Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



жүктеу 0.57 Mb.
бет1/4
Дата13.04.2016
өлшемі0.57 Mb.
түріДиссертация
  1   2   3   4
: uploads -> books -> 49959
49959 -> Андижон давлат университети
49959 -> Андижон давлат университети тарих ва ижтимоий фанлар факультети умумий тарих кафедраси
49959 -> Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети
49959 -> Инглиз ва Америка адабиётида эмоционал экспрессив лексика тадқиқи”
49959 -> Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан
49959 -> Диссертация Иш кўриб чиқилди ва ҳимояга қўйилди Илмий раҳбар "Менежмент" кафедраси мудири проф. Х. Муҳитдинов
49959 -> Ҳозирги кунларда замонавий адабий оқимларнинг ривожланиш масаласи жаҳон адабиёти тарихида муҳим аҳамият касб этади
49959 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик факултети
49959 -> Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик институти
49959 -> Андижон давлат университети




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Қўлёзма ҳуқуқида


Хўжаев Шуҳрат Худойқулович

Фитратнинг трагедия яратиш маҳорати

5 А 2200101 “Адабиётшунослик” мутахассислиги бўйича магистрлик академик даражасини олиш учун ёзилган


ДИССЕРТАЦИЯ

Илмий раҳбар: Г.Эрназарова филология фанлари номзоди, доцент

Қарши – 2007


КИРИШ
МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ. “Мустақиллик пойдеворига халқимизнинг бошига тушга оғир кунларда қатағонларга учраб, гуноҳсиз қурбон бўлган минглаб забардаст, унутилмас фарзандлари тамал тошларини қўйган. Шунинг учун ҳам мустабидлик замонида халқимиз харитасидан атайлаб ўчирилган мўътабар инсонларнинг номлари бирн-кетин тикланяпти. Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат ва Усмон Носир каби ватанимиз, миллатимиз озодлиги йўлида шаҳид кетган минглаб сиймоларнинг маънавий мерослари бугун халқимиз бисотига қайтмоқда”1

Юртбошимизнинг ушбу сўзларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ХХ аср бошларида халқимизни маърифатсизлик ва жаҳолатуйқусидан уйғотишнинг жарчиларидан бири бўлган, юртимизнинг порлоқ келажаги йўлида эрк ва ҳурриятни қўлдан бермаслик ғояларини илгари сурган элимизнинг буюк фарзанди Абдурауф Фитрат ижодини ўрганиш ва “уларни ўзининг қонуний эгаси бўлмишхалққа етказиш”2 адабиётшунослигимиз олдида турган долзарб вазифалардан биридир.

Мустақиллигимиз шарофати билан шўро даврида ноҳақ айбловлар билан бегуноҳ қурбон бўлган аждодларимиз қолдирган бой маданий-маънавий мерос халқимизга қайтарилди. Шулар қаторида халқимизнинг зукко фарзанди Абдурауф Фитрат ижодига бўлган қарашлар ҳам тубдан ўзгарди.истиқлол даврида Фитрат ижоди бўйича адабиётшунос олимларимиз томонидан бир қатор йирик илмий тадқиқотлар олиб борилди. Абдурауф Фитрат ижодини ўрганишга ва тарғиб этишга давлатмиқёсидаги иш сифатида қаралди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996-йил 22-февралдаги “Абдурауф Фитрат таваллудининг 110 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу хайрли ишлардан кўриниб тўрибдики, Абдурауф Фитратўзбек халқи маънавий тафаккуридаўзига хос ўрин тутганулуғижодкордир. Унинг серқирра ижоди бўйича кўплабфикр мулоҳазала, тадқиқотлар олиб борилган ва олиб борилмоқда. Ана шуҳолат, яъни Абдурауф Фитрат ижодининг жуда серқирра ва бой эканлиги ҳамда ўзининг янги-янги тадқиқотчиларини кутаётганлиги магистрлик диссертациямизда кўтарилган масаланинг долзарблигини белгилайди.



Мавзунинг ўрганилиш даражаси.

Абдурауф Фитрат ижодини ўрганиш, хусусан “Абулфайзхон” трагедиясига муносабат билдириш шўро давридаёқ бошланган эди. Шўро даврида Ҳ.Олимжон, Т.Собиров, Жамол Камол, Э.Каримов, С.Алиев каби бир қатор адабиётшунослар “Абулфайзхон” трагедиясига ўз муносабатларини билдирган, тадқиқотлар олиб борган эдилар. Аммо бу тадқиқотлар шўро мафкураси нуқтаи назаридан келиб чиққан бўлиб, трагедиявульгар социологикақида асосида баҳоланган, унга турличағайриилмий муносабатлар билдирилган эди. Абдурауф Фитрат ижодига ва “Абулфайзхон” трагедиясига тўлақонли холис, илмий баҳо беришистиқлол даврида рўй берди. Мустақилликка эришганимиздан сўнг Фитрат қаламига мансуб асарларкитоб ҳолида нашр этилди, унинг ижоди бўйича кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилди. Таниқли адабиётшунослар Б.Қосимов, Э.Каримов, Ҳ.Болтабоев, Н.Каримов, И.Ғаниевлар Абдурауф Фитрат ижоди бўйича йирик илмий тадқиқотлар олиб бордилар, рисолалар чоп этдилар ва адиб ижодига холисона илмий баҳо бердилар.

Мазкур магистрлик диссертациямиз ҳам юқоридаги таниқли олимларнинг яратган тадқиқотлари асосида оддий адабиёт ихлосманди – магистр талабанинг фикр-мулоҳазалари сифатида юзага келди.

Ишнинг мақсад ва вазифалари.

Мазкур диссертациямизнинг асосий мақсади ўзбек трагедиянавислигининг асосчиси бўлган Абдурауф Фитратнинг илк ўзбек трагедияси “Абулфайзхон” тарихий фожеасини яратиш борасидаги маҳоратини адабиётшунос олимларнинг фикр-мулоҳазалари умумлашмаси мисолида очиб беришдан иборатдир. Бу мақсад ўз навбатида қуйидаги вазифаларни ҳал этишни тақозо этади:



  • Шўро даври адабиётида Абдурауф Фитрат ижоди ва “Абулфайзхон” трагедиясига билдирилган муносабат тўғрисида фикр юритиш;

  • Истиқлол даврида Абдурауф Фитрат қаламига мансуб асарлар,хусусан “Абулфайзхон” трагедиясининг ўрганилишига муносабат билдириш;

  • “Абулфайзхон” трагедиясида келтирилган тарихий фактлар ва уларни драма талаблари асосида бадиий ёритилишини очиб бериш;

  • “Абулфайзхон” илк ўзбек трагедияси бўлганлигисабали унгача бўлган жаҳон трагедиянавислигида орттирилган тажрибаларни ушбу трагедияда қўлланиш ўринларини ёритиш;

  • “Абулфайзхон” трагедиясининг жанр хусусияти ва поэтикаси тўғрисида фикрлар юритиш;

  • “Абулфайзхон” трагедиясининг Абдурауф Фитрат ижодида тутган ўрни ҳақида сўз юритиш.

Ишнинг янгилиги ва амалий аҳамияти.

Биз юқорида таъкидлаб ўтдикки, Абдурауф Фитрат ижоди ва “Абулфайзхон” трагедиясига энг тўғри ва холисона илмий баҳо бериш истиқлол даврида рўй берди ва бу каби тадқиқотлар ҳамон ўзининг янги-янги қирралари билан давом этиб келмоқда.шундан келиб чиқиб биз ушбу магистрлик ишимизни Абдурауф Фитратнинг трагедиянавислик маҳорати бўйича кенг қамровли ёки илк тадқиқот деган фикрни илгари суришдан йироқмиз. Балки илм дунёсига эндигина қадам қўяётган талабанинг устоз олимлар тадқиқотлари умумлашмаси мисолида билдирмоқчи бўлган фикрлари деб ҳисоблаймиз.

Магистрлик ишимизнинг илмий янгилиги сифатида қуйидагиларни келтириб ўтамиз:


  • Абдурауф Фитрат ижоди бўйича шўро даврида олиб борилган тадқиқотлар, хусусан “Абулфайзхон” трагедиясида шўро даврида билдирилган муносабатларни умумлашма тарзида ўрганиш;

  • Абдурауф Фитрат ижоди ва “Абулфайзхон” трагедияси бўйича истиқлол даврида олиб борлиган илмий тадқиқотларни умумлаштириш асосида фикрлар билдириш;

  • “Абулфайзхон” трагедияси бўйича шўро даврида ва мустақилликдан сўнг олиб тадқиқотлар ҳамда билдирилган фикр-мулоҳазаларни ўзаро қиёслаш орқали муносабат билдириш.

Ишнинг илмий методологик асоси.

Ишимизнинг методологик асосида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг юртимизда маънавият ва маърифатни ривожлантиришда, миллий ғоя ва миллий мафкурани шакллантиришга оид қимматли фикрлари биз учун дастурулуамал ҳам бўлди. Адабиётшунос олимлар Б Қосимов, Н.Каримов, Ҳ.Болтабоев, И.Ғаниевларнинг Фитрат асарларини ўрганиш бўйича олиб борган тадқиқотлари ишимизга йўналиш берувчи асосий омил бўлди. Таниқли адабиётшунос олим филология фанлари доктори, профессор Илҳом Ғаниевнинг Фитрат ижоди бўйича тадқиқотлари, илмий асарлари магистрлик диссертациямиз учун энг муҳим таянч омил бўлиб хизмат қилди. Олимнинг Фитрат трагедиянавислиги тўғрисида ёқлаган илмий иши автореферати, “Фитрат драмалари”, “Фитрат ва фитратшунослиги” каби илмий асарлари ушбу ишимизни яратиш учун асосий манба ҳисобланади. Ишимизда билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳам ана шу асарларда келтирилган қарашларга қиёсан амалага оширилади.



Ишнинг тадқиқот манбалари.

Магистрлик диссертациямизни асосий тадқиқот манбаси сифатида Фитратнинг мустақиллик даврида чоп этилган драматик асарлари , хусусан “Абулфайзхон” трагедиясини Фитратнинг уч томлик сайланма асарлари таркибидаги нусхаси ва дунёга машҳур драматург Уильям Шекспирнинг “Макбет” трагедияси ҳамда ХХ аср бошларида бошқа ижодкорлар қаламига мансуб драматик асарлар деб белгиладик. Диссертациямизда кўтарилган мавзуни очиб беришда юқорида келтирилган асарлар қиёсий тарзда ўрганилди.

Иш кириш, иик боб, тўрт қисм, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.

1.1. “Абулфайзхон” ўзбек трагедиясининг илк намунасидир.

Абдурауф Фитратнинг “Абулфайзхон” трагедияси ўзбек тарихий фожеасининг илк намунасидир. Адибнинг ўзи “Абулфайзхон”ни “Бухоро ўлкасининг тарихида беш пардали фожеа”, деб атайди.

Бу трагедиянинг яратилиши ХХ аср ўзбек адабиётида муҳим воқеа бўлди. Трагедия тарихий тараққиётнинг жуда мураккаб, қалтис даврида яратилдики, халқимиз эски ёки янги тузумни ёқлаш учун ўз ўтмишига назар солмоғи лозим эди. Шунинг учун мавзуни узоқ ўтмишдан – аштархонийлар сулоласининг инқирозга юз тутиши ва манғитлар ҳокимиятининг бошланиш замонидан (XVII аср) танлади.

Шу ўринда адабиётшунос Бегали Қосимовнинг қуйидаги фикрларини келтириб ўтишни жоиз деб билдик. “Фитрат нега энди айнан Абулфайзхон даврига мурожаат қилди? ХХ асрнинг 20-йилларидаги шиддатли инқилобий жараён билан олис тарихдаги сулолалар курашининг бир-бирига қандай яқинлиги бор?”. Бу саволга олимнинг ўзи қуйидагича жавоб беради: - Аввало, ҳар икки тарих ҳам халқимиз ҳаётидаги энг масъулиятли, энг ҳаяжонли эди. Тўғри, бири янги турмуш байроғи остида, иккинчиси янги сулола ҳимояси йўлида кечди. Лекин бир-бирини инкор этувчи икки ҳолат – мамлакатнинг мустақиллиги ва ҳокимият учун кураш ҳар иккиси учун ҳам хос бўлиб, уларнинг бири бирлашишга ундаса, иккинчиси бўлинишни тақозо этарди. Ҳар иккиси ҳам жамиятнинг барча қатламларини ўзига жалб этган ва энг муҳими, иккиси ҳам кучга, зўравонликка суянган эди”. Ўша даврда халқимизнинг илғор зиёли фарзандлари қаторида турувчи Абдурауф Фитрат 20-йиллардаги мусибатли ҳолатга, оғир турмушга ўзининг шу тариқа муносабатини билдиради ва уни тарихнинг аччиқ фожеаси билан муқояса қилган ҳолда ифодалайди. Дарҳақиқат, Фитрат айтмоқчи, ХВИ асрдан сўнгги Ўрта Осиёдаги сиёсий, иқтисодий,маданий ҳаёт ўт аоғир эди. Ўзаро феодал жанглар, тахт талашишлар, ҳокимият учун оға-ини бир-бирини аямаслик каби иллатлар бу даврда кўпайди. Бу каби ҳокимият талашиш воқеалари ХХ аср бошларига ҳам хос бўлаб, ўз даврига муносабат билдириш учун икки ўхшаш замонни муқояса қилиш драматургга қўл келди ва “Абулфайзхон” фожеасининг вужудга келишига асос бўлди. Абдулла Қодирий “Ўтган кунлар”да мавзуни узоқ ўтмиш, мозийнинг энг “қора кунлари”дан танлаган бўлса, Фитрат “Абулфайзхон” трагедиясига аштархонийлар сулоласининг (1597-1747) инқирози ва ҳокимият тепасига манғит амирларининг (1593-1920) қатли ом восита келиш фожеаларини танлади.

Шоир ва таржимон Жамол Камол қандай шароитда, қай мақсадлар билан ёзилганлигига тўхталиб шундай дейди: “Бухорода халқ жумҳурияти эндигина барпо этилган, лекин тарихдан ҳайдалган амир ҳали чегарада тиш қайраб турар, уни қуролли тўдалари империалистик кучлар билан тил бириктириб, ёш халқ ҳокимиятига қарши жон-жаҳди билан тўхтовсиз кураш олиб бораётган давр эди. Ана шундай шароитда кенг меҳнаткашлар оммаси кўзи ўнгида амирлик тартиботининг туб моҳиятининг баралла фош этиш қалам аҳли олдида турган муҳим вазифа эди... “Абулфайзхон” мураккаб шароитда, лекин чуқур ўйланиб, моҳирона битилган драма”. – Афсуски, - деб таъкидлайди Илҳом Ғаниев – “Абулфайзхон”нинг яратилиш тарихига оид Фитратнинг ўз хотиралари, ёзишмаларига бугунгача эга эмасмиз. Шунинг учун гипотеза тарзида, трагедиянинг яратилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган айрим бир мулоҳазалар қайд этилади”.

“Абулфайзхон”нинг дунёга келишига боис бўлган, ижобий роль ўйнаган сабабларидан бири Фитратнинг рус, татар, озарбайжон драматурглари ижоди билан жуда яқин таниш бўлганлиги дейиш ҳам мумкин.

Тарихдан маълумки, 10-30 йиллар оралиғида Туркистоннинг бир қанча марказий шаҳарларида дунёнинг машҳур драматурглари В.Шекспир, Ф.Шиллер, Н.В.Гоголь, А.П.Чехов, Ҳ.Жовид, Н.Наримоновларнинг асарлари рус, татар, озарбайжон драма дасталари томонидан бир неча бор намойиш этилган. “Ўз даврининг забардаст драматурги бўлган Фитрат эса, бу каби тарихий воқеаларга ва қардош халқларнинг драма репертуарларига, драматурглар кўтариб чиқаётган замонавий муаммоларга бўлган қарашларга албатта қизиқмаслиги мумкин эмас”.

Ўша давр ўзбек адабиётида “Абулфайзхон” трагедиясининг яратилиши, Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён”, Абдулҳамид Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” каби романлари катта воқеа бўлган.аммо мамлакатда бошланган сталинизм сиёсатининг ҳукм суриши (1927-1957) “Абулфайзхон”дек умуминсоний дардларга йўғрилган, фалсафий ва бадиий қудратга бой” асарни адабиётдан четга суришга мажбур қилди. Бу асарни кенг ўрганишга ,илмий ва бадиий жиҳатдан таҳлил ва талқин қилишга йўл бермади. 20-30 йилларда пайдо бўлган ва тез орада оддий халқ – ишчи деҳқон синфини зиёлиларга қарши қайраб қўйишга улгурган вульгар социологизм концепциясининг зарали қарашлари “Абулфайзхон”га ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади.

Шу тариқа зиёли қатламга уюштирилган ҳужумлардан Фитрат ва унинг қаламига мансуб асарлари ҳам четда қолмади.

Адабиётни ишчи синфининг ўзи яратади ва асосий адабий қаҳрамон ҳам ишчи-деҳқон бўлиши шарт деган ғояни илгари сурувчи вульгар социологик ақида “Абулфайзхон”да халқ оммасининг асосий кучи – деҳқонлар,косиблар тасвирланмаган, хонликка қарши реал куч кўрсатиб берилмаган” каби синфийлик таҳлили остида юксак бадииятгаэгабўлган асарга адолатсиз айбларни қўйди.

Фитрат ижоди 1956-йилда расман оқлангандан сўнг ҳам Абулфаайзхонга синфийлик анъаналаридан келиб чиқиббаҳо бериш ўзгармади. Фитрат иоди бўйича тадқиқотлар, илмий мақолаларчоп этилди, мулоҳазалар билдирилди, аммо барча-барчаси юқорида таъкидлаганимиз – синфийлик анъаналаридан чиқиб кета олмади.Илҳом Ғаниев мулоҳазаларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Фитрат ижоди бўйича тўла даражадаги илк йирик тадқиқот Ҳамид Олимжон томонидан олиб борилган. Ушбу тадқиқотда ҳам Фитрат асарларига ёндашув холисона бўлмаганлигини таъкидлаган олим қуйидаги фикрларни баён қилади:

“Абдурауф Фитратнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган дастлабки, айни замонда энг қалтис, нохолис, ғайриилмий синфийлик “кўз ойнаги”ни тақиб ёзилган мақола Ҳамид Олимжоннинг “Фитратнинг адабий ижоди ҳақида” деб номланган ишидир(1936). Ҳамид Олимжон Фитратнинг “”Сайёҳ Ҳинди”, “Мунозара”, “Бедил” каби насрий асарлари, “Чин севиш”, “Ҳинд ихтилолчилар”, “Шайтоннинг тангрига исёни”, “Арслон” ва “Абулфайзхон” пьесаларини таҳлил қиларкан, бу асарларни бошдан-оёқ пантуркизм, панисломизм ва миллатчиликда айблайди: “Фитрат инқилобий Туркистонни унга (Шарққа – И.Ғ) қарши қўяди”, У миллатчилилик адабиёти бошида туриб раҳбарлик қилди”, “Фитратпантуркизм, панисломизм мафкураси билан ёнади”, “Фитрат ижодида чуқур бир бадбинлик ётарди” каби ўнлаб айбловлар ёпиштиради.

Профессор Илҳом Ғаниев Фитрат драмаларига шўро даврида билдирилган муносабатларга алоҳида тўхталиб ўтади ва бу давр адабиёти ва адабиётшунослиги учун ҳукмрон бўлган вульгар социологик методнинг нақадар нохолис ёндашувларини фактлар асосида очиб беради. Фитратнинг қаламига мансуб саҳна асарларибўйича илк илмий тадқиқотни амалга оширган тадқиқотчи Ҳамид Олимжон, С. Алиев, Т.Собиров, Жамол Камол, Э.Каримов, М.Раҳимов, Р.Мустафақулов каби тадқиқотчиларнинг шўро давридаги Фитрат асарларига билдирган муносабатларини ва истиқлол даврида тадқиқот олиб борган адабиётшунос олимларнинг фикрларини муқояса тарзида келтириб ўтади.

Ҳамид Олимжон “Абулфайзхон” таҳлилига кенг тўхталиб, Бухоро хонлари тарихидан олиб ёзилган асар эканини қайд этгач, хонликка қарши курашувчи “бир куч” тополмайди. “Абулфайзхон”, - дейди у, - Фитрат хонлик саройини, унинг ичидаги оппозицияларни унинг ичидаги жаллодчилик фитна ва ўч олишликларни кўрсатмоқчи, хонлик саройининг чегараланган муҳитини кўрсатмоқчи бўлган, лекин бу хонлик талашлари, хонлик ва тахт ваҳшийликларини йилларча ўз елкасига кўтариб ўтган кенг омма Фитрат асарида қатнашмоқдан ҳуқуқсиз қолган1. Фитратнинг ёзувига кўра, бу тахт ва хонлик талашларидан фақат шу тахт атрофида юрганларгина жабр қўради. Драмада хонлар, шоҳлар, амалдорлар, хўжалар, эшонлар қатнашадилар, ҳақиқий эзилганларнинг бирорта вакили кўрсатилмайди”.

Трагедиянинг жанрий хусусияти талаби шундан иборатки, унда бирорта ҳам ортиқча ҳаракат, персонаж бўлмаслиги керак. Ҳолбуки, Фитрат “Абулфайзхон”га, Ҳ.Олимжон айтмоқчи, “офат ва ҳалокатларни йилларча ўз елкасида кўтариб ўтган кенг омма”ни ёки бўлмаса унинг икки, уч вакилини воқеалар ичига олиб кириши мумкин эди. Аммо у пайтда асарни бутунлай бошқача сюжетда, композицияда тасвирлашга тўғри келарди. Трагедияда воқеалар кўпайиб, персонажлар сони ортадики, трагик конфликтнинг кучая бориш имконияти,табиийки, камаяди. Шунинг учун Фитрат биринчи навбатда асарни тарихий воқелик ҳақиқий бадиий кўриниш эканлигини назарда тутиб, бирор ортиқча персонаж олиб кирмайди ва омманинг хонга қарши нафрати, (Ҳ.О.)исёнини Хаёлнинг фожеа сўнгидаги сўзлари билан ифода этади. Хаёлнинг Раҳимбий тимсолидаги феодал жамиятга, хонларга қарата айтган “Эй, қон – қора саодат инсон” сўзлари бир шахс ёки Бухоро хонлигидаги маҳаллий аҳоли чегарасидан чиқиб, умуминсоний, оммавий муносабатни, қаҳр-ғазабни ифода этади. Бу ҳолатни теран англаган ўқувчи эса ўз-ўзидан тушунадики, трагедияда кўрсатилган воқеалар оддийгина золим шоҳнинг фожеали ўлимигина эмас, балки ҳокимият бошқаруви қайси ирқ, қай миллатда бўлишидан қатъий назар, қон ва золимлик, фитна ва хоинлик, қатағон ва адолатсизликка асосланган бўлса, тезда барҳам топади. Барҳам топганда ҳам халқ ва тарих кўксига чуқур из солиб кетади. Қон ва асрий анъаналарни поймол қилиб тикланган ҳокимият маълум даврда яшашаи мумкин ва ўзи истаганча зулм қилиши, қадриятларни ўлдиришга – юлиб ташлашга интилиши мумкин, аммо бу нарса билан ўзи кутган натижаларни кўра олмайди, олиб ташланган маънавият ўрнидан яна мустаҳкам илдизга эга бўлган маънавият униб чиқаверади. Бу ҳолатни яхши англаган Фитрат “Абулфайзхон” драмаси орқали мустамлакачи “тўра”ларга ўз сўзини айта олди.

И.Ғаниев “Абулфайзхон”нинг 60-80-йилларда ўрганиш таҳлилига кенг тўхталиб ўтиб, қуйидаги фиркларни келтириб ўтади:

“Адабиётшунос Турсун Собиров 1968 йилда ёзган “Ўзбек совет драматургиясининг тараққиёт босқичлари” номли ишида “Фитрат драматургиясига билдирган муносабатини ҳозирги даврда янгича баҳолашни таъминлаш эҳтиёжи туғиляпти, деса-да 30-йиллардаги вульгар социологик синфий даъволарни яна бир бор такрорлашдан нарига ўтмайди: “Бухоро хонларининг ўзаро тахт талашишлари шу муносабат билан юзага келадиган тўқнашувлар акс эттирилса ҳам, лекин омманинг – меҳнаткашларнинг хонлар зульмига қарши кураши ўз ифодасини топмади”1.

Шу ўринда бир нарсани қайд этишни жоиз деб билдик, тўғри Фитрат трагедияда ҳонлар зульмига қарши курашувчи ҳалқ оммасини тасвирламади, аммо ўзаро тахт талашувлари, ноўрин қирғинлар ва зулм халқ ва мамлакат бошига нечоғли мусибатлар келтиришини очиб бера олди.

Адабиётшунос С.Алиев ҳам трагедияга бирёқламалик асосида муносабатини билдиради: “Фитрат хатога йўл қўйди, - деб ёзади филология фанлари доктори С.Алиев, “Абулфайзхон” ҳақида, -пьесанинг ғояси ҳам аниқ эмас. Биринчи планда Абулфайзхон ва унинг яқинлари, меҳнаткаш халқ ҳаёти эса сояда қолиб кетган”. Драматург эмас, адабиётшунос С.Алиев субъективликка йўл қўяди ва аниқ ғоя асосида, пухта ўйланиб, яратилган “Абулфайзхон”да ғоя аинқ эмас, -дейди.

С.Алиев “Ҳинд ихтилолчилари”, “Чин севиш” каби Фитратқаламига мансуб драмаларга нисбатан ўзининг ижобий фикрларини билдириб ўтади, аммо “Абулфайзхон”га нисбатан ўзидан аввалги қарашлар (Ҳ.Олимжон, Т.Собиров)дан чекина олмайди.

Ўша давр мафкурасидан келиб чиқиб, меҳнаткаш халқ оммасининг хонлик ҳокимиятига қарши кураши акс эттирилмаганлиги учун асарни юксак бадиийлик асосида баҳолай олмайди.

Аҳмад Алиев ҳам ўзининг “Адабий мерос ва замонавийлик” китобида Фитратни ўтмишни идеаллаштириш ва қўмсашда айблайди, аммо шу билан биргаликда “Абулфайзхон”даги образлар дунёси, фалсафий ғоя ва конфликтларни ойдинлаштириш борасидаги драматург маҳоратига озгина ижобий қарашларни ҳам келтириб ўтади.

Шоир ва таржимон Жамол Камол “Абулфайзхон” – тўнғич тарихий драма”1 номли мақоласида Фитратнинг тарихий ҳақиқатни бузмай тасвирлагани, тарихий шахслар образини яратишда тарих ҳақиқатларидан чекинмаганлигини ва айни пайтда бу трагедия ўзбек драматургияси шаклланаётган даврда ёзилганлигига қарамай, ҳозирга қадар ҳам энг мукаммал бадиий, фалсафийқудратга эга асар эканлигини таъкидлайди.

Адабиётшунослик тарихига назар ташлайдиган бўлсак, турли даврларда “Абулфайзхон” трагедиясига турлича муносабатлар бўлганлигига гувоҳ бўламиз.

“Драманинг бош фалсафий ғояси, аҳамиятига кўра, баҳо бериш, ўрнига тор синфий манфаатлар нуқтаи назаридан келиб чиқиб баҳолаш 30-йиллар адабий танқидчилигидаги ёмон иллат эди. Бундай муносабат бадиий методни бир хиллаштириш(унификация), бадиий асар имкониятларини чеклаб қўйиш(регламентация)га олиб келди. Фитратнинг ижоди, айниқса, “Абулфайзхон” трагедияси ўткинчи ақидалар муваққат мезонлар, юқори ташкилотлар кўрсатмаларидаги “ҳақиқатлар”га таяниб ёзилмагани учун ҳам бугунга қадар ўқувчи, томошабин ва адабиётшунослар диққатини ўзига тортаётир деб таъкидлайди Илҳом Ғаниев”2.

Ҳақиқатан ҳам, асар хоҳ драматик, хоҳ эпик, хоҳ шеърий бўлсин зийрак китобхон дастлаб унда кўтарилган муаммонинг ўзига дахлдор томонларини излайди. Драматик асарлар эса, бошқа бадиий асарларга нисбатан ҳам ўзига кўп юк олади. Чунки бундай асарлар нафақат ўқувчи(китобхон), балки кенг томошабинлар (ёши ва қизиқишидан қатъий назар) оммаси назаридан ўтади. Фитрат асарларининг, хусусан “Абулфайзхон” трагедиясининг ҳам умрбоқийлиги бу асардаги юксак бадиийликбилан биргаликда уйғунлашиб кетган умуинсоний дардлардир.

Фитратнинг ушбу трагедияни яратишдаги маҳорати шундаки, драматург айтмоқчи бўлган фалсафий ғояни тарихий фактлар билан жуда мос равишда уйғунлаштирган ва буни бадиийлик воситасида моҳирона ёритиб берган.

Адабиётшунос Э.Каримов “Абулфайзхон”нинг “Шарқ юлдузи”(1989 йил, 1-сон) журналида чоп этилиши муносабати билан ёзган сўзбошида асарнинг тарихий, бадиий қимматига, Фитратнинг тарихий ҳужжатларни пухта ўрганиб, мазкур асарни яратганига тўхталади: “Ижтимоий психоанализм ва бадиий кучга кўра, - деб ёзади у, - А. Фитрат трагедияси 20-йиллар ўзбек адабиётида яратилган энг яхши асарлардандир”. Олим драматургнинг Абулфайзхон образини зўр маҳорат билан яратганлигини алоҳида қайд этади: “Абулфайзхон образи ёрқин индивидуал белгиларга эга бўлса-да, унда барча золим хонлар – Мусулмонқул, Худоёрхон, Асфандиёр, Олимхон кабиларга хос типологикижтимоий моҳият мужассамлашган”1.

Ҳақиқатан ҳам, Фитрат Абулфайзхон фигурасида профессор Эрик Каримов айтмоқчи “Мусулмонқул, Худоёрхон, Асфандиёр, Олимхон” ва Амир Насруллокабиларнинг айрим феъл-атворларини типиклаштирган ва шунинг баробарида Абулфайзхоннинг ўзигагинахос бўлган жиҳатларини ҳам очиб берган. Буни юзага чиқаришда образлар занжиридан, диолог ва конфликтлардан ўз ўрнида моҳирлик билан фойдаланган.

Фитрат Абулфайзхон фожеасини оддийгина тарихни бадиий ёритиб бериш учунгина ёзмади, - биз буни ҳали зукко олимларнинг мулоҳазалари мисолида ҳам ёритиб ўтамиз, - балки бу каби “аччиқ яра” асрлар силсиласида давоамий авлодлар учун ҳам ибрат бўлишини истади. Буни биргина Иброҳимбийнинг Раҳимбий, Абулфайзхон, Ҳакимбий, Қози Низом, Дониёлбий охунларга қарата айтган сўзлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин2.

Бу фикрларимизнинг исботини таниқли жадидшунос, профессор Бегали Қосимов трагедиянинг Қарши театрида саҳналаштирилиши муносабати билан ёзган “Инсон фожеалари” тақризида асарнинг яратилиш тарихи ва замонавийлигимасаласи тўғрисида тўхталиб ўтган фикрларида ҳам кўришимиз мумкин: “Фитрат учун XVIII аср Бухорода юз берган воқеалар шунчаки маълумот учун эмас, маърифат учун ҳам керак эди. У зулм ва зўравонлик эл-юрт учун фақат моддий талофат , жисмоний азоб-уқубат эмас, ўнглаб бўлмас маънавий жароҳат келтиришини кўрсатиб берди. Шу тариқа адиб инқилобий воқеалардан узоқ туюлган Абулфайзхон фожеасини замонасига хизмат қилдирди”.

Ҳақиқатан ҳам, бир қарашда “Абулфайзхон”да кўтарилган муаммолар инқилобий воқеалардан, давр муҳити ва ҳолатидан жуда йироқ туюлади. Аммо асарнинг замирига кироадиган бўлсак, яна бир бора юқорида таъкидлаганимиздек, Фитратнинг маҳоратига қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Зеро, миллат танламайдиган бузғунчиликлар давом этаверса, бу бузғунчиликлар замон ва макон ўртасидаги узвий муносабатларга ҳам путур етказади. Фитрат ҳам 20-йиллар ижтимоий турмушидаги зўравонлик ва бошбошдоқликларга тарихнинг аччиқ кечмишларини ибрат қилиб кўрсатади.

“Абулфайзхон” трагедиясининг ўрганилиш тарихидан ойдинлашадики, асар ҳанузга қадар ўзининг илмий, ҳаққоний баҳосини олгани йўқ. Трагедия 30-йилларда вулгар социологларча танқидга учраган бўлса, Фитрат ижоди расман оқлангандан кейинги (1956-1985) йилларда ҳам синфийлик нуқтаи назаридан талқин этилди, “қатағонга учради”. Комфирқанинг тарихий Апрель пленумидан (1985) сўнг “Абулфайзхон” трагедияси ҳақида илиқ муносабатлар пайдо бўла бошлади. Асарнинг ижтимоий ҳаётдаги, адабий воқеликдаги ўрни, айрим бир бадиий қирралари адабиётшунос, санъатшунос, шоир ва драматургларимиз томонидан эътироф этилган, холос.

“Абулфайзхон” трагедиясининг XX аср ўзбек адабиётининг 20-йилларидаги тутган тарихий ўрни, роли, тарихий воқеликни қай даражада ҳаққоний ёритганлиги Фитратнинг тарих ва тарихий шахслар образларини идрок этиш ва унинг бадиий талқини, асарнинг ғоявий концепцияси ва образлар дунёси ҳали тўлиқ, илмий ўрганилгани йўқ”, -деб таъкидлайди “Абулфайзхон” трагедияси бўйича илк ҳар тарафламахолис тадқиқот олиб борган адабиётшунос И.Ғаниев.

Юртимиз мустақилликка эришганидан сўнг XX аср бошидаги бошқа ижодкорлар қатори Фитрат ижодига ҳамянгича талқинлар асосида ёндашиш, холис илмий баҳо бериш адабиётшунослар олдидаги асосий вазифалардан бирига айланди.

Фитрат ижоди бўйичақатор кенг илмий тадқиқотлар олиб борилди ва адибнинг қаламига мансуб асарлар ҳам ўзининг ҳаққоний баҳосини ола бошлади.

Бизнинг ушбу магистрлик ишимиз ҳам ўзбек трагедиясининг илк намунаси бўлмиш “Абулфайзхон”га шўро ва истиқлол даврида билдирилган фикрлар қиёси ва умумлашмаси сифатида юзага келди.



  1   2   3   4


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет