Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси



жүктеу 0.68 Mb.
бет1/5
Дата29.04.2016
өлшемі0.68 Mb.
  1   2   3   4   5
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти




Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ФАКУЛЬТЕТИ
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ КАФЕДРАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ IV-КУРС ТОЛИБИ

СОАТОВ МУХАММАДРИЗОНИНГ



МАВЗУ:“ БАДИИЙ ГИМНАСТИКАНИНГ ВОСИТА ВА

УСУЛЛАРИДАН МАЖМУАЛИ ФОЙДАЛАНИШ АСОСИДА МАКТАБ ЎҚУВЧИ ҚИЗЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ СИФАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ”



Термиз-2013 йил

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ФАКУЛЬТЕТИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ КАФЕДРАСИ

БАДИИЙ ГИМНАСТИКАНИНГ ВОСИТА ВА



УСУЛЛАРИДАН МАЖМУАЛИ ФОЙДАЛАНИШ АСОСИДА МАКТАБ ЎҚУВЧИ ҚИЗЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ СИФАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ” МАВЗУСИДАГИ
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
Бажарди: Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият таълим йўналиши 4-курс талабаси Соатов Мухаммадризо _________________
Илмий раҳбар: п.ф.н.Ё.Дониева

_________________


Битирув малакавий иш кафедрадан дастлаб ҳимоядан ўтди.

_____ сонли баённомаси “____”_________ 2013 йил

Термиз-2013 йил
М У Н Д А Р И Ж А



КИРИШ.........................................................................................................

3

I-БОБ: ТАДҚИҚОТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ............................................

8

1.1. Бадиий гимнастика тарихидан..................................................................

8

1.2. Замонавий бадиий гимнастиканинг ўзига хос жиҳатлари.......

11

1.3. Жаҳон бадиий гимнастиканинг ривожланиш йўналишлари.

15

II-БОБ. МАКТАБДА БАДИИЙ ГИМНАСТИКА ДАРСИНИ

ЎТКАЗИШ УСЛУБИЁТИ.................................................................

16

2.1. Спорт тайёргарлигининг мақсади, вазифалари ва таркибий қисмлари.............................................................................................................

16

2.2. Бадиий гимнастикадаги спорт тайёргарлиги воситалари.......

21

2.3. Спортчиларнинг спорт тайёргарлиги тамойиллари.................

22

2.4. Гимнастикачиларнинг спорт тайёргарлиги услублари............

24

III-БОБ. ГИМНАСТИКАЧИЛАРНИНГ МУСИҚИЙ

ТАЙЁРГАРЛИГИ.............................................................................

27

3.1. Мусиқий савотхонлик асослари ва гимнастикачиларнинг мусиқий ҳаракатчан тайёргарлиги ..........................................................

27

3.2. Мусиқадаги маром...................................................................................

34

3.3. Оҳанг (мелодия)........................................................................................

36

ХУЛОСА...............................................................................................................

45

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ....................................

46


КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги: Президентимиз таъкидлаганидек, нимани ўз олдимизга мақсад қилиб қўймайлик, қандай буюк ишларни амалга оширишга интилмайлик, барча олижаноб ҳаракатларимизнинг негизида, барча эзгу ниятларимизнинг замирида фарзандларимизнинг ҳам жисмонан, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту-саодати, фаровон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси мужассамдир.

Ҳақиқатдан ҳам, мамлакатимизда баркамол авлод тарбиясига фақат таълим, спорт ёки тиббиёт соҳасининг масаласи деб эмас, балки барча соҳа ва тармоқлар фаолиятини мажмуали тарзда сафарбар этишни тақозо этадиган кўп қиррали, кенг тармоқли вазифа сифатида қаралмоқда. Умуман, ижтимоий йўналишда қабул қилинган барча дастурлардан тортиб, оила ва маҳалла институти ҳақида ғамхўрлик, аёлларнинг жамият ҳаётидаги нуфузини оширишга кўмаклашадиган чора-тадбирларгача — барчасининг замирида ягона мақсад, яъни юртимизда баркамол авлодни вояга етказиш масаласини ҳал этиш йўлидаги саъйи-ҳаракатлар акс этган.

Жумладан, бугунги кунда Юртбошимиз ғояси асосида ташкил қилинган, дунёда ноёб тузилма сифатида эътироф этилган Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолияти ҳам шу мақсадларга қаратилган.

2003-2009 йиллар мобайнида Жамгарма маблағлари ҳисобидан республикада намунавий лойиҳалар бўйича 1117 та болалар спорти объектлари барпо этилди ва фойдаланишга топширилди, шулардан 917 таси, яъни 82 фоизи қишлоқ ҳудудларидадир. Мазкур иншоотлар белгиланган меъёрларга асосан тўлиқ спорт анжомлари билан жиҳозланган.

Шунингдек, 2010 йилда 71 та спорт иншооти, 26 та сузиш ҳавзаси янги қурилиши ва қайта таъмирланиши белгиланган. Биргина жорий йилнинг ўзида бу ишларга жами 44 миллиард сўмдан ортиқ маблаг ажратилиши бу борадаги ишлар янада кенг кўлам касб этиб бораётганлигининг амалий ифодасидир.

Бунинг натижасида ҳозирги вақтда спорт секциялари ва гуруҳларида мактаблар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг 2,1 миллионга яқин ўқувчиси мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб келмоқда, шуларнинг 35 фоизини қизлар ташкил этади. Натижада, мактаб ёшидаги болалар ўртасида касалликка чалиниш анча камайди, уларнинг фаоллиги ва жисмоний маданияти ошди.

Шу билан бир қаторда, юртимизда хотин-қизлар спортини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу масала бевосита Юртбошимиз ташаббуси ҳамда раҳнамолигида ўз ечимини топаётгани айни мақсадга мувофиқцир.

2005 йилнинг 8 ноябрида Оқсаройда Президент Ислом Каримов раислигида Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида Юртбошимиз қишлоқ жойларда болалар спортини ривожлантириш, қизларнинг спорт билан шуғулланишлари учун керакли шарт-шароитларни таъминлаш, мураббий ўқитувчиларни, хусусан, аёл мураббийларни тайёрлаш ва олийгоҳларнинг жисмоний тарбия бўлимларига истисно сифатида қабул қилиш каби долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

Натижада, 2006 йилдан бошлаб Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти тасарруфида хотин-қизлар спорти бўлими ташкил этилди ҳамда ушбу бўлимга вилоятларнинг чекка қишлоқларидан қобилиятли қизлар қабул қилинди. 2009-2010 ўқув йилида эса 200 нафардан ошиқ хотин-қизлар илк қалдирғочлар сифатида йўлланма олиб, ўз ҳуддудларидаги спорт иншоотларида ўқитувчи-мураббийлик фаолиятларини бошлашди.

Қизлар спорти ҳақида сўз юритилганда, спортнинг нафис турларидан бири — бадиий гимнастика ҳақида алоҳида тўхталиш лозим. Қизларга бу спорт тури билан 4-5 ёшдан бошлаб шуғулланиши кўпгина соҳа мутахассислари томонидан тавсия этилган. Бу спорт тури қизлар организми учун жуда ҳам фойдали ва самарали таъсир кўрсатади. Мазкур спорт тури билан шуғулланиш натижасида қизларда нозиклик, ҳаракатларининг майинлиги ҳамда гўзал қадди қомат шаклланади. Шу билан бир қаторда, жисмоний сифатларининг, яъни эгилувчанлик, эпчиллик, чаққонликнинг ривожланиши ва тарбияланиши шулар жумласидандир.

Бадиий гимнастика — бугунги кунда биз ҳавас қилган ривожланган мамлакатлар қаторида жадал тараққий топиб, оммалашиб бораётган спорт турларидан биридир, Ўтказилаётан мусобақалардан ҳам кўриш мумкинки, кундан-кунга иштирокчиларнинг сони ва маҳорати ошиб бормоқда. Нафақат шаҳар, туман марказлари, балки чекка қишлоқларда ҳам спортнинг бу турига қизиқиш ва эътибор ошиб бораётганлиги кишини қувонтиради. Бугунги кунда юртимизда 10 мингдан зиёд қизлар спортнинг нафис тури бўлмиш бадиий гимнастика билан шуғулланиб келмоқдалар. Бунда, албатта, Ўзбекистон бадиий гимнастика федерациясининг ҳам хизмати катта. Ўзбекистон гимнастика федерацияси 2005 йилда Халқаро гимнастика федерацияси (ХГФ) шафеълиги остида ташкил этилган. Жамоат бирлашмаси бўлган Ўзбекистон Гимнастика федерацияси аёллар спорт гимнастикаси (УАС), эркаклар спорт гимнастикаси (MAО), бадиий гимнастика (КС), гим-настик трамполин (ТКА), гимнастик акробатика (СA) ва умумий гимнастикани (СО) ўз ичига олади.

Шуни айтиш керакки, мустақиллик йилларида Ўзбекистонлик гимнастикачилар нафақат юксак натижаларга эришдилар, балки республикамизнингхалқаро майдондаги обрўсининг янада ортишига муносиб ҳисса ҳам қўшдилар.

Эътиборлиси, 2009 йилда жаҳон ва Осиё миқёсидаги мусо-
бақаларида шахсан ўзбек қизларининг иштирок этиб, нуфузли
ўринларни қўлга киритгани кишини тўлқинлантириб юборди.
2010 йилнинг феврал ойида эса Тошкент шаҳрида ўтказилган
Осиё чемпионатида Азиза Мамажонова, Ҳусниябону Ғуломо-
валарнинг олтин медални қўлга киритгандаги ҳаяжонли дам-
лари, ҳанузгача қалбимизга ғурур ҳиссини бахш этмоқда.

Албатта, мазкур спорт тури жадал ривожланиб борётган бир вақтда мураббийлар фаолияти ва уларни малака ошириш жараёнини такомиллаштириш ҳам муҳим масалалардан биридир.

Зеро, мураббийлар малакасини ошириш тизимини яратиш — болалар спортини ривожлантириш, эртанги кунимиз равнақидан далолатдир.

Ҳар бир мураббий ёшларнинг маънавий ва ахлоқий сифатларини ривожлантириш, идроки ва ақл-заковатини баҳолаш, уларнинг қобилиятлари ва одамийлик сифатларини ўстириш, етук мутахассис бўлиб етишишига жисмонан ва руҳан тайёрлашга эътиборини кучайтириши лозим.

Мураббийларимиз олдида битта мақсад бўладики, у ҳам бўлса фақат ғалаба қозониш. Бунинг учун бугунги кунда юртимизда яратилган шарт-шароитлардан, имкониятлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, хорижий тажрибаларни ўрганиш даркор.

Ишнинг мақсади: Ўқувчи қизларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришда бадиий гимнастиканинг восита ва усулларини илмий назарий тахлил этиш

Ишнинг вазифаси:

1. Бадиий гимнастика мусобақалари пайтида мактаб ўқувчи қизлар организмнинг фунционал ҳолатини аниқлаш.

2 Бадиий гимнастикачиларнинг антропометрик кўрсаткичларини аниқлаш.

3. Бадиий гимнастикачиларнинг жисмоний тайёргарлик ва мусобақа пайтида тиббий-педагогик назоратини ташкил этиш.



Ишнинг фарази: Фараз қилинадики, бадиий гимнастикачиларнинг спорт тайёргарлигини оширишда умумий чидамлилик воситалардан фойдаланиш, уларда жисмоний сифатларнинг самарадорлигини оширади.

Ишнинг объекти: Мактаб ўқувчи қизларнинг жисмоний сифатларини тарбиялашга қаратилган, жисмоний тарбия дарслари ва синфдан ташқарида олиб бориладиган бадиий гимнастика бўйича машғулотлар.

Ишнинг янгилиги: Вилоятда биринчи маротаба:

  • Ишда бадиий гимнастика ўқув йили давомида турли ҳажмларда спорт машғулотлари билан шуғулланган мактаб ўқувчи қизларнинг ўзлаштиришларга таъсирини ўрганиш;

  • Ўзлаштиришнинг мусобақа нагрузкаларига боғлиқ ҳолда ўзгариш даражасини ўрганиш;

  • Синов-имтиҳон мавсуми давомида мактаб ўқувчи қизларнинг руҳий-физиологик кўрсаткич ўзгаришларини кузатиш.

Амалий аҳамияти: Тадқиқот натижалари қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

  • Мактаб ўқувчи қизларнинг ўқиш даврида спорт ҳамда ақлий билимларини ўзлаштириш даражасини ошириш;

  • Бўлажак мутахассисларни касбий тайёргарлиги бўйича янада самарали услубларни ишлаб чиқиш.


I-Боб ТАДҚИҚОТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

1.1 БАДИИЙ ГИМНАСТИКА ТАРИХИДАН

Бадиий гимнастика нисбатан янги спорт тури бўлсада, унинг илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Ушбу нафис спорт турининг сарчашмалари анча хилма-хил, улар орасида гимнастик, пластик ва ритмик тизимлар, халқ ва мумтоз рақс санъати кабиларни санаб ўтиш мумкин. Унга асос солган бир қатор шахсларнинг ҳаёти ва ижодига қисқача тўхталиб ўтиш жоиз.

Франсуа Дельсарт (1811-1871 йиллар) — француз хонандаси ва драматик актёри, кейинчалик дикция (талаффуз) ва драматик санъат ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Бу шижоатли инсон ифодали гимнастика тизимини шакллантирдики, у опера хонандаларининг актёрлик маҳоратининг барча томонлари: ифодали куйлаш, имо-ишоралардан фойдалана билиш, тўғри ҳаракатланиш каби жиҳатларини қамраб олган эди. Ўз тизимидан дарс бериш учун у 1839 йили Парижда Саҳна маҳорати курсларини очди.

Умуман олганда, бу тизим бадиий гимнастика учун мақбул эмас, чунки Дельсартнинг фикрига кўра, ҳар бир эмоционал ҳолатга аниқ белгилаб кўйилган ҳол ёки ҳаракат мос бўлиши керак, ваҳоланки бадиий гимнастикада мусиқага мос тарзда барча ҳаракатларга турли эмоционал тус бериш вазифаси қўйилади. Бироқ, Франсуа Дельсарт томонидан очилган ифодалилик қоидалари ҳанузгача ўз аҳамиятини йўқотмаган. Унга кўра, қуйидаги тамойиллар ажратилиб кўрсатилади:



  • эмоционал ҳолат ва тана ҳаракатлари ўртасидаги боғлиқтик тамойили;

  • каттароқ мушаклардан бошлаб кўплаб бўғинларни ҳаракатга солишда уйғунликка риоя қилиш тамойили (пружина, тўлқин каби ҳаракатлар айнан шундай бажарилади)

  • ҳаракатланганда мувозанатни сақпаш учун қўл ва оёқларни бир-бирига қарама-қарши қўйиш тамойили.

Хотин-қизларни илмий жиҳатдан тарбиялашга муҳим хисса Қўшган яна бир инсон француз физиологи ва педагоги Жорж Демени (1850-1917Й.) бўлди. У динамик машғулотлар, мушакларни чўзиш ва бўшаштиришга қаратилган машқлар, рақс ҳаракатлари ва буюмлар (чўқмор, таёқ, гардиш ва бошқалар) билан бажариладиган мақшларни қўллашнинг мақсадга мувофиқпигини исботлаб, бу ҳаракатлар эгилувчанлик, чаққонлик, яхши қомат, назокат билан ҳаракатланишга хизмат қилишини тасдиқлади.

Эмиль Жак-Далькроз (1865-1950 йиллар) — швейцариялик композитор, консерватория профессори. ритмик гимнастика тизимининг муаллифи. Далькроз ўз тизимини сольфеджио дарсларидаги ёрдамчи усул ёрдамида шакллантира бошлади. Бунда ўқувчилар улар ўрганиши қийин бўлган мураккаб мусиқа маромларини қар сак чалиб, қайтаришлари керак бўлган. У ушбу усулни шунчалиқ ривожлантирдики, 1910 йилда Дрезден яқинидаги Хеллерау шаҳарчасида Ритм институтини очди. Бу каби институтлар, гуруҳлар, курслар Биринчи жаҳон урушидан олдин Европа ва Американинг кўнгина шаҳарларида ташкил этилди

Далькрознинг ритмик гимнастикаси мусиқани чуқур ҳис қилиш, оҳанг маромларини теран англаш, ҳаракатлар уйгунлиги, эътибор каби сифатларни ривожлантириб, ёшларнинг жисмоний тарбиясига хизмат қиларди. Р. А. Варшавскаянинг фикрича, Далькроз тизимининг асосий камчилиги мусиқанингалоҳида элементларидан бири — маромнинг мусиқа мазмунидан ташқари ҳукмрон омил сифатида ажратишдан иборат эди. Ваҳоланки, мусиқани бутунлигича қабул қилиб, изчил ўқитиш орқали уни ҳис қилиш хусусиятини ривожлантириш керак эди. Айнан Р.А. Варшавская, Далькрознинг шогирди сифатида унинг услуби асосида мусиқий жисмоний тарбия тизимини шакллантириб, бадиий гимнастика асосчиларидан бири бўлди. Унинг мазкур тизими .ҳозирда ҳам гимнастикачилар ва мута-хассисларни тайёрлашда кенг қўлланилади.

Айседора Дункан(1877-1927й.)- таниқли америкалик раққоса бўлиб, санъатдаги янги йўналиш — эркин пластика асосидаги ифодали рақс муаллифи сифатида тарихда қолди.

Рақс санъатига кўплаб янгиликлар олиб кирган Айседора Дункан рақс педагогикасида ҳам эътиборли ишларни амалга оширди. У ўқувчилар жисмоний, интеллектуал, маънавий ва эстетик камолотга эришишлари мумкин бўлган мактаб ҳақида орзу қиларди. Синглиси Елизавета, кейинчалик эса асраб олган қизи Ирма билан бирга у Америка ва Европада бир нечта мактаб очди. Айниқса унинг Бельвью, Париж, Гренвальд (Германия), Москванинг Пречистенка кўчасидаги мактаблари машҳур бўлиб кетди. Гарчи Айсе-дора Дункан яхлит ўқитиш тизимини ярата олмаган бўлсада, унинг айрим ғоялари ўта аҳамиятлидир. Жумладан:


  • ижодий индивидуалликни шахсий ижод орқали шакллантириш;

  • ўқитишда бадиий жиҳатдан юксак савияли мусиқадан фойдаланиш;

  • ҳаракатлар, либослар, пойафзал табиий бўлиши тамойилига амал қилиш; образларни бойитиш ва эстетик ривожланиш манбаи сифатида табиатга мурожаат қилиш.

Юриш, югуриш, сакрашлар, қўлларнинг тўлқинсимон ва силкитувчи ҳаракатларини бажаришда Айседора Дункан томонидан ишлаб чиқилган айрим машқлар қўлланилади.

Юқорида айтилганларни умумлаштириб, бадиий гимнастиканинг клланиш тарихида уч босқични ажратиб кўрсатишимиз мумкин:

I - босқич- Ленинград шахрида бадиий гимнастиканинг шаклланиши ривожланишнинг Ленинград даври)

II - босқич - собиқ Совет Иттифоқида бадиий гимнастиканинг ривожланиши (умумиттифоқ ривожланиш даври)

III - босқич - бадиий гимнастиканинг халқаро миқиёсда ривожланиши (халқаро ривожланиш даври).

1.2. ЗАМОНАВИЙ БАДИИЙ ГИМНАСТИКАНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Ҳозирги пайтда бадиий гимнастика - олимпия спорт тури бўлиб, унда спортчи қизлар техник маҳорат ва мусиқа остида мураккаб тана ҳаракатларини турли буюмлардан фойдаланган ҳолда ифодали бажаришда ўзаро беллашадилар. (1-расм).

Бадиий гимнастика учун одатий машқлар қаторига тузилиши бўйича хилма-хил буюмлар (гардиш, арқон, чўқмор, ленталар) билан бажариладиган машқларнинг буюмсиз амалга ошириладиган ҳаракатлар, акробатик машқлар, рақс ва хореография элементлари билан уйғун ҳолда бажариладиган ҳаракатларни киритиш мумкин. Ушбу машқлар бадиий гимнастиканинг ўзга хос жиҳатларини акс эттиради ва унинг асосини ташкил этади.

Бадиий гимнастика спортга хос умумий қонуниятларга кўра ривожланмоқда. Гимнастикачиларнинг спорт маҳорати қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топади: дастурларнинг мураккаблиги, композиция ва ижро сифати.

Мураккаблик — бу элементларнинг мураккаблиги, бирикиши ва сони билан белгиланадиган комбинацияларнинг жамлама техник қийматидир.

Композиция — элементларнинг комбинацияда замон ва макон нуқтаи назаридан жойлаштирилиши тартиби,

Ижро - биринчи ва иккинчи таркибий қисмларнинг оригинал гимнастик шаклда амалга оширилиши.

Гимнастикачиларнинг спорт маҳорати ривожи жараёнида алоҳида таркибий қисмларга бўлган талаблар бир хил бўлмаган. Гоҳида улардан бири, гоҳида бошқасига кўпроқ эътибор қаратиларди, Бу жиҳат асосан мусобақаларнинг қоидаларига боғлиқ бўларди. Шундай бўлсада, бадиий гимнастикада ҳар уччала таркибий қисм — мураккаблик, композиция ва ижро ўртасида ўзга хос уйғунлик мавжуд бўлиши керак.

Композицияни ижро этишда гимнастикачига қўйидадиган муҳим талаб — мусиқани итахсий қабул қилиш, экспрессия ва ифодалилик асосида техник жиҳатдан мураккаб композицияларни ижро этишда эмоционал - ҳаракатчан образ ҳосил қилишдан иборат.

Мусобақа дастурларининг композицион шакллари борасидаги ижодий изланишларда мусиқа катта ўрин тутади. Мусиқий асарнинг хусусияти ва эмоционал мазмуни гимнастикачининг (жисмоний, техник, психологик, ифодали, ёш жиҳатидан) индивидуал хусусиятларига жавоб бериши лозим. Гимнастикачининг маҳорати, мусиқийлиги, ҳаракатланиш маданияти қанчалик баланд бўлса, унинг имкониятлари шунчалик кўп бўлади. Спортчи қизларнинг ижро маҳоратига хос яна бир жиҳат хореграфик тайёргарликдан иборат. Хореография — эстетик тарбия ва ижодий қобилиятларни ривожлантиришнинг муҳим воситаси. Айнан хореография машғулотлари жараёнида спортчилар санъатга ошно бўладилар. Уларда ҳаракатлар гўзаллигини тўғри ҳис қилиш, улар орқали маълум эмоционал ҳолатларни, турди кайфият, ҳиссиётларни ифода этиш қобилияти тарбия-ланади. "Хореография" тушунчаси (классик, халқ, тарихий-маиший, замонавий) рақс санъатига оид барча жиҳатларни ўз ичига олади. Хореография гимнастикачиларнинг ҳаракатланиш маданиятини бойитиш ва уларнинг ифода воситаларини кенгайтириш, ижрога хос артистлик қобилиятини ошириш имконини беради.

Жаҳон гимнастика майдонидаги ортиб бораётган рақобат шуни тақазо этадики, мураккабликни юксак маҳоратли ижро билан уйғун ҳолда кўрсата билган, алоҳида ифода, эмоционаллик ва артистизмни намоён этган спортчиларгина доимо ғалаба қозона олади. Шу боис махсус хореографик тайёргарликка янада сифатли ёндашув талаб этиладики, у гимнастикачилар ҳаракат қилаётган ўзгарувчан шароитларда аввало шахсий қобилиятларга тая-ниш ва доимо илғор бўлиш тамойилларига асосланмоғи лозим. Гимнастикага оид яққол жиҳатлари бўлишига қарамай, "ифодали ҳаракат" тушунчаси психология соҳасига оиддир. Бу атама билан психолик тадқиқотларда руҳий ҳолатларнинг ташқи ифодаланиши {мимика, пантомимика ва экспрессияда намоён бўлиши) белгиланади. Бадиий гимнастикада психологик тайёргарлик ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Гимнастикачиларнинг шахсий психологик хусусиятларини ўрганиш уларнинг ҳар бирига алоҳида ёндашув топиш имконини беради. Спортчиларнинг мижози, улар асаб тизимининг турини аниқлаш мураббийга қўйилган мақсадга эришиш йўлида энг самарали қарор қабул қилишга ёрдам беради. Психик функциялар ва хусусиятларни махсус ривожлантириш гимнастик машқларини самарали бажариш учун зарурдир. Бир мусобақада стартлар кўп бўлиши боис, гимнастикачиларга махсус психологик тайёргарлик керак бўлади. Жумладан, кетма-кет 3-4 кунлик беллашувлар давомида кунига 2-4 тадан чиқишлар қилинадики, бунда етарли даражадаги жисмоний "енгиллаштириш" ва бўшашиш жуда зарур, акс ҳолда, катта психологик толиқиш юз бериши мумкин.

Мазкур спорт турининг яна бир ўзига хос жиҳати шундан
иборатки, гимнастикачиларнинг спорт ютуқлари даражаси те-
гишли малакага эга ҳакамларнинг субъектив баҳоси билан аниқ-
ланади. Бадиий гимнастика бўйича ҳакамлар комбинацияларни
баҳолашда ижро маҳоратига хос кўплаб омилларни ҳисобга олиш-
ларига тўғри келади, чунки ушбу спорт турида ҳаракатларнинг
сифатига хос кўплаб унсурлар намоён бўлади. Уларни борича
қамраб олиш, бу борадаги турли маълумотларни таҳлил қилиш
ва аниқ экспертлик хулосасини бериш — бадиий гимнастика на-
зарияси ва амалиёти олдида турган юсак мақсаддир. Мазкур ва-
зифани ҳал қилишда кўплаб ўзига хос хусусиятлар ва жиҳатларга
эътибор бериш тақазо этилади.


Олимпия турлари Ноолимпия турлари


Эркаклар спорт Спорт

гимнастикаси аэробикаси

1903 йилдан 1995 йилдан




Спорт


Батутда акробатикаси

Аёллар спорт сакраш 1999 йилдан

гимнастикаси 1999 йилдан

1928 йилдан Акробатик

йўлакда сакраш

1999 йилдан

Бадиий


гимнастика

1963 йилдан






“Гимнастика ҳамма учун”

жаҳон гимнастрадалари

1953 йилдан







Халқаро гимнастика федерацияси — ФИЖ
1-расм. Халқаро гимнастика федерацияси - ФИЖ нинг тузилиши.



  1   2   3   4   5


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет