Урганч давлат университети



бет2/8
Дата25.04.2016
өлшемі1.36 Mb.
түріДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8

Microasphaera нави

Мицелиялари ўргимчаксимон, сақланувчан, гоҳида йўқолиб кетадиган, камдан-кам паҳмоқ. Конидиялар занжирлари билан ёки алоҳида, ўқсимон ёки салгина сиқилган, қуриганда ички томондан сал босилади. Қўшималари-қаттиқ, мицелиялар билан қўшилиб кетмаган, радиал ёки боғлам бўлиб жойлашган, ниҳоясида такрорий – айритармоқланган, шохлари учи тўғри ёки эгилган, 2-8 тухумсимон ёки эллиписсимон спорали сумкалари кўп. Москва вилоятида бу навнинг 14 тури топилган.

Microsphaere Ler нави 3 бўлакка ажратилади.

Microsphaere бўлагининг қўшимчалари экваториал жойлашган бўлиб, клейстотецийлар юзасидан доирасимон тарқалади. Сумкалар 3-8 спорали.

Frichocladioidea-қўшимчалари экваториал ёки апикал жойлашган, клейстотецийлар юзасида боғлам ҳосил қилади, улар клейстотецийлардан бир неча марта узунроқ.

Arthocloididela–клейстотеция қўшимчалари дихотомик тармоқланган, бунда шохланиши қўшимчанинг ўртасидан бошланади. Сумкаси 2 спорали. Бир бўлакда бир тур – M.mougeotii Lev.- Москва вилоятида топилмаган.

Microsphaera бўлаги турларини аниқлаш учун калит.

1. Мицелий қуюқ, пахмоқ, баргларнинг 2.. томонида ва ёш новдаларда, 8-15 қўшимчалари, рангсиз, учлари 3-4 марта дихотомик тармоқланган, узунлиги 80-180 мкм. Клейстотецийлар 95-16 мкм, сумкалар 6-20, ҳар бири 45-90х25-64 мкм, ўлчамлари 18-32х9-18 мкм бўлган. 4-8 споралар. Конидийлар ягона. Qurcus (эман), баъзан Fagus (бука) нави турларида M.alphitoides Griffin et Maublank.

I а Мицелия ўргимчактўрисимон, баъзан йўқолади ёки кичикроқ доғ ёки алоҳида чимсимон кўринишда қолувчи.

2. Қўшимчалар қисқа, клейстотецийлар диаметридан кичик ёки озгина катта

2а. Қўшимчалар узун, ҳамиша клейстотеций диаметридан катта.

3. Қўшимчалар клейстотеций диаметридан кичик, рангсиз, миқдори 8-17, унинг узунлиги 50-65 мкм, юқорига кўтарилган, охирида калта, салгина эгилган, шохлари билан 3-4 марта тармоқлашган. Клейстотецийлар 60-80 мкм, 45-55х33-45 мкм ўлчамли 4-6 сумка, ҳар бирининг ўлчами 18-22х12-15 мкм бўлган 4-5 спора. Betula (қайин) турлари баргларида.

M.betulae Magn

3а. Қўшимчалар калта, клейстотецийлар диаметрига тенг ёки кичикроқ, сони 20-22, ўлчами 88-116 мкм, тўғри, дағал. Клейстотецийлари гуруҳ бўлиб, кўпинча баргларининг устки томонида, диаметри 120-140 мкм. Сумкалар 8 споралар ўлчами 17-21х9-12 мкм. Мицелия ўргимчак тўрисимон, сезиларли кўзга ташланмайди, гоҳида йўқолиб туради. Daphe mezereum L (жўка) баргларида.

M.gorlenkai Fan Tyk Chien

3б. Қўшимчалари клейстотеций диаметрига тенг ёки ундан каттароқ, улар 5-10 рангсиз, пардадеворсиз, 80-140 мкм узунликда, 5-6 марта дихотолик тармоқланган, йўғонлашган шохчали, четки шохлари тўғри, тўмтоқ. Клейстотецийлар диаметри 90-120 мкм, перидия ҳужайралари олти бурчакли.



4.1. Хоразм вилоятининг тупроқ иқлим шароитлари

Хоразм вилояти Ўзбекистон Республикасининг шимолий - ғарбий қисмида, Амударёнинг қуйи оқимида жойлашган бўлиб, 80% ортиқ худуди чап соҳилида, қолган қисми ўнг соҳилида. Қора ва Қизилқум чўллари оралиғига жойлашган бўлиб, умумий ер майдони 6,3 минг кв.км. ни, қолгани ўнг сохилидаги ерлар ҳисобланади. Ғарб, жанубий- ғарб ва жанубдан вилоят кўпроқ Туркманистоннинг Унггуз орти Қорақум қумликлари, шимолий ғарб ва шимолий шарқдан Қорақалпоғистон воҳалари ва Бухоро вилояти қумликлари билан чегараланади. Чегараларнинг катта қисми шимолий шарқдан Қорақалпоғистон билан, жанубий ғарбдан эса қисман Туркманистон республикаси ва Амударё устидан утади.

Вилоятнинг ер майдони асосан текисликдан иборат бўлиб, жанубий шарқдан шимолга томон қиялашиб боради, Денгиз сатҳидан 95-105 м баландликда жойлашган. Инсоннинг узоқ йиллар меҳнат фаолияти табиий ер юзасини ўзгартириб юборган.

Иқлими: Хоразм вилоятининг иқлими табиати ўзига хос хусусиятларга эга. Воҳа иқлимининг шаклланишида Қизилқум ва Қорақум чўллари, Орол денгизи, қуёш радиацияси, ҳудуд реьлефи, атмосфера циркуляцияси ва ҳудуднинг экологик ҳолати каби омиллар катта роль ўйнайди. Ҳавонинг иссиқ даврларида Турон пасттекислигига чўл ҳудудлари узра жазирама иссиқ ҳарорат туфайли юзага келадиган ўта паст ҳаво босими юзага келади. Марказий чўл ҳудудларида термик депрессия авж олган пайтда экстремал ҳаво ҳарорати 45-490С га етиб, ер юзасини +700 С, ҳатто ундан хам юқори даражада исиб кетиш ҳолатлари кузатилади. Шимолий ва ғарбий йўналишда эсадиган шамоллар таъсирида бу иссиқлик энергияси вилоятда ҳаво ҳароратини +43- +450С гача кўтарилишига имкон яратади.

Ўртача йиллик иқлим кўрсаткичлари «Хива» ва «Урганч» метиостанциялари маълумотлари бўйича 1- жадвалда келтирилган. Виолят иқлими кескин қуруқ ва қурғоқчилиги билан, ёзнинг қуруқ иссиқлиги, қишнинг совуқлиги билан шунингдек, ҳароратнинг катта миқдорда суткалик ва йиллик тебраниши билан ажралиб туради. Вилоятнинг шимолий ва шарқий томонларида табий тўсиқларнинг йўқлиги сабабли, Арктика ва Сибирдан эсаётган изғирин совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши учун қулай имкониятлар яратди. Шу сабабли қиш фаслида ҳаво ҳароратини -30- -350С гача пасайишига олиб келади. Шу боис, вилоят иқлими кескин контитентал бўлиб, унинг йиллик амплитудаси жуда юқори. Максимал ва минимал ҳароратлар орасидаги фарқ 780С га етади.

Баҳор фасли вилоятда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ва ёғингарчиликнинг интенсивлиги билан характерланади. Ёғин сочин кунларининг кўпайиши, шимолий ва ғарбий йўналишда эсадиган шамолларнинг кучайиши, ҳаво намлигининг максимал даражага етиши (80-90%), бир ҳаво массасини иккинчи бир ҳаво массаси билан алмашинишининг такрорланиши оқибатида ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариб туриши каби бир қатор хусусиятлари билан ажралиб туради. Баҳорнинг биринчи ярмида ҳаво анча илиса-да қиш фасли об-ҳавосидан деярли фарқ қилмайди. Бу вақтда ҳаво ҳароратининг минимал даражаси -150С, -170С га етиши мумкин. Фақат иккинчи ярмидан бошлаб кунлар анча исий бошлайди. Баҳорда ўртача ҳарорат +110 +160С атрофида бўлади. Ёз фасли май ойининг биринчи декадасидан бошлаб, сентябр ойининг ярмигача давом этади ва 125-135 кунни ташкил қилади. Ёз жуда иссиқ ва қуриқ фаслдир. Ўртача абсалют максимум 40-410С га етади. Ёз фасли ёғин энг кам ёғадиган фасл бўлиб, йиллик ёғин миқдорининг атиги 10% ёзга тўғри келади ва жами ойлик ёғин микдори 2мм ни ташкил этади. Куз фаслида шимолий ва ғарбий шамоллар устунлик қилади. Бу даврда шамолнинг тезлиги кучайиб 15-20 м/сек гача кўтарилади, бундай пайтларда ўсимликлар катта зиён кўради, улар мевалари тўкилади, дарахтлар йиқилади ва синади. Булутлар кўпайиб, кунлар совий бошлайди. Хаво ҳарорати +50 дан +200С оралиғида бўлади. Куз фаслига ўртача йиллик ёғин-сочиннинг 20-25% тўғри келади.



1 - жадвал

Хоразм вилоятининг ўртача кўп йиллик иқлимининг асосий кўрсаткичлари.

Кўрсаткичлар

Ўртача ойлик

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII

Ўртача йиллик

Урганч метеостанцияси маълумотлари бўйича

Ҳаво ҳарорати 0С

-3,9

-2,5

4,8

14,3

21,6

26,3

28,1

25,7

19,4

11,4

3,8

-1,8

12,3

Ёғин, мм

7

10

18

16

9

4

2

1

2

4

10

11

94

Ҳавонинг нисбий намлиги %

77

73

67

54

41

37

41

45

49

56

66

78

57

Чанг бўрон бўладиган кунлар

0,2

0,6

0,6

1

0,8

1

0,6

0,4

0,2

0,2

0,1

0,04

6

Хива метеостанцияси маълумотлари бўйича

Ҳаво ҳарорати 0С

-3,7

-1

5,6

14,7

21,7

26,0

27,6

25,0

19,1

11,8

4,1

-1,6

12,4

Ёғин, мм

9

12

22

15

9

3

3

1

2

5

8

11

100

Ҳавонинг нисбий намлиги %

77

73

66

55

43

42

48

53

55

60

68

78

60

Чангбўрон бўладиган кунлар

0,1

0,3

0,5

1

0,8

0,7

0,4

0,3

0,2

0,2

0,1

0,03

5

Йиллик ёғин миқдорининг 30-35% қиш фаслига тўғри келади. Ҳароратнинг бундай жуда пасайиб кетиши шимолдан Арктика совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши билан боғлиқ. Қишда ҳаво ҳароратининг совиши тупроқни 28-70 см чуқурликкача музлашига олиб келади, бу эса ерларни шудгорлаш ва ювиш ишларида бир оз қийинчиликлар туғдиради. Вилоят худудида йиллик совуқ кунлар ўртача 164-165 кунни ташкил қилсада, қиш фасли 120-140 кун давом этади.

Воҳада ёғадиган ёғин миқдорининг камлиги (80-90мм) ва у ҳам такрорланиб ёғиши сабабли, тупроқнинг чуқур қатламларига етиб бормайди, фақат тупроқнинг агроирригацион ҳайдов қатламида сингдирилади.Тупроқ кесмасининг пастки ҳайдов ости қатламларига сув етиб бормайди, шу боисдан сизот сувлари захирасини тўлдирмайди. Ёзда қуёшнинг кўп бўлганлиги сабабли худуд қуёш радиациясига бой бўлиб, ҳар бир м2 ери 140 ккал иссиқликни қабул қилади.Ҳавонинг қуруқ бўлиши ва қуёшнинг интенсив радиацияси натижасида сувнинг буғланиши ўртача ёғин миқдоридан 18-20 марта юқори бўлади. Сизот сувлари тупроқ кесмасининг капилляр ғовакликлари орқали юқорига кўтарилиб тупроқнинг юза қисмида, яъни ҳайдов ва ҳайдов ости қатламларида ўсимлик уруғларининг униб чиқишига, ўсишига ва ривожланишига прирворд натижада ҳосилдорлигига салбий таъсир қилувчи тузларнинг тўпланишига олиб келади. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалик экинлари фақат сунъий суғориш йўли билан парвариш қилинади.Шунингдек тупроғи шўрланган минтақаларда, шу жумладан, Хоразм вохасидаги деҳкончилик қилинадиган барча майдонларда ҳар йили тупроқнинг шўрини унинг шўрланиш даражасига қараб ювиш талаб этилади.



Тупроқлар. Хоразм вилояти тупроқларининг эволюцион ривожланиши ва тупроқ қатламининг ўзгариши-ўтиши вилоят тупроқларининг шаклланиши асосан кўп асрлар давомида доимий гидроморф муҳит шароитида бўлган.

И.Н. Фелициант (1964) Хоразм вилояти тупроқ қопламининг ранг-баранглигини тавсифлаб берган. Кейинги тадқиқотларда кўрсатишича ҳозирги вақтда қадимги аллювиал текисликда амалда аввалги белгиланган тупроқлар мавжудлиги кўрсатилагн. Фақат ҳозирда уларнинг сифат нисбатлари ўзгарган. Ўтолқи аллювиал тупроқлар ва шу жумладан суғориладиган тупроқлар энг кўп майдонларга тарқалган. Кейинги йилларда суғориладиган майдонларнинг кенггайиши қийин мелиорацияга тортиладиган тупроқларни ўзлаштириш хисобига ўтлоқи аллювиал тупроқлар майдони янада кенгаймокда.



2 - жадвал

Хоразм вилояти Амударёнинг чап кирғоғи ҳудудидаги тупроқлар майдони.



Тупроқ гуруҳлари номи

Майдони

Гектар

фоиз

Амударёнинг қадимги аллювиал ётқизиқлари

1.

Суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлар

285945

63,6

2.

Қўриқ ташландиқ ўтлоқи аллювиал

6608

1,4

3.

Суғориладиган ботқоқ ўтлоқи аллювиал

11110

2,4

4.

Қўриқ ташландиқ ва ботқоқ ўтлоқ аллювиал

1682

0,4

5.

Ўтлоқ аллювиал шўрхоклар

1884

0,4

6.

Ботқоқ ўтлоқ аллювиал шўрхоклар

661

0,2

7.

Кулранг аллювиал шўрхоклар

9163

2,0

Амударёнинг замонавий ётқизиқлари

8.

Суғориладиган ўтлоқи аллювиал

33187

7,4

9.

Қўриқ ўтлоқи қайир аллювиал

3450

0,8

10.

Суғориладиган ботқоқ ўтлоқ аллювиал

246

0,1

11.

Қўриқ ботқоқ ўтлоқ қайир аллювиал

1381

0,3

Эллювийдаги она жинсларда

12.

Суғориладиган сур қўнғир

1108

0,3

13

Қўриқ сур қунғир

2022

0,4

14

Суғориладиган сур қўнғир ўтлоқи

1969

0,4

15

Суғориладиган ўтлоқи

9694

2,2

16

Қўриқ ўтлоқи

6319

1,4

17.

Суғориладиган ботқоқ ўтлоқи

1608

0,4

18.

Қўриқ ботқоқ ўтлоқи

1648

0,4

19.

Ўтлоқи шўрхок

3571

0,8

20.

Ботқоқ ўтлоқи шўрхок

417

0,1

21.

Қумликлар чўл қумли боқоқ ўтлоқ ва шўрхок мажмуаси

7929

1,8

22.

Яроқсиз ерлар ва лойқа уюмлар

8365

1,9

23.

Сув ҳавзалари ёш қайир аллювийси

24960

5,5

Жами

449126

100


Тупроқларнинг мелиоратив ҳолати. Хоразм вилояти ҳудуди, жуда кучсиз табиий ер ости оқими ва сунъий сув ўтказувчи иншоатлар етишмаслиги билан тавифланади. Шу муносибат билан суғорилган ва суғорилмайдиган тупроқлар ҳам шўрланишга учраган (2-илова) (1-диаграмма). Ҳозирги вақтда вилоят ҳудудининг аҳолиси яшайдиган қисмида кучсиз шўрланган ва ва ювилган тупроқлар (умумий ер фондининг 37,2%) кўпроқдир.Гурлан, Шовот, Қўшкўпир ва Урганч туманларида шўрланмаган тупроқлар алоҳида ажратилмаган. Улар кучсиз шўрланган тупроқларга киритилган. Чунки улар биргаликда туман умумий майдонининг 15-20%ни ташкил қилади. Шуни таъкидлаш керакки, кучсиз шўрланган ва ювилган тупроқлар салмоғи кейинги ўн йилда кам ўзгарган. Шўрхокларнинг майдони жуда қисқарган, уларнинг ер фондидаги салмоғи 1,6%. Шўрхоклар майдонининг камайиши, қишлоқ хўжалигига ерларни киритиш мелиорация ишларини жадаллашувидир. Қийин ўзлаштириладиган ерларни ўзлаштириш ҳисобига, ўртача шўрланган майдонлар 15% ортиб, 26% гача, кучли шўрланган майдонлар 8% ортиб 18% гача етган. Бу эса вилоят умумий ерларини мелиоратив ҳолатини ёмонлаштиради.

1
Диограмм №1


-диаграмма. Хоразм вилояти тупроқларининг шўрланиш даражаси

2-диаграмма. Хоразм вилояти тупроқларининг механик таркиби бўйича тақсимланиши


Ерларнинг мелиоратив ҳолатини унинг механикавий таркиби белгилайди (2-диаграмма). Вилоятда ўртача қумоқли (ер фондининг 30%) ва енггил қумоқли (21,6%) тупроқлар кўпроқ майдонни ташкил қилади. Бундай механик таркибли тупроқлар кўпроқ Қўшкупир, Урганч, Боғот туманларида (50-69 %) кенг майдонни эгаллайди. Хива, Ҳазорасп, Питнак туманларида қум ва қумли тупроқлар (27-41 %) майдонни эгаллайди.


Жорий йили вилоятнинг иқлим шароитлари

метеологик кузатув маълумотлари университет метиостанцияси маълумоти


3 - жадвал



декадалар

Ҳарорат

(градус сельси)



Намлик

%


Глобал радация (ккал)

Ялпи радиация (ккал)

Шамол йўналиши

(градус)



Ёғингарчилик

(мм)


Шамол тезлиги (м/с)

Январ

1.

-1

82.5

55.3

7.2

157.4

0.3

0.1

2.

-4.5

85.1

71.6

6.8

178.4

0.3

0.5

3.

-6.9

84.1

60.0

9.6

140.9

0.2

0.2

Феврал

1.

-9.6

74.1

92.5

28.1

174.5

0.2

0.7

2.

-4.1

81.4

85.1

21.8

160.7

0.2

0.3

3.

-0.7

78.7

103.2

33.4

164.7

1.4

0.5

Март

1.

3.6

81.1

104.5

38.0

154.2

1.4

0.5

2.

2.0

81.0

86.6

27.2

175.4

2.3

0.4

3.

10.8

64.5

154.0

61.9

180.8

3.6

0.6

Апрел

1.

17.9

52.5

182.5

80.6

167.4




0.3

2.

22.5

33.8

213..2

87.0

185.1




0.5

3.

22.2

52.4

196.7

98.9

145.5

3.2

1.0

Май

1.

20.1

45.0

185.3

83.0

155.0

1.9

1.1

2.

23.3

43.3

258.3

128.9

146.9

1.4

0.5

3.

25.1

44.5

255.4

125.9

149.1




0.9

Июн

1

26.9

44.4

269.5

130.2

143.8




0.7

2

27.6

49.8

267.0

131.8

124.2








Каталог: uploads -> books -> 555273
books -> Книга «Новый метод анализа ваххабитской идеологии»
books -> Андижон давлат университети
books -> Занимательная Греция Гаспаров Михаил Аннотация: «Занимательная Греция»
books -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети
books -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
555273 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет