Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси



жүктеу 2.73 Mb.
бет3/16
Дата26.04.2016
өлшемі2.73 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси

МАВЗУ: ҚАДИМГИ РИМДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ.
Р Е Ж А :


  1. Шоҳлар даврида жисмоний тарбия.

  2. Республика даврида жисмоний тарбия.

  3. Императорлик даврида жисмоний тарбия.



1. ШОҲЛАР ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ (Э.АВ.VIII-VI АСРЛАР).
Римнинг вужудга келиши эрамиздан аввалги 754 йилга (ёки 753 йилга) тўғри келади. Рим давлати ўзининг дастлабки уч асри (эрамиздан аввалги VIII-VI асрлар), шоҳлар даври деб аталадиган даври мобайнида Рим жамияти уругчилик тузумининг чириб бориши ва патриарҳал кулдорлик мунособатларининг ривожланиши босқичини бошидан кечирди.

Шоҳлар даврида ҳарбий демократия шароитида ҳарбий иш билан боғланган ва ўз илдизлари билан уруғчилик тузуми тараққиёти давридаги анъанавий халқ ўйинлари ва байрамларига бориб тақаладиган кўпгина жисмоний тарбия унсурлари кенг ривож топди. қадимги Рим ёдгорликлари. Римликлар ўртасида ҳарбий йўналиши яккол ифодаланган кўп сонли байрамлар, ўйинлар ва раксларнинг тарқалганлиги тўғрисида кўпгина далиллар беради. Суворийларнинг чалкашиб кетган лабиринт йўлларида мусобақа ўтказишдан иборат бўлган троян ўйинлари қадимги Рим учун ҳарактерли бўлган ўйинлардан биридир. Бу ўйин уруш вақтида одатда отликлар отрядини ташкил этадиган Рим уруғчилик зодагонлари (патрицийлар) учун хос мансублик эди. Қўш гилдирақли аравада юриш, кун сонли ҳарбий рақслар, найза улоқтириш, мушлашиш, кураш ва бошқа машқлар ҳам кенг тарқалган эди. Жисмоний тарбия қадимги элементлари қўлдорлик Римдаги ҳарбий жисмоний тарбиянинг узига хос тизимининг асосини ташкил килган.


2. РЕСПУБЛИКА ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ (Э.АВ. VI-I АСРЛАР).
Римда жисмоний тарбия тизими кулдорлар армияси қудратини мустаҳкамлаш вазифасига мувофиқ равишда карор топди. Римда республика давлатлари қарор топган ҳарбий-сиёсий тузумда, ижтимоий ҳокимият ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлган фуқаролар кулида бўлган бир шароитига тайёрлаши керак эди. Бу масалаларнинг ҳал этилишини учун махсус тарбия муассасалари ташкил этилган. қадимги Грециядан фарқли равишда Римда тарбия иши уйда бериладиган тарбия тавсифига эга бўлган. Римлик йигитлар армия сафига киргунча оилада ўз тенгдошлари орасида бўларди. Кўп сонли қадимий халқ ўйинлари ва машқлари уларни жисмоний жиҳатдан тарбиялаш воситалари эди.

Катта ёшдаги ўғил болалар асосан югуриш, иргитиш, кураш, қиличбозликдан машқ қилганлар. Патрицийлар оиласидан чиққан болалар отда юришни машқ қилишга кўп вақт ажратганлар.

Римлик йигитлар оиласида дастлабки жисмоний тайёргарликни етарли даражада олганларидан кейин 16-17 ёшларида армия сафига кабул қилинган. Армия сафида улар узоқ йиллар давомида қатьий похол-лагерлар шароитида уюштирилган ва махсус мақсадга йўналтирилган ҳарбий ва жисмоний мактабни утаганлар.

Жангчини ургатиш иши жуда машаккатли бўлиб, бу иш имкони бўлган барча усуллар билан жангда жисмоний кучни камол топтириш учун мўлжалланган эди. Доимий суратда қурол ишлатишни ва турли ҳаракатлар килишни ургатиш билан бирга, амалда югуриш, сакраш, лангар чўп билан сакраш, қояга чикиш, курашиш, сувда сузиш-аввал, кийим-бошсиз сузиш, сўнгра эса бутун кийим-бош ва қуроллари билан сузиш машқлари кенг қўлланган. Ҳар бир жангчи ўз елкасида 40 фунтдан 60 фунтгача қурол аслаҳа кўтариб, тула поход анжомлари билан ўтказиладиган давомли сафарларда соатига 5 миль йўл босган. Янги аскарларгина эмас, балки, тажрибали кекса легион солдатлари ҳам жисмоний тетиклик ва эпчиллигини сакраш, тинкани куритадиган машғулотлар ва кийинчиликларга одатланиш учун бу машқларнинг барчасини бажаришлари лозим.

Бундай тарбия тизими Римда эрамиздан аввалги 11асргача Мария ислоҳати билан профессионал армияга асос солинган давргача сақланиб қолди.

Жисмоний машқлар, ўйинлар, мусобақалар қадимги римликларнинг бутун ҳаётига сингиб кетган эди. Тўп билан ўйналадиган турли ўйинлар ғоят даражада оммалашган эди. Бундай ўйинлар ҳам патрицион-аслзодалар орасида ҳам плесблар орасида таркалган эди.

Римликлар ҳаётида рим тарихининг машҳур саналарига ва турли диний байрамларга мослаб ўтказиладиган кўп сонли жамоат ўйинлари катта ўрин тутарди. Римда жамоат ўйинларини ўтказиш учун эрамиздан аввалги VI-асрдаёқ подшо Тарквиний Приск томонидан катта цирк кўрилган эди. Кейинроқ, эрамиздан аввалги III-асрда иккинчи цирк-Фламинийлар цирки қурилган эди.

Рим ўйинлари-патрициан аслзодаларнинг байрами хисобланган энг қадимги ўйинлар, энг оммалашган цирк ўйинлари қаторига кирарди. Эрамиздан аввалги VI-асрдан бошлаб республика ўрнатилгандан кейин плебей ўйинлари кенг тарқалган. Эрамиздан аввалги V-асрдан бошлаб уч кеча-ю, уч кундуз давом этадиган юз йиллик ўйинлар зур дабдаба билан утказила бошланди. Бу ўйинларни консул Валерий Нопликолою яратган бўлиб, юз йилда бир марта уюштирилган.

Бу ўйинлар дастурига мусобақаларнинг кўпгина турлари киритилган. Отликлар мусобақалари ва қўш гилдирақли аравада чопиш энг севимли ўйинлардан бўлган. Кўпинча ўйинлар дастурига югурувчилар, курашувчилар, муштлашувчиларнинг мусобакалари ҳам киритилган.

Томошаларни ташкил этувчилар, томошаларни уюштириш вактида анъанали кадимги рим ўйинлари дастури билангина чекланиб қолмасдан томошаларнинг янги, анча ўткир элементларини , бебош оломоннинг диққатини жалб этадиган элементларини топишга ҳаракат қилганлар. Эрамиздан аввалги II-асрда вужудга келган анча яккол янги ўйинлардан бири гладиаторлар жангчи бўлиб, кейинчалик у Рим томошаларнинг асосий элементларидан бирига айланиб қолди. Дастлабки вақтларда байрам кунлари айрим гладиаторлар цирк майдонларида чикар эди, сўнгра уларнинг мусобақалари оммавий ҳарактер касб этди. Агар қадимги Рим цирк ўйинларида-отликларнинг мусобақаларида, қўш гилдирақли араваларда, югуришларда ва хоказоларда кулдорларнинг ўзлари қатнашган бўлса, қонли гладиаторлик жангларида эса ўйинларни ташкил этувчилар қиличбозлик санъатини яхши эгаллаган кунлардан фойдаланганлар. Эрамиздан аввалги! Асрда Римда гладиаторларни тайёрлаш учун махсус мактаблар ташкил этила бошланди. Бу мактаблар ҳам хусусий шахслар, ҳам давлат томонидан ташкил килинар эди. Бу мактабларга одатда бирор гунохи учун ҳукм қилинган қўллар танлаб олинарди. Ушбу мактабларда куллар тажрибали йўрикчилар рахбарлигида қуролларнинг турли шақлларида қиличбозлик қилишга ўргатилган. Эпчилликнинг ўсишига ва чиройли ҳаракатларнинг шақлланишига катта эътибор қаратилган, Зарурлигига қараб, томошаларнинг ташкилотчилари мактаб эгаларидан маълум тулов бадалига гладиаторларни олар эдилар. Цирк майдонида ёки амфитеатрдаги олишувда омон қолган гладиаторлар яна мактаб эгалари ихтиёрига қайтиб борарди.

Гладиаторларнинг мактабларида кулларни эксплуатация қилишнинг ғоят даражада қаттиқ формалари мавжуд бўлган, лекин бу мактабларда кулларни бирлаштириш учун энг яхши шароит ҳам мавжуд эди. Шунинг учун гладиаторларнинг мактаблари кўпинча куллар қўзғолоннинг учоғи хисобланар эди. Рим тарихидаги кулларнинг гладиатор СПАРТАК бошчилигида кўтарилган энг йирик қўзғолон КАПУЕ шахридаги мактаб гладиаторларнинг қўзғолони билан (эрамиздан аввалги 73 йилда) бошланган эди. Бу қўзғолон жуда йирик куллар оммасини ҳаракатга келтирди. Рим кулдорлик давлати кулларга карши курашиш учун ўзининг барча кучларини сафарбар этишга мажбур бўлди. қўзғолон шафқатсизлик билан бостирилди, лекин у қўлдорлик тузуми асосларини ларзага келтиришга имкон берган куллар революциясининг бошланишга сабаб бўлди.
3. ИМПЕРАТОРЛИК ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ (Э.АВ. 31 ЙИЛДАН-МИЛОДИЙ 476 ЙИЛГАЧА).
Қўлдорлик тузумининг чириш жараёни Рим императорлигида давом этди. Емирилиш аломатлари Рим ижтимоий ва маданий ҳаётининг барча соҳаларида, шу жумладан, жисмоний маданият соҳасида ҳам борган сари кўпроқ даражада намоён бўла бошлади.

Профессионал армияга ўтилиши билан Грециядаги сингари кулдорларнинг илгари қарор топган ҳарбий жисмоний тарбияси катта тизимнинг туш кунлигига сабаб бўлди. Мул-кулчилик ноз-неъматларига кўмилиб қолган кулдор аслзодалар жисмоний тарбия воситалари хазинасидан узлари учун фақат нозик бадан эхтиёжларини қолдирадиган элементларнигина сақлаб қолдилар. Махсус кўрилган хашаматли термларда (чўмиладиган жойлардаги) илик сувларда чўмилиши энг севимли машғулот бўлиб қолди: термлар жойлашган биноларда массаж қилдиришлар, енгил гимнастика машқлари бажарилар ва тун ўйинлари уйналган. Томошаларнинг янада ривожланиши империя давридаги рим жисмоний тарбияси учун айниқса ҳарактерли эди. Томошаларнинг янада ривожланиши томошалар сони ва куламининг ошиши йўли билангина эмас, балки улар ҳарактерининг узгариши билан ҳам-оломонининг ярамас ниятларини кузгатадиган дахшатли овунчоқларга айланиши йўли билан ҳам борди.

Император даврининг бошларига келиб (эрамиздан аввалги 1 асрнинг дастлабки йилларида) томошалар жами бўлиб йилига 66 кун утказилар эди. Эрамизнинг 11 асри ўрталарида улар учун энди 135 кун, IV асри ярмида 175 кун ажратилган.

Цирк ўйинлари кўламини янада кенгайтириб бориш билан бир қаторда (асосан қўш гилдирақли аравада чопиш) гладиаторлик жанглари ҳам ғоят кенг куламда ривожланди. Гладиаторлик ўйинларини утказиш учун махсус иншоотлар-амфитеатрлар кўрилган. Бу иншоотлардан энг каттаси эрамизнинг 1 асрида кўрилган КОЛИЗЕЙ амфитеатрдир, ушбу амфитеатрнинг вайроналари Римда ҳозирги кунга қадар сақланиб қолган. Амфитеатр майдонларида оломоннинг кунгил хушлиги учун юзлаб гладиаторлар жанг қилар эди. Майдонда чинакам жанг бўлиб, уларда фақат пиёда гладиаторларгина эмас, балки отлиқ гладиаторлар ҳам қатнашар эди. Уддабурон ўйин ташкилотчилари бу ўйинларга каноат қилмасдан, гладиаторларни йиртқич ҳайвонлар билан жанг қилдилар эди. Томошанинг бу тури Римда биринчи марта эрамиздан аввалги 11 асрлардаёқ пайдо бўлган, лекин империя даврида жуда кенг кўламда тарқалган эди. Махсус ковланган катта кўлларда ўтказиладиган денгиз жанглари конли гладиаторлик жангларининг алоҳида тури бўлган. Август томонидан ташкил этилган ана шундай жангларидан бирида 19 минг гладиатор қатнашган,

Томошаларнинг барча бу турлари «мағрур РИМ» ташқи гузаллигининг ва шу билан бирга, Рим кулдорлик жамияти энг чуқур ички тушкунлиги, хунук чиришнинг яккол ифодаси бўлиб, уларда қатнашувчилар ўз хўжайинларининг ихтиёрлари билан конли олишувларда бир-бирига қарши чиқиш учун махсус жисмоний тайёргарликни утишлари лозим эди.

Шу билан айни бир вақтда Рим ҳукмрон доиралари юнон намуналари заминидаги атлетика мусобақаларини Рим шароитида мустаҳкамлаб қолишга эришиш учун кўп ҳаракат қилдилар. Император Август Римдаги Акциум ғалабаси шарафига ҳам тўрт йилда бир марта ўтказиладиган «акцинея» атлетика ўйинларини таъсис этишга уриниб кўрди, лекин бу уриниш самара бермади. Нерон эрамизнинг 60-йилларида қўш ғилдирақли араваларнинг чопишидан ва атлетларнинг мусобақаларидан иборат бўлган «иерония» байрамини ташкил қилди. 86-йилда капитолий ўйинларини таъсис этган император Домицаннинг уриниши анча уринли бўлиб чиқди, бу ўйин Рим империяси тугатугулча давом этди. Атлетика мусобақаларидан кураш ва муштлашиш мусобақалари анча кенг оммалашган эди.

IV асрда Рим христиан дини давлат томонидан қувватлана бошланди. Черков таъсири остида аста-секин давлат ва жамоат ҳаётининг барча соҳаларига тарқалди. Черков ўз ҳукмронлик аҳволини мустаҳкамлашга ҳалакит берадиган Рим анъаналарига қарши фаол кураш олиб борди. Черков Рим томошаларига, айниқса қонли гладиаторлик жангларига ҳам қарши чиқди. Томошаларининг кишилик ахлоқи нормалари элементларига зид келганлиги учунгина эмас, балки уларнинг оммани ўзига жалб этиб, черков таъсирининг янада тарқалиши ва мустаҳкамланишига тўсиқ бўлганлиги учун ҳам уларга қарши кураш олиб борилди.

Бунинг натижасида IV асрдаёқ гладиаторлар ўйинларининг кулами ва сони камая бошлади, 404 йилда эса улар тамомила таъқиқланди.

Лекин черков римликлар ҳаётига мустаҳкам кириб қолган томошаларини дархол тугатишга қодир эмас эди. Рим оломони Рим давлатининг емирилишига қадар томошалар кўрсатилишини талаб қилиб келди ва уларни кўришга муваффақ бўлди. Бироқ бу томошалар энди асосан қўш ғилдирақли араваларнинг циркда чопиши ва профессионал курашчи ҳамда муштлашувчиларнинг чиқишлари билан чекланган эди.
МАВЗУ: ЎРТА АСР (V-XVII) ВА ЯНГИ ДАВРНИНГ БИРИНЧИ БОСҚИЧИДА ОВРОПАДА ВА ОСИЁ МАМЛАКАТЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ
Р Е Ж А :


  1. Овропада жисмоний тарбия.

  2. Илк феодализм даврида жисмоний тарбия (V-X асрлар).

  3. Тараққий этган феодализм даврида жисмоний тарбия.(XI – XV асрлар).

  4. Деҳқонлар ва шаҳарликлар жисмоний тарбияси.




  1. ОВРОПАДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ.

Замонавий тарих фанидан жамият тараққиёт даврининг милодий V аср охири – XVII асрларига нисбатан «Ўрта аср» атамаси қўлланилади, чунки бу даврларда дунёнинг ривожланган ҳудудларида феодализм, феодал тузум белгиловчи рол ўйнади. Жисмоний маданият тараққиётининг асосий тенденциясини хисобга олиб, илк ўрта асрларда жисмоний маданият тўғрисида, бошқа сўз билан айтганда, феодализмнинг тикланиш даври (V-X асрлар), ўрта асрнинг юксалишида яъни тараққий қилган феодализм даврида жисмоний маданият (XI-XV асрлар), феодализм инкирози даврида жисмоний маданият (XV-XVII асрлар) тўғрисида гапириш мумкин, Охирги икки давр Овропада уйғониш жисмоний маданият келажакдаги жисмоний тарбия ва спорт ҳаракатининг ўзига хос даракчиси сифатида пайдо бўлган тараққиётини ўз ичига олади (XIV-XVI асрлар).

Ер юзининг ҳар хил қисмларидаги халқлар турли вақтларда ижтимоий тузум ва турмуш тарзининг узгаришига мос равишда жисмоний маданиятнинг янги шақлларига келдилар. Ҳиндистон, Хитой, Япония каби мамлакатларда тараққиёт аста-секин борди, фавқулодда муҳим ролни анъаналар ўйнади. Бу мамлакатларда жисмоний маданиятнинг эски шақлларидан ҳам воз кечмадилар, уларни фақат узгартирдилар, холос. Айнан шундай ҳолат Осиё даштларида яшаётган халқларда ҳам бўлди. Бу жараён Американинг тубжой аҳолисида сезилмайди, бу қитьа овропаликлар томонидан босиб олинган. Кейин жамоа тузумининг емирилиши давридаги мавжуд юксак тараққий қилган маданият яксон қилинди. Бироқ араб қабилаларидан тузилган давлатларда, босиб олинган ҳудудлардаги эллинизм қолдиқлари билан бир қаторда эрон ва ўрта осиёнинг таъсири сезиларли бўлган. Овропага шоҳмот ва от билан ўйналадиган копток ўйинлари бежизга бевосита маврлар ва византиликлар орқали кириб келган эмас.

Лекин Рим империясининг эски ҳудудларидаги қарама-қаршиликлар туфайли, варварларнинг истилоси натижасида вазият кескинлашди. Империянинг шарқий қисмида варварларнинг ўзлари вақтинча сингишиб кетган бўлса-да, антик жисмоний маданият институтларининг энг ҳарактерли бўлганлари ҳукмдоларнинг хохиш-истақларига қарши чиқдилар. Бошқа иш вазиятда императорлик ҳокимиятининг кучайиши билан айрим томошабоп тадбирлар жонланди, улар янги мазмун касб этди, шунингдек атлетик мусобақалар ва қуш ғилдирақли аравада мусобақалашишлар, ундан ташқари, эронийлар олиб кирган от билан копток ўйинларининг ортганлиги кузатилди.

Кейинроқ словян ва венгерлар ўз даврлари тузганларидан сўнг, улар шароити ва ўзларига хос ҳамда мос бўлган феодал жисмоний маданиятини яратдилар. Улар жисмоний маданиятининг қайта шақлланишида жисмоний тайёргарлик шақллари юқори даражада тараққий қилган феодал мамлакатлар халқларининг таъсири бор эди. Демак, рус князликлари жисмоний маданиятига Византияликлар таъсири, венгер ва поляклар эса немис рицарлари таъсири бўлди. Айрим ҳолатларда эса жисмоний маданиятнинг шу қисмига, хусусан жанговор тайёргарлик қисмига ўз ижтимоий тузуми тараққиётидан келиб чиқиб таъсир кўрсатганлар, масалан, Мугуллар Хитой ва рус князликларига, Венгнрияга ҳам мугуллар сезиларли даражада таъсир кўрсатган, кейинроқ эса турклар, Арабларнинг Пиреней ярим оролида ва хитойликларнинг Японияга таъсирини эслатиб ўтиш зарур.

Пировард натижада ҳар хил ижтимоий эҳтиёж, шароит, маҳаллий урф одатлар ва уларнинг ўзаро таъсири ўрта асрларда жисмоний маданиятининг ранг-баранг феодал шақлларини яратди. Аммо бундай доирадаги ҳар хиллик жамият тузуми меъёрлари ҳарактерига мос равишда ўйинлар ва жисмоний тарбия бўйича «спорт» машғулотларини ҳукмрон савфлар ва ҳар хил қатламлар учун алоҳида гуруҳларга ажратди, жумладан деҳқон ва шаҳар аҳолисига.

Ҳукмдорлар жисмоний маданияти шундай жойда иқтисодий бойликлардан ташқари, ҳокимиятни ушлаб туриш учун зарур бўлган давлат ичида рахбарлик ролини амалга оширишда катта жисмоний қобилият талаб қиладиган ўзининг энг юқори босқичига эришди.

Феодал жисмоний маданиятнинг шақлланишида ҳар хил жаҳон динлари катта рол ўйнади, шунингдек уларининг диний йўналишлари доирасида пайдо бўлди. Буддизм, христианлик ва ислом дини феодал давлатларнинг пайдо бўлиши билан махкам боғланган ўз қизиқишларини амалга оширишда маҳаллий урф-одатларини танлаган ва фойдаланган ёки унга мослашган.

Черков феодал жамиятнинг ғоят реакцион кучи эди. У антик маданият қолиқларини йўқ қилишга ҳаракат қилди, халқ ижодига, фанга қарши кураш олиб борди. Черков халқнинг жисмоний камолатига, томошаларга интилишини мажусийликнинг, антик диний урф-одатларнинг кўриниши деб билди. Черков сергунохликка қарши кураш ниқоби остида халқ ҳаётидан жисмоний машқлар ва ўйинларни зўр бериб чиқариб ташлай бошлади, у феодалларнинг жисмоний тарбиясига ҳам салбий мунособатда бўлди.


  1. ИЛК ФЕОДАЛИЗМ ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ (V-X АСРЛАР).

Милодий 111 ва Х асрлари орасидаги даврда феодал ишлаб чиқариш усулининг қарор топиши ва йирик ер эгелари томонидан эркин-жамоатчи деҳқонларнинг аста секин крепостнойликка айланиши давом этди. Бу даврда (тахминан У асрларда) ғарбий Овропада давлатлар таркиб топиб, уларда аста-секин феодал мунособатлар ўрнатила бошлади. Бироз кейинроқ Марказий ва Шарқий Овропада словян давлатлари пайдо бўлди. Шимолий Африканинг катта ҳудудларида араблар давлати вужудга келди.

Дастлабки вақтларда бу давлатларда барча меҳнаткашлар ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлган эркин ер эгаларидан иборат эди. Улар қирол ёки ҳарбий бошлик чакириги билан қуролланган ҳолда етиб келишлари ва ҳарбий юришларда қатнашиш учун тайёр бўлишлари шарт эди. Лекин ҳарбий таълим мунтазам йўлга кўйилмаганди. Аҳолини ҳарбий ва жисмоний жахатдан тайёрлашнинг ўзига хос халқ шақлларининг жадал суръатда ривожланишига сабаб ҳам, эхтимол, уюшган ҳарбий таълимнинг йўқлигида эди. Деҳқонлар учун ҳарбий ва жисмоний тарбия фақат жанговар фаолият учунгина эмас, балки меҳнат фаолияти учун ҳам зарур бўлган.

Деҳқонлар жисмоний тарбиядан меҳнат ва жанговар фаолиятга тайёрланиш воситаларидан бири сифатида, юқори мартабага эришган феодал аслзодалар эса ўз қудратини мустаҳкамлаш воситаси фойдаланганлар. Феодал аслзодалари фақат ўз мавқеи, хокимлиги билангина эмас, балки жисмоний кучи билан ҳам халқдан ажралиб туришга ҳаракат қилганлар. Бунинг учун асзодаларга беқиёс имкониятлар бўлган. Улар ўзларининг ҳарбий жисмоний тарбия тизимларини яратишда халқнинг жисмоний машқлари ва ўйин соҳасидаги ижодидан кенг фойдаландилар.

Ўша даврдаги ғарбий Овропа давлатларининг энг йириги Франклар давлати бўлиб, кучли қўшинга эга эди. Бу қўшин доимий дружиналар ва деҳқонлар лошкарларидан иборат бўлиб, лашкарларда барча деҳқонлар иштироқ қилганлар. Шунинг учун франклар ҳалкни ҳарбий жиҳатдан тайёрлашга катта эътибор қараганлар. Ҳар йили ҳарбий кўриклар ташкил қилиниб, уларда ҳарбий маневрлар ўтказишлар эди. Франклар оғир қуроллар қиличлар, найзалар, катта ёйлар, палахмонлар ва ой-болталар билан қуролланганлар. Бу қуролларни ишлатиш катта жисмоний кучни, чидамлиликни ва эпчилликни талаб қилган. Ўша даврда халқ ҳаётида сақланию қолган жисмоний машқ ва ўйинлар бу сифатларнинг такомиллашувига ёрдам берган.

Феодал мунособатларнинг тараққий этиб бориши билан феодаллар халқни ҳарбий ишдан четлаштириб борди. Отлиқ рицарлар асосий ҳарбий куч бўлиб қолди. IX асрларда франктларда отлиқ рицарлар қўшининг асосий негизига айланди. Кироллар рицарларнинг жанговар тайёргарлигини текшириш учун кўриклар ташкил қилар эди. Дастлабки вақтларда бу қўриклар ҳарбий намойиш кўринишига эга бўлган. Кейинроқ улар турнирлар номини олиб, яккама-якка олишувга айланди, бу кўрик қатнашчилари тумтоқ найзалар, гурзилар ва қиличлар билан ҳаракат қилишган.

VII-IX асрлада Марказий ва Шарқий Овропада вужудга келган қадимги словян давлатларида ҳам меҳнат ҳамда жанговар фаолият билан боғланган жуда кўп жисмоний машқларни татбиқ этганлар. қадимги словянлар жанговар, кучли ва жусур халқ бўлган. Улар қуролни яхши ишлата олишлари натижасида қўл жангида алоҳида махоратга эга бўлганлар. Словянларда югуриш, тўсиқлардан сакраш, муштлашиш, кураш, огирлик кўтаришга доир машқлар ва овчилик жуда оммалашган эди. Словянларнинг ода ошлари аслида жисмоний кучга, чаққонликка, жасурликка ва ҳарбий махоратга доир мусобақалардан иборат бўлар эди.

Чехлар жуда узоқ муддат давомида ўз мустақиллиги учун немис рицарларининг тожовузига қарши кураш олиб боришга мажбур бўлдилар. Бу кураш давомида чехларда жанг қилиш шақл ва методлари таркиб топди. Бу курашда чехлар қуролларнинг ҳар хил турларинигина эмас, меҳнат қуролларини ҳам (чалгиларни, галла янчиш занжирларини ва х.к.) ишлатдилар. Чех деҳконларининг эрксеварлиги, юксак ахлоқий ва жисмоний тайёргарлиги юз йиллар давомида немис рицарлари отрядларига қаршилик кўрсатишга имконият берди.


3.ТАРАҚҚИЙ ЭТГАН ФЕОДАЛИЗМ ДАВРИДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ.
VII-XI асрларда, яъни тараққий этган феодализм жамиятида халқ оммасининг (деҳқонлар ва шаҳарликларнинг) жисмоний тарбияси ва ҳукмрон синфнинг жисмоний тарбияси мавжуд. Бу тарбиянинг ҳар иккаласи, ҳар бири ўзига хос йўл билан, синфий кураш таъсирида тараққий этиб боради. Халқ оммасининг жисмоний тарбияси алоҳида-алоҳида бўлинган ҳарбий-жисмоний машқлар ва анъанавий ўйинлардан иборат эди. Феодалларнинг жисмоний тарбияси анча хилма хил эди. Моддий ресурслар ва буш вақтнинг мавжудлиги феодаллар учун ўзларига ҳарбий-жисмоний тарбиянинг тугалланган тизимини яратиш имконини берди.

Феодал қўшини ҳужум ва мудофаа қилиш учун мўлжалланган оғир қуроллар, шунингдек махсус мухофаза аслаҳалари билан қуролланган эди. То ўқ отадиган қурол кашф этилгунча қадар феодал-рицарлар жангдан деярли зарба емайдиган даражада эдилар. Чунончи, 1119 йили Брюмелда бўлган жангда қатнашган 900 рицарлар 3 киши ҳалоқ бўлган 140 киши эса отлардан йиқилиб асирликка олинган.

Оғир қуроллардан фойдаланиш (яроғ-аслаҳатларни ишлатиш) феодалдан катта жисмоний кучни, эпчиллик ва чидамлиликни талаб қилган. Совутга уралиб олган феодал отда моҳирлик билан юрар, оғир қилич, узун найза, туқмоқ ва бошқа қуролларни яхши ишлатарди. Ҳарбий ҳаракатларга ургатиш феодалларни ҳарбий-жисмоний тарбиялаш тизимининг асоси қилиб олинган эди. Бу тизим ғарбий Европада салб юришлари даврида таркиб топди.

Феодалларни тарбиялаш «етти хил рицарлик фазилатлари» ни: отда юриш, қиличбозлик, камалак отиш, сузиш, ов қилиш, шоҳмот ўйнаш ва шеър тўқишни билиб олишдан иборат бўлган. Феодалларни ақлий жиҳатдан тарбиялаш ғоят даражада чекланган эди. Уларнинг кўпи на ўқиш на ёзишни биларди. Феодаллар ўзларига фақат ҳарбий ишнигина муносиб кўриб, жисмоний меҳнатни писанд қилмас эдилар, улар қўпол ва жохил эдилар.

Феодалларни ҳарбий-жисмоний тарбиялаш фақат манфаатпарастлик мақсадида-ҳам ташқи босқинчилик урушлари учун ҳам мамлакат ичидаги крепостной деҳқонлар ва ҳунармандларнинг озодлик ҳаракатларини бостириш учун бир хилда қодир бўлган жисмоний жиҳатдан кучли ҳарбий рицарларни тайёрлаш мақсадини кўзлар эди.

Бўлажак рицарларни ҳарбий-жисмоний тарбиялаш уларнинг жуда ёшлик чоғларидаёқ, одатда, йирик феодалларнинг саройларидан бошланган. Сюзеренлар ёш рицарларнинг мактаби эди, десак бўлади, бу «мактаб» тарбияси, гарчи маълум даражада тартиб ва қоидаларга солинган бўлса-да, хусусий оилавий тавсифда бўлган.

Эркак феодаллар рицарликка бағишланган тарбиянинг икки мажбурий босқичини ва бир ихтиёрий босқичи олий босқичини ўтаганлар.

Рицарь немис тилидан ўзлашган бўлиб, отлик ёки суворий маъносини англатади. Ўрта асрларда ғарбий Европада ҳарбий дворянлар табақаси, ундан ташқари шу табақага рицарлик унвон сифатида ҳам берилган.

Оддий феодаллар ўзларининг етти ёшлик ўғилларини сеньор (анча бой феодал) калъасига юборарди: қалъада бу болага паж (махрам) унвони берилган.Пажлар рицарлар тайёрлаш ва хизмат ўташнинг дастлабки (қуйи) босқичини ўтаганлар. Улар кучли ва эпчил бўлишлари учун камалак отиш, тош ва найза улоқтириши, сакраш, югуриш, курашиш, сузиш ва отда юриш билан шуғулланганлар. Айни бир вақтда уларга ов қилиш ҳарбий жисмоний машқларни бажариш ва рицарлик одоб қоидалари ўргатилган.

Пажлик ёшида ҳосил қилинган малака ва кўникмалар навбатдаги босқичда, 14 ёшга етган пажлар қуролбардорликка ўтказилиб, улар қилич ва шпор тақиш ҳуқуқига эга бўлганларидан кейин, такомиллаштириш эди. қуроллбардорлар махсус ўқитквчилар рахбарлигида асов отларни миниб ургатар, оғир темир калконлар кийган ҳолда ва уларсиз узок масофаларга чопишлар, хандалақлар деворлардан сакраб ўтишар, каъла деворига нарвон ва нарвонсиз чиқишлар, қурол ва қўлсиз сувда сузишлар, ов қилишлар, итларни ўргатишлар, шоҳмот уйнар эдилар.қуролбардорликнинг охирги йилларда бу ёшлар қиличбозлик найза улоқтириш ҳамда тўла асбоб аслаҳалари билан отда юришни машқ қилганлар. 21 ёшга кирганда уларга рицарлик унвони берилган.

Рицарлик тайёргарлиги жисмоний камолотнинг учиничи босқичи фақат йирик сенъорлар учун мўлжалланган эди. Бу тарбия босқичи шахсий майилларга мувофиқ келадиган жисмоний машқлар (масалан, кураш, қиличбозлик ва бошқалар) турларинигина ўз ичига олган. Бу босқичда гуруҳли таълим эмас, балки индивидуал таълим устун бўлган. қалъаларга профессионал ўқитувчи мураббийлар, қиличбозлик усталари, энг машҳур курашчилар ва бошқа мутахассислар тақлиф қилинган.

Рицарларнинг турнирлари рицарлар ҳарбий спорт мусобақаларининг ўзига хос шақлида иборат бўлиб, у икки босқичда ўтказилган, биринчи босқич-реалистик ҳарбий ўйинлар бунда турнирлар намунали курашдан иборат эди, иккинчи босқич спорт якка кураши бўлиб, у французларда «жут», немисларда «тьост» деб аталган.

Кейинчалик оммавий турнирлар жут ёки тьост турнирлари шақлини олган. Тьост турнирлари Х1 асрда яккама-якка олишувнинг анча аниқ формаси сифатида пайдо бўлди. Х111 асрда улар турнир дастурининг асосий қисмига киритила бошланди ва рицарлар доирасида жуда кенг тарқалди. Пойга ва найза билан ҳаракат қилиш, жут ёки тьостда-оғир аслаҳа билан қуролланган рицарларнинг яккама-якка олишувида асосий машқлардан эди. Белгиланган қоидага мувофиқ, чопиб келаётган отнинг устида туриб, найза зарби билан рақибини эгар устидан ўчириб юбориш лозим эди.

Мусобақа ўйинлари феодалларнинг тарбиясида катта аҳамиятга эга эди. Мусобақа ўйинларини икки гуруҳга: ҳарбий ва спорт гуруҳларига ажратиш мумкин.

Феодалларнинг энг севимли спорт ўйини кичик копток-ҳозирги теннис коптогига ўхшаш копток ўйини эди. Францияда бу ўйин «же де ном» («олма ўйини») деб аталган. Бу ўйин учун махсус тур, коптоклар, ракеткалар тайёрланиб, махсус бино- «ўйин уйи» қурилган. Катта тўп билан «суль» ўйини-футбол ўйинини эслатувчи ўйин ўйналар эди. Б уўйин асосан халқ ўйини эди. Лекин король ва унинг атрофидаги аслзодалар, айниқса қишлоқ дворянлари ундан хазар қилмасдилар.

Феодалларнинг кўнгил очиш ўйинларидан акробатика машқлари масалан, тикка кўтарилган деворга қўшимча тахта билан югуриб чиқиш, қийин тўсиқлардан сакраб ўтиш, ёғоч отда ўйнаш машқлари маълумдир. Баъзи бир короллар ва бошқа феодалларнинг саройларида махсус акробатика ўқитувчилари ҳам бўлган.

Ёввойи ҳайвонларни ов қилиш анча оммалашган кўнгил очиш воситаси бўлган. Ўйин ва томошалар оқсуяк ва рухоний феодаллар ҳаётида катта ўрин тутган.



1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет