Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва



жүктеу 3.84 Mb.
бет1/23
Дата13.04.2016
өлшемі3.84 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
: uploads -> books -> 47879
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
books -> Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА

ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ТАРИХ ФАКУЛЬТЕТИ
МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ ВА

ҲУҚУҚ ТАЪЛИМИ КАФЕДРАСИ



«Миллий ғоя: Асосий тушунча ва

тамойиллар» ФАНИДАН
МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
(Бакалавриат босқичи учун)

Термиз-2013

“Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар” фанидан тайёрланган маърузалар матни “Маьнавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедрасининг 2013 йил 27 августдаги мажлисида 1-сонли баённома билан, Тарих факультети Илмий Кенгашининг 2013 йил 29 августдаги 1-сонли қарори билан, Термиз Давлат Университети Илмий Кенгашининг 2013 йил 29-августдаги (1-сонли) қарори тасдиқланган ва фойдаланишга тавсия этилган.



Тузувчилар:

ф.ф.н. Норлииев Р., Дўстназарова М., Исламов К., Алламуратов Ш., Мамаражабов Ғ., Бегамова Н., Худойбердиева Г., Расулов Ғ.

Тақризчилар: ф.ф.н. У.Мустафоев,

с.ф.н. Ҳ.Расулов

1-мавзу. Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар фанининг предмети, мақсад ва вазифалари

(2соат)

Маъруза режаси:

1.“Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар” фанининг предмети: ғоя – инсоният тараққиётининг ҳаракатлантирувчи омили, ҳаётий мақсадлар ифодаси.

2. Мафкура тушунчасининг мазмуни, мафкуранинг функциялари ва шакллари.

3. Миллий ғоя тушунчаси, унинг тузилиши ва намоён бўлиш хусусиятлари.

4.Жамиятдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар таъсирида ғояларнинг дифференциаллашуви.
Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум».

«Ўзининг ҳаётини, олдига қўйган мақсадларини аниқ тасаввур қиладиган, ўз келажаги ҳақида қайғурадиган миллат ҳеч бир даврда миллий ғоя ва миллий мафкурасиз яшамаган ва яшай олмайди»

Ислом Каримов
1. Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар фани, предмети, объекти ва шаклланишининг илмий-назарий асослари
Миллий ғоя» фанининг ўқитилиш сабаблари: Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2000 йил 8 июнда «Фидокор» газетаси мухбири саволларига берган жавобларида мафкура дунёсида бўшлиққа йўл қўйиб бўлмаслиги, ҳозирги пайтда рўй бераётган айрим салбий ҳолатлар, ёвуз ишлар, аввало, мафкуравий бўшлиқ туфайли содир бўлаётганлигини таъкидлаб ўтган эди. «Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар» рисоласи мазмунини халққа, ёшлар тарбияси жараёнига олиб кириш бугунги куннинг долзарб масаласи қилиб қўйилди. Бу аввало 3 жиҳатни ўз ичига қамраб олади:

1) Миллий дастурнинг асосий мақсади баркамол шахсни шакллантириш. Аслида бу Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг ҳам устувор жиҳатидир.

2) Миллий дастур мақсад ва вазифаларининг амалга оширилиши ҳуқуқий давлат қуриш, тафаккур ва мунозара маданиятини ривожлантириш, шахс ички дунёсини бойитишдан иборатдир.

3) Миллий истиқлол ғоясини ижтимоий онг сифатида шакллантиришни давр тақозо этмоқда.

Шунингдек, Президент Ислом Каримов «Жамиятни бахт-саодатга, буюк ва ёруғ келажакка бошлаб борувчи ягона куч - маънавиятдир» - деган эдилар. Ақл-заковатли, юксак маънавиятли кишилар туфайли жамият янгиланиб, кучайиб, тараққий топиб боради. Ёшлар онгида ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, уларни миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ва Ватанимиз равнақига хизмат қиладиган баркамол авлодни вояга етказиш бугунги куннинг энг долзарб вазифасидир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича республика мувофиқлаштириш комиссияси» кенгайтирилган мажлисининг 2000 йил 30 сентябрдаги «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фанини узлуксиз таълим тизимига жорий этиш ҳақида»ги Қарорига кўра 2000-2001 ўқув йилининг 2-чорагидан эътиборан умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқув режасидаги 7-9-синфлар учун «Маънавият асослари» ўрнига «Миллий ғоя ва маънавият асослари» ўқув фани жорий этилди. 2000 йил 9 октябрда Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари бу масалани яна бир бор кўриб чиқиб уни ҳаётга жорий қилиш учун зарурий ишларни белгилаб олдилар.



2001 йил 18 январда Ўзбекистон Президентининг «Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар» фани бўйича таълим дастурларини яратиш ва республика таълим тизимига жорий этиш тўғрисида»ги Фармойиши қабул қилинди1. Шунингдек, 2006 йил 25 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»2 қарори қабул қилинди.

Фанни ўрганиш зарурияти. Инсоният тарихий тараққиётининг цивилизациялашган даври бирон-бир жамиятнинг эзгу ғоялар ва мафкурасиз ривожлана олмаслигини тасдиқлаб келмоқда. Ўзбекистон ўз миллий

мустақиллигини қўлга киритгач Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ўзбек халқи ўз олдига озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш каби мақсадларни қўйди. Ана шу мақсадни амалга ошириш, юртимизда демократик тамойилларга асосланган жамиятни барпо этиш эҳтиёжи туғилди. Бунинг учун бизга ёт ва бегона ғоя тажовузига қарши тура оладиган, ҳар томонлама баркамол, комил инсонларни вояга етказиш, бу йўлда ғоявий, мафкуравий бўшлиқ бўлишига йўл қўймаслик, мамлакатимизнинг юксак тараққиётини таъминлаш учун миллий истиқлол мафкурасини шакллантиришни тақозо этди.

Мустақилликнинг илк йилиданоқ мустабид «коммунистик ғоя»дан воз кечилди. Ўзбекистон халқи ўз миллий ғояси негизларига таянган ҳолда ривожланиш йўлини танлади. Бунинг ўзига хос сабаблари мавжуд бўлиб, уларни қуйидагича изоҳлаш мумкин:

1. Мустақиллик туфайли мамлакатимиз халқи ўзига хос йўлни танлаш ҳуқуқига эга бўлди. Бу халқимизнинг маънавий мероси, қадриятларини қайта тиклаш имкониятини берди.

2. «Мустабид» тоталитар тузум «коммунистик ғоя»си ўзбек халқини маънавий мероси, урф-одатлари, қадриятлари, маънавиятидан бегоналаш-тириш сиёсатини олиб борди. Эндиликда ана шу асоратлардан халос бўлиш эҳтиёжи пайдо бўлди.

3. Ҳар қандай давлат, жамият, халқ мақсадсиз яшай олмайди. У ривожланиш учун маънавий асосларни белгилаб олиши зарур. Бу мақсад халқнинг миллий-маънавий ғояларида акс этган бўлиб, миллий истиқлол ғояни ўрганиш заруриятга айланди.


4. Жамият тараққиётида турли хил ғоялар ҳукмронлик қилиб келган бўлиб, ғоявий мақсадлар туфайли ҳар хил салбий оқибатларни юзага келтирган. Ана шу ғоя билан ғоянинг, мақсад билан мақсаднинг, фикр билан фикрнинг фарқини билиш учун миллий истиқлол ғоясини ўрганиш лозим.

5. Шахс, инсон, ижтимоий гуруҳ, қатлам, халқ, миллат, давлат мақсади, орзу интилиши, қарашлари бир-биридан фарқ қилганидек, унинг қандай мақсад ва ғоя эканлигига қараб баҳо берилади.

6. Айрим ғоялар маълум бир миллат, халқнинг мақсад, интилишларини ҳисобга олмасдан ўз ғояларини «сингдиришга» уринади, бундай ёт ёки ёвуз ғоялардан огоҳ бўлиш учун миллий истиқлол ғоясини ўрганмоқ керак.

7. Бугунги кунда дунёда мафкуравий кураш, инсон онги ва қалби учун кураш кетар экан, айрим ёт ғоялар ёшларни ўзига ром қилиб ўз шахсий манфаат йўлида фойдаланишга ҳаракат қилаётганликлари боисдан ҳам миллий истиқлол ғоясини ўрганиш заруриятга айланди. «Келажаги буюк давлат»ни барпо этиш миллий истиқлол ғоясини сингдириш орқали амалга оширилади.

Президентимиз Ислом Каримов бу борада: «Олдимизга қўйган олижаноб мақсад-муддаоларимизга етиш, эски мафкуравий асоратлардан батамом халос бўлиш, ғоявий бўшлиқ пайдо бўлишига йўл қўймаслик, бегона ва ёт ғояларнинг ҳуружидан ҳимояланиш, бундай тажовузларга қарши тура оладиган ҳар томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш зарурати халқимиз ва жамиятимиз манфаатларига мос янги мафкурани шакллантиришни тақозо этмоқда» (Каримов И.А. Асарлар. Т.9. 220-бет) деган эди.

Миллий ғоянингмазмуни қуйидагилардан иборат:


  1. Тарихий хотирани уйғотиш, ўтмишдан сабоқ чиқариш, ўзликни англаш мезони.

  2. Халқ мақсадларини ифода этиб, жамият аъзоларини бирлаштирувчи ғоявий вазифани бажаради.

  3. Миллат, халқ ва жамиятни бирлаштирувчи куч, юксак ишонч эътиборининг манбаидир.

  4. Ўзбекистонда яшовчи барча халқ, миллат, элат, ижтимоий қатлам вакилларига бирдай тааллуқлидир.

  5. Миллат аҳолиси онги ва қалбида «Ўзбекистон - ягона Ватан» деган тушунчани шакллантиришга хизмат қилади.

  6. Турли миллат, қатлам, унинг вакиллари, сиёсий партия ва ижтимоий гуруҳлар мафкурасидан устун турадиган юксак феномен - ижтимоий ҳодиса мазмунига эгадир.

  7. Бирон-бир дунёқарашни мутлоқлаштирмаслик ёки бирон-бир куч, партия ёки гуруҳ қўлида сиёсий қуролга айланмаслик.

  8. Ҳар қандай илғор ғояни сингдириш ва ҳар қандай ёвуз ғояга қарши жавоб бера олиш.

  9. Субъективизм, валюнторизм каби иллатлардан холи ва жамиятимизнинг холис фикрига таянувчи объектив мафкура бўлиш.

  10. Сўз билан ишни, назария билан ҳаётни бирлаштира олиш3.

  11. Давр ўзгаришларига қараб, ўзи ифодалайдиган ғоя, манфаат, муддаоларни амалга оширишнинг янги-янги воситаларидан ижодий фойдаланиш.

Миллий истиқлол ғояси ана шу қайд этилган сифатларга жавоб берган тақдирдагина кутилаётган мақсадларга эришиш мумкин. Аммо, миллий истиқлол ғояси ўз-ўзидан инсон онгига, тафаккурига сингиб, ишонч ва эътиқодига айланиб қолмайди. Бунга ҳар бир инсон ўз ҳаёти давомида эришиб боради.

Миллий ғоянингмазмун-моҳиятини тушунчалари, шаклланиш қонуниятлари, намоён бўлиш хусусиятлари, уни халқимиз қалбига сингдириш йўллари ва усуллари ушбу фаннинг моҳиятини белгилайди. Унинг тушунча ва категориялари бир бутун, яхлит тизим шаклида намоён бўлади. Миллий ғоянингфан сифатида эътироф этилиши унинг ўзига хос предмети, объекти, мақсад ва вазифалари мавжудлигини англатади.



Биринчидан, бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар қатори “Миллий ғоя» фанининг ҳам муайян билимлар тизими, ўзига хос мавзулари, тушунчалари, қонун ва категориялари мавжуд.

Иккинчидан, унинг бошқа фанлар қатори ўз предмети, объекти, мақсад ва вазифалари бор.

Миллий ғоянингпредмети Миллий ғоянингшаклланиши, кенг жамоатчиликнинг ишончи ва эътиқодига айланиши, унинг маданий негизларини ижтимоий ҳаёт, меҳнат фаолиятида намоён бўлиш шарт-шароитлари, омиллари, қонуниятларининг илмий-назарий асосларини ўрганадиган фанлар.

Миллий истиқлол ғояси – мустақилликни қўлга киритиш, уни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида ўзига хос нуфузга эга бўлиши учун имкон яратадиган халқни, миллатни жипслаштириб турадиган мақсадлар, манфаатлар мажмуидир. Миллий истиқлол ғояси фанининг предметини фақат «ғоя ва мафкура» тушунчаларидан иборат деб ўйламаслик керак. Бу фаннинг предметини ҳозирги замондаги мафкуравий жараёнлар, унинг маъно-мазмунидаги ўзига хос хусусиятлари, таъсир этиш қонуниятлари, маълум бир маконда ва даврда намоён бўлиш хусусиятлари, уни кўп миллатли давлатимиз фуқароларининг онги ва қалбига сингдириш йўллари ҳамда услубларини аниқлаш ҳам ташкил этади.

Бу жараён, биринчидан, миллий ғоянинг фан талаблари асосида, билим ва тажриба тизими орқали кишиларнинг онги ва тафаккури, дунёқараши, мақсад ва интилишлари миллий-маънавий меросга муносабатнинг жамият ҳаётида намоён бўлиш хусусиятлари билан боғлиқ. Иккинчидан, миллий истиқлол ғояси фаолиятида ҳамда ўзаро муносабатларида ишонч ва эътиқодга айланиши.



Миллий ғоянингобъекти сифатида Ўзбекистоннинг ўзига хос табиий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий миллий-маданий ривожланиш хусусиятларини, қадриятларини эътироф этиш мумкин. Шунингдек, халқнинг маданияти, миллий-маданий меросини, одамларнинг ижтимоий муносабатларини қатор топтириш билан боғлиқ мақсадларини жамият ҳаётида намоён бўлишини таҳлил этиш ҳам муҳимдир. Шунингдек, фаннинг объекти - Ўзбекистон танлаган тараққиёт йўли ва ижтимоий ривожланишнинг миллий-маънавий негизлари, умумбашарий тамойилларини ташкил этади.

Илмий адабиётларда ғоя, мафкура, идея ва идеология тушунчалари ишлатилмоқда. Идея ва идеология кўпроқ Fарб давлатларида ҳамда рус тилидаги манбаларда учрайди. Идея ибораси юнон тилидаги idea сўзидан олинган, идеология учун ўзак бўлиб ҳисобланади ва тушунча ёхуд фикр маъносини англатади.



Идеология (Idea - ғоя, тушунча, logos - таълимот) атамаси эса ғоялар тўғрисидаги таълимотни англатади ва икки хил маънода ишлатилади:

- ғояларнинг моҳият-мазмуни, шаклланиши, аҳамияти тўғрисидаги билимларни ифодалайди ва илмий соҳа бўлиб ҳисобланади.

- муайян ғояни амалга ошириш, мақсадга етиш усуллари, воситалари, омиллари тизимини англатади.

Агар жамият тараққиётига «Инсоният тарихи - ғоялар тарихидир» деган тамойил асосида назар солинса, ХХ асрда бу жиҳатдан давлатларнинг 3 хил йўлдан борган шакли ривожланиши маълум бўлади:



1) Муайян ғоя ва мафкура мутлоқлаштирилган (идеологизациялашган) давлатлардир. Бунда бирон бир синф, партия ёки қатламга оид мафкура мутлақ ҳукмронлик даражасига кўтарилади, бошқа мафкура ва қарашларга йўл қўйилмайди. Ўзгача қарашдаги кишилар йўқ қилинади, уларга хос ғоя ва мафкуралар таъқиқланади. Собиқ иттифоқ, баъзи социалистик лагерь мамлакатлари ва фашизм ҳукмрон бўлган давлатлар бунга мисол бўлади.

2) Юқоридаги ҳолнинг халқлар ва давлатлар бошига ниҳоятда катта кулфатлар келтиргани, фашизм ва коммунизмнинг моҳиятан бир хил, аммо бир-бирига қарама-қарши мамлакатлар ҳаётини бутунлай қамраб олгани, охир-оқибатда 1-2-жаҳон урушларни келтириб чиқаргани Fарбдаги кўпгина мамлакатларни бошқача йўлдан боришга мажбур қилди. Бу йўл сиёсат ўз йилига - ғоя ўз йўлига, мафкура ўз йўлига - давлат ўз йўлига деган қараш (деидеологизация) асосида шаклланди. Аммо ХХ асрнинг 60-йиллари охирида келиб бу йўл ҳам тўғри эмаслиги, ғоя ва мафкурасиз миллат, давлат ва жамият ҳаёти ҳалокатли бўлиши мумкинлиги, жамиятда умумий бир ғоявий тамойиллар лозимлиги аниқ бўлиб қолди.

3) Демократия, фикрлар ранг-баранглиги, виждон эркинлиги, инсон ҳуқуқлари устувор бўлган жамиятда қандай қилиб умумий мафкуравий тамойиллар бўлишига эришиш мумкин? деган саволлар пайдо бўлди. Ана шу саволларга жавоб тариқасида илғор демократик давлатларда ғоявий тараққиёнинг замонавий йўли - реидеологизация тамойиллари асосида ҳаёт кечиришга ўтилди. Бунда бирон-бир мафкура ҳукмрон ва давлат мафкураси даражасига кўтарилмайди. Балки давлат бу соҳада ҳам асосий ислоҳотчи сифатида иш юритади. У жамиятдаги тинчлик, барқарорлик, муштарак мақсадларга эришиш учун бошқа соҳалар каби ғоявий-мафкуравий соҳада ҳам тараққиётнинг ҳамма учун бирдек аҳамиятга эга бўлган умумий тамойилларига бутун жамият миқёсида амал қилишини кафолатлайди. Бунда давлат мафкурачи эмас, балки жамиятдаги фикрлар хилма-хиллиги, қарашлар ранг-баранглиги учун ҳуқуқий-сиёсий кафолатлар, ғоявий асослар ва мафкуравий имконият доимо мавжуд бўлишини таъминлайди. (Маърифат, 2001 йил 18 июль).

Жаҳоннинг демократик мамлакатлари тажрибасида мафкуравий тарбиянинг бой имкониятлари, турли намуналари тўпланган. ХХ аср 60-70 йиллари Fарбий Европа ва АҚШда мафкурасизлашувга, яъни ижтимоий ҳаётни мафкурадан ҳоли (деидеологизация) этишга уриндилар. Лекин бу йўл ўзини оқламади. Чунки тарбиядаги мафкуравий бўшлиқ ўз асоратларини кўрсата бошлади... Натижада «мафкуравий янгиланиш», «қайта мафкура-вийлашув» (реидеологизация)га кучли зарурат туғилди ва мафкурасизлик хатосини тузатишга киришилди. Шу тариқа, Fарбий Европа ва АҚШнинг позитивистик педагогикаси ижтимоий қадриятларга эътиборни, мафкуравий тарбияни ўз ичига олувчи «мактабда ўқувчиларни сиёсий индоктринациялашни амалга ошириш» концепциясини ишлаб чиқиб, уни ҳаётга татбиқ қила бошлади.

Ўзбекистон давлати собиқ СССР даврида идеологизация (мафкуралаштириш) йўлидан 1991 йилгача келди. Сўнгра деологизациялаштирилди. Президент Ислом Каримов 1998 йил «Тафаккур» журнали бош муҳаррири билан суҳбатидан «Жамият мафкураси халқни - халқ, миллатни - миллат қилишга хизмат этсин», 2000 йил «Миллий истиқлол мафкураси - халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир» («Фидокор» газетаси муҳбири билан савол-жавоблари) суҳбатидан сўнг Ўзбекистон реидеологизация (2000) йўлини танлади.

Америка мактабларида мафкуравий иммунитетни шакллантириш - ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилувчи восита сифатида қаралади. Шу сабабли АҚШнинг «Миллат» («The Nation») журнали «Агар ижтимоий фан ўқитувчиси мактаб синфидан ўзининг либерал қарашларини билдирадиган жой сифатида фойдалана бошлар экан, у тез орада ишсизга айланади», - дея огоҳлантиради.

Демак, мафкуралар маъно-моҳиятига кўра бунёдкор ғоялар ва мафкуралар 1) фалсафий, 2) дунёвий, 3) диний таълимотлар асосида яратилади. Турли ижтимоий-сиёсий кучлар ўз мафкураларини яратишда сиёсий ғоялар билан бирга диний оқимлар, фалсафий мактаблар ва илм-фан ютуқларига таянади, улардан назарий асос сифатида фойдаланади.

“Миллий ғоя»нинг предметини қуйидаги 1-чизма асосида изоҳлаш ҳам мумкин.


2. Миллий ғоянинг асосий тушунчалари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари
Миллий ғоянингасосий тушунчалари. Миллий ғоя муайян тушунчаларга асосланади. Улар турли хил бўлиб, жамиятда шаклланган ва мавжуд бўлган фикрлар хилма-хиллиги билан кишиларнинг ўзаро ижтимоий муносабатлари асосида амалий хатти-ҳаракати орқали намоён бўлади. Миллий ғоянинг асосий тушунчалари нисбийлик хусусиятига эга бўлиб, уни ўрганишда қуйидаги тушунчаларни ҳисобга олиш зарур:

1. Турли жамиятлар, халқаро ҳаёт, миллий-маданий қадриятлар, мақсадлар билан боғлиқ турли хил маъно-мазмунга эга бўлган умумий тушунчалар: «ғоя», «мафкура», «ғоянинг турли хил кўринишлари», «бунёдкорлик ғоялари» ва «ёвуз, тажоввузкор ғоялар», «Миллий ғоялар» ҳамда умумбашарий ғоялар» ва ҳ.к.

2. Жамиятнинг сиёсий ҳаёти, турли хил жамоат бирлашмалари фаолияти билан боғлиқ мақсад ва интилишларни ифода этадиган турли-хил сиёсий мафкуралар кўринишлардаги тушунчалар.

3. Ўзбекистон халқининг ҳаёти билан боғлиқ бўлган, уни ўзида акс эттирадиган ва унга хизмат қиладиган “Миллий ғоя», «Миллий ғоянинг маънавий негизлари», «миллий ривожланиш ғояси», «миллий истиқлол мафкураси», «Миллий ғоянингасосий ғоялари», «Миллий ғоянинг бош ғояси», «Миллий ғоянинг умумбашарий тамойиллари» ва бошқа тушунчалар мавжуд.

Миллий истиқлол ғояси билан боғлиқ тушунчаларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у, асосан, Ўзбекистон халқи ижтимоий, ҳаёт соҳалари ривожи билан, унинг миллий-маданий мероси, урф-одатлари, қадриятлари, тили, маданияти, тарихи, фалсафаси, диний руҳияти билан узвий боғлиқ. Миллий ғоя миллийликни, миллий ривожланиш хусусиятларини эътироф этади ва унга ҳурмат билан қарайди.

Миллий истиқлол ғояси «синфийлик», «партиявийлик», «инқилобийлик» тамойилларига асосланмайди. У «коммунистик ғоя»дан тубдан фарқ қилади.



Fоя тушунчаси: Ғояинсон тафаккури маҳсули бўлиб, муайян мақсадни амалга ошириш учун нарса ва ҳодисалар тўғрисида илгари сурилган изчил фикрлар шакли.

Fоя – инсон тафаккурида вужудга келадиган, ижтимоий характерга эга бўлган, руҳиятга кучли таъсир ўтказиб, жамият ва одамларни ҳаракатга чорлайдиган, мақсад-муддао сари етаклайдиган кучли, теран фикр. Инсон онгининг маҳсули сифатида ғоялар тушунча ва фикрлар ёрдамида ифода этилади.

Ғоя – бу ёки бу ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларни ё қўллаб-қувватлайди, ҳимоя қилади ёки рад этиб унга қарши курашишга даъват қилади.

Fоя - инсон тафаккури маҳсули, миллий ғоя эса миллат тафаккурининг маҳсулидир. Fоя - объектив воқелик ҳодисаларининг инсон тафаккурида акс этишидир. Fоялар дунёни ўрганишга ва амалий ўзгарувига хизмат қилади.

Ҳар қандай тушунча, фикр ва қараш ҳам миллий ғоя бўла олмайди. Чунки шахсий фикр - ўзига хос бир қарашдир, ижтимоий фикр эса - воқеликка нисбатан ўзгариш ёки ҳаракатни тақозо этадиган фаол муносабатни ифодалайди. Fоя ана шу муносабатни ҳаракатга, жараёнга, зарурат туғилганда эса, бутун бир давр тарихига айлантиради.

Муайян бир ғоя дастлаб бирон-бир шахснинг онгида пайдо бўлади. Айни пайтда у юксак ижтимоий мазмунга эга бўлгани, жамиятнинг тараққиёт йўлидаги эзгу интилишларини акс эттиргани боис умуминсоний ҳақиқатга айланади. Масалан, ўрта асрларда жаҳолат ва инквизиция шахснинг орзу-интилишлари, эркинлиги ва ташаббускорлиги йўлида тўсиқ бўлиб турган пайтда поляк олими Николо Коперник Ернинг Қуёш атрофида айланишига доир гелиоцентризм назариясини олға сурди. Бу ғоя ҳам, аввало, бир жасоратли шахс қалбидаги интилишлар ифодаси сифатида пайдо бўлган, кейинчалик эса бутун дунёда эътироф этилиб, илмий тафаккурнинг таркибий қисмига айланган.

Fоя - мафкура - ижтимоий онг формаларидан бири бўлиб, у ҳар қандай жамиятнинг устқурмасида ўз ифодасини топади. Fоя - мафкура фалсафий тушунча бўлиб, маълум мақсадга қаратилган инсон ақл-заковатини ифода этувчи ғоялар ва қарашлар йиғиндисидир. Аммо, ҳар қандай фикр ва қараш ҳам ғоя бўла олмайди. Fоя инсон онгида пайдо бўлсада инсон ва жамият руҳиятига сингиб боради. У одамнинг ички дунёсига кириб бориб, уни ҳаракатга келтирувчи, етакловчи кучга айланади.

Мафкура муайян ижтимоий гуруҳ, ижтимоий қатлам, миллат, давлат, халқ ва жамиятнинг эҳтиёжлари, мақсад-муаммолари, манфаатлари, орзу интилишлари ҳамда уларни амалга ошириш тамойилларини ўзида мужассам этадиган ғоялар тизимидир.

Инсон ҳаётида ҳам, жамият тараққиётида ҳам ғоялар муҳим ўрин тутади. Шу маънода, инсоният тарихи - ғоялар тарихидир.

Хўш, ғоя нима, нега унга бу қадар катта эътибор ва аҳамият берилади? Маълумки, ҳар қандай миллат ва халқ, ҳар қандай ижтимоий тузум ва давлат муайян бир тамойиллар ва қадриятлар асосида ҳаёт кечиради ҳамда ўз манфаатлари, мақсад-муддаолари, орзу-интилишларини кўзлаб ҳаракат қилади. Бинобарин, улар ҳаётдаги маълум бир мафкурага таянади.

Умуман, ғоя - бу тадқиқот мақсадини, унинг йўналиши ва моҳиятини ифодалайдиган илмий билиш шаклидир. Fоя ўз табиатига кўра бирор фикрдир, у тадқиқотчи миясида унинг амалий ва назарий фаолияти асосида пайдо бўлиб, борлиқнинг тўғри ёки хато инъикосидир.

Илмий билишда ғоя муҳим роль ўйнайди. Fоялар табиатига кўра: а) илмий ғоялар; б) бадиий ғояларга бўлинади. Fоялар характерига кўра: а) борлиқнинг тўғри, реал инъикосидан иборат ғоялар, б) борлиқнинг хато ёки фантастик инъикосидан иборат ғоялар. Шунингдек, ғоялар: а) прогрессив ва б) реакцион ғояларга ҳам бўлинади. Прогрессив ғоялар илмий билишни ривожлантиришга хизмат қилса, реакцион ғоялар унга тўсқинлик қилади.

Хўш, мафкура нима, у қандай ғоялар асосида шаклланади ва қай тарзда жамиятни ҳаракатга келтиради? Нега айрим мафкуралар баъзи миллатларнинг, юксалишига сабаб бўлса, айримлари бутун-бутун халқларни инқироз ва таназзулга дучор этади? “Миллий ғоя» бўйича мазкур маъруза матнлари айнан шу ва шу каби масалалар талқинига бағишланган.

Маълумки, инсон ўзининг ақл-заковати, иймон-эътиқоди ва ижодий меҳнати билан бошқа барча тирик жонзотлардан фарқ қилади.



Инсон - онгли мавжудот. Онгни шартли равишда икки катта қисмга бўлиш мумкин: биринчиси, инсоннинг руҳий олами: иккинчиси - фикрий олам, яъни тафаккур оламидир. Руҳий олам (бу соҳани руҳшунослик илми - психология тадқиқ этади) ўз таркибига сезгилар, идрок, тасаввур, кечинма, ҳис-ҳаяжон, диққат, хотира ва бошқаларни қамраб олади. Тафаккурнинг мантиқий шаклларига тушунча, ҳукм ва хулоса киради (буларни логика, яъни мантиқ фани ўрганади).

Фалсафанинг олтин қоидаларидан бири - тил ва тафаккур бирлигидир. Тилнинг энг бирламчи маҳсули сўз бўлгани каби, тафаккурнинг дастлабки шакли - тушунчадир. Тушунчалар бир ёки бир неча сўзлар билан ифода-ланади; аммо ҳар қандай сўз ҳам тушунча бўла олмайди. Сўзлар воситасида англатилган фикр гап деб аталишини биз бошланғич синфларданоқ бил-ганмиз.

Инсон тафаккури воқеликни идрок этиш мобайнида турли фикрлар, қарашлар, ғоялар ва таълимотлар яратади. Бинобарин, ғоялар ҳам инсон тафаккурининг маҳсулидир. Лекин тафаккур яратган ҳар қандай фикр ёки қараш, мулоҳаза ёки нуқтаи назар ғоя бўла олмайди. Фақат энг кучли, таъсирчан, залворли фикрларгина ғоя бўла олиши мумкин.

Fояларнинг оддий фикрлардан фарқи яна шундаки, булар гарчи тафаккурда пайдо бўлса-да, инсон (ва жамият) руҳиятига, ҳатто туб қатламларига ҳам сингиб боради. Fоя шундай қувватга эгаки, у одамнинг ички дунёсигача кириб бориб, уни ҳаракатга келтирувчи, мақсад сари етакловчи руҳий-ақлий кучга айланади.

Жаҳон тажрибасига назар ташласак, бутун дунё тараққиётига улкан таъсир кўрсатган назария, таълимот ва мафкураларни яратиш учун инсоният тарихининг турли даврларида улкан ақл-заковат, истеъдод ва теран тафаккур эгалари мислсиз заҳмат чекканини кўрамиз. Сократ ва Платон, Конфуций ва Нажмиддин Кубро, Алишер Навоий ва Махатма Ганди каби буюк мутафаккирлар фаолияти бунинг яққол тасдиғидир.



  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет