Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги



жүктеу 0.51 Mb.
бет1/3
Дата26.04.2016
өлшемі0.51 Mb.
  1   2   3
: files -> 2016
2016 -> А. С. Макаренконың өмірі мен педагогикалық қызметі
2016 -> Ян Амос Коменскийдің педагогикалық қызметі мен теориясы. (1592-1670жж)
2016 -> «абай жолы» романындағы тарихи шындық эволюциясы
2016 -> Ердембеков бауыржан аманкелдіұлы абайдың әдеби ортасы және ақындық мектебі
2016 -> ХҮ-ХҮІ ҒасырлардағЫ ҚЫРҒыз-қазақ халықтарының арасындағы саяси және этникалық байланыстар е. С. Альчикенов
2016 -> Xvi-xvii ғасырлардағы Қазақ хандығы
2016 -> Фарғона вилояти buvayda тумани 26 умумий ўрта таълим мактаби математика фани ўҚитувчиси жўраева рўзивунинг
2016 -> Австралияның туы Австралияның елтаңбасы
2016 -> Инкарбекова Диана Ағылшын абсолютизмі (курстық жұмыс)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ



Навоий вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти

Амалий фанлар таълими кафедраси



Жисмоний тарбия фанидан тестлар тўплами

(Жисмоний тарбия ўқитувчилари учун қўлланма)

Навоий- 2009 йил

Тузувчи-тўпловчи: Н.Ғаниева “Амалий фанлар таълими”

кафедраси жисмоний тарбия ўқитувчиси:
Тақризчи: доц. У.А. Йўлдошев - ўқув

илмий-услубий ишлар бўйича проректори

З.Қўзиева – “Амалий фанлар таълими” кафедраси

мудири


Ушбу тестлар тўплами умумий ўрта таълим мактаб жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун мўлжалланган. Мазкур тўпламдан ўқувчилар билимини синаш ва ошириш мақсадида фойдаланиш мумкин.

Тўплам Навоий вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Илмий кенгашинин 2009 йил 1 апрелдаги 3-сонли қарори билан нашр қилиш ва фойдаланишга тавсия қилинган.

КИРИШ

“Ҳеч бир нарса мамлакатни спорт



каби дунёга тез танита олмайди”
И.Каримов
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурларини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2004 йил 9 июлдаги 321 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 24 октябрдаги “Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш, 2004 йил 29 августдаги Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Республикамизда кўплаб ижодий ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу меъёрий ҳужжатларнинг ижроси мактабда фаолият кўрсатаётган жисмоний тарбия ўқитувчилари ҳамда мураббийлари зиммасига ҳам маъсулиятли вазифалар юклайди. Дарсдан кейин спорт секциялари ишларини жонлантириш мақсадида мактабда хафтасига 3 кун (2 соатдан) спорт секциялари ташкил қилинди. Унда мунтазам шуғулланувчи ўқувчилар сони аниқланди.

Мамлакатимизда 2008 йилда Болалар спортини ривожлантириш юзасидан қилинган ишлар таҳсинга лойиқ. Жумладан, 186 та спорт мажмуаси бунёд этилди. Шундан 162 таси қишлоқларда қурилган. Бундан ташқари шу йили қуриб битказилган спорт иншоотлари мактаб спорт залларини жиҳозлаш учун зарур спорт жиҳозлари рўйхати ишлаб чиқилди. Кам таъминланган оилалар болаларига 2 миллард сўмликдан зиёд спорт кийимлари хукуматимиз томонидан бепул берилди. Мамлакатимизда Болалар спортини ривожлантириш дастўрини бажариш учун 2008 йилда спорт жиҳозлари ишлаб чиқарувчи дунёнинг бир қатор етакчи корхоналари билан ҳамкорликда доимий фаолият юритувчи кўргазмалар ташкил этилди. Болалар спорт объектларини жиҳозлаш учун зарур бўлган 120 хил жиҳозлардан 118 хилини юртимизда тайёрлаш йўлга қўйилгани ҳар бир Ўзбекистонлик жисмоний тарбия ўқитувчиси ёки спорт мураббийсини ўз касбига маъсулият ва шараф билан ёндошишга ундайди. Юртбошимиз Болалар спортини ривожлантириш айниқса, қизларнинг спорт билан шуғулланиши учун қишлоқларда тегишли шароитлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратиши лозимлигини таъкидлаб, - “Келажак авлоднинг соғлом бўлиши аввало аёлга боғлиқ. Соғлом она, - соғлом бола, соғлом бола - соғлом келажак экани ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни вояга етказишни асосий вазифаларимиздан биридир”. Айни кунда ёшларимиз орасида оммавий спорт ўйинлари, футбол, мини футбол, стол тенниси, шахмат, шашка, белбоғли кураш, бокс, акробатика сингари спорт турларига қизиқиши ортиб бормоқда. Айни вақтда юқоридаги Фармон ва қарорлар ижросини бажариш ўқитувчилар томонидан қай даражада амалга оширилаётганини ўрганиш ва ўқитувчиларнинг ўқувчилар билимини назарий жиҳатдан текширишга кўмаклашиш мақсадида ушбу тестлар тўплами тайёрланди. Тўплам туман, шаҳар метод кабинети мўтахасислари томонидан ўрганилиб, мактаб ўқитувчиларига етказишини сўраймиз.

Шунингдек, ушбу тўплам ҳақидаги фикр-мулоҳазаларни юборадиган азиз ҳамкасбларимизга миннатдорчилик исҳор қиламиз.
Манзил: НВПКҚТМОИ

Кармана туман Тошкент кўчаси 41а уй

тел: 603-15-42, 603-15-43

Жисмоний тарбия фанидан тест саволлари.

1-вариант


  1. Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун»нинг Янги таҳрири қачон ва қаерда қабул қилинган?

А) 1991 йил.26 октябр Хоразмда:

В) 1994 йил 10 март Фаргонада:

С) 1996 йил 21 январ Тошкентда:

Д) 2000 йил 26 май Тошкентда:
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг чора-тадбирлари» тўғрисидаги Қарор қачон қабул қилинган?
А) 1997 йил 10 декабрда:

В) 1998 йил 5 июлда:

С) 1999 йил 27 майда:

Д) 2000 йил 25 мартда:




  1. Жисмоний тарбияда ҳаракат фаолиятининг синфдан ташқари шаклларини кўрсатинг?

А) Спорт секциялари, тўгараклар, ўқувчиларнинг қизиқишига қараб очилган тўгаракалар:

В) Байрамлар, мусобақалар, ўртоқлик учрашувлар.

С) Қувноқ стартлар, сакровчилар куни, улоқтирувчилар куни :

Д) Тўгараклар махсус тиббий гуруҳи, УЖТ:


  1. Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамгармаси фаолиятини ташкил этиш тугрисидаги карор качон кабул килинган?

А) 2002 йил 31 октябрда:

В) 2002 йил 15 апрелда:

С) 2003 йил 10 май:

Д) 2003 йил 15 ноябрда:


  1. Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамгармаси қачон ташкил этилган?

А) 2001 йил 15 мартда:

В) 2002 йил 24 октябда:

С) 2003 йил 14 январда:

Д) 2003 йил 21 февралда:




  1. Ахолини турли тоифаларининг жисмоний камолот даражасини аниқлаш учун қандай меъёрлар ишлаб чиқилган?

А) «Умид ниҳоллари»

В) «Алпомиш» ва «Барчиной»

С) «Фарход ва Ширин»

Д) «Зайнаб Омон».



7. Умумий ўрта таълимнинг ДТС қачон тасдиқланган?

А) 1998 йил 15 мартда

В) 1999 йил 16 августда

С) 2000йил 11 ноябрда

Д) 2001 йил 21 ноябрда
8.«Жисмоний ривожланиш» қандай тушунчани билдиради?

А) Организм барча тизимларининг ривожланиши.

В) Жисмоний қобилиятни ривожланиши.

С) Кўп меҳнат қилиш ва мусобақаланишини.

Д) Организимнинг морфологик хусусиятларини табиий равишда ўзгартириш жараёнини.
9. Жисмоний тайёргарлик турларини айтиб беринг.

А) Куч, тезкорлик-чидамлилик, координацион қобилият.

В) Штангани кўтариш, тўп киритиш, рақиби курагини ерга теккизиш

С) Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик

Д) Ўқувчиларни, талабларини, қишлоқ аҳолисини тайёрлаш.
10. «Нагрузка» ёки «Юклама» қандай тушунчани билдиради?

А) Спортчи организимига жисмоний машқларни таъсир этиш миқдори ёки сонини

В) Асбоб-анжомларнинг, штанганинг, тренажёр ва бошка жихозларнинг оғирлигини

С) Жисмоний машқларни узок муддат давомида тезлик билан бажариш.

Д) Жисмоний машқлардан сўнг организмнинг чарчашини.
11. Куч деб нимага айтилади?

А) У ёки бу даражадаги исталган ҳаракатга.

В) Ташқи қаршиликни мускуллар таранглиги билан енгишга.

С) Брусда ҳаракатланиш, қўлни букиш ва ёзишга.


12. Тезлик реакциясини ривожлантириш учун энг яхши шароитни ташкил этиш вакти.

А) Ҳаракатли ва спорт ўйинлари.

В) Мокисимон югуриш.

С) Баландликка сакраш.

Д) Улоқтириш.
13. Гиподинамия деб нимага айтилади?

А) Ҳаракат активлигининг кучайишига.

В) Ҳаракат активлигининг пасайишига.

С) Спортда юқори кўрсаткичларга эришиш.

Д) Жисмоний хусусиятларининг ривожланиш даражасини оширишга

14. Ўқувчилар спорт жамияти қандай номланади?

А) «Динамо»

В) «Меҳнат резервлари»

С) «Ёшлик»

Д) «Алпомиш» ва «Барчиной»
15. Эпчиллик деб нимага айтилади?

А) Мураккаб гимнастик машқлар.

В) Арконга тирмашиб чиқишга.

С) Ҳаракатни координациялаш, янги ҳаракатларни эгаллаш, бир ҳаракатдан иккинчи ҳаракатга тез ўта олиш қобилиятига.

Д) Сакраш, қўлларни букиш ва ёзишга.
16. Чидамлилик нима?

А) Ўртача суръатда тинимсиз ҳаракат фаолиятига бардош бериш қобилияти.

В) У ёки бу ҳаракат фаолиятидан ташқари таъсирга бардош бера олиш фаолияти.

С) Югуриш ва юриш фаолияти.

Д) Ҳаракатланиш фаолияти.

17. Тезкорлик нима?

А) Тез ва ўта тез югуриш.

В) Хаддан ташқари тез иш бажариш

С) Ҳаракатни мумкин қадар юқори тезликда бажариш.

Д) Тош кўтариш ва турникда тортилиш.

18. Қайишқоқлик деб нимага айтилади?

А) Киши органими таянч ҳаракат аппаратининг ҳаракатланиши.

В) Олдинга ва орқа томонга эгилиш ва букилиш.

С) Керишиш букилиш ва чўзилиш.

Д) «Кўприк ҳосил қилиш.»

19. Қандай дарс типларини биласиз?

А) Кириш янги материал билан таништириш, ўтилган дарсни такомиллаштириш, аралаш ва хисобга олиш дарслари.

В) Ўқитиш, таълимий тарбиявий дарслар.

С) Кириш, соф енгил атлетика, амалий дарслар.

Д) Ўргатиш, ташкилий, тайёрлов, асосий, якуний дарслар.
20. Дарсларнинг қандай турлари бор.

А) Амалий, назарий, аралаш дарслар.

В) Соф гимнастика, енгил атлетика, ҳаракатли ўйинлар, спорт ўйинлари, аралаш дарслар.

С) Синфдан ташқари тўгараклар кириш.

Д) Рақс миллий рақс, ушу, таэквандо.
21. Кам ҳаракатланиш турмуш тарзи.

А) Иш қобилиятни оширади.

В) Куриш жараёнини секинлаштиради.

С) Юрак мушакларини кучсизлантиради

Д) Иш қобилятини пасайтиради.
22. Қуёш ваннасини қабул қилиш.

А) 30-40 дақиқадан ошмаслиги керак.

В) Чегарасиз

С) 5 дақиқадан ошмаслиги керак.

Д) 15 дақиқадан ошмаслиги керак.

23. Қайси ёшда эгилувчанлик максимал ҳолатда бўлади?

А) 11-12 ёшда

В) 10-13 ёшда

С) 15-16 ёшда

Д) 18-20 ёшда
24. Эгилувчанлик нима билан ўлчанади?

А) Чизғич

В) Диномаметр

С) Секундометр.

Д) Метр.

25. Эпчиллик кайси турда купрок намоён булади

А) 6 дақиқали югуриш.

В) 30 метрга югуриш.

С) Максимал югуриш.

Д) Марафон югуриш билан ўлчанади.
26. Тезлик нима билан ўлчанади?

А) 30 м га югуриш.

В 6 дақиқали югуриш.

С) Максимал югуриш.

Д) 100м га югуриш.
27. Куч сифатлари қандай аниқланади?

А) Ўтирган холатда олдинга энгашишдан

В) Турган жойдан узунликка сакрашдан.

С) Турникдан тортилишдан

Д) Улоқтиришда.
28. Эгилувчанлик қандай аниқланади?

А) Турган жойда узунликка сакрашда

В) Максимал югуришда

С) Ўтирган ҳолатда олдинга эгнашишдан

Д) Турникда тортилишда
29. Чидамлилик кандай аниқланади?

А) 30 мга югуриш.

В) 6 дақиқали югуришда

С) 4 х 100 мга максимал югуриш

Д) 60 м га югуришда.
30. Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари қачон тасдиқланган?

А) 1998 й 15 мартда

В) 1999 й 16 август

С) 2000 й 11 октябр

Д) 2001 й 25 ноябр

31. Жисмоний тарбияга оид ўқув тарбиявий ишлар бўйича нечта ҳужжат талаб қилинади?

А) 5 та


В) 8 та

С) 3 та


Д) 4 та
32. Сув билан чиниқишнинг бошланғич босқичини айтинг.

А) Артиниш

В) Устидан сув қўйиш

С) Сузиш

Д) Душ тагида чўмилиш.
33. Қайси томон билан ухлаш фойдали?

А) Ён томон билан

В) Чалқанча

С) Корин билан

Д) Ҳаммаси.
34. Чиниқиш деганда нима тушунилади?

А) Совуқ сувда чумилиш ва оёқ яланг юриш.

В) Организмнинг ташқи муҳит таъсирига мослашиши.

С) Жисмоний машқ билан куёш ва ҳаво ваннасини бирга қўшиб олиб бориш.

Д) Ҳавода чиниқиш.
35. Ўқув кун тартибида жисмоний соғломлаштириш тадбирларига нималар киради?

А) Дарс олдидан ўтказилган гимнастика, дарсларда ўтказиладиган физкультура дақиқалари, узайтирилган танафусда ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар, куни узайтирилган гуруҳларда физкультура соатлари.

В) Секциялар

С) Тўгараклар

Д) Байрамлар
36. Ўқув-тарбиявий ишлар бўйича давлат ҳужжати

А) Ўқув режа, ўқув дастўри, «Алпомиш» ва «Барчиной» тест меъёрлари

В) Ўқув дастўри

С) Ўқув режа

Д) Йиллик ўқув жадвали.
37. Таянч ҳаракат аппаратига жисмоний машқларнинг таъсири

А) Нерв системаси мускулга импульс узатади.

В) Бўғинлар хажмини кўпайтиради, тезлатади

С) Суяк ва пайларнинг мустаҳкамлигини оширади, умуртқа пағонасини мустаҳкамлайди, гавдани яхшилайди.

Д) Бўғин тоғайларини юмшашига олиб келади.
38. Ўзбекистон мактабларига жисмоний тарбия фан сифатида қачон киритилган?

А) 1918 йил.

В) 1923 йил

С) 1935 йил

Д) 1935 йил
39.Жисмоний тарбия машғулотларини ташкил қилиш усулларини айтиб беринг?

А) Ёппасига шуғулланиш усули, оқим усули, гурух усули, кетмма-кет шуғулланиш усули, айланма тренировка усули.

В) Сўз, кўрсатиш, тушунтириш усуллари

С) Ўргатиш, такрорлаш. Аралаш усуллар

Д) Гурух, тезкорлик, эпчиллик усуллари.
40. Физкультура дақиқаларнинг давом этиш вақти?

А) 1-2 дақиқа

В) 3-4 дақиқа

С) 5-6 дақиқа

Д) 7-8 дақиқа
41. Ўбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон да жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг чора тадбирлари тўғрисида»ги № 271-сонли қарори қачон қабул қилинган?

А) 1997 йил 27 феврал

В) 1998 йил 15 август

С) 1999 йил 27 майда

Д) 2000 йил 18 январда
42. 7 метрли жарима тўпи нима учун берилади?

А) Химояланувчи команда ўйинчиси қўполлик қилса, тартибни бузса

В) Хужумчи тўп билан 3 қадамдан ортиқ қадам қўйса

С) Хужумчи тўпни дарвозага отишдан олдин рақибни кул билан туртса.

Д) Рақибни ушлаб колса.
43. Жисмоний тарбия амалиётида таълим услублари нечта гуруҳга бўлинади?

А) Сўз ёки оғзаки тушунтириш (хикоя, сухбат, буйруқ, кўрсатма), кўргазмалилик (курсатиш, кўргазмали қуроллардан фойдаланиш), амалиёт ( машқлар, мусобақалар) идрок кўрсатма услублари.

В) Сухбат танишув, аралаш.

С) Кўргазма, ўйин кино

Д) Аралаш, гимнастика, амалий машғулот
44. Мослашув ёки кўникув деб нимага айтилади?

А) организмнинг атроф-муҳитга мослашуви

В) Касалликнинг бир тўри

С) қўл кучини аниқлайдиган асбоб

Д) Қуёшда чиниқиш
45. Мушак ишининг самарали таъсири-

А) Фақат мушакларнинг ўзига

В) Ҳамма организмга

С) Фақат юракка

Д) Фақат қўлга
46. Киши жисмоний ривожланишининг асосий кўрсаткичлари нима?

А) Кишининг антрометрик ҳарактеристикаси

В) Турган жойидан узунликка сакраш натижаси

С) Максимал югуриш натижаси

Д) Умумий чидамлиликнинг ривожланиш даражаси.


  1. Юрак қискартириш (ЧСС)нинг такрорлаш меъёрини кўрсатинг.

А) 85-90 уриш дақиқаси

В) 80-84 уриш дақиқаси

С) 60-80 уриш дақиқаси

Д) 55-75 уриш дақиқаси




  1. Жисмоний машқ нима?

А) Аниқ вазифани ҳал этишга йўналтирилган. Жисмоний тарбиянинг ёрдамчи воситаларидан бири.

В) Жисмоний тарбиянинг услубиятидан бири.

С) Жисмоний тарбия вазифасини хал этишга ёрдам берувчи жисмоний маданият воситаси.

Д) Жисмоний тарбия воситаси.


49. Жисмоний машқларни бажаришда юклама нима билан ҳарактерли?

А) Ҳаракатлантирувчи ҳаракатни бажаришда тезлик ва хажми бирга қўшиб олиб бориш билан

В) Кийинчиликларни енгиб ўтиш даражаси билан

С) Уларни бажариш натижасида келиб чиқадиган чарчаш билан

Д) Қийинчиликлни енга олмаслик билан.
50. Югуриб келиб узунликка сакрашнинг энг самарали усули қайси?

А) Оёқни букиш

В) Керишиш.

С) «Қайчи» усули

Д) «Ҳаммаси тўғри»

2-вариант
1. Сузишнинг энг тез усули.

А) Крол


В) Брасс

С) Баттерфляй (дильфин)

Д) Аралаш
2. Югуриб келиб узунликка сакрашнинг бошлангич фазаси-

А) Югуриш

В) Учиш ва қўниш

С) Депсиниш

Д) Иккала оёкда депсиниш

3. Марaфон югуриш масофасининг узунлиги:

А) 32 км 192 м

В) 42 км 195 м

С) 40 км 192 м

Д) 41 км 395 м


4. Қайси спорт тўрида кўпроқ чидамлилик намоён бўлади.

А) Диск улоқтиришда

В) Сувга сакрашда

С) Марафон югуришда

Д) Волейболда
5. Ҳаракатнинг асосий тўри-

А) Тирмашиб чиқиш.

В) Сакраш

С) Сузиш


Д) Югуриш
6. Енгил атлетикада қайси масофа энг характерли хисобланмайди?

А) 100 м


В) 200 м

С) 500 м

Д) 400 м
7. Ўрта масофада югуриш қайсилар киради?

А) 800-1500 м

В) 400-800, 1500 м

С) 800- 500, 2000 м

Д) 300-800,1500 м
8. Қисқа масофага югуришга қайсилари киради?

А) 60, 100, 200, 400.

В) 30,60,100, 300

С) 100, 200, 400, 800

Д) 30, 100, 300, 400.

9. 5-синфда қизлар югуриб келиб неча метр узунликка сакраши керак?

А) 2,20-2,60 м

В) 2,80 м

С) 3,40 м

Д) 3, 40 м
10. 6-синфда ўғил болалар югуриб келиб неча см баландликдан ўтиши керак.?

А) 110см


В) 95-85 см

С) 105 см

Д) 85 см
11. 6-синфда қиз болалар теннис коптогини неча марта улоқтириши керак?

А) 30 м


В) 27 м

С) 15-18 м

Д) 15 м

12. 6-синфда ўғил болалар 4х 10 м.га мoкисимон югуриш неча секунда босиб ўтиши керак?

А) 9,5 секунд

В) 9,7 секунд

С) 10,5 секунд

Д) 11,0 секунд
13. 7-синфда ўғил болалар 60 метрни неча секунда югуриб ўтиши керак?

А) 10,0 сек

В) 9,5 сек

С) 11,0 сек

Д) 8,5 сек
14. Қиз болалар 1000 метрни қандай вақт оралиғида югуриб ўтиши лозим?

А) 6,00 минут

В) 6,30 минут

С) 5,30 минутда

Д) 5,00 минутда
15. 7-синфда ўғил болалар коптокни неча метрга улоқтириши керак?

А) 40 м


В) 36 м

С) 39 м


Д) 41 м.га
16. 8-синфда қиз болалар югуриб келиб неча метр узунликка сакрай олиши керак?

А) 330 см

В) 345 см

С) 360 см

Д) 325 см
17. 8-синфда ўғил болалар югуриб келиб неча см баландликка сакрай олиши керак?

А) 120 см

В) 115 см

С) 110 см

Д) 125 см
18. 9-синфда қиз болалар 60 метрни неча секунда югуриб ўтиши керак?

А) 10,0 сек

В) 9,5 сек

С) 11,0 сек

Д) 9,0 сек
19. Аёллар ўртасида спорт гимнастикаси бўйича учта олимпияда ўйинлари қатнашчисини айтиб беринг?

А) Разалина Галеева

В) Оксана Чусовитина

С) Эльвира Садди

Д) Насиба Абдуллаева

20. Бир қаторга сафланишнинг аниқ номланиши?

А) «Бир қаторга сафланинг!»

В) «Бир қаторга тўринг!»

С) «Бир қаторга тизилиб тўринг!»

Д) «Битта сафга тур!».
21. Кетма-кет бир қаторга сафланиш

А) «Бир кетма-кет қаторга сарфланинг!»

В) «Бир қаторга саф бўлинг!»

С) «Бир-бирингизни орқаганизда тизилинг!»

Д) «Битта сафга тўринг!»


  1. Ўзбекистон спорт гимнастикаси бўйича машхур спортчилари:

А) Р.Галеева (1992,), С.Диамидов (1954), Э.Садди(1972), Г.Шамрай(1952), О.Чусовитина (1992)

В) С. Минаева, Г.Шамрай, Ф.Холматова, Г.Ғиёсов

С) А.Манзур, Х Йулдошев, Т.Каримов, М.Каримов.

Д) Ш. Хонкелдиев, В.Драченко, В.Орловский, Р, Исянов




  1. Қандай арғамчида сакрашни тез ўрганиш мумкин?

А) Узун аргамчида

В) Қисқа арғамчида

С) Ўртача арғамчида

Д) Хаддан ташқари узунда




  1. Қадди-қомат қандай қилиб тўғри шаклланади?

А) Ўз-ўзидан

В) Жисмоний машқлар таъсири остида

С) Тўғри овқатланиш ёрдамида

Д) Тўғри юришда


25. Қайси спорт тўрида кўпроқ эгилувчанлик намоён бўлади?

А) Қиличбозлик

В) Волейбол

С) Бадий гимнастика

Д) Бокс
26.Қайси спорт турида кўпроқ куч намоён бўлади?

А) Чанги пойгаси

В) Атлетик гимнастикада

С) Туризимда

Д) Енгил атлетикада

27.Қадди-қомат деб нимага айтилади.

А) Умуртқа сифатига

В) Умуртқа ва оёқ қатининг пружинсимон ҳарактерискасига

С) вертикал холатдаги кишига одат бўлиб қолган вазиятга

Д) Тик тўришга
28. 5-синф ўғил болалар баланд турникда неча марта тортилиши керак?

А) 3 марта

В) 8 марта

С) 7 марта

Д) 5 марта

29. 6-синфда қиз болалар паст турникда неча марта тортилиши керак?

А) 8 марта

В) 12 марта

С) 10 марта

Д) 7 марта
30. 7-синфда ўғил болалар гимнастика скамейкасига таяниб қўлларини букиш ва ёзиш неча марта бажарилиши керак?

А) 17 марта

В) 15 марта

С) 20 марта

Д) 22 марта
31. Халқаро волейбол федерацияси қачон ташкил этилган?

А) 1945 йил

В) 1947 йил

С) 1950 йил

Д) 1952 йил
32. Валейбол қачон, қаерда, ким томонидан ташкил этилган?

А) 1895 йил Вильям Морган

В) 1891 йил Джеймс Нейсмит

С) 1990 йил ДЖ Картер

Д) 1906 йил В. Иванов
33. Волейбол қачондан бошлаб Олимпияда ўйинлари дастўрига киритилган?

А) 1957 йил

В) 1955 йил

С) 1960 йил

Д) 1964 йил

34. Ўзбекистонда волейбол қачон дунёга келган?

А) 1921 10 майда

В) 1927 йил 27 апрелда

С) 1930 йил 25 январда

Д) 1932 йил 15 июлда
35. Волейбол тўпининг айланаси неча см ва оғирлиги қанча?

А) 65-66 см, 270-280 гр

В) 60-64см, 250-270 гр

С) 50-62 см, 280-290 гр

Д) 68-72 см, 290-300 гр.
36. Волейбол ўйини неча ҳисобгача ўйналади?

А) 15:6


В) 25:23

С) 32:10


Д) 28:10
37. Хал қилувчи партияда волейбол ўйини неча ҳисобгача ўйналади?

А) 15:13


В) 20:18

С) 25:22


Д) 35: 32
38. Ўзбекитон спортчилари орасида волейбол буйича икки марта Олимпияда ўйинлари чемпиони ким?

А) Лариса Повлова

В) Вера Дуюнова

С) Юлдуз Абдуллаева

Д) Фарида Хасанова.
39. Мураббий ҳар бир партияда неча марта танаффус олиши мумкин?

А) 3 марта

В) 4 марта

С) 2 марта

Д) 1 марта
40. Либеро (химоя) ўйинчиси қайси зоналарда ўйнаши мумкин?

А) 1,5,6-зоналарда

В) 1,2,4-зоналарда

С) 5,4,3-зоналарда

Д) 3,5,6-зоналарда
41. Либеро (химоя) ўйинчисини неча марта алмаштириш мумкин?

А) Чексиз алмаштириш мумкин

В) 3 марта

С) 5 марта

Д) 7 марта
42.11-12 ёшли ўғил болалар учун волейбол тўрининг баландлиги неча см?

А) 210 см

В) 220 см

С) 230 см

Д) 235 см
43. 13-14 ёшли ўғил болалар учун волейбол тўрининг баландлиги неча см?

А) 235 см

В) 240 см

С) 230 см

Д) 220 с
44. 15-16 ёшли ўғил болалар учун волейбол тўрининг баландлиги неча см?

А) 235 см

В) 240 см

С) 255 см

Д) 250 см
45. 17-18 ёшли ўғил болалар учун волейбол тўрининг баландлиги неча см?

А) 238 см

В) 249 см

С) 243 см

Д) 150 см



  1   2   3


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет