Мурод Мансурнинг “Жудолик диёри” романи мисолида



Pdf көрінісі
Дата09.01.2020
өлшемі70.42 Kb.

Романда портрет тасвири

[ SAVIYA.UZ ]

. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда

сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!

| 1

(Мурод Мансурнинг “Жудолик диёри” романи мисолида)

 

Таниқли адиб Мурод Мансур наср йўналишида, хусусан, роман жанрида фаол ижод



қилиб келаётган ижодкорлардан биридир. Шу кунгача унинг бир қатор насрий

асарлари нашр этилди, аммо, булар орасида “Жудолик диёри” романи алоҳида ўрин

тутади. Асарда бир қанча қатағонларга қарамай, ўзлигини йўқотмаган, қалбидаги илм-

маърифат зиёсини сақлаб қолган, иймон-эътиқоди бутун инсонлар билан дин ва

диёнатдан бутунлай юз ўгирган ҳамда зулм-зўрлик, хиёнат йўлига кирган иймони заиф

кишилар бир-бирига қарама-қарши қўйилади.

Ёзувчи романда бир қанча ўзбекона образлар яратади. Романда Султонмурод,

Мақсудхўжа, Саломхон ая, Нусратулла почча, Соли, Маҳфуза, Марғуба, Олим,

Баҳриддин, Чаман каби образлар ўз қиёфасига эга. Шулардан Султонмурод образи

асар марказида туради. Султонмуроднинг ҳаёт йўли машаққатли кечади. Муҳаббат

бобида ҳам айрилиқлару жудоликларга дучор бўлади. Асарда Султонмуроднинг

тарихдан яхшигина хабардор эканига гувоҳ бўламиз. Бунга сабаб, романнинг ўртасида

Султонмуроднинг Оқсарой ва Гўри Амирни зиёрат қилгани, Олой маликаси –

Қурбонжон Додхоҳ тарихи билан қизиққанига ишора бор.

Синчиклаб разм солинса, ҳодисаларнинг асл моҳияти жиддийроқ, теранроқ экани

маълум бўлади. Султонмурод асарнинг иккинчи қисмида камроқ кўринса-да, учинчи

қисмида намоёнлик пайдо этади. У яқинларидан узоқ-узоқларга яшириниб юришга

мажбур бўлади. Лекин асарда воқеалар Султонмурод билан чамбарчас боғлиқ ҳолда

кечади.

Ёзувчи образлар портретини қаҳрамон характери билан биргаликда ёритиб беради. У



қаҳрамонлар портретини тўла тасвирламайди, балки қисқа, айрим ҳолларда асар

қаҳрамонлари тили, нигоҳи билан беришдан кенг фойдаланади:

“… Ёстиқ изи тушиб қолган чўзиқ юзини ишқаб, керишди. Султонмурод акамнинг

келбати, чавандозларникидек эди. Чайир қийғир бурунли. Лабининг устидаги калта

мўйлови бир ярашибди. Шу туришда тўн кийиб, чаккасини дурра билан танғиб олсами,


Романда портрет тасвири

[ SAVIYA.UZ ]

. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда

сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!

| 2

улоқчининг ўзи. Лекин ҳозир шаҳарча кийинган, устига-устак бошяланг, сочлари



жингалак эди. Эгнида ҳали ҳам бу томонларда расм бўлмаган ироқи гулли ёқасиз

кўйлак. Ипак боғичлари бир чиройли. Ўрнидан туриб, бўйи шифтга етгудек бўлиб яна

керишган эди, кураклари шиқирлаб кетди”. Ёзувчининг маҳорати шундаки, бу

жумлаларда у бирорта нуқсон ёки камчиликларни кўрсатмайди. Аксинча, Султонмурод

қиёфаси, юз тузилишининг чиройи, келбати расолиги, яъни, жисмоний жиҳатдан

кучлилигини тасвирлайди.

Ёзувчи Султонмурод образи ҳақида бир жойда маълумот бермай, балки қаҳрамоннинг

ташқи қиёфаси, ички руҳияти, характеридаги хусусиятларни воқеалар баёнида аста-

секин ёритиб боради.

“… Уй ўртасида арслоннинг ўлигидай чўзилиб, биров ётар эди! Боши остида битта

ёстиқ, ўзи тақир гиламга юзтубан чўзилганча ухлаб қолибди”. Гап Султонмурод ҳақида

кетмоқда. Ёзувчи ҳаёт мураккабликларини бадиий тадқиқ ва таҳлил қилиб,

воқеликнинг муносабатини унинг портрети орқали тасвирлаб кўрсатади. Адиб

Султонмуроднинг яна бир кўринишини тасвирлар экан, унда юқоридаги ҳолатнинг

аксини кўрамиз.

“Аммо бир суратки ажойиб! Ўзи худди шу ироқи гулли кўйлакда-ю, лекин бир

ҳурпайиб, аччиғланиб турибдики, ҳайрон қоласиз… Шаҳарнинг уришқоқ, чапани

йигитлари ҳам бунчалик бўлмас, бундай ёвқараш қилиб турмас (Тавба нимадан бунча

аламзада?). Ёқа валонгар, лаб алам-ла қимтилган, кўз ёнаман дейди. Саватдек соч

тўзғиб кетган”. Султонмуроднинг бу ҳолати тамоман бошқача. Тасвирда Султонмурод

руҳиятидаги аччиқ аламзадалик кўринади. Султонмуроддаги ҳақиқатга бўлган ишонч,

бу йўлда унинг дадил қадам босиши, унда халқ ғамига шерик бўлишдек олижаноб

фазилатларнинг мавжудлиги воқеалар таркибига сингиб кетган.

Асар қаҳрамони мураккаб туйғулар эгаси. Китобхон, Султонмурод хатти-

ҳаракатларида, унинг бутун кечмишида маънавий томондан азоб-уқубатларга

гирифтор қилинган миллат вакилларига ишорани кўргандек бўлади.

“Мен унинг Бўзсув шамолларида қорайиб, анча дағал тортган юз-кўзларига қараб

ўтириб, яна ваҳмим ортиб боряпти. У хонтахтанинг бир ёнини эгаллаб, кўксини бериб



Романда портрет тасвири

[ SAVIYA.UZ ]

. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда

сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!

| 3

ўтиргани учунми, ё аслида ҳам шундайми, елкалари катталашиб, қадди-басти



тўлишгандай, ўзи анча салобатли кўринарди. Ростини айтсам чилла чиқиши билан

кечалари салқин тушиб, Қўлдош тоғамнинг носранг кител-шимини кийиб олганидан,

устига-устак оёғидаги этик ҳам ҳарбийларгами, кимгадир ўхшатиб қўйган”. Бу

тасвирдаги қиёфада олдинги икки кўринишдаги тасвирдан умуман бошқача ҳолатга

дуч келамиз. Асарда Султонмуроднинг юртидаги ҳаётининг кўп қисми таъқиблар

таъсирида тоғу тошларда ўтади.

Мурод Мансур “Жудолик диёри”да бир қатор хотин-қизлар образларини ҳам яратади,

булар ўз портрети, характери билан бир-бирларидан фарқ қиладилар, воқеаларнинг

боришида фаол иштирок этадилар. Романдаги асосий образлардан бири – Саломхон ая

образидир. Саломхон ая – Мақсудхўжанинг онаси. Султонмурод унинг жияни. Бу образ

романда оқила, мулоҳазакор, қаноатли, меҳрибон шунинг баробарида, қатъиятли аёл

сифатида гавдаланади.

Асарда Саломхон аянинг ташқи кўринишига, портретига деярли чизгилар берилмаган,

бироқ гап оҳанглари, руҳий муносабатлар билан юзида акс этадиган ўзгаришлар

тасвирланади. Ёзувчи қаҳрамонларининг портретини ранг-баранг қилиб кўрсатишда

юмордан яхшигина фойдаланади:

“Ҳай, Султонмурод, сан эсингни еб ол. Кўпам бу кашмириларнинг қизига

айланишаверма.

Акам ҳоҳолаб кулди, кулиб енгмоқчи бўлди.

– Вой, хола-ей! Жуда ажойибсиз-да! Ҳар битта бегона кашмири бўлавурса, соғи ким

қолади?!

Сан кулма, булар шундай устаки, кўзингга қараб туриб, авраб қўйганини билмай

қоласан.

– Кўзингга қараб туриб денг-а?

– Ҳа, қараб туриб дуосини ўқиса тамомсан. Ойисининг парилари борлигини, чилдирма

чалиб одам ўқишини билмайсанми?



Романда портрет тасвири

[ SAVIYA.UZ ]

. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда

сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!

| 4

– Биламан деди акам, ўша-ўша кулиб.



– Билсанг нимага куляпсан?

– Ҳамма қатори бир қиз-ку.

– Ҳо-о, дедилар ойим чўзиб, – ҳамма қатори эканми, вой тавба-ей?”

Ёзувчи Саломхон ая образи тилидан гапирилган бу тасвирни, Абдулла Қодирийнинг

“Ўткан кунлар” романидаги Ўзбек ойим билан Отабекнинг марғилонлик келин – Кумуш

борасидаги баҳсига қиёслаганга ўхшайди. Ўзбек ойим ҳам Кумушни “анди” деб атаб

Юсуфбек ҳожи ва Отабекнинг кулгисига сабаб бўлади. Мурод Мансур Саломхон ая

образини Ўзбек ойим образига қиёслаганда, унинг қатъиятли, меҳмоннавозлиги Ўзбек

ойимга тортиб кетишига, бироқ, Саломхон аяни оқила, “мулоҳазакор”, қаноатли,

меҳрибон аёл сифатида тасвирлашга интилади. Йўқотишу жудоликлар Саломхон

аянинг қалбида ўчмас жароҳат қолдирса-да, ёзувчи асарда аёлнинг мустаҳкам

иродасини синдирмасликка ҳаракат қилади:

“ – Жанозадан кейин қорахат келиб турса нима деярингниям… – деб минғирлади

амаки.


– Вой ўлмасам, Баҳриддингинаданми?

– Ойим юзини қўшқўллаб чангалладилар, этакларидаги жийда ер билан битта бўлиб

кетди”.

Аён бўляптики, руҳият кечмишининг портрет кўринишлари воқеалар давомида



кўриниш беради. Адиб Саломхон ая образи орқали ҳақиқий ўзбек аёлининг реал

тимсолини яратишга интилади.

Романнинг асосий қаҳрамонларидан яна бири – Марғуба образидир. Асарнинг

саргузашт воқеалари Марғубанинг ачинарли тақдири билан боғлиқ тарзда кечади.

Куёви Баҳриддиннинг тўй куни йўқолиши Марғубани қаттиқ изтиробга солади.

Баҳриддин таъқибчилардан қочади. Баҳриддин жўраси билан кийимларини

алмаштиргани туфайли, унинг ўрнига жўрасини ўлдиришади. Қотиллар жасадни


Романда портрет тасвири

[ SAVIYA.UZ ]

. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда

сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!

| 5

танимасдан “Баҳриддин” деб кўмиб юборишади. Баҳриддиннинг тириклигидан



бехабар Марғуба бироз вақтдан сўнг Султонмуродга кўнгил қўяди. Султонмурод

Марғубанинг Ҳайбатга узатилаётганини эшитиб, уни олиб қочади. Султонмурод

Марғубани нега олиб қочади? У Марғубани биринчи никоҳидаги кишига етказишга

жазм қилади.

Асарда Марғуба ҳақида сўз борар экан, ёзувчи унинг портретини табиат тасвирига

қиёслаб яратади, ташқи либосга эътиборини кўпроқ жалб қилади.

“Кўз олдимизда саломга эгилган келинчакдек бўлиб, ўша бир тўп (қийғос гуллаган)

шафтоли турарди. Топдим! Мен уни илгари ҳам кўрганман! Асол холамникига тўйдан

кейин биринчи борганимизда кўрганман. Шунда у бошига шафтоли гулли узу-ун

симрўмолми, тўррўмолми ташлаб чиққан. Аввал ойимларга, сўнг менга бир чиройли

салом қилганида, хийла вақтгача эсим оғиб қолган эди… Пиёлани уч бармоғининг

устига қўндириб чой узатаркан, ширин жилмайиб: “Олинг қайним, қайнижоним,

дастурхонга қарангла”, дея қистаган эди”.

Адиб Марғубанинг келин саломини, қийғос гуллаб, эгилиб турган шафтолига

қиёслайди. Ёзувчи ибо, ҳаё деб аталмиш гўзал хислатларни ҳам Марғуба портретига

сингдириб юборган. Ташбеҳ санъати ҳам ўринли қўлланган. Марғуба портрети

тасвирида, ёзувчи қаҳрамон қиёфасини тўла маънода ёритмай, балки воқеалар

давомида унинг характер хусусиятларини бериш орқали ҳам ташқи, ҳам ички

қиёфасини чизади.

“Жудолик диёри” романида Асол хола, Ҳидой хола, Ҳайбатнинг онаси – “оппоғойим”,

Мубор хола, Ҳури амма каби образларнинг портретлари ҳам пухта ишланган. Романда

Асол холанинг бошига кўп оғир ташвишлар тушади. Тўйи куни чимилдиққа ҳам

киришга улгурмай, бедарак кетган, бироз вақт ўтиб, ўғли Баҳриддиннинг ўлди, деган

хабарини эшитган Асол холанинг оғир руҳий ҳолати тасвирланади.

“Келингинамни кутволишга ҳам қўймаларинг! Қамаб ташлаларинг! Йўлатмаларинг мен

бечорани! – деб силтанадилар ҳадеб. Рўмоллари оёқ остига тушиб, оппоқ сочлари бир

хунук тўзғиб кетибди, юзлари аянчдан бужмайиб…”


Романда портрет тасвири

[ SAVIYA.UZ ]

. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда

сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!

| 6

Асол холанинг бу портрети орқали муаллиф ўз қаҳрамонининг ички ўртанишларини



очиб берган. Халқ таъбирида учрайдиган “кўзи бор”, “кўзи тегади” каби қарашни

Мубор хола портретида учратамиз.

“… шу холамнинг кўзлари бор. Мижжаларидаги ажинга ўхшаб кетадиган аллақандай

холлари кўзининг ўткирлигидан нишонадай эди. Холанг яхшилаб қарасалар, ўйноқлаб

бораётган, отни ҳам йиқитадилар, ҳазир бўлиш керак”, дейдилар ойим”.

Ҳидой хола образи портретида эса тамомила бунинг аксини кўрамиз.

“Оқ сариқдан келган юзларидан ҳамиша нур ёғилиб туради, вужудларидан

қалампирмунчоқ ҳиди анқиб, қучоқларига олганда, бағирларига сингиб кетгинг

келаверади одам. Бир чиройли камзуллар, нимчалар тикадилар”. Адиб Ҳидой холани

очиқ кўнгил, нурли аёл сифатида тасвирлайди.

Муаллиф аёл образи портретини яратганида, қаҳрамонларнинг деярли барчасига

самимият, очиқ кўнгиллилик, меҳнатсеварлик, меҳр-оқибат туйғуларини чуқур

сингдиради.

Ўзига хос портрет яратиш усулига эга бўлган Мурод Мансур қаҳрамонларнинг

портретларини ранг-баранг қилиб кўрсатишда, руҳий оламини тасвирлашда бир қанча

унсурлардан унумли фойдаланган.

Ёзувчи қаҳрамонлар портретини чизар экан, уларнинг характеридаги белгиларни очиб

беришга ҳаракат қилади. Фақат қаҳрамонларнинг ташқи қиёфасинигина чизмай,

уларнинг ички дунёсини ҳам ўзига хос деталлар воситасида маҳорат билан

тасвирлайди. Бу эса табиийки, асар таъсирчанлигини янада орттиради.

 

Санобар ТУРСУНОВА,

тадқиқотчи

 


Романда портрет тасвири

[ SAVIYA.UZ ]

. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда

сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!



| 7

“Шарқ юлдузи”, 2012–4


Достарыңызбен бөлісу:


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет