Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети



жүктеу 0.84 Mb.
бет1/6
Дата30.04.2016
өлшемі0.84 Mb.
  1   2   3   4   5   6
: uploads -> books -> 47828
47828 -> Науаи мемлекеттік педагогика институты
47828 -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
47828 -> Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети
47828 -> -
47828 -> Министерство народного образования республики узбекистан
47828 -> Методикасы кафедрасы
47828 -> Науаи мемлекеттік педагогика институты
47828 -> Курсовая работа по предмету Биофизика регуляции внутриклеточных процессов На тему «Роль митохондрий в процессе апоптоза»
47828 -> Өзбекстан республикасы жо­Ғары және орта арнаулы бiлiм министрлiгi а. Бектаев, Т. Турткулбаева Қазіргі әдеби процесс
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА

ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ТАБИИЁТ-ГЕОГРАФИЯ ФАКУЛЬТЕТИ


5440500 - «География» таълим йўналиши

08.431-гуруҳ битирувчиси
Тожиева Гавхарой Абдужабборовнанинг
" Жанубий Фарғона адирларининг геоэкологик ҳолатини баҳолаш ва оптималлаштириш масалалари.

мавзусидаги
БИТИРУВ-МАЛАКАВИЙ

ИШИ
Илмий раҳбар: география фанлари



номзоди, доцент О.Абдуғаниев

Фарғона - 2012


Битирув малакавий иш кафедранинг 2012 йил 7 майдаги 9 А – сонли йиғилишида мухокама қилинган ва химояга тавсия этилган

Кафедра мудири: О.Абдуғаниев, география фанлари номзоди.


Тақризчи: А.Ҳамидов, ФарПИ “Ер тузиш ва ер

кадастри” кафедраси доценти, г.ф.н.



Р.Холиқов, г.ф.н., доцент

МУНДАРИЖА





КИРИШ

4

I-БОБ.

ЛАНДШАФТ-ЭКОЛОГИК ШАРОИТНИ ЎРГАНИШ МУАММОСИНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ

8

1.1.

Адир ва адир ландшафти тушунчалари

8

1.2.

Геоэкологик ҳолатини баҳолаш ва оптималлаштириш масалалари

11

1.3.

Жанубий Фарғона адирлари ландшафт-экологик омилларини ўрганилишининг асосий илмий натижалари

17

2-БОБ.

ЖАНУБИЙ ФАРҒОНА АДИРЛАРИНИНГ ГЕОЭКОЛОГИК ҲОЛАТИ

24

2.1.

Жанубий Фарғона адирларининг литоген асосини тузилиши

24

2.2.

Жанубий Фарғона адирларининг ер юзини тузилиши

33

2.3.

Фарғона вилоятидаги адир геокомплекслари ва уларнинг муҳим хусусиятлари

38

3-БОБ.

АДИРЛАРДАГИ ГЕОЭКОЛОГИК ҲОЛАТ ВА УНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

46

3.1.

Адирлардан хўжалик мақсадида фойдаланиш натижасида юзага келган геоэкологик ўзгаришлари

46

3.2.

Адирларда геоэкологик ҳолатни ўзгаришига таъсир кўрсатувчи омиллар

51

3.3.

Адирларнинг геоэкологик ҳолатига саноат тармоқларининг таъсири

61




ХУЛОСА

70




ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

72

КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон тоғли ҳудудларининг этакларидан то адирёни текисликларигача бўлган ҳудудларни эгаллаган адир геокомплексларини геоэкологик ҳолатини баҳолаш ва оптималлаштириш ҳозирги кундаги долзарб муаммолардан биридир. Чунки, адир геокомплекслари ер, иқлим, сув ресурсларига бой бўлиб, улардан фойдаланиш даражаси кейинги йилларда ортиб бориши башорат қилинмоқда.

Фарғона водийсида адирлар қишлоқ хўжалигининг асосий захира ер фонди ҳисобланади. Жанубий Фарғона адирлари агроиқтисодиёт ва турли саноат тармоқлари ҳамда рекреация тизимларини ривожлантириш учун қулай географик шароитга эга. Жанубий Фарғона адирларининг асосий қисмини ташкил этган адир олди, адир оралиғи, адир орти текисликлари, дарё ва сойларининг барча ёйилмалари, узоқ йиллардан суғорма ва лалми деҳқончиликда фойдаланиб келиниши натижасида дастлабки табиий ландшафтлар ўрнини антропоген ва табиий-антропоген ландшафтлар эгалламоқда.

Адирларда антропоген таъсирнинг кучайиб бориши, яъни ер, сув ресурсларидан нооқилона фойдаланиш, фойдали қзилмаларни қазиб олиш, ерларнинг мелиоратив шароитига эътибор бермаслик, алмашлаб экишни амалга оширмаслик, яйловлардан тўғри фойдаланмаслик каби жараёнлар нафақат адир минтақасида, балки чшл минтақасидаги геокомплексларда ҳам геоэкологик мувозанатнинг бузилишига олиб келмоқда. Бу эса муаян ҳудудларда ерларни шўрланиш, сув эрозияси, жарланиш, сурилмалар, суффозиялар каби табиий ва табиий-антропоген жараёнларнинг ривожланишига сабаб бўлмоқда. Юқоридагилардан келиб чиққан тарзда, Жанубий Фарғона адирларининг геоэкологик ҳолатини баҳолаш ва оптималлаштириш йўлларини таҳлил қилиш, баҳолаш ҳамда амалий тадбирларни ишлаб чиқиш ушбу битирув-малакавий ишнинг долзарблигини белгилаб беради.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ландшафт-экологик шароит ва уни баҳолашда В.А.Ковда, Л.И.Куракова, А.Г.Исаченко, В.М.Чупахин, Г.В.Гельдиева, Б.И.Кочуров, А.В.Антипова ва бошқаларнинг ишлари катта аҳамиятга эга бўлди.

Табиий мажмуаларнинг инсон хўжалик фаолияти таъсирида ўзгариб бориши И.Абдуғаниев (1995, 2007), А.А.Абдулқосимов (2002), А.Н.Ниғматов (2000, 2005), Ш.С.Зокиров (1994, 1998), А.Мақсудов (1993), А.А.Рафиқов (2002, 2003), Ҳ.Ваҳобов (2005, 2006), Ю.Аҳмадалиев (2007), О.Абдуғаниев (2008) каби олимларнинг илмий изланишларида тахлил этилган бўлиб, табиатидан фойдаланиш жараёнида вужудга келаётган геоэкологик муаммоларни оптималлаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Юқорида келтирилган тадқиқотчиларнинг ишларида адирлар табиатидан фойдаланиш муаммосига доир кўпгина ишлар бўлишига қарамай, адирларни алоҳида геокомплекс сифатида уларнинг геоэкологик ҳолатини баҳолаш ва оптималлаштириш йўллари бўйича кенг қамровли илмий ишлар мажмуаси яратилмаган.

БМИнинг мақсад ва вазифалари. Ишнинг мақсади Жанубий Фарғона адирларининг геоэкологик ҳолатини баҳолаш ва оптималлаштириш масалалари ўрганишдан иборат.

Қўйилган мақсадга эришиш учун битирув-малакавий ишда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган:

-адирлар ландшафт-экологик шароитини ўрганиш муаммосининг ҳозирги ҳолатига баҳо бериш;

- адирлар ландшафт-экологик шароитини белгиловчи омилларини аниқлаш;

-хўжалик, хусусан қишлоқ хўжалиги мақсадида адирларни ўзлаштириш тажрибасини ўрганиш;

- адирларнинг ландшафт-экологик шароитини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

-ландшафт-экологик жиҳатидан адирларни районлаштириш ва уларнинг табиий салоҳиятидан фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот объекти ва предмети. Мазкур ишининг тадқиқот объекти сифатида Жанубий Фарғона адирлари олинган. Ишнинг предмети бўлиб, адирларнинг геоэкологик ҳолатини баҳолаш ва оптималлаштириш йўлларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳисобланади.

Тадқиқотнинг назарий ва услубий асослари сифатида табиатни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича яратилган илмий ғоя ва концепциялар, шунингдек Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг мавзуга оид асарлари, Олий мажлисда қабул қилинган қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, хорижлик ва мамлакатимиз олимларининг шу соҳадаги тадқиқот ишларидан иборат.

Тадқиқот ишида А.Г.Исаченко, Б.С.Преображенский, Н.Ф.Реймерс, И.Абдуғаниев, А.А.Рафиқов, Ю.Султонов, А.А.Абдулқосимов, Ш.С.Зокиров, Ю.Аҳмадалиев, А.Н.Ниғматов, М.М.Маматқулов, Ҳ.Ваҳобов, А.Мақсудов ва бошқа олимларнинг табиий география, геоэкология, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид назарий ҳамда услубий тадқиқотлари натижаларидан фойдаланилди.



Тадқиқот усуллари. Тадқиқот жараёнида илмий манбалар ва бевосита дала тадқиқотларида тўпланган материаллар атрофлича таҳлил қилинди. Аэрокосмик, ландшафт индикацияси, эталонлаштириш, таққослаш, ландшафт кесмаларини ўтказиш, картографик, тарихий ва бошқа тадқиқот усулларидан фойдаланилди.

Битирув малакавий ишда ҳимоя учун олиб чиқилаётган жиҳатлар.

Ишнинг мақсади ва вазифаларига ҳамда олинган натижаларига асосланиб ҳимояга қуйидаги ҳолатлар олиб чиқилди:

– адир, адир минтақаси, адир ландшафтлари, адирларнинг геоэкологик ҳолати тушунчаларининг мазмуни ва моҳияти аниқланди;

– адирлар ландшафт-экологик муҳити тузилишининг асосий хусусиятлари очиб берилди;

– адирлар ландшафт-экологик шароитининг ўзгаришига таъсир этадиган табиий-техноген тизимларнинг тузилиши аниқланди;

– Жанубий Фарғона адирларида ландшафт-экологик шароитнинг шаклланиши ва ривожланишида агрокомплекс ва гидротехник комплекслар катта роль ўйнаши асослаб берилди.



Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижалари Фарғона вилояти ер ресурслари ва Давлат кадастри бошқармаси, Табиатни муҳофаза қилиш Фарғона вилоят қўмитасида, адирлардаги геоэкологик муаммоларнинг ечимини топишда ишлатилиши мумкин.

Мазкур битирув-малакавий ишни таёйрлаш жараёнида олинган натижалар Ўзбекистон Республикасининг биологик хилма-хиллик бўйича Миллий стратегиясида дастури ва ҳаракат режасида (1998) белгиланган вазифаларни амалга оширишда Республика Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг бўлимлари иш фаолиятларида амалий аҳамиятга эга.



Ишнинг ҳажми ва тузилиши. БМИнинг таркибий тузилиши, тадқиқотнинг кетма–кет бажарилиши ва мазмунини ўзида акс эттирувчи кириш, 3 боб, хулоса, адабиётлар рўйхати ва иловадан иборат.

Ишнинг умумий ҳажми 76 саҳифа бўлиб, шундан ёзма матн қисми 120 бетни ташкил қилади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида 44 манба келтирилган. Битирув – малакавий ишнинг матн қисмида мавзуга оид 1 та харита, 2 та чизма ва 2 та жадвал келтирилган.


I БОБ. ЛАНДШАФТ-ЭКОЛОГИК ШАРОИТНИ ЎРГАНИШ МУАММОСИНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ
1.1. Адир ва адир ландшафти тушунчалари
Адирлар Туркистон ва Олой тизма тоғларининг шимолий этакларидан то адирёни текисликларигача бўлган ҳудудларни эгаллайди. Бу ерда қатор адир баландликлари, адирорти, адирлараро ва адирёни текисликлари ривожланган. Жойнинг мутлоқ баландлиги 550-1200 метр. Адирлар (нисбий баландлиги 100-300 м) рельефда ифодаланган антиклинал тектоник тузилмалар бўлиб, улар кўндаланг, бўйлама водийлар ва пастқамликлар билан парчаланган. Улар асосан тўртламчи ва неоген даври (конгломерат, қумтош, мергел, гил ва бошқа) тоғ жинслари ҳамда қисман палеоген ва бўр ётқизиқларидан тузилган.

Адирлар шарқий ва шимоли-шарқий йўналишда чўзилиб, чўл текисликларини жанубдан ўраб туради. Олтиариқсойнинг ғарбида адирлар яхлит баландликларни ҳосил қилиб, тоғларга ёндашади. Шарқида эса, улар икки қатор, баъзи жойларда уч қатор бўлиб, бир-биридан адирлараро текисликлари билан ажралиб туради. Улар учун шағалли-тошли ва қисман майда заррали бўз тупроқлар ҳамда шувоқ, эфемер ва шўраларнинг сийрак қоплами хосдир. Грунт сувлари анча чуқурда ётганлигидан асосан автоморф, суғориладиган айрим қисмларида эса гидроморф геокомплекслар шаклланган.

Республика ер фондининг тахминан 15,8% қисми адир зонасига тўғри келади. Шундан 4,48% паст адирларга, 6,77% ўртача баландликдаги адирларга, 2,33% қисми баланд адирларга, қолган 2,22% қисми эса адир орти, адир оралиғи ботиқлари ва дарё водийларига тўғри келади.

Адирларнинг ХХ асрнинг иккинчи ярмида қишлоқ хўжалик мақсадларида ўзлаштирилиши бир қатор экологик муаммоларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Масалан: тупроқ таркибининг ўзгариши, эрозиянинг барча турлари, жарланиш, суффозион ўралар, карстларнинг ривожланиши, табиий ўсимлик ва ҳайвонларнинг камайиши.

Адирлар Ўрта Осиё ва унга қўшни бўлган ҳудудларда тарқалганлиги учун унинг мазмуни ва моҳияти тўғрисида турли талқинлар мавжуд: адир, адир минтақаси, адир ландшафтлари, адирларнинг ландшафт-экологик шароити.

З.А.Сваричевская (1965) адирларнинг баландлиги Фарғона депрессияси мисолида ғарбдан шарққа 550 м дан 1200 м гача кўтарилиб боришини ва уларнинг ўртача мутлоқ баландлиги 700-900 м бўлишини кўрсатган. Уларнинг паст-баландликлари ва ботиқлари ифодаланган.

Ф.Н.Мильков (1970) фикрича, «Адирлар Ўрта Осиё тоғ олдининг чўл ва чала чўл зоналарида жойлашган бўлиб, у неоген давр учун хос. Адирлар ҳар хил баландликлардан ва дарё водийларидан ҳамда ботиқ ва ясси тепаликлардан иборат. Адирлар тоғдан пастда жойлашиб, денгиз сатҳидан 1000-1500 м гача бўлган баландликларни ўз ичига олади. Улар Фарғона ва Ҳисор водийларида яхши сақланган» (165-б.).

Адир минтақаси тушунчаси ҳам кенг тарқалган. А.Ҳамидов (1984) Ўзбекистон ҳудудининг денгиз сатҳидан 500 м дан 1200-1400 м гача бўлган жойларини адир минтақасига киритади. Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд вилоятларининг кўпгина қисмини, Янгиер, Жиззах, Қарши шаҳарларининг атрофларини, Шаҳрисабз, Денов, Нурота, Ғаллаорол, Бўстонлиқ каби районларнинг асосий қисмини адир минтақасига киритиш мумкин. У адирларни геоморфологик ва гидробиологик хусусиятларига кўра пастки ва юқори адирларга бўлади. Пастки адир. Бунга денгиз сатҳидан 500-800 м баландликкача бўлган ерлар киради. Рельефи текис, қирлардан иборат. Юқори адир. Юқори адирга денгиз сатҳидан 900-1200 м гача баландликда бўлган ерлар киради. Республиканинг катта ҳудуди юқори адирларда жойлашган. Бу ерлар тоғ минтақасига яқин бўлганлиги сабабли баланд қирлар, тошлоқ тупроқли ерлар, чала бута ва бута ўсимликларининг кўплиги билан ажралиб туради. Тупроғи тўқ бўз тупроқ бўлиб, шағалли ва тош аралаш ерлар кўп учрайди (А.Ҳамидов, 1984).

П.Баратов (1996) адир минтақасини қуйидагича таърифлайди: «Мутлоқ баландлиги 400-500 м дан 1200 м гача, айрим жойларда эса 1500-1600 м гача бўлган ерларни ўз ичига олади. Рельефнинг баландлашуви туфайли ёғин миқдори ортади, ёзги ҳарорат чўлга нисбатан пастроқ бўлиб, типик ва тўқ бўз тупроқлар тарқалган. Булар эса ўсимликларни зич ва баланд ўсишига сабаб бўлади» (113-114-б.).

Адир тушунчасига Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида қуйидагича таъриф берилган: «Адирлар - Ўрта Осиё тоғларининг паст-баланд этаклари. Адир неоген ва тўртламчи даврларнинг тоғ жинсларидан ташкил топган» (ЎзМЭ, 1-том, Т.,2001, 133-б.). А.Ниғматов, Р.Юсупов, А.Дадахўжаев, Н.Атаханов (2000) «Адир–тоғлардан камбар тектоник ботиқлар ва сойлар орқали ажралиб турадиган эрозион денудацион парчаланган тепаликлардир» деб таърифлайдилар.

П.Баратов, М.Маматқулов, А.Рафиқовлар (2002) фикрича: «Адирлар тўртламчи даврда ётқизилган аллювиал-пролювиал ётқизиқларидан иборат. Адирлар тўртламчи даврда кўтарилган. Уларнинг денгиз сатҳидан ўртача баландлиги 600-1200 м, Фарғона ботиғининг шарқий қисмида эса ўртача баландлиги 600-1200 м, мутлоқ баландлиги эса 1500-1700 м гача етади. Уларнинг сувайирғич қисмлари, асосан текис, ёнбағирлари кичик сойлар, жарликлар билан парчаланган» (389-390 -б.). Уларнинг «Адир минтақаси - 450 м мутлоқ баландликдан бошланиб 1200 м гача, айрим ҳолларда 1600 м гача кўтарилади».

Фарғона водийсидаги адирлар бир-бирига параллел йўналган тўлқинсимон паст ва баланд адирлар зонасини ташкил этади. Адир оралиғи ботиқларининг геоморфологик тузилиши асосан, текислик ёки бир оз нишаблашган ясси текисликлардан иборат. Адирлар неоген ва тўртламчи давр ётқизиқлари билан қопланган. Адир орти текисликларидан сўнг тоғ олди этаклари минтақаси бошланади.

Демак, адирлар геоморфологик жиҳатдан тоғ олдида жойлашган баландликлар бўлиб, уларнинг ўртача баландлиги 900-1000 м дан иборат. Улар ўз навбатида пастки адир, юқори адир, адир оралиғи ботиғи, адир орти, ва адир олди текисликларини хосил қилади.

Адир минтақаси деганда чўл ва тоғ минтақаси оралиғида жойлашган, мутлоқ баландлиги 400-500 м дан 1200-1600 м гача бўлган чала чўл ва қуруқ даштлар тушунилади. Адир ландшафтлари деганда тоғ олдида жойлашган, тўртламчи давр лёсс ва бошқа ётқизиқлар билан қопланган оч тусли, типик ва тўқ бўз тупроқлардан, асосан ўт ўсимликлардан иборат ландшафтлар тушунилади.


1.2. Геоэкологик ҳолатини баҳолаш ва оптималлаштириш масалалари
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Ҳозир, XXI аср бўсағасида, фан-техника тараққиёти жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда.... Бундай шароитда инсон томонидан биосферага кўрсатилаётган таъсирни тартибга солиш, ижтимоий тараққиёт билан қулай табиий муҳитни сақлаб қолишнинг ўзаро таъсирини уйғунлаштириш, инсон ва табиатнинг ўзаро муносабатларида мувозанатга эришиш муаммолари борган сари долзарб бўлиб қолмоқда1». Бу муаммоларни ижобий ҳал қилиш йўлларидан бири геокомплексларни муҳофаза қилишдир. Геокомплексларни муҳофаза қилиш дейилганда, уларнинг ресурсларини қайта тикловчи ва муҳит ҳосил қилувчи вазифаларини бажариш имкониятини сақлашга йўналтирилган технологик, маъмурий-ҳуқуқий, иқтисодий, биотехник, маърифий ва тарғибот каби тадбирлар тизими тушунилади [103].

Гро Харлем Брундтланд комиссияси томонидан ишлаб чиқилган (1987) ва Рио-де-Жанейро–1992, Йоханнесбург–2002 Конференцияси ва Саммитларида тасдиқланган «Барқарор ривожланиш концепцияси» экологик-иқтисодий-ижтимоий муаммоларни биргаликда ва бир пайтнинг ўзида муайян давлатлар ёки маъмурий бўлинмалар доирасида эмас, айнан табиий географик бирликларда ҳал қилишни тавсия этмоқда. Бу эса геоэкологик тадқиқотларни геокомплекслар доирасида олиб боришни тақозо этади.

XX асрнинг иккинчи ярмида, айниқса, XXI асрнинг бошларида табиатни муҳофаза қилишнинг илмий ва амалий фаолиятнинг турли йўналишларида «экологиялаштириш» кучайди. Бу даврларда турли фанлараро алоқанинг кучайиши арафасида турли фан тармоқлари, жумладан геоэкология фани вужудга келди ва ривожланди.

Геоэкология атамасини немис географи К.Тролл 1939 йилда «ландшафт экологияси» атамаси ўрнида қўллаган. Унинг фикрича геоэкологиянинг асосий вазифаси тирик мавжудотлар ҳамда уларнинг яшаш муҳити бўлган ландшафтлар ва уларнинг қисмлари ўртасидаги ўзаро алоқадан ҳосил бўлган табиий муҳитни ўрганишдир. Геоэкологияни асосий вазифаси сифатида ландшафтларнинг экологик хусусиятлари ва функцияларини ўрганишни таклиф этади.

А.А.Рафиқовнинг фикрича, геоэкология экологиянинг юқори босқичдаги экотизимларни, шу жумладан биосферани тадқиқ этувчи бўлими бўлиб, геоэкологик муаммони ҳақиқий табиий, ижтимоий-иқтисодий географик ва экологик муаммо деб тушунмоқ керак.

Ҳозирги вақтда В.С.Преображенский, И.Е.Тимашев ва бошқаларнинг тадқиқотларида геоэкология географик муҳит, унинг геокомплекслари, ландшафтлари ёки табиий комплекслари, организмлар ва инсоннинг яшаш муҳити ҳамда инсоннинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятнинг муҳити тўғрисидаги фан сифатида тадқиқ қилинган.

А.Нигматов ва Р.Юсуповларнинг фикрича, геоэкология географик қобиқнинг турли геотизимлар иерархиясида содир бўлаётган табиий, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва ҳаттоки, ҳуқуқий жиҳатларини ҳам ўрганади.

Шундай қилиб, геоэкологик тадқиқотлар жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, табиий ва маданий ландшафтларни функционал бирлиги асосида қулай экологик муҳитни сақлаш, бойитиш ва оптималлаштиришга қаратилиши лозим. Бу борада геокомплекслардаги геоэкологик ҳолатни аниқлаш ва уларни оптималлаштириш йўналишларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, геокомплекслардаги геопалик ҳусусиятларини адир ва текислик минтақаси геокомплексларини учун алоҳида эътиборга олиниши зарур.

Ландшафтларни оптималлаштириш ландшафт мелиорациясининг энг қулай вариантини танлаб олиш жараёни бўлиб, табиатдан фойдаланиш жараёнида табиатни муҳофаза қилишнинг энг аҳамиятли воситаларидан биридир. Геокомплексларни оптималлаштиришда муаян ҳудудлардаги геоэкологик муаммоларни юзага келишининг ҳудудий жиҳатларини тадқиқ этиш мақсадга мувофиқдир. Бу соҳада тадқиқотчилар томонидан таклиф этилган таснифлар билан танишиш зарур. Уларнинг вазифаларини таснифлашда Э.Ниманн, Н.Ф.Реймерс, Ф.Р.Штильмарк, В.С.Преображенский ва бошқаларнинг ишлари муҳим аҳамиятга эга.

В.С.Преображенский ва бошқаларнинг фикрича, табиий ресурсларни қайта тикловчи ва табиий муҳит ҳосил қилувчи имкониятлари геомажмуаларнинг ижтимоий-иқтисодий вазифалари бўлиб ҳисобланади.

Ландшафт муҳофазаси тадбирлари ҳамма жойда амалга оширилиши зарур. Бу тамойил табиат ва жамиятнинг ўзаро боғланишда бўлишидан, географик қобиқнинг бир бутунлигидан, унда модда ва энергиянинг алмашинишидан, горизонтал ва вертикал алоқаларнинг муҳим ўрин эгаллашидан, ландшафтларнинг очиқ характердаги геотизим бўлишидан келиб чиқади (Я.Демек, 1977; Ф.Н.Мильков, 1986; В.С.Преображенский, 1986). Бир бутунлик, тизимлилик, табиий комплекслар ва уларнинг компонентлари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, ўзаро боғлиқлик, ўзаро таъсир ҳар қандай ландшафтлардаги муҳим хусусиятларининг сақланиши, шу ҳудуддаги бошқа ландшафтларнинг ҳам хусусиятлари сақланиб қолишини белгилаб беради.

А.Г.Исаченконинг (1991) фикрича, ҳозирги замон ландшафтларининг кўпчилиги инсон фаолияти натижасида маданий ландшафтларга айлантирилган. Бундай ландшафтларнинг энг асосий хусусиятлари: маҳсулдорлик, иқтисодий самарадорлик ва инсон ҳаёти учун қулай экологик шароитга эга бўлишидир.

Маданий ландшафтларни оптималлаштиришдаги муҳим вазифалардан бири, кишилар ҳаёти учун қулай бўлган экологик муҳитни сақлаш ва муҳофаза қилишдир. Ҳозирги кунда бузилишга учраган ва учраётган ландшафтлардаги табиий мувозанатни тиклаш ва сақлаб қолишни яхшилашда илмий асосда режалаштирилган алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини яратиш муҳим аҳамиятга эга.

Ландшафтлардаги экологик мувозанатни функционал ва ҳудудий йўллар асосида сақлаб туриш мумкин. Биринчисида, табиатдан оқилона фойдаланишни амалга оширадиган тадбирлар комплекси, иккинчисида, айрим табиий комплексларни тўлиқ ва қисман қайта тиклаш, айрим компонентларни пассив муҳофазага олиш тушунилади (Н.Ф.Реймерс, Штилмарк, 1979).

Биринчи йўлнинг асосий вазифаси геотизимдаги хилма-хилликни ва ундаги муҳит ҳосил қилувчи компонентлар уйғунлигини сақлашдир. Лекин, бу йўл билан адирларда шаклланган ва урбанизациялашаётган маданий ландшафтларни оптималлаштириш самараси унчалик юқори бўлмайди. Чунки, бу ландшафтлардаги муҳит яратувчи компонентлар ўртасида мувозанат анча бузилган бўлиб, хилма-хиллик кўрсаткичи ва уларнинг барқарорлик даражасининг пасайиши кузатилмоқда.

Бу ландшафтларнинг табиий мувозанатини тиклашда иккинчи, яъни ҳудудий йўлдан ҳам фойдаланишнинг аҳамияти ортади. Бунда ландшафтларнинг морфологик тузилишини ташкил этувчи турли даражадаги (жой, урочишче, фация) кичик табиий ҳудудлар компонентларининг зарурий шарт-шароитларини сақлаш талаб этилади. Демак, ҳар бир табиий, табиий-антропоген ландшафтлардаги барча кичик табиий ҳудудларни агроурбокомплексларга айлантирмаслик лозим. Уларнинг маълум қисми алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар сифатида сақланиши муҳимдир.

Ландшафт ўзига хос муҳит ҳосил қилувчи геотизимдир. Унда инсон яшайди. Шу боис ландшафтларни инсон яшаши ва фаолият кўрсатиши нуқтаи назаридан ўрганиш лозим бўлади. У ёки бу ландшафтни қишлоқ хўжалигининг бирор тармоғи учун баҳолаганда ҳам, ўша тармоқда етакчи ҳисобланган маданий ўсимликнинг ўсиши ёки уй ҳайвонларнинг яшаши ва унумдорлигини орттириш нуқтаи назаридан баҳоласак, бу агроэкологик ёндашиш бўлади. Ландшафтларни илмий тадқиқ қилишдаги экологик ёндашиш бир қатор амалий масалаларни ҳал этишда катта аҳамиятга эгадир. Ландшафтларнинг динамик ҳолатларини аниқлашда экологик мезон катта аҳамият касб этади. Чунки уларнинг тез ўзгарувчан ва кишиларнинг хўжалик фаолияти таъсирига тез акс-садо берадиган компоненти биотадир. Шунинг учун ҳам табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш чора–тадбирларини илмий асосларини ишлаб чиқишда ландшафт-экологик йўналишнинг тадқиқот натижалари жуда аҳамиятлидир. Бу йўналиш географиянинг экология фани билан туташган жойида юзага келади (Ш.Зокиров, 1994).

Ландшафт-экологик шароит деганда, уларнинг ресурсларини қайта тикловчи ва муҳит ҳосил қилувчи вазифаларни бажариш имкониятини сақлашга йўналтирилган технологик, маъмурий-ҳуқуқий, иқтисодий, биотехник, маърифий ва тарғибот каби тадбирлар тизими тушунилади (Б.С.Преображенский ва бошқалар, 1988).

Ерлардан фойдаланишда зарур бўлган ландшафт-экологик тамойилларни Л.Г.Раменский (1983), В.М.Чупахин (1985, 1987, 1991), Г.В.Гельдиева (1982), А.А.Чибилев (1992) ва бошқалар ўз асарларида кўрсатиб ўтганлар. Масалан, А.А.Чибилев (1992) ландшафт экологиясининг тамойиллари ва мақсадларини кўрсатиб, дашт зонаси ландшафтлари ва уларнинг умумий жойлашув қонуниятларини ҳамда уларни экологик баҳолашни кўрсатиб ўтади.

Кейинги ўн йил ичида тузилган экологик карталар бевосита ландшафтлардан рационал фойдаланишга ундайди ва экологик карталаштириш йўналишлари номи билан кўрсатилади. Масалан,

«Хабаровск областининг табиатидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш» картаси (1990). В.Б.Сочава (1992) фикрига кўра, бундай карталар барча табиий омиллар ва ўсимликларнинг ўзаро алоқасини ўрганишда қўл келади. А.Г.Исаченко (1990) фикрига кўра, мана шундай экологик карталарнинг яратилиши замирида ландшафт ётади. Геотизимларнинг экологик имкониятларини карталаштириш, уларга антропоген таъсирни башоратлаштиришни тўғри тушунишга ёрдам беради.



  1   2   3   4   5   6


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет