Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси



жүктеу 2.73 Mb.
бет8/16
Дата26.04.2016
өлшемі2.73 Mb.
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси

СПОРТДА ПРОФЕССИОНАЛИЗМ.
Капиталистик жамиятда спорт ҳаракати учун ҳарактерли бўлган ходисалардан биридир, спортчиларни эксплуатация қилишга асосланган тижорат шаклларидан бири.

Профессионал спортчи ўз қобилияти ва виждонини сотади. Бунинг устига у ҳуқуқсиз бўлиб қолади. Бундай спортчиларнинг мусобақаларда ғалаба қозониши ва мағлубиятга учраши кўпинча уларнинг қобилиятларига эмас, балки Хўжайинларининг хохишига боғлиқ бўлиб қолади.

Ҳозирги замон менежерлари кишиларнинг спортда эришган ютуқларига ва талантларига сотиладиган ва сотиб олинадиган товар тариқасида қарайдилар. Профессионал спортчилар учун машқ қилишнинг махсус услублари ишлаб чиқилган. Хаваскор спортчидан фарқли томони, ўз спорт чиқишлари учун пул ҳуқуқига эга бўлмаган, спорт номини реклама мақсадида фойдаланиш ва х.к. профессионал спортчи ўзининг асосий машғулотига айлантиради. У қандайдир клуб ёки менежер билан белгиланган муддатга контракт шартнома тузади, чиқишлари учун маълум миқдорда маблағ олади ва амалий жиҳатдан у ўзини менежерга ёки клуб хўжайинига сотади, баъзан уни бошқа клубларга сотиб ҳам юборишлари мумкин.

Профессионал спортнинг ҳуқуқсиз ҳолати ҳақида англиянинг «Дейли экспресс» газетаси «Арсенал» футболчиси Джимми Лоджи ҳақида ёзади: «Ўрта асрларда инсон қўл эди, ўз хўжайинига бир умр боғлиқ бўлган. Ухеч қачон бир томонга рухсатсиз кета олмасди. У эркин ўзига бошқа иш карай олмасди. Хўжайин уни сотиш ҳуқуқига эга эди. Футболда бугун айнан шундай ҳолат».

Профессионалларнинг махсус спорт уюшмалари мавжуд. Улар ҳам халқаро, ҳам миллий (масалан.: АҚШ, Англия, Германия ва бошқа давлатларда). Профессионалларда хаваскорлар мусобақаларида иштироқ этиш ҳуқуқи йўқ, бироқ айрим халқаро спорт уюшмалари ҳам хаваскорлар, ҳам профессионалларнинг мусобақаларини назорат қиладилар. Масалан, Халқаро футбол федерацияси барча миқёсдаги мусобақаларда ҳам профессионалларнинг иштироқ этишига рухсат беради. Аксинча, олимпия мусобақаларида футбол бўйича фақат хаваскорлар иштироқ этишлари мумкин.


МАВЗУ: ЗАМОНАВИЙ ОЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ.

Р Е Ж А :


  1. Кириш.

  2. Халқаро олимпия қўмитаси (ХОК).

  3. Олимпия хартияси.


К И Р И Ш
Пер де Кубертен 1892 йил 25 ноябрда ўзининг машҳур “Олимпиянинг” уйғониш маърузасини Сарбонида ўқиб эшиттиради. Пер де Кубертен олимпизм тарафдорларини тўплади ва Бутунжаҳон учрашувини ташкил қилди.

Бу учрашув 1894 йил июнда Сарбонанинг катта мажлислар залида ўтказилди ва Пер де Кубертен 12 та давлатдан келган 72 та вакиллар олдида, Олимпия ўйинларини ташкил қилиш ва Халқаро Олимпия қўмитасини (ХОК) тузиш лойиҳаси билан сўзга чиқди.

Таъсис конгресси Кубертен тақлифини қўллаб-қувватлади ва олимпия ҳаракатини бошқариш ҳамда ўйинларни ташкил қилиш мақсадида 1894 йил 23 июнда Халқаро Олимпия қўмитаси ташкил этилди. Унинг таркибида 12 та давлатдан 14 та вакил киритилди. Маълумки, таъсиси конгресси Олимпия ўйинларининг асосий тамойиллари, қоидалари ва низомларини маъқўллади.

Уларни Пер де Кубертен Олимпия хартияси деб номлади. Конгресс олимпия ўйинларини қадимги анъана бўйича тўрт йилда бир марта ўтказиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Кубертен биринчи замонавий Олимпия ўйинларини 1900 йилда Парижда ўтказишни тақлиф қилган эди. ХХ асрнинг бошланиши янги Олимпия даврининг бошланиши. Бироқ Юнонистон вакили таниқли шоир ва таржимон Деметриев Викелас Олимпиадани олти йил кутиб ўтирмасдан, биринчи Олимпия ўйинларини 1896 йилда ўтказишга конгрессни чақирди. Бунда у шуни қайд қилдики, Праиж 1900 йилда спорт ўйинлари майдонига айлансин, юнонлар ерни қадимги Олимпиадалар бешиги эса бундан тўрт йил олдин Олимпия ўйинларини ўтказади. Шундай қарорга келинди.

1896 йил замонавий 1 Олимпия ўйинлари йили деб аталади. 1 ўйинларнинг ўтказилиш жойи Юнонистон пойтахти Афина шаҳри бўлди. Шундай қилиб, бир ярим минг йиллик унитилишидан сўнг Олимпия ўйинлари инсониятга қайтарилди. Шундан бери 100 йилдан ортиқ вақт мобайнида ҳар тўрт йилда Олимпия меҳробида Олимпия машъали ёқилади.
ХАЛҚАРО ОЛИМПИЯ ҚЎМИТАСИ (ХОҚ)
Олимпия ҳаракатининг Олий раҳбар органи 1894 йил 23 июнда француз жамоат арбоби Пер де Кубертен ташаббуси билан ташкил қилинди. ХОҚ таркибига 12 та давлатдан: Англия, Аргентина, Бельгия, Венгрия, Юнонистон, Италия, Янги Зеландия, Россия, АҚШ, Франция, Швецариядан иборат 14 та вакил киритилди.

ХОҚ нинг устав хужжати-Олимпия хартиясидир. ХОҚ нинг Олимпия хартиясига биноан асисй вазифалар қуйидагилардан иборат.

- ҳаваскорлик спорти асоси ҳисобланган жисмоний ва аҳлоқий сифатларни ривожлантиришга ёрдам бериш.

- ёшларни спорт ёрдамида ўзаро келишув ва дўстлик руҳида тарбиялаш, шу орқали янги ҳамда тинч дунёни кўришга ёрдам бериш:

- бутун дунёга Олимпия тамойилларини кенг ёйиш, халқаро ўртасида яхши ният муҳитини яратиш:

- жаҳон спортчиларини 4 йилда бир марта катта спорт байрами - Олимпия ўйинларида учраштириш.

ХОҚ мажбуриятига ёзги ва қишки Олимпия ўйинларини мунтазам ўтказиш, уларни доимий такомиллаштириб бориш, бутун дунёда спортнинг ривожланишига раҳбарлик қилиш киради.

ХОҚ Олий органи сессия бўлиб, у ҳар йили, Олимпия йилида эса икки марта чақирилди. Олимпия конгресслари 8 йилда бир марта ўтказилади.

ХОҚ аъзолари (ҳозирги пайтда 54 та). ХОҚ президенти бўлган Хуан Антонио Самаранч “Олимпизм-бу спорт ҳамда маданият” каби тамойилни доимо тарғиб қилиб келди.

ХОҚ нинг расмий тили-француз ва инглиз тилларидир.

ХОҚ нинг президенти этиб қуйидагилар сайланган:

Д.Викелас (Юнонистон) - 1894-1896 йй.

Пер де Кубертен (Франция) - 1896-1925 йй.

Граф А де Байе - Латур (Белгия) - 1925-1942 йй.

З.Эдстерм (Швеция) - 1942-1925 йй.

Э.Брендедж (АҚШ) - 1952-1972 йй.

Лорд М. Килланин (Ирландия) - 1972-1980 йй.

Маркиз Х.А.Самаранч (Испания) - 1980-2001 йй.

Жанг Рогги (Бельгия) - 2001 ҳозиргача.

1991 йил 30 декабрда 1861-сонли Қирол Фармони билан Х.А. Самаранчга “Маркиз” унвони берилган. Испания қироли Хуан Карлос томонидан имзоланган ушбу Фармонда Самаранчнинг спортни бутун дунёга тарғиб қилиш ва оммалаштириш ишига қўшган катта ҳиссаси ҳамда инсонлар ўртасидаги алоқаларнинг яхшилинишидаги хизматлари тан олинган.


ОЛИМПИЯ ХАРТИЯСИ.
Пер де Кубертен, замонавий Олимпия ҳаракатининг асосчиси, Олимпия хартияси асосларини ишлаб чиққан Хартия ўз мазмунига кўра “Конструкция”-қонунлар мажмуасига (унга асосланиб давлат, ташкилот ҳаёт кечиради) яқин. Олимпия хартияси олимпизм ҳаракати учун қонунлар мажмуасидир.

Олимпия хартиясининг янги таҳрири 1999 йил ХОҚ нинг 101-сессиясида қабул қилинди. У бир нечта бўлимлардан иборат. Биринчи бўлим Олимпия ҳаракатининг асосий тамойилларига бағишланган, унда ўйинларни ўтказиш шарафи давлатга эмас, балки шаҳарга берилади, чунки давлат - бу мамлакат, сиёсат, шҳар эса-сиёсатдан ташқари. Шу билан бирга ўйинларни ташкил қилиш ва ўтказиш шаҳар Олимпия ўйинлари пойтахти жойлашган давлатнинг МОК га юклатилади.

Миллий Олимпия қўмиталари ХОҚ билан узвий алоқада ва бевосита унинг раҳбарлиги остида иш олиб боради ҳамда ўйинларни ташкил қилиш ва ўтказишда тўлиқ жавобгарликка эга бўлади.

Хартияда таъкидланадики ҳамма ишлаб топилган маблағлар фақат Олимпия ҳаракатини ривожлантириш, спортни ривожлантиришга, яъни инсонлар тинчлиги ва саломатлиги учун йўналтирилиши лозим. Олимпия хартиясида Олимпия рамзлари, эмблемалари, байроғи, Олимпия машъали, ритуаллари мазмуни ҳамда аҳамияти ёритилган. Замонавий Олимпия ўйинларининг рамзи турли хил рангдаги бешта бир-бирига ўралган халқа тасвиридан иборат. Бу халқалар бешта қитъа спортчиларининг бирдамлиги ва уларнинг учрашуви маъносини билдиради. Хартияда уларнинг жойлашиши аниқ белгилаб берилган: юқоридаги учта халқа чапдан ўнгга қуйидаги тартибда келади: кўк, қора, қизил, пастдан эса сариқ, яшил.

Олимпия шиори: “Китиус”, “Алитус”, “Фортиус” яъни (Тезроқ, Баландроқ, Кучлироқ) замонавий олимпизм йўналишини аниқ ифодалайди. Ҳар бир Миллий олимпия қўмитаси ўз эмблемасига эга, унда бешта ўралган халқа ушбу эмблема асосини ташкил этади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси МОК эмблемаси - бешта Олимпия халқаси ва оқ фонда Ҳумо қушининг тасвири - ғалаба ҳамда бахт рамзи тасвирланган.

Олимпия байроғи тўғрисидаги ғоя, бошқалари каби, Пьер де Кубертенга тегишлидир. ХОҚ уни 1913 йилда тасдиқланган. Байроқ 1916 йилда ўтказилган ўйинларда кўтарилиши лозим эди. Маълумки, биринчи жаҳон уриши туфайли ўйинлар ўтказилмаган. Байроқ биринчи марта 1920 йилда Антверпенда (VII Олимпиада ўйинлари) кўтарилган.

Олимпия мадҳияси ҳам мавжуд.

1912 йилда Пьер де Кубертенда ушбу ажойиб байрамнинг қадимги ватанида олимпия машъалини ёқиш фикри туғилди, у 1928 йилда Амстердамдаги IX ўйинларда (1952 йилда Ослодаги қишки VI ўйинларда) амалга оширилди. Машъални тантанали равишда ёқиш маросими Пьер де Кубертен томонидан тақлиф қилинган. Бу маросим қадимги Олимпиада, қадимги Олимпия ўйинлари қаҳрамонларининг ҳаммасини биладиган Зевс ибодатхонаси, ҳаробаларида бўлиб ўтади. 1926 йилдан бошлаб Олимпия машъали эстафетаси ўтказилади. Машъал у ёқилган жойдан бошлаб Олимпия стадионидаги куну-тун ҳар қандай об-ҳавода ҳам машъал кўтарувчилар томонидан олиб келинади. Олимпия стадиони йўли бўйлаб охирги айланиш, охирги қадамларни босиб ўтиш ўйинлар ўтказиладиган давлатнинг энг таниқли спортчисига топширилади. Спортчилар иштирокчилар ва ҳакамларнинг Олимпия қасамёди ҳам муқаддас маросимлар қаторига киради.

Маълумки, унинг матни ҳам Пьер де Кубертен томонидан тақлиф қилинган. Бир мунча ўзгаришларга учраган ҳолда унда шундай дейилади: “Ҳамма спортчилар номидаги мен қасамёд қиламанки, биз бу ўйинларда ўйин қоидаларини ҳурмат ва уларга амал қилган ҳолда ҳақиқий спорт руҳида, спорт шуҳрати ҳамда ўз жамоаларимиз шарафи учун иштирок этамиз”.

Олимпия қасамёд биринчи бор 1920 йилда (Антверпен, VII ўйинлар) янграган. Олимпия ўйинлари ҳакамларнинг қасамёди 1968 йилда Мехикода (XIX ўйинлар) собиқ иттифоқ МОК тақлифига биноан пайдо бўлди. Унда шундай дейилади: ҳамма ҳакамлар ва расмий шахслар номидан қасамёд қиламанки, ушбу Олимпия ўйинлари давомида биз ўз вазифаларимизни холислик билан, қоидаларни хурмат қилиб ва уларга амал қилган ҳолда ҳақиқий спорт руҳида бажарамиз.

1996 йил 6 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Олтин Олимпия ордени билан тақдирланган.


МАВЗУ: ИККИНЧИ ЖАҲОН УРИШИГАЧА ВА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРИШИДАН КЕЙИНГИ ДАВРЛАРДА СПОРТ ҲАРАКАТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ.

РЕЖА

1. Иккинчи жаҳон уришинача бўлган даврда спорт ҳаракати.

2. Жисмоний тарбия тараққиётидаги янги методлар.

3. Иккинчи жаҳон уришидан кейинги даврларда чет мамлакатларда жисмоний тарбия.


ИККИНЧИ ЖАҲОН УРИШИГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА СПОРТ ҲАРАКАТИ.
Инсониятнинг иқтисодий сиёсий ва маданий ҳаёти иккала жаҳон уруши ўртасидаги даврда ҳам ўзига хос тарзда тараққий этди. Хорижий мамлакатларда жисмоний маданият тараққий этиб борди, яъни, уларда ижтимоий ҳаётнинг барча томонларини ҳарбийлаштириш кучайиб борди. Шунингдек, чет мамлакатларда спортни савдо-сотиқ корхонасига, бойиш воситасига айлантириш авж олди. Профессионализм, сохта хаваскорлик, мусобақа натижаларини бузиб кўрсатиш, чемпионларни кўкларга кўтариш. Машҳур спортчиларни сотиб олиш ва сотиш-хорижий мамлакатлардаги спортнинг тавсифли хусусиятидир.

Биринчи жаҳон урушидан кейин хорижий мамлакатларда жисмоний тарбияни тўғридан-тўғри кенг миқёсда ҳарбийлаштириш, айрим мамлакатларда эса фашистлаштириш бошланиб кетди. Масалан, Олманияда реваншист ва агрессив доиралар немис ҳарбий имкониятларини қайта тиклаш режаларини кутариб чиқа бошладилар. Улар немис ёшларини жисмоний жиҳатдан баккуват, «Буюк Олмония» ни тиклашнинг ҳамда немис милитаристларнинг «Олмония ҳаммадан юқори» деган эски чақиригини амалга оширишни тула истайдиган қилиб тарбиялашга интилдилар. 1920 йилда генерал Бергарди Олмониянинг ҳарбий қувватини қайта тиклаш йўлини кўрсатиб берди. Унинг режасига кўра, армия зобитлар таркибини тайёрлаш даражасида таълим олган ва энг янги техника билан қуролланган бўлиши ҳамда бўлгуси оммавий армия зобитлар таркибининг негизини ташкил қилиши керак эди. Оддий аскарларни фуқаро гимнастикаси ва спорт ташкилотларида тайёрлаш ва тарбиялашни тавсия этди. Ҳукмрон доиралар томонидан бу ғоя қўллаб-қувватланди ҳамда гимнастика ва спорт клубларининг кенг тармоқларини ташкил этиш ишлари рағбатлантирила бошланди.

1921 йилдан бошлаб Немис гимнастика иттифоқи спорт гимнастикаси, бир йил ўтиши билан футбол, қўл тўпи, байдаркада эшкак эшиш, қиличбозлик, сузиш ва енгил атлетикани тараққий эттира бошлади. Гимнастика иттифоқи спортнинг бошқа турларини тараққий эттиришга интилишнинг сабаби ёшларни ўз сафларига иложи борича кўпроқ жалб этиш ва уларни олмон миллитаризми руҳида тарбиялаш мақсадидан иборат эди.

1933 йилда фашизмнинг ҳокимият тепасига келиши олмон халқининг жисмоний тарбияси тарихида энг мудхиш даврнинг бошланиши бўлди. Жисмоний тарбия ва спорт ишларига рахбарлик қилиш ишлари империя спорт коммисари Чаммер Остенга топширилди.

Спорт комиссари ишни жуда кўп спорт ташкилотларини марказлаштиришдан ва спортнинг энг кўп тарқалган турлари бўйича 15 та «унификациялаштирилган» тотализатор уюшмалари тузишдан бошлади. Булар вилоят, туман ва округ бўлинмаларидан иборат территориал принципда кўрилган умум олмон миқёсидаги тармоқли спорт иттифоқлари эди. Ҳар бир иттифоқ тепасида миллий-социалистлар партияси аъзоси бўлган империя спорт комиссарининг ишонган кишиси турарди.

Барча 15 тотализатор спорт иттифоқлари ишларининг асосий мазмуни ёшларни жисмоний жиҳатдан тарбиялашни ошкора суратда ҳарбийлаштиришдан иборат эди. Бу иттифоқнинг дастурларида аслаҳа-анжом билан марш қилиш, тўсиқлардан ошиб югуриш, граната улоқтириш, отиш, автомоспорт, комбинациялаштирилган кўп кураш (югуриш,сакраш, отиш ва сузиш ва бошқа ҳарбий амалий машқлар асосий ўрин эгаллаган.

Берлин Жисмоний тарбия олий мактаби спорт соҳасидаги фашистлар ғояларининг манбаи эди. Фашистлар спорт «фани» нинг бу марказида спортда арийларининг «устунлиги» ирқий назарияси ишлаб чиқиларди. Уларнинг қаллоб идеологлари, гўё агрессия инсон табиатига хос нарса, спортда эса агрессиянинг намоён бўлиши, шунинг учун ҳам у миллатнинг бошқа халқлар устидан ҳукмрон бўлишига тайёрлашнинг муҳим воситаси деб исботлашга уриндилар.

Академик спорт (соф спорт тури) фашистлар Германиясида халқаро спорт майдонида Германия шарафини ҳимоя қилувчи кичик бир гуруҳ ёшлар учун мўлжалланган эди. Спортчиларнинг кўпчиллиги эса кескин кўпол ҳарбий машққа дучор қилинарди. 1934 йилдан бошлаб Германиянинг спорт машғулотларида дала спорти (галендешпорт) алоҳида ўрин эгаллади. Унинг вазифаси жанговар ҳолат пайтида дала шароитларига мослона билиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат эди. қўлланмада шундай деб ёзилган: «Табиатни унутиб қўйган шаҳарлик рекрут гелендешпорт туфайли у билан қайтадан танишини керак. Спорт рекрути ҳарбий ҳаракатларнинг барча турлари-сафларнинг ораси зич ва сафларнинг ораси очилган ҳолатларни ўрганиши у юриш, югуришни билиш, ҳар қандай тўсиқлардан ўта олиши, карта, компас, юлдузлар ва бошқа ориентирларга қараб йўл тута олиши эшитиш, кўришни машқ қилдириши, ҳарбий-топография билимларини эгаллаши лозим».

Физика, биология, кимё, математика, тарих, жуғрофия ва чизмакашликка оид мактаб дастурлари дала спорти учун зарур бўлган маълумотлар билан тўлдирилганди. Б у фанларни ўқитадиган мактаб ўқитувчилари учун махсус курслар- «халқ спорт мактаблари» очиб қўйилди. Бу курсларда улар дала спорти билан амалда танишлар ва ўзлари ўқитадиган фанларни ўқувчиларнинг ҳарбий тайёргарлик ишига бўйсундиришга ўрганар эдилар.

1934 йилда фашистлар Германиясида уч даражали-бронза, кумуш ва олтин давлат спорти нишони жорий қилинди. 18-35 ёшлардаги ҳар бир эркак киши белгиланган муддат ичида ана шу нишон учун меъёр топшириши шарт бўлган. Бронза нишонини олиш учун спорт-рекрут мактабини ва бир йиллик гелендешпорт мактабини тамомлаши, 100 метрга югуриш, узунликка сакраш, гурзини юқорига отиш, ядро туртиш, 3000 метрга югуриш, кичик калибрли милтиқ отиш, 12,5 кг юк билан 25 км га марш билан бориш, мўлжалга граната улоқтириш ҳамда гелендешпорт дастури асосида синов топшириши керак эди.

Фашистлар жисмоний тарбия тизими цивилизацияни, маданиятни, бошқа халқларни, яъни миллионлаб кишиларнинг ёстиғини куритишнинг дахшатли машинасини яратишга бўйсундирилган эди.

Фашистлар Италиясида ҳам жисмоний тарбия ва спорт ишлари кенг кўламда ҳарбийлаштирилди ва фашистлаштирилди. 1922 йилда ҳокимият тепасига келган Италия фашизмнинг сиёсати «Буюк Италия» ни тузиш учун янги империалистик урушга тайёрланишга қаратилган.

Италия мактаб ёшидаги болалар ҳамда ёшларнинг жисмоний жиҳатдан ўсиши ва уларга фашистлар тононидан бериладиган тарбия ишларига маориф министрлигининг жисмоний тарбия департаменти ва махсус ижтимоий ташкилот «Опера национал Балилла» рахбарлик қилди.

«Балилла» асосан 8-13 ёшдаги ўғил болаларни бирлаштирди. 1930 йилга келиб унинг сафларида қарийб 900 минг аъзоси бор эди. 14-18 ёшдаги ўсмирлар «авагардист» ташкилоти, таркибига кирдилар. 30-йилларда унинг қариийб 400 минг аъзоси бўлган. 8-13 ёшлардаги қизлар (карийб 250 минг қиз) «Пикколи итальяне» («Кичик ёшдаги итальян қизлар»), 14-18 ёшлардаги қизлар эса (қарийб 150 минг қиз) «Десноване атальяне») («Ёш итальян қизлар») ташкилотларига бирлашдилар.

«Балилла» ташкилотларида енгил атлетика, қиличбозлик, гимнастика, эшкак эшиш ва хоказо кенг қўлланилди. Шу билан бир қаторда ҳар бир жойда географик ва иқлим шароитларига қараб, махсус спорт турлари: Альпда тот чанги спорти денгиз бўйича сузиш, елкан спорти, дарёларда сузиш, эшкак эшиш, текисликда от спорти, ҳамма жойда спорт ўйинлари (регби, футбол, баскетбол, волейбол) отиш, велосипед спорти ва спортнинг моторли турлари ҳам тараққий эттирилди.

Спорт ва гимнастика клубларида жамиятларида ва иттифоқларида ҳарбий спорт ишлари ниҳоятда фаолликда авж олдирилди. Буларда спортнинг автомобиль, мотоцикл, авиация, планер ва парашют турлари, қиличбозлик, кураш, бокс. Оғирлик кўтариш ва гимнастикани тараққий эттиришга катта аҳамият берилди.

Японияда жисмоний тарбия ва спорт ишларини ҳарбийлаштириш ниҳоятда тез суръатлар билан олиб борилди. Сиёсати янги боскинчилик урушига тайёрланиш вазифаларига буйсундирилган япон империалистлари ана шу мақсадларда мактаб спорт ва гимнастика ташкилотларидан кенг фойдаландилар. Ўқув юртлари ва спорт ташкилотлари ҳарбий-жисмоний тарбиянинг, шовиписк ва милитаристик кайфиятларини ташвиқот қилишнинг асосий марказлари бўлиб қолган эди.

Бошланғич мактабда ўқувчиларни ҳарбий-жисмоний тарбияси асосан жисмоний машқларнинг қадимий миллий турлари (таёқ билан бажариладиган қиличбозлик, курашиш, ёй отиш ва хоказо) ни қисман спорт, гимнастика ва ўйинларнинг ҳозирги турларини қўллаш йўли билан амалга оширилди. Энг яхши командир ва спорт кадрлари етиштириб чиқарган коллеж ва университетларда ҳарбий-жисмоний тарбиянинг асосий воситалари дзю-до, қиличбозлик, отиш, гимнастика, сузиш, енгил атлетика, бейсбол, регби ва бошқалар.

Ўқувчи ёшлар жисмоний тарбияси ва ҳарбий тайёргарлигига жисмоний машқлар мактаб гигиенаси иттифоқи ҳамда Академик атлетика иттифоқи умумий рахбарлик қилди.

1927 йилда хукуматнинг кўрсатмасига мувофиқ Япониянинг ўқув юртларига ўқувчи ёшларга ҳарбий таълим беришни кучайтириш учун зобитларнинг катта бир гуруҳи юборилди.

Япония имперализми ҳарбий машинасининг таркибий қисмига астасекин айланиб кетган спорт ташкилотлари, скаут ташкилотлари. Христиан ёшлари иттифоқи ва спорт уюшмалари ўқув юртларига кирмай қолган 16-20 яшар япон ёшларини ҳарбий шароитга мувофиқлаш тиришнинг асосий воситалари бўлиб хизмат қилди.

Франция давлати ҳам ёшларга ҳарбий жисмоний тарбия беришдан ниҳоятда манфаатдор эди. 1920 йилда Францияда мактабгача тарбия ёшидаги ва мактаб ёшидаги болалар жисмоний тарбияси тўғрисида қонун қабул қилинди. Ҳарбий вазирлик ўқув юртларида олиб бориладиган жисмоний тарбия ва спорт ишлари ҳақидаги қоидани тасдиқлади. Амороснинг замонавийлаштирилган табиий-амалий гимнастикаси ҳамда швед гимнастикасининг айрим машқлари жисмоний тарбиянинг восита ва методларига асос қилиб олинди.

Жисмоний тарбиянинг янги дастурига гимнастика снарядларида бажариладиган машқлар киритилмаган, аммо унда табиий тўсиқлар (зовур,тўсиқ девор) дан ўтиш ҳамда нарсалар ташишга (қум тўлғазилган қоп, челак ва шу қабилалар) кенг ўрин берилган эди. Машғулотлар ҳарбийлаштирилган ва манфаатпарастлик тавсифига эга эди.

1925 йилда Францияда ҳарбий вазирлик билан мустаҳкам алоқада бўлган ёшларни жисмоний тарбиялаш бўйича Давлат секретариати тузилиб, унинг ташаббуси билан 9000 мактаб хузурига ўқувчиларни ҳарбий ишларга тайёрловчи мустақил суратда ишлайдиган спорт ва отиш жамиятлари ташкил этилди. Тахминан ўша пайтда Францияда ҳарбий-икки ой ичида паст-баланд ерлар шароитида жисмоний машқларга ўргатилар ва элементлар ҳарбий таълим олар эди.

Бир қанча мамлакатларнинг спорт ташкилотларида ҳам ёшларни ҳарбий-жисмоний жиҳатдан тайёрлаш кенг миқёсда амалга оширилди. Хорти Венгриясида 14 дав. 21 ёшгача бўлган ёшларнинг умумий спорт мажбуриятлари ҳақида қонун қабул қилинди. Собиқ казармалар ҳарбий-жисмоний тайёргарликнинг ўзига хос марказига айлантирилди. Тахминан 30 мингга яқин собиқ зобитлар спорт ишларига рахбарлик қилишга жалб қилинди.

Чехославакияда ҳам аҳолини ҳарбий-жисмоний жиҳатдан тарбиялаш «Сокол» ташкилотлари воситасида олиб борилди. «Сокол» жамияти рахбарларидан бири Клингер шундай деган эди: «Сокол» ўз аъзоларининг казармага киришидан олдинроқ улардан солдат етиштиришга интилади.

Англия биринчи жаҳон уруши натижасида ғолиб мамлакатлар қаторига кирган эди. Лекин бу ҳол унинг иқтисодий ва сиёсий аҳволини мустаҳкамламади. Мамлакатда спорт клубларининг яккалиги тугатилди, уларнинг эшиги меҳнаткашлар учун очиб қўйилди. Бу клубларда спорт ишларигина эмас, балки ёшларни ҳарбий-жисмоний жиҳатдан тайёрлаш ва уларни идеологик жиҳатдан тарбиялаш ишлари ҳам олиб борилди. Хукумат урушқоқ скаутлар ҳаракатига катта ёрдам бера бошлади. Бу ёш авлодни идеологик ва ҳарбий-жисмоний жиҳатдан тайёрлаш ишларида мактабга ёрдамчи бир восита эди.

Б.Шоу ўзининг «Мафусаилга қайтиш» номли пьесасига ёзилган муқаддимасида Англия мактабларидаги тарбияни жуда аниқ қилиб ҳамда хаққоний тарзда ҳарактерлаб берган эди: «Имтиёзли мактабда болани турли йўл билан беъманиликка, ахлоқсизликка ўргатилади, уни текин даромат олишга асосланган бизнинг жамиятимиз мохиятига кўра алдайдилар, унга беъманилик дабдабалик ва ватанпарварликка ишонч руҳи сингдирилди, аммо унинг отишга, отда чопишга, жисмоний кучнинг ўстиришга ўргатиш керак бўлганда, ў ўзининг бу машқларнинг ҳаммасини яхши, хатто иложи борича аъло даражада бажаришни чинакам истайдиган одамлардан энг малакали ёрдам ва йўл-йўрик олади, уни армияда қобилиятига яраша учишга, бомба ташлашга, такомилга етган пулемётни ишлата билишга ўргатадилар. Пировардида хотиржамлик билан ниҳоятда ақлли ва синалган инсонпарвар кишига ҳам ишониб бўлмайдиган вайроналик келтирувчи воситалар мактабида инсонпарварлик руҳида тарбияланган, эхтимол табиатга кўра пок, аммо тарбия ёрдамида нодон, берахм, куруқ олифталар ва спортчиларга айланган романтизм руҳидаги ўсмирлар қўлига топширилади. Улар муштлашишни дин йўлидан бориш, ўлдиришни эса эркак кишининг зайнати деб тушунадилар».

АҚШ ҳукмрон доиралари ҳам жисмоний тарбиядан шларни ҳарбий ишларга тайёрлаш мақсадларида кенг фойдаландилар. Америка давлати ҳам мактаб, ўрта ва олий ўқув юртлари ёрдамида ёшларни ўз идеологияси руҳида тарбиялади, уларни жаҳонга хоким бўлиш режасини амалга оширишга, «америкача яшаш» ташвиқот қилишга тайёрлади. Америка черкови, ҳарбий бошқарма ва жуда кўп ярим спорт, ярим ҳарбий ташвикотлар, масалан, «Америка легиони» каби ташкилот ҳам ана шу мақсадда иш олиб борди.

Америка қушма Штатларида мактаб ўқувчилари жисмоний тарбиясига алоҳида аҳамият берилди. Кўпчилик штатларда ўқув юртлардаги жисмоний тарбия ҳақида махсус қонунлар қабул қилинди. Буларда жисмоний тарбияни маблағ билан таъминлаш, ўқитувчи кадрлар тайёрлаш ва бошқа масалалар назарда тутилган эди. Жисмоний тарбия умумий тарбия тизимининг бир қисмига айлана борди. 1920 йили АҚШ нинг Спорт рахбарлари ва университетлардаги ўйинлар жамияти қўмитаси жисмоний тарбия вазифаларини аниқлар экан. Унинг муҳим вазифаси ёшларни итоатгўйлик ва интизомлилик руҳида ҳамкорлик қилиш, ўз манфаатидан воз кечиш руҳида ва уларда Америка жамияти учун зарур бўлган бошқа фазилатларни тарбиялаб етиштиришдан иборат деб кўрсатилди.

АҚШ да меҳнаткашларнинг кенг оммасини ҳарбий-жисмоний жиҳатдан тайёрлаш турли ҳарактердаги оммавий «мустакил» ташкилотлар-оммавий спорт томошалари ассоциацияси, актив дам олиш ва фабрика-завод клублари ассоциациялари шақлларида амалга оширилди.



1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет