Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



жүктеу 0.57 Mb.
бет4/4
Дата13.04.2016
өлшемі0.57 Mb.
түріДиссертация
1   2   3   4

ХУЛОСА

Абдурауф Фитрат тарихан жуда мураккаб даврда яшаб ижод этди. Тайинсиз сиёсат, сталинча қатағонлар, иқтисодий ва маърифий зўравонликлар, зиёлиларга нисбатан шубҳали қарашларнинг авж олиши Фитрат ва унинг ижодини ҳҳаам четлаб ўтмади.

Унинг қаламига мансуб асарларни адабий муҳитдан четга чиқарибхалқ учун зарали деб баҳоланди.

Ўзини эса “Пантуркист”, “Панисломист”, “Жаҳон буржуасининг миллиатчи жосуси” дея айбладилар. Ана шундай мураккаб замонда турли кураш- зиддиятлар, қатағонлар авж олган муҳитда яшашига қарамай серқирра ижодкор саналмиш Фитрат ўзидан кейингиавлодга 260 босма табоқдан ортиқ илмий, адабий мерос қолдирди.

Фитрат ижодига назар ташлар эканмиз, биз унинг ниҳоятда серқирра ижодкор, улкан қомусий билимлар соҳиби бўлган олим эканлигига гувоҳ бўламиз. Фитрат – шоир, носир, публицист,драматург, олим ва таниқли жамоат арбоби сифатида бир вақтнинг ўзида фаолият юритган, у ўзбек ва тилларида ижод қилган зуллисонайн ёзувчи, араб ва турк тилларинингбилимдони, ўзбек адабиётшунослиги ва тилшунослиги, мусиқашунослигига асос солганлардан биридир.

Фитрат мутафаккир ижодкор сифатида санъатнинг кўпгина турларида ижод қилди ва қфайси жанрда ижод қилмасин, жадидчилик, ислоҳотчилик, маърифатпарварликни тарғибу ташвиқ қилди. Унинг қаламига мансуб асарларга назар ташлар эканмиз, куйланаётган дард бир миллат, бир халқ чегарасидан чиқиббутун инсоният-башариятга дахлдор эканлиги, башарият орзу-армонларига уйғунлашиб кетганлигига гувоҳ бўламиз. Фитрат нафақат ўзбек, балки бутун дунё тафаккурий тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ инсондир.



“Фитратнинг трагедия яратиш маҳорати” мавзусидаги магистрлик диссертациямизга якун ясар эканмиз ишда келтирилган боблар бўйича қуйидагиларни хулоса тарзида келтириб ўтамиз:

  • “Абулфайзхон” – биринчи ўзбек трагедияси. 20 аср бошлардиа жадидларимиз томонидан ўзбек адабиётига киритилган ўзгаришлар, жанрлар, тасвир воситалари, бадиий услубдаги ўзига хос янгиликлар замонавий адабиётимиз тараққиёти учун ўзига хос аҳамият касб этди. А.Қодирий томонидан ўзбек романчилигига асос солиниши, Чўлпоннинг шеъриятга ўзгача бир оҳанг олиб келиши, Беҳбудийнинг драматургия тамал тошини қўйиши, уларнинг миллиатимиз маънавий тарихида нечоғли ўрин тутганини кўрсатиб беради. Фитрат ҳам ана шу ижодкорлар қаторида улар билан елкама-елка туриб ижод қилди. Биз магистрлик ишимизда Фитратнинг ўзбек трагедиянавислигининг илкнамунаси сифатида тан олинувчи “Абулфайзхон” трагедиясини яратишдаги маҳорати тўғрисидаги фикрларни келтириб ўтдик. “Абулфайзхон”нинг том маънодаги илк ўзбек тарихий фожеаси эканлигини таниқли адабиётшунос олимларимизнинг фикр мулоҳазалари мисолида кўриб чиқдик ва шунга амин бўлдикки, “Абулфайзхон”нинг жанр, поэтик тасвир, образлар дунёси, бадиийлик унсурлари билан ўз даври ва ундан кейинги даврларда ҳам ўзбек трагедиянавислигининг илк ва такрорланмас намунаси бўлиб қолаверади.

  • “Абулфайзхон”нинг жанр хусусияти ва ундаги бадиий тасвир воситаларини ўрганиш жараёнида шунга амин бўлдикки, Фитрат ушбу трагедияни яратгунга қадар Ғарб трагедиянавислиги анъаналаридан жуда яхши хабардор бўлган. драматург ўз асарини яратиш жараёнида тўла равишда трагедия жанрига хос бўлган энг нозик хусусиятларгача эътибордан четда қолдирмаган ва трагик ҳолатларни ифодалш учун улардан моҳирлик билан фойдаланган. “Абулфайзхон”да Фитратнинг эришган ютувларидан яна бири воқеаларни тасвирлаш жараёнида трагедия унсурларининг ичигашарқ мумтоз бадиий тасвир воситаларини жуда моҳирлик билан сингдирган ва улардан унумли фойдаланган.

  • Юқорида таъкидлаб ўтдикки, Фитрат “Абулфайзхон”ни “Бухоро ўлкасининг тарихидан беш пардали фожеа” деб атайди. Биз асарда келтирилган воқеаларни тарихий фактлар билан солиштириш асосида билдирилган фикрларимизга қуйидагиларни хулоса қилиб ўтамиз. Фитрат зукко драматург сифатида “Абулфайзхон” трагедиясидатарихий фактлардан унумли фойдаланган ва ана шу фактларни бадиийлик воситасида ўз мақсади сари моҳирлик билан йўналтира олган.

  • биз ишимизнинг аввалги қиссмларида ҳам таъкидлаб ўтдикки, Фитрат “Абулфайзхон”ни яратгунга қадарҒарб драматургияси билан жуда яқиндан таниш бўлган ва ўз асарида машҳур драматургларнинг ижодий тажрибаларидан унумли фойдаланган. Фитрат Вильям Шекспир ижоди мисолида кўриб ўтдик. Ҳақиқатан ҳам, Фитратнинг трагедия жанридига серқирра ижодини ушбу жанр бўйича юксак поғоналарга эришган Ғарб трагедиянавислигисиз тасаввур этиш қийин. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаймизки, Фитрат Ғарб трагедиянавислиги анъаналарини Шарқ бадиий оҳанглари билан бойитди ва юқори поғонага кўтара олган буюк драматургдир.



ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ


  1. Каримов И. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. –Тошкент: Ўзбекистон, 1993.

  2. Абдурауф Фитрат таваллудининг 110 йиллигини нишонлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996-йил 22-февралдаги қарори

  3. Абдурауф Фитрат миллий феномени, адабий, илмий, назарий мероси, ижтимоий-сиёсий фаолиятига бағишлинган биринчи жумҳурият илмий-амалий анжумани материаллари. Бухоро, 1992 йил.

  4. Алиев А. Фитрат ва Умар Хайём. // “Нафосат” г. 1982, 3-4 сон.

  5. Алиев А. Фитрат драмалари // Санъат. 1989, 10-сон.

  6. Аристотел. Поэтика. –Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980.

  7. Ахмедов С. Саҳнада дунё дарди. // ЎзАС. 1988 йил, 16-сентябрь.

  8. Болтабоев Ҳ. Абдурауф Фитрат. Олий ва ўрта ўқув юртлари учун қўлланма. –Тошкент: 1992.

  9. Болтабоев Ҳ. Бобуршоҳ Фитрат талқинида. // ЎзАС. 1992 йил, 27-март.

  10. Болтабоев Ҳ. Номаълум Фитрат. // Ёшлик. 1990 йил, 4-сон, 34-42-бетлар.

  11. Болтабоев Ҳ. Хорижда фитратшунослик. // ЎзАС. 1992 йил, 27-март.

  12. Ғаниев И. Мастерства Абдурауфа Фитрата В создани трагедии “Абулфайзхон”. Автореф. Дис.канд.фил.наук. – Т. 1992.

  13. Зуннунов А., Ҳотамов Н. Адабиёт назариясидан қўлланма. –Тошкент: “Ўқитувчи” нашриёти, 1978.

  14. Имомов Б. Драматургик маҳорат сирлари. –Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1991.

  15. Имомов Б. Трагедия ва характер. Драматургия жанрлари. –Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1977.

  16. Исоқов Й. Ташбиҳ // Ўзбектили ва адабиёти , 1970 йил, 4-сон, 81-84 б.

  17. Камол Ж. “Абулфайзхон” – тўнғич тарихий драма. // ЎзАС, 1989 йил, 14-апрель

  18. Каримов Н. Мавлоно Фитрат // Фан ва турмуш. 1988йил, 7-сон, 8-9 б.

  19. Каримов Э. “Абулфайзхон” тарихий драмаси ҳақида. // Шарқ юлдузи. 1989 йил 1-сон 80-81 б.

  20. Каримов Э. Фитратнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида // Ўзбек тили ва адабиёти, 1990 йил 3-сон

  21. Миллий уйғониш ва ўзбек филологияси масалалари: илмий мақолалар. –Тошкент: Университет нашриёти, 1993.

  22. Мирвалиев С. Тарихийлик ва замонавийлик. –Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980.

  23. Мурод Ғ. Тарихий жараённинг бадиий талқини, - Бухоро, 1994.

  24. Мустафақулов Р. Разветие жанра трагедии в узбекский драматургия. Дис.канд.фил.наук. –Тошкент. 1990.

  25. Назаров Б. Фитрат маърифатнинг гултожи. // Шарқ юлдузи, 1991-йил 8-сон,8-9 б.

  26. Норматов У. Етуклик. –Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982.

  27. Раимова Г. Фитрат исёни. // ЎзАС, 1991 йил, 25-октябрь

  28. Раҳмонов М. Фитрат драматургияси ва унинг саҳна тарихи. // Санъат, 1991 йил, 3-сон 17-21 б.

  29. Турдиев Ш. Фитрат жаҳон кезади // Фан ва турмуш, 1991 йил, 12-сон.

  30. Тўраев Ҳ., Ғаниев И. Манғит амирлари кечмиши ва талқини // ЎзАС. 1994, 16-сентябрь

  31. Умарқулов Б. Бадиий адабиётда сўз. –Тошкент: Фан нашриёти, 1993.

  32. Фитрат. Абулфайзхон. // Шарқ юлдузи, 1989-йил 1-сон, 83-104 б.

  33. Фитрат. Адабиёт қоидалари. –Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1995.

  34. Шарафиддинов О. Абдурауф Фитрат.// Ёшлик. 1990, 5-сон, 61-63 б

  35. Қосимов Б. Абдурауф Фитрат – халқ фарзанди. // Саодат. 1989, 7-сон, 15-16 б.

  36. Қосимов Б. Жадидчилик: // Ёшлик. 1990, 7-сон, 71-75 б.

  37. Қосимов Б. Инсон фожеалари.// ЎзАС. 1990 йил, 6-апрель

  38. Қосимов Б. Миллий уйғониш. –Тошкент: Маънавият нашриёти, 2002.

  39. Ғаниев И. Фитратшунослик. Бухоро 1990 йил.

  40. Ғаниев И. Фитрат. Эътиқод. Ижод. –Тошкент: Камалак, 1994.

  41. Ғаниев И. Фожеанинг янгича талқини. // ЎзАС. 1992 йил 28-август

  42. Ғаниев И. Фитрат драмалари поэтикаси. –Тошкент: Фан нашриёти, 2005.


МУНДАРИЖА
КИРИШ .................................................................................


  1. боб

    1. “Абулфайзхон” – ўзбек трагедиясининг илк намунаси....8




    1. “Абулфайзхон” трагедиясининг жанрий-поэтик хусусиятлари ......................................................................21



  1. боб

    1. “Абулфайзхон” трагедиясида тарихий ҳужжатларнинг бадиий воқеланиши............................................................33




    1. “Абулфайзхон” ва дунё трагедиянавислиги. Услуб, бадиий оҳанг ва образлар дунёси мисолида.....................54


ХУЛОСА .....................................................................................63
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.....................................67

1 И.Каримов. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Тошкент ўзбекистон, 1993, 85-бет.

2 И.Ғаниев. Фитрат драмалари поэтикаси. Тошкент Фан, 2005, 250-бет

1 Ҳ.Олимжон. МАт.10 жилдлик. 6-жилд. Тошкент, Фан, 1982, 233-бет.

1 Ганиев И. Мастерства Абдурауфа Фитрата в создавни трагедии. “Абулфайзхон”. Автореф. дис. канд. фил. наук. – Тошкент,1992

1 Жамол Камол. “Абулфайзхон” – тўнғич драма. ЎзАС. 1989,14-апрель.

2 Ганиев И. Мастерства Абдурауфа Фитрата в создавни трагедии “Абулфайзхон”. Автореф. дис. канд. фил. наук. – Тошкент,1992

1 Каримов Э. “Абулфайзхон” тарихий фожеаси ҳақида.// Шарқ юлдузи. 1989, 1-сон, 81-бет.

2 Қосимов Б. Инсон фожеалари. // ЎзАС. 1990, 6-апрель

1 Аристотел. Поэтика. Тошкент.1980 95-бет

2 Ғаниев И. Фитрат драмалари поэтикаси. Тошкент Фан, 2005.

: uploads -> books -> 49959
49959 -> Андижон давлат университети
49959 -> Андижон давлат университети тарих ва ижтимоий фанлар факультети умумий тарих кафедраси
49959 -> Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети
49959 -> Инглиз ва Америка адабиётида эмоционал экспрессив лексика тадқиқи”
49959 -> Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан
49959 -> Диссертация Иш кўриб чиқилди ва ҳимояга қўйилди Илмий раҳбар "Менежмент" кафедраси мудири проф. Х. Муҳитдинов
49959 -> Ҳозирги кунларда замонавий адабий оқимларнинг ривожланиш масаласи жаҳон адабиёти тарихида муҳим аҳамият касб этади
49959 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик факултети
49959 -> Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалик институти
49959 -> Андижон давлат университети


1   2   3   4


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет