Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси



жүктеу 2.73 Mb.
бет6/16
Дата26.04.2016
өлшемі2.73 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси

3. ФРАНЦИЯДА СПОРТ ГИМНАСТИКА ҲАРАКАТИ.
Инқилоб йилларда француз ёшларининг ватанпарварлик туйғулари ғоят даражада юксалди. Инқилобий озодлик урушлари бу ёшларнинг ҳарбий ишга оммавий равишда қизиқиши ва ёшлар жамоаларининг вужудга келишига (1791 йил) имкон берди. Бу жамоалар Франциядаги мустақил, спорт-гимнастика ҳаракатининг куртаги эди. Уларда жисмоний ва сафланиш тайёргарлиги, дала жойларида ҳарбийлашган ўйинлар ва туристик юришлар ўтказилган.

3.1. ФРАНЦИСКО АМОРОС (1770-1848 ЙИЛЛАР).
1818 йилда Француз кумондонлиги қуролли кучларни мустаҳкамлашга, шу жумладан армияда гимнатсикани жорий қилишга доир бир қанча тадбирлар курди Гимнастикани жорий қилиш иши полковник Франциско Аморосга топширилди. У 1819 йилда Нормал граждан ва ҳарбий гимнастика мактабини очди ҳамда Франциядаги барча ҳарбий ўқув юртларининг жисмоний тайёргарлик назоратчиси қилиб тайинланди. Аморос фақат ташкилотчинигина эмас,балки табиий-амалий гимнастика тизимининг яратувчиси ҳам эди.

Франциско Аморос «Жисмоний, гимнастик ва ахлоқий тарбияга доир қўлланма» номли китоб ёзган. У Локк, Руссо, Песталоццининг педагогика назарияларини. Суворовнинг ҳарбий педагогик практикасини ва Гутс-Мутс гимнастикасини билар эди, лекин Франциско Аморос булардан андоза олмади балки ўзининг ягона жисмоний тарбия методини яратдики, буни унинг замондошлари ва издошлари табиий-амалий гимнастика деб атадилар.

Аморос кишида ҳаракат қилиш, уйлаш ва хис этиш қобилиятини ўстириш зарур деб хисоблади.

Унинг фикрича, гимнастика соғлиқни яхшилаши, умрни узайтиришга, инсон зотининг яхшиланишига, айрим кишиларнинг ва бутун жамиятнинг қудрати ва бойлиги ошишига ёрдам бериши керак. Гимнастика одамни қийинчиликларни енгишга ўргатиши ҳамда давлат ва инсониятга буюк хизматлар қилиши лозим. Юқоридаги фикрларга асосланиб айтиш мумкин. Амороснинг табиий-амалий гимнастикаси соғломлаштириш аҳамиятига, таълимий ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган.

Аморос жисмоний тарбия воситалари бўйича гимнастикани фуқаро гимнастикасига, ҳарбий гимнастикага ажратди. Методик кўрсатмалар эса гимнастиканинг барча турларида ўзгармасдан қолаверар эди.

Табиий-амалий гимнастика: а) айрим жисмоний машқларни ва бутун жисмоний тарбияни физиологик жиҳатдан асослаш: б) жисмоний машқлар билан шуғулланувчилар устидан врач ва педагоглар назорати ўрнатиш: в) жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларда фақат жисмоний хусусиятларнигина эмас, балки жамият учун қимматли бўлган маънавий ва иродавий хусусиятларни ҳам тараққий эттиришга қаратилган методика: г) педагоглар ва гимнастика билан шуғулланувчиларнинг мустақиллиги ҳамда ижодий фаоллигини ўстиришни назарда тутади. Табиий-амалий гимнастика жисмоний тарбия прогрессив тизимини яратишда жиддий уриниш бўлди. Бундан кейинги йилларда Францияда жисмоний тарбия икки йўналишда: жамоатчилик ва хукумат йўли билан ривожланиб борди.


3.2.ИППОЛИТ ТРИА (1813-1871).
Парижда гимнастика бўйича янги фқув юртини 1842 йилда ташкил қилган Ипполит Триа жисмоний тарбияни жамоатчилик йўли билан давом эттирди. Триа хатто «Инсониятни қайта тиклаш қасри» (1847-1871 йил) лойихасини ҳам ишлаб чиқди. Бу лойихага мувофиқ Бильянкур оролида барча парижликлар учун эшиги очиқ бўлган ўзига хос жисмоний маданият комбинати ташкил этиш лозим эди. Нормал гимнастика унинг негизи бўлиши, унда тарбияланувчилар ўқибгина қолмасдан, балки бу оролга келган парижликларнинг машғулотларига ҳам рахбарлик қилишлари керак эди. Каср қошида мактаб педагоглари, ўт ўчириш жамоалари ва ҳарбий қисмларнинг вакиллари учун доимий гимнастика семинарлари ташкил этиш кузда тутилган. Хукумат Триа лойихасини давлат учун зарарли деб топди ва уни қайтарди. Шундан сўнг Триа ва унинг шогирдлари Парижда ва Франциянинг бошқа шаҳарларида жамоатчилик гимнастика муассалари ташкил қилиб, хусусий гимназияларда гимнастикадан дарс бера бошладилар.

Триа ва унинг издошлари жисмоний тарбиянинг бирор янги методикасини ишлаб чиқмадилар, балки Аморос томонидан яратилган методикадан фойдаландилар, холос. Аморос шогирдлари ва тарафдорларининг уринишлари солдатлар жисмоний тайёргарлигининг анча яхшиланишига олиб келди.


3.3. СКАНДИНАВИЯ МАМЛАКАТЛАРИДА ГИМНАСТИКА ҲАРАКАТЛАРИ.
Француз буржуа инқилобидан олдин ўтган кишиларнинг ғоялари даниялик Франц Нахтегални жисмоний тарбия соҳасида фаол ҳаракат қилишга рағбатлантирди. 1799 йилда у Данияда «Жисмоний тарбияни рағбатлантириш жамияти» ташкил қилди. 1800 йилда эса гимнастика мактабини тузди. Наполеоннинг бостириб кириш хавфи Дания хукуматини ҳарбий тайёргарликни кучайтиришга даъват этди, шунинг учун 1807 йили бу хукумат янги ҳарбий ўқув юртлари ташкил қилди ва гимнастикани кадет корпусларига киритди. Гимнастика ўқитувчилари мактабини битириб чиқувчилар армияда ва ўқувчиларнинг хаваскорлик тўгарақларида гимнастикадан дарс бердилар. Мактабнинг шухрати ошиб борди, кейинчалик у қайта ташкил этилди ва гимнастика институтига айлантирилди.

Тайёр гимнатика ўқитувчиларининг мавжудлиги 1827 йилдан Даниядаги фуқаро ўкув юртларининг ҳаммасига жисмоний тарбияни мажбурий фан сифатида киритишга имкон берди. Нахтегал ва унинг издошлари чорак аср давомида Гутс-Мутс гимнастикасига доир қўлланмани аниқладилар ва мукаммаллаштирдилар. У 1831 йилда махсус гимнастика дарслиги ёзди. Бундан ташқари, у индивидуал гимнастикага доир ҳам китоб яратди.


3.4. ПЕР ЛИНГ (1776-1839 ЙИЛЛАР).
Швецияда ҳам жисмоний тарбияни йўлга қўйиш айнан шу ҳолатда эди. Фарқи, шведлар филантропинларнинг кўрсатмаларига эмас, балки ўзларининг ватандоши Пер Линг томонидан яратилган гимнастикага таянардилар. Линг ўз хукуматининг тақлифига кўра, герман давлатлари ва Данияда жисмоний тарбиянинг аҳволи билан танишди, анатомияни, Песталоццининг китобларини ўрганди ва ўз гимнатсикасини яратди. Ўша давр олимлари киши организмини айрим органларнинг жами, яъни айрим қисмлардан ташкил топадиган машинага ўхшаш бир нарса деб тасаввур қилар эдилар. Лингнинг айрим олинган қисмларни машқ қилдириш йўли билан яхлит бир бутунни мукаммалаштириш мумкинлиги тўғрисидаги фикри ҳам худди шу тасаввурдан келиб чиққан эди.

1813 йилда Линг Стокгольмда Гимнастика Институтини ташкил этди ва ўз гимнастикасини ўргата бошлади.

Линг гимнастиканинг тўрт турини-ҳарбий гимнастикани, педагогикани, шифобахш гимнастикани ва эстетик гимнастикани ва эстетик гимнастикани ажратиш билан биргаликда лекин ҳарбий гимнастика яратиш устида ҳам иш олиб борди. Хатто швед педагогикаси яратилган вақтда ҳам. Линг бу, гимнастикани ҳарбий гимнастикага тайёрловчи қисм ва ўрта синфларидагина ўқитиш учун тавсия қилди. Швед шифобахш гимнастикаси педагогика гимнастикасини тўлдирар ва ўз принципи жиҳатдан ундан хеч бир фарқ қилмас эди, чунки педагогика гимнастикасининг ўзи гигиена ҳарактерига эга эди. Эстетика гимнастикаси эса ўша вақтларда Линг томонидан умуман ишлаб чиқилмаган эди.
3.5. ЯРМАН ЛИНГ (1820-1886 ЙИЛЛАР).
Ялмар Линг (Пер Лингнинг ўғли) педагогика гимнастикасини ишлаб чиқди. 1840 йилга келиб у швед педагогика гимнастикасининг машқларини бажариш техникасини ва ўқитиш методикасини, дарс структурасини баён этиб берди ва янги гимнастика снарядлари (гимнастика деворчаси, скамейкаси, ҳариси ва хоказоларни) киритди.

Швед гимнастикасининг муаллифлари инсон организмининг оддий органлар йиғиндисидан иборат эканлиги тўғрисидаги кўр-кўрона тасаввурга асосланиб, тананинг асосий қисмларини машқ қилдириш зарур деб хисобладилар. Улар барча машқларни тананинг бирор қисмига, асосан бирор мускул гуруҳига кўрсатган таъсирига қараб гуруҳларга ажратадилар. Чунончи, швед гимнастикаси жумласига: қўллар машқи, оёқлар машқи, орқа мускуллар машқи, гавданинг ён томонларидаги мускуллар машқи, қорин мускуллари машқи, шунингдек гавдани ҳаракатга келтириш: юриш, югуриш, сакраш, тирмашиб чиқиш ва мувозанат сақлаш билан боғлиқ бўлган машқлар қилар эди. Бунда югуриш ва сакрашга доир машқлар асосан юрак қон томири ва нафас олиш тизимига таъсир қилиш учун, тирмашиб чиқиш машқлари шунга мувофиқ мускулларни ўстириш учун, мувозанат сақлаш машқлари эса ҳаракатлар аниқлигини такомиллаштириш ва кучнли уринишлардан кейин дам олишни купайтириш учун мўлжалланар эди. Дам олиш учун чалгитувчи машқлар деб аталувчи машқлар, нафас олиш машқлари ва юриш машқлари ҳам қўлланилар эди. Дарсларга ўйинлар ҳам киритилар, лекин улар асосий машқлар сифатида бажарилмас эди.

Снарядлар (гимнастика деворчаси, скамейкаси, ҳариси, лангар чўплар, нарвонлар. Арқонлар, от ва х.к.) швед гимнастикасида бошқа гимнастика тизимларидаги сингари аҳамиятга эга эмас эди. Снарядлар бирор ҳаракатли қўлайроқ бажариш учунгина мўлжалланган эди. Масалан, кўпинча швед гимнастикасида қўлланиладиган, зўр бериб эгилиш машқини девор ёнида туриб юқорига кўтарилган қўлларнинг бармоқларини унга теккизган ҳолда бажариш мумкин эди. Бу машқни орқада туриб билакдан ушлаб турган шерик ёрдамида ҳам, энг яхшиси эса гимнастика деворчасининг поғонасини ушлаган ҳолда ҳам бажариш мумкин. Шундай қилиб, гимнастика снарядларида бажариладиган машқлар дарснинг мустақил қисмини ташкил этмаган, шунинг учун ҳам уларни снарядлар бутунлай бўлмаган вақтда ҳам бажариш мумкин бўлган.

Швед гимнастикасининг муаллифлари дастлабки ҳолатга, яъни машқларнинг бажарилишига киришган ҳолатга алоҳида аҳамият берганлар, Бундай дастлабки ҳолатлар қўллар, оёқлар ва гавда учун турли-туман бўлган. Уларнинг кўпчилик қисми фойдали бўлиб, бизнинг кунларимизгача сақланиб қолган: Масалан, «қўллар кўкракка қўйилсин», «қўллар елка баландлигида кўтарилсин», «қўллар жанга қўйилсин», « қўллар ён тарафга қўйилсин», «оёқлар елка кенглигида қўйилсин», «бир оёқ ён томонга қўйилсин», «бир оёқ ён томонга қўйилсин» машқларининг дастлабки ҳолати. Швед гимнастикасининг муаллифлари жуда хақли равишда машқларнинг тўғри бажарилиши кўпроқ дастлабки ҳолатни тўғри танлашга боғлиқ, деб хисобладилар.

Швед гимнастикасида барча ҳаракатлар тўғри чизиқлар ва бурчақлар бўйича, одатда анча кескин равишда бажарилар эди. Бунда машқни бажарувчи киши гавдани ёғочдан қилинган ўйинчоқ солдатчани эслатар эдичани эслатар эдикат қилиш эса ( ўйин ва бир жойдан иккинчи жойга ўтишларини хисобга олмаганда) статик тавсифга эга бўлган. Ҳар бир ҳаракатданкейин катта тўхталиш қилинган. Шунинг учун баъзи бир кишилар швед гимнастикасини вазият гимнатсикаси деб атаганлар. Ниҳоят, швед гимнастикасида ҳаракатларининг симметрияли бўлишига риоя қилинган. Бир қўл билан бажарилган ҳаракатлар иккинчи қўл билан ҳам албатта такрорланадиган, бир томонга қараб бажарилган машқлар иккинчи томонга қараб ҳам албатта бажарилган: бундай пайтда ҳаракатларнинг сони ҳам бир хилда бўлган.

Дарс тузилиши анча мураккаб эди. Дарс жуда кўп сонли қисмлардан 12-18 қисмдан иборат бўлган. Дарснинг ҳар бир қисмида тананинг бирор аъзоси таъсир қилиш ёки уни ундан олдинги зўр куч билан бажарилган машқлардан чалгитиш назарда тутилган, Кейинчалик нагрузкани дарсларда «эгри» чизиқ деб аталадиган синиқ чизиқ шақлида тасвирлай бошладилар. Бу чизиқ сўнги чоракка ошириш тенденциясига эга эди, сўнгра эса бошланғич нуқтага қадар кескин пасайиб кетарди. Дарснинг бундай мураккаб схемаси хеч бир жиҳатдан оқланмаган эди. Лекин гимнастикага фан тусини бериб, кўп вақтлар унга реклама вазифасини ўтади.

Гигиена гимна Гигиена гимна унинг баъзи бир ижобий томонлари бор эди. Масалан, ҳар бир машқ унда тананинг айрим маълум қисмини тараққий эттиришга қаратилганди, қисқа вақт ичида аниқ натижаларга эришилганининг сабаби ҳам шунда эди. Барча машқлар ҳаммага мувофиқ келадиган, хавфсиз машқлар бўлиб, қўйилган вазифаларга қараб енгил таксимланар эди.


  1. «СОКОЛ» ҲАРАКАТИ.

1860 йилларда Чехияда, сўнгра эса Австро-Венгриянинг славян халқлари ўрнашган районларда «Сокол» гимнастика ҳаракати вужудга келди. Чех ёшларини бирлаштиришнинг асосий шақли 1862 йилда ташкил топган «сокол» гимнастика жамияти бўлиб қолди. Жамиятда чех буржуазия жисмоний тарбиясининг миллий тизими таркиб топиб, «Сокол гимнастикаси» деб атала бошлади. Бу гимнастика айрим жиҳатлари билан немис гимнастикасини эслатар, чунки унинг асосий воситалари гимнастика снарядларини қўлланиш билан боғлиқ бўлган машқлардан иборат эди. Худди немис гимнастикаси сингари бунда ҳам машқларнинг киши организмига бўлган таъсирига эмас, балки ҳаракатлар шақлига асосий эътибор берилар эди. Тўғри «Сокол» гимнастикаси ўқитувчилари ўзларининг кейинчалик босилган қўлланмаларини гимнастика машқларининг одам соғлигига ва унинг иродавий томонларига бўлган таъсири ҳақида ёзган эдилар, лекин бу хол улар томонидан ишланган ўқитиш методикасида ўз аксини топмади. Бироқ бу гимнастика ўз воситалари жиҳатдан немис гимнастикасидан анча бой ва методик жиҳатдан анча мукаммал эди. «Сокол» гимнастикасининг муаллифлари ўз ўқувчиларини айни хил машқларнинг ўзини ўн марталаб бажаришга мажбур қилмасдан, гимнастика машқларнинг мураккаб ва чиройли комбинацияларини ишлаб чиқдилар. Ҳозирги спорт гимнастикаси ҳам худди шу «Сокол» гимнастикаси заминида ривож топди. Гимнастикани жуда ҳам зийнатли қилиш учун ҳар хил буюмлардан: таёқлар, шарфлар, қадимий қурол турлари (найзалар, калконлар, гурзилар) ва хоказолардан фойдаланилар эди.

Турник, қушпоя, отда бажариладиган машқлар шунингдек, эркин машқлар ва мусиқага жур бўлиб, буюмлар ёрдамида бажариладиган машқлар. Пирамидалар, акробатика машқлари айниқса, синчиклаб ишлаб чиқилган эди. Барча машқлар тўрт асосий гуруҳга бўлинган: 1) снарядларсиз бажариладиган машқлар-эркин машқлар ва хоказолар: 2) снарядли машқлар-снарядларда бажариладиган машқлар таснифи ва снарядлар ёрдамида, яъни буюмлар ёрдамида бажариладиган машқлар:

3) гуруҳ бўлиб бажариладиган машқлар-пирамидалар, ўйинлар ва хоказолар: 4) ҳарбий машқлар қиличбозлик, курашиш, муштлашишда қўлланиладиган машқлар.

Дарсда машқлар соф ташқи хусусиятларига қараб вақтлар бўйича таксимланар, аввал тартибли машқлар яъни сафланиш машқлари, сўнгра эса кескин машқлар, ундан кейин снарядли машқлар бажарилар эди. Снарядли машқларни ўрганиш вақтида шуғулланувчи ўқувчилар гуруҳга бўлиниб, кейин бир-бири билан ўрин алмаштирар эди. Ниҳоят, гуруҳ бўлиб бажариладиган машқлар ўрганилар эди. Дарс вақтида қаттиқ интизомга риоя қилинар эди. Кийимларнинг бир хилда бўлиши ва машқларнинг турли хилда зийнатланиши машғулот кўринишини анча кўркам қилади.

«Сокол» гимнастикасининг асосий муаллифи ва методларининг ишлаб чиққан эстетика профессори Мирослав Тирш (1832-1884).


МАВЗУ: ЯНГИ ДАВРНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ. ХАЛҚАРО СПОРТ УЮШМАСИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШИ.

Р Е Ж А
1. XIX аср охири ва XX аср бошларида жисмоний тарбия тараққиёти.

2. Замонавий жисмоний тарбия тизимларининг шақлланиши (Жорж Демени, Француа, Дельсарат, Эмил Далькроз ва бош.)

3. Спортнинг тараққий этиши ва халқаро спорт вужудга келиши.

4. Халқаро олимпия ҳаракати.

5. Спортда профессионализм.

XIX АСР ОХИРИ ВА XX АСР БОШЛАРИДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯ ТАРАҚҚИЁТИ.
Энг янги даврда яратилган илмий кашфиётлар гимнастика ва спорт билан шуғулланаётган пайтда одам организмида содир бўлаётган ўзгаришлар сабабини очиб беришга, жисмоний тарбиянинг бир мунча тўғри восита ва услубларини ишлаб чиқишга ёрдам беради. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасига таалуқли бўлган табиий-илмий кашфиётларнинг энг йирик ютуқлари қўйидагилар эди:


  1. Одам организми ва унинг теварак-атрофдаги мухит билан узвий боғлиқлик назарияси.

  2. Гавда шақллари ва унинг органлари тузилишининг улар функцияларига боғлиқлиги назарияси.

  3. Ҳаракатлантирувчи кўникмаларнинг ҳосил бўлиши физиологик жараёнининг аниқланиши.

Агар XIX асрнинг биринчи ярмида швед гимнастика тизимида ўз ифодасини топган инсон гавдаси органларининг автоном тараққий этиши назарияси ҳукм сурган бўлса. XIX аср ўрталаридан бошлаб одам организми ва унинг фаолияти теварак-атрофдаги мухит билан узвий боғлиқлиги бирлиги назарияси етакчи ўринни эгаллаган эди.

Бундан бирор жисмоний машқ гавданинг машқ қилаётган қисмигагина эмас, балки бутун организмга, ички органлар фаолиятига хаттоки инсон психикасига ҳам таъсир этади, деб тўғри хулоса чиқарилади. Жисмоний машқ ўтказилаётган шароит жисмоний тарбия жараёнининг натижасига ҳам таъсир этади. Дархақиқат гигиеник шароит ва ташқи қитиқлагичлар (шароитининг таъсир этиши, спорт рақиблари, мукофотлар ва шунинг сингарилар) биринчи навбатда эътиборга олинар эди. Инсон деярли ҳамма вақт жамиятнинг аъзоси сифатида эмас, балки индивидуал шахс сифатида олиб қаралди, жисмоний тарбиянинг ўзи эса жамият ходисаси сифатида ҳам ўрганилди.

Лесгафтнинг жисмоний таълим тизими, кейинчалик Деменнинг жисмоний тарбия тизими, Лагранжнинг (франция) жисмоний машқлар физиологияси ва гигиенаси. Моссоннинг (Италия) жисмоний тарбия ҳақидаги фикрлари худди шу асосда майдонга келди.

Гавда шақллари ва органларининг фазилатлари улар функцияларига боғлиқлиги назарияси ёки машқларнинг организмга таъсир этиш назарияси Ламарк томонидан XIX аср бошларидаёқ илгари сурилган эди. Аммо жисмоний тарбия соҳасида бу назарияси Лесгафт ўтган асрнинг охирида такомилига етказган эди.

Ҳаракатлантирувчи кўникмаларнинг ҳосил бўлиш физиологик жараёнини аниқлашда Сеченовнинг хизмати каттадир. Унинг ҳаракатлантирувчи аппарат функцияларининг олий асаб фаолиятига боғлиқ эканлиги тўғрисидаги далили ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Сеченовнинг бу далили одам организми бирлиги назарияси масалаларидан бир қисми эди, аммо бу далил жисмоний тарбия ҳақидаги фаннинг тараққий этишида катта рол ўйнади. Жисмоний тарбия тўғрисидаги фаннинг тараққий этишида одам гавдаси ҳаракатлари механикаси соҳасидаги тадқиқотлар, жисмоний машқлар гигиенаси, жисмоний тарбия тарихи, мактаб ҳамда болалар майдончалари ва бошқа жойларда олиб борилган иш тажрибаларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этди.

Жисмоний тарбия соҳасидаги янги талаблар эски тизимларнинг қайта тузилишига ва янгиликларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Прогрессив арбоблар жисмоний тарбия соҳасида фаол иш олиб бордилар. Улар жисмоний тарбиянинг эмпирик тизимини илмий жиҳатдан асосланган тизимлар билан алмаштиришга ҳаракат қилган эдилар. Бу арбоблар ўтган асрнинг 80 йилларидаёқ ғарбий Европанинг эски гимнастика тизимларида илмий асосларнинг йўқлигини исботладилар. Турли мамлакатлар матбуотида бу тизимни танқид қилиш авж олиб кетди. Айрим танқидчилар гинастиканинг фойдасини умуман инкор этдилар ёки унга иккинчи даражали бир нарса деб қарадилар. Баъзилар эса гимнастика ёшлар жисмоний тарбиясининг асоси бўлиб қолмоғи керак, бироқ гимнастиканинг эски восита ва методларини қайта кўриб чиқиш ва уларни янги талабларга мувофиқ равишда янгиси билан алмаштириш лозим деб хисобладилар. Биринчи фикрни жисмоний тарбия соҳасида таниқли француз олимлари-профессор Марей ва унинг шогирди Лагранж: жисмоний тарбия соҳасида кўзга кўринган жамоат арбоблари-доктор Покровский, доктор Деметьев ва бошқалар айтган эди. Иккинчи фикрни эса энг аввало профессор Лесгафт ва француз физиологи Демени қўллаб-қувватлаган эди.

Гимнастиканинг мухолифлари ўйинлар ва спорт фойдасига одатда педагогик ва гигиеник тавсифдаги далилларни келтирар эдилар. Улар гимнастика машқлари организмнинг тузилишига мувофиқ келмаслиги, мускуллар қаттиқ таранглашган пайтда кучсиз моддалр алмашинувини келтириб чиқариши, кучни тежашга ўтгатмаслиги ҳамда уларнинг гигиеник жиҳатдан ноқўлай шароитда ўтказилиши, болаларнинг ташаббусининг буғиб қўйиши ва хоказолар ҳақида гапирар эдилар. Илмий жиҳатдан асослаб берилган гимнастика тарафдорлари эса гимнастика машқларни умуман эмас, балки ўша замонда тарқалган жисмоний тарбиянинг конкрет гимнастика тизимларини танқид қилар эдилар. Уларнинг асосий хизмати шундаки, эски гимнастика тизимларини танқид қилиш асосида янги тизимларни ишлаб чиқдилар. Бу янги тизимлар, ўз навбатида, эскиларидан илмий жиҳатдан беқиёс даражада устун эди. Лесгафтнинг жисмоний тарбия тизими ана шундай тизимлардан биринчиси эди. ғарбий Европада кенг тарқалган жисмоний тарбиянинг янги тизимлари ичида Демени кашф этган гимнастиканинг француз тизими ажралиб туради.
ЗАМОНАНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТИЗИМЛАРИНИНГ ШАҚЛЛАНИШИ. ЖОРЖ ДЕМЕНИ ( 1850-1917).
Француз Жорж Демени жисмоний тарбия соҳасида XIX аср охирларидан бошлаб ижод эта бошлади. Аммо у ўз тизимини аста-секин такомиллаштириб борди ва уни фақат биринчи жаҳон уриши йилларидагина нихоясига етказди.

Демени гимнастиканинг мавжуд тизимларини ўрганиб чиққандан кейин, хаддан ташқари сунъийлик бу тизимларнинг умумий ва асосий камчилигидар, деган хулосага келди. Бу тизимларнинг барча ҳаракатлари табиий ҳаракатларга айнан ўхшамасди. Улар ё жуда содда, ёки жуда мураккаб эди. Шунингдек,

Бу ҳаракатлар доимо шиддат билан бажарилар, тўппа-тўғри ва бесунақай ҳаракатлар эди. Инсон ҳаётда бундай ҳаракатлар қилмайди, шунинг учун улар жисмоний тарбияда ўрин эгалломаслиги лозим. Демени гимнастик машқлар мукаммаллигининг куйидаги белгиларини кўрсатиб ўтади:

1. Машқлар тургуп эмас, балки серҳаракат бўлиши керак. Машқларнинг асосий белгиси-ҳолат эмас, ҳаракатдир. Ҳаракат тезлиги массага тескари пропорционал, яъни қўллар ҳаракати бир мунча тезроқ, оёқларники секинроқ бўлиши лозим. Гавда ҳаракати янада секинлик билан бажарилиши керак.

2. Ҳаракатларнинг тугалланган тебраниш кенглиги машқларнинг бажарилишида зарур шарт. Ҳаракатлар тугалланмасдан туриб сунъий равишда тухтатилмаслиги керак. Агар мускулларнинг бир гуруҳи тўлиқ қисқаргунча таранглашса унга қарама-қарши мускуллар тўлиқ узайтирилган бўлиши лозим.

3. Ҳаракатлар шақли жиҳатдан силлиқ бўлиши, аммо эски гимнастика тизимларида қабул қилинганидек ўткир бурчақлар ва тўғри чизиқ кўринишида бўлмаслиги керак. Ҳаракатлар йўналиши турли-туман бўлгани маъқўл.

4. Машқлар бажарилаётган пайтда иштироқ этаётган мускуллар бушашган бўлиши керак. Бу чарчашлик даражасини камайтиради ва ортиқча ҳаракатлар қилмасликка ўргатади.

Ҳаракатларни ўрганишни оддийларидан бошлаш зарур. Даставвал гавданинг айрим қисмлари учун бир-бирига боғлиқ бўлмаган машқлар алоҳида-алоҳида бажарилади (қўл панжаси, билак, қўл, болдир, оёқ, гавда). Сўнгра гавда айрим қисмлари ҳаракати биргаликда бажарилиши керак ( икки қўл, қўллар ва гавда, қўл ва оёқлар) ва ниҳоят, улар гавда ўзгаришлари билан бирга, яъни юриш, югуриш ва сакраш ҳолатида (масалан, қўлларни айлантириб югуриш ва шу қабилаларни бажариш лозим.

Бу типдаги гимнастика машқлари спорт машқлари олдидан тайёргарлик ролини бажаради. Спорт машқларида гимнастиканинг ортиқча ҳаракатлар қилмаслик тамойили қўлланиши керак. Деменининг спорт машқлари ҳам ўз мохияти билан гимнастика машқлари эди. Аммо улар мураккаброқ машқлар эди. Агар ёш йигит тайёрловчи гимнастика машқлари воситасида аста-секин мураккаблашиб борувчи ҳаракатларни урганиб оладиган бўлса, унда спорт машқларида бу ҳаракатларни бу ҳаракатларни мураккаб фаолият жараёнларидаёқ бажарадиган бўлади (аста-секинлик ва изчиллик тамойили илгари П.Ф.Лесгафт томонидан тараққий эттирилган эди. Буни Демени билар эди, албатта. Аммо у Лесгафтдан далиллар келтирмайди. Эхтимол, Демени мустақил равишда шундай хулосага келган бўлиши мумкин. Лесгафт эса унинг биринчи ишларини юксак баҳолаган).

Демени спорт машқларини етти хилга бўлган. Булар юриш, югуриш, сараш, тирмашиш, оғирлик кўтариш ва ташиш, иргитиш ёки улоқтириш, ҳимояланиш ва ҳамла қилиш. Бу турдаги ҳар бир машқ турли кўринишга эга эди, (масалан, турган жойда сакраш, олдинга, орқага ёки ён томонга силжиётиб сакраш, югуриб келиб сакраш). Бинобарин, Демени спорт машқлари учун гимнастика методини қўллаб, спортни гимнастикага сингдириб юборган эди. Бунда спортнинг ҳарактерли хусусиятлари ва унинг ижобий томонлари йўқолиб кетган эди, албатта. Ёшлар учун мўлжалланган гимнастиканинг мақсади улардан кучли, чаққон, ихчам, тез ва яхши ҳаракат қиладиган, ҳарбий-амалий ҳаракатларнинг асосий турларини эгаллаб оладиган йигитларни етиштириш эди. Демени урушнинг охирги йилида шундай деб ёзган эди: «1914 йилги уруш оқибати йигитларни мамлакатни ҳимоя қилишга тайёрлаш зарурлигига шубҳаланиб қарайдиган кишиларни ҳам ишонтирди. Шундай қилиб, уруш амалий машқларнинг шартли гимнастикадан устун эканлигини шубхасиз бир тарзда исботлаб берди».

Демени қизлар жисмоний тарбияси олдига тамоман бошқача вазифалар қўйди. Агар машғулотларнинг тайёрлаш қисмида қизлар гимнастикаси билаг йигитлар гимнастикаси ўртасида муҳим фарқлар бўлмасада кейинчалик қизлар спорт ва ҳарбий-амалий машқларни ўзлаштирмасдан, балки эстетик ҳарактердаги машқларни такомилга етказишлари зарур эди. Улар орасида кўпгина рақс қадамлар, жумладан гуруҳ-гуруҳ ва жуфт-жуфт бўлиб ижро этиладиган ўйинлар, шунингдек, таёқлар, гулчамбар ва бошқа буюмлар билан бажариладиган машқлар бўлган. қизлар гимнастикасидан кўзда тутиладиган асосий мақсад уларни, ихчам, чиройли қадди-қомадли қилиб етиштириш, уларда текис қадам ташлаб юриш ҳамда нозик ҳаракат қилиш фазилатлари таркиб топтиришдан иборат эди.

Демени машқўлотлар ўтказиш учун ўзи ишлаб чиққан дарслар схемасини тақлиф этади. Бу схема етти қисмдан иборат эди. Ҳар бир қисмда машқларни бажаришдан кўзда тутилган мақсад ва унга эришиш учун бир неча восита тақлиф қилинарди. Демени тизими ўзига хос вазифаларни ҳал қилиш имконини берарди, яъни ёш йигитни ҳарбий хизматга, қиз болани эса хушбичим, «эркақларнинг улуғ йўлдоши» қилиб тайёрлашдан иборат эди. Унинг гимнастикаси гавдани тараққий эттириш воситасигина бўлиб қолди. Гарчи ўша вақтда Демени гимнастикаси илмий жиҳатдан асосланганроқ тизимлардан бири бўлса-да, бироқ амалда кам қўлланилди. Бунга сабаб шуки, Франциянинг импералистик хукумати бошқа империалистик давлатларнинг хукуматлари каби ўқувчи ёшларнинг жисмоний тарбиясини яхшилашдан манфаатдор эмас эди, биринчи навбатда, ёшларни қисқа муддат ичида ҳарбий хизматга тайёрлаш тарафдори эди. Узоқ йиллар давомида шуғулланиш натижасидагига Демени гимнастикаси ёрдамида бунга эришиш мумкин.




1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет