Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳузуридаги Халқ таълими ходимларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини мувофиқлаштириш Кенгаши тўғрисида низом



жүктеу 44.04 Kb.
Дата17.04.2016
өлшемі44.04 Kb.
: files -> 2015
2015 -> Балалар кітабы апталығы «Үздік оқырман» сайысы
2015 -> Убийство на ниле
2015 -> Фио школа Класс Балл
2015 -> Қазақстан Республикасы Энергетика министрінің 2014 жылғы 31 желтоқсандағы № бұйрығымен бекітілген
2015 -> Постановление «19» гинуар 2015года №02 «19» января 2015года
2015 -> Методические рекомендации Формы текущего, промежуточного и итогового контроля
2015 -> «Қазатомөнеркәсіп» ҰАК» АҚ Басқармасының жанындағы Тәуекелдерді басқару комитеті Туралы ереже
Халқ таълими вазирлигининг

2011 йил 4 июлдаги

144-сонли буйруғига 2-илова
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳузуридаги Халқ таълими ходимларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини мувофиқлаштириш Кенгаши тўғрисида

НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонуни ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" асосида Республика халқ таълими тизимида амалга оширилаётган узлуксиз методик хизмат жараёнини, таҳлилий ишларни амалга ошириш, ривожлантиришга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва бажарилишини назорат қилиш, таълим муассасалари раҳбарлари ва педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш ишларини мувофиқлаштириш татибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар


  1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (Матнда кейинги ўринларда "Вазирлик" деб юритилади) ҳузурида "Халқ таълими ходимларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини мувофиқлаштириш" Кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) халқ таълими тизимида амалга оширилаётган узлуксиз методик хизмат жараёнини таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этишга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш мақсадида фаолият кўрсатади.

  2. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Вазирликнинг қарор

ва буйруқлари ҳамда мазкур Низомга амал қилган ҳолда юритади.

3. Кенгашга масалалар тайёрлаш, Республикадаги узлуксиз методик хизматнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш ва мониторингини олиб бориш учун Республика таълим маркази


(ходимлари орасидан) штатидан масъул котиб белгиланади.

II. Мувофиқлаштириш кенгашининг асосий вазифалари



  1. Кенгаш халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизматни ташкил этиш йўналишларини белгилайди ва уларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштиради.

  2. Республикадаги узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг истиқбол дастурларини тасдиқлашга тавсия этади.

  3. Давлат таълим стандартлари (матнда кейинги ўринларда "ДТС талаблари" деб юритилади)нинг бажарилиши учун зарур бўлган ўқув-методик мажмуалар ва бошқа таълим воситалари билан таъминланишини таҳлил қилади, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгилайди, уларнинг амалга оширилишини назорат қилади.

  4. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Методик хизматни мувофиқлаштириш кенгашларига амалий ёрдам кўрсатади.

8. Республика Таълим маркази, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти, А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти (Матнда кейинги ўринларда "А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ" деб юритилади), Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази томонидан мазкур Кенгаш Низомида белгиланган асосий вазифаларнинг бажарилишини назорат қилади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради ва йўналтириб боради. Методик хизматни такомиллаштириш юзасидан киритилган масалаларни ҳар чоракда муҳокама қилиб, тегишли тадбирлар белгилайди ва уларнинг бажарилишини назорат қила
9. Узлуксиз методик хизматга оид ўқув-семинарлар, конференциялар, кўрик-танловлар ўтказишга оид Вазирликка таклифлар билан чиқади.

  1. Зарур ҳолларда яратилган методик қўлланмаларнинг мазмунини ўрганиш ишларини ташкил этади ва йиғилиш муҳокамаси натижаси асосида якуний хулоса беради.

  2. Методик ишларга оид тайёрланган меъёрий ҳужжатларни Кенгаш муҳокамасидан ўтказади ва тасдиқлаш учун таклиф беради.

  3. Ҳар чорак якунида узлуксиз методик хизмат фаолиятига оид маълумотлар тайёрлайди, таҳлил қилади ва такомиллаштириш режасини белгилайди.


III. Мувофиқлаштириш кенгаши таркиби

13. Вазирлик ҳузуридаги узлуксиз методик хизматнинг мувофиқлаштириш кенгаши таркиби раис, раис ўринбосари, котиб ва аъзолардан иборат бўлади. Кенгашга Халқ таълими вазирининг ўринбосарлари, Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш Бош бошқармаси, Умумий ўрта таълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш ва ташкил этиш Бош бошқармаси, Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти, Республика таълим маркази, А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази, Ўқувчиларнй касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази, вилоят Методика (таълим) маркази директорлари ва ВПКҚТМОИ ректорлари эгаллаб турган лавозимларига кўра кенгаш аъзоси ҳисобланади ва жамоатчилик асосида фаолият кўрсатадилар.

Кенгаш фаолиятига умумий раҳбарлик Вазирлик томонидан амалга оширилади. Кенгаш раиси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари ҳисобланади. Кенгаш раиси йўкдиги пайтида Кенгаш фаолиятини ўринбосари бошқаради.

Иш юритиш ва ташкилий ишларни олиб бориш учун Республика таълим маркази штатида Кенгаш котиби тайинланади.

Кенгаш ўзининг иш фаолиятини унинг умумий йиғилишида қабул қилинган йиллик режаси асосида олиб боради.

Кенгаш йиғилиши қарори йиғилишда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилиги овози билан қабул қилинади.



IV. Мувофиқлаштириш кенгашининг фаолият доирасидаги ҳуқуқлари

  1. Халқ таълими тизимидаги бошқарув органлари, ташкилот ва муассасалардан Кенгашнинг асосий вазифаларини бажариш учун зарур бўлган маълумотлар, материаллар ва ҳужжатларни белгиланган тартибда олиб туради.

  2. Кенгашга такдим этилган материалларни таҳлил этиш мақсадида олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари, ташкилот ва муассасаларнинг олим, методист, ўқитувчиларини эксперт ва тақризчи сифатида жалб қилади.

  3. Кенгаш ваколатига тегишли масалаларни, жойларда узлуксиз методик хизмат кўрсатиш даражасини ўрганиш учун мутахассисларни жалб қилиш ва хизмат сафарига юбориш учун таклиф киритади.

  4. Ўз ваколати доирасида раҳбар, педагог ва методистларни рағбатлантириш ёки маъмурий интизом чораси кўришга оид таклифлар беради.

18. Кенгаш йиғилишлари ҳар чоракда бир марта ўтказилади.

  1. Олинган маълумотлар ва уларнинг таҳлиллари натижасида Халқ таълими вазирлигига таълим муассасаларига амалий ёрдам кўрсатишга оид таклифлар беради.

  2. Кенгаш йиғилишларига таълим муассасаларининг фаолиятига тааллукди масалалар бўйича алоқадор бўлган шахслар таклиф қилиниши мумкин.




©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет