Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим вазирлиги



жүктеу 265.08 Kb.
Дата16.04.2016
өлшемі265.08 Kb.
: files
files -> Шығыс Қазақстан облысындағы мұрағат ісі дамуының 2013 жылдың негізгі бағыттарын орындау туралы есеп
files -> Анықтама-ұсыныс үлгісі оқу орнының бланкісінде басылады. Шығу n күні 20 ж
files -> «Шалғайдағы ауылдық елді мекендерде тұратын балаларды жалпы білім беру ұйымдарына және үйлеріне кері тегін тасымалдауды ұсыну үшін құжаттар қабылдау» мемлекеттік қызмет стандарты
files -> «Наркологиялық ұйымнан анықтама беру» мемлекеттік көрсетілетін қызмет стандарты Жалпы ережелер «Наркологиялық ұйымнан анықтама беру»
files -> Регламенті Жалпы ережелер 1 «Мұрағаттық анықтама беру»
files -> «бекітемін» Шығыс Қазақстан облысының тілдерді дамыту жөніндегі басқармасының басшысы А. Шаймарданов
files -> «бекітемін» Шығыс Қазақстан облысының тілдерді дамыту жөніндегі басқармасының бастығы А. Шаймарданов
files -> Шығыс Қазақстан облысының тілдерді дамыту жөніндегі басқармасының 2012 жылға арналған операциялық жоспары
files -> Тарбағатай ауданының ішкі саясат бөлімі 2011 жылдың 6 айында атқарылған жұмыс қорытындысы туралы І. АҚпараттық насихат жұмыстары


Ўзбекистон Республикаси Олий ва

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим вазирлиги



Хоразм вилояти ўрта махсус

касб-ҳунар таълими бошқармаси
Богот иктисодиёт коллежи

Она тили ва адабиёт фанига оид


АТАМАЛАР




Богот – 2010 й



ОНА ТИЛИ


  1. Аниқ от – кўз билан кўриб, қўл билан ушлаб бўладиган аниқ предметни ифодалайди.

  2. Аниқловчи – нарса буюмнинг белгисини ёки бир предмет-нинг бошқа бирисига қарашли эканини билдирувчи бўлак.

  3. Антоним – бир бирига зид, қарама қарши бўлган сўзлар.

  4. Архаизм – эскирган сўзлар.

  5. Аслий сифат – сифат даражаларини оладиган куриниши.

  6. Атама - маълум бир фан ёки соҳада қўлланиб, фақат шу со-ҳада фаолият кўрсатувчиларгагина тушунарли бўлган сўз-лар.

  7. Атоқли от – бир турдаги предметни иккинчисидан фарқлаш учун ишлатилади.

  8. Белгилаш-жамлаш олмоши – бирор-бир предмет ёки белги-ни яккалаб, ажратиб ёки ажратиб курсатади.

  9. Боғлама – отларни кесим сифатида шакллантирувчи ва эга билан муносабатини ифодаловчи қўшимча.

  10. Боғловчи – сўзларни, уюшиқ бўлакларни ёки гапларни бир бирига боғлайди.

  11. Бўлишли феъл – иш ҳаракатнинг бажарилишини ифо-далайди.

  12. Бўлишсиз феъл – иш ҳаракатнинг бажарилмаслигини ифо-далайди.

  13. Бўғин – бир ҳаво зарби билан айтиладиган товуш ёки то-вушлар йиғиндиси.

  14. Вазифадошлик – муайян нарсанинг вазифасини иккинчи бир нарса бажариши натижасида аввалгисининг номи билан кейингиларини ҳам ифодалашдир

  15. Вокализм – унли товушлар.

  16. Воситали тўлдирувчи – тушум келишигидан бошқа барча келишикдаги сўзлар билан ёки кўмакчилар ёрдамида ифо-даланади.

  17. Воситасиз тўлдирувчи – тушум келишигидаги суз билан белгили ёки белгисиз қўлланади.

  18. Гапнинг грамматик асослари – бош бўлаклар, эга ва кесим.

  19. Грамматик категория - маълум бир суз туркумига хос бул-ган грамматик курсатгичлар.

  20. Гумон олмоши – нарса буюм ёки белги ҳақида ноаниқ маъ-нони билдиради.

  21. Диалектология – халқ шеваларини ўрганади.

  22. Диалог – икки киши ўртасидаги нутқ.

  23. Ёрдамчи сўз туркуми – лексик маънога эга бўлмайди, улар фақат грамматик маънога эга бўладилар.

  24. Ёрдамчи сўзлар – аташ маъносига эга бўлмаган, гап бўлаги вазифасида келмайдиган сўзлар.

  25. Историзм – тарихий сўзлар.

  26. Каср сонлар – бутуннинг қисмини ифодаловчи сон

  27. Консанантизм – ундош товушлар

  28. Кўмакчи – от, сифатдош, олмош, ҳаракат номи ва отлашган сўзлардан кейин келиб уларни кейинги сўзга тобелаштириб боғлайди.

  29. Кўп маъноли сўзлар - бир сўзнинг матн мазмунидан келиб чиқиб бир неча маъно ифодалаши.

  30. Кўрсатиш олмоши – нарса буюм ёки белгини кўрсатиш учун қўлланади.

  31. Кишилик олмоши – шахсни ифодалашга хизмат қилади.

  32. Лаҳжа - бир-бирига яқин бўлган шевалар йиғиндиси.

  33. Лексикография–луғат тузиш қоидалари билан шуғулланади.

  34. Лексикология – сўз ва унинг луғавий маънолари, тилнинг луғат таркиби ва бойиш манбалари ўрганилади.

  35. Мавҳум от – фақат тасаввурда бўлган ва қўл билан тутиб, кўз билан кўриб бўлмайдиган предмет.

  36. Маъно урғуси – гап таркибидаги бирор бир сўзнинг таъкид-лаб айтилишини кўрсатади.

  37. Метафора – нисбий ўхшашликка эга бўлган икки предмет-дан бирининг номи билан иккинчисини ҳам аташ ҳоди-сасидир.

  38. Метонимия – нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги асо-сида бир предмет номи билан иккинчисини ифода этишдир.

  39. Монолог – айрим шахсга тегишли нутқ.

  40. Моносемия – бир маънолилик.

  41. Морфема – сўзнинг маъноли қисми.

  42. Морфемика – сўзнинг маъноли қисмларини ўрганади.

  43. Морфологик ёзув - сўзлар талаффузда айрим ўзгаришлар билан эшитилса ҳам ёзувда адабий тилдаги шакли бўйича ҳеч қандай ўзгаришларсиз ёзилади.

  44. Морфология – сўз туркумларини ўрганади.

  45. Мустақил сўз туркуми - хам лексик хам грамматик маънога эга бўлиб, гапда синтактик вазифа бажаради.

  46. Неологизм – янги пайдо бўлган сўзлар.

  47. Нисбий сифат – сифат даражаларини олмайдиган шакли.

  48. Нутқ – тил материали, унсурларидан тузилади ва нутқий фаолият натижасида юзага чиқади.

  49. Нутқий фаолият – кишиларнинг бир бирларига тушунарли бўлган тил воситаларида ўзаро фикр алмашишлари.

  50. Олмош – от, сифат, сон ўрнида қўлланиб келувчи мустақил сўз туркуми.

  51. Орфография – тўғри ёзиш қоидаларини ўргатади.

  52. Орфоэпия – тўғри талаффуз қоидаларини ўргатади.

  53. Омограф - шакли бир хил талаффузи фарқланувчи сўзлар.

  54. Омоним – шакли бир хил маънолари ҳар хил бўлган сўзлар.

  55. Омофон – шакли ҳар хил талаффузи бир хил бўлган сўзлар.

  56. Омоформа - бошқа-бошқа туркум доирасида омоним бўлган сўзлар.

  57. От – предметнинг номини билдирувчи мустақил сўз тур-куми.

  58. Полилог – бир неча шахслар орасидаги нутқ.

  59. Полисемия – кўп маънолилик.

  60. Профессионализм – касб-ҳунарга оид сўзлар.

  61. Пунктуация - тиниш белгиларини ўрганади.

  62. Равиш – иш ҳаракатнинг белгисини билдирувчи мустақил сўз туркуми.

  63. Синекдоха – қисмнинг номи билан бутунни ёки бутуннинг номи билан қисмни аташ.

  64. Синоним – шакли ҳар хил маъно жиҳатидан бир бирига яқин бўлган сўзлар.

  65. Синтаксис – сўз бирикмаси, гап, гап бўлакларини ўрганади.

  66. Сифат – предметнинг белгисини билдирувчи мустақил сўз туркуми.

  67. Сифатловчи аникловчи – ҳоким сўзда эгалик қўшимчалари бўлишини талаб этмайдиган аниқловчи.

  68. Сон - предметнинг миқдорини билдирувчи мустақил сўз туркуми.

  69. Сўз бирикмаси – бир бири билан синтактик жиҳатдан боғ-ланган, эга ва кесимлик муносабатига эга бўлмаган икки ёки ундан ортиқ мустақил сўзлар қўшилмаси.

  70. Сўз туркуми – сўзларнинг умумий грамматик маъно ва ва-зифаларига кўра гуруҳларга бўлиниши.

  71. Сўз урғуси – сўз бўғинларидан бирига тушади.

  72. Сўз ясовчи қўшимча - ўзакка ёки негизга кўшилиб янги сўз ясашга хизмат қилади.

  73. Сўз ўзгартирувчи қўшимча – гапда сўзларни бир бирига боғлаш вазифасини бажаради.

  74. Сўроқ олмоши – сўз туркумларига нисбатан қўлланадиган сўроқ сўзлар.

  75. Тартиб сон – саноқ сонга –нчи, -инчи қўшимчаларини қў-шиш билан ҳосил бўлади.

  76. Тасвирий ифода - предметнинг номини айтмай, бадиий тас-вир воситалари билан ифодалаш.

  77. Тафаккур – ташқи оламнинг инсон миясида умумлашган, тил билан ифодаланадиган шакли.

  78. Тақлид сўзлар – товушга ва ҳолатга тақлидни билдирувчи сўзлар.

  79. Тил – фикрни ифодалаш усули, алоқа воситаси.

  80. Турдош от – бир турдаги предметларнинг умумий номини билдиради.

  81. Тўлдирувчи – ўзи боғланиб келган сўзга бошқарув усули билан бириккан бўлак.

  82. Ундов сўзлар – ҳис ҳаяжон ва буйруқ хитобни ифодаловчи сўзлар.

  83. Ундош товуш - ўпкадан чиқаётган ҳаво оғиз бўшлиғида маълум бир тўсиққа учрайди.

  84. Унли товуш – ўпкадан чиқаётган ҳаво оғиз бўшлиғида ҳеч қандай тўсиққа учрамайди.

  85. Урғу – сўз қисмларидан бирининг бошқаларига нисбатан кучлироқ оҳанг билан айтилиши.

  86. Услубияттил воситаларининг тилда ишлатиш имконият-лари урганилади.

  87. Феъл – иш ҳаракатни билдирувчи мустақил сўз туркуми.

  88. Феъл нисбатлари – иш ҳаракат ва унинг бажарувчиси ора-сидаги муносабатнинг ифодаланиши.

  89. Фонетик ёзув – ўзакка қўшимча қўшилиши натижасида ё ўзакда, ё қўшимчада фонетик ўзгариш содир бўлади, ёзувда ҳам шундай ёзилади.

  90. Фонетика – нутқ товушларини ўрганади.

  91. Фразеологик бирикма - икки ёки ундан ортиқ сўз бирикиб бир кўчма маънони ифодалаши.

  92. Фразеология – ибораларни ўрганади.

  93. Шаклий ёзув - бошка тиллардан узлашган сузлар алфавит-ларида кандай ёзилса, бизнинг тилимизда хам худди шу шаклда ёзилади ва талаффуз килинади.

  94. Шакл ясовчи қўшимча - янги сўз ясамай сўз маъносига кич-райтириш, ҳурмат, эркалаш, қарашлилик каби турли маъно нозикликларини қўшади.

  95. Шева – маълум бир ҳудудда қўлланиб, фақат шу ҳудудда яшовчи кишиларгагина тушунарли бўлган сўзлар.

  96. Эга – гапдан англашилган иш ҳаракат ким томонидан бажа-рилганлигини, фикрни кимга ва нимага қарашли эканини кўрсатувчи, гапда кесимни ўзига тобелаштириб, бошқа грамматик бўлакларга тобе бўлмаган бўлак.

  97. Эгалик категорияси – предметнинг уч шахсдан бирига те-гишли эканини билдиради.

  98. Этимология – сўзларнинг келиб чиқиши, пайдо бўлиш йўл-ларини ўрганади.

  99. Юклама – сўз ва гапларга қўшимча маъно юклайдиган ёр-дамчилар.

  100. Ўзак – сўзнинг энг кичик маъноли қисми.

  101. Ўзлик олмоши – эгалик қўшимчаларини олиб ҳар учала шахсни кўрсатади.

  102. Ўтимли феъл – ҳаракатни тушум келишигидаги сўз орқали бажарилганини ифодалайди.

  103. Ўтимсиз феъл– ҳаракатни тушум келишигидан бош-қа келишикдаги сўз орқали бажарилганини ифодалайди.

  104. Қаратқич аниқловчи – қаратқич келишигидаги сўз билан белгили ёки белгисиз ишлатилади.

  105. Қўшимча – ўзакка қўшилиб, турли маъноларни ифо-далаб келувчи қисм.

  106. Ҳарф – товушнинг ёзувдаги шакли.

  107. Ҳол– кесимга боғланиб, унинг белгисини билдиради.


АДАБИЁТ


  1. Абёт – байтлар.

  2. Абжад – араб алифбосидаги дастлабки 4 харф.

  3. Авзон – вазнлар.

  4. Автобиограф – ўз ҳаёти очеркини ёзган киши.

  5. Автобиография – кишининг ўзи томонидан ёзилган таржи-маи ҳоли.

  6. Адабиётшунослик – бадиий адабиёт тўғрисидаги фан.

  7. Алла– онанинг фарзандига бағишлаб айтган бешик қўшиғи.

  8. Аллегория – киноя, кесатиш.

  9. Аллитерация – бир хил охангдош товушларни такрорлаш.

  10. Аннотация – китоб мазмунини очиб берадиган киска кайдлар.

  11. Аноним – муаллифи номаълум булган асар.

  12. Антик – кадимги.

  13. Антитеза – бир-бирига зид тушунча, фикр.

  14. Антракт – спектаклда сахна асарлари пардалари орасидаги танаффус.

  15. Апострофа – жонсиз нарса ёки ходисага жонли нарсадек ёхуд хозир булмаган кишига шу ерда хозир тургандек му-рожаат этиш.

  16. Архитектоника – бадиий асар тузилиши, ундаги боблар, кисмлар ва эпизодларнинг мувофиклиги.

  17. Аския – узбек халк огзаки ижодининг хушчакчак ва кул-гили бир жанри.

  18. Афоризм – аник ва ихчам ифодаланиб, тугал фикрни анг-латувчи хикматли сузлар.

  19. Афсона – бирор тарихий ходиса ёки кечмиш вокеани Фан-тастик тарзда тасвирловчи асар.

  20. Бадиха–махсус тайёргарликсиз, бирдан айтилган суз, шеър.

  21. Байт – икки мисра шеър.

  22. Баёз – шеърлар туплами.

  23. Баллада – лиро-эпик шеъриятнинг бир тури, кичик сюжет-ли шеър.

  24. Банд – алохида кофияланиш тартибига эга булган шеър булаклари.

  25. Бармок вазни – мисралардаги хижоларнинг микдорига асосланган шеър вазни.

  26. Бахши – халк достонлари ижрочиси.

  27. Биография – таржимаи холл.

  28. Буффонада – жуда кулгили холларни акс эттирувчи сахна асари.

  29. Вазн – шеърий нуткни насрий нуткдан фарк эттирувчи шеърият асосларидан бири.

  30. Вариант – асарнинг бир-биридан фарк килувчи нусхалари.

  31. Вокеабанд шеър – маълум вокеани акс эттирувчи сюжетли шеър.

  32. Вулгаризм – адабий тилда ишлатилмайдиган дагал сузлар.

  33. Дебоча – китобга ёзилган кириш суз, мукаддима.

  34. Девон – бирор шоир шеърларининг кофия ёки радифларига кура, алифбе сираси билан тартиб этилган туплами.

  35. Ечим – асарда тасвирланган вокеаларнинг ривожланиши натижасида юзага келган кахрамонлар холати, улар кура-шининг хотимаси, вокеа тугунининг ечилиши.

  36. Жонлантириш – инсонга хос кобилият ва хусусиятларни хайвон ва жонсиз нарсаларга такишдан иборатдир.

  37. Зарбулмасал – макол, матал ва рамзли хикоя маъносини англатувчи суз.

  38. Зуллисонайн – икки тилда ижод этувчиларга нисбатан кул-ланувчи суз.

  39. Идеал кахрамон – кишиларга урнак буладиган ижобий образ.

  40. Идиома – факат бирор тилга хос булиб, бошка тилларга ай-нан таржима килиб булмайдиган ибора.

  41. Ижодий хамкорлик – калам ва санъат ахлларининг дустлик ва хамжихатлик билан ижод этиши.

  42. Импровизация – хозиржавоблик.

  43. Интрига – бадиий асарда иштирок этувчиларнинг узаро жиддий курашларини очиб берувчи мураккаб чигал ходи-салар тизмаси.

  44. Ички портрет – киши характерини очиб бериш.

  45. Ички кофия – мисраларнинг охирида эмас, балки уртасида келган охангдош сузлар, товушлар такрори.

  46. Иктибос – фикрини изохлаш ёки тасдиклаш учун бошка бировнинг асаридан парча ёки маълум бир суз келтириш.

  47. Канон – адабий ижодга доир баркарор конун-коидалар.

  48. Карикатура – нарса ва ходиса ёки кишининг кулгили, сал-бий томонларини курсатиш учун чизилган бесунакай расм.

  49. Композиция – асарнинг тузилиши, кисмларининг жойлани-ши, вокеалар баёнининг тартиби.

  50. Куллиёт – шоир асарларининг мукаммал туплами.

  51. Кульминация – бадиий асардаги вокеалар ривожининг авж олган нуктаси, иш-харакат ва курашнинг кескинлашган урни.

  52. Конфликт – бадиий асарда тасвирланган вокеа иштирокчи-лари уртасидаги курашнинг замирида ётган зиддият, ке-лишмовчилик, ихтилоф.

  53. Куплет – кушикнинг икки, турт мисрадан ташкил топиб, маълум кофияланиш тартибига эга булган банди.

  54. Лапар – халк кушикларининг бир тури, ёр-ёрлар лапар но-ми билан хам юритилади.

  55. Латифа – гузал, ёкимли сузидан олинган булиб, халкнинг нозик фахмлилик билан айтилган кул-гили кичик хикояси.

  56. Лауреат – халкка манзур булган ёзувчи ва санъаткорга бе-риладиган фахрий унвон, мукофот.

  57. Лейтмотив – бутун асар буйлаб автор томонидан илгари сурилган, кайта-кайта уктирилган асосий фикр, етакчи гоя.

  58. Либретто – катта музикали сахна асари, опера, оперетта учун ёзилган бадиий асар матни.

  59. Лирика – адабиёт турларидан бири булиб, бирор хаётий вокеа ходиса таъсирида инсонда тугилган рухий кечинма, фикр ва туйгулар оркали турмушни акс эттиради

  60. Лирик кахрамон – уй фикри, хис-хаяжони ва кечинмалари лирик шеърда ифодаланган шахс образи.

  61. Лутф – шеъриятда суз уйини тарикасида бир неча маънони ифодалаш.

  62. Мавсум кушиги – йил фаслларини тасвирлаб, кишиларнинг табиат ходисаларига муносабатини акс эттирган кушиклар.

  63. Мадхия – бирор киши, ходиса ёки кадрли нарсага атаб уни мадх этиб ёзилган шеър.

  64. “Мажмуат уш-шуаро” – шоирларнинг шеърлар тўплами ёки тазкира.

  65. Мажоз – кўчимларнинг бир тури бўлиб, икки тушунча ўр-тасидаги яқинликка асосланган кўчма ифода.

  66. Малик ул калом – сўз подшоси сўзидан олинган бўлиб, катта санъаткорларга тааллуқли юксак унвон, олий даража.

  67. Манзума – назм билан ёзилган, йирикроқ воқеабанд шеърлар.

  68. Маноқиб – бирор кишига яхши сифат ва хислатлар тақиб, мақтовлар билан унинг мартабасини улуғлаб ёзилган ри-сола ва номалар.

  69. Маросим қўшиғи – тўй, аза ва бошқа маросимларда айти-ладиган махсус қўшиқлар.

  70. Марсия – бирор машҳур кишининг вафоти муносабати би-лан ғам алам ва ҳасратни ифодалаган лирик шеър ёки қўшиқ.

  71. Масал – ахлоқий, сатирик ва кесатиқ мазмунни киноявий образларда акс эттирган аксарият кичик шеърий, баъзан насрий асар.

  72. Маснавий – қофияланиш тартибига қараб шаклланган тур-ли шеърий шакллардан бири.

  73. Матал – кўчма маънода ишлатилувчи халқ мажозий ибо-раларининг бир тури.

  74. Матлаъ – шеърий асарнинг биринчи байти.

  75. Мақол – турмуш тажрибалари заминида туғилган ва халқ донолигини ифодалаган қисқа, кўпинча шеърий шаклдаги ҳикматли сўзлар, чуқур маъноли иборалар.

  76. Мақола – газета ва журналлар учун кундалик муҳим иж-тимоий, сиёсий, маданий ва адабий ҳаёт масалалари тўғри-сида ёзилган публицистик асар.

  77. Мақолат – сўзлашиш ва боб маъносида келади.

  78. Мақтаъ – шеърий асарнинг охирги байти.

  79. Маҳаллий колорит – бадиий асарда тасвирланган воқеа қаерда содир бўлган бўлса, ўша жойнинг ўзига хос маҳал-лий турмуш шароити, табиат манзаралари, тил ва шева ху-сусиятлари, урф одат ва қилиқларидан иборат.

  80. Мелодрама – олижаноб кишиларнинг ёвузларга қарши ку-рашда мисли кўрилмаган ҳолларга тушиб қолиши, бироқ пировардида ғолиб чиқиши, уларнинг тақдири фавқулодда ҳодисалар, тасодифлар билан ҳал қилинадиган асар.

  81. Мемуарлар – ёзувчининг ўз кўзи билан кўрган ёки ўзи қат-нашган ўтмиш воқеалар тўғрисида ёзган хотира, эсдалик, ёдномалари.

  82. Метод – турмуш ҳодисаларини танлаш, ўрганиш ва тасвир-лашнинг асосий воситаси ва принципи.

  83. Меҳнат қўшиғи – бевосита меҳнат жараёнини акс эттириб, меҳнат тури, завқи ва самараларини куйлаган қўшиқлар.

  84. Миниатюра – қадимги қўл ёзмалар ва тошбосма китоблар-нинг саҳифаларини безаган рангли лавҳа, сурат ва бошқа иллюстрациялар.

  85. Мисра – шеърнинг ҳар бир сатри, йўли.

  86. Миф – жуда қадим замонлардаги кишиларнинг коинот ва ҳаётнинг пайдо бўлиши, табиат ҳодисалари, худолар ва аф-сонавий қаҳрамонлар тўғрисидаги ақида ва ҳаёлларини баён қилган ривоят ва афсоналар. Миф Шарқ халқларида асотир номи билан ҳам юритилади.

  87. Монография – муайян бир муаммо ёки бирор ёзувчи ижо-дига бағишланган илмий асар, тадқиқот.

  88. Монолог – асар иштирокчисининг сўҳбатдошига, ўзига, баъзан томошабинга қарата айтган сўзи.

  89. Монорим – барча мисралари бир хил қофияланган шеър.

  90. Монтаж – бир ёки бир неча бадиий асардан олинган айрим эпизодлар ва кўринишлардан ташкил топган бадиий асар.

  91. Моралите – ўрта асрларда ахлоқ одоб ўргатадиган, қатна-шувчилари киноявий характерда бўлиб, ақл, адолат, ҳақи-қат, тавба, ишонч, умид каби мавҳум фикр ва туйғуларни жонлантирадиган драмалар. Ю.Х.Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достонида моралитега хос усул элементлари бор.

  92. Мотив – асарнинг асосий темасидан фарқли равишда унинг қўшимча, иккинчи даражали темалари бўлиб, у асосий тема билан биргаликда бадиий жиҳатдан тугал таркиб топган бир бутун нарса сифатида юзага келади.

  93. Муаллиф – асар ёзган киши.

  94. Муаммо – шеърий ўйин тарзида битилган бир икки байтли шеър бўлиб, унда бирор сўз, кўпинча, атоқли отнинг ҳарф-лари яширинган ва шунга ишора қилинган бўлади.

  95. Муболаға – нарса ёки ҳодисага хос хусусиятни ошириб, маҳоват қилиб тасвирлаш.

  96. Мувашшаҳ – ҳар бир байтнинг биринчи мисраларидаги ҳарфлар сирасидан шоир қаламга олган шахс номи келиб чиқадиган лирик шеър.

  97. Мумтане – мумтоз адабиётда қўлланган адабий усуллардан бири бўлиб, имконсиз, бўлиши мумкин бўлмаган нарсани бўлган нарса тарзида баён этишдир.

  98. Мумтоз адабиёт – утмишнинг ва хозирги замоннинг гоя-вий-бадиий жихатдан юксак, намуна була олувчи адабиёти.

  99. Муножот – бадиий асарда банданинг нажот умиди билан қилган лирик мурожаати, тавба ва илтижоси.

  100. Мунозара – ўзбек мумтоз адабиётида тортишув, баҳслашув тарзида яратилган асар.

  101. Мунтахаб – сайлаб олинган асарлар тўплами.

  102. Муншаот – ёзувчи томонидан ёзилган мактублар, хатлар.

  103. Мураббаъ – қофияланиш тартибига қараб тузилган шеърий шакллардан бири бўлиб, ҳар бир банд 4 мисрадан иборат бўлади. Бошда 4 мисра бир хилда қофияланиб, ке-йинги бандларда 3 мисранинг бир хилда қофияланиб, 4 мисраларнинг биринчи банддаги 4 чи мисрага қофиядош бўлиши талаб қилинади. а-а-а-а, б-б-б-а, в-в-в-а.

  104. Мусаддас – ҳар бир банди 6 мисрадан ташкил топ-ган шеър. Бошда 6 мисра бир хилда қофияланади. Кейин 5 мисра бир хил, олтинчи мисра эса олдинги байтнинг охирги мисраси билан қофиядош бўлади. а-а-а-а-а-а, б-б-б-б-б-а, в-в-в-в-в-а.

  105. Мусаллас – бандлари уч мисрадан тузилган шеър.

  106. Мусамман – ҳар бир банди саккиз мисрадан иборат бўлиб, дастлабки банди бир хил қофияланган, кейинги бандларнинг саккизинчи мисраларигина биринчи банднинг саккизинчи сатрига қофияланиб келган мумтоз шеър шакли.

  107. Мусанниф – китоб муаллифи, асарни яратган қалам эгаси маъносида бўлиб, таснифот – унинг томонидан ёзил-ган, тузилган китобларни билдиради.

  108. Мустазод – ғазал шаклида қофияланиб, ҳар бир мис-радан сўнг такрорланиб ва ўзаро қофияланиб келадиган қў-шимча мисрачалар билан ҳамоҳанг бўлган мумтоз шеър.

  109. Муфрадот – айрим байтлардан тузилган мустақил асар.

  110. Мухаммас – биринчи банд мисраларининг ҳаммаси ўзаро қофияланган бўлади, кейинги бандларнинг 4 мисраси ўзаро алоҳида қофияланиб, бешинчи мисралари дастлабки банднинг бешинчи мисраси билан қофияланади.

  111. Мухбир – журналист.

  112. Мушоира – шоирлар мусобақаси, айтишуви.

  113. Назира – ўтган ёки замондош ёзувчи асарига ўх-шатма, жавоб тариқасида яратилган янги асар.

  114. Назм – поэзия.

  115. Наср – проза.

  116. Наът – мумтоз адабиётда асарнинг муқаддима қис-мида пайғамбарлар шаънига айтиладиган анъанавий шеър.

  117. Нақорат – қўшиқ ёки ашула қилиб айтиладиган шеърнинг ҳар бир бандидан сўнг айнан қайтариладиган байт.

  118. Некролог – марҳумнинг хотирасига бағишлаб, унинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида ёзилган ёднома.

  119. Неологизм – ҳаёт янгиликларини ифодаловчи янги сўзлар.

  120. Нигилизм – ҳаёт ва адабиётдаги барқарор қоида, тар-тиб, анъана ва қарашларни инкор этиш.

  121. Новаторлик – бадиий асарларнинг мазмуни ва шак-лига олиб кирилган янги мароқли ғоявий, бадиий фази-латлар.

  122. Новелла – кичик ҳажмли бадиий асар бўлиб, унда ки-ши ҳаётидаги маълум бир воқеа тасвирланади ва шу воқеага қадар бўлган ёки ундан кейин рўй берган воқеаларни ба-тафсил баён этмайди.

  123. Нома – бадиий адабиётда мактуб тарзида ёзилган шеърий асар – эпистоляр жанрнинг бир тури.

  124. Образ – санъат ва адабиётда турмушни ўзига хос ба-диий шаклда акс эттирувчи ёрқин манзара ва характерлар.

  125. Образлар системаси – бадиий асардаги бир бири билан боғланган барча образлар.

  126. Образли ифода – нарса, ҳодиса ва инсоннинг муайян вазиятдаги ҳолати ва ўзига хос хусусиятини яққол тасаввур этишга имкон берадиган шоирона ибора.

  127. Объектив ғоя – асардаги воқеа, киши образларининг иш ҳаракатидан келиб чиқадиган маъно.

  128. Ода – бирор киши шаънига ёки мухим вокеа муно-сабати билан яратилган тантанали шеър.

  129. Оксиморон – ўз маъносидан кўчирилиб, бир бирига зид тушунчаларни ифодалаб келган сўзлар.

  130. Октава – ҳар бир банди 8 мисрадан тузилган шеър. Унинг 1-3-5 ва 2-4-6 мисралари кофияланиб, 7-8 мисралар жуфт кофия, маснавий булиб келади. Бундай шеър XIV-XV асрда француз ва инглизларда машҳур бўлган.

  131. Очерк – воқеа ҳодисаларни, турмуш фактларини ва аниқ кишилар фаолиятини айнан тасвирлаш.

  132. Оқ шеър – қофиясиз шеър. Лекин оқ шеърда вазн-нинг мукаммал ва оҳангдор бўлиши шарт.

  133. Памфлет – маълум ижтимоий тартибни, айрим шахсларнинг ножўя хатти ҳаракатларини кенг китобхонлар омма-сига тушунарли услубда фош этиб ташлайдиган кичик сатирик адабий асар.

  134. Параллелизм – икки ҳодисани ёнма ён қўйиб тасвир-лаш орқали уларни бир бирига қиёс этиш, қарама қарши қў-

йиш усули.

  1. Пародия – бирор ёзувчи ижоди ёки алоҳида асарнинг кулгили ёки ярамас томонларини кўрсатувчи шеърий ёхуд насрий асар.

  2. Пауза – нутк давомида бир кадар тухтаб утиш, тиним олиш.

  3. Пафос – жушкинлик булиб, асар пафоси ёзувчини мафтун этган ва бутун асарга сингиб кетган гоя хис ва хая-жондадир.

  4. Пейзаж – бадиий асарда тавирланган табиат манн-зараси.

  5. Перифраза – тасвирий ифода.

  6. Персонаж – асарда катнашувчи киши булиб, бундай образлар асардаги вокеалар ривожида у кадар мухим рол уйнамайди.

  7. Плагиат – бировнинг асарини ёки уша асарнинг маъ-лум кисмини узиники килиб курсатиш, адабий ўғрилик.

  8. Плеоназм – нутқда қўлланадиган, аммо унинг маъ-носини бойитмайдиган ортиқча сўзлар.

  9. Повест – қисса.

  10. Портрет – бадиий асарда кишининг ташқи қиёфаси, сиймоси, кийим кечаги ва ҳоказоларнинг тасвири.

  11. Поэзия – шеърият.

  12. Поэма – достон.

  13. Поэтика – бадиий адабиёт ҳақидаги илм, адабиёт на-зарияси, адабиёт қоидалари.

  14. Притча – кишиларнинг турмуши ҳақида киноявий шаклда яратилган кичик дидактик ҳикояларнинг қадимги номи.

  15. Провинциализм ёки диалектизм – маълум бир жой-нинг аҳолиси ишлатадиган, бошқа жойларнинг аҳолисига тушунарли бўлмаган сўз ва иборалар.

  16. Проза – наср.

  17. Пролог – мукаддима.

  18. Прототип – бадиий, умумлаштирилган образ, тип

яратишга асос булган, ҳаёти ва характери ёзувчи томонидан

асар қаҳрамони қиёфасида мужассамлаштирилган реал ҳаёт-даги киши.



  1. Публицистика – ижтимоий сиёсий ҳаёт масалалари-ни ёритадиган барча турдаги асарлар.

  2. Пьеса – хилма-хил сахна асарларининг умумий номи.

  3. Радиф – мисраларда қофиядан кейин такрорланиб ке-ладиган бир хилдаги сўзлар.

  4. Редакция – бирор асар қўл ёзмасини босмага тайёр-лаш учун уни таҳрир қилиш, асар матнини тугалланган ҳол-га келтириш.

  5. Ремарка – драматик асарда автор томонидан бери-ладиган изоҳлар.

  6. Реплика – саҳнага қўйилган асар иштирокчисининг ундаги бошқа персонаж сўзига қисқа жавоби, луқма бе-риши.

  7. Репортаж – маҳаллий мавзудаги кичкина мақола, би-рор ҳодисанинг боришини оғзаки баён этиб туриш ва га-зетага хабарлар ёзиб туриш.

  8. Рефрен – шеърда ҳар қайси банддан кейин қайтари-ладиган бир хил мисралар.

  9. Рецензия ёки тақриз – бадиий асар, спектакль ва бошқалар тўғрисида ёзилган, уларни таҳлил қилган, баҳо берган кичик адабий танқидий асар.

  10. Ривоят – воқеий ёки тарихий ҳодисани аксар хаёлий нақл шаклида ҳикоя қиладиган эпик асар.

  11. Рисола – китобча, мактуб, булар мавзу жиҳатидан хилма хил бўлиши мумкин.

  12. Ритм – шеърий нутқдаги муайян, бир бирига монанд кичик бўлакларнинг изчил ва бир ўлчовда такрорланиб келиши.

  13. Риторика – ўтмишда нутқ сўзлаш санъати тўғриси-даги махсус фан риторика дейилган. Ҳозирда эса мазмун-сиз, баландпарвоз гаплар риторик нутқ дейилади.

  14. Роман – мураккаб турмуш жараёнини, кенг ҳаётий ҳодисалар доирасини қамраб олади ва буни ўсиш ўзгариш-да тасвирлайди.

  15. Романс – куйлаш учун ёзилган кичик музика асари, унча катта бўлмаган ва куйланадиган лирик шеър.

  16. Романтизм – турмушнинг ўзидан кўра кўпроқ тур-муш ҳақидаги орзу умидларни тасвирлаш тамойилига асос-ланган адабиёт методларидан бири.

  17. Рубоий – фақат 4 мисрадан ташкил топган шеър бў-либ, унинг 1,2,4 мисралари қофияланиб келади. Лекин 4 та мисраси ҳам бир хил қофияланиши мумкин, бундай рубоий “таронаи рубоий” дейилади.

  18. Ружуъ – шоир баъзан нарса ва ҳодисани дастлаб хаё-лига келган маълум образли ифода орқали тасвирлаб, эс-тетик таъсирни кучайтириш ниятида ундан кучли сўз, образ яратади ва буни аввалгисидан кечиш ёки қайтиш йўли би-лан беради.

  19. Сабаби таълиф – маълум бир асарнинг ёзилиш саба-бини баён этувчи муқаддима.

  20. Саёхатнома - саёҳат таассуротлари ва тафсилотлари-ни тасвир этувчи бадиий асар.

  21. Сабк – санъат ва адабиётда баён усули, тил ва ба-диий тасвир воситаларидан фойдаланиш йўли.

  22. Сажъ – қофияли наср.

  23. Сакта – аруз вазнидаги шеърда ҳижолардаги етиш-мовчилик, яъни ҳижолар миқдорининг камайиб ёки ошиб кетиши, чўзиқ ҳижо ўрнига қисқа, қисқа ҳижо ўрнига чўзиқ ҳижо келиши.

  24. Салбий образ – бадиий асардаги ёзувчи томонидан фош этилган, қораланган кишилар образи.

  25. Санъат – воқеликни образлар ва ёрқин манзаралар орқали бадиий ифодалайди.

  26. Саргузашт адабиёти – тасодифий ва ғаройиб воқеаларни тасвирловчи ҳикоя ва қисса.

  27. Сарказм – аччиқ, заҳарханда, пичинг.

  28. Сарлавҳа – асарнинг ва асар қисмларининг номлари.

  29. Сатира - ижтимоий ҳаётнинг маълум томони ё айрим гуруҳ ва шахсларнинг ярамас салбий хислатларидан аччиқ кулиб ва уни танқидий тасвирлаб ёзилган ҳажвий асар.

  30. Силлабик шеър – мисралардаги ҳижоларнинг тенг миқдорда бўлишига асосланган шеър.

  31. Силлабо-тоник шеър – ҳижолар ва урғуларнинг миқ-дори ҳамда тартиби билан белгиланади.

  32. Символ – рамз.

  33. Ситуация – бадиий асарда иштиок этувчиларнинг ўзаро муносабати ва кураши натижасида турли хил эпизод-ларда вужудга келган ҳаёт вазияти.

  34. Сифатлаш – тушунча, ҳодиса ва кишининг маълум бир хусусияти ва сифатини аниқлаб, изоҳлаб берувчи сўз.

  35. Сонет – банд қурилиши мураккаб бўлган шеър шак-ли. Қоидага кўра шеър 14 мисрадан ташкил топиши керак. Сонетнинг биринчи қисми 2 тўртлик (катрен); иккинчи қисми 2 учликдан (терцет) тузилади. Тўртликдаги мисралар оралаб қофияланади, учликларда эса биринчи билан ик-кинчи мисра қофияланиб биринчи учлик билан иккинчи учликнинг учинчи мисраси қофияланади.

  36. Соқийнома – таркиббанд шаклида бир неча банддан иборат бўлган фалсафий ахлоқий мавзудаги шеърий асар.

  37. Стопа – силлабо тоник шеър тузилишида урғули ва урғусиз ҳижоларнинг маълум тартибда такрорланувчи би-рикмаси бўлиб, шеър ўлчовини белгилайди.

  38. Строфика – шеър тузилишига доир фаннинг бир бў-лими бўлиб, у банд ва қофиялар билан, уларнинг келиб чи-қиши ва шеърий асарларда ишлатилиши билан шуғул-ланади.

  39. Сценарий – драматик асарнинг режаси.

  40. Сюжет – эпик, лирик ёки драматик асарнинг бево-сита мазмунини ташкил этган, ўзаро боғланган ва ривож-ланиб борувчи ҳаётий воқеалар.

  41. Сўз ўйини – тажнис.

  42. Тавтология – айнан бир таъриф ёки муҳокаманинг бошқача сўзлар билан қайтарилиши, сўз ва иборалардаги ўхшашлик.

  43. Тадриж – воқеабанд шеърларга хос бўлиб, шеърдаги бир образ ўхшатишлар воситаси билан ривожлантирилиб

борилади.

  1. Тажнис – омоним сўзлар қатнашган шеър шакли. Танжнис туюқ жанрида кенг қўлланади.

  2. Тажоҳили орифона – билиб билмасликка олиш.

  3. Тазкира – ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маъ-лумот берилиб, асарларидан намуналар келтирилган китоб.

  4. Тазод – шеърда антоним сўзларни қўллаш.

  5. Такрор – бир сўзни ёки бир неча сўзни, баъзан эса маълум сатрни атайин қайтариш.

  6. Таносиб – щзаро муносабатда бщлган икки тушун-чанинг бир бирига боғланган ҳолда келиши.

  7. Таржиъбанд – бир неча банддан ташкил топиб, ҳар бир банд ғазал усулида қофияланади ҳамда биринчи банд-нинг маснавий, жуфт қофия усулида қофияланган сўнгги байти барча бандларнинг охирида худди нақорат каби ҳеч қандай ўзгаришсиз қайтарилади.

  8. Таърих – асарда бирор воқеанинг вақтини кўрса-тувчи парча ёки воқеанинг содир бўлган вақти кўрсатилган махсус асар.

  9. Таркиббанд – бу ҳам таржибанд каби ғазал усулида қофияланган бандлардан ташкил топади. Бироқ таркиббанд бадларнинг охирида биринчи банднинг жуфт қофияли сўнг-ги икки мисраси айнан такрорланмайди, балки ҳар бир банднинг охири янги ва мустақил қофиядош байт билан тугалланади.

  10. Тарсеъ - мисралардаги барча сўзлар бир бирига оҳангдош, вазндош ва қофиядош бўлиб келади.

  11. Тахаллус – ёзувчиларнинг бирор сўзни ўзларига ном қилиб олиши ва шу номни ўз асарларида қўллаши.

  12. Тахмис–мухаммаснинг бир тури бўлиб, бандлари икки шоирнинг мисраларидан ташкил топади, яъни бир шоир иккинчи бир шоирнинг ғазалидан икки мисрадан олиб, унинг мазмуни ва шаклига муносиб уч мисрадан қўшиб бо-риб, беш мисрали бандлар тузади.

  13. Тезис – маълум асарда муаллиф томонидан исбот-ланиб, илгари сурилган фикр ва хулосалар.

  14. Текст – муаллифнинг асл сщзи, асарнинг кул ёзмаси ёки нашр этилган нусхаси.

  15. Текстология – адабиётшуносликнинг бадиий асарлар тексти билан шугулланадиган бир сохаси.

  16. Тенднция – ёзувчи асарда хаёт манзаралари ва харак-терларни тасвирлаш билан укувчига етказмокчи булган гоя, хулоса.

  17. Терма – бир хил кофия тузилиши ва вазнга эга бул-ган бир неча бандлар йигиндиси.

  18. Терцина – мусаллас.

  19. Тип – маълум ижтимоий гурухдаги кишиларга хос характерли хусусиятларни акс эттирувчи индивидуаллаш-тирилган шахс образи.

  20. Тирада – одатдан ташкари кутаринки тонда айтилган узундан-узок жумла.

  21. Трагедия – иложсиз вазият, халок этувчи огир ва тенг булмаган кураш негизида кахрамон характерини очиш.

  22. Традиция – эски ва янги адабий ходиса уртасидаги биридан бирига утиб борувчи алока.

  23. Трилогия – муаллифнинг бир бутун режаси билан бирлаштирилган учта драматик ёки насрий асар.

  24. Троп – сўз ёки сўз бирикмасининг кўчма маънода қўлланиши.

  25. Тугун – бадиий асар асосий воқеанинг бошланиши бўлиб, барча муҳим воқеалар мана шу тугундан кейин келади.

  26. Туроқ – бармоқ вазнидаги шеър мисраларидаги ритмик бўлаклар.

  27. Туюқ – 4 мисрали шеър бўлиб, арузнинг “рамали му-саддаси мақсур” вазнида яратилади. Туюқда қофия омоним сўзлардан тузилади.

  28. Тўртлик – биринчи мисра билан учинчи, иккинчи мисра билан тўртинчи мисралар қофияланадиган шеър.

  29. Тўқима – ёзувчининг турмуш ҳодисаларини кузати-ши ва ўз тажрибалари асосида айнан ҳаётда бўлмаган, ле-кин бўлиши мумкин бўлган воқеалар ва кишилар образини

ижодий ҳаёл билан яратиши.

  1. Услуб – ифода усули.

  2. Утопия – ёзувчининг фантазиясини, амалга ошол-майдиган хаёлни хаётда мавжуд килиб тасвирловчи асар.

  3. Фабула – бадиий асарда тасвирланган вокеа ва ходи-саларнинг изчил баёни.

  4. Фантазия – ижодий тасаввур, хаёл.

  5. Фард – мумтоз шеъриятнинг энг кичик жанри булиб, ёлгиз бир байтдангина иборат мустакил шеър.

  6. Фарс – маиший хаёт мавзусидаги кувнок комедия хилларидан бири.

  7. Фахрия – шоирнинг уз ижодидан фахрланиб айтган сузлари. У газалларда бир байтдан, катта хажмли асарларда эса бир неча мисралардан иборат булади.

  8. Фельетон – вактли матбуотнинг макола турларидан бири булиб, унда ижтимоий хаётдаги салбий ходисалар ёки айрим кишилардаги бемаъни нуксонлар хажв килинади.

  9. Фигура – бадиий сузнинг ифодалилигини ошириш учун ёзувчи томонидан ишлатиладиган махсус суз ва ибора.

  10. Финал – драмадаги охирги хотималовчи куриниш.

  11. Фироқия – шарқ мумтоз адабиётидаги айрилиқ, ҳижрон аламларини ифодалаган, ёр ва диёрни қўмсаб ай-тилган лирик шеър.

  12. Фольклористика – халқ оғзаки ижоди тўғрисидаги фан.

  13. Халқ оғзаки ижоди – халқ яратган оғзаки бадиий адабиёт.

  14. Халқчиллик – санъат ва адабиёт асарларининг ба-диийлигини белгиловчи муҳим фазилатларидан бири.

  15. Хамса – беш мустакил достонни уз ичига олган асар.

  16. Характер – кишиларда хилма-хил ижтимоий мухит ва тарбия туфайли тугилган турлича хулк-атвор ва психо-логик хусусиятлар.

  17. Характеристика – маълум бир ходиса, киши ё пред-метга хос хусусият ва сифатларни белгилаш, аниклаш.

  18. Хотира дафтари – бирор кишининг уз хаёти ва тур-

муш вокеалари хакидаги кундалик ёзувлари.

  1. Хотима – адабий асарга кушимча тарзда ёзилган кисм булиб, унда ёзувчи асар кахрамони хакидаги уз муло-хазаларини баён этади.

  2. Хроника – вокеаларнинг хаётда руй берганидек из-чиллигини саклаб, уларни хронологик тартибда акс эттир-ган хикоявий ёки драматик асар.

  3. Цезура – шеърда узок паузанинг алохида тури.

  4. Цикл – бир хил кахрамонлар билан, бир тарихий давр билан ёки бир хил ички кечинмалар билан бирлашган бир катор бадиий асарлар.

  5. Цитата – уз фикрларини тасдиклаш ёки тушунтириш учун бирор асардан ёки бирор кишининг нуткидан кел-тирилган парча.

  6. Чистон – ёзма адабиётда кулланилиб, топишмокнинг бир куриниши.

  7. Чупчак – эртак.

  8. Шарж – ходиса ва предметни ёки бирор кишининг айрим ташки белгиси, ё характерини бузиб, карикатурали, кулгили килиб тасвирлаш.

  9. Шарх – бирор аса рёки унинг маълум бир кисмини, ифода ва ибораларини тахлил этиш.

  10. Шеър – оханг жихатидан маълум бир тартибга со-линган, хис-туйгу ифодаси сифатида вужудга келган хая-жонли ритмик нутк.

  11. Шеър тузилиши – унинг асосини хижо ташкил килади.

  12. Ширу шакар – маълум бир тартибда икки тил ишти-рокида ёзилган шеър.

  13. Шоир – шеърий асар ёзувчи киши.

  14. Эвфония – бадиий нуткдаги ун ва охангнинг нафис-лиги, табиийлиги ва ёкимли булиши.

  15. Эзоп тили – киноявий образларга асосланган масал жанри.

  16. Экспозиция – сюжетнинг кириш, бошланма кисми.

  17. Экспрессия – бадиий адабиётда нуткнинг ифодали-

лиги ва вокеаларнинг якколлиги.

  1. Экспромт – тайёргарликсиз, хозиржавоблик билан тезда яратилган шеър.

  2. Эпиграмма – сатирик шеър турларидан бири, бирор кишини хажв килган кичикрок шеър.

  3. Эпиграф – бир ёзувчи томонидан уз асарининг асосий мазмуни ва темасини олдиндан тушунтириш учун иккинчи бир ёзувчи асаридан асар бошига, алохида кисм-ларнинг бошланишига киритган жумла, шеърий парча.

  4. Эпизод – достон, кисса, роман, драмалар сюжетида узаро богланиб келган ва маълум даражада мустакил ахамиятга эга булган вокеа.

  5. Эпилог – бадиий асарда вокеа тасвиридан сунг ках-рамонларнинг кейинги такдирини сузлаб берувчи хотима кисми.

  6. Эпитафия – шеърий шаклда булган кабр ёзуви.

  7. Эпитет – сифатлаш.

  8. Эпифора – хотима.

  9. Эпопея – катта тарихий дав рёки йирик тарихий вокеаларни, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий курашларни акс эттирган роман.

  10. Эркин шеър – мисралардаги хижоларнинг сонига, ургули ёки ургусиз булишига эмас, балки охангга, ритмга, интонацияга катта ахамият берилади.

  11. Эртак – тукима вокеаларни тасвирлайди ва баъзан фантастик характерга эга булади.

  12. Юмор – бирмунча енгил танкидга асосланган кулгили асар.

  13. Ямб – рус шеър тузилишида иккинчи хижосига ургу тушувчи икки хижоли стопа.

  14. Ўхшатиш – нарса, ҳодиса ёки тушунчани маълум умумийликка, ўхшашликка эга бўлган бошқа нарса, ҳодиса билан чоғиштириш.

  15. Қасида – муҳим тарихий воқеалар ва машҳур тари-хий шахслар ҳақида тантанали услубда ёзилган асардир.

  16. Қитъа – ҳажми унча катта бўлмасдан, камида 2 байтли мумтоз адабиёт жанри. Қитъада жуфт мисралар қофияланиб, тоқ мисралар очиқ қолади.

  17. Қолиплаш – бадиий асарда мустақил воқеаларни маълум бир воқеа доирасига солиб, шу воқеага боғлаб тас-вирлаш.

  18. Қоралама – асарнинг дастлабки нусхаси.

  19. Қофия – мисраларнинг охирида келадиган оҳангдош сўзлар.

  20. Қўшиқ – куйга солиб айтишга мўлжалланган бир неча бандли шеър.

  21. Ғазал – камида 3 байтдан, кўпи билан 10, 12 байтдан иборат лирик жанр.

  22. Ҳазил, мутойиба – ўткир сўзлик, ҳозиржавоблик билан яратилган кулгили асар.

  23. Ҳамд – мумтоз адабиётда бадиий асар муқаддима-сида Оллоҳга айтилган мақтовлар.

  24. Ҳасби ҳол – ёзувчининг ўз ҳол, аҳволи баёнида ёзганлари.

  25. Ҳижо – бир нафас олиш билан айтиладиган сўздаги товуш ёки товушлар йиғиндиси.

  26. Ҳошия – қоғознинг чети, айланаси.







©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет