Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун



жүктеу 0.69 Mb.
бет1/4
Дата28.04.2016
өлшемі0.69 Mb.
  1   2   3   4
: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ КАФЕДРАСИ

МАМАТҚУЛОВА РАЪНОНИНГ

5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун

АҲАМОНИЙЛАР ДАВРИ ТАРИХШУНОСЛИГИ



(Ўрта Осиё сатрапликлари мисолида)” мавзусидаги

Битирув малакавий иши



Илмий раҳбар: ўқитувчи

Одилжон Абдувохидович Хамидов

Термиз – 2013

МУНДАРИЖА

КИРИШ ......................................................................................................... 3–6

1-БОБ. Аҳамонийлар давлатининг вужудга келиши ва сиёсий тарихи.................................................................................................................7-33

1.1. Аҳамонийлар давлати сиёсий тарихи ва давлат бошқарув тизими......7 -21

1.2. Қадимги форс битикларида Ўрта Осиё халқлари ҳақида маълумотлар.................................................................................................... 22-33

2-БОБ. Аҳамонийлар даври Ўрта Осиё тарихи тарихшунослиги....... 49-72

2.1. Аҳамонийлар даврида Бақтрия............................................................. 34-46

2.2.Аҳамонийлар даврида Хоразм......................................................... 47-52

ХУЛОСА ....................................................................................................... .53-54

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР ВА МАНБАЛАР ........................55-58

ИЛОВА......................................................................................................59-66

КИРИШ

Мавзунинг долзарблиги.Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти И.А. Каримов ўзбек давлатчилиги тарихини ўрганишни энг долзарб масала сифатида эътироф этиб, бу масалани давлат сиёсати даражасига кўтарди: «Ўзбек давлатчилиги қайси асрда пайдо бўлди? Қандай тарихий босқичларни босиб ўтди? Мутахассислар, балки, тушунтириб берарлар, балки аниқ жавоблари бордир? Тарғибот, ташвиқот ишларини олиб бораётган олимлар, балки, аллақачон бир фикрга келишгандир? Лекин ҳозирча на матбуотдан, на дарсликлардан мен мана шу саволларга жавоб тополмадим»1. Президентимиз томонидан қўйилаётган бу масала тарихчилар олдига катта вазифа ва масъулият юклайди. Дарҳақиқат, мустақиллигимизгача бўлган даврда тарихчилар ўзбек давлатчилиги тарихини, айниқса унинг пайдо бўлиш ва шаклланиш босқичларини ўрганишга етарлича эътибор бермасдан келдилар.

Маълумки, археологлар қадим тарихимизга оид бир қатор, илгари фанда номаълум бўлган маданиятлар, цивилизациялар тарихини ўргандилар.



Битирув малакавий ишнинг мақсад ва вазифалари.Ишнинг асосий мақсад ҳамда вазифаси ўрганилаётган мавзу бўйича тарих ва археология фанларида мавжуд барча маълумотларни тўплаш ва уларга илмий-танқидий ёндашишдан иборат. Шу билан бирга танланган мавзу бўйича назарий билим ва қарашларни шакллантириш, Аҳамонийлар даврида давлатчилик институтларининг такомиллашган формаларининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келишининг салбий ва ижобий томонларини янги археологик ва ёзма манбалар асосида ўрганиш ишнинг асосий мақсад ва вазифаларига киради.

Қўлланилган илмий услублар. Археологик манбалардан фойдаланишда таққослаш услуби ишда устуворлик қилишига эътибор қаратилди.

Мавзунинг ўрганилиш даражаси. А.Сагдуллаев ва Ў. Мавлоновларнинг “Ўзбекистонда давлат бошқаруви тарихи” (қадимги даврлардан XIX асрнинг ўрталарига қадар) номли ўқув қўлланмаси нашрдан чиққан2. Қўлланмада бошқарувнинг иқтисодий, ижтимоий, ҳарбий-сиёсий ва ҳудудий функциялари, давлатчиликнинг илк босқичларидан бошлаб XIX асрнинг ўрталаригача бўлган тарихий даврда давлатчиликнинг ривожланиш қонуниятлари ва хусусиятлари, давлат бошқарувининг мазмун ва моҳиятлари очиб берилган.

Президент И.А. Каримов ташаббуси билан ташкил этилган ва ЎзР ФА Тарих институти томонидан доимий ўтказилиб келинаётган академик Яҳё Fуломов номидаги «Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи» Республика илмий семинарида давлатчиликнинг у ёки бу долзарб муаммолари муҳокама қилиниб келинмоқда. Афсуски, бу семинарларда Ватанимиз ҳудудида сатрапларнинг шаклланиши масаласига жуда кам эътибор берилмоқда.



Битирув малакавий ишнинг илмий манбалари. Геродот ва бошқа юнон тарихчилари қолдирган маълумотлар, М.А. Дандамаев, Ричард Фрай, В.В. Струвенинг Аҳамонийлар тарихи бўйича тўплаган маълумотлари ишнинг илмий асосини ташкил этади.

Илмий янгиликлар. Ўрта Осиё ҳалқларининг Аҳамонийлар империяси таркибига киритилиши ва унда тутган ўрни тарихшунослиги хулосалари асосида ёритилди.

Битирув малакавий ишнинг тузилиши. Иш кириш, 2 боб, 4 параграф хулоса, фойдаланилган адабиётлар ва манбалар рўйхати ва иловадан иборат.

Президент И.А. Каримовнинг бир гуруҳ тарихчи олимлар ва оммавий ахборот ходимлари билан учрашувидан сўнг унинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» номли асари чоп этилди. Бу асар тарих фани ривожида янгидан-янги илмий йўналишлар, тарихга муносабат масаласида янги қарашларнинг пайдо бўлишига асос бўлди.

Қадим тарихимиз борасида Юртбошимизнинг айтган фикрлари биз археолог-олимларга дастуруламал бўлиб қолмоқда. «Бугунги бой маданиятимиз қайси цивилизациянинг маҳсули? Шундай маданият бор экан, уни шу заминда яшаган халқ яратганми ёки у бўм-бўш жойда пайдо бўлганми?»3деган саволларга фақат археологларгина жавоб бера олади. Негаки, биз цивилизациялар тарихи муаммолари билан моддий манбалар асосида шуғулланамиз. Цивилизациялар тарихини яратишда Президентимизнинг қуйидаги гаплари иш услубимизга айланиб бормоқда: «Ҳар қандай цивилизация кўпдан-кўп халқлар, миллатлар, элатлар фаолиятининг ва ўзаро самарали таъсирининг маҳсулидир...»4.

Тарихчи олимлар «...сизлар миллатимизнинг ҳаққоний тарихини яратиб беринг, токи у халқимизга маънавий куч-қудрат бахш этсин, ғурурини уйғотсин. Биз юртимизни янги босқичга, янги юксак маррага олиб чиқмоқчи эканмиз, бунда бизга ёруғ ғоя керак. Бу ғоянинг замирида халқимизнинг ўзлигини англаши ётади. Ҳаққоний тарихни билмасдан туриб эса ўзликни англаш мумкин эмас»5. Президентимиз ҳаққоний тарихимизни барпо этиш ишларини нимадан бошлаш кераклиги хусусида фикр юритиб таъкидладики, «энг аввал кўп минг йиллик бой ўтмишимизни тадқиқ этишнинг яхлит концепциясини, яьни дастурини, илмий изланишларнинг услубини, қўйилаётган вазифани амалга оширадиган илмий муассасалар, улардаги потенциал, кадрлар масаласини аниқлаб олишдан зарур... Аниқ, босқичлари белгиланган дастур асосида ҳар томонлама тадқиқотлар олиб борилади»6. Иш услубимиз аниқ, тарихимизни яратишнинг дастурий йўл-йўриқлари ёрқин кўрсатиб берилган. Демак, гап энди ҳар бир илмий муассаса етук кадрлар билан таъминланишида, танланган мавзулар бўйича илмий ишларни ҳар томонлама пишиқ-пухта ташкил этишларида қолган.



1-БОБ. Аҳамонийлар давлатининг вужудга келиши ва сиёсий тарихи.

1.1. Аҳамонийлар давлати сиёсий тарихи ва давлат бошқарув тизими.

Ўрта Осиё халқлари мил.авв. VI-IV асрлар мобайнида Аҳамонийлар империяси таркибида бўлган. Бу даврларда Ўрта Осиё халқлари, жумладан ўзбек давлатчилиги тарихида бир қатор ўзгаришлар юз бердики, бу даврни давлатчилик тарихидаги учинчи давр - империялар босқичи деб тадқиқотларда таъкидланади. Бу давр ерли халқлар давлатчилигининг табиий ривожланишига барҳам берилиши ва давлат бошқаруви усулида Аҳамонийлар амалиётининг кириб келиши билан характерланади.

Аҳамонийлар империясининг асосчиси Кир мил.авв. 558 йилда пасаргад, марафи, пасти каби форс қабилаларини бирлаштириб, уларнинг шоҳига айланди. Шоҳлик даврининг аввалида у Мидия подшоҳи Астиагга вассал, мил.авв. 550 йилда унга қарши қўзғолондан сўнг Мидияни ҳам ўзига қаратиб олди. Мил.авв. 549 йилда Элам, сўнгги икки йил ичида эса Мидия давлати таркибида бўлган Парфия ва Гирканияни, мил.авв. 546 йилда Лидияни босиб олди. Мил.авв. 545-539 йиллар оралиғида Шарқий Эрон ва Ўрта Осиё вилоятлари - Дрангиана, Марғиёна, Хоразм, Сўғдиёна, Бақтрия, Саттагидия, Арахосия, Гандхара ва Сак қабилалари ерлари ҳам империя таркибига қаратилган бўлса, мил.авв. 539-526 йилларда Бобилдан Мисргача бўлган ерлар ҳам Аҳамонийлар империяси таркибига киритилди.

Мил.авв. 525 йилда Камбиз Мисрни бўйсундириб турган бир вақтда, юнонлар ва ливияликлар ўз ихтиёрлари билан Аҳамонийлар империяси таркибига киришни билдирдилар. Мил.авв. 519-512 йиллар мобайнида форслар Фракия, Македония, Ҳинд ерларининг бир қисмини қўлга киритдилар. Шундай қилиб, VI аср охирида Аҳамонийлар империяси чегаралари шарқдан ғарбга томон Ҳинд дарёсидан Эгей денгизигача, шимолдан жанубга томон эса Арман чегараларидан Нил бўйларигача бўлган кенг ҳудудни бирлаштирди7.



Аҳамоний подшоҳларининг бунчалик тез ва муваффақиятли ҳаракатларини биз қуйидаги тарихий шароитлар билан боғлаймиз:

  • Форсларнинг энг кучли сиёсий рақобатчиларидан бири бўлган Бобилда сиёсий вазиятнинг ёмонлашиши, яъни подшоҳлик билан диний ҳукумат(Мардук) ўртасида зиддиятнинг кучайиши;

  • Бобил ҳудудида мажбуран ушлаб турилган ҳар хил халқларга мансуб тутқун аҳолининг аҳамонийларга нисбатан ҳайрихоҳлигининг ошиши;

  • Кичик Осиё, Бобил, Финикия каби савдо-сотиқ ривожланган мамлакатларда савдогарларнинг манфаатига аҳамонийлар ҳукмронлигининг мос келиши. Кенг ҳудудда савдони юритиш, савдо йўлларида хавфсизликнинг ўрнатилиши, ягона тўлов воситаларининг, ёзув масалаларининг умумлашув жараёнлари уларнинг аҳамонийлар империясини қўллаб - қувватлашларига асос бўлган;

  • Шоҳлар шоҳи Кирнинг оқилона ташқи ва ички сиёсати. Оссурия ва Бобил шоҳлари ўзлари босиб олган ерларда талон - тарожлик, ёппасига қирғин, бошқа жойларга мажбуран кўчириш билан шуғулланган бўлса, Кир Бобилда аккад тилида чоп этилган «Хартия»сида халққа осойишта ҳаёт ато қилишни ваъда қилади.

  • Аҳамонийларнинг мустаҳкам армияси уларнинг ғалабаси гаровларидан бири эди. Аҳамонийлар ҳудудида яшайдиган эркак аҳолининг кўпчилиги ҳарбийларга айлантирилиши, қўлга киритилган ҳудудларда ҳам шу сиёсатнинг олиб борилиши, ўн минг сонли яхши қуролланган «енгилмас» армиянинг ташкил этилиши, ижтимоий жиҳатдан армия таркибининг кескин фарқ қилмаслиги ҳарбий муваффақиятнинг асосларидан бири ҳисобланади;

  • Диний эркинликнинг яратилиши, бузилган ибодатхоналарни тиклаш, янгиларини қуриш каби ишларнинг олиб борилиши Кирнинг обрўсини халқ орасида ошириб юборди ва форслар уни «отамиз», бобилликлар «Мардук худосининг ердаги вакили», юнонлар «буюк давлат арбоби, империя асосчиси», яҳудийлар «Яҳве худосининг ердаги вакили» деб атай бошладилар.

  • Ибодатхоналарнинг иқтисодий ривожланишига давлат томонидан йўл бермаслик ва фақат диний мафкурани ривожлантиришга шарт-шароитлар яратиш.

Кир ҳукмронлиги даврида, у қўлга киритган ҳудудларда яшаган аҳоли диний ва ижтимоий жиҳатдан турли тоифаларга хослиги билан характерланади. Аҳамонийлар империясига қадар ҳам давлатчилик институтлари бўлган Кичик Осиё, Элам, Бобил, Сурия, Миср каби мамлакатлар билан бир қаторда уруғчилик даражасида бўлган араблар, скифлар ёки саклар ягона империя таркибига кирди ва уларни бошқаришнинг ечимини топиш давр талаби эди. Шу вазиятдан келиб чиқиб, Кир империя таркибидаги ривожланган мамлакатларни бошқаришда давлатчиликнинг жойлардаги усулларини сақлаб қолди, ривожланган мамлакатларни бошқаришнинг ўзларини-ўзи бошқариш усулини қўллади.

Аҳамонийларнинг давлатни идора қилиш қилиш усули. Шу кунгача аҳамонийларнинг давлатни бошқариш усуллари ва империя тарихи бўйича маълумотлар ҳеч бир ўзгартирилмасдан қоғоздан-қоғозга ўтиб келмоқда. Шу давр бўйича тадқиқотчиларнинг йўқлиги, айниқса тарихчи-тадқиқотчиларнинг йўқлиги масалани янада оғирлаштиради. Масалан, ўрганилаётган мавзу бўйича аҳамонийларнинг марказий давлат бошқаруви қуйидаги кўринишда ифодаланиб келинмоқда:

Аҳамонийлар империясининг давлатни бошқарув усули



Марказий давлат бошқаруви

Шоҳлар шоҳи

Кир (550-529) - Камбиз (530-522) - Доро I (522-485) - Ксеркс (486-465) - Арта ксеркс I (465-423) - Доро III (335-330).




Хазарапад (Мингбоши)



Сатраплар (I-XXI)



Канцелярия бошлиғи

Хазинабон

Ташаббусни бўғувчилар

Ҳисобчилар

Терговчи, судъялар

Солиқчилар



Маҳаллий уруғ бошлиқлари, амалдорлар

Қадимги эронликларда, умуман шарқ халқларида шоҳ маълум уруғлар, яъни ҳукмронликка даъвогар, хукмронликка тааллуқли уруғлар орасидан, халқ йиғинида сайланган («Kara» - халқ-қўшин). Аҳамоний урф-одатига кўра, бу йиғинда шоҳлар шоҳи сайланган. Шоҳнинг номи нафақат улуғланиб, балки илоҳийлаштирилиб худоларга тенглаштирилган, илоҳларга «айлантирилган». У давлат билан бир вақтда диний ишларни ва маросимларни ҳам бошқарган. Тож кийиш маросимидан сўнг у «қайта туғилди», деб ҳисобланган. Шоҳ ўлганда эса унинг шарафига доимий ёниб турган алтарлар ҳам ўчирилган. Шоҳни кўмиш маросимида унинг яқин оила аъзолари ёки хизматкорлари ҳам ўзини ўзи ўлдириши лозим бўлган8.

Форслар Осиёга ўзларининг мулки сифатида қараган ва Осиёни ҳукмдор форс шоҳининг ерлари сифатида билганлар. Шоҳни «...юқоридан берилган, Ахурамазданинг ердаги сояси ва бутун ернинг эгаси» сифатида билганлар. Аҳамонийларнинг давлатни идора қилиш усули ҳақиқий ҳарбий деспотизмдир9. Негаки, аҳамонийларга давлатни идора қилишнинг қонун чиқарувчи, ижро ёки суд органлари каби бошқарув усуллари умуман бегона бўлган. Шоҳ ёки шоҳлар шоҳи бутун ҳокимият эгаси ҳисобланган.

Эсфир маълумотларига қараганда, шоҳнинг атрофида доимий маслаҳатчилар кенгаши бўлган. Маслаҳат кенгаши аъзолари давлатни бошқаришда вазирлик вазифасини бажарган. Улар давлат ишларини бажаришда шоҳдан кейинги бош вазифани бажарган. Бутун жамоатчилик ишлари уларнинг бевосита раҳбарлигида амалга оширилган.

Маслаҳат кенгашидан сўнг еттита сарой оғалари ёки сарой аъёнлари бошлиқлари, яъни шоҳнинг шахсий ҳизматкорлари турган. Улар асосан шоҳнинг истагини бажаришган. Саройдаги ички хизматлардан тортиб, сатрапликлар ҳудудларида комиссарлик вазифаларини ҳам амалга оширган10.

Аҳамонийлар империясида давлат миқёсидаги йирик масалалар, жумладан уруш масалалари «кенгаш»да муҳокама қилинган. Бу кенгашга пасаргад уруғи оқсоқоллари, сатраплар, давлатнинг йирик ҳарбий амалдорлари ва ҳарбий аристократлари таклиф этилган. Кенгашда муҳокама қилинаётган масала бўйича кимнинг таклифи қабул қилинса, ўша киши шу ишга мутасадди, бошлиқ қилиб тайинланган. У шу ишнинг бажарилишига боши билан жавоб берган.

Кир ва Камбиз замонида Аҳамонийлар империясининг тайинли сиёсий маркази, саройи ҳам йўқ эди. Ҳарбий фаолиятга қараб, шоҳ ҳамда унинг мажлислар ўтказадиган «сарой»и ҳам кўчиб юрган. Кир резиденцияси Экбатанда, Дейок қурдирган саройда жойлашган бўлса, Камбиз Мисрни деярли тарк этмаган. Доро I Суз шаҳрини империянинг пойтахти сифатида танлади ва сарой қурдиришга фатво берди. Персеполни эса ўз династияси аъзоларининг хилхонасига айлантирди ва у ерда ҳам сарой қурдиришга эришди.

Сарой форслар тилида «duvara» деб аталиб, шоҳнинг олдига киришнинг маълум тартиб қоидалари ишлаб чиқилган. Вазирларга тенглаштирилган маслаҳат кенгаши аъзолари, сарой оғалари ва бошқа сарой ҳизматкорлари сарой дарвозаси олдида, эгаллаган мансаби бўйича қатор туришган. Ишлаб чиқилган қоидага риоя қилмай, шоҳ қабулига киришга уринганлар ўлим жазосига ҳукм этилган.

Шоҳлар шоҳи Доро I аҳамонийлар давлатчилигида янги реформаларни амалга оширди. У бошқарув ва молия ишларини янги поғонага кўтарди, бутун империя ҳудудини сатрапликларга бўлиб бошқариш усулини жорий этди. Сатраплик ҳудудлари собиқ маҳаллий давлатлар ва аҳолининг этник гуруҳлар яшайдиган чегаралари асосида бўлиб чиқилди. Кир ёки Камбиз даврида босиб олинган ерлар маҳаллий ҳукмдорлар томонидан бошқарилган бўлса, янги реформага биноан, сатраплик бошлиқлари форсийлардан тайинланадиган бўлган11.

Сатраплар ва ундаги ҳарбий бошлиқлар шоҳлар шоҳи ва марказий давлат бошқарувининг доимий назоратида бўлган. Давлат бошқаруви ва текширувлар Хазарапад томонидан амалга оширилган. У бир вақтнинг ўзида шоҳлар шоҳининг шахсий гвардиясини ҳам бошқарган.

Жойлардаги сатрапликларни бошқариш усули ва канцелярия таркиби Суздаги бош канцелярия тузилишини айнан такрорлаган, яъни канцелярия бошлиғи, хазинабон, ташаббусни бўғувчилар, ҳисобчилар, судъялар, ҳуснихатчилар ва бошқалар.

Оромий тили империянинг ягона давлат тили ва ёзувига айлантирилган, деган ғоя Совет шарқшунослиги адабиётларида ўрнашиб қолган эди. Янги маълумотларга кўра, Доро I бир неча тилни империянинг давлат тили сифатида қабул қилишга мажбур бўлган. Кичик Осиёда канцелярия ишлари грек тилида, Каппадокия, Киликия, Сурия ва Фаластинда оромий тилида олиб борилган, Мисрда эса Фиръавнлар замонидан қўлланиб келинаётган иероглифика давом этган бўлса, форсларда ва Ўрта Осиёда миххатсимон ва оромий ёзувлари қўлланилган. Бу маълумотдан шундай хулоса қилиш мумкинки, империя ҳудудида ягона оромий тили канцелярия тили вазифасини бажармаган ва бажариши ҳам мумкин бўлмаган. Негаки, оромий тили ва ёзуви бунчалик нуфузга эришмаган ва бошқа ривожланган халқлар бу ёзувни қабул қилиши ҳам мумкин эмас эди. «Оромий тили аҳамонийлар империясининг ягона канцелярия тили, ёзувига айлантирилди», деган фикрни рус адабиётларидан бошқа адабиётларда учратмадик ва ўйлаймизки, бу рус совет тарихшунослигининг уйдирмасидан бошқа нарса эмас.

Доро I империянинг ҳамма ҳудудида амал қиладиган ягона қонун системасини ишлаб чиқди. Бу қонунни фақат шоҳлар шоҳи худо Ахурамазда номи билан ўзгартириши мумкин бўлган12.

Аҳамонийлар империяси жамоалари асосан учта ижтимоий гуруҳдан иборат бўлган: 1. Эркин фуқаролар; 2. Қарам кишилар ва 3. Қуллар. Қулларга ҳайвонлар ва бошқа мулк шакллари сингари шахсий мулк сифатида қаралган, уларни сотиш ёки бировга бериб юбориш мумкин бўлган13.

Кир ва Камбизларнинг хукмронликлари даврида ягона тартибга солинган солиқ тизими жорий этилмаган эди. Бўйсундирилган халқлар ва элатлар натурал шаклда совға келтиришлари одат тусига кирган бўлса, х.э.ав. 518 йилда Доро I бутун империя учун ягона солиқ тизимини жорий этди. Бу тизимга биноан ҳар бир сатраплик иқтисодий имкониятига қараб солиқ тўлаши мажбур этиб қўйилди. Маълумотларга қараганда, солиқдан келадиган бир йиллик даромад 7740 вавилон талантига ёки 232200 кг кумушга тенг бўлган. Доро I даврида ҳам совға келтириш удуми сақланиб қолган, илгаригидан фарқли ўлароқ энди совға миқдори ва келтириш вақти аниқ қилиб белгилаб қўйилган14.

Аҳамонийлар империяси даврида ягона пул бирлигини жорий этишга эришилган. Шоҳлар шоҳи томонидан зарб қилинган олтин «дарик»нинг оғирлиги 8,4 граммни ташкил этган. Сатрапликлар ҳам ўзининг кумуш ва мис тангаларини зарб қилиш ҳуқуқларига эга бўлган.

Аҳамонийлар империяси таркибига кирган сатраплар тўғрисидаги манбалар Геродот15, Беҳустун қоя тош ёзувларида, Доро I нинг Нақши Рустам ёзувларида сақланиб қолган16. Ушбу манбаларда сатрапликлар сони, жойлашишлари ҳамда таркиблари тўғрисида бир-бирига тўғри келмайдиган далиллар ҳам борки, бу ҳар хиллик сабабини тадқиқотчилар сатрапликлар ҳудудларининг ўзгариб турганлигида деб ҳисоблайдилар17. Аҳамонийлар империяси таркибига кирган бутун сатрапликларни ўрганиш ушбу диссертациянинг мақсадига кирмайди. Бизнинг тарихимиз учун бевосита тааллуқли бўлган, Аҳамонийлар империяси таркибига кирган Ўрта Осиё ҳудудларида жойлашган сатрапликларнинг (XII, XVI) бошқарув усулларини ўрганиш бизнинг вазифамиз доирасидадир.

«Тарих отаси» қолдирган Аҳамонийлар империяси сатраплари рўйхатида энг яқин қўшни мамлакатлар бўлган Бақтрия ва Сўғдиёна алоҳида сатрапликлар сифатида тилга олинади, яъни Бақтрия XII, Сўғдиёна эса Хоразм билан бирга XVI сатраплик сифатида талқин қилинади18. Бу ҳақда тадқиқотчиларнинг турли хил фикрлари мавжуд. В.В. Бартольд ва В.М. Массон бу Геродотнинг хатоси деган фикрда бўлсалар19, бошқа тадқиқотчилар эса Доро I нинг Марғиёна, Бақтрия, Сўғдиёнанинг иқтисодий ва ҳарбий мавқеини бўлиб қўйиш сиёсати натижасида Сўғдиёна XVI сатраплик таркибига киритилган деган фикрда20.

Е.А. Мончадская тузган Бақтрия ва Сўғдиёна сатрапликларини бошқарган сатраплар рўйхатидан шуни хулоса қилса бўладики, Аҳамонийлар даврида Бақтрия ва Сўғдиёна алоҳида сатрапликлар бўлган, фақат А. Македонский империяси даврида улар бир сатраплик таркибига киритилган ва Александр Македонский томонидан тайинланган Бесс, Артабаз, Клитларнинг сатраплик даврларида ягона сиёсий бошқарув остида бўлган.

Аҳамонийлар империяси даврида Бақтрия сатрапларининг рўйхати (Е.А. Мончадская бўйича)

Бошқарув даври Х.э.ав. йиллар

Сатрапнинг исми

Ким томонидан тайинланган

Тарихий манба

529 – 522

Таниоксарк

(Танаоксар-Смердис - Бардия)



Кир, Камбис

Геродот, III, 30

Бехустун ёзуви III, 3



522 – 486

Дадаршиш

Камбис, Доро I

Бехустун ёзуви III, 15

486 – 480

Ариамен

Ксеркс

Плутарх, 173

480 – 465

Масиста

Ксеркс

Геродот, VII, 82

465 – 423

Артапан, Гистасп

Артаксеркс I

Диодор, XI, 69

423 – 335

Маълумотлар йўқ







335 – 329

Бесс

Доро III

Диодор, XVII, 74

Аҳамонийлар империяси таркибига кирган 21 та сатрапликдан учтаси бевосита Ўрта Осиё ҳудудларига тўғри келади. Ҳар бир сатраплик маълум талант (оғирлик ўлчов бирлиги) миқдорида тўлов тўлаган. 1 талант 25, 92 кг.га тўғри келади. Шундан Бақтрия 360 талант кумуш (8972 кг), Харайва (Парфия, Сўғд) 300 талант (7776 кг), саклар 250 талант (6230 кг) кумуш солиқ тўлаган. Бу ҳаммаси бўлиб 910 талант, яъни 23 тонна кумуш миқдоридаги бойликка тўғри келади21. Доронинг қурдирган саройини безашда Бақтриядан олтин, Сўғдиёнадан лапис, сердолик, Хоразмдан гавҳар олиб кетилганлиги тўғрисида маълумотлар бор22.

Аҳамонийлар империяси даврида сув ҳам пуллик ва ҳисоб-китобли бўлган. Геродотнинг хабар беришича Ак(ес) дарёсига қурилган дамбани очишда шоҳнинг белгиланган солиқдан ортиқ пул олганлиги тўғрисида маълумотлар бор23. Келтирилган янги маълумотлар асосида Аҳамонийларнинг марказий давлатни бошқарув усулини қуйидагича ифодалаш мумкин:

Аҳамонийлар империясининг давлатни бошқарув усули


Халқ йиғини «Kaрa»

¯

Шоҳлар шоҳи

Кир (550-529) - Камбиз (530-522) - Доро I (522-485) - Ксеркс (486-465) - Арта ксеркс I (465-423) - Доро III (335-330).



¯

Маслаҳат кенгаши аъзолари

(пасаргад уруғидан иборат оқсоқоллар, сатраплар, ҳарбий аристократлар ва амалдорлар)



¯

7 нафар сарой оғалари

¯

Хазарапад (Мингбоши)

¯

Сатраплар (I-XXI)



Канцелярия бошлиғи

Хазинабон

Ташаббусни бўғувчилар

Ҳисобчилар

Терговчи, судъялар

Солиқчилар



Маҳаллий уруғ бошлиқлари, амалдорлар

Аҳамонийлар сулоласини ва тарихини ўрганишда асосий манбалардан бири бўлган Бехустун ёзувларида Бақтрия тўрт маротаба тилга олинган. Бу ёзувлардан Бақтрия давлатчилиги ёки аҳолисининг ижтимоий табақалари тўғрисида маълумотларни ўқий олмасак-да, Суза саройини безашда Лидия ва Бақтриядан келтирилган олтинлар, Бақтрия таркибида бўлган Марғиёнадаги Фрада бошчилигидаги қўзғолон ёки географик ўрни ва чегарадош мамлакатлари тўғрисидаги маълумотлар бор24.

Геродот асарларидан ҳам Бақтриянинг Қадимги Шарқ халқлари орасида ўз ўрни бўлганлигини билиш мумкин. Жумладан, Кирнинг ҳарбий юришлари лозим бўлган мамлакатлар Вавилония ва Миср қаторида Бақтрия ва Саклар ҳам санаб ўтилади25. Бақтрияликларнинг қурол-аслаҳалари ва ҳарбий қўшинидаги тартиб ҳам Геродот эътиборидан четда қолмаган26. У бақтрияликлар яратган моддий маданият Ўрта Осиёда яшайдиган бошқа халқларга ўрнак бўлганлигини айтиб, арийлар, хорасмияликлар, сўғдийлар, гандарияликлар ва дадиклар қурол ясашда бақтрияликларга ўхшатиб ясаганлигини мисол қилиб кўрсатади27.

Яқинда академик А.А. Асқаровнинг Қадимги Хоразм тарихига бағишланган, фанда мавжуд бўлган «Қадимги Хоразм» ва «Катта Хоразм» муаммоларига бағишланган мақоласи эълон қилинди28. Мақолада мавжуд ёзма ва археологик манбалар асосида Хоразм тарихининг муаммоли масалалари бўйича тарихчилар ва археологлар ўртасидаги давом этиб келаётган мунозараларга ойдинлик киритилди деб ҳисоблаймиз. Скилак - Гекатей - Геродот, «Авесто» маълумотлари асосида хорасмияликлар Бақтриядан жанубда, Ареядан шарқда, Герируд ва Хилменд дарёларининг юқори ҳавзасида, яъни ҳозирги Хирот водийсида яшаганлигини ишончли манбалар асосида исботлаб берилди. Аҳамоний шоҳларининг Хелменд тоғ дараларига тўғонлар қурганлиги, сув эвазига катта божлар талаб қилганлиги, бу тайзиқлардан қийналган хорасмийларнинг Хирот водийсидан ҳозирги Хоразм ҳудудига - массагетлар юртига кўчиши ёзма манбалар асосида, у ерда юқори ривожланган деҳқончилик маданиятига, Қўзалиқир, Қалалиқир каби илк шаҳарлар, қалъаларга асос солинганлиги археологик манбалар асосида исботланди.

Зардуштийликнинг ривожланишидаги кейинги босқичлар В.И. Абаев томонидан қуйидагича бўлинган: Аҳамонийлар даврида зароастризм; Сакистон зароастризми; Сосонийлар даврида зароастризм29.

Аҳамонийлар даври зароастризми бўйича қуйидаги фан янгиликлари В.И. Абаев эътиборидан четда қолган кўринади. Сўнгги йилларда Аҳамонийлар империяси марказларидан бири - Персополь шаҳри харобаларида олиб борилаётган тадқиқотлар натижасида бу шаҳарда ўликни ерга кўмиш одатининг жуда кўплаб сақланиб қолганлиги зардуштийликнинг Эрон ҳудудига, хусусан унинг марказларига ҳам тўлиқ ёйилмаганлигидан далолат беради. Шу билан бир қаторда Бақтрияда ҳам зардуштийлик билан бир қаторда Аҳамонийлар даврида ўликларни ёқиш одати сақланиб қолганлигининг археологик манбалари бор. Академик А.А. Асқаров томонидан очиб ўрганилган Пишактепа ёдгорлигини бунга мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бу ерда тадқиқотчилар ёнган одам суяклари маълум урф-одатлар бўйича кўмилганлигининг гувоҳи бўлишган.

Аҳамонийлар империясининг Ўрта Осиёда эгаллаган ҳудудлари ва сарҳадлари масаласини А.С. Сагдуллаев цилиндрсимон шаклли идишларнинг тарқалиш ҳудудлари билан белгилашни таклиф этади30. Худди шу усул билан Қадимги Бақтрия подшоҳлиги ҳудудлари ва сарҳадларини аниқласак мақсадга мувофиқ бўлади. Негаки, цилиндрсимон идишлар тайёрлаш фақат Бақтрия ва Марғиёнага хос бўлиб, давр ўтиши билан шу идишларнинг тарқалиш географияси кенгайиб бориши кузатилган, яъни кучук II даврида фақат Бақтрия ва Марғиёна ҳудудлари, кучук III даврида карвон йўли орқали Сўғдиёнанинг Бақтрияга чегарадош ҳудудларида, кучук IV даврида бутун Сўғд ҳудуди ва сув йўли орқали қадимги Хоразм ҳудудларига тарқалиши кузатилади31.




  1   2   3   4


©netref.ru 2017
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет