Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси



жүктеу 2.73 Mb.
бет9/16
Дата26.04.2016
өлшемі2.73 Mb.
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЯНГИ МЕТОДЛАР.
Бир қанча чет мамлакатларда биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари ўртасидаги даврда жисмоний тарбия тизимида янги методлар кенг тарқатилди. Бу методлар давлат армиялари ва мактабларида жисмоний ҳамда ҳарбий тайёргарлик соҳасида ўтказилган ислоҳатларга боғлиқ равишда пайдо бўлган эди. Янги методлар муаллифлари ўз давлатларининг ижтимоий буюртмасини бажарар экан, эски гимнастика тизимини замонавийлаштириш, янги тарихий шароитларга мослаштиришга ўриндилар. Улар ўз методларини биринчи галда мактаб ёшидаги ва ҳарбий хизмат ёшига етган ёшлар учун яратдилар.

Ўша йилларда мувозанат сақлаш назарияси деб аталувчи назария кенг таркалганди. Унинг мохияти шундан иборатки, жисмоний тарбия техника тараққиёти туфайли одамнинг йўқотган жисмоний кучини тиклаши керак эди. Бунда асосий эътибор инсонни ҳар томонлама ўстиришга эмас, балки уни жисмоний жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилади, масаланинг туб мохияти эса меҳнаткашларни эксплуатация қилишнинг оғир шақлларида эмас, балки тараққий этиб бораётган ишлаб чиқариш техникасида деб қаратилди.

К.Гаульгофер ва М.Штрайхернинг Австрия табиий мактаб гимнастикаси методи хорижий мамлакатлар. Болтиқ бўйи давлатлари, Польша,Австрия ва Германия мактабларида кенг тарқатилди. Б у гимнастика методи биринчи жаҳон урушидан кейин Австрия ва бошқа бир қанча мамлакатларда мактаб таълими соҳасида ўтказилган ислоҳатлар билан боғлиқ равишда пайдо бўлган эди. Австрия табиий мактаб гимнастикаси империалистик урушгача Австрия-Венгрия мактабларида тарқалган немис А.Шписнинг суний ва тўқилган мактаб гимнастикасининг ўринли босиши талаб этилганди. Аммо бу янги тизим эски тизимнинг кўпгина хатоларини такрорлади. Бу тизимда мактаб ёшидаги болаларни жисмоний машқларга ўргатишнинг илмий жиҳатдан асосланган таълим-тарбиявий усуллари йўқ эди.

Австрия мактаб гимнастикаси асосчилари жисмоний тарбияга фақат бола организмига жисмоний таъсир этишнинг воситаси эмас, балки ёшларни синфий гармония руҳида тарбиялашга қаратилган интеллектуал ва ахлоқий тарбиянинг муҳим элементи ҳам деб қарадилар. Бу методнинг чет мамлакатларда кенг ёилиши бежиз эмас. Буржуа спорт рахбарлари жисмоний тарбия- бу фақат соғломлаштириш воситаси ёки ҳарбий тайёргарлик воситасигина эмас, балки ёшлар идеалогик жиҳатдан тарбиялашнинг ҳам муҳим воситаси эканини яхши англар эдилар.

Гаульфогер ва Штрайхер мактаб ёшидаги болалар учун жисмоний тарбия дарсини батафсил ишлаб чиқдилар. Улар дарсни уч қисмга бўлиб, уларга қуйидаги машқлар гуруҳларини киритдилар:

Биринчи гуруҳ-жонлантириш машқлари (тез юриш, югуриш, иргиш, билан бажариладиган ўйинлар, нафас машқлар):

Иккинчи гуруҳ-гавда учун асосий машқлар, мувозанат сақлаш, куч ва чаққонлик машқлари (югуриш, юриш ва сакраш):

Учинчи гуруҳ-тинчлантириш машқлари (югурмасдан бажариладиган ўйинлар, секин юриш). Шунингдек, улар экскурсия, очиқ хавода ўйналадиган ўйинлар, сузиш, чанги ва чанада юриш, уйда гимнастика машқлари бажариш (10 дақиқа давомида) ҳамда синф машғулотлари пайтида бадантарбия дақиқалари ўтказишни тақлиф этдилар.

Аммо Гаульфогер-Штрайхер методида муҳим камчилик мавжуд эди. Масалан уларнинг кўрсатишича, одамнинг жисмоний тараққиётида ирсият халқ қилувчи рол ўйнайди ва тирик мавжудоднинг ҳар бир куртак Хўжайрасининг тараққиёт йўли олдидан белгиланган, гўё бу ўсиш узил-кесил эмиш. Улар одамнинг жисмоний ўсишидаги социал мухитни инкор этдилар,ҳамда ҳамма нарса ирсиятга боғлиқ деб даъво қилдилар. Гаульфогер ва Штрайхернинг фикрига кўра, организм ва унинг айрим қисмлари уларга мерос қолган доирасидагина тараққий этиши мумкин. Бу назария фанга хилоф ҳарактердалиги, шубхасидир. Маълумки инсон фақат табиатнигина эмас, балки табиатнинг бир қисми сифатида ўзини ўзгартиради.

Австрия мактаб гимнастикаси реформаторларнинг вазифаси жисмоний машқлар ва ўйинлар машғулотларини хукумрон синф манфаатларига кўпроқ хизмат қилдиришдан иборат эди. Австрия гимнастика мактабининг жуда кўп ўқитувчилари иккинчи жаҳон уруши олдида Австрия ва Германиядаги фашистлар йўлбошчиларнинг хизматида бўлган эди. Фашистлар армияси захираларини жисмоний ва идеалогик жиҳатдан тайёрлаш ишида Австрия табиий гимнастикасининг ижодкорлари К.Гаульфогер ва М. Штрайхер муҳим роль ўйнади.

Австрия мактаб гимнастикаси ҳамда Н.Букнинг асосий гимнастикаси билан бир қаторда «рух ва гавда гармонияси» ғоясини тарғиб этган Зуреннинг гигиеник гимнастика методлари, индивидуал-табиий тараққиёт назариясини хаддан ташқари мақтаган Боде методи ва бошқалар ҳарбий Овропа мамлакатларида кенг ёилди. Бутунлай биологик асосда яратилган бу методлар ёшларни синфий курашнинг энг муҳим вазифаларидан чағитишга қаратилган эди. Гимнастика методларининг барчаси ёшларни янги жаҳон урушида жисмоний, ҳарбий ва идеалогик жиҳатдан тайёрлашни ўз олдига вазифа қилиб кўйиган буржуа спорти ва гимнастикасининг ажралмас қисми эди.
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДАН КЕЙИНГИ ДАВРДА ЧЕТ МАМЛАКАТЛАРДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ
Империализмнинг энгриакцион элементлари бошлаган иккинчи жаҳон уруши халқлар фаолиятининг барча соҳаси-иқтисодий, сиёсий, идеалогик, иштимоий ва маданий соҳаларига таъсир этди. Уруш давомида инсоният миллионлаб одамлардан махрум бўлди ва жуда моддий талофат кўрди. Инсоният фашистларга қўл бўлиши хавфидан сақланиб қолди.

Урушдан кейинги йиллардаги янги тарихий вазият жаҳон халқлари маданиятига, жумладан жисмоний маданият, спорт ишларини ташкил этишга ва уларнинг мазмунга катта таъсир кўрсатди. Кўпгина мамлакатларда жисмоний маданият ва спортдан кенг халқ оммаси бахраманд бўла бошлади, улар меҳнаткашларни ҳар томонлама жисмоний камолотга етказиш, уларнинг соғлигини мустаҳкамлаш ва тинчлик учун фаол курашчилар тарбиялаб етиштиришнинг муҳим воситаларидан бирига айланди. Жисмоний маданият ва спорт мустамлака қарашлигидан озод бўлган Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг кўпгина мамлакатларни халқлари турмушига кириб кела бошлади.

Болгария халқ Республикаси хукуматининг мамлакатда оммавий жисмоний маданият ҳаракатини барпо қилиш соҳасидаги дастлабки тадбирларидан бири-1944 йилда тузилган муваққат Марказий Спорт кенгаши эди.

Муваққат Марказий Спорт кенгаши билан бирга Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузурида жисмоний маданият ва спорт бўйича дирекциянинг тузилиши Болгария жисмоний маданият ва спортининг юксалишида муҳим воқеа бўлди. Дирекция ва унинг вилоят ҳамда туманлардаги маҳаллий органлари жисмоний маданият ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошира бошлади. Дирекция Марказий Спорт кенгаши билан биргаликда жисмоний маданият ҳаракатини демократлаштиришга, ўқув-машқ ишларини илмий асосда кўришга ҳаракат қилди. У жисмоний маданият ва спорт соҳаси бўйича кадрларни тайёрлаш, спорт турларибўйича дастурлар ишлаб чиқиш ва жисмоний маданият ҳаракатининг моддий-техник базасини вужудга келтириш ишларини бошлаб берди.

Болгария жисмоний маданият институти ҳар йили 300 га яқин олий маълумотли мутахассис тайёрлаб чиқаради. Жисмоний маданият техникуми ўрта маълумотли мутахассислар тайёрлайди. Жисмоний тарбия ва спорт машқларини илмий жиҳатдан асослаш масалалари билан жисмоний маданият ва мактаб гигиенаси марказий илмий текшириш институти шуғулланади. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар соғлигини тиббий назоратнинг 50 тадан ортиқ кабинет кузатиб туради.

Болгар баскетболчилари, босчилари, волейболчилари, гимнастикачилари, футболчилари, шоҳмотчилари, штангачилари ва спортнинг бошқа турлари бўйича жаҳонда ҳозирги кунда етакчи ўрин тутадилар. Болгария спорт ташкилотлари 30 та халқаро спорт федерацияларининг аъзосидир.

Хитойда жисмоний маданият хитой инқилобининг ғалабасидан сўнг ва халқ республикаси ташкил қилинганлигидан кейин тез суръатлар билан тараққий эта бошлади. 1949 йил октябрида маданиятнинг бу соҳасида аҳвол тубдан ўзгарди. ХХР да жисмоний маданият ва спорт соҳасида оммавий ишларни ўулга кўйишда шу йили тузилган Умумхитой жисмоний маданияти ва спорт жамияти муҳим рол ўйнади. Корхона, муассаса ўқув юртлари ва мактабларда тузилган жисмоний маданият жамоалари жамиятнинг бошланғич ташкилоти хисобланади.

1953 йил ХХР Марказий халқ республикасининг қарорига биноан Умумхитой жисмоний маданият ва спорт давлат қўмита тузилди. Бу қўмита спорт иншоотлари кўриш, спорт анжомлари ишлаб чиқариш ва жисмоний маданият ҳамда спорт кадрлари тайёрлаш ишларини жадаллаштириб юборди. 1954 йилда март ойидан бошлаб Хитой давлат муассасаларида иш пайтида мажбурий суратда бажариладиган бадантарбия паузалари жорий этилди.

1955 йил октябрида Пекинда Хитой тарихида биринчи марта Умумхитой спартакиадаси бўлиб ўтди. Кўпгина қишлоқларнинг ёшларнинг ёшлари «зарядка» билан, спорт ўйинлари ва бошқа жисмоний машқлар билан фаол суратда шуқўллана бошладилар. Ишлаб чиқариш кооперативларида жисмоний маданият жамоалари тузила бошланди. қишлоқ ёшлари жисмоний маданият мажмуа меъёрларини топширишга киришди, мактабларда ўкувчилар мажбурий машқўлотлардан бошқа ўқишдан ташқи пайтда спорт ишларида фаол иштироқ этдилар. Хитой халқ республикасида талабаларнинг жисмоний тарбиясига алоҳида аҳамият берилмоқда.1953 йилдан бошлаб олий ўқув юртларининг биринчи ва иккинчи босқичларида жисмоний тарбия мажбурий суратлар амалга оширилмоқда. Юқори босқичларда эса танлаб олган спорт тури бўйича спорт махоратини ошириш жорий этилган.

ХХР да баскетбол, волейбол, сув спорти,елканли спорт, сузиш гимнастика.стол тенниси ва енгил атлетик жуда кенг тарқалган. Ундан ташқари, шайбали хоккей, чанги ва конкида юриш спортининг тараққий этиши янглик хисобланади. 1953 йилдан бошлаб спортнинг бу турлари ҳамда унинг бошқа кўпгина турларидан мамлакат биринчилиги ўтказилмоқда.

Спортнинг ҳозирги замон турларининг тараққий этиши билан бир қаторда унинг миллий турлари: чавандозлик, ёй отиш, мўлжалга иргитиш ёки улоқтириш, хитой бокси. «Ушу» қиличбозлиги ва бошқаларнинг такомиллашувига алоҳида аҳамият берилмоқда.

Осиё ва Африканинг кўпгина халқларига жисмоний машқлар ва ўйинлар қадим замонлардан маълум. Аммо мустамлака асорати шароити бу халқлар жисмоний маданиятининг тараққий этишига тўсқинлик қилди. Озодликка эришган мамлакатларда спорт ташкилотларининг фаолияти демократик тус ола бошлади. Давлат томонидан спорт клубларига бериладиган моддий ёрдам кучайтирилди. Жисмоний тарбия ва спорт миллий маданиятнинг ажралмас қисмига айланди.

Ҳиндистон, Индонезия ва Бирмада жисмоний тарбия ҳамда спорт анча тараққий этди, бу мамлакатларда спортга рахбарлик қилувчи янги спорт ташкилотлари тузилди. Ҳиндистонда 1946 йили 1 Умумҳиндистон жисмоний тарбия конференциясида миллий жисмоний тарбия ва дам олиш ассоциацияси. 1949 йилда Умумҳиндистон спорт ташкилотларига рахбарлик қилувчи орган тариқасида Ҳиндистон миллий спорт клуби тузилди. Бирмада спорт ишларига жисмоний тарбия миллий кенгаши бошчилик қилади. Индонезия, Бирма ва Ҳиндистонда спортнинг юксалишига катта таъсир кўрсатаётган миллий олимпиада қўмиталари тузилди. Шаҳарларда территориал принцип асосида спорт клублари уюшмалар, союзлар ташкил этилди. Чемпионатлар, кубок ўйинлари ва спорт биринчиликлар, миллий ўйинлар ва спорт биринчиликлар, миллий ўйинлар ва спорт байрамлари мунтазам ўтказилмоқда.

Бу мамлакатларда спортнинг барча олимпиада турлари кенг ёйилмоқда Майсазорда ўйналадиган хоккей, футбол, енгил атлетика, айниқса, тараққий этмоқда. Ёшлар баскетбол ва волейбол, велосипед спорти, сузиш ва ёйдан отиш билан шуғулланаётир. Жисмоний машқларининг кўпгина миллий турлари ва ўйинлар ҳам шухрат қозонган. Спорт майдонлари, гимнастика заллари ва стадионлар кўришга анча эътибор берилмоқда. Ҳиндистонда Миллий спорт стадиони Янги Дехлида кўрилди. Индонезияда Сурабой ва Меданда стадионлар барпо қилинди. Жакартада жуда катта спорт мажмуаси куриб тугатилди.

Миллий мураббийлар ва ўқувчи кадрларни тайёрлаш яхшиланмоқда. М; Ҳиндистон коллежларида бир қанча жисмоний тарбия бўлимлари бор.

Бомбейда Умумҳиндистон жисмоний тарбия ва спорт институти очилди. Аммо миллий кадрлар масаласи ҳали ечилмаган, шу сабабли Ҳиндистон, Индонезия ва Бирманинг спорт ташкилотлари мураббийларни чет эллардан тақлиф қилади.

Африка қитъасида ҳам жисмоний маданият анча юксалди. Африканинг янги давлатлари Гвинея, Гана, Мали ва бошқалар спортдан меҳнаткашларнинг кенг оммасини бахраманд қилиш учун интилмоқдалар.

Гвинея Республикасида жисмоний тарбия барча мактаблар ва ўқув юртларида мажбурий фанлар қаторига киритилган, Гвинея хукумати спорт ташкилотларига спорт иншоотларини қуришда ҳамда жисмоний тарбия ўқитувчилари, мураббийлар ва йўриқчиларни тайёрлашда моддий ёрдам кўрсатмоқда. Мамлакатда футбол, бокс, баскетбол, волейбол, велосипед спорти, енгил атлетика, дзю-до ва стол тенниси федерациялари тузилди. Спорт машқўлотларига фақат эркақларгина эмас, балки хотин-қизлар ҳам жалб қилинган.

Мали ва Ганада футбол, енгил атлетика, бокс ва велосипед спорти тараққий эттирилмоқда.

Африканинг ўн еттита давлатида жисмоний тарбия ва спортнинг юксалишида муҳим роль ўйнаётган миллий олимпиада қўмиталари тузилди ва ишлаб турди.

Тараққий қилган АҚШ, Англия,Франция,Италия,Япония ва бошқа давлатларда жисмоний маданият ва спорт юксақликка эришган.

1949-1950 йилларда қарийб 9 миллион ҳарбий хизматга чақирилиш ёшидаги америкаликлар ҳарбий хизматни ўташга яроқсиз деб топилди. 1957 йилда ёшлар жисмоний тарбияси билан шахсан шуқўлланган президент Д.Эйзенхауэр кўпчилик америка ёшларининг ҳарбий хизматга яроқсизлига туфайли ташвишланаётганлигини айтган эди.

АҚШ да меҳнаткашлар болаларининг аксарияти жисмоний тарбия ва спортдан бахраманд эмас. 1959 йилда АҚШдаги меҳнаткашлар болалари таълим олаётган бошланғич мактабларнинг қарийб 80% спорт иншоотларига эга эмас эди. Бу мактабларнинг 50% да жисмоний тарбия дарслари бутунлай бўлмаган. Ёшларнинг 5 фоизигина шаҳардан четдаги оромгохларда ёз пайтларини ўтказиш имкониятига эга эди. Асосан бадавлат кишиларининг болалари таълим оладиган ўрта мактабларнинг кўпчилигига зал, хавза, спорт анжомлари бор. Бу мактабларда жисмоний тарбияга хафтасига 45 дақиқадан 5 та дарс ажратилган. Ўрта мактабларда енгил атлетика, сузиш, баскетбол, бейсбол ва футбол бўйича мусобақалар жуда кўп ўтказилади.

Таниқли киноактёр ва машҳур мускулчи атлет, АҚШ президентлик кенгашининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича раиси Арнолд Шварцнеггер «Мен болаларнинг саломатлиги қониқарсиз аҳволда эканлиги тўқрисида гапиришим керак. 5 ёшдан 8 ёшгача бўлган болаларнинг 40 фоизида юракқон томирлари хасталигига чалиниш хавфи бор деб ўйлайман: семизлик, қонда холестериннинг юқори даражада тўпланганлиги, қон босимининг ошиши-уларнинг ҳаммаси кам ҳаракатизлик оқибатидир.

Мени бир нарса жуда ташвишлантиради, биргина Иллинойс штатида мактаб ёшига етмаган ўғил-қизлардан то 12 ёшгача бўлган болалар учун кундалик жисмоний тарбия дастури мавжуд. Мен Австрияда катта бўлганман, у ерда мактабга қатнаганимда ҳар куни бир соат мобайнида жисмоний тарбия билан шуғулланардик. Ундан ташқари хафтада уч марта спорт тўгарақларига борардик. АҚШда ҳам бу одатий ҳолда айланишини интизорлик билан кўтараяпман дейди.

АҚШда коллежлар (институтлар) ва университетлар спорт ишларининг асосий марказлари хисобланади. Йирик университетлар (Калифорния,Пенсильвания, Чикаго ва бошқалар) да гигиена ва жисмоний тарбия бўлимлари, спорт клублари тузилган. Улар жисмоний тарбияни амалга ошириш, тиббиёт кўрикларини ўтказиш ва ички ҳамда университетлараро мусобақалар ташкил қилишдан иборатдир. Америка коллежлари ва университетларида баскетбол, регби, бейсбол, енгил атлетика, бокс, сузиш, эшкак эшиш ва теннис спортнинг энг кўп тарқалган турлари хисобланади. АҚШ да университет спорти томоша тавсифига эга бўлиб, ўқув юртларига катта фойда келтиради. Университктларда катта стадионлар, заллар, хавзалар бор ва талабалар ўртасида жуда кўп томошабинларни жалб этиши ва кўпроқ пул тўплаши мумкин бўлган спорт турларининг тараққий этиши рақбатлантирилади. Чунончи, 1953 йилда Миннесот Университетида спорт мусобақаларида олинган фойда 900 мингдан кўпроқ долларни ташкил қилган. Катта фойда келтирувчи ҳамда университетларнинг рекламалари бўлиб хизмат қилувчи талабалар жамоалари ўйинчиларига, чемпионлар ва рекордичиларга алоҳида шароит яратиб берилади. Уларга стипендиялар тўланади, улар таълим учун хақ тўлашдан озод қилинади, уй-жой билан таъминланади ва х.к. энг яхши спорт иншоотлари, асбоблар ва инвентар улар учун хизмат қилади. Университетларда спортдан юқори спорт натижаларига эриша оладиган талабаларгина бахраманд бўлади. Шунинг учун ҳам спортнинг бирор тури билан шуғулланувчи талабалар сони кўп эмас, масалан, 1957 йилда Пенсилвания университетида 16200 талаба орасида 50 та енгил атлетикачи бор эди, холос.

«Якка, атоқли спортчилар учун спорт» сиёсати Американинг мустақил спорт клублари учун ҳам хосдир. Урушдан кейинги йилларда Америка спортчилари спортнинг бир қанча турлари (енгил атлетика, баскетбол, сузиш, оғир атлетика, бокс, эшкак эшиш) дан юксак спорт муваффақиятларига эришдилар. Бу спорт ҳаракатининг оммавийлигига эмас, балки мураббийларнинг ўрта мактаблардаги қобилиятли ёшларни танлаб олиши ва уларни спорт соҳасида янада ўсиши учун шароитлар вужвдга келтирилган университетларга ёки армияга жойлаштиришнинг натижасидир.

Америка спортининг энг ҳарактерли хусусиятларидан бири бўлган профессионализм урушдан кейинги даврда ўзгармади. АҚШ да профессионал спорт «катта бизнесга» айлантирилди. Профессионал спортчилар амалда корхона эгаларининг кўлларидир. Уларни оддий товар сингари сотиб оладилар ва сотиб юборадилар. Бейсболчи, боксчи, футболчи, регбичи, баскетболчилар билан савдо-сотиқ қилишдан спорт Хўжайинлари катта фойда оладилар. АҚШ да профессионал спорт хаваскорлик спорти учун катта зарар келтиради. Кўпгина машҳур хаваскор спортчилар спорт корчалонларига ўзларини сотадилар. Улар профессионал спортчи сифатида мусобақаларда қатнашар экан, ўз соғликларига зарар етказадилар ва ахлоқий тушкунликка учрайдилар. Уларнинг кўпчилиги асаб тизимининг заифланиши, юрак ва бошқа касалликлар билан азоб чекадилар. Уларнинг тақдири хеч кимки ташвишлантирмайди. Бу спортчиларнинг организми тезда кучдан қолади ва улар ахлоқий ҳамда жисмоний жиҳатдан майиб бўлиб спортдан ажраладилар.

Бошқа чет мамлакатларда ҳам жисмоний маданият ва спорт шу жамият аъзоларига хизмат қилмоқда. Англия, Франция, Италия ва бошқа мамлакатларда жисмоний маданият ишларига рахбарлик қилиш давлат органлари (маориф ва ҳарбий вазирлик), жамоат спорт ташкилотлари (Федерациялар ва спорт турлари бўйича иттифоқлар) томонидан амалга оширилади. Бу давлатларда жисмоний тарбия бошланғич ва ўрта мактабларда мажбурий фан хисобланади. Жисмоний тарбия дарсига бир хафтада 2 соатдан 4 соатгача вақт ажратилади. Унинг асосий методи спорт ва ўйинлар методи хисобланади. Фақат Швеция ва Норвегиядагина гимнастика дарсларига жисмоний тарбия барча дарсликларнинг тахминан 50 фоизи ажратилади. Баъзи мамлакатлар (англия, франция) да мактабларнинг таълим режалари: ўйинлар, экскурсия ва туристик юришлари учун хафтасига бир кун ажратиш кўзда тутилади.

Скандинавия мамлакатлари мактабларида гимнастика дарсларидан ташқари спортдан ихтисос бериш машғулотлари кенг кўлланмоқда. Швецияда спорт союзлар томонидан қўллаб-қувватланадиган тахминан 5000 мустақил гуруҳ тузилган. Бу гуруҳлар мактаб ўқувчилари ўртасида синфдан ташқари машғулотлар пайтида енгил атлетика, сузиш, футбол, эшкак эшиш, чанги, конки ва спортнинг бошқа турларини кенг таргиб қилмоқда. Мактаб спорти спорт союзи «СКОНЕ» барча Скандинавия мамлакатлари ва Финляндиянинг спортчи мактаб ўқувчиларини ўзида бирлаштиради. Бу Союз спортчи ўқувчиларни ёши, жинси ва мусобақалар учун белгиланган меъёрларига қараб тоифаларга ажратади. Скандинавияда спортнинг айрим турлари бўйича спорт нишонлари жуда кенг ёйилган. Бу нишонларга меъёр топшириш спорт натижаларининг ошишига ёрдам беради. Сузиш, енгил атлетика, эшкак эшиш. Чанги ва конкида юриш спорти ва умумий мактаб спорт нишони меъёри топширувчи мактаб ўқувчиларининг сони йилдан-йилга кўпаймоқда.

Япония ўқув юртларидаги жисмоний тарбия ўзига хос хусусиятга эгадир. Спортнинг халқаро турлари билан бирга жисмоний машқларнинг миллий турлари ҳам тараққий эттирилмоқда. Миллий спорт турларининг сақланиши ва уларнинг бутунлай эскича урф-одатлар бўйича ўтказилишидан ёшларни самурайла руҳида тарбиялаш учун фойдаланмоқда. Спортнинг бундай турларига катта қилич билан (ёки узун таёқча билан) бажариладиган қиличбозлик, сумо кураши, дзю-до, ёйдан отиш ва сузиш киради. Сузиш, қурол билан тик турган ҳолатда сузиш, оғир нарсаларни ташиб сузиш, сувнинг саёз жойига юқори баландликдан сакраш, бурун, айланма ва тўсиқлардан ўта билиш каби мураккаб малакаларни тарбиялаб етиштиради ва х.к. Олий ўқув юртлари (институт, университет) да жисмоний тарбия кафедралари ва спорт клублари бор. Аммо, АҚШ да бўлганидек, Японияда ҳам барча студентлар спорт клубларига кириш ва спорт билан шуғулланиш имкониятига эга эмаслар, «академик спорт» дан фақат «атоқли» спортчилар билан ота-оналари бадавлат бўлган ёшларгина бахраманд бўла олиши мумкин.

Чет мамлакатларда хаваскорлар спортига спортнинг айрим турлари бўйича федерациялар ва союзлар рахбарлик қилади. Уларнинг сони тараққий эттирилаётган спортнинг турига боғлиқ бўлади. Чунончи Англияда 50 тадан кўпроқ, Францияда 40 тача спорт турлари бор ва х.к. Ҳар бир Федерация ўзининг спорт тури бўйича миллий ва халқаро мусобақалар ўтказади. Олимпиада ўйинларида иштироқ этаётган хорижий мамлакатларда миллий жамоаларни тайёрлаб етиштирадиган миллий олимпиада қўмиталари тузилган.



МАВЗУ: ҚАДИМГИ АЖДОДЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИ.
Р Е Ж А :
1. Ўзбекистон ҳудуди аҳолисининг этник таркиби. (э.ав. VII – VI асрлар).

2. Сак-Массагеклар жисмоний тарбияси.

3. Зардуштийлар.

4. Грек-Бактрия давлатида жисмоний тарбия.

5. Қанг, Даван ва Қўшон давлатларида жисмоний тарбия.

ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИ АҲОЛИСИНИНГ ЭТНИК ТАРКИБИ (Э.АВ. VII-VI АСРЛАР).

Қадимги ёзма манбаларнинг шоҳидлик беришича милоддан аввалги VI-VII асрларда Ўзбекистон ҳудудида суғдийлар Бактрияликлар, Хоразмликлар, Сак ва Массагет элатлари яшаганлар. Зарафшон ва қашқадарё водийси, яъни бу ҳудуд Суғда («Авесто»да) Сугуда (Бехистун ёзувларида), Арриан, Страбон, Курций Руф асарларида Суғдиёна деб номланган. Бу ҳудудда яшайдиган аҳоли эса Суғдийлар деб аталган.

Амударёнинг қуйи оқимида яшаган оқимида Хоразмликлар бўлган. Уларнинг юрти Хваризам («Авесто») да, Хваразмиш (Бехустун ёзувларида), Хорасмия (Ариан, Страбон асарларида) дейилган.

Суғдийларнинг энг яқин қушнилари Бактрияликлар бўлиб уларнинг юрти Сурхон водийси, Афғонистоннинг шимоли Тожикистоннинг жанубий сарҳадларида жойлашган. Ёзма манбаларда у Бахдий «Авесто» да, Бақтриш (Бехустун ёзувларида) деб номланган. Юнон-Рим муаллифлари уни Бактриана ёки Бактрия деб атаганлар.

Саҳро ва Амударё бўйларида қўчманчи массагет қабилалари яшаганлар. Марказий Осиёнинг тоғлик, чўл ва саҳро ерларида асосий машғулоти чорвачилик бўлган Сақлар истиқомат қилганлар. Миллоддан аввалги VI асрда улар ўз ерларини бошқа қабилалар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун ҳарбий қабила иттифоқини тузганлар.

Қадимги Рим ва юнон муаррихларининг ёзишларича, сақлар 3 та ижтимоий гуруҳга бўлинган. Уларнинг кўпчилик қисми сака-тиграхауда, яъни ўткир учли кигиз қалпоқ кийиб юрувчи сақлар деб аталган. Улар ҳозирги Тошкент вилояти ва Жанубий қозоғистон ерларида яшаганлар.

Иккинчи гуруҳ сака-тиай-тара-дарайя, яъни дарёнинг нариги томонида яшовчи сақлар деб аталган. Улар Орол денгизи бўйларида Сирдарёнинг (бу дарёнинг қадимги номи Яксарт) қуйи оқимида яшаганлар. Помирнинг тоғли туманларида ва Фарғонада сака-хаумоварака деб аталувчи сақлар яшашган.

Марказий Осиёнинг кенг чўл ҳудудларида яшаган халқлар Юнон манбаларда Скифлар номи билан юритилган. Скифлар тарихи тўғрисида юнон муаррихлари қимматли маълумотлар берадилар. Жумладан Помпей Трон скифларни дунёдаги энг қадимий халқлардан бири деб хисоблайдилар. қадимийликда улар Мисрликлар билан бахислашадилар: «Скиф» сўзи халқнинг аниқ номи эмас балки уларнинг турмушини сифатловчи маънони англатган. Яқин ўтмишларга қадар ҳам дашт, ҳам саҳроларда яшовчи халқнинг маиший турмушини англатувчи «Сахрат», «Сартлар» каби иборалар ишлатиб келинганлиги тарихда сир эмас. Юнон муаррихларининг маълумотларига қараганда, скифлар қадимги ғарбда Днепр дарёсида тортиб шарқда Тяньшан тоғларигача чўзилган дашт ва саҳроларда яшаганлар. Уларнинг қабилалари Массагет, Дах Сах (шак), Дебрик каби номлар билан аталган. Қадимги скиф қабилаларининг Волга, Днепр, Дунай дарёлари бўйларида яшаганликларини қайд этишган.

Қадимшуносликлар Афросиё (Самарқанд), Ерқурғон ва Узункир (Қашқадарё водийси), Қўзаликлар (Хоразм), Қизилтепа (Сурхондарё) каби доимий шаҳарларни ўрганиш куйидагилардан далолат берди. қадимги шаҳарларда хос умумий белги уларнинг мудофаа деворлари билан ўралганлигидир. Шаҳарда хоким яшайдиган халқа бўлган. Илк қизилтепа шахри мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўралиб, девори сув тўлдирилган хандак билан ихоталанган. Деворнинг буржлари ва ўқ отиш учун махсус шинақлари ҳам бўлган. Ўша даврда аҳоли куйидаги гуруҳларга бўлинган: зодагонлар, ҳарбийлар, зироатчилар, ҳунармандлар.



1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет