Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


“АБУЛФАЙЗХОН” ТРАГЕДИЯСИНИНГ ЖАНРИЙ ПОЭТИК ХУСУСИЯТЛАРИ



бет2/4
Дата13.04.2016
өлшемі0.57 Mb.
түріДиссертация
1   2   3   4

1.2. “АБУЛФАЙЗХОН” ТРАГЕДИЯСИНИНГ ЖАНРИЙ ПОЭТИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Юқорида таъкуидлаганимиздек, Фитрат “Абулфайзхон” трагедиясини “Бухоро ўлкасининг тарихидан беш пардали фожеа” деб таъкидлайди. “Бу жумладаги “фожеа” сўзи ҳозирги “трагедия” истилоҳи билан айният ҳосил қила оладими” – (И.Ғ.).

Ҳақиқатан ҳам, “Абулфайзхон” том маънодагит трагедиясими? Бу жанрнинг анъанавий меъёрлари талабига тўла жавоб берадими?

Ҳозирги трагедия билан қиёслаганда-чи? Гарчанд “Абулфайзхон” трагедиясини яратишда Фитратнинг маҳорати борасида аввалроқ тўхталиб ўтган бўлсак-да, ушбу ўринда профессор Илҳом Ғаниевнинг фикрларига ҳамоҳанг тарзда “Абулфайзхон”нинг том маънодаги фожеа (трагедия) эканлиги тўғрисида баъзи фикр-мулоҳазаларни келтириб ўтамиз.

Трагедиянинг драматик турнинг бошқа жанрларидан кескин фарқлаб турувчи жиҳати ундаги барча унсурлари (конфликт, характер, сюжет, композиция, тил ва ҳ.к.) драма ва комедиядагига қараганда юқори илдамли бўлишда, бўртиқлигида, гинерболизациялашганлигидадир. Фожеа – қийин, мураккаб жанр. Трагедияда ҳаракатнинг ривожи қаҳрамонни сўзсиз фожеавий ечимга яқинлаштиради. Чунончи “Абулфайзхон” трагедиясидаги бош конфликт, фожеага олиб борувчи конфликт – бу тарихнинг объектив тараққиёт қонуни ва унга қарши бормоқчи бўлган бош қаҳрамон ўртасидаги зиддиятлар. Бундай зиддият пировардида қаҳрамоннинг ўз-ўзи билан ички курашига олиб келади. Бундай ички кураш Абулфайзхонга, балки бу образни тўлдириб турувчи Ҳакимбийга ҳам хос. Гарчанд бу икки персонаж ўртасидагиҳам ўзаро зиддият, молу давлат васвасасига тушганҳар икки золим тимсоли бир-бирини тўлдирувчи фожеавийликни бўрттиради. “Абулфайзхон”ни трагедия сифатида сақлаб турувчи умуртқапоғонасига ҳам Абулфайзхоннинг “трагедия жанрига хосйирик ва кучли курашчи, ўз мақсади йўлидаги қаршиликлардан тап тортмовчияхлит характер” эканлигида эмас, балки айнан ўшандай шахс эмаслигида, айнан ана шундай қатъиятсиз, жоҳил қонхўр кишининг бутун бошли халқ устидан ҳукм юргизганлигида, шу юрт масаласи бир ёқда қолиб, нуқул маишат ва ёвузликлар билан машғул бўлганлигида, ёвузлик нафақат бошқаларга, ҳатто ўша ёвузликни амалга оширган кишиларга ҳам зарарли эканлиги, албатта, фожеага олиб бориши, инсон қалбини ларзага солиб, ундаги йиллар давомида ҳосил қилинган жамики орзу-армонларни ағдар-тўнтар қилиб ташлашидадир. Шунинг учун ҳам “поезиянинг ҳеч бир тури бизнинг руҳимизга трагедия каби кучли таъсир қилмайди”. Ёвузликнинг бу қадар ларзакор, шиддатли фожеавий таъсирини Фитраттрагедиядаги нафақат Абулфайзхон, Ҳакимбий, балки бошқа образлар моҳиятига ҳам заррама-зарра сингдирган. Раҳимбий, Нодиршоҳ, Иброҳимбий, Фарҳод оталиқ, Абулмўминхон буларнинг ҳар бири ё ўз ёвузликларининг, ё бошқалар қилмишларининг қурбонлари. “Фожеа,- деб ёзади М.Олимов, - одатдаги мўътадил ҳаётнинг инкоридир, ечимига ақл, идрок ҳам ожиз қолган, инсон бошини зиддиятли эҳтиросларчулғаб олган, улар бор кучи билан оёққа қалққан ҳолатдир”. Айтиш мумкинки, “Абулфайзхон” трагедиясидаги барча иштирокчилар – Абулфайзхоннинг ўзидан тортиб эпизодик характердаги Қурбонгулгача ана шундай ечимга дучор бўладилар ва ўз қалбларидаги зиддият курашининг қурбонига айланадилар.

Аристотел антик давр фожеанавислиги тажрибаларини умумлаштириб, трагедия “ҳаракат орқали изтироб чекиш, қўрқув билан инсон руҳини покловчи муҳим ва тугал воқеа тасвиридир”, - деб ёзган эди. Бу иқтибосдаги ҳукм – фожеани акс эттиршдан мақсад изтироб ва қўрқув орқали инсон руҳини поклаш (катарсис)1 эканлигидир. “Абулфайзхон” трагедиясидаги изтироб ва қўрқувлар ҳам пировардида ё ўша қаҳрамонларнинг ўзини, ё томошабиннинг қалбан покланишига олиб келади. Абулфайзхоннинг ўлимидан озгина олдин айтган сўзлари – монологини эслайлик: “Инсонлар дунёнинг уялмоқ билмаган ҳайвонлари! Бирингизнинг кўз ёшлари бирингизнинг шодлик боғчаларини суғорадир. Бирингизнинг мотам инграшлари яна бирингизнинг тўй чалғуларини куйлатадир. Бир-бирингизнинг борлиқларини еб, ҳирсларингизни тўйдирмоқдан қачонғача безмайсиз!”. Бу бир умр қонхўрлик қилиб нафақат ўзгалар, балки ўз жигарларининг ҳам қонини тож-тахт ва мол-давлат йўлида дарё-дарё қилган ваҳший бир кимсанинг иқрори, ҳаётдаги сўнгги сўзи! Мантиқан Абулфайзхон “қўлим куяди деб қушбеги билан ловия емайдиган” ҳукмдорнинг бундай хулосага келиши мумкин эмасдай, ҳатто дор олдида ҳам. Аммо анашундай зиддият трагедияни туғдирганилиги, шубҳасиз. Демак, Мустафақулов ёзганидек, “трагизм йўқолиб бормаган”, аксинча, Абулфайзхон ўз қалбидаги икки ҳолат: асар бошидаги ҳукмфармолик, ўзини салкам худо ҳисоблаш (эсланг: “яхшиямки, буларнинг ўлими қўлимиздадир”), димоғдорлик ҳисси ва асар охирида шу туйғуларни чилпарчин бўлиши оқибатида тарих ва инсон қисмати ҳақоратларини англаш орқали руҳий покланиш сари борган. Худди шу хулоса уларнинг асардаги бошқа воқеалари “натурамастик тарзида жўн иллюстрация қилинади” деган деган фикрларини ҳам йўққа чиқаради. Чунки Абулфайзхоннинг тарихан золим, қонхўр шахс эканлиги, бинобарин унда асардаги сингари руҳият, ҳолат кечмаганлиги, эҳтимол, ҳақиатга яқинроқдир. Лекин Фитратнинг тарихни шунчаки иллюстрация қилмаган, балки тарихий воқеаларга шекспирона фожеавий тус берган, тарихий шахсларни трагедия қаҳрамонларига айлантира билган. Шу ўринда трагедиянинг В.Белинский томонидан таърифланган яна бир жиҳати юзага чиққан. Бу қоидага кўра, “ҳар бир шахс трагедияга, тарихга эмас, тарихий исм таққан бўлса-да шоирга тегишли”2.

Трагедиянинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, ундаги конфликт “ҳамма вақт ижтимоий-сиёсий” тараққиёти, инсониятнинг илғор маънавий ҳаёти билан боғлиқ ҳолда ҳал этилади”. Дарҳақиқат, “Абулфайзхон” трагедиясида ҳам даврлар, авлодлар, қаҳрамонлар типлари алмашинуви тасвирланади. Буларнинг ҳаммаси қонларга, ўлимларга асосланган қаттиқ курашларда кечади. Моҳиятига кўра, даҳшатли воқеалар, қаҳрамонларнинг ўлими билан тугайдиган конфликтларни буюк Пегал “совуқ” деб айтган, фожеанинг моҳияти қаҳрамоннинг аянчли ўлимида эмас, шу воқеанинг муқаррарлигида. Тарихнинг ўзи уни даҳшатли фожеавий ўлимга маҳкум этган.

“Абулфайзхон” трагедиясидаги тугун бир сулола ўрнини иккинчи бир сулола эгаллаши билан ечилгандек, конфликтлар ҳал бўлгандек кўринса-да, асосийси бу эмас. Воқеалар ривожи ва қаҳрамонлар тақдири ҳокимиятни Абулфайзхондан – аштархонийлардан зўрлик билан тортиб олган Раҳимбийлар –манғитларнинг ҳам таназзули муқаррар эканлигидан далолат беради. Худди ана шундай ечим трагедия “қаҳрамонлар тақдири орқали умуминсоний қисмати ва айни вақтда абадий адолат қонунини намойиш” қилиниши ҳақидаги Целлар қоидаси “Абулфайзхон” трагедиясига ҳам хосдир. Зоҳиран, Абулфайзхон салтанатининг емирилиши, бу салтанат тарафдорлари кўпчилигининг ҳалок бўлиши, ботинан эса, аштархонийлар устидан ғалаба қозонгандек бўлиб кўринган Раҳимбий ҳокимиятининг ҳам таназзули муқаррарлиги, зулм ва зўрлик салтанати устида Хаёл томонидан ўқилган айбнома ана шундай “чилпарчин” бўлишдир.

Кўринадики, “Абулфайзхон” трагедияси конфликтнинг характери, характерлар талқини, трагик вазият, ечим ва бошқа барча талабларига кўра чинакам трагедиянинг барча талабларига жавоб бера оладиган асардир.

Шундан келиб чиққан ҳолда трагедиядаги воқеалар ривожива асосий ғоя алоҳида бир тарзда илгари сурилади. Иброҳимбий қадимги душмани Абдуллахонни у дунёга жўнатгани учун Раҳимбийга саловат айтмайди, унинг ҳам бошига бир кун Абдуллахоннинг “Сиз бўлғонда Абдуллахонни тушургач,қурултой чақирар эдим. Янги хон билан унинг оталиғини эл бошлиқларининг кенгашлари билан белгилар эдим”, - деб жавоб беради.

“Абулфайзхон” трагедияси бадиий макон ва бадиий замоннинг, айниқса драматик асар хронотопининг реал тарихий замон ва макондан фарқли томонларини ўрганишда қулай материал бўлиши мумкин. Дейлик, шу асар асосида тайёрланган спектаклузоғи билан бир соатга чўзилади. Лекин шу бир соат томошабин деярли ўн йиллик воқеалар билан танишади. Шу боис ҳа драматург асарнибошлашдан олдин қуйидагича эслатма бериб ўтган: “Бундаги воқеаларда биринчи парда билан иккинчи парда орасида етти йил, иккинчи, учинчи пардалар билан тўртинчи, бешинчи пардалар орасида бир йил замон ўтгандир”.

Асардаги макон ва замон узлуксизлигини таъминлашда драматург психологияда сезгилар иллюзияси деб юритиладиган ҳодисадан фойдаланади. Тўғрироғи, шунга умид боғлаган ҳолда иш юритади. Агар бир оғирроқ нарсани ипга боғлаб, уни қўлимиз атрофида айлантирсак, ҳавода узуқ жойи йўқ бир айлана ҳосил бўлгандек бўлади. Ҳолбуки, бу айлана – йўқ нарса, иллюзия. Ипга боғланган нарса муайян сонияда фақат бир нуқтадагина мавжуд бўла олади.

Худди шундай ҳолни бу драмада ҳам кўришимиз мумкин. Биринчи пардада Абулфайзхон бутун амиру амалдорлари билан оёғи салтанат узангисида бўлган бир ҳолатда намоён бўлади. Унинг қиличидан қон томади, савлатидан от ҳуркади. Иккинчи пардада Ҳакимбий кимсан хонхўжасаройи Улфатга: “Хоннинг буйруқлари Аркдан Мирарабгача юрмайдур, Эрон қўшини билан қандай урушар?”, - дея масхараомуз гапиради. Учинчи пардада эса хароб кулбада қисматига йиғлаб ўтирган ва пичоқ зарбидан: “Вой, ўлдим...... Нега қочмадим.....Болаларим......Улфат.....” деб жон узаётган ҳолатда учратамиз. Бу саҳналарнинг бири билан иккичиси ўртасидаги ўзгаришлар қай тарзда кечади, қандай қилиб воқеалар бу қадар кескин бурулишларга учради, буларни биз билмаймиз. Лекин шунга қарамай, бир парда билан иккинчи парда орасидаги воқеалар узлуксиздай, Абулфайзхон салтанати қоядай таассурот қолдиради.

Хўш, бу нима билан боғлиқ? Табиийки, сезгилар иллюзиясининг ўзи ҳам ёритиб турадиган даражада жонли, ҳаётий тасвирлаб берилганлигибилан боғлиқ.

Хронотоп нуқтаи назаридан бу асарда трагедия жанрининг устивор анъаналаридан бироз чекинилган, жанр ривожига нисбий янгилик олиб киришга ҳаракат қилинган. Одатда, трагедиялар етакчи трагик қаҳрамоннинг ўлими билан якунланади. Баъзи асарларда эса фожеанинг марказида турган, яъни унга дучор бўлган қаҳрамон тўртинчи пардадаёқ қатл этилади. Сўнгги бешинчи парданинг воқеаларига у эмас, ундан ҳам қонли тахт шоҳид бўлади.

Ушбу мулоҳазалардан ҳам кўриниб турибдики, “Абулфайзхон” бадииятнинг қайси жиҳатлари билан ёндашилишидан қатъий назар, том маънодаги трагедиядир.



Трагедияда бадиий санъатларнинг қўлланишидаги драматург маҳорати.

Адабий асарнинг бадиийлиги, яъни одамлар ўзлари кўриб-билиб, бошдан кечириб юрган воқеа-ҳодисаларининг ўзлаштириб тақдим этилиши натижасида уларнинг ўқувчиларга ҳис-ҳаяжон, эмоция уйғотиши, ўзига асир этиши ва эогаштира олиш масаласибадиий ижоднинг илк намуналари вужудга келган даврларданоқ адабий таҳлилчиларни қизиқтирган. Аристотелдан тортиб то бугунги эстетиклар, санъатшунослар, адабиётшуносларгача асарнинг бадиийлигини таъминловчи воситаларни таҳлилу тадқиқ этмоқда, бадиийлик сирларини очиш йўлида уринмоқда. Эстетика ва адабиётшуносликда эътироф этилганидек бадиийлик асосида образлилик ётади. “Образлилик яратишнинг муҳим воситаси эса кўчма маъно ҳосил қилишдир”. Кўчма маъно ҳосил қилишда эса, бевосита ифода-тасвир усуллари деб аталувчи унсурлар асосий ўрин тутади. Бадиий усуллар рус адабиётшунослигида “бадиий тасвир воситалари”, “ифодавий-тасвирий воситалар”, “бадиий санъатлар”, “кўчимлар” сингари атамалар билан ифодаланади.

Фитрат драмаларида бадиий санъатлар катта ғоявий, мажозиймаънога эгаки, уларни четлаб ўтиш бу асарларнинг , фалсафий, умумбашарий моҳияти – адабийлик сирининг очилмай қолишига ёки чала очилишига сабаб бўлиши мумкин. Мумтоз адабиётни чуқур тадқиқ қилган ва нукталаригача ҳис этган Фитрат қадим илми бадеъдан, шунингдек бадиий санъатлар, уларнинг маъно – ғояни нозик ифода эта олиш имкониятидан бехабар бўлганлиги, уларнинг ўз асарларида кўр-кўрона қўлламаганлиги шубҳадан холидир. Фитрат яшаган ўта мураккаб, хилма-хил ғоялар, қарашлар, фикрлар қалашибётган ва ҳар қадамда бир-бирига қарама-қарши келгандавр ҳақиқатларини ошкора айтиш, зўрлаб киритилган ижтимоий қонун-қоида ва тарбияларга қарши мумкин бўлмаган бир қалтис вазиятда фикрни, идеяни имкониятлари кенг бўлган бадиий санъатлар либосига ўраб тақдим қилиш яхши йўл бўлганлиги ҳам шубҳасиз. Шунинг учун ҳам Фитрат ўз драмаларида мумтоз бадиий санъатлардан кенг фойдаланган. Ҳатто унинг айрим асарлари бутунлигича рамзий-мажозий маънога эга (“Қиёмат”, “Ҳинд ихтилолчилари”, “Чин севиш”, “Шайтоннинг тангрига исёни”). Драматург асарларида ўттизга яқин классик бадиий санъат намуналарини учратиш мумкин. Миқдори вазифаси ҳар хил бўлган бу санъатларнинг драмада тутган ўрни, муаллиф айт моқчи бўлган ғояни ўқувчи – томошабинга етказишдаги роли, асардаги бошқа ғоявий-бадиий композицион узвлар билан муносабати ва муносабатлилиги китобхон, режиссёр, актёр, томошабиннинг асарни “ҳазм қилиши” учун аҳамияти қандай? Умуман олганда, бадиий санъатлар “тирик организм” ҳисобланган бадиий асарнинг олиб ташлаш ҳам, нимадир қўшиш ҳам мумкин бўлмаган аъзосига айлана олганми? Кейинги мулоҳазаларимиз мана шу ҳақида.
ТАШБИҲ

Мумтоз поэтикада “ташбиҳ”, замонавий ўзбек терминологиясида “ўхшатиш”, рус ларда “сравниние” деган истилоҳ билан юритиладиган тасвирий восита ёхуд бадиий санъат адабиётшунослик фанининг йўргагидан бошлаб ўрганиб келинмоқда. Ташбеҳларни сўзлашув нутқида ҳам, публицистикада ҳам, барча адабий жанрлар ва ҳатто илмий услубда ҳам учратиш мумкинки, бу мазкур бадиий санъат қўлланиш доирасининг кенглиги, катта имкониятларга эга эканлигини кўрсатади.

Фитрат сўзлашув нутқидан олинган ташбиҳни сўзлашув нутқи учунишлатган. Худди шу ташбиҳни “Абулфайзхон” трагедияси ҳам кўрамиз: “Хаёл (тахтга қараб) эй қора куч, эй қуриб кетгур тахт! Ҳеч гуноҳи бўлмаған болалардан, тоғ каби йигитлардан миллиончалари сен учун қурбон бўлиб кетарлар”. Бу “тоғ каби йигитлар” бошқачароқ характерга эга. Бу ерда ташбеҳга қаҳрамоннинг халқ вакили эканлигини англатиш вазифасини юкламаган, балки тахтнинг ваҳший қудратини кўрсатишга хизмат қилдирилган. Тахт ва тоғ каби йигитлардан миллиончалари тазодий характерда, оппозицион муносабатда турибди. Агарчи шу ташбиҳ бўлмай “миллионларча йигитлар” дейилганда тахтнинг ёвузлиги бу даражада очилмас эди. Бу эса, бевосита бир хил ташбеҳнинг асарда ёзувчининг ниятига кўра мутлақо бошқа-бошқа вазифани бажарилишини кўрсатади.


МУБОЛАҒА

Муболағалар фразеологик ибора, мақол ёки трафарет жумлалар кўринишида бўлиб, оғзаки сўзлашувда кенг қўлланади. Тилнинг энг гўзал ва нозик гавҳарлари халқ ичида эканлигини теран англаганва уларни йиғиб адабий тилгакиритилиши ташаббуси билан чиққан Фитрат улардан ўз асарларида фойдаланмаслиги мумкин эмас. Бизнинг мулоҳазаларимизгаэса бу аксиомани исбот қилишга уриниш сифатида эмас, балки халқ инжуларидраматик асарда нечоғли аҳамиятли эканлигини аниқлаш, шу асосда Фитратнинг бадиий маҳоратини текшириш сифатида қаралмоғи лозим.

Мураккаб сўз ва ибораларни кашф қилиб ўтирмайдилар. Буни Фитрат драмаларидаги муболағалар хусусида ҳам айтиш мумкин.

СИФАТЛАШ

Турли сифатлашлар сифатланишнинг турли томондан тавсифини беради, аммо сўзловчи нутқ жараёнида , агар у ўша шахс ёки предметни характерлашни мақсад қилиб қўйган бўлмаса, шу шахс ёки предметга тааллуқли сифатларнинг ҳаммасини тилга олмайди. Балки ўзи учун муҳим бўлган сифатнигина зикр этади. Чунончи Ҳакимбий Нодиршоҳ ҳақида сўзлар экан, шундай дейди: “Хонимиз Нодиршоҳ билан урушмоқ истайдилар. Бутун дунёни титратган кишига қарши урушмоқ учун бизда куч бўлмағонини англамайдилар”. Мазкур вазиятда Нодиршоҳнинг инсон, ота, ҳукмдор ва ҳоказо сифатидаги бошқа жиҳатлари эмас, балки “бутун дунёни титратган” фотиҳлиги Ҳакимбий учун муҳим. Бу муболағали сифатлаш Нодиршоҳнинг ҳарбий кучини кўрсатиш баробарида Нодиршоҳ ва Абдуллахон ўртасидаги тафовутни ҳам ёрқин гавлантиришга хизмат қилмоқда. Ҳакимбийнинг Эрон ҳукмдорига муносабати ҳам ана шу сифатлашда ак этган. Қизиғи шундаки, трагедиянинг бир неча ўрнида Нодиршоҳ номи тилга олинса-да, унга нисбатанбошқа бирорта сифатлаш ишлатилган эмас. Демак, трагедиянинг бутун мазмуни учун ҳам унинг бутун дунёни тиратганлигимуҳим экан.

Бундан ташқари, Ҳакимбий шу сифатлашни қўллар экан, сифатланиш шу ўрнига “шоҳ”, “Нодиршоҳ” ёки бирор сўзни эмас, айнан “бир киши” иборасини қўллайди. Бундан сифатлаш ва сифатланиш ўртасида тазодий муносабат ҳам вужудга келган.

Бундай тазодий муносабат муболағадорликни авж пардага кўтарган Нодиршоҳнинг Абулфайзхондан – “буйруғи аркдан Мирарабгача юрмайдиган хондан нақадар устунлигиникўрсатишда муҳим аҳамият касб этган. Бундан яна бир хулоса келиб чиқади: асарнинг бутун мазмуни учун аҳамиятли бўлмаган ҳар қандай сифатлаш ортиқчадир. Бу жиҳатдан Фитратнинг “сўз усталиги”(Чўлпон) ўрнак олса арзигулик! Агарда бу ҳолат биргина мисол доирасида қолиб кетса йўйиш мумкин. Аммо Фитарт пьесаларини диққат билан ўқиганда фақатгина муҳим сифатлашларнигина сақлаб қолган ҳар қандайидан, у ҳар қанча гўзал, мукаммал бўлмасин, воз кечилганини сезиш мумкин.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, “Абулфайзхон” трагедияси жанрий ва поэтик жиҳатдан пухта ўйланиб яратилган мукаммал асардир.

2.1. “АБУЛФАЙЗХОН” ТРАГЕДИЯСИДА ТАРИХИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ БАДИИЙ ВОҚЕЛАНИШИ
Фитратнинг “Абулфайзхон” тарихий фожеасини теран тушунмоқ учун ҳам драматург англаган ҳақиқатлар, қарашлар ва ўтмиш воқеаларидан хабардор бўлмоқ лозим.

Фитрат “Абулфайзхон” трагедиясида XVIII аср Бухоро хонлигидаги ижтимоий-сиёсий, ғоявий, психологик конфликтларни кўрсатиш учун жуда кўп одамлар тақдирида ёвуз рол ўйнаган аштархонийлар сулоласининг инқирозга юз тутиши ва манғитларнинг зўравонлик билан ҳокимиятни эгаллашлари воқеаларини тасвирлайди. Чунки бу давр драматург учун ўз ғоясини илгари суришга катта имкониятлари беради. Аштархонийлар замонидаги (1597-1747) тарихий ҳалокатлар, феодал жанжаллар, ноҳақ қатллар Фитрат “Абулфайзхон” трагедиясида айтмоқчи, зўрлик, кучга асосланган тузумнинг тарихан инқирозини тасвирлаш учун энг муносиб восита.

Фитрат шунинг учун ҳам халқнинг тақдирида муҳим рол ўйнаган, трагедия концепцияси учун хизмат қиладиган воқеаларни танлади. Драматургнинг бош мақсади, фожеаларни, ҳаётини хронологик тарзда кўрсатиш бўлмагани учун, тргик кўринишга бой, энг характерли воқеларнигина сюжет учн танлади ва пухта ўйлабкомпозиция яратди.

Тргаедияда композиция яратиш алоҳида аҳамиятга эга. Чунки композиция драматургнинг фожеалар марказини, унинг ривожи ва хотимасини белгилаш учун муҳимдир.

фитратнинг“Абулфайзхон” трагедияси реал воқеалар асосида ёзилган экан, драматург бу тарихий воқеаларни қандай ва қайси манбаларга таяниб яратган?

XVII аср тарих илмига оид кўпгина манбалар бизгача етиб келган. Жумладан, Абулфайзхон, Нодиршоҳ, Раҳимбий, Ҳакимбий, Мир Вафо Карманагий, Ризоқули каби Фитрат трагедиясининг қаҳрамонлари бўлмиш тарихий шахслар ҳаётига иод ҳужжатлар ҳам бор.

Фитратнинг қайси тарихий манбалардан, қандай мақсад асосида воқеаларни танлагани масаласи ойдинлаштириш учун аввало, шу асарлар ҳақида мухтасар маълумот бермоқ жоиз.

“Абулфайзхон” трагедиясига асос бўлган тарихий манбалардан бири, бизнингча Мир Вафо Карманагийнинг “Туҳфаи хоний” асаридир. Мир Вафо Карманагийнинг ўзи “Абулфайзхон” трагедиясидаги қаҳрамонлардан бири. Фитрат трагедиясида қатнашувчи кишиларни қайд қиларкан, Мир Вафони “Туҳфаи хоний” деган Раҳимхон тарихини ёзган киши, Ҳакимбийнинг одами, 50-60 ёшларда” деб таништиради. Туҳфаи хоний”ни тўлиқ номи Муҳаммад Вафо ибн Муҳаммад Зоҳир Карманагий бўлган шахс Олимбек ибн Ниёзқулибек эшон билан ҳамкорликда ёзган. Бу тарихий асар “Раҳимхон тарихи” деб ҳамюритилади. Унда 1722-1782 йиллар Бухоро ўлкасининг ижтимоий-сиёсий, маданий-иқтисодий ҳаётига дахлдор жуда қимматли маълумотлар келтирилади. Фитрат абулфайзхон ҳаётининг сўнгига доир, Раҳимхоннинг тахтни эгаллаш воқеасига оид кўпгина фактларни мазкур асардан олган. Нодиршоҳнинг аввал Қаршига, сшнгра Бухорога тажовуз қилиши билан боғлиқ воқеалар ҳам батафсил ёритилган, дейиш мумкин.

Асарнинг ёзилиш услуби оғир. Тарихий воқеалар ўта муболаға билн баён этилади, гоҳо Абулфайзхон ва унинг яқинларига шеърлар бағишланади. Масалан, тарихда сотқинлиги, мунофиқлиги билан маълум ва машҳур Муҳаммад Ҳакимни “ўз даврининг Рустами, тожу тахт ҳимоячиси эди” деб кўкларга кўтаради.

XVII аср тарихчиси Муҳаммад Козимнинг “Нодиршоҳнинг жаҳонгирлик тарихи” ҳам “Абулфайзхон” трагедиясини яратишда Фитрат учун асосий манбалардан бири бўлганлиги табиий. Нодиршоҳнинг шахсий лашкарнавис бўлган Муҳаммад Козим ўз китобида жаҳонгирнинг Эрон, Кавказорти, Ўрта Осиё, Ҳиндистондаги юришлари, шахсий характери ва халққа лашкарларга муносабатини атрофлича, батафсил ёритади.

Лекин унутмаслик лозимки, Муҳаммад Козим ҳам Нодиршоҳга яқин бўлганлиги сабабли тархий воқеаларни ёритишда бир ёқламаликка йўл қўяди. Нодиршоҳнинг босқинчилик юришларини ҳам ошириб мақтайди.

Бу тарихий манбанинг характерли томони шундаки, “Абулфайзхон” трагедиясида тасвирланган Нодиршоҳнинг Қаршига юриши(1737), Ризоқулнинг 20минг аскар билан Қарши ҳужумини яхши ташкил этолмай орқага қайтганлиги, бу чекинишнинг сабаблари(Абулфайзхон ўз шартномачисибўлмиш Хоразм хони Элбурсни ёрдамга чақиргани) батафсл ҳикоя қилинади.

“Трагедиянинг учинчи пардасида тасвирланган “Рози обод”даги Нодиршоҳ ва Абулфайзхон учрашуви ҳам Муҳаммад Козимнинг мазкур асарига таяниб яратилган”.

(Ишнинг “Тарихий воқеалари тасвири”фаслини тарихий факт ва бадиий тўқима билан қиёслаш орқали махсус ўрганилади).

Бу каби тарихий манбалар қаторига Аҳмад Донишнинг “Бухоро манғит амирлари тарихи”ни ва XVII асрда яратилган адабий асарларни ҳамқўшиш мумкин.

Масалан, XVIII асрда яшаган Равнақ Нодиршоҳнинг босқинчилигини нафрат билан тасвирлаб, уни Туркистонда ўша йилларда (1740-1750) тарқалган вабо касалига ўхшатган эди.



Ҳар неча қон тўкурсан бедодинг била,

Эй, ажал йўқсен каби бир қотили жаллод ҳам.

Раҳим эса:



Дариғо, олам аҳлин сарбамар ноошино кўрдим,

Мурувватлиғ не бою, не фақиру, не гадо кўрдим.

- деб ёзган эди. Адабиёт тарихидан шу нарса маълумки, Абулфайзхонга атаб, шеърлар битганлар ҳам бўлган. Бу эшон (Муҳаммад Тоҳир эшон Хоразмий – И.Ғ.) Эрон шоҳи Нодирга Бухоро вилоятининг тақдирини икки қўллаб топшириб қўйган. Абулфайзхонга мадҳиялар тўқийди. Унинг ота-боболарини мақтайди, уларни идеаллаштириб кўрсатади.

...Равнақ Бухоро хонлари Муҳаммад Раҳим манғит (1747-1758), Дониёлбий оталиқ (1758-1785), Амир Шоҳмурод (1785-1800), Хива ҳукмдорларига атаб қасидалар ёзган.

Ўзбек мумтоз адабиёти тарихини чуқур билган Аҳмад яссавийдан тортиб Машраб, Турди ижодигача бўлган давр ҳақида жуда кўп шеърлар ёзган Фитрат учун бу адабий ҳодислар таниш бўлганлиги табиий.

Демак, Фитрат “Абулфайзхон” трагедиясини яратишда Муҳаммад Юсуф Мунисийнинг “Муқимхон тарихи”, Мир Мухаммад Амин Бухорийнинг “Убайдулланома”, Абдураҳмон Толеънинг “Абулфайзхон тарихи”, Муҳаммад Козимнинг “Нодиршоҳнинг жаҳонгирлик китоби”, Мир Вафо Карманагийнинг “Туҳфаи хоний”, Аҳмад Донишнинг “Манғит амирлари тарихи” ва XVII асрда яратилган асарлардан кенг фойдаланилган.

Фитрат тарихий ҳужжатлар асосида ўтмиш ҳақиқатини бадиий ҳақиқат даражасига кўтарган.

Юқорида саналган тарихий асарлардаги жамики воқеаларни эмас, энг ҳаяжонли кескин ва ҳалокатлиларинигина асар сюжетига киритган. Табиийки, бундай пайтда тарихий ҳақиқатдан бир қадар чекиниш ҳам бўлади.

Трагедиячи ўз қаҳрамонини маълум тарихий вазиятда кўрсатишни истайди. Тарих унга вазият беради. Агар бу вазиятдаги тарихий қаҳрамон трагедиянинг идеясига мувофиқ келмаса, уни ўзгартиришга у тўлва ҳуқуқлидир. Мисол учун: Фитрат “Абулфайзхон” трагедиясининг иккинчи пардасида Нодиршоҳ билан унинг учрашувларини тасвирлайди. Асардаги бу учрашув Абулфайзхон ҳукмдорлигининг тугашидан бир йил олдин (1746) бўлган қилиб кўрсатилади. (Фитрат трагедиясининг эслатмасида “учинчи пардалар билан тўртинчи пардалар, бешинчи пардалар орасида бирйил ўтадир” деган). Ҳолбуки, мазкур тарихий учрашув Муҳаммад Козимнинг “Нодиршоҳнинг жаҳонгирлик китоби” асарида ёзилишича, 1740 йилди бўлиб ўтган: Нодиршоҳ АбулФайзхон билан Бухорога яқин Чор Бакир мавзеида учрашди.

Бу учрашув Хоразм юриши йилида бўлган эди(1740). Фитрат бу воқеани 1746 йилда бўлгандек тасвирлайди. Чунки драматург учун бу учрашувнинг мазкур шартноманинг оқибати:

Абулфайзхонни бутунлай Ҳакимбийнинг қўлида қўғирчоққа айлангани, кескин низолар, феодал жанглар авж олиши билан Бухорода трагик воқеаларнинг юксак бир чўққига чиқишини талаб қилади.

Тарихий ҳужжатдаги фактларнинг Фитрат трагедиясида оз бўлса ҳам ўзгариши олдиндан аниқ бўлган хотимага қараб ҳаракатланиши билан боғлиқ. Чунки трагик коллизиянинг характери воқеаларнинг бир қадам сунъий равишда бўлса ҳам ҳалокатли нуқтага келишини тақозо этади.

Фитрат “Абулфайзхон” трагедиясида тарихий ҳужжатлардаги ҳақиқатлардан чекинмайди ва айни замонда (ул фактларнинг қули) ҳам бўлиб қолмайди. У асарда илгари сурилган зулм салтанатининг инқирози ғоясини исботлаш учун ижодий фантазиясига ҳам эрк беради. Лекин бу “эркинлик” тарихий ҳақиқатни янада бўрттирса бўрттирадики, асло унга қарши бормайди. Трагедиянинг умуминсоний қадрияти фалсафийлигини таъмин этади.

Фитрат трагедияси, Абулфайзхон даври ҳақида, XVII аср тарихий-илмий манбаларига қараганда янада яқинроқ таассурот қолдиради. Бунинг бош сабаби драматургнинг тарихий ҳужжатларни синчиклаб ўрганиб, уларни тарихий тараққиёт мезонлари билан ўлчаб,тарих ва тарихий ҳақиқат қонунларига содиқ қолганлигидир.


Каталог: uploads -> books -> 49959
49959 -> Андижон давлат университети
49959 -> Андижон давлат университети тарих ва ижтимоий фанлар факультети умумий тарих кафедраси
49959 -> Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети
49959 -> Инглиз ва Америка адабиётида эмоционал экспрессив лексика тадқиқи”
49959 -> Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан
49959 -> Диссертация Иш кўриб чиқилди ва ҳимояга қўйилди Илмий раҳбар "Менежмент" кафедраси мудири проф. Х. Муҳитдинов
49959 -> Ҳозирги кунларда замонавий адабий оқимларнинг ривожланиш масаласи жаҳон адабиёти тарихида муҳим аҳамият касб этади
49959 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик факултети
49959 -> Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик институти
49959 -> Андижон давлат университети


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет