Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси



жүктеу 2.73 Mb.
бет7/16
Дата26.04.2016
өлшемі2.73 Mb.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси

ФРАНСУА ДЕЛЬСАРТ (1811-1871 ЙИЛЛАР).
XIX аср охири ва XX аср бошларида гимнастиканинг янги турлари, жумладан спорт гимнастикаси, индивидуал гимнастиканинг жуда кўп турлари (гантел билан бажариладиган гимнастика ва Мюллернинг «Менинг система» гигиеник гимнастикаси ҳам бадиий гимнастиканинг ҳар хил турлари ҳам кенг тарқалган эди.

Дельсарт (1811-1877) бадиий гимнастика соҳасидаги энг йирик арбоблардан бири эди. У жисмоний тарбия масалалари билан алоҳида шуғулланмаган. Дельсарт Драма санъатини ўрганар экан, инсоннинг руҳий кечинмалари гавда ҳаракатлари билан бирга содир бўлганлигидан ана шу ҳаракатларни янгилаш билан томошабинларда кечинмалар таасуротини ҳосил қилиш мумкин, деган хулосага келди. Кейинчалик унинг фаолияти одамнинг фикр ва туйғуларини ифодалайдиган (бирга давом этадиган) ҳаракатлар ҳосил қилишга қаратилган эди. Шу билан Дельсарт бадиий гимнастиканинг тараққий этишига асос солди.


ЭМИЛ ЖАК ДАЛЬКРОЗ (1865-1914 ЙИЛЛАР).
XX аср бошларида ритмик гимнастика тараққий эта бошлаган. Далькроз (1865-1814) бу соҳадаги энг йирик арбоблардан биридир. У махсус машқлар ёрдамида гавда ҳаракатлари ҳар қандай ритмик импульсга жавоб беришга эришди. Далькроз ўз гимнастикасида машқларни уч турга:

  1. Ритмик ҳаракатлар билан қилинадиган машқлар:

  2. Эшитишли машқ қилдириш:

  3. Тайёргарликсиз бажариладиган (импровизация) ҳаракатлар машқларига ажратди. Бу машқларнинг ҳаммаси оддийдан мураккабга ўтиш тамойили асосида мунтазам суратда ўтказилган.Ритмик ҳаракатлар дастлаб фақат қўллар билан бажарилар эди (мусиқали тактнинг 2 дан 12 гача чорақлари тезлиги даражаси билан белгиланарди. (Сўнгра ўнга оёқ ҳаракатлари қўшилган. Ноталар узунлиги бир қадам олга босиш билан белгиланарди. Бу узунликлар турлича бўлганлигидан қадамлар ҳам ҳар хил. Ниҳоят, машқ қилаётган киши жуда мураккаб машқларни бажарар, ўз ҳаракатлари билан мусиқали ритмни ифодалар эди. Импровизация ҳаракатлари машқларни ижро этувчига ижодий ишлаш ва мусиқа туфайли ҳосил бўладиган ўз туйғуларини ифодалаш имконини беради. Шундай қилиб, Далькроз гимнастикасида Дельсартнинг ифодали ҳаракатлари янада тараққий эттирилди.

Айседора Дункан (1878-1927 йиллар) бадиий гимнастика тараққиётига катта хисса қушди. Унинг рақсларида хиссиёт юксак бўлиши билан бирга ҳаракатларнинг уйғунлиги ва таъсирчанлиги бир-бирига сингиб кетган. Дункан импровизацияга ҳам ниҳоятда катта аҳамият берган эди.

ПЁТР ФРАНЦЕВИЧ ЛЕСГАФТ (1837-1909 ЙИЛЛАР).
П.Ф.Лесгафт (1837-1909) жисмоний тарбия, анатомия, педагогика ва бошқа фан соҳалари бўйича машҳур олим, кўзга кўринган жамоат арбоби.

Лесгафт мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг жисмоний таълим мақсадларига оид оригинал жисмоний машқлар таснифи ишлаб чиқди. Унинг таснифининг асосий гуруҳлари қуйидагилар:

1.Оддий машқлар.

2. Мураккаб машқлар, ёки кучланиши ортиб борадиган машқлар.

3. Фазовий муносабатлар ва вақт бўйича ишларни таксимлашни ўрганиш мақсадидаги машқлар.

4. Мураккаб фаолият кўринишидаги мунтазам машқлар.

У яратган жисмоний машқлар тизими соф жисмоний таълим ҳарактерига эга эди.Машқларни гуруҳлаб аталишининг ўзи кўрсатаяптики. Лесгафт таснифининг асосини ҳаракатнинг ташқи белгиларига қараб эмас, балки мураккаблашувчи дидактик вазифалар асос қилиб олинган.

П.Ф.Лесгафт жисмоний таълим тизимининг камчиликлари мавжуд эди. У бутун педагогикани фақатгина «биология соҳасининг филиали» деб хисобланарди, шунинг учун ҳам машқларнинг амалий малакаларни, спорт мусобақаларининг ва хатто гимнастик снарядлардаги машқларнинг эгаллашларини етарли даражада баҳолай олмади. У бу барча воситаларни сунъий деб хисобланган улар жисмоний таълим жараёнида хеч қандай фойда келтирмайди, аксинча уларнинг айримлари болалаик ёшида хатто заралидир, яъни ортиқча зўрикишга олиб келади, деб тушунган. Лесгафт бу воситаларнинг аҳамиятини очиқ-ойдин баҳолай олмади. Уларни қўллашда тўғри ва оқилона фойдалана билишнинг жуда катта таълимий ва тарбиявий аҳамияти мавжуд эди. (Эндиклопедический словарь по физической культуре и спорту. Том 11-и: ФИС. 1962 й).


СПОРТНИНГ ТАРАҚҚИЙ ЭТИШИ ВА ХАЛҚАРО СПОРТ УЮШМАЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ.
XIX асрнинг 70 йилларига келиб илғор капиталистик мамлакатларда спорт шухрат қозонди. Аммо кўпгина кишилар спортга бўш вақтни машғул қилиш ҳамда ўйин-кулгу уюштириш воситаларидан бири деб қарар эдилар. Яхши тарбия олган ёш йигит учун спорт машғулотларида иштироқ этишҳамма вақт ҳам муносиб машғулот хисобланавермасди. Маълумки XIX сарнинг охирларида ҳам кўпгина спортчилар ўз номларини яширар ва мусобақаларда ҳар хид таҳаллуслар билан қатнашардилар.

Шуниси қизиққи, спорт жуда эрта тараққий этган АҚШ да ҳам кўпгина педагоглар 70-йиллардаёқ спортга кераги йўқ бир нарса деб қарардилар. Масалан, Вермонт Университетнинг рахбари 1875 йилда коллежлар ўртасида бўлиб ўтган биринчи мусобақаларда ўз студентларининг қатнашишидан бош тортиш сабаблари ҳақида гапириб, менинг студентларим бу мусобақаларда банд бўлганликларидан, камбағалликларидан ва виждонли-ликларидан иштироқ этмадилар. Умуман, улар бундай мусобақаларда қатнашишни одобли кишининг шаънига тўғри келмайдиган нарса деб қарайдилар, деган. Аммо ёшларда спортга бўлган қизиқиш ортиб боради, улар спорт мусобақалари жараёнида ўз жисмоний куч ва иродавий фазилатларини намойиш қилишга ҳаракат қилар эдилар. Шунингдек, ёшлар спорт ёрдамида ўз организмларини ўстириш ва такомилга етказиш учун тиришардилар.

Бунёдга келган спорт клублари ва тўгарақлари ҳам ёшларда спортга қизиқиш уйғотишда муҳим рол ўйнайди. Спортнинг ҳар хил турларидан ўтказиладиган оммавий мусобақалар катта ташвиқот аҳамиятига эга бўлган. Тўғри, дастлабки йилларда кўпгина мусобақалар йирик томошаларига ёки от пойгаларига ўхшаб кетарди, аммо бундай холлар узоқ давом этмади. XIX асрнинг 70-80 йилларидан бошлаб спортнинг кўпгина турлари бўйича мусобақалар мунтазам суратда ўтказила бошланди.

Спорт мусобақалари тасодифий бир хол бўлмасдан, балки мунтазам равишда ўтказила бошлаганлиги сабабли ўтган асрнинг 80-90 йилларида халқаро уюшмалар вужудга келтириш зарурати туғилди. 1881 йили Европа гимнастика союзи, 1892 йили эса эшкак эшиш бўйича Халқаро федерация ва Конькичилар халқаро союзи ташкил топди. 1894 йили француз спорт арбоби де Кубертеннинг ташаббуси билан халқаро олимпиада ўйинларини ўтказиш вазифасини ўз зиммасига олган Халқаро олимпиада қўмитаси тузилди.

1896 йилда бўлиб ўтган биринчи олимпиада ўйинлари спортга ва халқаро спорт мусобақаларига бўлган қизиқишни кучайтириб юборди.

Янги халқаро уюшмалар вужудга кела бошлади. 1881 йилда Халқаро гимнастика федерацияси. 1900 йилда Халқаро велосипедчилар союзи. 1904 йилда Халқаро футбол федерацияси, 1908 йилда Халқаро хаваскорлар сузиш федерацияси ва Халқаро музда йўналадиган хоккей союзи, 1912 йилда Халқаро хаваскорлар енгил атлетика федерацияси, 1913 йилда эса Халқаро қиличбозлик федерацияси юзага келди.


ҲАВАСКОР СПОРТЧИЛАР УЮШМАЛАРИДАН ТАШҚАРИ СПОРТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИДАН ПРОФЕССИОНАЛ СПОРТЧИЛАР ХАЛҚАРО УЮШМАЛАРИ ҲАМ ВУЖУДГА КЕЛАДИ.




Спорт турлари

Бирлашмалар аталиши

Ташкил бўлган йил

1.

Гимнатсика

Халқаро гимнастика федерацияси (ФНЖ).

1881

2.

Гребля

Халқаро гребля федерацияси (ФИОА).

1892

3.

Коньки

Халқаро конькичилар иттифоқи (ИСУ).

1892

4.

Боулинг

Халқаро боулинг спорти.

1895

5.

Велосипед

Халқаро велосипед ассоциацияси (УСИ).

1900

6.

Мотоцикл

Халқаро мотоцикл федерацияси (ФИМ).

1904

7.

Автомобиль

Халқаро автомобиль федерацияси (ФИА).

1904

8.

Футбол

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА).

1904

9.

Авиация

Халқаро Авиация спорти федерацияси. (ФАИ).

1905

10

Отиш.

Халқаро отиш спорти иттифоқи. (УИТ).

1905

11

Овчилик.

Халқаро овчилик фед. (ФИТАСК)

1907

12

Елканли

Халқаро елканли спорт иттифоқи. (ИЯРУ)

1907

13

Муз устида хоккей

Халқаро муз устида хоккей Иттифоқи. (ЛИХГ).

1908

14

Енгил атлетика

Халқаро енгил атлетика федерацияси. (ИААФ).

1912

15

Кураш

Халқаро курашчилар федерацияси. (ФИЛА).

1912

16

Теннис

Халқаро теннис федерацияси (ИТФ)

1912

17

Қиличбозлик

Халқаро қиличбозлик федерацияси (ФИЕ).

1913

18

Оғир атлетика

Халқаро оғир атлетика федерацияси. (ИВФ).

1920

19

От

Халқаро от спорти федерацияси (ФЕИ).

1921

20

Сув-мотор

Халқаро сув-мотор спорти иттифоқи (УИМ).

1922

21

Чим устида хоккей

Халқаро чим устида хоккей федерацияси (ФИХ).

1924

22

Бейсбол Бобелей

Халқаро бейсбол ва бобелей федерацияси (ФИБТ).

1924

23

Сузиш

Халқаро сузиш федерацияси (ФИНА).

1924

24

Чанги

Халқаро чанги спорти федерацияси (ФИС).

1924

25

Шахмат

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ).

1924

26

Радиохаваскор

Халқаро радиохаваскор спорти (ИАРС).

1925

27

Стол тенниси

Халқаро стол тенниси федерацияси (ИТТФ).

1926

28

Планеризм

Халқаро планеризм ташкилоти (ОСТИВ).

1930

29

Камондан отиш

Халқаро камондан отиш федерацияси. (ФИТА).

1931

30

Баскетбол

Халқаро баскетбол федерацияси (ФИБА).

1932

31

Альпинизм

Халқаро альпенизм иттифоқи (УИАА).

1932

32

Бадминтон

Халқаро бадминтон федерацияси (ИБФ).

1934

33

Регби

Халқаро регби федерацияси (ФИРА).

1934

34

Культуризм

Халқаро культуризм спорти.

1945

35

Бокс

Халқаро бокс федерацияси. (АИБА).

1946

36

Гандбол

Халқаро гандбол федерацияси (ИГФ)

1946

37

Волейбол

Халқаро волейбол федерацияси (ФИВБ).

1947

38

Сув чангиси.

Халқаро сув чангиси иттифоқи

1947

39

Шашки.

Халқаро шашка федерацияси. (ФМЖД).

1947

40

Бешкураш ва биатлон

Халқаро бекураш ва биатлон иттифоқи (УИПМБ).

1948

41

Софтбол

Халқаро софтбол федерацияси (ИСФ).

1952

42

Балиқ овлаш.

Халқаро балиқ овлаш федерацияси.

1952

43

Тўпли хоккей

Хақаро тўпли хоккей федерацияси (ИБФ).

1955

44

Дзю-до.

Халқаро дзю-до федерацияси. (ФИД).

1956

45

Чана.

Халқаро чана спорти федерацияси. (ФИЛ).

1957

46

Спорт рақси

Халқаро спорт рақси федерацияси.

1957

47

Сув ости.

Халқаро сув ости спорти конференцияси. (КМАС).

1969

48

Буер.

Халқаро буер ассоциацияси. (ИДНИЯРА).

1963

49

Батут

Халқаро батут федерацияси (ИТБ).

1964

50

Акробатика

Халқаро спорт акробатика федерацияси. (МФСА).

1973

Аҳамият касб этади. 1896 йилдан бошлаб бу қўмита ҳозирги замон ёзги Олимпиада ўйинларини ўтказа бошлади. Биринчи жаҳон урушига қадар беш марта навбатдаги ва бир марта навбатдан ташқари (1 олимпиада ўйинларининг 10 йиллиги мунособати билан «Олимпиадалараро») олимпиада ўйинлари ўтказилган эди.

1896 йилда Грецияда 1-Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтди. Бу ўйинлар учун қадимги Грециянинг стадионига сал ўхшаб кетадиган махсус стадион қурилган эди. Ўйинлар ниҳоятда тантанали вазиятда ўтган. Мусобақа дастурига спортнинг енгил атлетика, сузиш, гимнастика ва бошқа турлари киритилган эди.

Қадимги замонда Греция кумондони Мильтиаднинг элчиси юнонларнинг Марафон водийсида эронликлар устидан қилинган ғалабаси ҳақидаги хабарни Афинага етказиш учун югуриб борган йўлда биринчи марта марафон югуриши ўтказилди. Бу мусобақа томошабинларнинг диққатини ўзига кўпроқ жалб этди ва олимпиада ўйинларининг асосий турига айлангандек бўлди. Югуришда грек Луис ютиб чиқди. Мусобақада 13 мамлакатдан келган 285 спортчи қатнашди. Греция спортчилари энг кўп олтин медални олдилар АҚШ спортчилари иккинчи уринни эгалладилар.

Олимпиада ўйинлари ўтказиш дўстона ҳамкорлик ғояларини ва барча мамлакатлар халқлари ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашни ташвоқот қилиш билан бирга давом этди, бу фақат эзгу ниятлар эди, холос. Ўша вақтда тинчлик мақсадларини кўзда тутиб иш юритган бирорта ҳам давлат бўлмаган. Урушнинг олдини олишдан чинакам манфаатдор бўлган бирорта ҳам хукумат йўқ эди.

1900 йили Париж кўргазмаси пайтида бу шаҳарда II-Олимпиада ўйинлари бўлиб утди. Бу гал ўйинлар жамоатчиликнинг диққатини ўзига торта олмади. Ўйинлар дастури чўзилиб кетган бўлиб, кўргазма давом этиб турган вақтнинг бошидан охиригача намойиш қилинди, бу эса уларга бўлган қизиқишни пасайтириб юборди: кўргазма экспонантлари томошабинларнинг диққатини спортдан чалгитарди. Ўйинларда 20 мамлакатдан 1066 спортчи иштироқ этди, энг кўп олтин медални Америкаликлар олдилар.

III-Олимпиада ўйинлари АҚШ нинг Сент Луис шахрида ўтказилди. Европа мамлакатларидан олимпиадага спортчилар кам келди ва ўйинлар аслида Америка спортчиларининг мусобақасига айланиб қолди. Бу ўйинларда 10 мамлакатдан ҳаммаси бўлиб 496 спортчи қатнашди. Халқаро олимпиада қўмитаси ўйинларга қизиқиш уйғониш учун 1906 йили яна Афинада навбатдан ташқари ўйинлар ўтказишга қарор қилди. Бу ўйинлар белгиланган йилда ўтказилмагани учун рақам олмаган. Навбатдаги, IV Олимпиада ўйинлари 1908 йилда Лондонда бўлиб ўтди. Олимпиада 22 мамлакатдан 2059 спортчи шу жумладан Россиядан бир неча киши қатнашди. Ўйинлар дастури анча кенгайтирилган эди. Б уолимпиада энг кўп олтин медални Англия спортчилари олдилар.

1912 йили Швеция пойтахти Стокгольмда V-Олимпиада ўйинлари ўтказилди. Бунда 28 мамлакатдан 2541 киши қатнашди.

Хотин-қизлар биринчи марта II-Олимпиада ўйинларида 1900 йили Парижда гольф бўйича, 1904 йили Сант Лауста ёй отиш, 1908 йили Лондонда ёй отиш, теннис ва конькида юриш, 1912 йили теннис ва сузиш бўйича иштироқ этдилар.

1916 йилга белгиланган VI-Олимпиада ўйинлари (Берлинда бўлиши керак эди) уруш бошланиб кетганлиги сабабли ўтказилмади. Аммо ўйинлар рақами сақланиб қолди (1920 йилдаги Олимпиада ўйинлари VII-Олимпиада ўйинлари деб ном олган).


ХОК президенти 8 йилга яна кейинги 4 йилга қайта сайланиш ҳуқуқига эга бўлади. ХОК президентлари бўлганлар:
1) Д.Викелас (1894-1896 йиллар.Греция).

2) Пьер де Кубертэн (1896-1916 ва 1919-1925 йиллар.Франция) 1926 йил ХОК президенти бўлган.

3) Г. Де Блоней (1916-1919 йиллар. Швецария)

4) Б.Лятур (1925-1942 йиллар Бельгия)

5) З.Эдстрем (1946-1952 йиллар Швеция).

6) Э.Брендедж (1952-1972 йиллар АҚШ).

7) Л.Килланин (1972-1980 йиллар Ирландия).

8) Х.А.Самаранч (1980-2001 йиллар Испания).



9) Жаг Рогги (2001 йил сентябрдан шу кунгача, Бельгия).


ЁЗГИ ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ.

1

Афина.Греция. 1896

17

Рим. Италия. 1960.

2

Париж.Франция. 1900.

18

Токио. Япония. 1964.

3

Сент-Луис. АҚШ. 1904.

19

Мехико. Мексика. 1968.

4

Лондон.Англия. 1908.

20

Мюнхен. Германия. 1972.

5

Стокголм. Швеция. 1912.

21

Монреал. Канада. 1976.

6

Берлин. Германия. 1916 ўтказилмаган.

22

Москва. СССР. 1980.

7

Антвернея. Бельгия. 1920

23

Лос Анжелес. АҚШ. 1984.

8

Париж.Франция. 1924

24

Сеул. Ж.Америка. 1988.

9

Амстердам.Нидерландия. 1928.

25

Барселона. Испания. 1992.

10

Лос-Анжелес. АКШ. 1932.

26

Атланта. АҚШ. 1996

11

Берлин. Германия. 1936.

27

Сидней. Австралия. 2000.

12

Хелсинки. Финляндия. 1940 ўтказилмади.

28

2004

13

Лондон. Англия. 1944 ўтказилмади.

29

2008

14

Лондон. Англия. 1948.

30

2012 Лондон. Англия

15

Хельсинки.Финляндия. 1952.







16

Мельбурн. Австралия. 1956.









1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет