Ақл эгасини даъватга оид кўп сонли манҳаж ва гуруҳлар ҳукми борасида тўғри йўлга йўллаш Муқаддима Аҳмад ибн Яҳё Ан-Нажмий роҳимаҳуллоҳ


Шайх, аллома, фақиҳ Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг



бет2/3
Дата25.04.2016
өлшемі380.69 Kb.
1   2   3

Шайх, аллома, фақиҳ Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг

бир неча ададдаги жамоат ва ҳизбларнинг ҳукми борасидаги фатволари

Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳга қуйидагича савол берилди:  Бу ўринда Аллоҳнинг Китоби, Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан бир неча ададдаги исломий жамоатлар (тузиш) мумкин эканига ҳужжатлар борми?

Роҳимаҳуллоҳ қуйидагича жавоб бердилар:  Китобу-суннатда бундай нарса йўқ. Балки Китобу-Суннатда ушбу ишни қоралайдиган ҳужжатлар бор. Аллоҳ таоло айтадики: 

                    



«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз динларини бўлиб, ўзлари ҳам турли тўдаларга ҳизбларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисида бирон нарсада (масъул) эмассиз. (Яъни, улар сизга уммат эмаслар). Уларнинг ишлари фақат Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кейин (қиёмат кунида) У Зот уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур» (Анъом: 159).

Ва яна Аллоҳ таоло шундай деди: 

     

«Ҳар бир ҳизб-фирқа фақат ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддилар» (Рум: 32).

Шак-шубҳасиз ушбу гуруҳлар Аллоҳ таоло буюрган буйруққа, балки ушбу қовлида Аллоҳ таоло тарғиб қилган ишга зид келяпти: 

        

«Шак-шубҳасиз, (барчангизнинг) миллатингиз (яъни, динингиз) бир миллат (яъни, исломдир). Мен эса сизларнинг Роббингизман, бас, Мендангина қўрқингиз» (Мўминун: 52).

Баъзиларнинг ушбу, даъват фақат бирор гуруҳ остида бўлгандагина қувват ҳосил қилиши мумкин, деб айтадиган сўзларига келсак, биз айтамизки, бу тўғри эмас. Балки даъват, инсон ҳар сафар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда у кишининг тўғри йўлдаги халифаларининг асарларига эргашган ҳолатда Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари остида бўлгандагина қувват ҳосил қилади.

(«Соҳва ал-Исламия» 154-155).

Роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: Жамоатларни бир неча ададда бўлишлиги, касал ҳолатдир, соғлом ҳолат эмас. Мен уммат ўзини Аллоҳнинг Китоби ва Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига нисбат берадиган ёлғиз гуруҳ бўлишини тўғри деб биламан.

(Юқоридаги манба).
Шайх Усаймин роҳимаҳуллоҳнинг ушбу исломий ҳизблар

залолатга оғган фирқалар экани ҳақидаги фатволари

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усайминга қуйидагича савол берилди: Илмонийлик, коммунизм ва бундан бошқа бузуқ асосларга юз тутаётган гуруҳлар билан ҳаракат қилиш ҳикматдан бўладими ёки ушбу гуруҳларни ва мутлақо сиёсий ҳаракатни тарк этиш ҳикматдан бўладими?

Роҳимаҳуллоҳ қуйидагича жавоб бердилар: Ушбу ҳизблар борасидаги ҳикмат шуки, биз авваламбор ўзимиз борамизда тўғри йўлдан юриш, сўнг эса бошқаларни ислоҳ қилишдан иборат салаф-солиҳларнинг йўли бўйлаб ҳаракат қиламиз. Ушбу иш душманларни даф қилишда кифоя қиларликдир. Ўзини Исломга нисбат берадиган бошқа залолатга оғган фирқалар билан ҳаракат қилиш эса душманларнинг шиддатини оширади холос. Чунки улар бизга залолатга оғган бидъатларини киргизадилар. Ва яна: сизлар фалон-пистон деяпсизлар, деб айтишади. Чунки биз уларнинг рўбарўларида битта тоифамиз. Демак, бизга бидъат ва суннатни ўз ичига олган ушбу жамланишлик сабаб зарар етади. Демак, биз буларнинг барчасини четлаб ўтиб, ягона йўлга чақирамиз. У ҳам бўлса салаф-солиҳларнинг йўлидир. Шунинг ўзи кифоя қиларли-етарлидир. Ушбу, барчамиз хоҳ аҳли сунна бўлсин, хоҳ аҳли бидъат бўлсин душманларнинг рўбарўсига жамланамиз, деб айтаётган фикр, ушбу қараш – қуйидагича айтадиган кимсанинг қараши кабидир: Заиф ҳадисларни олиб келда, тарғиб бобида жамла ва яна бошқа заиф ҳадисларни тарҳиб (қўрқитув) бобида жамла, тоинки одамлар тоат-ибодатларга рағбат ҳосил қилсинлар ва гуноҳ-маъсиятлар(ни қилиш)дан қўрқишсин. Бу эса хато. Шунинг учун биз заиф ҳадисларни заифлигини баён қилиш билан келтиришни тўғри деб биламиз. Чунки саҳиҳ ҳадисларни ўзи етарли-кифоя қиларлидир. Ҳудди шундай, ҳар қандай бидъат кирларидан ҳоли бўлган салаф-солиҳ йўлида ҳам етарлилик-кифоя қиларлилик бордир.

(«Фатава улама фий ал-жамаъат ва асариҳа ала билад ал-ҳаромайн»). 


Аллома, шайх Солиҳ ал-Фавзоннинг Исломдаги жамоат ва фирқаларнинг

ҳукми борасидаги фатволари

Шайх Солиҳ ал-Фавзонга қуйидагича савол берилди: Исломдаги жамоат (фирқа)ларнинг ҳукми борасида (сўрамоқчи эдим)?

Ҳафизаҳуллоҳ қуйидагича жавоб бердилар: Фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш диндан эмас. Чунки дин бизни жамланишга ҳамда тавҳид ақидаси ва Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлик асосида ягона жамоат ва битта уммат бўлишимизга буюради. 

Сўнг ҳафизаҳуллоҳ ушбу мавзуга оид оятларни эслаб ўтгач, шундай дедилар: Бугунги кунда (даъват) майдонига чиққан ушбу жамоатлар ва фирқа-фирқа бўлиб бўлинишларга Ислом дини асло иқрор бўлмайди. Балки бундан ниҳоятда қайтариб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло буюрганидек тавҳид ақидаси ва Ислом манҳажида ягона жамоат бўлиб жамланишга буюради. Фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш ва бир неча ададдаги жамоатлар жин ва инс тоифасидн иборат шайтонларнинг ушбу умматга қилган макр-ҳийлаларидандир». 

(Шайх Робиънинг «Жамаъатун ваҳидатун ла жамаъат ва сиротун ваҳидун ла ашарот» китоблари 183-184 саҳифалар).
Шайх Солиҳ ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг «Ҳақиқоту ад-даъва илаллоҳи ва махтассот биҳи жазиротул ароб» китоби муқаддимасидаги ушбу қимматли сўзлари бўлиб, унда шайх ҳафизаҳуллоҳ ушбу муборак диёрга кириб келган ихвон, таблиғ ва ундан бошқа жамоатлардан огоҳлантирдилар.

Барча мақтовлар Ўзининг очиқ-ойдин Китобида ушбу сўзларни айтувчи Аллоҳ учундир: 

        

«(Эй инсонлар), сизларнинг миллатингиз динингиз ҳақиқатда бир диндир (яъни, Исломдир). Мен эса (барчаларингизнинг) Роббингиздирман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар!» (Анбиё: 92).

Ушбу сўзларни айтувчи пайғамбаримиз Муҳаммадга: «Сизлардан кимки яна ҳаёт кечирар экан, яқин келажакда кўплаб ихтилофларни кўради. Шунда сизларга менинг суннатим (йўлим) ва мендан кейинги тўғри йўлдаги ҳидоятланган халифаларнинг суннати (йўли) лозим бўлади. Уни маҳкам тутинглар ва озиқ тишларингиз билан тишланглар. Янги пайдо қилинган ишлардан огоҳ бўлинглар» (Сунан Абу Довуд) ва у кишининг оиласи, саҳобалари, ҳамда қиёмат кунига қадар у кишининг манҳажларидан юрганларга салавоту-саломлар бўлсин.

Сўнг:

Дарҳақиқат араблар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб жўнатилишларидан олдин жоҳилият, фирқа-фирқа бўлиб бўлиниш ва ўзаро (тинимсиз) кураш ичида эдилар. Аллоҳ таоло уларни у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам сабабли фирқа-фирқа бўлганларидан кейин жамлади, хор бўлганларидан кейин азиз қилди ва камбағал бўлганларидан кейин беҳожат қилди. Аллоҳ таоло уларга ушбу неъматини мана бу қовлида эслатди: 



                   

«Ва сизлар ерда (яъни, Маккада) озчилик ва заиф-бечора бўлган ҳолларингизда, одамлар (яъни, Макка мушриклари) сизларни талаб кетишларидан қўрқиб турган пайтингизда (Аллоҳ) сизларга жой бериб (яъни, Мадинага кўчириб) Ўз ёрдами билан қўллаб-қувватлаганини ва шукр қилишингиз учун покиза ризқлар билан баҳраманд қилганини эслангиз!» (Анфол: 26).

Ва яна ушбу қовлида: 

             

«Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эслангиз: сизлар (бир-бирингизга) душман бўлган пайтларингизда У Зот дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз» (Оли-Имрон: 103).

Ушбу ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамлик ҳолатида давом этишди. То ўрталарида ихтилоф юз бергунгача ер юзидаги турли халқлар уларга бўйсунди. (Ихтилоф юз бергач) гуруҳ ва тўдаларга айланишди. Давлатлари парчаланиб кетди ва сўзлари энди бир жойдан чиқмайдиган бўлди. Натижада улардан фақат Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг саҳобалари йўлини маҳкам тутганларигина ҳақда қолди. Улар аҳли сунна вал жамоадирки, то Аллоҳнинг амри келгунча уларга (ўз ичларидан) уларни ёрдамсиз қўйиб кетганлар ҳам ва (ўзларидан ташқаридагиларни) хилоф чиқиши ҳам зарар беролмайди. Зеро залолатдан нажот топиб, саломат қолиш ва фирқа-фирқа бўлишу-ихтилофлардан сақланиш фақат ва фақат Аллоҳнинг Китоби, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва ушбу умматнинг аввалида ўтган саҳобалар, тобеъинлар, ҳамда (аввалги уч аср бўлмиш) муфаззал асрдагиларнинг йўлини маҳкам тутиш билан бўлади. Ҳижрат диёрининг имоми Молик ибн Анас роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: «Ушбу умматнинг охири, аввали ислоҳ бўлган нарса билангина ислоҳ бўлади». Дарҳақиқат, Аллоҳга қасамки, роҳимаҳуллоҳ рост сўзладилар. Ушбу асарга шоҳид бўладиган ишлар кўпдир. Мисол учун шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳнинг даъватлари зоҳир бўлишидан олдинги Нажд диёрларининг ҳолатини олайлик.

Дарҳақиқат ушбу диёрларни сиёсий томондан олиб қарасак, ҳолат ниҳоятда ачинарли эди: Ҳар бир қишлоқ ўзини-ўзи бошқариб, ёнидаги қишлоққа тажозув қилар ва унга қарши жанг олиб борарди. Балки бир қишлоқ аҳлини ўзи ҳам ўзаро ўрталарида зулм қилишарди. Улардан ҳар бир тоифанинг амири бўлиб, ўрталарида қирғинбарот жанг кечарди.

Диний томондан олиб қарасак: Ушбу диёрларда ширк, бидъат ва хурофотлар мавжуд эди. Уламолар бор бўлсада, улар эътиборларини фиқҳга бағишлаган эдилар. Ақидага аҳамият бермасдилар. Қишлоқлар ўзини жоҳилий расм-русумлар бўйича бошқариб борарди.

Аллоҳ таоло ушбу диёрларга яхшиликни ирода қилгач, унга ўзининг ўғлонларидан бўлган бир олимни баҳш этди. Ушбу олим Китобу-суннат илми ҳамда салаф-солиҳ йўлини билишга чуқур киришиб, илмни икки имом бўлмиш Шайхулислом Ибн Таймия ва у кишининг ўқувчилари Ибнул Қоййим роҳимаҳумаллоҳларнинг булоқларидан сипқиргач, ушбу диёр ҳолати ва вазиятларини ўргандилар ва уни Аллоҳнинг Китоби, Росулининг суннати ва салаф-солиҳ йўлига солдилар. Ва даъватларини ушбу диёр раҳбарларининг ўзлари билан елкама-елка туришда лаёқати бор деб билинганлардан иборат баъзиларига таклиф қилдилар. Шунда Даръия вилоятининг раҳбари Муҳаммад ибн Сауд роҳимаҳуллоҳни ўзларига энг яхши кўмакчи деб топдилар. Муҳаммад ибн Сауд роҳимаҳуллоҳ у кишининг даъватларини қабул қилдилар ҳамда у кишини қўллаб-қувватлаш ва биргаликда жиҳод қилишга аҳдлашдилар. Ушбу муборак байъат билан даъватнинг амалий суратда ижро этилиш босқичи бошланди. Ушбу даъватга Аллоҳ таоло саодатни ирода қилган кишилар лаббай деб жавоб бердилар.

Шайх масжидда талабаларга (дарс бериш учун) мажлис уюштирдилар. Талабалар у кишининг ҳузурларига турли томонлардан келишарди. Шайх ҳукмдорлар ва уламоларга Аллоҳнинг йўлига даъват қилиб номалар йўлладилар. Янги бошловчилар ва авом учун турли рисолалар ва мухтасар китоблар ёздилар. Толиби илмларга наф тегсин ва фойдали илмлари зиёда бўлсин дея катта китоблар ҳам битдилар. Шундай қилиб тавҳид давлати барпо бўлди. Нажд диёрларининг барчаси ушбу мамлакат байроғи остига кирди. Кечаги водий ва қишлоқлар бугун энди ушбу диёрнинг барча қисмига ҳукмронлик қиладиган катта бир пойтахтга айланди. Тавҳид кенг ёйилди. Ширк, бидъат ва хурофот белгилари йўқ қилинди. Мамлакатнинг турли бурчакларида илмий мадрасалар очилди. Ушбу мадрасалардан буюк уламолар етишиб чиқишди. Китоб ёзиш ва илмий изланиш ҳаракати фаол тус олиб, ушбу фойдали китоблар (мамлакат аҳлининг диний савиясида) катта бурилиш ҳосил қилди. Ушбу даъват умри узоққа чўзилди. Ушбу давлатга тўсқинлик қилувчиларнинг қарши чиқиши ва унинг йўлига тўғаноқ бўладиган ҳаддан ошувчиларнинг мавжуд бўлишига қарамасдан, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, ушбу давлат ҳамон ўз ўрнида барқарордир. Ушбу диёрлар, Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, тавҳид даъвати остида яшаб келяпти. Аввалгию-кейинги ушбу диёр душманларининг макр-ҳийлаларига қарамасдан, Аллоҳнинг изни билан, шундайлигича давом этиб қолади. 

               

«Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, Исломни) оғизлари (яъни, ҳеч қандай ҳужжатсиз беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса гарчи (кофирлар) ёмон кўрсалар-да, Ўз нурини комил қилишни (яъни, ҳар тарафга ёйишни) истайди» (Тавба: 32).

Дарҳақиқат ушбу даъват душманлари уни куч-қувват билан йўқ қилиб ташлашга ҳаракат қилишди. Бироқ муваффаққиятга эришишолмади. Ва яна ушбу даъват борасида шак-шубҳа қўзғаш, фириб, шубҳа ва турли нафрат уйғотувчи сифатлар билан васф қилиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишди. Бироқ ушбу даъват янада порлоқ бўлиш, очиқ-ойдин, қабул қилиниш ва (одамларни) унга интилиши нуқтаи назаридан зиёда бўлди холос.

Ана шуларнинг охиргиларидан, барчамиз бошдан кечираётган турли номлар билан номланган жамоатларнинг қўл остида даъват номи билан бегона, шубҳали фикларни диёрларимизга кириб келишидир. Мисол учун: «Ихвон ал-Муслимин» жамоати, «Таблиғ» жамоати ва яна фалон, пистон жамоатлар. Уларнинг мақсади бир. У ҳам бўлса тавҳид даъватини кетказиб, унинг ўрнини эгаллашдир. Ҳақиқатда олиб қарайдиган бўлсак, ушбу жамоатларнинг мақсади улардан олдин ўтган ушбу муборак даъват душманларининг мақсадидан фарқ қилмайди. Барчалари ушбу даъватни йўқ қилишни хоҳлайдилар, бироқ фарқлари танлаган услубларида холос, акс ҳолда ушбу жамоатлар ҳақиқатда Аллоҳнинг йўлига даъват қилмоқчи бўлса, унда нима учун ўз диёрларини ташлаб кетишяпти?! Ҳолбуки ўша диёрлар даъват ва ислоҳотлар олиб боришга ўта муҳтождир.

Ушбу жамоатлар ўз мамлакатларини ташлаб чиқиб, тавҳид мамлакатига ҳужум қиляпти. Истаги эса ушбу диёрнинг ислоҳотлар олиб боришдаги тўғри йўлидан эгри йўлга ўзгартириб юбориш, ёшларини йўлдан уриш, ўртада фитна ва адоватни қўзғашдир. Диёримизда ўзининг ақидаси ва манҳажида исломий бўлган, шариат билан ҳукм юрғизиб, ҳад-ҳудудларни қоим қиладиган, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган бир давлатни кўришди. Сўнг ундан ушбу неъматни тортиб олиб, тартибсизлик ва ақидада фасодга юз тутишликни бошидан ўтказаётган бошқа мамлакатлар каби қилишни хоҳлашди. Акс ҳолда айнан мамлакатимизга ҳужум қилиб, унга бутун диққат-эътиборини қаратиб, фасодга юз тутган мамлакатларни тарк этишдан мақсади нима ўзи?!

Ушбу жамоатлар дарҳақиқат баъзи ёшларимизни йўлдан уришди. Натижада ўша ёшлар уларнинг фикрларидан таъсирланишиб, ўзларининг жамиятларига салбий муносабатда бўладиган, раҳбарлари ва уламоларига нисбатан шубҳа назари билан боқадиган бўлиб қолишди. Уларда ақидага бўлган ғаюрлик сўнди. Натижада ақидага аҳамият қаратишни четга суриб қўйишди. Алалоқибат ўзлари билмайдиган нарсалар борасида жаврайдиган, ҳар бир қағиллаган овозга ҳам қулоқ тутадиган бўлиб қолишди.

Ушбу мамлакатни, Аллоҳга мақтовлар бўлсин, динларига ғаюр бўлган, ақидаларини мудофаа қиладиган, душманларнинг макр-ҳийлаларини ўзларига қайтара оладиган, ялтироқ исмларга алданмайдиган, ёлғон ҳиссиётлардан таъсирланмайдиган ўғлонлари бор.



(«Ҳақиқоту ад-даъва илаллоҳи ва махтассот биҳи жазиротул ароб» 1-4 саҳифалар). 
Диний ишлар вазири, фазилатли шайх, аллома

Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳнинг

«Ихвон ал-Муслимин» жамоати ҳақидаги мулоҳазалари

Ҳафизаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ал-Ихвон ал-Муслимин» жамоатига келсак, уларнинг даъватларини энг зоҳир қиладиган жойи шундаки, уларда жамланиш, сир сақлаш, ўзгарувчанлик ва ўзларига фойда беради деб ўйлаган кимсаларига яқинлашиш, ишларининг ҳақиқатини ошкор қилмаслик бордир. Яъни, бир жиҳатдан улар баъзи турларида «Ботиния»дирлар. Ўз ишларининг ҳақиқатини махфий сақлайдилар. Улардан баъзилари уламо ва шайхлар билан узоқ вақт алоқа қилиб юриши мумкин, лекин улар унинг ҳақиқатда кимлигини билмайдилар. Чунки, у баъзи сўзларни зоҳир қилиб, баъзиларини эса яширади. Ўзидаги бор гапни айтмайди. Энди уларнинг жамоатларини ва усулларини зоҳир қиладиган ерлари ҳақида гапирсак, улар ўз эргашувчиларининг ақлларини буларнинг манҳажларига хилоф бўлганларнинг сўзларини эшитишдан қулфлаб қўядилар. Бу қулфлаб қўйишнинг бир қанча турли хил йўллари бўлиб, улардан бири бошқаларни сўзларини эшитмасликлари учун эрталабдан кечгача йигитларни машғул қилиб қўядилар. Яна бир йўли, уларни танқид қилаётганлардан огоҳлантирадилар. Бордию инсонлардан уларнинг манҳажларини ва йўлларини биладиган бирон кимса, уларни танқид қилиб, йигитларни жирканч гуруҳбозликка аралашишдан огоҳлантираётганини кўрсалар, дарҳол турли хил йўллар билан бу кишидан огоҳлантирадилар. Гоҳида, унга туҳматлар қиладилар. Гоҳида, у ҳақида ёлғон гапирадилар. Гоҳида, у ундан узоқ бўлган ишларни гапириб уни қоралайдилар. Ва шу гапларни гапираётганда уни ёлғонлигини билиб турадилар. Гоҳида, унинг бирор камчилигини топиб олиб, у билан уни уялтириш учун ва инсонларни ҳақ ва ҳидоятдан узоқлаштириш учун уни катталаштирадилар. Улар бу ишларида мушрикларга ўхшайдилар. Яъни, уларнинг хислатларидан бир хислатида ўхшайдилар. У ҳам бўлса, улар кўпчилик тўпланадиган ерларда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қаршилик қилиш учун ва инсонларни У кишига эргашиб кетишликларидан тўсиш учун бу диндан қайтган киши, бу фалондақа, бу пистондақа деган гапларни жар солиб гапирардилар. Яна «Ихвонлар»ни бошқалардан ажратиб турадиган ерларидан бири, улар Суннатни ва унинг аҳлини ҳурмат қилмайдилар, гарчи буни зоҳир қилмасаларда. Ҳақиқатда эса, улар Суннатни яхши кўрмайдилар ва Унинг аҳлига чақирмайдилар. Биз буни тажрибада уларга боғлиқ бўлган кимсаларда ёки улар билан аралашиб юрган кимсаларда кўрдик. Бордию бирор кимса Суннат китобларини ўқишни бошласа, айтайлик «Саҳиҳ ал-Бухорий»ни, ёки баъзи шайхлар олдига баъзи китобларни ўқиш учун борганини кўрсалар, уни огоҳлантирадилар. Ва: «Бу сенга фойда бермайди». ««Саҳиҳи ал-Бухорий» сенга нима фойда келтиради? Бу ҳадислардан қандай фойда оласан? Бу уламоларга қара, уларнинг ҳолати қандай? Улар мусулмонларга нима фойда қилдилар? Мусулмонлар фалон-пистон ҳолатдалар», деб айтадилар. Яъни, улар ўз ораларида Суннат дарслари бўлишлигига ва Унинг аҳлига муҳаббат бўлишлигига ва унданда муҳимроғи, аслларнинг асли бўлган ақида дарслари бўлишлигига иқрор бўлмайдилар. Уларнинг кўринишларидан яна бири, улар салтанатга интиладилар. Ва бу ўз бошлиқларидан бирортасини кўтарилиши учун танлаб олишликлари билан бўлади. Гоҳида, ўша бошлиқ таълим соҳасида бўлади. Гоҳида эса, қонуншунослик соҳасида бўлади. Яъни, улар ўзларини шу нарсага бериб, баъзиларига шу йўл билан, ёки бошқаси билан салтанатга етиб бориши учун ёрдам беришади. У эса бу ишдан бехабар бўлиши мумкин. Яъни, улар жузъий бошлиқликка ҳаракат қиладилар. Бу билан улар ўша ердан таъсир қиладилар. Кўтарилган кимса у ерда ҳам гуруҳланишни ҳосил қилади. Яъни, ўзларининг жамоатларидаги кимсани яқинлаштириб, уларнинг жамоатларидан бўлмаган кимсани эса узоқлаштирадилар. «Фалончини узоқлаштириш керак. Унга бунинг имкониятини бермаслик керак. Унга дарс беришига имкон қилмаслик керак. У бу ишда бўлмаслиги керак», деб айтадилар. Нима учун? Аллоҳга қасамки, унга баъзи мулоҳазалар бор! У қандай мулоҳазалар? «У яхши йигитмас. У бизлардан эмас», ва шунга ўхшаш гапларни айтадилар. Яъни, улар наздида яхши кўришлик ва ёмон кўришлик ҳизб ёки жамоат учун бўлиб қолган. Бу эса, худди Хорис ал-Ашъарий ҳадисида зикри келган нарсага ўхшайди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким жоҳилият даъвосини қилса, у жаҳаннамда жамланади», дедилар. Шунда: «Намоз ўқиса ҳам, рўза тутса ҳамми?», деди. Шунда: «Намоз ўқиса ҳам, рўза тутса ҳам. Аллоҳнинг чақириғи билан чақиринглар! Роббингиз сизларни мусулмонлар, мўминлар, Аллоҳнинг бандалари деб номлади», дедилар. Бу ҳадис саҳиҳдир. Ва худди шунингдек, машҳур ҳадисда бир киши «Муҳожирлар», деб керилиб бақирганида, бошқаси эса «Ансорлар», деб керилиб бақирганида, алайҳис солату ва саллам шундай дедилар: «Мен ораларингизда бўла туриб, жоҳилият даъвосини қилаяпсизларми?!». Ва ҳоланки бу икки исм «Муҳожир» ва «Ансор» шаръий исмлар эди. Лекин дўст тутишлик ва душман тутишлик, ҳамда ёрдам беришлик ушбу исмлар устида бўлишлиги билан, шу заҳотиёқ исломийлигидан чиқиб жоҳилият даъвосига айланди. Яна уларда бошқа жоҳилият ишларидан кўп бўлиб, «Аҳли суннат вал жамоат»нинг йўлини тутишлари учун ва салафи-солиҳлар манҳажи билан ҳидоятлансинлар учун йигитларни чиройли йўллар билан бундан огоҳ қилиш керак. Худди Аллоҳ жалла ва аъла қуйидаги сўзида буюрганидек: 

             



«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Парвардигорингизнинг Йўлига Динига донолик ҳикмат ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг! Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қилинг!» (Наҳл: 125). Яна уларнинг кўринишларидан бири, балки уларни бошқалардан ажратиб турадиган ери шундаки, уларнинг асосий ғоялари давлат тепасига ўтиришдир. Ва бу эса «Ихвонлар»нинг манҳаж ва даъватларида кўриниб турган нарсадир. Ҳа, уларнинг даъватларидан бўлган ғоялари давлатга эришиш бўлиб, аммо инсонларни Аллоҳ жалла ва аъланинг азобидан қутқарадиган ва ушбу ҳидоят туфайли уларга раҳмат тушадиган, ҳамда қабр азобидан, дўзах азобидан қутултириб, уларни жаннатга олиб кирадиган нарсаларга унчалик эътиборлари йўқдир. Шунинг учун ҳам улар «Ҳокимлар ҳақида гапириш инсонларни тўплайди ва инсонларнинг хатолари ва гуноҳларини гапириш уларни бўлиб ташлайди. Шундоқ экан, қалбларни жамлайдиган нарсага киришинглар», деб айтадилар. Шак-шубҳа йўқки, бу аслидан хатодир ва фасод ниятдир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрда уч нарса ҳақида сўралишини баён қилдилар. Банда Роббиси, дини ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида сўралади. Қизиғи шундаки, улар билан узоқ вақтдан бери бирга бўлган кимсалар, улар қабрга кирганларида уларни нима қутқаришини билмайдилар. Унга бу ҳақида насиҳат қилинганми?! Унга ўзи яхшилик исталганми?! Йўқ, улар фақат ғояларга эришиш учун фойдаланилган кимсалар холос. Агар улар мусулмонларни ҳақиқатан ҳам яхши кўрганларида эди, уларни Аллоҳнинг азобидан қутқарадиган нарсаларга насиҳат қилишга куч сарфлаган бўлардилар. Уларга Тавхидни ўргатган бўлардилар. Чунки, киши аввало шу ҳақида жавобгар бўлади …

(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди.)


Фазилатли шайх, аллома Абдуллоҳ ибн Ғудаён

ҳафизаҳуллоҳнинг фатволари

Ҳафизаҳуллоҳ айтдиларки: «Бу шаҳарлар жамоатлар деган номни билмас эди. Лекин бизларга ташқаридан инсонлар келиб, уларнинг ҳар бири ўз юртларида мавжуд бўлган нарсаларга асос сола бошладилар. Масалан ҳозир бизларда «ал-Ихвон ал-Муслимин» деб номланадиган ва «Жамоатут таблиғ» деб номланадиган ва бошқа жамоатлар кўпдир. Ҳар бир кимсани бирор жамоат бошқармоқда ва бошқаларни шу жамоатга эргашишларини истайди. Ва бошқа жамоатларга эргашишни ман қилади. Ва ўзининг жамоатини ҳақ устида билиб, бошқаларини залолатда деб ўйлайди. Аслида бу қанчалик ҳақиқат?! Ҳақ мен сизларга зикр қилиб ўтганимдек биттадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларнинг бўлиниб кетганини баён қилдилар. Ва бу уммат ҳам етмиш учга бўлинишини ва улардан биттасидан бошқа ҳаммаси дўзахда эканини ҳам баён қилдилар. Шунда «Ё Расулуллоҳ, ўша қайсиниси?», деб сўраганларида, У киши: «Мен ва саҳобаларим бугун нима устида бўлсак, шуни устида бўлганлари», деб жавоб бердилар. Ҳар бир жамоат ўзларига бир низом қилиб оладилар. Ва ҳар бирининг ўз раиси бўлиб, ҳаммалари ўзларига байъат оладилар. Ва ҳаммалари бош бўлишни хоҳлайдилар ва ҳоказо. Бу билан улар инсонларни бўлиб ташлайдилар. Яъни, бир шаҳар аҳлини турли фирқаларда топасиз. Ҳар бир фирқа билан бошқа фирқа орасида адоват бордир. Шу динданми?! Йўқ, бу диндан эмас. Чунки дин битта, ҳақ битта ва уммат биттадир. Аллоҳ жалла ва аъла: «Энг яхши уммат бўлдингиз», деб айтади. Турли бўлаклар бўлдингиз демади. Йўқ, балки: «Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз», дейди. Ҳақиқатни оладиган бўлсак, бу жамоатлар бизларга келиб ёмон ҳаракатлар қилдилар. Улар ўз атрофларига хоссатан ёшларни йиғиб оладилар. Ва катта ёшликларни унчалик хоҳламайдилар. Шунинг учун тўлиқсиз ўрта мактабларга, ҳамда тўлиқ ўрта мактабларга ва институтларга борадилар. Ва қизларнинг мактаблари ҳам худди шу кабидир. У ерларда ҳозир «ал-Ихвон ал-Муслимин» жамоатига ва «Жамоатут таблиғ» жамоатига чақириқлар кетаяпди. Ва ҳатто қизларнинг мактабларида ҳам. Нима учун киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлмайди ...

(Ушбу сўзлар Риёздаги «Минҳажус суннат» тасжилотининг «Жамоатлар ҳақида ва уларнинг Ҳарамайн шаҳарларига таъсири ҳақидаги уламоларнинг фатволари» номли кассетадан олинди.)




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет