Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



жүктеу 0.69 Mb.
бет4/4
Дата16.04.2016
өлшемі0.69 Mb.
1   2   3   4
: uploads -> books -> 251467
251467 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси
251467 -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
251467 -> Фалсафа кафедраси
251467 -> Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедраси
251467 -> Мумтоз филология кафедраси битирув малакавий иши
251467 -> Қосимжон содиқов тарихий лексикография
251467 -> Э. К. Умурзақов, Ф. Ю. Полвонов Қурилиш ишлаб чиқариш технологияси

ХУЛОСА
Ўзбек матбуоти борасида сўз юритганда биринчи навбатда “Гулистон” журналини эътироф этиш ўринли. Сабаби журнал ўз даврида бирдан бир мукаммал журнал бўлган. Албатта журналнинг кенг оммалашувида, жамият орасида ўз ўрнини топиб, обрў қозонишида бош муҳаррирнинг тутган ўрни алоҳида ҳисобланади. Асқад Мухтор бош муҳаррир ва жонкўяр журналист, моҳир публицист сифатида журнал нуфузини ошириш учун тинимсиз ишлаган. Айтиб ўтиш керакки, ҳар қандай ОАВ тараққий этиши ёки таназзулга учраши бош муҳаррир салоҳиятига боғлиқ. Қачонки бош муҳаррир шахс сифатида ўз ўрнига эга бўлса, бу журналга ҳам катта таъсир кўрсатади.

Журналда чоп этилган материаллар ёшларнинг миллий ўзликни англашига, тарихимизни ўрганишга ва урф-одат анъаналарга содиқлик руҳида тарбиялашга, эркин фикр билдиришга беқиёс манба бўлиб хизмат қилган.

Бу борада Асқад Мухтор каби адиблар, халқ манфаати, миллат тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган шахсларнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятини ўрганиш ҳар томондан фойдалидир.

Дедим:


─ Фарзандлар ва шогирдларни не илму ҳунарларга даъват этардингиз?

Дедилар:


─ Ўғилларни заминга меҳр қўйиб, келажак касби бўлмиш ─ илмий техника тараққиёти уфқларини эгаллашларига хоҳишманд эдим.

Дедим:


─ Ахир ерга меҳр қўйиш билан илмий техника тараққиёти қутбнинг икки томони ку?

Дедилар:


─ Келажакда уларни бирлаштирадиган, уйғунлаштирадиган йигит қизларнинг қўли баланд келади. Зеро, Беҳбудий ҳазратлари таъкидлаганидек: “Ўтган замон учун эмас, келажак замон учун ишлайлик”.27

Асқад Мухтор ўзидан олдинги давр руҳини, олим ва донишмандлар ижодини пухта ўрганган, ўз ижодида қўллаган ва янгиликлар яратган ижодкор эди. У келажак авлодлар учун катта адабий мерос ва журналистлар учун ўлмас қоидалар яратиб кетган. Адибнинг эътироф этиш жоиз жиҳати у ҳеч қачон ўзидан қониқмаган. Доим ўрганиш ва изланишда бўлган.

Дедим:

Сиз қайта ҳаётга келсангиз, ижод йўлни танлармидингиз?



Ҳа, шу йўлдан борардим, лекин хатоларимни такрорламаслик пайида бўлардим.28

Инсон хато қилиш орқали хато қилмасликни ўрганади, иккинчидан ақлли кишилар бировлар қилган хатони кўриб, тўғри йўл танлашади. Асқад Мухтор эса ишнинг кўзини билгувчи шахс эди. келинг бунга оддий бир мисол келтирамиз:

Асқад Мухтордан аввал иш юритган Иброҳим Раҳимов журналист сифатида яхши фаолият юритди, аммо унинг бир хатоси очиқ-ойдин ўзбек сиёсатини қўллаганди. Журналдаги русчалаштириш ва оврўполаштиришга қарши ўзбеклаштириш, шарқлаштириш учун кураш олиб борди; “революция” - “инқилоб”, “редакция” - “таҳририят”, “автор” - “муаллиф”, “поэзия” - “назм” ёки “шеърият” “проза” - “наср”, “философия” - “фалсафа” тарзида сўзларни муамалага киритди.

“Гулистон” миллий журналга айланиб бошлаганди. Шу боис журнал бош муҳаррири Иброҳим Раҳимовни ишдан олинди. Унга миллатчи тамғаси босилди. Бундай бўлиши табиий эди. Сабаби мутабид тузум даврида рус тилига нисбатан бундай қўполлик кечирилмасди, иккинчидан, миллий ўзликни англаш учун танланган бу ошқора сиёсат юқоридагиларга ёқмасди.

Асқад ака журналга бош муҳаррир бўлган йиллари эса русчалаштириш сиёстини қўллади. Кўпчилик энди журнал мустабид тузум қуролига айланади, деган фикрда эди. Лекин Асқад Мухтор бу қарашларни йўққа чиқазди. Журнал компартия учун эмас халқ, миллат ва Ватан тараққиёти учун хизмат қила бошлади.

Асқад Мухтор оқилона сиёсат юритишни биларди. У ўзини совет ҳукуматига хизмат қилаётгандек кўрсатса ҳам аслида бу бир восита бўлган. У журналнинг 75% миллий йўналишдаги материаллар билан чоп эттирган. Дерлик “Гулистон”нинг ҳар бир сонида ўзликни англашга даъват этгувчи, инсонни етуклик сари ундовчи мақолалар, буюк бобокалонларимиз ижодидан намуналар берилган. Ҳар қанча қийин даврда яшамасин, Асқад Мухтор кўнгилдаги гапларини, кун муаммосини ўқувчига етказиб бериш йўлларини топган. У моҳир журналист (артист) бўлган.

Масалан, редакцияга кирар эшик ёнида катта Ленин суратини осиб қўйилган. Бу бежизга эмасди. Журнал ходимларни Ленинни пана қилиб ишлаган. Натижада ҳамма ишлар бир маромда кечган.

Сўз айтиш ва уни ўқувчига қандайдир йўллар билан етказиб бериш санъатини Асқад Мухтор фаолиятидан ўрганиш мумкин. У бош муҳаррирлик қилган “Гулистон” журнали эса катта бир маҳорат мактабидир. Унинг сирини билан ўқувчи албатта кўзлаган манзилга етиша олади.

Асқад Мухтор фаолияти Эрик Фихтелиуснинг “Журналистиканинг 10 қоидаси” асарида келтирилган “Журналист қандай бўлиши керак?” саволининг барча талабларга тўлиқ жавоб бера олади.

Асқад Мухтор ўз касбини севган ва жон дилдан ишлаган, ҳар хил ҳолат ва вазиятда энг муҳим гапни топиб айтган, узоқни кўзлаб, мустаҳкам режа асосида иш юритган, воқеалар оқимига тўсқинлиқ қилмаган ҳолда доим вазиятни ҳолис баҳолаган, кузатувчан бўлган, журналнинг ўқишли бўлиши учун янги версиялар ўйлаб топган, энг асосийси тил маданиятига риоя қилган.

Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки Асқад Мухтор миллатсевар, ватанпарвар шахс эди. Юртбошимизнинг “Фақатгина чинакам маърифатли одам инсон қадри, миллат қадриятларини, бир сўз билан айтганда, ўзлигини англаш, эркин ва озод жамиятда яшаш, мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб обрўли ўрин эгаллаши учун фидойилик билан курашиши мумкин”29 ─ деган сўзлари айни ҳақиқатдир. Асқад Мухтор бутун умри давомида миллат тараққиёти, миллий камолот йўлида хизмат қилган маърифатли шахс эди. Шунинг учун унинг ибратли ҳаёт йўли ёшларга ибрат бўла олади. Асосийси Асқад Мухторнинг “Гулистон” журналидаги бош муҳаррирлик фаолиятини ўрганиш маълум маънода ўзбек миллий журналистикасининг ҳар томонлама тараққий этишини таъминлайди.

Журнал тажрибасини ўрганган ҳолда кўйдагиларни таклиф сифатида киритсак бўлади:

Ҳозирги журналлар учун ҳам махсус сонларни ташкил қилиш керак. Масалан, мустақиллигимизнинг нечадир йиллигига бағишлаб амалга оширилган ишлар ҳақида, турли вилоятларда қурилаётган янги уйлар ҳақида, юртимизда бир йилда (масалан, “Обод турмуш йили”да) амалга оширилган ислоҳатлар, қўлга киритилган ютуқлар тўғрисида, спорт ҳақида, бобокалонларимиз таваллуд айёми арафасида улар ҳақидаги махсус сонларни чоп этиш мумкин.

Иккинчидан газета, журналларда чоп этилаётган мақолалар тепасида қайси жанрга тегишли эканлигини кўрсатиб ўтиш, керакли рукнларни кўпайттириш керак. Учинчидан, ёш журналистларни тайёрловчи мактабларни ҳар бир таҳририят қошида ташкиллаштириш лозим.



Бугунги глобаллашув жараёнида ўзбек журналистлари миллий қадриятларимизнинг тўфонлар орасида йўқолиб кетишига йўл қўймаслиги керак. Бу учун боболаримиз тажрибаси бизга доим кўмакдош бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:


  1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2003.

  2. Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни.Т.: 2007.

  3. Каримов.И.А. Энг асосий мезон ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. Т: Ўзбекистон, 2012.

  4. Каримов.И.А. Юксак маънавият − енгилмас куч. Т.: Маънавият, 2008.

  5. Каримов.И.А. Миллий камолот йўли.Т.: Ўқитувчи, 2001

  6. Каримов.И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Мулоқот журнали, 1998.

  7. Асқад Мухтор. Ёш дўстларимга. Т.: Ёш гвардия, 1980.

  8. Асқад Мухтор замондошлари хотирасида. Т.: Маънавият, 2003.

  9. Ҳайриддин Султон. Бобурийнома. Т.:Шарқ, 1997.

  10. Дўстмуҳаммадов Ҳ. Оммавий ахборот воситаларини ривожлан-тиришнинг демократик андозалари. Т.:Ўзбекистон, 2005.

  11. Худойқулов М. Журналистикага кириш. Т.:М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети босмохонаси, 2005.

  12. Тоғаев О., Асқад Мухтор. Т.: Бадиий адабиёт нашри, 1966.

  13. Бойбўта Дўстқораев. Ўзбекистон журналистикаси тарихи. Т.: Ғафур Ғулом, 2009.

  14. Жаҳон журналистикаси тарихи. Т.: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2006.

  15. Саидов Ҳ., Тўхлиева Н. Репортёрлик маҳорати. Т.:Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа ижодий уйи, 2008.

  16. Эрик Фихтелиус. Журналистиканинг 10 қоидаси. Т.: Шарқ,2002.

  17. Асқад Мухтор. Уйқу қочганда. Т.: Маънавият, 2005.

  18. Санжар Содиқ. Янги ўзбек адабиёти. Т.: 2001.

  19. “Гулистон” журналининг 1969-81 йиллардаги сонлари.

  20. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, 2005 йил, 7 январь.

  21. Қадр. Тошкент.: Маънавият, 2009.

  22. Сойимов Б. Асқад Мухтор прозаси. Т.: Фан, 1969.

  23. Худойқулов М.Журналистика ва публицистика.Т.: Тафаккур, 2011.



Интернет сайтлари:

  1. www.literature.uz

  2. www.ziyonet.uz

  3. www.uza.uz

  4. www.google.uz


1 Каримов.И.А.Юксак маънавият ─ енгилмас куч.Т.: Маънавият,2008.

2 Каримов.И.А.Миллий камолот йўли. Т. Ўқитувчи. 2011й. 23 бет.

3  Каримов.И.А Энг асосий мезон - ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш.Т.:Ўзбекистон, 2009.


4 Каримов.И.А. Бизнинг бош мақсадимиз − жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир”. Т.: Ўзбекистон, 2005.


5 Тоғаев О. Асқад Мухтор. Тошкент. Бадиий адабиёт нашри, 1966.

6 Абдулла Шер. Асқад Мухтор замондошлари хотирасида. Маънавият,2003.

7 Нусрат Раҳмон. Асқад Мухтор дедилар.Т. Чўлпон, 2003.

8 Асқад Мухтор замондошлари хотирасида.Т: Бадиий адабиёт нашриёти, 1966.

9 Бойбўта Дўстқораев. Ўзбекистон журналистикаси тарихи. Т.: Ғафур Ғулом, 2009.


10 Асқад Мухтор замондошлари хотирасида. Т.: Маънавият, 2003.


11 www.ziyonet.uz


12 Мухторов.А. Ёш дўстларимга.Т.Ёш гвардия, 1980

13 Асқад Мухтор замондошлари хотирасида. Т.: Маънавият, 2003.

14 Асқад Мухтор замондошлари хотирасида. Т.: Маънавият, 2003.


15 Асқад Мухтор замондошлари хотирасида. Т.: Маънавият, 2003.


16 Хайриддин Султон. Бобурийнома. Тошкент.: Шарқ нашриёти, 1997.


17 Очил Тоғаев. Асқад Мухтор. Тошкент. Бадиий адабиёт нашри, 1966.

18 Саид Аҳмад. Асқад Мухтор замондошлари хотирасида. Т. Маънавият, 2003 йил.


19 Асқад Мухтор замондошлари хотирасида.Т.Маънавият, 2003.

20 Асқад Мухтор замондошлари хотирасида.Т.Маънавият, 2003.


21 Худойқулов.М. Журналистика ва публицистика.Т.:Тафаккур, 2011.

22 Худойқулов.М.Журналистикага кириш. Т.:М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети босмохонаси, 2005.

23 Худойқулов.М. Журналистика ва публицистика.Т.:Тафаккур, 2011.

24 www.zionet.uz.

25 Тохиров.З.Т. Адабий таҳрир.Т. Тафаккур-Бўстони, 2012.

26 Асқад Мухтор. Уйқу қочганда.Т.:Маънавият,2005.

27 Нусрат Раҳмон. Асқал Мухтор дедилар.Т.: Чўлпон, 2003.

28 Ўша манбаа

29 Каримов.И.А. Миллий камолот йўли.Т.: Ўқитувчи, 2001.


1   2   3   4


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет