Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази



жүктеу 59.86 Kb.
Дата17.04.2016
өлшемі59.86 Kb.
: files -> 2016
2016 -> А. С. Макаренконың өмірі мен педагогикалық қызметі
2016 -> Ян Амос Коменскийдің педагогикалық қызметі мен теориясы. (1592-1670жж)
2016 -> «абай жолы» романындағы тарихи шындық эволюциясы
2016 -> Ердембеков бауыржан аманкелдіұлы абайдың әдеби ортасы және ақындық мектебі
2016 -> ХҮ-ХҮІ ҒасырлардағЫ ҚЫРҒыз-қазақ халықтарының арасындағы саяси және этникалық байланыстар е. С. Альчикенов
2016 -> Xvi-xvii ғасырлардағы Қазақ хандығы
2016 -> Фарғона вилояти buvayda тумани 26 умумий ўрта таълим мактаби математика фани ўҚитувчиси жўраева рўзивунинг
2016 -> Австралияның туы Австралияның елтаңбасы
2016 -> Инкарбекова Диана Ағылшын абсолютизмі (курстық жұмыс)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази



Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги

«3» декабрь 2013 йил


32/қб - сонли



«3» декабрь 2013 йил


379 қб - сонли



ҚЎШМА БУЙРУҚ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Давлат тест маркази


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими ҳудудий бошқармалари ҳузурида Мувофиқлаштирувчи аттестация комиссияларини тузиш ҳамда аттестация комиссиялари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳақида

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275-сонли қарорида белгиланган топшириқларни бажариш, Адлия вазирлигида 2006 йил 18 январда 1540-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2013 йил 22 ноябрь куни 07/1-373-сон билан тасдиқланган халқ таълими тизимидаги педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвалида белгиланган муддатда педагог кадрлар аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида


БУЮРАМИЗ:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (ҳудудий бошқармалар) ҳузурида Мувофиқлаштирувчи аттестация комиссиялари таркиби 1-иловага мувофиқ тузилсин.


2. Педагог кадрлар аттестациясини ўтказишга оид услубий кўрсатма 2-илова ва аттестациянинг суҳбат жараёни давомида фойдаланишга оид намунавий саволллар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Олий ва биринчи тоифали ва шу тоифага даъвогарларнинг малака синовини ўтказишга оид йўриқнома 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ҳудудий бошқармалар иккинчи малака тоифали ва шу малака тоифасига даъворгарларнинг малака синовини 4-илова билан тасдиқланган йўриқномада белгиланган тартибда ташкил этилишини таъминласин.

5. Халқ таълими вазирлигининг Кадрлар бошқармаси (Б.Шамсиев) Давлат тест марказининг Узлуксиз таълим тизимида профессор-педагоглар таркибини ва раҳбар кадрларни аттестациядан ўтказиш бўлими (Қ.Баймиров) билан ҳамкорликда Мувофиқлаштирувчи комиссияси аъзолари, А. Авлоний номидаги халқ таълими раҳбар ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказий институти (М.Юлдашев), Давлат тест марказининг жойлардаги доимий вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари раҳбар кадрлари билан жорий йил 15 декабрга қадар ўқув семинарини ташкил этсин ва уларни педагог кадрлар аттестациясига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништирсин ҳамда ҳужжатлар тўплами билан таъминласин ҳамда маълумот-ахборот ҳужжатларини расмийлаштирсин, шунингдек 2013 йил 20 декабрга қадар олий, биринчи ва иккинчи малака тоифасига даъвогарларнинг малака синовлари ўтказилишини таъминласин.

6. А. Авлоний номидаги халқ таълими раҳбар ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказий институти ва Давлат тест марказининг жойлардаги доимий вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларининг профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда туман (шаҳар) ва таълим муассасаларида тузилган аттестация комиссиялари учун ўқув семинарларини жорий йил 20 декабргача ташкил этсин, шунингдек комиссияларни тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминласин ҳамда маълумот-ахборот ҳужжатларини расмийлаштирсин.

7. Ҳудудий бошқармалари 5 (беш) кун муддатда:

Давлат тест марказининг 2013 йил 23 сентябрдаги 84-01-4977-сонли хати ва dtm.uz сайтида 2013 йил 16 октябрь куни берилган эълон билан педагог кадрларнинг танишишларини таъминласин;

педагог кадрларни аттестациядан ўтишлари ҳақида яна бир бор хабардор қилсин ҳамда бу ҳақида тегишли маълумот-ахборот ҳужжатларини расмийлаштирсин;

аттестация қилинувчилар рўйхатини шакллантирсин;

Давлат тест маркази ва Халқ таълими вазирлигига:

аттестациядан ўтказиш графигини Мувофиқлаштирувчи, туман (шаҳар) ва идоравий бўйсинишидан қатъи назар давлат умумий ўрта таълим мактаблари (таълим муассасалари) аттестация комиссиялари бўйича аниқ муддатларини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқсин ва тасдиқланган шаклини (электрон варианти билан) тақдим этсин;


аттестация қилинувчиларнинг касбий фаолияти натижаларини ҳар томонлама ўрганиш ва таҳлил қилиш, ўқув–тарбиявий ишлар сифати ва малака тоифалари бериш масалалари бўйича тавсиялар тайёрлаш учун таълим муассасалари эксперт гуруҳини (электрон варианти билан) таълим муассасаларига тақсимланган ҳолда тақдим этсин.


8. Ҳудудий бошқармалар ва Мувофиқлаштирувчи аттестация комиссиялари белгиланган тартибда:

туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркибини тузсин ва тасдиқласин;

олий ва биринчи малака тоифали педагог кадрлари ва шу тоифаларга даъвогарларнинг малака синовларини ташкил қилиш ва ўтказиш жадвалларини тузиб чиқсин;

олий малака тоифали ва шу малака тоифасига даъвогар педагог кадрларининг аттестациядан ўтказишни ташкил этсин ва аттестация жараёнини жорий йил 25 декабрдан бошланишини таъминласин;

иккинчи малака тоифасига даъвогар педагог кадрларнинг малака синовларини ўтказиш жадвалларини тузсин ва жорий йил 20 декабргача ўтказсин.

9. Туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларида тузилган аттестация комиссиялари белгиланган тартибда:

таълим муассасалари аттестация комиссиялари таркибини педагогик жамоа аъзолари миқдорига қараб, 5-9 кишидан ҳамда муассаса педагогик кенгаши тавсия этган педагогларни қатъи ҳисобга олган ҳолда тузсин;

биринчи малака тоифали ва шу малака тоифасига даъвогар педагог кадрларининг аттестациядан ўтказишни ташкил этсин ва аттесатция жараёнини жорий йил 25 декабрдан бошланишини таъминласин.

10. Таълим муассасалари аттестация комиссиялари:

иккинчи малака тоифали ва шу малака тоифасига даъвогар педагог кадрларни аттестациядан ўтказишни ташкил этсин ва аттесатция жараёнини жорий йил 25 декабрдан бошланишини таъминласин.



11. Давлат тест маркази ва Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 30 декабрда қабул қилган 38-қ/б ва 369-қ/б-сонли қўшма буйруғи назоратдан олинсин.

12. Мазкур қўшма буйруқнинг бажарилишини таъминлаш Давлат тест маркази директори ўринбосари Т. Имамов, Давлат тест маркази директори ўринбосари, Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси бошлиғи в.в.б. Б.Назаров, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Б.Дониёров, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқарма бошлиқлари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи зиммаларига юклатилсин.

8. Ушбу қўшма буйруқ ижросини назорат қилишни ўз зиммамизда қолдирамиз.


Давлат тест маркази директори




Б.М.Исмаилов

Тошкент ш.

2013 йил «3» декабрь

№ 32 қ/б





М.Ў.


Халқ таълими вазири





У. И.Иноятов

Тошкент ш.

2013 йил «3» декабрь

№ 379 қ/б





М.Ў




КИРИТИЛДИ:




КЕЛИШИЛДИ:

Узлуксиз таълим тизимида профессор-педагоглар таркибини ва раҳбар кадрларни аттестациядан ўтказиш бўлими бошлиғи

Қ.Баймиров

Кадрлар бошқармаси бошлиғи

Б.Шамшиев




Давлат тест маркази директори ўринбосари

Т. Имамов

Давлат тест маркази директори ўринбосари, Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси бошлиғи в.в.б.

Б. Назаров

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

Б. Дониёров

А. Авлоний номидаги халқ таълими раҳбар ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказий институти ректори

М. Абдуллаев

Давлат тест маркази Юридик маслаҳатчиси

О.Абдурахмон ўғли

Вазирнинг хуқуқий маслаҳатчиси

Б.Мирўктамов








©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет