Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси



жүктеу 0.84 Mb.
бет1/4
Дата24.04.2016
өлшемі0.84 Mb.
  1   2   3   4
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ

ПСИХОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ

КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ТАФАККУР ВА ХОТИРА ХУСУСИЯТЛАРИДАГИ БОҒЛИҚЛИКНИ ЎРГАНИШ” мавзусидаги



БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ







БАЖАРДИ: Психология таълим йўналиши битирувчи 4 курс талабаси Абдуллаева Н.________________







ИЛМИЙ РАХБАР:

доц.в/б.Шарафутдинова Х. ____________

Битирув малакавий иши кафедрадан дастлабки ҳимоядан ўтди. ___________ сонли баённомаси «_____» _________________ 2013 йил



Термиз – 2013
КИРИШ

1-БОБ. Коллеж ўқувчилари билиш жараёнлари психологияси

1.1. Билиш жараёнлари ва уларнинг таълим фаолиятидаги роли.

1.2. Тафаккур ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлари.

1.3. Хотира ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлари.



2-БОБ. Коллеж ўқувчилари тафаккури ва хотирасини тадқиқ этиш.

2.1. Мантиқий тафаккур махсулдорлигини аниқлаш усули .

2.2. Хотира кўламини материалнинг англанганлик даражасига боғлиқлигини текшириш

2.3.Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг тафаккур ва хотира хусусиятлари ўртасилаги боғлиқлик

2.4. Коллеж ўқувчилари тафаккури ва хотирасини коррекциялаш.

Хулоса ва тавсиялар

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Илова

КИРИШ
XXI аср интеллектуал авлоднинг асри.

И.Каримов.

Битирув малакавий иш мавзусининг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини жаҳон миқиёсида йил сайин барқарорлаштириб борар экан, унинг истиқболи бугунги авлоднинг, билимдон, маънавий жиҳатдан баркамол фикрлаш қобилияти юқори даражадаги инсонлар бўлиб етишишига боғлиқдир. Бу ўринда инсон руҳияти қонунларини ўрганувчи психология фани алоҳида аҳамият касб этади. Касб-хунар коллежи ўқувчиларини жамиятимиз учун тўла қонли, фаол, баркамол шахс сифатида шакллантириш, уларнинг билиш фаолиятини ривожлантириш таълим самарадорлигини янада оширади. Шу туфайли таълим жараёнида хотира ва тафаккурнинг ўзаро боғлиқлигини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

XXI аср буюк ўзгаришлар даври. Бу ўзгаришлар энг аввало инсон тафаккурида, унинг фикрлаш тарзида рўй бериши муқаррар. Табиийки, бу ҳолат шахс маънавияти ва у орқали жамиятнинг маънавий қиёфасига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш ишининг ҳаётий зарурати ва долзарблиги ҳақида гапирар эканлар, “Миллий ғоя биринчи навбатда ёш авлодимизни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбига инсонпарварлик ва одамийлик фазилатларини пайванд қилишдек олижаноб ишларимизда мададкор бўлиши зарур”. Бу вазифалар, биринчи навбатда келажакнинг бунёдкори бўлмиш ёш авлоднинг билим олиш, юқори малакали кадрлар бўлиб ўз юрти ва халқига ситқидилдан хизмат қилиш, озод юрт равнақи ва бахт-саодати учун ҳалол меҳнат қилишга ўргатишни назарда тутади. Зеро, мустақиллик айнан фидойи, ўз Ватани манфаатларига ғоят садоқатли, юқори малакали, интеллектуал салоҳиятли кадрларнинг жамиятни бошқаришини тақозо этади. Шундай экан бўлажак мутахассисларнинг хотира ва тафаккур хусусиятлари ва улар ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш ва замон талабларига мос қилиб тарбиялаш хозирги кунда долзарб ҳисобланади.



Битирув малакавий ишнинг мақсади. Ушбу битирув малакавий ишнинг асосий мақсади коллеж ўқувчилари тафаккур ва хотира хусусиятлари ўртасидаги боғлиқликни психологик жиҳатдан ўрганишдан иборат.

Битирув малакавий ишнинг вазифалари. Тадқиқот мақсадини амалга ошириш учун бир қатор вазифалар белгилаб олинди.



  1. БМИ иш мавзусига оид адабиётлар таҳлилини амалга ошириш, ишнинг методологик асосларини белгилаш.

  2. Коллеж ўқувчиларининг тафаккур ва хотира хусусиятларини тажрибада ўрганиш.

  3. Тажриба натижаларни сифат ва миқдор жиҳатдан таҳлил қилиш.

  4. Таълим жараёнида тафаккур ва хотиранинг ўзаро муносабатини ўрганиш.

Битирув малакавий ишнинг илмий фаразлари.Тадқиқотда қуйидаги илмий таҳминлар илгари сурилиши мумкин: Коллеж ўқувчиларининг тафаккур ва хотира хусусиятлари таълим самарадорлигини белгиловчи муҳим омил бўлиши мумкин.

Битирув малакавий ишнинг илмий методлари. Ўқувчиларининг ўқув фаолияти жараёнида тафаккур ва хотира хусусиятларини ўрганиш мақсадида қуйидаги методикалар қўлланилди:

  1. Савол-жавоб – ўқувчиларининг тафаккур ва хотира хусусиятлари ҳақида маълумотлар олиш учун.

  2. “Мантиқий тафаккур махсулдорлигини аниқлаш усули” - ўқувчиларининг тафаккур хусусиятларини ўрганиш масаласида.

  3. Хотира кўламини материалнинг англанганлик даражасига боғлиқлигини текшириш усули.

  4. Корреляцион ва статистик қайта ишлаш методлари.

Битирув малакавий ишнинг объекти. Тадқиқот жараёнида асосан касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг тафаккур ва хотираси ўрганилди.

Битирув малакавий ишнинг янгилиги. БМИнинг янгилигини қуйидагилар билан изоҳлаймиз:

  1. БМИда биринчи марта коллеж ўқувчиларининг тафаккур ва хотира хусусиятларининг ўзаро боғлиқлиги масаласи амалий ва назарий жиҳатдан ўрганилди ва таҳлил қилинди.

  2. Коллеж ўқувчиларининг тафаккур ва хотираси таълим жараёни билан боғлаб ўрганилди.

Битирув малакавий ишнинг назарий аҳамияти. БМИнинг назарий аҳамияти бевосита унинг илмий янгилиги ва тадқиқот методларининг ишончлилигидан келиб чиқади. Тадқиқотнинг назарий аҳамияти шундаки, унда қўлга киритилган назарий хулоса ва таҳлиллар коллеж ўқитувчиларининг ўқувчилар тафаккури ва хотираси муаммолари ҳақидаги билимларни бойитади.

Битирув малакавий ишнинг амалий аҳамияти. БМИнинг амалий аҳамияти шундаки, касб-ҳунар коллежида таълимни ташқил этишда тавсияларга асос бўлади. Бундан ташқари, олинган натижалар асосида ота-оналар, мураббийлар, педагоглар учун болаларнинг тафаккур ва хотира хусусиятларини шакллантириш бўйича методик кўрсатмалар ҳамда тавсиялар берилади.

Битирув малакавий ишнинг тузилиши. Ушбу БМИ кириш, адабиётлар таҳлили, асосий қисм боблари, икки боб, бешта параграф, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва илова қисмлардан тузилган.

Ишнинг кириш қисмида БМИ мавзусининг хозирги кун нуқтаи назаридан долзарблиги, тадқиқот ишининг предмети, мақсади, вазифалари, БМИда қўлланилган методикалар, ишнинг назарий ва амалий аҳамияти, янгилиги кабилар қисқача баён қилинган.


1-БОБ. КОЛЛЕЖ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ ПСИХОЛОГИЯСИ

1.1. Билиш жараёнлари ва уларнинг таълим фаолиятидаги роли

Психология фани психологик фактларни ўрганиб, уларни илмий жиҳатдан таҳлил қилар экан, психологик фактларни ва ҳолатларни келиб чиқиш қонуниятларини ҳам ўрганиши ва изоҳлаб бериши лозим. Чунки ҳар бир содир бўлаётган психик ҳодиса ўзининг генезиси ва ривожланиш қонуниятларига эга. Аммо қонуниятларни ва қонуниятли алоқаларни билишнинг ўзи кифоя қилмайди. Психология фанининг яна бир вазифаси - психик фаолиятнинг механизмларини аниқлашдан иборат.

Психик фаолият механизмлари у ёки бу психик жараённи амалга оширадиган конкрет анатомик-физиологик аппаратларнинг ишлашини тақазо қилгани учун ҳам психология бу механизмларнинг табиати ва ҳаракатини бошқа фанлар (физиология, биофизика, биохимия, кибернетика ва бошқалар) билан биргаликда очиб беради.

Таълим жараёнида ўқитувчи таълим олувчиларда кундалик ҳаётидаги учратувчи стереотип кўринишдан мисол олиши керак бўлади. Стереотип - бу мавжуд воқеликни онгда (хотирада) сақланувчи қабул қилиш усули ва қайта қурувчисидир. Стереотиплар ижобий ва ёлғон бўлиши мумкин. Ижобий стреотипларни ишлатиш нарса ҳақида соддароқ, схематик кўринишда баъзан эса ҳақиқатга яқинроқ билимларни ҳосил қилади. Ихтиёрий схема қанчалик батафсил бўлмасин нарса ҳақида тўлиқ маълумот бераолмайди, шу сабабли унинг ўзини ҳам стереотип сифатида қабул қилиш мумкин. Шу билан биргаликда нарсани энг муҳим томонларини ажратишга имкон беради ва ўқув материалларини яхши қабул қилишга имкон яратади.

Теварак-атрофдаги нарсалар хақида, товушлар ва ранглар, хидлар ва ҳарорат, микдор ва бошқа кўплаб нарсалар тугрисида биз сезги органлари туфайли биламиз.


БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ КЛАССИФИКАЦИЯСИ


Сезги – бу оддий психик жараён бўлиб, у моддий оламдаги нарса ва ходисаларнинг айрим хусусиятларини, шунингдек, моддий кузготувчилар тегишли рестепторларга бевосита таъсир этган такдирда организмда хосил бўладиган ички холатларга айтилади. Материя бизнинг сезги органларимизга таъсир қилиб сезги хосил қилдиради.

Сезги аъзолари ахборотни қабул қилиб олади, саралайди, жамлайди ва мияга етказиб беради. Мия бундай ахборотни бенихоя катта ва туганмас окимини ҳар дакикада қабул қилиб ва кайта ишлаб туради.

Сезги аъзолари ташқи оламнинг киши онгига кириб келадиган ягона йулларидир. Биз модданинг ҳеч қандай шаклини, ҳаракатнинг ҳеч қандай шаклини сезгилардан бошқача йул билан била олмаймиз. Сезги аъзолари кишига теварак-атрофдаги оламда мўлжал олиш имконини беради. Агар киши барча сезги аъзоларидан махрум бўлиб қолса борми, у ўзининг атрофида нималар юз бераётганини била олмас, атрофдаги одамлар билан муносабатга кириша олмас, овқатни қидириб топа олмас, хавф-хатардан кутилиб қола олмас эди.

Акс этиш хусусиятига ва рецепторларнинг жойлашган ўрнига қараб сезгилар одатда уч гуруҳга ажратилади: 1. Экстросрецептив сезгилар. Буларга ташқи муҳитдаги нарсалар ва ходисаларнинг хусусиятларини акс эттирадиган ва тана юзасини сезадиган сезгилар (куриш, эшитиш, хид билиш, там билиш, тери-туйғу) киради. 2. Тананинг ички аъзоларидаги ўзгаришларни сезадиган интрорецептив сезгилар. Бунга органиқ сезгилар киради. 3.Мушаклар ва пайлардаги холатни сезадиган проприорецептив сезгилар. Бунга мускул-ҳаракат сезгиси киради. Улар гавдамизнинг ҳаракати ва холати хақида ахборот беради.




Экстрорецепторлар ўз навбатида яна икки гуруҳга бўлинади: контакт ва дистант сезгилар. Контакт сезгиларга тери-туйғу ва таъм билиш сезгилари кирса, дистант сезгиларга кўриш, эшитиш, ҳид билиш сезгилари киради. Хозирги замон фани маълумотларига асосланиб сезгиларни ташқи ва ички сезгиларга бўлиш етарли эмас. Сезгиларнинг баъзи бир турларини ташқи-ички деб ҳисобласа ҳам бўлади. Уларга ҳарорат ва оғрик, там билиш ва тебраниш, мушак-бўғин ва статик-ҳаркат сезгилари киради.

Идрок деб нарса ёки ходисаларнинг инсон онгига бевосита таъсир этиши натижасида тартибга солиниб, алоҳида сезгиларни нарса ва воқеаларни яхлит бир образи тарзида бирлаштириб акс эттирилишига айтилади.

Идрок қўзғовчиларнинг айрим хусусиятларини акс эттирувчи сезгилардан фарқ қилиб нарсани бутунлигича, унинг ҳамма хусусиятлари билан биргаликда акс эттиради. Бундан идрок айрим сезгиларнинг оддий йигиндисидан иборатдир деган хулоса келиб чиқмайди. Идрок ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ҳиссий билишнинг сифат жихатидан янги босқичидир. Идрокнинг предметлилиги, яхлитлиги, маълум тартибда тузилганлиги, англанганлиги, константлиги унинг муҳим хусусиятларидир.

Идрокнинг предметлилиги деганда унинг аниқ бир предметга қаратилишини тушунамиз.



Идрокнинг яхлитлиги деганда нарса ва ходисаларни яхлитлигича онгимизда акс эттиришни тушунамиз. Идрок сезги аъзоларига таъсир қилувчи нарсаларнинг айрим хусусиятларини акс эттирувчи сезгилардан фарқли ўларок, нарсаларнинг яхлит образидир.
ИДРОК ТУРЛАРИ

Таълим фаолиятида идрокнинг роли ҳақида гап кетганда унинг барча хусусиятлари, қонуниятларининг моҳияти ва асосий функциялари назарда тутилиши лозим. Агар ўқувчи кўрган, эшитганларини идрок қилмаса, таълим фаолияти ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Идрок бевосита сезгилар билан боғлиқ бўлади ва албатта ундан кейинги психик фаолиятнинг давомийлигини ҳам таъминлаб беради. Жумладан, ўқувчилар идрок қилган нарсаларини ўз хотираларида олиб қолиб, кейинчалик тафаккур орқали уни бошқа жараёнлар билан боғлаб янгилик очади.

Диққат психик фаолиятнинг йўналтирилиши ва шахс учун аҳамиятли бўлган объект устида тўпланишдир. Йўналтирилиши деганда психик фаолиятининг танловчилик характери, объектни ихтиёрий ёки беихтиёр танлаш тушунилади. Ўқувчи мактабда ўқитувчининг тушунтиришларига қулоқ солаётганда, мана шу эшитиш фаолиятини онгли равишда танлаб олган, ўз диққатини эшитиш фаолиятига онгли равишда қаратган бўлади. Ўқувчининг бирор бошқа нарсага чалғимасдан, ўқув материалининг мазмунига зеҳн қўйиб ўтиришида унинг диққатини йўналиши ифодаланади.

Психик фаолиятнинг йўналтирилиши деганда фақат ана шу фаолиятни танлаш тушунилиб қолмай, балки ана шу танлаганини сақлаб қолиш ва қўллаб – қувватлаш ҳам тушунилади.

Диққат психик фаолиятининг йўналтирилиши билан бирга унинг тўпланишини тақозо қилади. Психик фаолиятнинг бир жойга тўпланиши – мазкур фаолиятга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ҳамма бошқа нарсалардан диққатни чалғитиш демакдир. Диққатнинг бир жойга тўпланиши деганда мазкур фаолиятга бутунлай берилиш, унга озми – кўпми чуқур эътибор бериш тушунилади.

1.1.1.жадвал

ДИҚҚАТНИНГ ТУРЛАРИ

Ихтиёрий


Ихтиёрсиз

Ихтиёрийдан

кейинги


Онгли равишда маълум мақсад асосида воқеа ҳодисага нисбатан диққатни йўналтириш

Қўзғатувчининг кучли таъсири асосида юзага келади (баланд овоз, ёрқин нур, бўёқ,

кучли ҳид ва хоказолар.)



Мақсадга йўналтирилган фаолиятда шахс учун фақат фаолият натижаси эмас, балки унинг мазмуни ва жараёнининг ўзи қизиқарли ва аҳамиятли бўлади.

Диққат ҳар қандай фаолиятнинг муҳим шартидир. Диққатсиз хатто энг оддий ишларни ҳам бажариш мумкин эмас. Диққат меҳнатнинг барча жараёнида, ижодий фаолиятда, ўқишда айниқса катта аҳамиятга эга. К.Д.Ушинский «Диққат рухий хаётимизнинг шундай ягона бир эшигидирки, онгимизга кирадиган нарсаларнинг барчаси шу эшик оркали ўтиб киради», - деб ёзган эди.

Диққатнинг тараққий этиши маълум зиддиятлари билан: бир томондан, коллеж ўқувчилик ёшида барқарор, ихтиёрий диққатнинг таркиб топиши билан, бошқа томондан, коллеж ўқувчисидаги таассуротлар, кечинмалар, жўшқин активлик ва импульсивлик кўпинча беқарор диққатга олиб бориши билан, унинг тез чалғиши билан ажралиб туради. Ҳамма нарса иш шароитига, материалнинг мазмунига, ўқувчининг кайфияти ва психик холатига, унинг ишга бўлган муносабатига боғлиқ бўлади.
1.2. Тафаккур ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлари

Психологларнинг эътироф этишларича кишининг бутун ҳаёти унинг олдига ҳамиша жиддий ва кечиктириб бўлмайдиган вазифалар ва муаммоларни қўяди. Бундай муаммоларнинг, қийинчиликларнинг, тасодифларнинг юзага келиши атрофимиздаги воқеликда ҳали жуда кўп номаълум, тушуниб бўлмайдиган, кутилмаган, яширин нарсалар борлигидан далолат беради. Демак, оламни борган сари чуқурроқ ўрганиб, унда одамлар ва нарсаларнинг тобора янги-янги жараёнларини, хусусиятларини ва ўзаро муносабатларини очиш лозим. Тафаккур шунинг учун ҳам зарурки, ҳаёт ва фаолият давомида ҳар бир индивид нарсаларнинг қандайдир янги, илгари маълум бўлмаган хусусиятларига дуч келади. Ўтмишдаги билимларимизнинг камлиги билиниб қолади. Коинот чексиз бўлганидек, уни билиш жараёни ҳам чексиздир. Тафаккур ҳамиша ҳали билиб олинмаган, янгиликнинг ана шундай чексиз чуқур жиҳатларига қаратилган бўлади.

Тафаккур-жиддий равишда янгиликни қидириш ва очишга боғлиқ, алоқадор психик жараёндир, унинг таҳлили ва синтези жараёнида воқеликни бавосита ва умумлаштириб акс эттириш жараёнидир. Тафаккур амалий фаолият асосида ҳиссий билишлардан пайдо бўлади ва ҳиссий билиш чегарасидан анча ташқарига чиқиб кетади.

Тафаккур - бу предмет ва ҳодисаларнинг умумий хусусиятларини акс эттириш, улар ўртасидаги қонуний алоқалар ҳамда муносабатларни топиш жараёнидир. Бошқача қилиб айтганда, тафаккур - бу борлиқни умумлаштирилган ҳолда ва бевосита акс эттиришдир. Тафаккур - инсон ақлий фаолиятининг юксак шаклидир. Исталган ихтиёрий фаолият, у хоҳ ўқув, хоҳ ишлаб чиқариш фаолияти бўлсин, унинг натижаларини олдиндан кўришни албатта талаб қилади. Бироқ олдиндан кўриш учун далилларни умумлаштириш ва шу умумлашмалар асосида худди шунга ўхшаш бошқа далилларга ҳам тадбиқ этиш мумкин бўлган хулосалар чиқариш керак бўлади. Бу иккиёқлама ёндашиш яккадан умумийга, умумийдан яккага-тафаккур орқали амалга оширилади. Воқелик тафаккурда идрок ва тасаввурлардагига қараганда чуқурроқ ва тўлароқ акс этади. Нарса ваҳодисалар ўртасидаги энг муҳим боғланишлар ва муносабатлар тафаккур ёрдами билан очилади. Бинобарин, тафаккур инсоннинг шундай ақлий фаолиятидирки, бу фаолият воқеликни энг аниқ (тўғри), тўлиқ, чуқур ва умумлаштириб акс эттиришга (билишга), инсоннинг тағин ҳам оқилона амалий фаолият билан шуғулланишига имкон беради.

Билиш фаолияти сезиш ва идрок қилишдан бошланади ва кейин тафаккурга ўтиб кетиши мумкин. Бироқ истаган тафаккур, ҳатто энг ривожланган тафаккур ҳам ҳамиша ҳиссий билиш билан, яъни сезги, идрок ва тасаввурлар билан боғланган бўлади. Тафаккур фаолияти ўзининг бутун «материалини» фақат битта манбадан, яъни ҳиссий билишдан олади. Тафаккур сезгилар ва идрок қилиш жараёнлари орқали ташқи олам билан бевосита боғланади ҳамда шу тариқа оламни акс эттиради. Бу акс эттиришнинг тўғрилиги (адекватлиги) амалий фаолият орқли табиат ва жамиятни амалий ўзгартириш жараёнида узлуксиз текширилиб турилади.

Бош мия пўстининг бирон бир соҳаси эмас, балки бош миянинг бутун пўсти бажараётган фаолият тафаккурнинг нерв-физиологик негизидир. Анализаторларнинг мияга бориб туташган учлари ўртасида вужудга келадиган мураккаб ва муваққат боғланишлар тафаккур қилиш учун биринчи галда аҳамиятга эга. Тафаккурни йўналтириб турадиган асосий нерв-физиологик негиз шундай йўл кўрсатиб турувчи рефлексдирки, бу рефлекс тафаккур қилиш жараёнларида катта рол ўйнайди. Тафаккур қилиш жараёни бирор психик элементларнинг шунчаки бир-бири билан алмашиниши тарзида воқе бўлмасдан, балки алоҳида ақлий операциялар - биз идрок қилаётган ёки тасаввур қилаётган нарсалар устида, умумийлашган ва тушунчаларга эга бўлган объектлар устида ақлий ҳаракатлар қилиш тарзида воқе бўлади.



Ақлий ҳаракатлар қуйидаги тафаккур жараёнлари орқали амалга ошади

Таққослаш, анализ ва синтез, абстракция ва умумлаштириш, конкретлаштириш, классификация (тасниф) ва системалаштириш (тизим)га солиш ақлий операцияларнинг асосий турларидир.



Таққослаш - шундай бир ақлий операциядирки, бу операсция айрим нарсалар ўртасидаги ўхшашликни ёки тафовутни, тенглик ёки тенгсизлик борлигини, бир хиллик ёки қарама-қаршилик борлигини аниқлашда ифодаланади. Амалий таққослаш бир нарсани иккинчи нарсага солиштириб кўрилаётганда, масалан, бир қаламни иккинчи қаламга, ўлчов чизиғини тахтага ва кабиларга солиштириб кўрилаётганда содир бўлади. Таққослаш тасаввур қилинаётган ёки қилинган нарсаларни бир-бирига фикран солиштириб кўриш йўли билан ҳал бўлади.

Анализ - нарсани таркибий элементларга, қисмларга ёки таркибий белгиларга бўлиш демакдир. Психологияни ўрганаётган вақтимизда ҳар бир психик жараённи бир-бири билан таққослабгина қолмасдан, балки, шу билан бирга, анализ ҳам қиламиз. Ўқиш машғулоти вақтида тафаккурнинг анализ қилиш фаолияти катта ўрин тутади. Чунончи, савод ўргатиш одатда нутқни анализ қилишдан: гапни сўзларга, сўзларни бўғинларга, бўғинларни товушларга ажратишдан бошланади.

Синтез - анализнинг акси ёки тескариси бўлган тафаккур жараёнидир. Бунда таркибий қисмлар ягона бир бутунга бирлашади. Анализ ва синтез бир-бири билан чамбарчас боғлангандир, чунки фикр жараёнининг айрим босқичларида биринчи ўринга анализ ёки синтез чиқади. Синтез элементларнинг, нарса ва ҳодисаларнинг қисмларини бир бутун қилиб қўйишдан иборат бўлиб, амалий анализ бўлгани сингари амалий синтез ҳам бўлади.

«Тафаккур, - деб ёзган эди И.П.Павлов, - албатта ассосиациялардан, синтездан бошланади, сўнгра синтезнинг иши анализ билан қўшилади. Анализ, бир томондан, рецепторларимиз, периферик учларининг анализаторлик қобилиятига, иккинчи томондан эса, бош мия катта ярим шарларининг пўстида такомил топувчи ва воқеликка мувофиқ бўлмаган нарсаларни воқеликка мувофиқ бўлган нарсалардан ажратиб турувчи тормозланиш жараёнига асосланади».

Абстракция - шундай бир фикрлаш жараёнидирки, бунда тафаккурда акс этилаётган бир ёки бир неча объектларнинг бирор белгиси (хусусияти, ҳаракати, ҳолати, муносабати) шу объект ёки объектлардан фикран ажратиб олинади. Бу жараёнда объектдан ажратилган бир белгининг ўзи тафаккурнинг мустақил объекти бўлиб қолади. Абстракция одатда анализ жараёни ёки анализ натижасида содир бўлади. Абстракция умумлаштириш билан боғлиқдир.

Умумлаштириш - предметлар ва ходисаларни уларнинг умумий ва асосий томонларини ажратиб кўрсатиш асосида бир-бирлари билан фикран бирлаштиришдир.

Классификация - кўп нарсаларни, ҳолатларни, кечинмаларни гуруҳларга бўлиш. Масалан тиббиётда касалликларнинг классификациялари мавжуд: сил касаллиги, захм, юқумли касалликлар. Анатомия фанида суяклар классификацияси алоҳида ўрганилади.

Тафаккур шакллари

Тафаккур шаклларига ҳукм, тушунча ва хулоса чиқариш киради. Нарса ва ходисаларнинг белги ва хусусиятлари ҳақида тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган фикр ҳукм деб айтилади. Масалан, баҳорда дарахтлар барг ёзади.

Борлиқдаги нарсалар, ходисалар ва воқеликнинг миқдорига, уларнинг бирор ҳукмда акс этиши ва алоқа ҳамда муносабатларига қараб улар қуйидаги турларга бўлинади:


  1. Тасдиқловчи ёки инкор қилувчи ҳукм.

  2. Якка, жузъий ва умумий ҳукм.

  3. Шартли, айирувчи ва қатъий ҳукм.

  4. Тахминий ҳукм.

Нарса билан белгининг алоқаси акс этган ҳукм тасдиқловчи ҳукм дейилади. Масалан, Алишер Навоий буюк ўзбек шоири, мутафаккири. Нарса билан белги ўртасидаги боғланиш йўқлигини ифодаловчи ҳукм инкор ҳукм деб аталади. Масалан, Ўзбекистонда пахта экилмайди. Самарқандда олий мактаблар йўқ каби.

Якка нарса ҳақидаги ҳукм якка ҳукм дейилади. Масалан, Тошкент – Ўзбекистоннинг пойтахти. Агар ҳукмимиз бир гуруҳ нарсаларнинг баъзиларига таалукли бўлса уни жузъий ҳукм дейилади. Масалан, бугун баъзи талабалар дарсга кеч қолдилар. Бордию бизнинг ҳукмимиз бир гуруҳ нарсаларнинг барчасига таалукли бўлса умумий ҳукм дейилади. Масалан, Ўзбекистон фукаролари тинчлик учун курашмокдалар.

Хулоса чиқариш деб бир неча ҳукмлардан алохида ҳукм келтириб чиқаришга айтилади. Масалан, Барча сайёралар ҳаракат килади. Ер – сайёра. Демак, Ер ҳам ҳаракат килади.

Хулоса чиқариш уч турли бўлади: индуктив, дедуктив ва аналогик. Индуктив хулоса чиқариш деб бир неча якка ҳукмлардан умумий ҳукм келтириб чиқаришга айтилади. Масалан, Темир электр токини ўтказади. Мис электр токини ўтказади. Қўрғошин электр токини ўтказади. Булар металлардир. Демак, металлар электр токини ўтказади.

Дедуктив хулоса чиқариш деб умумий ҳукмдан якка ёки жузъий ҳукм келтириб чиқаришга айтилади. Масалан, Дарахтлар баҳорда гуллайди. Ўрик – дарахт. Демак, ўрик баҳорда гуллайди.



  1   2   3   4


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет