билан қадим замонлардан буён савдо ва маданий алоқалар қилиб келганлар. Ўрта Осиё халқлари маданиятининг ривожланишида бунинг аҳамияти катта бўлди. Шунингдек, Ўрта Осиёдаги илғор олимлар ҳам билимнинг кўпгина соҳаларида жаҳон маданиятини бойитдилар ва ривожлантирдилар.

Қадим замонлардаёқ Ўрта Осиёда яшовчи халқларда кураш, ўқ ёй отиш, чавандозлик сингари жисмоний машқ турлари мавжуд бўлган. Грек тарихчиси Геродот хоразмийлар билан ёнма-ён яшаган сақлар қабиласидаги моҳир мерганлар ҳақида бундай деб ёзган: “Сақлар… дунёдаги барча мерганлар орасида ўқни зое кетказмайдиган жуда моҳир мерганлар сифатида шухрат қозонган эди”.

Сақлар ва хоразмийларнинг аёлларининг ҳам ҳарбий юришлар ва жангларда қатнашар, имардлик ва матонатда эркак жангчиларидан қолишмас эдилар. Эрамиздан олдинги I асрда яшаган грек тарихчиси Диодор улар ҳақида бундай деб ёзган эди: “Умуман бу қабиларнинг аёллари мард бўладилар ва уруш хатарларини эркақлар билан баҳам кўрадилар”.

Рим ёзувчиси Климент Александрийский (эрамиздан олдинги II аср) сақлар қабиласининг аёллари ҳақида бундай деб ёзган эди: “Сак аёллари айёрлик билан қочиб кетатуриб, от устида худди эркақлардай орқага бурилиб ўқ узар эдилар”.

Қўшан қироллиги емирилган даврда (эрамизнинг IV-V асрлари) ҳозирги Ўзбекистон территорияси Хоразм, Фарғона, Шош (ҳозирги Чирчиқ шаҳри территорияси) ва бошқалар сингари бир қатор майда давлатларга бўлиниб кетади. Бу даврда савдо ишлари билан узоқ мамлакатларга сафар қилиш керак бўлиб қолади. Бунинг учун отлиқлар ва отлар жуда чиниққан бўлиши талаб этиларди.

Отларнинг узоқ сафарга тайёрлигини текшириб кўриш учун, узоқ масофага от чоптиришдан махсус мусобақалар (кейинчалик “пойга” номини олган) ўтказиларди.

Ўрта Осиё халқлари ўртасида от мусобақалари жуда кенг тарқалган эди, илк болалик чоғиданоқ от миниш бу ерда яшовчи дефрли ҳар бир кишининг туғма касби ҳисобланарди.

Наврўз байрамларида полвонларнинг курашлари, шунингдек анъанавий якка олишувлар ўтказиларди. Душман қабилалар қўшинларнинг жанги олдидан кўпинча халқ пахлавонлари яккама-якка олишардилар ва аксари холларда жангнинг оқибати ана шу олишувларнниг натижаларига боғлиқ бўларди.

VII аср охири, VIII аср бошларида Ўрта Осиё сиёсий-иқтисодий жиҳатдан тарқоқ ҳолда бўлиб, ўзаро адоватлар ва урушлар тўхтамасди: ана шундай пайтда, халқлар кўрсатган қахрамона қаршилиш ҳам иш бермай қолиб, араб ҳалифотининг қўшинлари Ўрта Осиёни забт этади.

Араб истилоси даврида хилма-хил ҳарбий ўйинлар, ўқ ёй отиш, чавандозлик мусобақалари ўтказиб туриларди.

МИЛЛИЙ СПОРТ ТУРЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Ўзбеклар ва Ўрта Осиёдаги бошқа халқларнинг турмушида турли хил жисмоний машқлар, айниқса чавандозлик пойгалари ва кураш кенг тарқалган эканини тасдиқловчи бошқа далиллар ҳам бор. Масалан, “Бобирнома”да темурийлар сулоласидан бўлган машҳур саркарда ва хоким Муҳаммад Бобур (1483-1530) ўзининг ҳарбий юришларидан бирини баён қилиб, манзилгоҳда полвонлар кўришга тушгани: қайиқчи пахлавон Лохурий Дўст Ёсин Хайр деган полвон билан олишгани: иккаласи узоқ курашгани; Дўст Ёсин рақибини жуда қийналиб йиқитганини ёзган.

Бобур ўша даврнинг машҳур полвони муҳаммад Бу Саидга юксак баҳо бериб, уни тенги йўқ пахлавон, деб атаган эди.

Бобур ўз хотираларида муштлашиш мусобақаларини ҳам тилга олади ва бир жойда ушлик “урушқоқлар” биринчиликни олганини ёзади. Бобурнинг ёзишича, унинг замондошлари орасида бир зарб билан отни қўлата оладилар одамлар ҳам бўлган. Бу эса ҳозирги бокс узоқ ўтмишдаги муштлашиш жангларидан келиб чиққанини кўрсатадиган яна бир далилдир.

Ҳозирги Ўзбекистон территориясида яшаган халқлар физкультураси у ўзининг тарихий тараққиётида оғир ва машққатли йўлни босиб ўтган. У қонли воқеалар бўронида, ташқи душманларнинг жуда кўп маданий бойликларни яксон этган, келтирувчи ҳужумлари, қарийб сира тўхтамайдиган ўзаро урушлар қиронларида, меҳнаткашларнинг ажнабийлар зулмига ва маҳаллий эксплуататорларга қарши курашлари алангаларида ривожланган, аммо ҳукмдорлар бири келиб бири кетган, халқ эса қолаверган: халқнинг энг яхши фарзандлари ўз ўтмиш анъаналарини давом эттириб, янгидан-янги моддий ва маданий бойликларни яратаверганлар.




МАВЗУ: ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТИЗИМИДА ОЛИМПИЯ ҲАРАКАТИ.

Р Е Ж А :


  1. Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия Қўмитаси. (МОҚ)

  2. Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия Қўмитасининг президентлари.

  3. Ўзбекистон Республикаси Олимпия Академияси.

  4. Юнесконинг жисмоний тарбия ва спорт халқаро хартияси.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ОЛИМПИЯ ҚЎМИТАСИ
Ўзбекистон Республикаси миллий Олимпия қўмитаси 1992 йил 21 январда Тошкент шаҳрида чақирилган конференцияси қарори билан ташкил топган, 1993 йил сентябр ойида ХОҚ нинг 101 сессиясида тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси МОҚ таркибида 127 киши ва 11 та фахрий аъзо бор. МОҚ нинг биринчи президенти О.И.Назиров, вице президенти С.С.Рўзиев, И.П.Барабан, бош котиб проф. А.К.Ҳамрақўлов бўлган. 1994 йили О.И.Назиров соғлиғи туфайли президентлик лавозимидан истеъфога чиқди ва С.С.Рўзиев (Давлат спорт қўмитаси раиси) МОҚ президенти этиб сайланди.

МОҚ нинг манзили: Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳри.

МОҚ нинг мақсадлари: Олимпия ҳаракати ва ҳаваскорлик спортини ривожлантириш ҳамда ҳимоя қилишга ёрдам бериш: Республикамиз спортчиларининг Олимпия ўйинларида иштирок этишини таъминлаш: Республикамиз ва бутун дунё спортчилари ўртасидаги дўстлик алоқаларини ривожлантирган ҳамда мустаҳкамланган ҳолда олимпизм ғоялари руҳида спортнинг ривожланиши рағбатлантириб ва йўналтириб туриш. МОҚ ушбу мақсадларга эришиш учун хусусий шахслар ёки хукумат ташкилотлари билан Олимпия ҳаракати талаблари ва қоидаларига асосланган ҳолда ҳамкорлик қилиши мумкин.

МОҚ ўз амалий фаолиятида Олимпия хартиясига мувофиқ ишлаб чиқилган уставга (у МОҚ нинг расмий қоидалари, тушунтиришлар ва йўриқномани ўз ичига олади) амал қилади.

МОҚ нинг Олий органи бош ассамблея бўлиб, у одатда, бир йилда камида бир марта чақирилади. Фавқўлодда ассамблея президент томонидан ёки МОҚ аъзоларининг ёзма илтимосига кўра чақирилиши мумкин. Ассамблея орасидаги давр ичда давлатимизда Олимпия ҳаракатига раҳбарлик қилиш МОҚ ижроия қўмитаси томонидан амалга оширилади. Унинг таркибига президент, 3 вице-президентлар, бош котиб, бош директор ва 7 аъзо киради. Улар 4 йил муддатга сайланади. МОҚ топшириғига кўра ижроия қўмита қуйидаги мажбуриятларни бажаради: МОҚ ассамблеяларнинг кун тартибини тайёрлайди: Олимпия қоидалари ва низомлари, бош ассамблея қарорларининг бажарилишини таъминлайди, белгиланган тартибда МОҚ таркибига сайлаш учун шахслар ҳамда ташкилотларни тавсия этади, МОҚ молиявий аҳволи учун жавобгар бўлади, йиллик ҳисобот тақдим этади, маъмурий иш ҳамда архивнинг сақланиши учун жавобгар бўлади. Президент МОҚ уставида белгиланган айрим ҳолларда, агар вазият МОҚ ёки унинг ижроия қўмитаси уни бажаришга имкон бермаса, шахсан ўзи қарор чиқариши ёки чора қўллаши мумкин. Ушбу қарорлар кейинчалик МОҚ нинг навбатдаги ассамблеясида тасдиқланади. МОҚ да Олимпия ҳаракати, Олимпия ўйинларига тайёргарлик ва унда иштирок этиш, шунингдек, МОҚ фаолияти масалалари бўйича тавсия ишлаб чиқадиган комиссиялар тузилади (ҳозирги пайтда улар 10 та)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ОЛИМПИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ ПРЕЗИДЕНТЛАРИ
Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилиниши билан ижтимоий соҳада бошқариш тузилмасини динамик ўзгартириш имконияти туғилди. Бу мамлакатимиздаги тубдан ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар ҳамда унинг жаҳон ҳамжамиятига жумладан, спорт ҳамжамиятига интенграцияси сабабли юзага келди. Жисмоний тарбия ва спорт олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун Ўзбекистонда Олимпия ҳаракатини бошқариш бўйича ташкилот тузиш зарур бўлиб қолади. шунингдек, бу ташкилот халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олиниши лозим эди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) айнан шундай ташкилот бўлди.

МОҚни тузиш ва тасдиқлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Давлат Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси ҳамда Ўзбекистон МОҚ биринчи президенти Обид Назирович Назиров катта хисса қўшди.

1992 йил октябр ойидан 1994 йил апрел ойигача биринчи Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти этиб тайинланган.

СССР парчалангандан сўнг, собиқ иттифоқ Республикаларида МОҚ ни ташкил этиш ҳамда халқаро спорт ҳаракатида ва Барселонадаги (1992 й) Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун унинг ХОҚ га қабул қилиниши зарур бўлиб қолди. Шу сабабли Москвада ХОҚ президенти Х,А.Самаранч ҳамда собиқ Иттифоқ республикаларнинг жисмоний тарбия ҳаракати раҳбарлари иштирокида кенгаш ўтказилди. Бу ерда Барселона ўйинларида МДҲ бирлашган жамоа таркибида қатнашиши, тақдирлаш маросимида эса тегишли мустақил давлат мадҳиясини ижро этиш ҳамда байроғини кўтариш тўғрисида қарор чиқарилди. Бир вақтнинг ўзида Олимпия хартиясига биноан уларни ХОҚда тан олиш билан Миллий Олимпия қўмиталарини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришдаги улкан хиссаси учун О.Назиров 1983 йил июнда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт ходими”, 1992 йил августда эса “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвонларига сазовор бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитасининг иккинчи президенти Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатининг йирик намоёндаси Собиржон Собитович Рўзиевдир (1953 йилда туғилган).

С.С.Рўзиев Ўзбекистон ва собиқ Иттифоқ терма жамоаси аъзоси сифатида шарафли спорт йўлини босиб ўтган. Уни Олимпия дунёси яхши танийди, у икки марта Монерал ва Москвадаги Олимпия ўйинларида иштирок этган.

Москвадаги Олимпиядада рапира мусобақаларида жамоа ҳисобида кумуш медал совриндори бўлган. Уч карра жаҳон чемпиони (1972, 1974, 1976 йй). Икки марта Бутунжаҳон талабалар универсиадаси чемпиони (1974, 1977), икки марта Джованнини ва Мартини Кубоги соҳиби бўлган. 1980 йилда спортдаги ютуқлари учун у “СССР да хизмат кўрсатгантренер” унвонига сазовор бўлган. 1994 йил 8 апрелдан Миллий Олимпия қўмитаси президенти бўлди. С.С.Рўзиев 1998 йилда ХОҚнинг кумуш ордени билан тақдирланди. 1994 йилдан буён Ўзбекистонда Олимпия ҳаракати муаммоларига бағишланган илмий-амалий конференция мунтазам ўтказиб келинади. 1996 йилда унинг раҳбарлиги остида Олимпия ҳаракатини ўрганувчилар учун биринчи ўқув қўлланма нашр қилинди. “Ёшлар фан Олимпизм” халқаро форумида жаҳоннинг йирик олимлари диққатига хавола этилди ва у олимпизм муаммоларини ўрганувчи олимларнинг юқори баҳосига сазовор бўлди. С.С.Рўзиев Ўзбекистон Олимпия шон-шуҳрати музейи ва Марказий Осиё ўйинларини ташкил этишда, Ўзбекистонда МОҚ раҳбарлиги остида Тошкентда Олимпия спорт турлари бўйича мутахассислар учун халқаро семинарни ўтказишда, спортчиларни ёзги ва қишки Олимпия ўйинлари ҳамда Осиё ўйинларига тайёрлашда, Тошкентда биринчи йирик халқаро форм - Осиё давлатлари МОҚ лари бош котибларининг кенгашини (апрел, 1999 й) ўтказишда катта хизматлар қилди. Ушбу ташкилотлар ва жаҳоннинг Олимпия ташкилотлари форумлари ишидаги ўзининг иштирокини у ўз фаолиятининг асосий мақсади - Ўзбекистонда жисмоний тарбияни ривожлантириш ҳамда мамлакатимизни халқаро спорт майдонларида муваффақият билан намоён қилишга бағишлади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитасининг учинчи президенти - Рустам Қурбонов.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИМПИЯ АКАДЕМИЯСИ
Халқаро Олимпия академияси (ХОА) 1961 йилда ташкил қилинган. Бу Олимпия ҳаракати ғоялари, жисмоний тарбия ҳамда спорт назарияси ва амалиётини ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича ихтисослашган муассаса бўлиб, ХОҚ раҳбарлиги остида ҳаракат қилади ҳамда Греция (Юнонистон) МОҚ томонидан молиявий таъминланади. ХОА манзили - Олимпиядир. У жаҳон давлатларининг 74 та Олимпия академияларини тан олган. Унинг фаолияти ХОҚ нинг махсус комиссияси томонидан бошқариб борилади ва назорат қилинади. ХОА ҳар йили хафталик сессиялар ташкил қилиб туради. Уларнинг дастуридан фалсафа ва спортнинг ва мафкуравий муаммолари Олимпия ҳаракати тарихи, спорт тренировкаси ва жисмоний тарбиянинг назарий ҳамда усулий масалалари бўйича маърузалар ҳамда семинарлар жой олган.

1987 йил 18 февралдан бошлаб собиқ Иттифоқ Олимпия академияси, унинг раҳбарлигида эса Ўзбекистон Олимпия академияси ташкил қилинган. Ўзбекитсон мустақилликни қўлга киритгандан сўнг 1993 йил 18 апрелда Ўзбекистон Республикаси Олимпия академияси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олимпия академияси президенти проф. А.Қ.Ҳамроқўлов ва унинг ижроия директори доц. Б.С.Раджапов таркибидаги делегация 1994 йилда Олимпияда бўлиб ўтган ХОА нинг сессиясида иштирок этди. Ўз.Рес. Олимпия академиясининг 12 кишидан иборат ижроия қўмитаси таркибига етакчи олимлар, ўқитувчилар, тренерлар ва Олимпия ҳаракати арбоблари киритилган. Ўз.Рес. Олимпия академияси уставда айтилишича, Ўз.Рес. МОҚ раҳбарлиги остида ҳаракат қиладиган кўнгилли жамоат ташкилоти ҳисобланади.


ЮНЕСКОНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ХАЛҚАРО ХАРТИЯСИ
Ҳозирги замон Олимпия хартияси халқаро спорт ҳаракатида энг эътиборли ҳуқуқ манбаи ҳисобланади. Унинг назарий қоидалари, тарихида текширилган, тажрибадан ўтган ҳамда цивилизация тарихида спорт мақомини аниқлашда эталон (андоза) сифатида қабул қилинган. Шу давр ичида Олимпия хартияси, ХОҚ ва бошқа халқаро спорт ташкилотлари сабабли жисмоний тарбия ва спорт кишилар ҳаётий фаолияти тизимига қўшадиган хиссасини муҳим даражада оширади, аҳолининг ҳамма қатламлари ҳамда бутун ижтимоий институтлари ривожлантиришнинг зарур таркибий қисмига айланди.

Бу шароитларда Олимпия хартиясининг назарий қоидаларига замон талабига мос ўзгартиришларни киритиш зарурияти туғилди. Ушбу хартиянинг яратилганлигига 100 йил ошганлиги сабабли, ер аҳолиси ҳамда ҳамма давлатлар ҳукуматларини фуқаролар жисмоний тарбияси хусусияти, тамойиллари, шароитларига ҳамда спортни ривожлантиришга йўналтириш мақсадига ўзгартиришлар киритилди. Бундай янгиланган хужжат БМТ фаолияти доирасида яратилди.

“Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш-ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқи” деб номланган моддадо таъкидланишига, ҳар бир киши ўз давлатининг спорт анъаналарига мувофиқ ўзининг жисмоний ҳолатини яхшилаш ҳамда ўз қобилиятларига яраша спорт нтижаларига эришиш мақсадида жисмоний тарбия ва спортда қатнашиши учун ҳамма имкониятларга эга бўлиши зарур.

ХОҚ Олимпия хартияси ғоялари халқаро хартияда такрорланишига қарамасдан, ЮНЕСКО халқаро хартияси кишилик жамияти ривожланишининг ҳозирги босқичида жисмоний тарбия ва спортнинг халқаро ривожланишининг муҳим аҳамиятини очиб беради.




МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИ ШАРОИТИДА ЖИСМОНИЙМАДАНИЯТ ВА СПОРТНИНГ РИВОЖЛАНИШИ. (1991-2005 ЙИЛЛАР)


Р Е Ж А :



  1. Маънавий қадриятлар, миллий урф-одатлар ва анъаналарнинг тикланиши.

  2. Жисмоний маданият ва спорт мустақиллик йилларида (1991-2005 йиллар).


МАЪНАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР, МИЛЛИЙ УРФ-ОДАТЛАР ВА АНЪАНАЛАРНИНГ ТИКЛАНИШИ
Ўзбекистон мустақилликга эришгандан кейинги долзарб муаммоларидан бири - янги тарихий шароитда жамиятга муносиб кишиларнинг тарбиялаб етказган эди. Бу ўз навбатида бир неча ўн йиллар мобайнида етарли даражада халқга маълум қилинмаган, синфий - партиявий мафкура томонидан таъкидланган ўзбек халқининг маънавий меросини тиклаши ва унинг янада камол топиши учун кенг имкониятлар очиш керак эди.

Халқимизнинг кучи, аввало, унинг бой маънавий меросга эга эканлигидир. Халқимизнинг маънавий пойдевори - бўлажак давлатимизнинг таянчлари жуда қадимий ва мустаҳкам.

Мустақиллик шароити билан халқимиз маънавият зуғумларидан озод бўлди, эркин фикрга, миллий мафкурага, миллий тикланишга кенг йўл очилди. Миллий тиклаш ўз-ўзидан содир бўлмайди, бунинг учун қарашининг миллий истиқлол руҳида ислох қилиш зарур.

Маънавий мерос қадимий замонлардан бери аждодларимиз, ота-боболаримиздан бизгача етиб келган маънавий бойликлар - сиёсий, фалсафий, ҳуқуқий ва диний қарашлар, ахлоқ, одоб меъёрлари, илм - фан ютуқлари, тарихий, бадиий ва санъат асарлари мажмуидир. Маънавият қадриятлар, бойликлар инқилобий йўл билан ҳосил қилинадиган ходиса эмас, у жамият тараққиётининг барча босқичларида унинг эҳтиёжлари туфайли юзага келади ва ўша давр ҳаётини акс эттиради, у жамият ўзгариши билан йўқолиб кетмайди, кейинги авлодлар учун маънавий мерос бўлиб қолади. Ҳар бир авлод маънавиятни янгидан яратмайди, маънавий меросга таянади, бироқ, уни қандай бўлса шундайлигича, кўр-кўрона қабул қилавермайди, тараққиётпарварлик, инсонпарварлик, адолат нуқтаи назаридан қабул қилади ва ривожлантиради.

Айни ҳозирги кунда болалар ва ёшларни миллий маданият халқ анъаналари ва қадриятлари асосида тарбиялаш ҳамда камол топтириш ниҳоясида зарур. Аммо халқлар, миллатлар ва элатларнинг урф-одатлари, маросимлари ва удумлари билан ҳисоблашиш ўрнига, асрлар давомида таркиб топган анъаналар, авлоддан-авлодга, бободан-отага, отадан-болага ўтиб келаётган урф-одатлар, маросимлар ва маънавий-ахлоқий қадриятлар оёқ ости қилиниб, эскилик сарқитларига чиқариб юборилди.

Қадимги вақтлардан бери халқ ҳаётининг мазмуни, иқтисодий, сиёсий, маданий, маиший томонларини ўзида мужассамлантириб келган нарса - бу халқ жисмоний тарбиясидир, яъни миллий халқ ўйинлари ва миллий спорт турларидир. илк замонларда уларнинг кўпи мол боқиш, ёввойи ҳайвон, қуш ва ҳайвонларни овлашга, деҳқончилик ишлари билан боғлиқ эди. Халқ жисмоний тарбияси, тарихимиз, бой маданиятимиз, ранг-баранг халқ оғзаки ижодимиз, анъаналар, урф-одатларимиз уруғлари ўша даврларда сепилган. Тарихий археологик ва этнографик манбаларда халқ ўйинларининг келиб чиқиши ҳамда ривожланиши ҳақида тегишли ва қизиқарли маълумотлар қолдирилган. Шарқнинг буюк алломалари Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону Луғатит турк”, Кайковуснинг “Қобуснома”, Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билиг”, Абу Али Ибн Синонинг “Тиб қонунлари”, А.Навоийнинг “Ҳамса”, “Махбуб-ул-кулуб”, Зайниддин Махмуд Восифийнинг “Бадоеъул вақоеъ”, Амир Темурнинг “Темур тузуклари”, “Темурнома”, Заҳриддин Бобурнинг “Бобурнома”, Умар Ҳайёмнинг “Наврўзнома” ва бошқалар, шунингдек тарихий романлар, Ойбекнинг “Навоий”, “Болалик”, повести, П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар”, Мирмухсиннинг “Темур Малик”, Раддийфишнинг “Жалолиддин Румий” ва шу каби тарихий илмий асарларда халқ ўйинларининг пайдо бўлиш тарихи ва тараққиёти тўғрисида маълумотлар берилган.

Биз халқимизнинг жуда кўп сонли анъаналари, урф-одатлари, удумлари ва маросимларини бой бердик, қайсики уларнинг барчасида халқ жисмоний тарбия воситалари ўзининг ифодасини топганди, лекин халқ ўйинлари, миллий рақслари жисмоний машқлари ва миллий спорт турлари бутунлай йўқолиб кетган эмас. Халқ уни ўз фарзандини эъзозлагани каби авайлаб-асраб, қалб кўрини бериб бағрида сақлаб келди. Қанчалик таъкидлашлар, таъқиблар бўлмасин, у авлоддан-авлодга узатиб келинди.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин маънавий қадриятлар, миллий урф-одатлар ва анъаналарнинг тикланиши, айниқса жисмоний тарбия ва спорт билан боғлиқ бўлган улкан тадбирлар рўёбга чиқди.

Республика жисмоний тарбия ва спорт оммавийлигини кўтариш, жисмоний маданият ҳаракатини ривожлантириш, халқ миллий ўйинларини қайта тиклаш, соғлом турмуш тарзини шақллантириш, замонавий спорт турлари бўйича иқтидорли спортчиларни тайёрлаш ва танлаш, уларнинг спорт маҳоратларини ошириш ишлари бўйича илмий-назарий анжуманлар ўтказилди.

Халқ турмуш тарзи ва маънавиятининг таркибий қисмини унинг аъзалий урф-одатлари, маросими ва байрамлари ташкил қилинди. Шу боис мустақиллик йилларида ҳақиқий азалий қадриятларини тиклаш борасида муҳим тадбирлар амалга оширилди.

Халқимизнинг азалий қадрияти, севимли байрами ҳисобланмиш “Наврўз” байрамининг халқимизга қайтариб берилиши мамлакат тарихида катта воқеа бўлди. Президент фармонига кўра Ўзбекистонда “Наврўз” ҳар йили 21 март умумхалқ байрами сифатида нишонланадиган бўлди. Эл ардоқлаган, авлоддан-авлодга ўтиб келган азалий анъана яна ҳайтдан мустаҳкам жой олди.

Мамлакатда Ислом дини омилидан унумли фойдаланиш, унинг бой маънавий ва маданий қадрият сифатидаги имкониятларини кенгайтириш мақсадида президент И.А.Каримовнинг 1992 йил 7 мартдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузурида дин ишлари бўйича қўмита ташкил қилинди.


ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА (1991-2005 ЙИЛЛАР)
Муқаддас Ватанимиз мустақилликка эришганидан кейин жисмоний маданият ва спортни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, устивор йўналишга айланди.

Ўзбекистоннинг жаҳон саҳнасига чиқишида, уни дунё танишида шу кунларда спорт асосий воситалардан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Жаҳон миқёсида ўтказилаётган турли халқаро мусобақаларда спортчиларимиз эришаётган муваффақиятлар дунё халқларининг нигохини Ўзбекистонга қаратмоқда. Албатта, бу салоҳиятни сақлаш, қолаверса, имкон қадар ошириш лозимлигини ҳисобга оладиган бўлсак, спортчиларни тайёрлайдиган кадрларни, заҳирадаги ўринбосарларни, улар учун моддий техник базани жаҳон талаблари даражасида тайёрлаш ва кенгайтириш, тиббий-педагогик назоратни йўлга қўйиш, миллий спорт турларини ривожлантириш, йирик спорт иншоотларини бунёд этиш ниҳоятда долзарб муаммолардир.

1992 йил Барселонада ўтказилган XXV Олимпиада ўйинларида ҳамюртларимиз собиқ Иттифоқида таркибида қатнашиб Олимпия ўйинлари шоҳсупасидан муносиб жой олдилар: О.Чусовитина (гимнастика, чемпион), Р.Галиева (гимнастика, чемпион), М.Шмонина (енгил атлетика, ғолиб), А.Григорян (бокс, ғолиб), А.Краноярцев (чим устида хоккей), А.Домашее (чем устида хоккей), А.Тюрин (эшкак эшиш), И.Кироев (эшкак эшиш), В.Зайцев (енгил атлетика), Д.Полюмин (енгил атлетика).

Ўзбекистон спорти тарихида миллий Олимпия қўмитасининг ташкил топиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. 1992 йил 21 январ Ўзбекистон Республикасининг “Миллий Олимпия қўмитаси” тузилиб, унда С.Рўзиев “Миллий Олимпия қўмитаси” нинг президенти этиб сайланди. 1992 йил 3 мартда Халқаро Олимпия қўмитаси таркибига расман аъзо бўлиб кирди. 1993 йил сентябрида Халқаро Олимпия қўмитаси тўла тўкис тан олинди. У Ўзбекистонда Олимпия ғояларини тарғиб қилиш, Олимпия ўйинларида Республика вакиллари иштирокида таъминлаш, жаҳон спортчилари билан дўстона алоқалар ўрнатиш ва ривожлантиришдек шарафли вазифа билан шуғулланмоқда. Ли Олимпия қўмитасининг 127 аъзоси, 11 фахрий аъзоси бор.

Бу ишларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон спортчилари учун олимпиада, Осиё ва жаҳон биринчиликлари мусобақаларида иштирок этиш учун имконият яратди.

1993 йил 23 апрелда Ўзбекистон миллий Олимпия қўмитасининг бош оссомблеяси бўлди. Унда Вице президент С.С.Рўзиев Ўзбекистон спортчиларини Лили Ҳамм шаҳрида XVII қишги Олимпия, Херосимада Осиё ўйинлари Атлантада бўладиган XXV халқаро Олимпия ўйинларига тайёргарлик ҳақида маъруза қилди.

Қишки олимпиадада фристайл-акробатик сакрашда ватандошимиз Л.Черязова олтин медал соҳибаси бўлди (1994 йил феврал).

Муз устидаги спорт рақсига эса А.Стериаду ва Ю.Разгулаевлар иштирок этишди.

1991 йил Манила (Филиппин) шаҳрида шахмат бўйича бўлиб ўтган олимпиада ўйинларида Республика шахмат жамоаси аъзолари жаҳонда кучли ҳисобланган АҚШ, Югаславия, Англия, Исроил жамоаларини ортга қолдириб Россиядан кейин иккинчи ўринни эгаллайди.

1993 йил январ ойида Минкс (Беларуссия) шаҳрида самбочи-курашчиларимиз жамоаси жаҳон биринчилигида учинчи фахрли ўринни эгаллашди.

1993 йилдан бошлаб миллий кураш бўйича Амур Темур, Ат-Термизий, Баҳовиддин НАҚШбанд, Пахлавон Махмуд, Мирза Бобур хотирасига бағишлаб халқаро турнирлар ўтказиладиган бўлди.

1994 йил май ва июн ойларида Теннис бўйича “Президент кубоги” бўйича халқаро мусобақа ўтказилди. Шу йили апрел ва май ойларида Теннис бўйича “Буюк ипак йўли-стеллит” халқаро турнири бўлиб ўтди. Турнир ғолиби Гераьлд Мендл (Австрия) бўлди.

Ўзбекистонлик Темур Ғаниев, Олег Огородниковлар иккинчи ва учинчи ўринни эгалладилар.

1995 йил 29 августда Тошкентдаги “Юнусобод” теннис кортида Ўзбекистон Республикаси “Президент кубоги” учун иккинчи халқаро турнир бўлиб ўтди, 14 та мамлакатдан вакиллар ташриф буюришди.

Биринчи турнирда (1994 йил) Чак Адамс ғолиблик қилган бўлса, бу йилги иккинчи турнирда Карим Аллами (Марока) президенти кубогини олишга муяссар бўлди.

1995 йил 3-8 сентябр кунлари Марказий Осиё Республикаларининг 1-спорт ўйини бўлиб ўтди. Унда Халқаро Олимпия қўмитасининг президенти Хуан Антонио Самаранч ва бошқа кўпгина халқаро спорт ташкилотларининг вакиллари иштирок этишди.

“Динамо” теннис кортида финал учрашувда Қозоғистонлик қизлар Т.Бабина ва И.Салютиналар, Тошкентлик Т.Никитина ва С.Синициналар билан куч синашдилар. Қозоғистонликлар ғолиб бўлишди. Шахсий бахсларда С.Синицина ва В.Куценколар (Тошкент) олтин медал сохиби бўлдилар.

“Алпомиш” спорт саройда оғир атлетикачилар мусобақасида В.Янский, Б.Нуриллаев - олтин, А.Шесяков, Ш.Шахнозаровлар - кумуш ва бронза медаллари соҳиби бўлдилар. Грек-Рим кураши бўйича Д.Каршуков, Ш.Худойбердиев, А.Худойбердиев ва Ш.Кўзиевлар олтин медал совринлари бўлишди. Эркин курашда Ш.Йўлдошев, Р.Исахонов, Б.Будаев, Р.Хинтягов ва Т.Дильцовлар олтин медал олишди. Боксчиларимиз 7 та олтин, 4 та кумуш ва бронза медаллари соҳиби бўлдилар. Баскетболчи йигитларимиз биринчи ва қизларимиз иккинчи ўринни эгаллашди.




1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет