Урганч давлат университети



жүктеу 1.36 Mb.
бет1/8
Дата25.04.2016
өлшемі1.36 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7   8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

Отажонов Одилбек

Хоразм вохасида қовоқдош экинларнинг ун-шудринг

касалликлари ва уларга карши кураш чоралари.

Диссертация

Мигистр илмий даражасини олиш учун

Иш кўрилди ва химоя қилишга Илмий раҳбар: қ.х.ф.н. Матякубова.Ю.А

рухсат берилди. «___»____________2013йил

“Умумий биология” кафедраси мудири:

қ.х.ф.н. Ёқубов.Ғ.Қ.

«___»____________2013 йил
Урганч – 2013

Мундарижа

Кириш


  1. Адабиётлар шархи.

  2. Хоразм вилояти тупроқ иқлим шароитлари.

  3. Тажриба материаллари ва услублари.

  4. Асосий қисм.

4.1 Қовоқли экинлар етиштириш агротехникаси.

4.2 Ерни экишга тайёрлаш.

4.3 Ерни ўғитлаш.

4.4 Уруғни экишга тайёрлаш.

4.5 Полиз экинларни экиш.


  1. Хоразм вилоятида қовоқ ва қовун далаларида ун- шудринг касалликларини тарқалиши.

    1. Қовун ва қовоқ экинларининг ун – шудринг касалликларига қарши кимёвий кураш усуллари.

    2. Қовун ва қовоқ экини ун – шудринг касаллигига чидамлилиги.

  2. Хулоса.

  3. Фойдаланган адабиётлар рўйхати.



Кириш

Мавзунинг долзарблиги; Қовоқдош экинлар озиқ овқат сифатида ишлатилади ва хашакилари сершира сифатида молларга берилади. Шу сабабдан Марказий Осиёда ва мамлакатининг бошка жанубий районларида улар халқ хўжалиги учун катта ахамиятга эга. Уларнинг озиқлик киймати таркибидаги углеводлар, асосан қандлар билан бахоланиб, инсон организми тамонидан осон хазм килинади. Осиё қовунлар таркибида 4,2 – 14 % гача, айрим холларда 17 % гача қанд бўлади. Қовоқлар таркибидаги қандлар эса 3 – 14 % га яқин бўлади. Бу қанд миқдори ўсимликларнинг навига, ўсиш шароитига ва етиштирилган жойига қараб ўзгариб туради. Жануб тамонга борган сари қовун таркибидаги қанд миқдори ортиб боради. Қовун таркибида С витамини кам, бироқ каротин (А витамин манбаи) кўп бўлади. Шунинг учун ҳам таркибида каротин кўп бўлган қовоқ навлари медиценада даволаш перепаратлари олиш учун ишлатилади. Қовун уруғида 25 – 30 % гача, қовоқ уруғида 50 % мой бўлади. Хозирги кунда медицинада қовунда жигар касаллиги ва атеросклериоз даволашда тавсия этилади. У асаб системасини тинчлантиришга хам таьсир этади. Қовоқнинг барча маданий турлари Америкадан келиб чиққан, шу жумладан, йирик мевали қовоқ, Жанубий Америка, қаттиқ пўстли қовоқ – Шимолий Америка ва мусқат қовоқлари Жанубий Мексика ва Марказий Америкадан келиб чиққан. Қовоқнинг маданий навлар эрамиздан 3000 йил аввал инсонга маьлум бўлган. Жаҳон бўйича полиз экиладиган 2,8 - 2,9 млн гектарни ташкил этса. Шулардан 70% - тарвуз, 20% - қовун, 10% ни қовоқ экинлари ташкил этади. Бутун дунё бўйича полиз махсулотлари йиллик ишлаб чиқариш кўрсаткичи тарвуз 23 – 26 млн тонна, қовун 6,4 – 6,6 млн тонна, қовоқ 4 – 5 млн тоннани ташкил этади.

Ўзбекистонда асрлар давомида қовун ва қовоқ навлари яратилиб, қовунчилитк макони шаклланган ҳозирги кунда ушбу қовунчиликни қуйидагича тавсифланади.



  1. Хоразм қовунчилик макони.

  2. Тошкент қовунчилик макони.

  3. Фарғона қовунчилик макони.

  4. Зарафшон қовунчилик макони.

  5. Жанубий қовунчилик макони.

Хозирги кунда қовун навларини яратиш билан бирга унинг касалликларига қарши куриш чораларини ишлаб чиқишга эьтибор қаратиш зарур.

Ўзбекистон қовунчилик маконларидан бири бўлган Хоразм вилояти қовун далаларида касалликлар учрамоқда. Экинлар ўсув даврида ва кейинчалик хосилни омборхоналарда сақлаш пайтида хар хил касалликлар билан нобуд бўлади ва сифати кескин пасаяди. Қовун экинларида сифатли ва юқори хосил етиштиришда уларнинг касалликларига қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш зарур.



Илмий ишлар мақсади.

  • Хоразм вилояти шароитида ун – шудринг касаллигини тарқалишини ўрганиш.

  • Қовоқ, қовун экинлари ун – шудринг касаллигига қарши кимёвий перепаратлар самарадорлигини аниқлаш.

  • Ун – шудринг касаллигига чидамли навларни аниқлаш.

  • Ун – шудринг касаллигига қарши агротехник самарадорлигини аниклаш.

Вазифалар;

  • Хоразм вилоятида қовоқдош экинлари далаларида ун – шудринг касалликларини тарқалиши.

  • Қовоқ, бодринг навларни касалликларига чидамлилиги.

  • Қовоқдош экинларига ўғит қўллашнинг ун – шудринг касаллиги билан зарарланишга таьсири.

  • Ун – шудринг касаллигига қарши кимёвий кураш усуллари юзасидан тажрибалар ўтказиш.

Муоммони ўрганилганлик даражаси;

Республикамиз турли иқлим шароитларида касалликнинг ривожланиш жадаллиги турлича бўлинади. Россияда Тик Хиен 1965, Мазкур масала юзасидан М.П. Васягина 1961. Гориянко 1976, Дроздовская 1978, Ўзбекистонда Б.Хасанов 2012 йил, Р.Гулмуродов 2011, Р.Сатторова 2010, И.Хакимова 2012, А. Шералиев 2010 ва бошқалар тамонидан изланишлар олиб борилган. Аммо Хоразм вилояти шароитида ун – шудринг касалигининг тарқалиш қонуниятлари ўрганилмаган.

Дисертация ишининг илмий тадқиқот ишлари режалар билан боғлиқлиги, Дисертациянинг Урганч Давлат университети тасаруфидаги ИТД – 9 – 48 шифрли

Давлат гранти хамкорлиги билан бажарилди тадқиқот обьекти ва предмети Хива тумани тадқиқот обьекти: Хоразм вилояти Истиқлол, Хонка тумани Роззоқ, Янгибозор тумани Рўзмат ота ва Асадбек фермер хўжалиги қовун ва қовоқ далалари ва у ерларда тарқалган ун – шудринг касаллиги.



Тадқиқот услублари;

Илмий тадқиқот ишида кузатиш, хисоблаш ва тахлиллар Ўзбекистон қишлоқ хўжалик ва Ўзбекистон ўсимликларни химоя қилиш илмий тадқиқот уневерситети тамонидан ишлаб чиқилган услубий қўлламаси.

Методика полевого аныта (Даспехов 1985) ва Дала тажрибаларини утказиш услублари (Уз ПИТИ 2007) каби кулланмаларда келтирилган услублар асосида бажарилди.

Ўсимликларнинг химоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш бўйича Республика муассасалараро комиссияси. Инсектицид, акарицид ва фунгицидларни синаш бўйича услубий қўлланмада келтирилган услублардан фойдаланилди.



Эьлон килинган илмий ишлар.

1. Қовун ва қовоқ экинлари ун – шудринг касалликларига қарши қўлланиладиган фунгицидлар самарадорлиги.

2. Хоразм вилоятида қовоқ ва қовун далаларида ун – шудринг касалликларини тарқалиши.


Адабиётлар шархи.

Замбуруғларнинг E.asperifoliorum оиласи вакиллари бир неча тур ўсимликларни зарарлаши ўрганилган. Бу замбуруғлар турига боғлиқ равишда ўзига шароитларда тарқалган.

Р.angustifolia (Грознова ва бошқа) ва P.mollisima топилган. Москва Давлат yниверситетининг Звеногород биологик станциясида бу замбуруғ шунингдек Myosotis sp.cult культураси фақатгина конидиал босқичда 1975 й. қайд этилган, кейинги йилларда эса зарарланган ўсимликлар аниқланмаган. Айнан шу ўсимликда, лекин у ҳам конидиал босқичда топилган.

E.acperifoliorum 1976 й. тез-тез M.sparsifiloraда паразитлик қилган, у ҳам айнан конидиал босқичда. 1977-1979 йилларда бу замбуруғ шу ўсимликда аниқланмаган.

E.acperifoliorum спорасимон шакл хосил қилиши ва унинг фақатгина конидиал босқичда ривожланиши унинг мустақил шакл эмаслиги ҳақида тахмин қилиш имконини беради. Myosotis турлари қариндош ўсимликлар, тўғрироғи Pul monaria obscurada танасида уншудринг у ёки бу даражада ривожланадиган замбуруғдан зарарланади.

Москвада дарё қирғоқларидаги майсазорларда E.acperifoliorum ҳар йили ҳам Lithosermumда ривожланмайди. Блюмер Хамерлунд маълумотларига асосланиб, бу ўсимликда Медуница ни зарарламайдиган f.sp.lithospa махсус формаси паразит қилишини кўрсатиб ўтади.

МДУ нинг Ботаника боғида Фан Тик Хлен Echium vulgare ва Symphytum asperumga E.acperifoliorumни аниқлаган.

3. E rysiphe artemisia (Wallr) Grey оддий шувоқ (эмонда) (Artemissa Vulgaris) июлдан сентябргача кучли даражада ҳамма жойда. Конидиялар қуюқ клейстотециялар фақатгина вегетация охирига келиб пайдо бўлади. Одатда касалликнинг ривожланиши кўпчилик ўсимликлар орасида қаттиқ шикастланганидан бошланади. Замбуруғ фақатгина клейстотеция кўринишида эмас балки, мицелия кўринишида ўсимлик қисмларида ҳам қишлаши мумкин.

4. .E rysiphe biocellata Enbern (сумкада 2, баъзан 4 спора) Москва вилоятида қуйидаги ўсимликларда аниқланган: Ajuga reptans-бутун вилоят ҳудудида, баргларнинг доғланиши, августнинг боши ва ўрталарида конидиялар, баъзан клейстотециялар ҳам учрайди. Фан Тик Хиен замбуруғнинг сумкали босқичини қуйидагича ифодалайди: клейстотециялар диаметри 98 мкм қўшимчалар калта, 62-68 х 38 - 40 мкм ўлчовли 5 сумка, сумкада 2 ёки 4 спора, 21-23х 14 мкм. Labiataceae оиласига мансуб ўсимликлар E.galeopsidis билан ҳам зарарланади. Бу турнинг сумкасида тез-тез 3-6, баъзан 2 спора бор. E.biocelataga одатда сумкасида 2 камдан-кам 4 спора бўлади.

Mentha austriaca- . Москва Давлат yниверситетининг Ботаника боғи, M.piperita-ГБС (Миско). Prunella Vulgaris – одатда Звеногород биостанцияси ва бошқа жойларда, аммо камдан-кам. Бироқ 1978 йил P.vulgaresda ун - шудринг жадал ривожланиши кузатилди. Шу йили клейстотециялар кўп бўлди, бошқа йилларда эса кам бўлган.

5. Erysiphe cicharacearum Merat-кўпчилик оилалардаги ўсимликларда паразитлик қилувчи мураккаб тур. 1945 йил Хамерлунд ундан баъзи бир морфологик белгиларига кўра E,cichoracearumдан фарқланиши мумкин бўлган E.polyphaнинг ўзгача турини ажратди. Аммо бу иккала турни ҳам етарлича эътироф қилган Юнел уларни бир-биридан кескин ажратишга имкон бермайдиган кичик фарқларни келтириб ўтади. E.cichoracearum ва E.polyphaga ўртасидаги асосий фарқ сумкалардаги споралар миқдоридан иборат. Биринчи турда улар иккита, иккинчисида уч ва ундан ортиқ. Аммо бу фарқ барқарор эмас. Венгер микологи Наги иккала турда ҳам споралар миқдори барқарор эмаслиги, уларнинг доимий фарқли томонлари ҳам мавжуд эмаслигини кўрсатиб ўтди. Шу учун ҳам у E.polyphaga турини алоҳида ажратишга асоc йўқ деб ҳисоблайди.

У Браунда, унинг E.rysiphacensнинг Европа турлари рўйхатида мавжуд эмас. Шунинг учун ҳам баъзи муаллифлар томонидан E.poliphaga эга бўлган ўсимликлар қаторига кирган турларни биз E.cichoracearumга мойил ўсимликларга киритамиз.

E.cichoracearum бир хил оила ўсимликлари вакилларида паразитлик қилар экан ва уларнинг турли оилалардан зарарланиш эҳтимоли жуда кам экан, биз уларни қулай бўлиши учун у ёки бу оила ўсимликларига мослашган махсус формаларга ажратдик. Шунга мувофиқ равишда E.cichoracearumнинг қуйидаги ихтисослаштирилган формалари ажратилади: f.sp.compositarum мураккабгулдошларда, f.sp.cucurbitarum қовоқдошларда, f.sp.solanacearum итузумдошларда, f.sp.campanularum қўнғироқгулдошлар, f.sp.polemoniacearum–айрим ўсимликларда, f.sp.violacearum гунафшадошлар, f.sp.valerianearum валерианадошлар, f.sp.crassulacearum семизакдошларда. Ўсимликларни зарарлашда бир хил сонга эга бўлмаган бу формалар фақатгина ишнинг қулайлиги учун ва E.сichoracearumга тегишли бўлган замбуруғлар ҳақидаги маълумотларни тартибга солиш мақсадида ажратилган. Афтидан ҳар бир форманинг ичида тор доирада ихтисослашган бионамуналар мавжуд. Бироқ уларнинг мавжудлиги расмий жиҳатдан уларнинг у ёки бу ўсимлик турида топилишига қараб эмас, балки тадқиқотлар асосида ҳал этилиши лозим.

E.cichoracearum f.sp.compositarum мураккабгулдошлар оиласига кирувчи ўсимликларда паразитлик қилади. Қуйидаги ўсимликлар замбуруғнинг бу шакли билан бошқа шаклларига нисбатан кўпроқ зарарланади: Москва вилоятининг турли жойларида боғ астра қашқаргуллари – Acter sp: МДУнинг Ботаника боғида Е.tataricum; айрим жойларда кўп йиллик қашқаргуллар A.subcberuleum ва бошқа шакллалари кўп зарарланади, бутун вилоят бўйлаб деярли ҳар йили фақатгина конидиал босқичда Centauvedjacea кўпроқ зарарланади. Пасайиш депрессия йиллари эпифитотий йиллари билан алмашинади. Масалан, 1976 йил Звеногород биостанциясида замбуруғлар жуда кам ва анча кеч (яъни 4.IX ) учраган. Бироқ 1977 йил у жуда ривожланган. МДУнинг Ботаника боғида замбуруғ C.Scabiosaga ҳам қайд этилган.

Cicfriorium intibus-. Москва Давлат yниверситетининг Ботаника боғида, баъзи жойларда кўп.

Сачратқи ёввойи ўсимликлари уншудринг билан ҳаддан ташқари кам зарарланади.

Cirsium heteropillum – Звеногород биостанциясида, июл охири, нинабаргли ўрмон, фақат конидиялар, камдан-кам. Cirsium cleraceum–Звеногород биостанцияси, ўрмонда- йўлга яқин, август 1979 й, сийрак конидиялар.

C.setosum (С.arvense)- ҳар йили вилоятнинг тоғ вилоятлар ва бошқа жойларида анча кўп. Конидиал босқичи кучсиз ривожланган. Клейстотациялари кўп. Август-сентябр Hieracium umbellatum- МДУнинг Ботаника боғи, июн. Москва вилоятида бу ўсимликларда замбуруғ илк маротаба қайд этилган. (Фан Тик Хиен)

Mucelis muralis - нинабаргли ўрмонзорлар, баъзи жойларда, сийрак, фақат конидиялар. Solidagoconadensis-ривожтирилган ўсимликларнинг барча жойларда бирдек кучли шикастланиши. Замбуруғ ҳар йили айнан бир ўсимликларда август-сентябрда ривожланади, фақат конидиал босқичда, клейстотециялари ҳатто ўсимликлар вегетациясининг охирида ҳам аниқланмаган. Қозоғистонда ун-шудринг билан S.virg-aurea зарарланади.

Москва атрофларида табиий шароитда бу ўсимликда замбуруғ аниқланмаган. Бироқ . Москва Давлат yниверситети Ботаника боғи зарарланган S.canadensis яқинида S.virg-aureaнинг ҳам кучсиз шикастланиши кузатилган (Фан Тик Хиен, Миско).

Sonchusarvensis - Кунцево станцияси яқинида кучли зарарланган ўсимликлар топилган, август 1979 й. 1980 йил шу ўсимликдаги замбуруғ Москва вилоятининг кўплаб жойларида кузатилган.

Tanacetum vulgare – бутун вилоят бўйлаб, август-сентябрда. Кўпинча заиф шикастланиш кузатилган. Бироқ 1978 ва 1980 йилларда айрим жойларда замбуруғнинг жадал ривожланиши бўлган, конидиялар кўп, клейстотецийлар кам.

Tusilaga farfata – бу ўсимликда ун-шудринг Фан Тик Хиен томонидан 1965 йил МДУнинг Ботаника боғида топилган. У оққалдирмоқда учрайдиган замбуруғни янги форма деб ҳисоблайди ва унга қуйидагича таъриф беради: ўргимчак тўрсимон мицелий, конидиялари бочкасимон занжирда, клейстотециялар шарсимон, тўқ-жигарранг диаметри 88-106 мкм, қўшимча лари қўнғирсимон, қорамтир, ўлчами 50-72х30-48мкм бўлган 7-8 сумка, споралари эллиписсимон, улар иккита ёки айрим ҳолларда учта, ўлчами 20-32х14-20мкм. Замбуруғ август-сентябрда кузатилган.

Кўкатдаги Erysiphe cichoracearum спорали сумка ва клейстотеция.

Кўринишидан, T.farfataga ун-шудринг анча кам учрайди. Нима бўлишидан қатъий назар Москва яқинидаги ўрмонларда уларни 1972-80 йилларда махсус қидирувларда қарамасдан топилган.

Микенин Финляндияда T.fartatada E.Cichracearum топилгани, у ҳам фақат конидиал босқичда эканлигини маълум қилади.

. Москва Давлат yниверситети тоғидаги Ботаника боғларида E.Cichoraceatum юқорида қайд этилган ўсимликлардан ташқари қуйидаги ўсимликларда ҳам кузатилган: Carduus scabiosa, Eupaturium canabinum,Grossheimia macrocephala, Grindella robista Энг охирги ўсимлик Жанубий Америкадан келиб чиққан бўлиб, хамдустлик мамлакатларидан бу ўсимликда замбуруғ топилмаган, лекин Шимолий Америкада қайд этилган.

Matricaria recutita, Rudbeckia liciniata турининг фақат конидиялари –бу ўсимликларда замбуруғ илк маротаба 1963 йил қайд этилган. Шимолий Америкада эса маълум бўлган (Ячевский) 1980 йил Москва атрофининг қатор жойларида аниқланган. Serratia tinetaria ва S.coroneta июл ойида, Silybium marianum-бу ўсимликлар Жанубий Европа, Эрон, Алжирдан келиб чиққан бўлиб, Москва Давлат университетининг Ботаника боғида улар фойдали флора ҳудудида ўсиб етилган. Хамдустлик мамлакатларида замбуруғ илк маротаба қайд этилиб, Швейцарияда илгаридан ҳам маълум бўлган.

E.Cichoracearum f.sp. Campanulacearm campanula bononiensisда Москва Давлат университетининг Ботаника боғида кузатилган. Москва вилояти табиатида Сampanula турларида замбуруғ аниқланмаган. А.А.Ячевский бу ўсимликларда E.Cichotocearumni фақатгина Хамдустлик мамлакатларининг шимолий худудлари ва Болтиқбўйида учрашини таъкидлаб ўтган. М.П.Васягина ва бошқаларда Campanulaceae оиласининг ҳар хил турларида бўлиши, фақатгина Campanula турида учрамаганлиги ҳақида қайд қилиб ўтилган.

E.cechoracearum f. Cucurbitacearum қовоқдошлар – Cucurbitacene оиласига кирувчи ўсимликларда паразитлик қилади. Бу форма Москва вилоятида бодрингларга ҳам очиқ, ҳам ёпиқ шароитларда учрайди.

Бу энг кўп қирон келтирувчи паразит ҳисобланади. Бутун ёз давомида замбуруғ фақатгина конидиал босқичда ривожланади. Клейстотециялар кеч ҳосил бўлади, кўпинча ҳосил йиғиб олингач, улар кўзга ташланмай қолади (Горленко). Унга қарши курашиш услубларини М.В.Горленко китобидан олиш мумкин.

Бодринглардан ташқари бу E.cichoracearum формаси қовоқ, патиссон, кабачки ва қовунда ҳам паразитлик қилади. Касаллик пайдо бўлишининг одатий вақти – август боши ёки ўртаси, гоҳо сентябр боши (1979й) Юқорида келтириб ўтилган барча қовоқдош ўсимликларнинг четдан зарарланиш прекрест зарарланиш эҳтимоли исботланган. Шунга мувофиқ барча қоводошларда А.Ячевский ва Г.Н.Головин айтганидек 2 та эмас, балки битта, фақат айнан шу E.cichovacearum формаси паразитлик қилади деб ҳисоблаш мумкин. E.cichora cearum f. Sp.polemonia cearum ковокдошлар оиласига кирувчи ўсимликларниг барчаси паразитлик қилади. Москва вилоятида феонс ва синохаларнинг айрим турларида маълум Phlox paniculata ва бу навнинг бошқа турларида флоксларда ун шудринг 60 йилларнинг пайдо бўлди ва жуда қисқа муддатда Хамдустлик мамлакатларининг катта ҳудудига тарқалди. Москва вилоятида ҳар йили Phlox paniculata P.arendsii ҳам кучли мойил бўлиб, P.subulata, P.divaricata, аксинча, ўта чидамли, охирги турнинг айрим формалари жуда кам (заиф булиб) зарарланади. Баҳорда P.amoenaда замбуруғнинг конидиал спорали кичикроқ ёстиқчалари пайдо бўлиб, кейинроқ улар йўқолиб кетади.

P.paniculataнинг айрим навлари, масалан, Амарантризе, Невеста, Мичуринец ва бошқалар умуман зарарланмайди, яъни ун - шудрингга ўта чидамли. Бироқ бир жойда 3 йилдан ортиқ бир хил экин етиштириш уларнинг чидамлилигини камайтиради. (Горленко )

Бироқ бутадан кесиб, уни янги жойга кўчириб ўтқазиш бу навнинг касалликка чидамлилигини қайта тиклаб, уни 2-4 йилга сақлаб қолади. Ун- шуринг замбуруги асосан конидиал босқич ривожланади. Клейстотециялари кам, споралар ҳатто юзага ҳам келмайди. Замбуруғ дастлаб конидиал босқичда флокс новдалари ўса бошлаши билан пайдо бўлади. Июн охирида клейстотециялар ривожлана бошлайди, гоҳида улар шундай кўп бўладики, зарарланган барглар худди қоп-қора пўстлоқ билан қоплангандай туюлади. Замбуруғ ривожланиши учун қулай йилларда сумкали босқичнинг иккинчи генерацияси кузатилади. Иккинчи генерация сентябрда пайдо бўлиб, сумкалардаги споралар кейинги йилнинг май ойида етилади. Замбуруғ клейстотеция ҳолатида қишлайди, грибницалар ҳам.

Биринчи генерацияда споралар ёзда етилиб, шу заҳоти ўсимликни зарарлайди. Шуниси қизиқки, 1978-79 йилдаги қаҳратон қишдан кейин Звенигород биологик станциясида флокслар жуда кенг тарқалган ҳудудда 1979 ва 1980 йилларда ун - щудринг пайдо бўлмади. Афтидан, замбуруғ қиш давридаги паст ҳарорат таъсирида ҳалок бўлганди. Москва вилоятининг 1979 йилда замбуруғ кузатилган бошқа жойларида ҳам 1980 йил улар топилмади. Бироқ замбуруғ барча жойларда ҳам бирдек қирилиб кетмаганди. 1980-1981 йилларда тоғларда флоксларнинг алоҳида кўчириб ўтказилган кўчатлари ун- шудринг билан жуда қаттиқ шикастланган эди, клейстотециялар жуда қуюқ ривожланганди.

У.Браун флокларда паразитлик қилувчи E.cichoracearum формасини мустақил E.magnicellulata тури сифатида ажратди.

Polemonium coeruleum 1955 йил Бутун Иттифоқ Доривор ўсимликлар институтида бу ўсимлик кўчатларида ун- шудринг билан кучли зарарланиш кузатилган, клейстотециялар жуда кўп ривожланган. Таъкидлаш лозимки, Звеногород биостанциясида ун- шудринг билан қаттиқ шикастланган флоксалар билан бирга ўсган синюха усимлиги қатор йиллар давомида (1974-1980) флоксаларда паразитлик қилувчи формага ўта чидамли бўлиб келган.

Sedium aizonдаги E.cichoracerum f.sp. crassulacearum- Москва Давлат университетининг Ботаника боғи (Фан Тик Хиен) ўсимлик Узоқ Шарқдан келтирилган. Замбуруғ Приморье ўлкасида маълум бўлиб, Москва Давлат университети боғига афтидан олиб келишган.

6. Catalpa sreciosaдаги Erysiphe communis Моква Давлат университетининг Ботаника боғи, 1964 йил июльда топилган. Кўпинча конидиал босқичда ривожланади, бироқ Erysiphe тури учун характерли бўлган клейстотециялари ҳам етарли даражада қуюқ бўлиб ривожланади. Замбуруғ C.bignonioidesда ҳам маълум фақат конидиал босқичда.

7. Erysiphe convolvale (D.C) H.-Am gaed печаги (мингбош)да (Convolvolus arvensis) етаpли даражада кучли, клейстотециялар қуюқ. Одатда замбуруғ июлнинг 2-ярмида, кўпроқ август-сентябрда пайдо бўлади.

8. Erysiphe cruciferarum Opix. Ex.L.Junell Hesperis matranalisда-тез-тез, худудининг кўпгина жойларида учрайди. Одатда замбуруғ ҳар йили бир ўсимликда учрайди, июлда ва кейинроқ фақатгина конидиал босқичда ривожланади. Л.Юнелл клейстотециялар бу ўсимликда фақат бир мартагина топилганини кўрсатиб ўтади.

E.cruciforarum илк маротаба Москва вилоятида Москва Давлат университетининг Ботаника боғида қуйидаги ўсимлик турларида топилган:

Brassica Juncea-экинлар орасидаги ёввойи ўсимликда замбуруғ август ойида кам топилган.

Camelina pilosa-ёввойи ўсимлик, етиштирилади. МДУнинг Ботаника боғига Краснодардан келтирилган. Хамдуслик мамлакатларида бу ўсимликда замбуруғ биринчи марта 1964 йил августда кузатилган. (Фан Тик Хиен)

Erysimumcheiranhoides ўсимлиги Москва вилоятининг барча жойида кенг тарқалган, замбуруғ 1963 йилнинг июлида топилган; Lepidiumruderalis-ёввойи ўсимлик кўпинча йўл бўйида ўсади, замбуруғ билан шикастланган ўсимлик 1964 йил сентябрда топилган; Draba pyrenoica-замбуруғ унда анча кам учрайди, август-сентябр. Тоғларда замбуруғ Rumex obtusifoliusда октябр, Alliana petiolataда сентябрда топилган.

9. Arctium (Lappa) tomentosa Millga Erysiphe Lepressa (Wallr) Schlecht. Замбуруғ фақатгина конидиал босқичда ривожланади, клейстотециялар вегетациянинг охирида унча катта бўлмаган миқдорда пайдо бўлади, у ҳам ҳар йили учрамайди Москва вилоятининг турли жойларида қариқиз (лопух)ларда ун -шудринг ривожланиши юзасидан ўтказилган тадқиқотлар бу замбуруғни қишда ўсимликнинг турли қисмлари ва куртакларда мицелия шаклида қишлайди деб ҳисоблашга асос беради. Одатда вегетация бошқа қариқиз бутоқлари орасида ва бошқа қисмларда кузатилмаган. Айрим йиллар қаттиқ шикастланган алоҳида қисмларни учратиш мумкин. Бундай зарарланиш ўчоқларидан замбуруғ соғлом ўсимликларга тарқалади. Масалан, Ермолина совхози ҳудудида (Дмитров туманида) бир тўда соғлом ўсимликлар орасида ун – шудринг билан кучли зарарланган 2-3 ўсимликлар ажралиб турарди, бунда ўсимликнинг нафақат барглари, балки поя ва гулбандлари ҳам замбуруғ билан бутунлай қопланган эди.

Ўсимликнинг ташқарисида эмас, балки ички органларида хам қишлаётган мицелиялар билан диффуз зарарланиш ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. (Горленко, ). Юқоридагидек ҳолат, яъни алоҳида ўчоқлардан бошланган замбуруғнинг ривожланиши Калистово (вилоятнинг шимоли 1946й) Звеногород биостанцияси (1972-1980), тоғлари (1978-1980 йиллар), шунингдек Воронеж вилоятида ҳам кузатилган.

10. Крестовникнинг доривор турлари (Senesio plathyphylloides ва S.rombifolia) даги Erysiphe fischeri Blumer (Дроздовская) Москва вилоятида учраган. Замбуруғ крестовникнинг юқорида келтирилган турларида 1960 йилда пайдо бўлган. Ҳар йили бу иккала тур июл боши-гоҳида ўрталаридан бошлаб зарарланади ва барглар, новда, гулбанд ва гултожда ривожланади. Конидиал ва сумкали босқичлари бор. Клейстотециялар кўп, уларнинг диаметри ўлчами 100,8-156,8 мкм, ҳар бири 56,4-66,6х28,1-39,2 мкм бўлган 2 аскоспор. Дроздовская маълумотларига кўра, замбуруғнинг бу турига фақат крестовникнинг турлари (Senecio) мойилдир. Қизиғи шундаки, крестовникнинг доривор турларини Москва вилоятида 5-6 йил етиштиргандан кейингина пайдо ун- шудринг бўлган, (Доривор ўсимликлар институтида) Ундан кейин 3-5 йил давомида замбуруғ конидиал босқичда ривожланади, фақатгина 1970 йилда илк маротаба клейстотацияларнинг пайдо бўлиши қайд этилган. S.vulgariaда замбуруғи Масквада ФА нинг Марказий Ботаника боғида қайд этилган

11. Erysiphegaleopsiddis (D.G) Merat лабгулдошлар (яскаткадошлар) оиласига мансуб ўсимликларда паразитлик қилади. Замбуруғнинг бу тури сумкасида, одатда 3-6-8, баъзан эса 2 та спора бўлади. Замбуруғ Москва вилятида қуйидаги ўсимликларда учрайди.

Gallabdolan luteum (зеленчук- )

Galleopsis tetrahit (пикульник )

Stachys silvatica (чистецлесной- ўрмон қуддуси)

Дастлаб ун - шудринг зеленчукда (май охири-июн боши, баъзан июлда, 1980й 15/VII) пайдо бўлади ва бу ўсимликни барчасидан кўра кучлироқ ва кўпроқ шикастлайди. Ундан кейин замбуруғ пикульникда (одатда июл ўрталарида) пайдо бўлади, энг сўнгида ўрмон қуддусида (июл охири, одатда, август ўртаси, гоҳида сентябр бошида, 1976й) пайдо бўлди. 1979 йил ўсимликнинг юқорида келтирилган барча турларида ун- шудринг эпифитотияси бўлган. Клейстотециялар ҳамиша қуюқ. Афтидан ўсимликнинг юқорида қайд этилган учала тури ҳам бир хил E.galeopsidis формаси билан шикастланган.

Ленин тоғларда E.galeopsidis Lamium albutda паразитлик қилади, ҳар йили пайдо бўлади, лекин жуда кеч –июл охири ва август бошида (Звенигород районида L.masulatumда июл ўрталарида). Бу иккала ўсимликда ҳам клейстотециялар қуюқ.

Nepeta cataria котовникеда клейстотеций ва Erysiphe спорали сумка.

Фан Тик Хиен (1965) . Москва Давлат yниверситетининг Ботаника боғида Москва вилояти бўйича биринчи маротаба ун – шудринг касаллиги лабгулдошларнинг қуйидаги турларида қайд этган: Nepeta pannonica (июл), Clechoma hederaceae (июн), Salvia pratensis (июн), Thymusvulgaris (июл), Betonica officinalis (Stachys officinalis), Phomie tulerosa (июл охири) G.Ladanumда топилган.

12. Galium verumда Erysiphegali Blumer - . Москва Давлат yниверситети Ботаника боғида, июл, сийрак холда учрайди. (Фан Тик Хиен 1965)

13. Erysiphe graminis (D.C.) Merat. Москва вилоятида бу тур қуйидаги бошоқдошларда учрайди. Agroryran repns-унда замбуруғ бутун қишда сақланиб, конидияларни боғлаб олаётган мицели ёстиқчаларни аниқлаш мумкин бўлган пайтда, яъни май охирларидан бошлаб пайдо бўлади. Замбуруғ бутун ёз давомида конидиал босқичда ривожланади. Ун - шудрингнинг янги ёстиқчалари буғдойиқда ҳаттоки, октябрда ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Биз уларни буғдойиқ ва бошоқдошларнинг бошқа турида октябрнинг биринчи ярмида, яъни ҳарорат анча паст бўлган пайтда ҳам кузатдик.

Brachypodium ailvaticum-Серебри наборск ўрмон хўжалигида, зарарлаши кучсиз заиф. (Черемисинов, Лешковцева, 1977). Бу ўсимликда Хамдустлик мамлакатлариинг Европа қисмида биринчи маротаба қайд қилинади.

Dactilisglomerata-да замбуруғ конидиал босқичда май ойининг 20-санасида пайдо бўлади. Бу босқичда у бутун ёз давомида ривожланади, куз келиши билан барглар қисмига ўтиб бутун қиш давомида ўша ерда сақланади. Гоҳида клейстотециялар пайдо бўлади. Оқ сўхтада замбуруғ бутун вилоятда тарқалган. Galamagrostis epideios-фақатгина Звенигород биостанциясида қайд этилган, июнда, кам фақат конидиялар холда бўлади.

Festuca gigantea – август бошларида, ун - шудринг билан шикастланган оқ сўхта ўсимликлари яқинида. 1978 йил Звенигород биостанциясида конидиал босқичида топилган. У.А.Ячевский маьлумотига кўра бу ўсимликда ун - шудринг қайд этилмаган (1927)

Fastuca pratensia-МДУнинг Ботаника боғида, 1969й. Июн, конидия ва клейстотецийлар топилган.

Millium effasum да ҳар йили май охири-июн бошларида пайдо бўлади, айрим жойларда кучли. Баъзида ўсимликнинг алоҳида органлари зарарланади, ёнидагилар эса соғлом бўлиб қолади. Замбуруғ ёстиқчалари кўринишида қишлайди. Москва вилоятида илк маротаба қайд этилган (Звеногород биостанцияси ўрмонлари, МДУнинг Ботаника боғи)

Poatrivialis, P.pratensis- бу ўсимликда ҳар йили ёппасига ун – шудринг ўсимликнинг айрим гуруҳлари баргларини тўла қоплаган ҳолда октябр боши сентябрда пайдо бўлади.

Замбуруғ шу ўсимликларда қишлайди ва олдинги йил кузда қайси ўсимликда бўлса айнан шу ўсимликда баҳорда май-июн ойларида пайдо бўлади. Одатда ўсимлик бутунлигича ёки бир неча ёнидагилар зарарланган бўлади. 1980 йил майдан бошлаб июл охиригача касалликнинг ўсиши кузатилган, кейинчалик янги ёстиқчалар фақат кузда пайдо бўлган. 1981 йилнинг июлида ҳамма жойда Роа турларида ун- шудринг эпифитотияси бўлади.

Маданийлашган бошоқдошлардан буғдой, жавдар, арпа зарарланади, афтидан уларда замбуруғнинг айнан бир формаси ривожланади. Буғдойдаги E.graminisда аскоспоралар кўпинча кузда етилади ва айнан ўша пайтда кузги буғдойни зарарлайди, у ерда баргларда мицелия ёстиқчалари кўринишида қишлайди.

Баҳорда улардан ён-атрофдаги ўсимликларни зарарлайдиган конидиялар ривожланади. Москва яқинида 1946 й 18.IV да йиғилган буғдойдаги E.grames клейстотецийлар таҳлили шуни кўрсатадики, бу вақтда 77% сумкалар ичи бўш, 2,2% сумкалар споралар билан, қолганлари ривожланмаган ёки эзилган. Кузги буғдойдан баҳорги буғдой зарарланади. 1945й. Москва яқинидаги Немчиновкада баҳорги буғдой кузги буғдой экинлари яқинида ун - шудринг билан худди шундай зарарланиб қолдилар. Кузги буғдойдан узоқда жойлашган баҳорги буғдойлар ҳудудан ун – шудринг касаллиги билан бутунлай ёки қисман холи эди.

Жавдарда ҳам ун - шудринг ҳудди шундай, яъни юқорида келтирилганидек ривожланади.

Арпа мучнистая роса билан буғдой, жавдар, шунингдек буғдойиқдан зарарланиши мумкин. Афтидан, маданийлашган ва айрим ёввойи бошоқдошлардаги замбуруғ ўчоғи Agropyron repensда ривожланадиган замбуруғ ҳисобланади. Dastlylis glomerata ва Poa турларидаги ун- шудринг ўзига хосдир. Қолган ёввойи бошоқдошлар бу касаллик билан юқорида келтириб ўтилган бошоқдошлардан бирортаси орқали зарарланади. Эслатиб ўтамизки, кўпчилик ёввойи бошоқдошларда E.graminia одатда фақат конидиал босқичда ривожланади. Бундай ҳодиса Узбекистоннинг туманларида ҳам кузатилган.

14. Соябонгулдошлар ўсимликларда Erysiphe beraclei (D.C) ax Sent-Aman. Кўпинча бир вақтнинг ўзида августда ёки сентябр бошида, баъзан июлда, қуйидаги ўсимликларда пайдо бўлади: Angelica silvestris (дудник), Anthriscus gilvestris (купыр), Chaerophyllum aromatieum (бутень душистый), Heracleum sibiricum (борщевик). Дудник кўпроқ, бутен камроқ зарарланади. Клейстотецийлар август охири, сентябр бошида пайдо бўлади. 1979 йил юқорида қайд этилган 3 ўсимликда ун- шудринг эпифотияси бўлган. Худди шу йили Pastinaced sativaga E.heraclee топилган, унда нафақат барглар, балки мева бандлари ва мевалар ҳам клейстотецийлар билан қаттиқ шикастланган эди. Хамерлунд P.sativaga E.heracleiнинг махсус формаси паразитлик қилади деб ҳисоблайди

1976 й. E.heracleiнинг пасайиши кузатилган. Замбуруғ фақaтгина сентябрнинг илк кунларида юқорида кўрсатилган тўртала турнинг барчасида айнан бир хил пайтда пайдо бўлади, дастлаб дудникда, сўнгра қолганларида Звенигород станциясида Aegopodium podagraria жуда камдан-кам ва суст зарарланади. Буни А.Н.Бухгейм ҳам таъкидлаб ўтади (1926). Бироқ Москва вилоятининг бошқа жойларида Aegopodium podagraria жуда кучли зарарланган (Черемисинов, Лешковцева, 1977)

Афтидан юқорида келтирилган соябонгулдошларнинг барчасида айнан бир хил E.heraelei формаси паразитлик қилади. Замбуруғнинг асосий эгаси клейстотецийлар кучли ривожланиб, ун- шудринг бошқа турларга қараганда олдинроқ пайдо бўладиган ҳисобланади.

Афтидан, замбуруғ қишлаётган кўп йиллкларда фақат клейстотецийлар эмас балки мицелия кўринишида ҳам қишлайди.Олдин пайдо булган қолган соябонгулдошларнинг зарарланиш манбаи бўлса ҳам, уларда касаллик бошқа жойлардан ҳам келиб чиқиши мумкин, чунки уларда ҳам клейстотецийлар ўта кучли ривожланади. Фан Тик Хиен (1968) Москва вилояти учун илк маротаба E.heracleiни Москва Давлат университетининг тажриба станцияси тоғларидаги ботаника боғида қуйидаги ўсимлик турларида учратган: Falcaria Vulgaris (июл), Ferrula ferrulago (август), Peucedanum alsaticum (июл), Libanotis transcaucasica (август), ўсимликларнинг кейинги 3 тури Москва Давлат университетининг Ботаника боғига Ворошилов вилоятидан чим ҳолатида келтирилган бўлиб, афтидан уларда E.heraclei муртаги сақланиб қолган.

Серебряной бор ва Москва Давлат университеи боғида E.hevaclei.Pimpinella saxifraдада ҳам топилган.

15. Далачойда (Hyrericum maculatum) да Erysiphe huperici (Wallr). Замбуруғи ҳар йили Москва вилоятининг ҳамма жойида турли даражада учрайди. Июн охири-июл бошида конидиал босқичда август ўрталарида эса сумкалар ҳолатида ҳам пайдо бўлади. 1975,1977, 1979 йилларда эпифитотиялар бўлган. 1976 йилда замбуруғ ўта кам учраган (сентябр бошида пайдо бўлган), 1980 йилда кам ривожланган. Одатда ёзнинг –ярмида кучсиз ривожланган бўлса ҳам, август-сентябрда касалликнинг жадал ўсиши содир бўлганда замбуруғ H.hirsutum ва H.pev for atumда ҳам аниқланган.

16. Erysiph eknauti Dabi-Звенигород биостанцияси ва Москва вилоятининг бошқа жойларида Knauti arvensisda июл охири-август бошларида тез-тез учраган лекин ўсимликнинг кучли шикастланиши кузатилмаган. Клейстотецийлар кўп эмас. Бундан ташқари, бу тур Succisia pvatensisда август охири-сентябрда топилган. Айрим ўсимликлар жуда қаттиқ шикастланган. Сентябр охирида клейстотецийлар кўп. А.Юнел Швецияда бу ўсимликда клейстотецийларнинг камдан-кам учрашини қайд этади (1967) Кўрсатилганидек бизнинг йиғмаларда улар кўп бўлган.

17. E.rysiphepisi (D.C) St.Am. Бу тур дуккадошлар оиласига кирувчи ўсимликларда паразитлик қилувчи узунроқ ва тўғри қўшимчаларга эга бўлган E.trifoliaлардан фарқ қилади. Москва вилоятида қуйидаги ўсимлик турлари аниқланган. Medicago falsata-Серебряна бор ўрмонзори, ўртача тарқалган (Черемисинов, Лешковцева 1977) ва ГБСда (Миско,1979)

1980 ва 1981 йилларнинг январида Кримда, Гурзуф яқинида, биз E.pisi Medicago arabiaнинг зарарланишини аниқладик. Хамдустлик мамалакатларида бу ўсимликда ун - шудринг кўрсатилмаган. С.Блюмерда (1967) Oidiopsis sp. шаклида берилган.

Pisum sativum (нўхат)да ҳар йили учрамайди, июлнинг 2-ярмида, конидия ва клейстотецийлар. Viciacracca-бутун вилоят бўйлаб, августнинг 2-ярмидан пасайиш йилларида кечроқ. V.angustifoliaga ҳам кўрсатиб ўтилади. (Успенская, 1974)

V.silvaticaga Microsphaera baemleri Magnus паразитлик қилишини қайд этиб ўтамиз.

18. E.rysiphe polygani (D.C) St. Am қуштарон (чумчуқ тили)да – Polygonum avuculare. Барча жойда кенг тарқалган тур ўсимликларни ўта кучли шикастлайди. Одатда замбуруғ июл охири – августда пайдо бўлиб, шу ой охири ва сентябрда ўзининг энг юқори даражадаги ривожланишига эришади. Конидиал споралар пайдо бўлишидек, конидиялар ҳам қуюқ бўлади.

P.aviculare, P.scharum, P.minus, P.durmentarum ёнида ўсаётганлар шикастланмаган. 1980 йил замбуруғ тоғларда Rumex oftusifoliusда топишган.

19. E rysiphe ranunculi Grey Москва вилоятида қуйидаги ўсимлик турларида аниқланган: Acontium alboviblue, A.A.araunatum, A.Kuznezov-июн, Масква Давлат университетининг Ботаника боғида. Бу ўсимликларда ун- шудрингнинг бу тури Москва вилоятида илк маротаба қайд қилинган. (Фан Тик Хиен, 1965)

ГВСда замбуруғ A.exulsumда ҳам кўрсатилади. Glematis resta-сентябр, Москва атрофи. (Бухгейм, 1926). Delphinium elatum- Масква Давлат университети Ботаника боғида. D.cultosum-май 1964й, (Грознова ва бошқалар, топилган 1976) Isopyrum fu marioides-1923 йил вегетацион уйчадаги барглар ва қум ўғитли идишларда. Клейстотецийлар 73-102 мкм (Бухгейм, 1925) Ranunculus asiatims-1980 й, июл-август, Звеногород биостанцияси, гулзорларда оилавий зарарланиш, клейстотецийлар кўп бўлган. R.repens – август – сентябрда Москва вилоятининг кўпгина жойларида, конидия ва клейстотецийлари қуюқ бўлиб. 1977,1979,1980 йилларда кўпгина жойларда замбуруғнинг оммавий тарқалиши кузатилган.

Thalictrum angustifolium, T.flavum-Москва вилоятининг бир қатор жойларида, июл охири-август, айрим жойларда кучлироқ, клейстотецийлар ҳам бўлган.

20. Erysiphe sovdida L.Junell-Plantado majorga ҳамма жойда. 1955 йил Доривор ўсимликлар Институтида P.mcejor экинларида ун – шудринг эпифитотияси бўлган, 1972, 1975,1979 йилларда ҳамма жойда зубтурумда. Пасайиш йилларида алоҳида ўсимликлар зарарланади, уларда ҳам замбуруғ вегетациясининг охирида (6/IX1978) пайдо бўлади. Афтидан бундай ўсимликларда кейинги йил ривожланиш учун етарли бўлган замбуруғ миқдори сақланиб қолади. Масалан, зубтурумда 1978 йил ун – шудринг касаллиги деярли бўлмаган, кейинги 1979 йилда касаллик эпифитотияси кузатилган.

Шунингдек, замбуруғ ўта ривожлангандан кейинги йил у умуман бўлмаслиги ҳам кузатилган. 1975 йил эпифитотия бўлган, 1976 йил эса шикастланган ўсимликлар жуда кам бўлган.

21. Erysiphe ftifolii (Grey) (E.martii Ler) Москва вилоятида қуйидаги ўсимликлар турларида паразитлик қилади: Genista tinctoria-бу ўсимликда замбуруғ Москва вилоятида илк маротаба аниқланган. Lathyrus (Orabus) vernus-нинг зарарланиши бутун вилоят бўйича ҳар йили кучли бўлган, дастлаб конидиал босқичда ривожланади, кейин клейстотецийлар ҳосил бўлади. Замбуруғ июль боши ўртасида пайдо бўлади. Одатда баргларни мицелия ва конидиялар қатлами билан бутунлай қоплайди, лекин фақат ўсимликлар гуллашдан кейин зарарлайди. Августда шикастланмаган ўсимликлар умуман учрамайди. Москва вилоятининг қатор жойларида K.Crifolii L.pratensisda қайд этилган. Lotus covniculatus-август, Масква Давлат университети Ботаника боғи ва Звенигород биостанциясида. Lupinus Polyphyleus-ҳамма жойда, ҳар йили, кўпинча июл охири-августда, баъзан сентябр бошида учрайди. Эпифитотия 1975 йил бўлган, 1977-1980 йилларда замбуруғ жуда кучсиз ривожланган, конидиал босқичдек сумкали босқичи ҳам кучли. МДУ Ботаника боғида замбуруғ L.lutensда, L.angusti foliusда аниқланган. Robinia pseudoacaciaда муртакларда, Москвадаги тоғларда 1979 й. сентябрда кузатилган. 1980 йил унда замбуруғ аниқланмаган, клейстотецийлар кўп. Фан Тик Хиен ун - шудрингни оқ акацияда аниқланган, лекин фақат тажриба майдонларида, у ерда шикастланиш шундай кучли бўлганки, ҳатто барглар тўқилиб кетган.

Melilotusalbus-ҳамма жойда, етарлича кучли, M.officinalis кучсизроқ шикастланади. Конидиялар ва клейстотецийлар мавжуд бўлган.

Onofrichis chorassanica- Масква Давлат университетининг Ботаника боғида, ушбу ўсимликда ун- шудринг касаллиги Москва вилоятида илк маротаба аниқланган. (Фан Тик Хиен, 1965)

Trifolium medium-ҳамма жойда, июл ўрталаридан кучли шикастланиш, клейстотецийларнинг кўплаб ҳосил бўлиши дам-бадам эпифитотиялар. Афтидан, E.trifoliiнинг йўнғичқанинг турли навларига мойил бўлган формаси мавжуд бўлиб, Москва вилоятининг турли жойларида йўнғичқа айрим навларининг бир хил бўлмаган шикастланиши кузатилади. Звеногород биостанциясида T.hybridium, T.pratense анча кучсиз, айрим холларда T.repens эса ҳеч қачон шикастланмаган деб кўрсатилган. Н.А.Черемисинова ва И.И.Лешковцеваларнинг маълумотларига қараганда Серебренобар ўрмончилигида ун- шудринг касаллиги билан T.repens етарлича кучли шикастланган. Звеногород биостанциясида биз бу турдаги шикастланган саноқли ўсимликларни кузатдик. Г.Д.Успенский маълумотларига кўра (1958) Крлоково станцияси ҳудудида (МДУнинг Чашников биостанциясида) ун- шудринг касаллиги билан T.hubridum, ундан кейин T.medium ва T.pratense жуда кучли шикастланган эди. Лекин бирор марта ҳам T.repensнинг ун- шудринг билан шикастланганлиги кузатилмаган. ЗБС да июл ўрталарида ун-шудринг T.mediumда пайдо бўлган ва ёз охирларига бориб эса бошқа мойиллиги бўлган навларда кузатилган. 1980 йил замбуруғнинг кучли ривожланиш даврида ҳам T.montanum зарарланмаган.

22. Erysiphe ulmaria Desm. Униб унинг Filipendula ulmaria ўсимлиги баргларида 1980-81 йилларнинг октябр бошларида, мицелия қатлами суст, клейстотецийларининг қуюқ бўлган. Кейинчалик бу замбуруғ новдалари деформациясиз бўлган. (Масква Давлат университетининг Звенигород биостанцияси) Фан Тик Хиен бу турли Масква Давлат университети Ботаника боғида F.palmataда топган. Таволга биостанциясида Cpherotheca alchemelila новдаларни кучли деформациялаб тез-тез зарарлайди

23. Erysiphe urtica (Wallr) Blumer қичитқида (Urtica dioica) ҳамма жойда, ҳар йили, лекин ўта нотекис. Эпифитотия йиллари пасайиш йиллари билан алмашади, гоҳида замбуруғнинг бутунлай йўқолиб кетишгача давом этади. 1972 йил Звеногород биостанциясида эпифитотия кузатилган, 1973 йил нисбатан кучсиз ривожланиш, 1974-78 йиллар замбуруғ жуда кам учраган ва анча кеч (сентябр бошида) пайдо бўлган. Конидиал босқичдек клейстотецийлар ҳам кучли бўлган.

24. Erysiphe valerianae (Jacz) Blumer-Valeriana offinalisда- Масква Давлат университети Ботаника боғида, V.simplicifolidda (Миско,1979) ўсимлигида аниқланган.

25. Erysiphe verbasci (Jacz) Blumer Verbascum nigrumнинг алоҳида ўсимликларида, улар одатда замбуруғнинг мицелия ва конидиялари билан бутунлай қопланган холда учрайди.

Звенигород биостанциясида август боши ёки охирида пайдо бўлади, фақат конидиялар ривожланади. Масква Давлат университети Ботаника боғида V.orientaleда ҳам аниқланган. А.А.Ячевский ун - шудринг замбуруғ Verbascum турларида кўпинча конидиал босқичда учрашини қайд этиб ўтган, бироқ уни Erysiphe турига киритган.

  1   2   3   4   5   6   7   8


©netref.ru 2016
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет