Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси



жүктеу 2.73 Mb.
бет16/16
Дата26.04.2016
өлшемі2.73 Mb.
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси

2. ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ҲАРАКАТИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ
Жамиятнинг ижтимоий-тарихий ривожланишидаги муҳим тараққиётлар алоҳида аҳамиятлар касб этади. Бу эса жисмоний маданият ҳаракатига ҳам таълуқлидир. Шу сабабли, Ўзбекистонда жисмоний маданият ва спортнинг ривожланиш соҳаларини аввалдан мўлжаллаш ва режалаштириш катта аҳамиятга эгадир.

Башорат қилиш (прогноз атамаси) кенг маънода жисмоний маданият ва спорт соҳасидаги тараққиётни илмий асосда аввалдан кўра билиш демакдир. Булар, албатта, боримкониятлар асосида белгиланади.

Жисмоний маданият ҳаракатидаги келгусида бўладиган жараёнларни аввалдан айтиш учун бу соҳани чуқур ўрганиш, илмий тараққиёт ва мўтадил истиқболи режаларни кўриб чиқишни, фан ва техниканинг эришган янги ютуқларига таянишни тақозо қилади. Шу асосда барча режалар тузилади.

Аввалдан мўлжалланган (башорат қилишнинг) икки йўналиши мавжуд:



  1. Тадқиқот ўтказиш.

  2. Норма белгилаш (норматив).

Тадқиқот ўтказишда жисмоний маданият ва спорт соҳасидаги барча имкон ва шароитлар назарий жиҳатдан ўрганиб чиқилади. Норматив турида эса шу соҳалардаги асосий белгилар, илғор тажрибалар, келгуси вазифаларга норма-талаб қўйилади.

Булар республикада жисмоний маданият ва спортнинг тараққиёт белги ва нормаларни жойларда тартиб билан бажарилишини белгилаб беради. Башоратлар махсус тажрибалар орқали текширилади.

Илмий тадқиқот ва норматив башоратлари таққослаш асосида (йиллар ва жойлар ҳ.к.) барча жараёнларни режалаштиришга асос бўлади.

Жисмоний маданият ва спорт соҳаларини башорат қилиш (мўлжаллаш) жараёнлари қуйидагиларга тегишлидир:

- жисмоний маданият ва спортнинг барча соҳаларини ривожлантириш;

- жисмоний маданият ҳаракатларининг турли нормаларини тармоқлар ва идоравий мўлжаллаш;

- фанни ривожлантириш;

- турли спорт буюмларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш;

- ихтисослик кадрларга бўлган талаблар;

- жисмоний тарбия ўқув юртлари тармоғини кенгайтириш;

- кишиларнинг жисмоний қобилиятларини ривожлантириш;

- рекорд натижалари;

- жисмоний тарбия тизимларини такомиллаштириш.

Мўлжаллаш ва режалаштириш учун ахборотларнинг зудлик билан йиғилишини талаб этувчи мажмуавий фаолият жуда зарурдир.

Жисмоний маданият ҳаракатини ривожлантиришнинг мўлжаллаш моделини (намуна, шақл) тузишнинг қуйидаги даврлари бўлиши мумкин:

- жамият ҳаётида жисмоний тарбия ва спортнинг ҳозирги даврдаги аҳамиятини очиб берувчи назарий дастурлар ишлаб чиқиш;

- жисмоний маданият ва спорт ривожланишини назарий дастурлари ва тарихий таҳлил асосида бошланғич ҳисобларни ёзиш;

- жисмоний маданият ва спортни янада ривожлантиришнинг йўналиши ва асосий томонларини, яъни амалиётнинг аниқ ҳолатини юзага чиқариш;

- жисмоний маданият ҳаракатини ривожлантиришнинг аввалги даврлардагига асосланиб мўлжалланган моделини, шунингдек, аниқ амалиёт натижаларини таҳлил қилишни ҳисобга олган ҳолда аниқланган ривожланиш томонларини ва қўйилган вазифаларни ишлаб чиқиш;

- мўлжалланган моделлар намуналари олимлар ва мутахассислар томонидан текшириб кўрилиши ва маъқулланиши зарур;

- моделларнинг намунасини синаб кўриш (эксперт) асосида баҳолаш;

- жисмоний маданият ва спортни ривожлантиришнинг режасини тузиш тақлифларини ишлаб чиқиш;

- барча жамоалар ва соҳаларнинг иш фаолиятини ривожлантириш каби жисмоний маданият жамоалари кенгашининг иш режаларини тузишда катта ижодий ёндошишни талаб этади. Чунки жисмоний тарбия, спорт ва саёҳат ишлари кўп карали фаолиятлардан иборатдир.

Одатда, бир йиллик ёки кўп йиллик (перспектив) иш режаларини тузиш учун ўтган йилги (даврдаги) қилинган ишларни таҳлил қилиш, унга тўғри баҳо беришни талаб этади. Шу сабабга кўра, режалаштиришни лозим бўлган соҳаларини миқдори, муддати ҳамда бажарувчиларнинг иш қобилияти жамоанинг иш шароити ва бошқа зарур томонлари ҳисобга олинади.

Шуни эътиборга олиш керакки, жамоа бир йиллик иш режасини тузишда қуйидаги асосий талаблар (принцип)га амал қилиш лозим бўлади:


  1. Давлат тараққиёт кўрсаткичлари ва талаблари.

  2. Илмийлик.

  3. Бор имкониятни ҳисобга олиш.

  4. Аниқлик.

Бу талабларни қуйидагича изоҳлаш мумкин:

Давлат тараққиёти талаби – деганда, жамиятимизнинг ижтимоий тараққиёт қонунлари, президент ва ҳукуматнинг чиқарган қарорлари ва Олий Кенгаш томонидан қвбул қилинган қонунларга тўла риоя қилиш ва унга амал қилиш тушунилади.

Илмий талаби эса барча фаолиятлардаги тажрибаларда синовдан ўтган, қўлланишга тавсия этган натижалар, фан ютуқлари асосида иш олиб боришни англатади. Бу фанда спортиншоотларини қуриш, аҳолини жисмоний тарбия ва спорт, саёҳатга кўплаб жалб этиш, етук спортчиларни етиштириш ва шу қабилардаги эришилаётган тажрибаларни келтириш мумкин.

Бор имкониятларни ҳисобга олиш (обективлик) талаби ҳамма соҳаларни ҳисобга олган ҳолда қилинадиган фаолиятларни ўз ишига олади. Бунда жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмиталари, спорт жамиятлари кенгашлари ва уларга алоқадор давлат идоралари ҳамда жамоатчи ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорликда ишлари талаб этилади.



Аниқ режалаштириш энг муҳим жараёнлардан бири ҳисобланади. Чунки режалаштирилаётган барча тадбирларнинг зарурияти, бажарилиш муддатлари, уларнинг миқдорлари ва ижрочилар, жамоа муҳити ҳамда имкониятига қараб аниқ белгилашни талаб этади. Ўқув юртлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари, муассасалар ва барча ташкилотлардаги жисмоний маданият жамоалари кенгашларининг бир йиллик иш режаси ва календар режаларини тузишда юқорида ижтимоий муҳит талабларига тўла амал қилишлари лозим.

Иш режаларини тузишни аввало нимадан бошлаш керак?

Йилнинг (ўқув йили) охири яқинлашганда жамоа кенгаши навбатдаги йиғилишида келгуси йил учун режа ишлаб чиқишни барча аъзоларига вазифа қилиб қўяди. Кенгаш раиси умумий раҳбарлик қилади ва белгиланган муддатда аъзолардан тузилган режаларни йиғиб олиб чуқур ўрганиб чиқади. зарур бўлганда эса уларни ёрдам ёки маслаҳатга чақиради.

Жамоа кенгашининг иш мазмуни ва тузилиши бўйича ҳар бир кенгаш аъзоси ўзига юклатилган комиссия (бўлим, сектор) режасини тузишга киришади. Унда қуйидаги талаблар ва шартларга риоя қилишга тўғри келади.



  1. Режанинг кўрсаткичларини белгилаб олиш.

  2. Режанинг умумий тузилишини (модели) аниқлаш.

режанинг кўрсаткичларини белгилаш деганда, барча турлар ва фаолиятларнинг кетма-кетлиги ва тартибини белгилашни тушуниш лозим. Яъни тўгарақларда шуғулланиш, мусобақаларда қатнашиш, разряд ва ҳакамларни тайёрлаш.

Режанинг умумий тузилиши деганда, кўрсаткичлар ва қилинадиган ишларнинг умумий тузилиши йўналиш ва белгилари тушунилади.

Кейинги тараққиётимиз даврида республикада жисмоний маданият ва спортнинг асосий кўрсаткичларини ривожлантиришда қуйидаги талабларга таяниш мақсадга мувофиқдир (ҳар бир жамоанинг ишловчи ёки ўқийдиган кишиларнинг умумий сонига нисбатан фоиз ҳисобида):

1. Ўқув 2. Ишлаб чиқариш

юртларида жамоаларида ва муассасаларда

- жиссмоний тарбия билан шуғулланувчилар - 100 30-50

- жисмоний тараққиёт нишондорлари - 60-70 20-25

- разрядли спортчилар - 30-35 15-20

- жамоатчи-инструкторлар ҳар – 10-15 кишига биттадан.

Бу талабларнинг ҳаққонийлиги, аниқлиги шу билан асосланадики, ҳозирги кунда барча ўқув юртлари, корхоналарда спорт иншоотлари етарли даражада мавжуд. Мутахассис кадрлар, жамоатчи конструкторларлар йил сайин ошиб бормоқда. Аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари, оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари аниқ календар режалар асосида олиб борилмоқда. Республика ҳукумати ҳамда касаба уюшмалари, спорт ташкилотлари жисмоний маданият, спорт ва саёҳат ишларини ривожлантириш учун турли тадбирларни амалга оширмоқда.

Жамоаларнинг спорт мусобақалари календар режасини тузишда ҳам баъзи бир ҳолатларни аниқ ҳисобга олмоқ керак. Бунда, аввало, севимли спорт турлари бўйича тўгарақлар ташкил қилиш, шуғулланувчилар учун шарт-шароитлар яратиш, раҳбарларнинг бунга масъулиятини қаратиш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ўринда иқлим шароитлари, иш турлари (меҳнат хусусиятлари) ва бўш вақтларни ҳисобга олмоқ керак.

Ҳар бир бўлим ва соҳалар бўйича режалар тузилиб бўлгач, уларни йиғиб, ягона режа тўла муҳокама қилинади ва унинг якуни спорт жамияти аъзоларининг умумий йиғилишида муҳокама қилинади ва тасдиқланади.

Тақсимланган режанинг ижро этилиши юзасидан назорат кенгаш раиси томонидан мунтазам равишда олиб борилади.

Ижрони назорат қилишда қуйидагиларга риоя қилиш тавсия этилади.

1. Кенгаш йиғилишларида топшириқ берилган кишиларнинг вазифаларини бажариш ҳақидаги ахборотларни эшитиб бориш.

2. Махсус комиссиялар тузилиб, зарур иш бўлимларининг фаолиятини ўрганиш ва текшириб туриш.

3. Деворий газета ва тиражли газеталарда ишларни бажарилиши ҳақидаги маълумотларни ёритиб бериш.

4. Камчилиги бор жойларда ишларни тезда тузатиш ва яхшилаш.

5. Тренерлар, ўқитувчилар,инструкторлар–ташкилотчиларнинг иш фаолиятини тез-тез кўрсатиш, уларнинг ҳисоботларини эшитиш.

6. Мусобақада якунлари, разряд нормативларини топшириш натижалари ҳақида ҳисобларни тез-тез эшитиб бориш.

Талабалар ва ўқувчи ёшлар ишларининг бу томонларини амалий ўрганишлари учун амалиёт жараёнида синчиклаб кузатиб боришлари, кенгаш қарорларини ўқиб-ўрганишлари лозим бўлади.

Жисмоний маданият ва спорт ҳаракатининг асосини бошланғич жамоалар ташкил қилади.

Жисмоний маданият жамоасини ташкил қилиш уларнинг иш фаолиятини тўғри бошқаришда касаба уюшмалари, ёшлар иттифоқи яқиндан ёрдам беради. Туман спорт қўмиталари, кўнгилли спорт жамиятлари кенгашлари, жамоатчи ташкилотлар қуйи жамоаларга амалий ёрдам бериш билан биргаликда, уларнинг бошқариш ҳуқуқлари, ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлигини ошириш, ўқувчи ёшларни меҳнат ва мудофаага тайёрланишларида йўл-йўриқ кўрсатиб беради.

Оммани жисмоний тарбия ва спортга жалб қилишда, улар билан турли оммавий спорт мусобақаларини ўтказишда, соғломлаштириш ва умумий жисмоний тайёргарлик гуруҳ машғулотлари ҳамда спорт тўгарақларининг иш мазмунини яхшилашда мутахассис ходимлар ўз режаларини ҳозирги куннинг талаби бўйича тузиб боради.

Жамоаларнинг иш фаолиятини тобора яхшилашда унинг кенгашлари томонидан тузилган йиллик иш режаси ва спорт мусобақаларининг календар режалари асосий босқични ташкил қилади.

Режаларнинг ижросини назорат қилиб бориш, текшириш ишларида кенгашларнинг раислари, унинг аъзолари, фаоллар ҳозирги кун талаблари асосида иш тутадилар.

Республикада Олий Кенгаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ишларни юритиш, аниқ режалар тузишда қаратилган вазифаларни амалга оширишда спорт ташкилотлари, уларнинг қуйи жамоалари ўз ишларини янги талаб ва ривожланиш йўлларини ўрганган ҳолда фаолият кўрсатишлари зарур бўлади.

Иш фаолиятларини режалаштиришга доир фаолиятларни ўрганиш учун талабалар ва ёш мутахассисларга қуйидагилар тавсия этилади:

1. Жисмоний маданият ва спорт тараққиётининг асосий кўрсаткичларини ёддан билиш.

2. Жамоаларнинг (спорт клуби) иш фаолияти билан чуқур танишиш.

3. Режалаштиришга доир ҳозирги замон тараққиёти талабларини ўзлаштириб олиш.

4. Бўш вақтларда жисмоний маданият ва спорт ҳаракатининг барча тармоқларига тегишли бўлган жамоаларига (ўқув юртлари, корхона, муассаса, давлат ва хўжалик жамоалари ва ҳ.к.) алоҳида бир йиллик ва календар режалар тузиш.

Жисмоний маданият ва спорт ишларини режалаштириш республика Жисмоний маданият ва спорт Давлат қўмитаси ва унинг қуйи органлари ҳамда жамоат ташкилотлари орқали амалга оширилади. қуйи ташкилотларда тузиладиган иш режаларнинг баъзи бир намуналарини кўрсатиш мақсадга мувофиқдир.





  1. ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИНИ БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ

Республика Президенти фармонлари ва ҳукумат қарорларини амалга оширишда сўнгги йилларда бошқарувчилик йўллари тубдан ўзгаради ва у тобора такомиллаштирилмоқда. Илғор ва илмий асосланган ҳамда четдан ўрганилган фан, техника, саноат, қишлоқ хўжалиги жисмоний маданият ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда.

Давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг жамоат ишларини бошқаришнинг бир қатор янги шақл ва йўллари, усуллари Республика Олий Кенгаши, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа турли вазирликларнинг қарорлари, йўл-йўриқ ва кўрсатмаларида аниқ кўрсатилмоқда. Булар ҳаётга аста-секинлик билан тўла сингдирилмоқда.

Жисмоний маданият ва спортни бошқаришнинг ўзига хос шақл ва йўллари кун сайин бойиб, тўлдирилиб борилмоқда.

Республикада «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида» қонун қабул қилиниши, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг тузилиши ва спорт ташкилотлари ҳамда жамиятларнинг мустақил ўзини-ўзи бошқаришга ўтиши бу жараёнларни вужудга келтирди.

Жисмоний маданият ҳаракатини бошқариш тузимида идоравий-ташкилий, иқтисодий, ҳуқуқий, хўжалик, шунингдек, ғоявий ва ахлоқий таъсир этувчи усуллар қўлланади. Улар ҳам ўз навбатида бир неча турга бўлинади.



Иборавий ташкилотчилик услуби. Жисмоний маданият ҳаракатининг барча тармоқларига мансубдир.

Идоравий-ташкилий услубга қуйидагилар киради:



  1. Ташкилий-фармойиш бериш.

  2. Ташкилий-бирлаштириш.

  3. Ташкилий-йўл-йўриқ кўрсатиш (инструктаж).

  4. Ташкилий-(фармойиш) техник таъминот, хўжалик ва ҳ.к.

Ташкилий-фармойиш бериш йўлида раҳбарлик қилишнинг ташкилий тузилишини ўзгартириш, уни янада такомиллаштириш масалалари кўзда тутилади.

Ташкилий-фармойиш бериш услубий жисмоний маданият ҳаракатида вақтинча бошқарув ташкилоти вазифасини бажаради. Масалан, вақтинчалик комиссия, ҳакамлар жамоаси ва ҳ.к. Бундай комиссиялар спорт қўмиталарида, КСЖ кенгашлари, қуйи жамоалар, спорт базалари ва бошқа ташкилотларда тузилади.

Комиссияларнинг вазифаси зарур бўлган барча ишларни тезда амалга оширишдан иборатдир.

Ташкилий-инструктив (йўл-йўриқ бериш) усули (йўли) жисмоний маданият ташкилотларида турли маълумотга ихтисосга эга бўлган ва ёши иш стажи жиҳатдан ҳар хил кишилар ишлайди. Шу туфайли уларга вақти-вақти билан юқори ташкилотлар томонидан инструктаж бериб борилади. Бу усул барча тармоқлар, жамоаларда иш услубининг ягона талаб асосида юритилишига сабабчи бўлади.

Ташкилий бирлаштирувчи (координатцион) усули жисмоний маданият ва спорт ишлари кўпгина идоралар, ташкилотлар, жамоалар, турли ўқув юртларида олиб борилади. Шунга қарамасдан, унга раҳбарлик қилишда ягона талаб бирлаштирувчи усуллар асосида иш олиб борилади. Барча соҳалардаги жисмоний маданият ҳаракатини бир усулда бошқариш фаолиятини бу усул изга солиб туради. Бунга спорт қўмитаси бевосита раҳбарлик ишини олиб боради. Касаба уюшмалари, ёшлар иттифоқи, «Ватанпарвар» ташкилотлари, турли вазирликлар билан келишган ҳолда биргаликда фаолиятини юритади.

Ташкилий-техник таъминот усули.

Унда қуйидагилар ҳал қилинади:

1. Янги спорт анжомлари, жиҳозлари ва кийимларини такомиллаштириш.

2. Замонавий спорт базаларини кўриш, лойиҳаларини тузиш.

3. Спорт машғулотларини ўтказишда янги техник воситалар билан таъминлаш.

4. Спорт жойи ва хизмат жойларини техника воситалари билан жиҳозлаш.

5. Бошқарув тармоқларини ташкилий техник воситалар билан таъминлаш ва ундан умумий фойдаланиш.

6. Бошқариш тизимларини автоматлаштириш.

Жисмоний маданият ҳаракатини бошқаришда барча давлат ва жамоат ташкилотлари юқоридаги усулларга тўла амал қилиш билан биргаликда ўз идораларида барча ҳужжатларни тутиш, уларни талабдагидек техник жиҳатдан юритишлари лозим.

Республикада жисмоний маданият ва спорт ишларини яхшилаш, уни янада ривожлантириш, йирик спорт тадбирларини амалга ошириш, спорт комплексларини кўриш соҳалари бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан вақти-вақти билан турли қарорлар, буйруқлар, директив хатлар, кўргазмалар чиқарилади. Бундай вазифаларни бажаришда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмиталари, маданият ва спорт ишлари вазирликлар ўзларининг қуйи ташкилотлари ходимлари билан биргаликда амалга оширади. Шунинг билан биргаликда бу вазифаларни бажаришда Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, турли комиссиялари, фаоллар, жамоатчи инструкторларнинг фаол иштироки билан амалга оширади. Уларга таянган ҳолда иш тутади.

Жисмоний маданият ҳаракатининг бошқариш йўлларида турли йиғилишларнинг моҳияти жуда каттадир.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмиталари, вилоят бошқармалари режалар асосида ўзларининг ҳайъати, кенгаш, семинар каби йиғилишларда ўтказилиб туради. Бундай ҳолларда кўриладиган масалаларни жадвалини тасдиқлайди ва унинг бажарилиши учун пухта тайёргарлик кўрилади.

Инструкция давлат ва ташкилотлар томонидан чиқариладиган йўл-йўриқ кўрсатувчи ҳужжатдир. Масалан: жамоатчи инструкторлар тайёрлаш, спортчи разрядлилар тайёрлаш, ҳисоботлар тузиш ва бошқалар.

Низом, мусобақалар, ташкилий қўмиталар фаолияти ва иш мазмунини изоҳловчи ҳужжатидир.

Устав спорт жамиятлари, спорт бошқармалари, жисмоний маданият жамоаларини ташкил қилиш, уни бошқариш қоидалари ҳақидаги ҳужжатдир.

Бу ҳужжатлар асосан жисмоний маданият ва спорт давлат қўмитаси, спорт жамиятлари кенгашлари, касаба уюшмалари федерацияси каби ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилади ва тасдиқланади. Бу эса қуйи ташкилотлар учун тўла амал қилувчи қонун сифатида қўлланилади.

Давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари томонидан турли директив (кўргазма) ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва қуйи ташкилотларга бажариш учун юборилади. Бу ҳужжатлар барча жамоаларда ишлаб чиқилади ва амалга ошириш учун тадбир чоралар кўрилади.

Директив ҳужжатларнинг амалда бажарилишини текшириш учун махсус ходимларга топширилади. Бу ходим эса вақти соати билан ташкилотларни текширади, ёзма маълумот, ҳисоботлар олади. Натижада шу ҳужжатлар асосида якунлар ясаб, юқори ташкилотлар хабар юбориб туради, ҳисобот тузилади.

Иқтисодий усул. Жисмоний маданият ва спорт ҳаракати фақат кенг оммани жалб қилибгина қолмасдан, балки спорт иншоотларини қуриш ва ундан фойдаланиш, мусобақалар, ижара ҳаққи, пули хизмат, спорт бўлимлари, жиҳозлари ишлаб чиқиш ва уларни савдо қилишда келадиган улкан моддий бойликка ҳам эгадир. Шу сабадан, жисмоний маданият ва спортни бошқаришда иқтисодий муносабатлар қилиш: хўжалик, тижорат хизматлари, лоторея ўйинлари ва шунга ўхшаш мураккаб жараёнга эга бўлган йўллар мавжуддир.

Ҳозирги бозор иқтисодиёти жараёнида хўжаликни юритиш тартиб ва услублари ҳар хил ҳолатларда олиб борилмоқда. Лекин умумий қоидалар сақланган ҳолда турли услубларни ишлатиш мумкин бўлади.

Жисмоний маданият ва спортни ривожлантиришга ажратилган маблағларни ҳам иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилиб бориш зарур.

Иқтисодий бошқариш моддий жиҳатдан қизиқтириш тартиби ҳам катта аҳамиятга эга.

Бу фақат хўжалик ишлаб чиқариш соҳасидагина эмас, балки бошқарув ташкилотлари, тренерлар, жамоатчи кадрлар ўтказишда ҳам қизиқиш уйғотади. Шунинг учун қилинган ишлар ўзаро ижтимоий мусобақалар якунига қараб иш жисмоний маданият ташкилотларининг энг яхши ходимларини ёрлиқ, диплом ва эсталик ёрлиқлари билан тақдирланади.

Жисмоний маданият ва спортни бошқаришда моддий ва маънавий рағбатлантириш ишлари барча фаолиятларининг янада такомиллашувига ижобий таъсир кўрсатади.

Шундай қилиб, жисмоний маданият ва спортни бошқаришда иқтисодий усул моддий манбадарни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун унумли фойдаланишга қаратилган соҳадир.

Бошқаришнинг ҳуқуқий усуллари. Бу усул жисмоний маданият ва спортни бошқариш ташкилотларининг ҳуқуқий белгиларини аниқловчи ва уларнинг энг юқори кўрсаткичларига эришувчи таъминлайди. Шу билан бошқарувчилар, хизмат қилувчиларнинг ҳуқуқий нормалари, вазифаларини белгилаб беради.

Жисмоний маданият ва спорт ҳаракатининг барча тармоқларидан, яъни бошқаришнинг давлат ва ҳаваскорлик соҳаларида ўзларининг амалий иш фаолиятларини далолатномалар асосида юритадилар. Булар асосан қонун кучига эга бўлган низомлар, уставлар, дастурлар, режалар, қоидалар, инструкциялардир.

Спорт қўмиталар тизимида ҳуқуқий муносабатларни белгиловчи ҳужжат республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1991-йил тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ва спорт давлат қўмитаси ҳақида Низом ҳисобланади. Бунда спорт қўмиталарининг тузилиши, вазифаси, бурчи ва ҳуқуқлари белгиланган.

Республикада жисмоний тарбия ва спорт ишларининг бошқарилишида энг муҳим ҳуқуқий ҳужжат «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида» ги қонун ҳисобланади. Барча фаолиятлар ва ҳужжатлар шу қонун асосида тузилади.



ғоявий ва маънавий таъсир этувчи усуллар. Собиқ иттифоқда ва Ўзбекистонда ҳукумат томонидан маънавий-мафкуравий ишларни яхшилаш борасида жуда кўп қарорлар қабул қилинди. Уларда кишиларни, айниқса, ўқитувчи ёшларни тарбиялашда улар ғоявий-сиёсий ва маданий билимларини ошириб, қурилишнинг барча жабҳаларида фаол иштирок этишни таъминлаш, уларни меҳнат қилиш, Ватанни севиш, ижтимоий жамият эришган барча ютуқлар ва анъаналарни эъзозлаб тушунчаларини чуқур сингдириш, байналминалчилик руҳини ривожлантириш, жисмонан лаёқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши ва юксак жисмоний камолотга эришишларини тўла таъминлаш масалалари энг муҳим вазифа қилиб қўйилади.

Бу вазифаларни амалга оширишда жисмоний маданият ва спорт ҳаракатини бошқариш ташкилотларининг барча тармоқлари, уларнинг қуйи жамоалари фаол иштирок этиб келади.

Республикада Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмиталари, Маданият ва спорт ишлари вазифалари бутун аҳоли ўртасида таълим-тарбия ва сиёсий ишларни олиб боришда ғоявий кураш олдинги сафда боради. Спорт турлари бўйича барча жамоаларда жамоаларда ташкил қилинган спорт тўгарақларда, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида ёш спортчиларни дўстлик руҳида тарбиялаш, Ватанга меҳр-муҳаббат билан қараш, ўзаро ҳурмат қилиш, биродарликни мустаҳкамлаш, сиёсий билимларни ошириш ишларини олиб боради. Спорт базаларида барча тадбирлар жараёнида сиёсий-тарбиявий ва тарғибот ишларини мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Бу ғоялар мустақил Ўзбекистон Республикаси деб эълон қилингандан (1991-йил 31-август) кейин яна такомиллаштирмоқда. Ўқувчи ёшлар, спортчилар, мутахассис ходимлар ўртасида ўзига хос тарбиявий, сиёсий, ғоявий ишлар олиб борилмоқда. Спортнинг миллий турларнини ривожлантиришга доир ғоявий тушунтириш ва қизиқтириш ишлари жонлантирилмоқда.

қуйи жамоаларда ўтказиладиган ғоявий ишларнинг муҳим турларидан бири ўзаро ижтимоий мусобақалар ўтказиб туриш ҳисобланади.

Ўзаро муносабатларни ташкил қилишда ҳаммага очиқ, натижаларни таққослаш, амалий илғор тажрибаларни такрорланиш мумкинлиги каби талаблар ва қоидаларга амал қилиш керак. Мусобақаларни ташкил қилишда рағбатлантириш тадбирлари, маънавий қизиқтириш энг муҳим омиллардан бўлиб ҳисобланади.

Жисмоний маданият ҳаракати тармоқлари ўртасида ташкил қилинган ўзаро мусобақаларда маълум вазифаларни бажариш билан биргаликда мутахассис ходимлар ва спортчиларнинг ижтимоий меҳнат ва жамоат мулкига муносабатини тарбиялаши лозим, ташаббускорликни ривожлантиришда ишлаб чиқаришда жамоатчиликнинг фаоллигини кўтаришда, юқори ахлоқ сифатида тарбиялаш, ўзаро ўртоқчилик ва ҳамкорлик муносабатларини, интизом ва уюшқоқликни мустаҳкамлашда кўмақлашиши лозим.

Жисмоний маданият ҳаракатидан жамоалараро мусобақалар ҳаёт синовларида эришилган яхши тажрибалардан биридир.

Бу шақлларда энг муҳими Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан ташкил қилинадиган спорт жамиятлари, турли идоралар, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар жисмоний маданият ташкилотлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг барча кўрсаткичлари бўйича энг яхши натижага эришиш мусобақасини ташкил қилишдир. Бундай тадбирлар турли байрамлар ва катта ишлар якунига бағишлаб ташкил қилинади.

Бундай ҳолларда турли вазифалар, мажбуриятлар қабул қилинади. Мажбуриятлардан жисмоний тарбия ва спорт машғулотларидан ялпи оммавийликка эришиш, юқорималакали спортчиларни тарбиялаб етиштириш, моддий-техник базаларини ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спортни тарғибот қилиш фаолларни тайёрлаш ва шу қабилар киритилади.

Ўзаро мусобақалашишнинг низомларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда уни оқилона ташкилий асосларига таяниш зарур. Мусобақанинг шартлари шуғулланувчилар ва спортчилар оммасининг мусобақада қатнашадиган ижодий фаоллик натижалари бўлиши лозим. Жисмоний маданият ташкилотларининг хилма-хиллигига қараб, жамоалар кучи ва шароити тенг бўлган ҳолда ўзаро мусобақаларни уюштиради. Бу эса кўрсаткичларни ҳақиқий ва сифатли қилиб бажаришга имкон беради.

Республикада жамоалараро мусобақани ташкил қилишнинг ўзига хос тартиби ишлаб чиқилган, йил сайин такомиллаштирилиб борилади. Булар қуйидагилардан иборат:

1. Республикада Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси бўйича: вилоятлар, шаҳар ва туман спорт ташкилотлари кўнгилли спорт жамиятлари, идораларнинг жисмоний тарбия ташкилотлари, жамоалари ва тегишли ўқув юртлари ўртасида.

2. Республика касаба уюшмалари федератцияси «Ўзбекистон» спорт жамияти ва унинг қуйи ташкилотлари ўртасида.

3. «Динамо» спорт жамияти бўйича.

4. «Меҳнат захиралари» спорт жамияти бўйича.



Бундан ташқари, оммавий жисмоний тарбия ва спорт ишларини аҳоли, ишлаб чиқариш ўқув юртларида, давлат хўжалик жамоалари ва муассасаларида ишларни яхши йўлга қўйиш учун ҳам ўзаро мусобақа ташкил қилинади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

  1. Каримов И.А. Ўзбекистон келажаги буюк давлат, Т., «Ўзбекистон» 1992 й.

  2. Ўзбекистон Республикаси конститутцияси, Т., «Ўзбекистон» 1992 й.

  3. Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонуни», Т., «Ўзбекистон», 1992 й.

  4. Исмоилов Р., Шоломицкий Ю., Ўзбекистонда физкультура тарихи, ўқув қўлланма, Т., «Ўқитувчи», 1969 й.

  5. Ўзбекистон тарихи ва маданияти, Т., «Ўқитувчи», 1992 йил.

  6. Жисмоний тарбия тарихи, дарслик (таржима) Т., «Ўқитувчи» 1968 й.

  7. История физичиской культури и спорта, учеб. для ИФК, Н., «ФИС», 1983 г.

  8. Абдумаликов Р., Эшназаров Ж.Э., Акромов А.К., Жисмоний маданият ва спорт тарихи, дастурнома, Т., РЎММ, 1993 й.


1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет