И.Ҳ.Ҳамдамов, С. Б. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. А. Сувонова ботаника и.Ҳамдамов, С. Мустанов, Э. И.Ҳамдамова, Г. Сувонова Ботаника


Баргларнинг катта кичиклиги ва яшовчанлиги



бет11/22
Дата25.04.2016
өлшемі3.58 Mb.
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22

Баргларнинг катта кичиклиги ва яшовчанлиги.

Барглар ўсимлик турига қараб ҳар хил катталикда бўлади. Бази бир ўтсимон ўсимликларда уларнинг катталиги бир неча мм. ни ташкил қилса, базиларида метрлар билан ўлчанади: масалан, Африка ва жанубий Америкада ўсадиган палмалар (Rhaphya taedigera) баргининг узунлиги 20-22, эни эса 10-12 метрга етади. Марказий Осиё тоғларида ўсадиган равочларнинг бази бир турлари йирик баргга эга (ўртача узунлиги бир метргача боради).

Барг ўсимликларда ўзгарувчан органдир, шунинг учун бир ўсимликнинг ўзида ҳар хил шаклдаги ва катталикдаги баргларни учратиш мумкин. Ўсимликларда учрайдиган ана шундай ҳодисага ҳар хил барглилик ёки гетерофилия деб аталади. Гетерофилия грекча «gеtеrоs»-ҳар хил, «fillon»-барг деган сўзлардан олинган. Бундай ҳодисани кўпинча тут дарахтида, анжирда, сув айиқтовонида кузатамиз. Тут дарахтининг битта новдасида бутун ҳамда бўлакли баргларни учратиш мумкин.

Ўсимликларда баргларнинг яшаш муддати ҳам турличадир. Ўсимликларнинг кўпчилиги ҳар йили кузда ўз баргини тўкади. Барг бандлари асосида ҳужайраларнинг махсус ажратувчи қавати ҳосил бўлиши сабабли хазонрезгилик содир бўлади. Тол, терак ва мевали дарахтлар барги тўкиладиган дарахт ўсимликлар ҳисобланади.

Шунингдек, доимий яшил ўсимликлар ҳам бўлиб, уларнинг барглари бир неча йил яшайди. Буларга нина баргли ўсимликлардан қарағай, оққарағай, қорақарағай; кенг баргли ўсимликлардан шамшод, брескилет; субтропик ўсимликлардан палма, чой, лавр мисол бўлади.

Масалан, қарағай барги 2 йил, қора қарағай барги 5-7 йилгача, лавр барги 4, олеандра барги 3 йилгача яшайди. Жанубий-ғарбий Африкада ўсадиган вельвичия барглари эса 100 йилгача нобуд бўлмайди. Улар барг асоси билан ўсаверади, учи эса қуриб кетаверади.


Баргларнинг новдаларда жойлашиши.

Ўсимликларнинг барглари маълум бир тартибда, табиат қонуниятлари асосида - ҳар доим бир-бирига соя қилмайдиган ҳолда жойлашади (37-расм).



1. Навбат билан ёки кетма-кет жойлашиш. Бунда новданинг ҳар қайси бўғимидан фақат биттадан барг чиқиб, новда бўйлаб пастдан юқорига: бир-

бирига тескари ёки спирал ҳолда бирин кетин навбат билан жойлашади. Масалан, олма, ўрик, олча барглари спиралсимон ёки кетма-кет жойлашган.

2. Карама-қарши жойлашиш. Новданинг ҳар қайси бўғимида бир-бирига карама-қарши иккита барг жойлашса, карама-қарши жойлашиш деб аталади. Райҳон, ялпиз ва сирень барглари бунга мисол бўлади. 3. Ҳалқасимон ёки доиравий жойлашиш. Новда бўғимида уч ва ундан зиёд барглар жойлашса, ҳалқасимон ёки доиравий жойлашиш бўлади: элодея, қирқбўғим, олеандра барглари ҳалқасимон жойлашган. Агар ўсимликларнинг ёки бир новданинг баргларига қуёш тушадиган томонидан қаралса, уларнинг ҳаммасини кўриш мумкин. Ҳаттоки остки барглар устки баргларга нисбатан бирмунча узун бўлиб, қуёш ёруғлигига талпиниб туради. Баргларнинг б
ундай жойланишига барг мозаикаси ёки нақшлари деб аталади.

37-расм. Баргларнинг новдада жойлашиш хиллари: А – навбатлашиб,

Б – қарама-қарши, В – Г – Д – халқасимон жойлашиш.



Шакли ўзгарган барглар (барг метаморфози)

Т
абиат шундай мўъжизакорки, шароитга қараб ҳатто барглар ҳам ўз шаклини ўзгартиради (38-расм). Қурғоқчилик ерларда ўсимликлар сувни кам



38-расм. Барг метаморфози (шакли ўзгарган барглар):

1 – жингалак, 2 – тикон, 3 – пашша ушлагич барг, 4 – кўзача баргли непентес.

буғлатиш учун кўпгина баргларини тиканга айлантиради. Кактус, зирк, спаржа ўсимликларида барглар мутлақо тиканга айланган. Айрим ўсимликларда барг пластинкасининг четидаги тишлари майда тиканларга айланади. Махсар, қушқўнмас ва говтикан ўсимликларида ана шундай баргларни кўриш мумкин. Намгарчилик кам ерларда ўсувчи акация, ковул ўсимликларида эса ён баргчалар тиканга айланади.

Бази бир ўсимликларда баргнинг бутун ёки бирор қисми ипсимон жингалакка айланади. Жингалаги бор бўлган ўсимликлар бошқа ўсимликларга илашиб ўсади ва баргларини қуёш ёруғлигига тўтади. Хашаки

нўхат, нўхатак, бурчоқ, ясмиқ ўсимликларидаги мураккаб баргларнинг охирги баргчаси шаклини ўзгартириб жингалакка айлантирган.

Сувда ёки ботқоқлик ерларда ўсадиган ўсимликларнинг барглари ҳашаротларни тутиб олиб, уни ҳазм қилишга мослашган. Шунинг учун ҳам улар ҳашаротҳўр ўсимликлар деб аталади. Ботқоқ росянкаси, венерина, мухаловка баргларига ҳашарот қўниши билан тукчалар таъсирланади ва улар ёйилиб ҳашаротни ушлаб олади. Барг безлари эса ўзидан ёпишқоқ суюқлик ферментлар ажратади ва шу суюқлик ёрдамида ҳашаротнинг органик моддалари ўсимликка сўрилади. Бразилияда ўсадиган Непентис ўсимлигида эса барг бандининг бир қисми кўзачага, барг пластинкаси эса қопқоқчага айланган бўлиб, ҳашаротлар шу кўзачага тушиши билан қопқоқча ёпилади, ушланган ҳашаротлар ҳазм бўлади. Шундай қилиб, ўсимликларнинг барглари фотосинтез билан биргаликда ўсимликни азотли органик моддаларга бўлган талабини қондириб туради.

Пиёзбошда барглар ўз хлорофилл доначаларини йўқотиб рангсиз қобиққа айланади ва ўзида захира озиқ моддалар тўплайди. Карам, алоэ барглари эса этли бўлиб, улар ҳам ўзида захира озиқ моддалар йиғади. Хлорофилл доначаларига эга бўлган бу баргчалар органик моддалар ҳам ҳосил қилади.
Баргларнинг ички тузилиши

Б


39-расм. Маккажўхори баргининг кўндаланг кесими: 1 – устки эпидермис, 2 – ҳаракатлантирувчи ҳужайралар, 3 – мезофилл ҳужайралар, 4 – ўтказувчи боғлам: а – ксилема, б – флоэма, 5 – ўраб турувчи ҳужайралар, 6 – остки эпидермис, 7 – дағал тук.
аргларнинг ички тузилиши, уларнинг бажарадиган функциясига бирмунча мос келади. Баргнинг ташқи шароитга мослашувчи орган эканлиги, унинг ички тузилишида аниқ ифодаланган. Баргнинг ички тузилишга ундаги, айрим гисталогик элементларнинг тизимига ва уларнинг жойлашиш тартибига, сув режими, ёруғлик, ҳаракат, шамол, тупроқ шароити, денгиз сатҳидан баландликда жойлашиши ва бошқа омиллар сезиларли даражада таъсир қилади. Шунинг учун ҳам баргнинг ички тузилиши, ҳатто бир ўсимликнинг ўзида ҳам фарқ қилади.

В. Р. Заленский ўсимликларда сувнинг камайиши ва ёруғликнинг ортиши билан унинг остки қисмидан учки қисмигача барг тизимининг ярус бўйлаб ўзгариш қонуниятларини кузатди. Барглар ўсимликнинг устки ярусига кўтарилган сари маълум бир сатҳда барг томири йиғиндисининг узунлиги ортиб боради, гисталогик элементлари зичлашади, ҳужайралар бирмунча кичраяди, ҳужайра пўсти ва кутикуласи қалинлашади.

Айниқса, устки ярусда устицаларнинг ҳажми бирмунча кичраяди, миқдори эса кўпаяди. Баргнинг эт қисмида (изень ўсимлигининг) мезофиллдаги устунсимон паренхималарда ҳам ўзгаришлар бўлади, ҳужайралар оралиғи қисқаради ва зичлашади. Изеннинг эпидермис ҳужайраларининг устки деворлари сезиларли даражада қалинлашган ва кутикула билан қопланган. Унинг устицалари кичкина бўлиб, 1 мм кв юзада 67 донагача бўлади. Эпидермис ҳужайралари туклар билан қопланган. Сув сақлаш функциясини бажарувчи бир ёки икки қават юпқа пўстли рангсиз паренхима ҳужайралар - гиподерма эпидермис остида жойлашган.

Баргнинг ички тузилиши кўп жиҳатдан барг пластинкасининг шаклига, яъни унинг ясси, кенг ёки ингичка ва игнасимон бўлишига боғлиқ. Икки паллали ўсимликларнинг кенг пластинкали барги икки асосий қисмдан: барг эти ва томирларидан иборат. Барг эти томирларга қараганда юпқа бўлади.

Томирлар иккита асосий вазифани бажаради. Уларда ўтказувчи найлар бўлганлиги учун сув ва унда эриган минерал ҳамда органнк моддалар оқади. Механик тўқималар эса барг этини мустаҳкам тутиб туради.

Б


40-расм. Ғўза баргининг ички тузилиши: 1 – ку-тикула, 2 – эпидермис, 3 – устунсимон паренхима,

4 – булутсимон паренхима, 5 – остки эпидермис,

6 – устица (оғизча), 7 – колленхима, 8 – айирувчи ҳужайра, 9 – асосий паренхима, 10 – сув ўтказувчи най, 11 – ёғочлик паренхимаси, 12 – элаксимон найлар, 13 – луб паренхимаси, 14 – ўраб турувчи ҳужайралар, 15 – луб толалари, 16 – безча, 17 – тукча.

арг сиртининг ҳам остки, ҳам устки томони эпидермис билан қопланган (39-расм). Эпидермис ҳужайралари баргда сув буғлантиришни ва ҳаво алмашиниб туришини тўғри таъминлаб боради. Бу ҳужайралар оралиқсиз зич жойлашиб, у баргни қуриб қолишидан ҳамда ташқи физик механик таъсирлардан, шунингдек, баргнинг ички ҳужайралари мезофилига микро организмларнинг киришидан сақлайди. Айрим ўсимликларнинг (бегония, традесканция) устки эпидермис ҳужайраларида антоцион пигментлари бўлиб, баргни, барг бандини ҳар хил рангга бўяйди. Барг эпидермиси хоҳ рангсиз, хоҳ рангли бўлсин ўзидан бемалол қуёш энергиясини ўтказади. Остки эпидермис ҳужайралари орасида кўпгина устицалар жойлашади.

Эпидермис ҳужайралари устида оддий, туклар жойлашган бўлади. Оддий туклар кўпинча оқ рангда ёки рангсиз бўлиб, қуёш энергиясини қайтаради, устицаларни устини ёпиб қўйиб, сув буғланишини камайтиради. Безли туклар эса ҳар хил кислоталарни ва эфир мойларни ажратиш билан бирга ҳимоя вазифасини ўтайди. Остки ҳамда устки эпидермис орасида хлорофилл доничаларига бой бўлган мезофилл деб аталадиган ассимилацион тўқималар жойлашган. Икки палалли ўсимликларда мезофилл ҳужайралар икки хил кўринишда бўлади. Бир неча қават чўзиқ барг сатҳига перпендикуляр жойлашган ҳужайралар устунсимон ёки полисад парехимаси деб аталади. Бу тўқимада хлоропласт жуда кўп бўлгани учун барг устки томонндан тўқ яшил рангда кўринади.

Устунсимон паренхима остида бироз юмалоқроқ, турли шаклдаги Ҳужайралар жойлашган бўлиб, улар ғоваксимон ёки булутсимонн паренхима деб аталади. Булутсимон паренхима ҳужайралари сийрак жойлашган, яъни орасида бўшлиқлар бор. Устунсимон ҳужайралар эса улардан зич жойлашганлиги билан фарқ қилади. Булутсимон паренхимада хлоропластлар нисбатан кам, шунинг учун ҳам барг остки томондан оч яшил рангда кўринади. Ҳужайра орасидаги бўшлиқлар орқали ҳаво ва сув буғлари ҳаракат қилади. Кераксиз ҳаво ва сув устица орқали атмосферага чиқарилиб юборилади. Булутсимон тўқима ўзининг ясси томони билан устунсимон тўқимага ёпишиб олиб, унда тайёр бўлган органик бирикмаларни флоэмага етказиб беради. Иккала паренхима биргаликда ассимилияцион тўқимани ташкил қилади.

Баргнинг микроскопик тузилиши барг сатҳига тушадиган ёруғлик миқдорига ҳам боғлиқ. Қуёш нури яхши тушадиган ердаги ўсимлик (янтоқ, кунгабоқар)лар баргларида бир ёки бир неча қават устунсимон паренхималар мавжуд. Сояда ўсадиган баргларда эса булутсимон паренхима тўқималари ҳосил бўлади. Бундай ҳолатни ҳатто битта ўсимликнинг ўзида ҳам кузатиш мумкин. Демак, офтобда ўсадиган барглар сояда ўсадиганларга қараганда 2-2,5 марта қалин бўлади. Устунсимон паренхима қуёш энергиясининг миқдорига қараб, мослашувчи орган ҳисобланади. Масалан, қуёш энергияси кўп бўлса, ҳужайрадаги хлорофил доначалари ўзининг кичик сатҳи билан қуёшга қараб кам нур олади, агарда бундай энергия камлик қилса, юзаси кенг томони билан қуёшга қараб ёруғлик нурини олади. Қуёш энергияси ҳаддан ташқари кўп бўлса, хлорофил доначалари устинсимон тўқиманинг тубига тушиб, ёруғликдан қочади. Ёруғлик камайганда эса аксинча юқорига кўтарилади.

Барг ассимиляцион тўқималари орасида томир қисми толали най боғламлари бўлиб, кселема шу боғламнинг устки, флоэма эса остки томонида жойлашади. Остидан эпидермис билан қопланган, у баргнинг томир қисмидан пастдан бир ёки икки қават колленхима тўқимаси жойлашган бўлиб, у баргнинг эластиклик қобилиятини оширади. Унинг остки қисмида асосий паренхима ҳужайралари бор ва унда ҳар хил органик ҳамда анорганик моддалар тўпланади (40-расм). Шунингдек, баргда уни тик ушлаб турувчи ва синиб кетишдан асровчи механик тўқима-склеренхима ҳам мавжуд.

Бир паллали ўсимликлар баргининг ички тузилиши икки паллалилар баргидан бирмунча фарқ қилади. Уларнинг ассимиляцион тўқимасида устунсимон паренхима бўлмайди. Ҳамма ҳужайралар юмалоқ булутсимон ҳужайралардан иборат. Устицалар баргнинг остки эмас, балки устки эпидермисида жойлашган. Буғдойдошлар оиласи вакиллири устки эпидермис ҳужайралари орасида йирик, рангсиз, юпқа пустли ҳужайралар жойлашган бўлиб, уларда асосан сув тўпланиб туради. Иссиқ пайтларда ўсимлик сувсираб колса, улардаги сув бошқа ҳужайраларга ўтиб кетади. Бунда барглар юқорига қараб буралиб, найча ҳосил қилади ва қуёш нуридан сақланади. Эпидермисдаги бу йирик ҳужайраларнинг вазифаси барг шаклини ўзгартириб туришдан иборат. Шунинг учун ҳам бу ҳужайралар ҳаракатлантарувчи (мотор) ҳужайралар деб аталади.

Шундай қилиб, бир паллали ўсимликлар баргининг остки ҳам устки эпидермиси орасида бир хил шаклдаги ассимиляцион туқима - мезофилл ва ўтказувчи боғламлар жойлашган, боғламлар атрофида боғламларни ўраб турувчи мезофилл ҳужайралар ҳам мавжуд. Ўтказувчи боғламлар йирик ва майда бўлади, йирик боғламларда флоэма билан ксилемадан ташкари склеринхима ҳам бор, кичигида эса ксилема билан флоэма бўлади. Эпидермис ҳужайраларининг ташқи пўсти кутин моддаси ва қумтупроқ моддаси билан тўйинган бўлади.
Бўлим юзасидан назорат саволлари


  1. Вегетатив органлар тўғрисида маълумот беринг.

  2. Генератив органларга нималар киради?

  3. Илдизнинг вазифаларини айтинг.

  4. Илдизнинг келиб чиқишига ва ташқи кўринишига кўра хиллари тўғрисида маълумот беринг

  5. Илдизнинг ички тузилиши, бирламчи ва иккиламчи тузилишини тушунтириб беринг

  6. Шакли ўзгарган (метаморфоз) илдизларни санаб мисоллар келтиринг

  7. Туганак бактерияли илдизлар ва уларнинг аҳамияти.

  8. Поянинг вазифаларини айтинг.

  9. Поянинг ўсиш характерига ва кўндаланг кесимига кўра хилларини айтинг

  10. Новданинг морфологик тузилиши ва унинг хиллари

  11. Новданинг шохланиш типларини айтинг

  12. Шакли ўзгарган (метаморфозлашган) новдалар тўғрисида тушунча беринг.

  13. Икки паллали ва бир паллали ўсимликлар поясининг ички тузилишини тушунтиринг

  14. Поянинг бирламчи ва иккиламчи ички тузилишини гапириб беринг

  15. Дарахтсимон ўсимликлар поясининг ички тузилишини тушунтиринг.

  16. Баргнинг вазифалари ва унинг морфологик тузилишини айтинг.

  17. Оддий ва . мураккаб барглар тўғрисида маълумот беринг

  18. Баргларнинг катта кичиклиги ва яшовчанлигини тушунтириб беринг.

  19. Шакли ўзгарган барглар (метаморфози)ни тушунтириб беринг

  20. Баргларнинг ички тузилишини тушунтиринг.


IV боб. ЎСИМЛИКЛАРНИНГ КЎПАЙИШИ
Барча тирик организмларга хос ҳусусиятлар ўсимликларда ҳам мавжуд. Ўсимликлар ҳам нафас олади, озиқланади, ривожланади, кўпаяди ва охирида нобуд бўлади. Барча тирик организмларнинг ўзига ўхшаш янги индивидларни ҳосил қилиши кўпайши деб аталади. Ўсимликлар дунёсида кўпайишнинг турли хили мавжуд. Тубан, шунингдек, юксак ўсимликлар уч хил (жинсий, жинссиз ҳамда вегетатив) кўпаяди.
Жинсий кўпайиш.

Бундай кўпайишнинг моҳияти шундаки, физиологик жиҳатдан фарқ қиладиган иккита гаплоид ҳужайра қўшилиб, янги организмни вужудга келтиради (41-расм). Жинсий кўпайишда қўшиладиган ҳужайралар жинсий ҳужайра -гамета деб аталади. Гамета грекча «гамете»-хотин, «гаметес»-эр деган сўздан олинган. Гаметалар орасидаги физиологик фарқ шундан иборатки, бир гамета урғочи, иккинчиси эса эркак ҳисобланади.

Гаметалар бир ёки ҳар хил организмда пайдо бўлиши мумкин. Улар қўшилиб битта ҳужайра - зиготани вужудга келтиради. Янги организм бу зиготанинг ривожланишидан ҳосил бўлади. Агар гаметалар бир-бири билан қўшилмаса, янги организмни ҳосил қилувчи зигота вужудга келмайди ва улар ҳалок бўлади.

Ўсимликларда жинсий кўпайиш конюгация ва копуляция деб аталадиган икки типга бўлинади.



Конюгация йўли билан кўпайишда ўзаро яқин турган икки ҳужайранинг карама-қарши томонидан махсус ўсимта ҳосил бўлиб, улар бир-бирига қараб ўсади. Ўсимталар учрашиши билан улар ўртасидаги парда эриб каналчани ҳосил қилади.

Ҳужайранинг биридаги протопласт иккинчисига каналча орқали ўтади ва ядро билан ядроси, цитоплазма билан цитоплазма қўшилади, натижада зигота ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган зигота устидан янги қалин пўст қопланади ҳамда ноқулай шароитдан ўзини сақлайди. Қулай шароитнинг ҳосил бўлиши билан ундан янги организм вужудга келади. Бундай кўпайиш кўпинча спирогира сув ўтида учрайди.



К
41-расм. Хломидомонада (Chlamydomonas)нинг жинсий кўпайиши: 1 – пектин моддали пўст, 2 – цитоплазмаси, 3 – периноид, 4 – хромотофораси, 5 – ядроси, 6 – вокуоласи, 7 – кўзчаси, 8 – хивчин, 9 – изогаметаларнинг ќушилиши, 10 – гетерогамия, 11 – оогамия, 12 – зигота
опуляция
йўли билан жинсий кўпайиш изогамия, гетерогамия ва оогамия каби уч хил шаклида ўтади. «Копуляция» лотинча сўз бўлиб жуфтлашиш деган маънони билдиради .

Изогамия грекча сўз бўлиб «изос»-тенг, «гомео»- никоҳланаман, деган маънони билдиради. Катталиги ва шакли бир-биридан фарқ қилмайдиган эркак ва урғочи гаметаларнинг хивчини бўлиб, унинг ёрдамида сувда тез сузиб ҳаракатлана олади.. Улар бир-бири билан қўшилганда хивчинсиз битта ҳужайра - зигота ҳосил бўлади. Бу ҳужайра кейинроқ қалин пўстга ўралиб, ўзини ноқулай шароитдан асрайди. Бундай кўпайишни яшил сувўтларидан улотриксда кўриш мумкин.

Гетерогамия ҳам грекча «гетерос» ҳар хил, «гомео» никоҳланаман дегани. Бунда гаметалар ўзининг катта-кичиклиги билан бир-биридан фарқ қилади. Хивчинли иккала гамета ҳам бемалол ҳаракат қилади. Уларнинг кичикроғи эркак гамета микрогамета, йирикроғи эса урғочи макрогамета ҳисобланади. Микрогамета макрогаметага нисбатан ҳаракатчан бўлади. Иккаласи қўшилганда зигота ҳосил бўлади. Кўпайишнинг бу хили хламидомонада яшил сув-ўтида кузатилади.

Оогамия.Жинсий кўпайишнинг учинчи шакли оогамия бўлиб, грекча «оог» тухум, «гомео»-никоҳланаман деган маънони билдиради. Оогамияда урғочи гамета йирик ва қўзғалмас, эркак гамета эса жуда майда ҳамда ҳаракатчан бўлади. Урғочи гаметанинг хивчини бўлмайди, у тухум ҳужайра деб аталади. Сперматозоид ёки сперма деб аталадиган эркак гаметанинг эса хивчини бўлади. Оогамия яшил сув ўтларида ҳамда қўнғир сув ўтларидан фикусда учрайди. Кўпчилик тубан ўсимликлар ва барча юксак ўсимликлар оогамия йўли билан кўпаяди. Юксак ўсимликларда сперматозоидлар хивчини бўлмагани учун уни спермий дейилади.

Ўсимликларда гаметанинг ҳосил бўладиган жойи гаметангия дейилади. Агар гаметангия бир ҳужайрали бўлса оогоний, кўп ҳужайрали бўлса архегоний деб аталади. Сперматозоид ҳосил қилувчи орган эса антеридий дейилади.

Агар жинссиз кўпайишда янги организм ўз ирсий белгиларини бир ҳужайра (спора) билан тикласа, жинсий кўпайишда ирсий белгилар иккита (оталик ва оналик) ҳужайра асосида ифодалайди. Шунинг учун ҳам жинсий ҳужайраларнинг қўшилишидан ҳосил бўлган организм иккита мослашувчи наслий белгиларга эга бўлади. Бундай организм яшовчан эмас, балки ноқулай шароитларга чидамлидир. Бу унинг ер юзининг кўпчилик худудларига тарқалишга сабаб бўлган.
Жинссиз кўпайиш.

Бундай кўпайиш асосан бир ҳужайрали споралар ёки зооспоралар ёрдамида амалга ошади. Спора бу грекча уруғ деган маънони билдиради. «Зоо» эса ҳайвон демакдир. Хивчини ёрдамида сувда ҳаракатланувчи споралар зоспоралар деб аталади. Споралар қуруқликда ўсувчи ўсимликларда ҳосил бўлиб, мустақил ҳаракатлана олмайди. Улар майда ва енгил бўлганлиги учун эсган шамол ҳам уларни бемалол учириб кета олади. Зооспоралар кўпинча сув ўтларида, замбуруғларда ҳосил бўлиб, ўз хивчинлари ёрдамида сувда бемалол ҳаракатланади.

Споралар ёки зооспоралар она ўсимликнинг махсус ҳужайраларидан ёки органидан ҳосил бўлади. Уларни агар спора ҳосил қилса, спорангия, зооспора ҳосил қилса зооспорангия деб аталади.

Эволюция жараёнида организмларнинг бирмунча мураккаблашиши спорангияларни кўп ҳужайрали бўлишига ва мустақил органга айланишига олиб келди. Шундай қилиб, ҳар бир ўсимлик турида ўзига хос спорангия ҳосил бўлди. Ана шундай ўзига хос ҳар хил спорангия ва ундан ҳосил бўлган споралар замбуруғ турларида кўплаб учрайди.

О
42-расм. Ўрмон қирққулоғи (Dryopteris filix mas):

А – умумий куриниши, Б – барг булагининг остидан куриниши, В – сорусли баргнинг кундаланг кесими,

Г- споранинг ўсиши, Д – икки жинсли ўсимтанинг остки тамони, Е – архегоний, Ж – антеридий, чиқаётган сперматозоидлар билан, З - ёш папоротник ўсимлиги:

1 – соруслари, 2 – спорангиялар, 3 – плоцинт, 4 – индузий,

5 – ризоидлар, 6 – архегоний, 7 – антеридий.

на ўсимликдан ажралган спора ёки зооспора қулай шароитга тушса, бемалол ўсади, уруғланиш жараёни ўтмасдан янги ўсимлик ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам бундай кўпайиш жинсиз кўпайиш деб аталади. Ҳаво ҳарорати, чиринди ва сув етарли бўлган муҳит споранинг ўсиши учун яратилган қулай шароитдир.

Спора ва зооспоралар редукцион бўлинганлиги учун улар гаплоид хромосомга эга бўлади.



Наслларнинг навбатлашиши ёки галланиши.

Айрим ўсимликлар фақат жинссиз, айримлар эса жинсий, лекин учинчи хил ўсимликлар борки, улар ҳам жинсий, ҳам жинссиз кўпаяди.

Наслларнинг галланиши организмнинг яшаш даврида икки хил насл пайдо бўлиши ва икки хил йўл билан кўпайишидир. Бу уларнинг бири жинсий, иккинчиси эса жинссиз кўпайишдир. Жинсий насл гаметофит, жинссизи эса спорафит деб аталади.

Спораларнинг ўсишидан ҳосил бўлган насл - гаметофит гаплоид (X) хромосомлидир, чунки улар митоз йўли билан бўлиниб, ҳужайралар ҳосил қилади. Бироқ, гаметофитда кейинги бўладиган жинсий жараёнда иккита жинсий ҳужайра - гаметанинг қўшилиши натижасида диплоид (2х) хромосомали зигота ҳосил бўлади.

Зиготанинг ўсишидан ҳосил бўлган жинссиз насл - спорафит ҳам диплоидли, лекин улар ҳосил қилган споралар яна гаплоидли бўлади. Шундай қилиб, ўсимликларда дастлаб жинсий кўпайиш, кейинроқ жинссиз кўпайиш содир бўлади. Демак, йил давомида ана шундай икки хил кўпайишни галланиб кўпайиш дейилади (42-расм). Галланиб кўпайишни йўсинтоифалар, қирққулоқтоифалар, қирқбўғимтоифалар, плаунтоифалар, қарағайтоифалар ва магнолиятоифаларда учратамиз.
Вегетатив кўпайиш.

Вегетатив кўпайиш-ўсимликнинг йўқолган қисмини ёки органини тиклашга, яъни регенерация ҳодисасига, шунингдек, айрим тана қисмларидан бир бутун ўсимлик пайдо қила олиш ҳусусиятига асосланган Вегетатив кўпайиш бир ҳужайрали организмларда ҳам кузатилади. Бунда уларнинг ҳужайралари иккита ҳужайрага бўлиниб ёш насл ҳосил бўлади (43-расм).

Гулли ўсимликларнинг вакиллари поя, илдиз, шунингдек, илдизпоялари, пиёзбошлар ҳамда туганаклар ёрдамида вегетатив кўпаяди.

Вегетатив кўпайишнинг энг кўп тарқалган усуллари қуйидагилар.



Илдизпоя. Кўп йиллик ўт ўсимликларнинг илдизпоя орқали кўпайиши маълум. Масалан, ажриқ, ғумай, қирқбўғим, қамиш, қиёқ, саломалайкум каби ўсимликлар шулар жумласидандир.

Ер ости туганаклар ёрдамида ҳам ўсимликлар кўпаяди. Бундай кўпайишни картошка, тапинамбур, картошкагул каби ўсимликларда учратамиз.





43-расм. Вегетатив кўпайиш: А — тоғ олмасининг илдиз бачкилари ёрдамида кўпайиши; Б - қулупнайда яшил новда — гажаклар билан кўпайиш; В — крижовникни пархиш усулида кўпайтириш.

Пиёзбош билан кўпайиш асосан чўл, чалачўл, шунингдек, тоғ ўсимликлари орасида кўпроқ учрайди. Кўп йиллик пиёзбош ўсимликлар (тоғ лоласи, чучмома) майда пиёзбошчаларни ҳосил қилиб, катта майдонларни қамраб олади. Қишлоқ хўжалигида лола, саримсоқ, наргиз, илонгул кабилар пиёзчалари билан кўпайтирилади. Айрим ўсимликлар барг қўлтиғида ёки тўпгулларида пиёзчалар ҳосил қилади. Шу пиёзчалар тўкилса, ундан янги ўсимликлар ҳосил бўлади. Бундай кўпайишни айниқса, саримсоқда кўриш мумкин.

Илдизбачкилар. Илдизбачкилар илдизда эндоген йўли билан қўшимча куртакнинг ривожланишидан ҳосил бўлади. Ўсимликлар илдиз бачкилари ёрдамида тез кўпайиб, катта-катта майдонларни эгаллайди. Ҳар қайси новда ўзининг қўшимча илдизларига эга, шунинг учун улар алоҳида экилса ҳам нобуд бўлмайди. Бундай ўсимликларга олча, гилос, терак, акация, дўлана, печак, какра, қизилмия ва бошқалар киради.

Ер усти новдалар ёки гажак. Судралиб ўсадиган ўсимликлар ер усти новдалари ёки гажак (мўйлаб)лари ёрдамида кўпаяди. Палак отиб, ўрмалаб ўсувчи ўсимликлар (қулупнай, ғозпанжа) шундай усулда кўпаяди. Гажакнинг тупроқда тегиб турган қисми қўшимча илдиз ҳамда куртак чиқариб, янги ўсимликни ҳосил қилади. Икки йил давомида бир туп қулупнайдан 200 гача ўсимлик ҳосил бўлади.

Пархиш. Пархиш қилиб кўпайтириш. Ўсимлик шохлари ёнсимон шаклда ерга эгилади ва новдасининг учи ердан чиқиб турадиган қилиб кўмилади. Маълум вақтдан сўнг новданинг кўмилган қисмида қўшимча илдизлар пайдо бўлади, шундан кейин пархишни бошқа жойга кўчириш мумкин.Пархиш қилинадиган новданинг тилиниши тез илдиз отишига ёрдам беради. Анор, тол, ток, крижовник ва анжирлар пархиш қилиб кўпайтирилади.

Қаламча билан кўпайтириш. Она ўсимликдан қирқиб олинган, вегетатив кўпайиш учун хизмат қилувчи ўсимликнинг бир қисмига қаламча дейилади. Қаламчалар кўпинча ўсимликнинг новдаларидан тайёрланади. Ток, терак, тол ва анорлар қаламча; олча, атиргул, сирень тоу-сағиз, крим-сағизлар илдизлари билан бегонияънинг айрим турлари, бинафша ва глоксиниялар эса барги орқали кўпаяди.

Тупларни бўлиш. Кўп йиллик манзарали ўсимликлар (флокс, наврўзгул, отқулоқ, равоч) ҳамда бута (наматак) ларнинг тупланган новдалари кавлаб олиниб илдизи билан бўлиб ўтказилади.

Пайвандлаш. Пайвандлаш (трансплантация) деб, куртакнинг ёки қаламчанинг бошқа ўсимлик билан қўшилиб ўсиб кетишига айтилади (44-расм). Ўтқазиладиган ўсимлик пайвандуст, пайвандланадиган ўсимлик пайвандтаг деб аталади. Пайвандлаш усули билан асосан қўшимча илдиз чиқариши қийин бўлган мевали дарахт ва резавор ўсимликлар кўпайтирилади. Пайвандлашнинг бир қанча усуллари (қаламча пайванд, куртак пайванд, искана пайванд ва ҳоказолар) мавжуд бўлиб ҳамма усуллари ҳам ўсимликнинг навини яхшилаш ва ундан юқори ҳосил олишга қаратилган.

44-расм. Пайвандлашнинг турлари:

1 – ёрма пайванд; 2 – пайвандуст; 3 – пайвандтаг;, 4 – куртак пайванд.
Буюк рус олими И. В. Мичурин узоқ йиллар давомида ўсимликларни вегетатив кўпайтиришнинг ҳар хил усуллари билан шуғулланди. У пайвадтаг билан пайвандустнинг ўзаро таъсирини ўрганиб, янги биологик таълимотни яратди ва яқин қариндош ўсимликларнигина эмас, балки узоқ турларни ҳам вегегатив йўл билан дурагайлаш мумкинлигини кўрсатиб берди. Шундан фойдаланиб, мева дарахтларининг кўплаб қимматбаҳо навларини яратди.


Каталог: uploads -> books -> 47879
47879 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
47879 -> Термиз давлат университети педагогика факультети психология кафедраси
47879 -> 3. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихи Хетт давлати (салтанати)
47879 -> Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси
47879 -> Ўзбекистон тарихи кафедраси маматқулова раънонинг 5220200-тарих таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун
47879 -> Хорижий мамлакатлар тарихи” кафедраси умумий тарих. ҚАдимги давр. Тошкент – 2009
47879 -> Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти
47879 -> Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет