Урганч давлат университети



бет6/8
Дата25.04.2016
өлшемі1.36 Mb.
түріДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8

Йирик (огир) уруғлардан серҳосил ўсимликлар етилиши Ўзбекистон сабзавот-полиз ва картошка экинлари илмий текшириш институтида, Доғистон қишлоқ хўжалиги институтида ва бошқа илмий текшириш муас сасаларида ҳам аниқланган.



25 - жадвал

Ташлоқ 862 нав қовун уруғи апсалют оғирлигининг

ҳосилдорликка таьсири

Уруғлар

Уруғларнинг апсалют оғирлиги , г

Ўсимликдаги барглар сон, дона

Товар меваларнинг ўртача вазни , кг

Ҳосил, га\ц

Йирик

59.9

181

2.2

220.2

Ўртача

53.3

133

2.1

194.8

Майда

45.6

83

1.8

168.6

Контрол

48.4

142

2.0

185.7

Уруғлар солиштирма оғирлигига қараб сараланади. Бунинг учун уруҳлик ош тузининг 25-30% ли эритмасига солинади.. Бунда соғлом, оғир уруғлар эритма тагига чўкиб, майда енгил уруғлар эритма юзида сузиб юради. Шунингдек уруғлар йирик-майдалигига қараб, катакларининг ўлчами 1,5x1,5 мм бўлган ғалвирдан элаб сараланиш мумкин.

Фақат сараланган уруғларни экиш полизчиликда ҳосилдорликни оширишда ҳали шу пайтгача фойдаланиб келинмаган резервлардан ҳисобланади. Ишлаб чиқариш ва илмий текшириш муассасалари ходимлари орасида полиз экинларининг «туриб қолган» икки-уч йиллик уруғларидан ўсиб чиққан .ўсимликлар кўпроқ урғочи гул чиқаради ва мўл хосил беради, деган фикр бор. Шунга кўра, полиз экинларининг 2-4 йиллик уруғларидан фойдаланиш кераклиги айрим «Агротехни­ка коидалари»га ҳам киритилган. Масалан, буни Озарбайжонда кўриш мумкин. Лекин кўпчилик кузатувчилар бу усул, айниқса, жанубий районлар шароити учун ҳеч қандай асосланилмаган деб ҳисоблайдилар.

В. Ф. Беликнинг кўрсатишича, бир йиллик уруғлардан униб чиққан ўсимликлардан энг юқори ҳосил олиниб, у деярли 2-4 йиллик уруғлардан етиштирилтан хосилга тенглашади. Аммо 5-7 йил сақланган уруғларни экиб мўлжалдаги ҳосилни олиб бўлмайди. Касалликларнинг олдини олиш (профилактика) мақсадида полиз экинларининг уруғи экиш олдидан ҳўл усулда дориланади, чангланади ёки уруққа термик ишлов берилади. Уруғлар юқумсизлантириладиган энг яхши восита 50% ли ТМТД препарати (тетраметилтиурамид сулфид)дир. Бу препарат кукун холда (1 кг уруққа 8—10.г ҳисобида) чангланади .ёки 2%ли суспензия ҳолда пуркалади.

Яна бошқа кучли таъсир этувчи, жуда заҳарли, ле­кин одам учун хавфли бўлган препаратлардан бири гранозан (НИУИФ-2) ҳисобланади. Бу препарат ҳам уруғларни экиш олдидан уларга чангланади (1кг уруққа 3-4 г сарфланади). Уруғлар 50%гача иситилган сувга 20 минут давомида солиб қўйиб ҳам, юқумсизлантирилади. Кейии 2-3 минут совуқ сувга ботириб қўйилади.

Кўпчилик ҳолларда уруғликни экишга тайёрлашда сувда ивитиш усулидан фойдаланилади. Бу усул уруғларнииг унишини тезлаштиради ,ҳамда уларни анча эрта ва бир текис ундириб олиш имконини бера­ди. Одатда полиз экинларининг уруғи экиш олдидан оқар сувда 8—10 соат давомида ивитилади. Уруғлар ҳаддан ташқари узоқ вақт (бир неча кун давомида) ивитилса, шунингдек, кислород етишмайдиган кўлмак сувларда сақланса, уларнинг унувчанлиги бирмунча пасайиб кетади ёки ҳатто улар бутунлай униб чикмайдигаи бўлиб қолади.

Ивитилгаи уруғлар яхши сочилувчан бўлиши учун экиш олдидан бир оз қуритилади (бунда уларнинг фақат сирти қурийди) ёки эланган қурук, тупроқ қумга аралаштирилади.

Уруғларни экишга тайёрлашнинг самарали усулларидан яна бири уларни юқори температурада (20-25°С да) ундиришдан иборат. Лекин уруғлар қўлда экиладиган бўлсагина ундирилади. Чунки ундирилган уруғларни механизмлар ёрдамида экиб бўлмайди. Шунга кўра бу усул жуда кам, асосан экиш кечиккан пайтларда, ўсимликни тез ва эрта муддатларда ундириб олишдагина қўлланилади.

В. Ф, Беликнинг кўрсатишича, қовун уруғларининг бўртиши учун уларнинг абсолют оғирлигига нисбатан 41-45%, тарвуз ва ошқовоқ уруғлари учун 48-50% сув керак. Қовоқ гулли ўсимликлар уруғинннг униб чиқиши учун, уларнинг бўртиши учун талаб қилинган сувга нисбатан қарийб яна 20-25% ортиқ сув керак бўлади.

Қовоқдош ўсимликларнинг уруғини экиш олдидан 3-4 соат давомида 50-60°С да қиздириш йўли билан уларницг сифати яхшиланади. Температура бундан паст бўлганда қиздириш муддати бир оз узайтирилади. Уруғларни қиздириш шартларидан яна бири ҳар 1-2 соатда температурани аста-секин ошириб боришдан иборат. Тарвуз уруғларини экиш олдидан қиздириш ва ундириш буйича Қозоғистон сабзавот ва картошка экинлари илмий текшириш институтида олиб борилган ишлар ибратлидир. Бундай тажрибаларда қуйидагича ҳосил олинган, га/ц:

Қозоғистон сабзавот ва картошка экинлари илмий текшириш института полиз экинлари уруғини экиш олдидан 50-60°С гача иситилган сув билан намлашни, кейин 16 соат давомида марганец сулфитнинг 0,05'%' ли эритмасида ивитишни тавсия этади (Гуцалюк маълумоти.)

Полиз экинлари уруғини қиздиришнииг ҳосилдорликка ижобий таъсир кўрсатиши Украина сабзазотчилик илмий текшириш институтида, Жанубий Сибирь сабзавотчилик тажриба станциясида ва бошқа илмий текшириш муассасаларида олиб борилган тажрибаларда ҳам тасдиқланган. Узбекистон сабзавот-полиз ва кар­тошка экинлари илмий текшириш институти маълумот-ларига қараганда, уруғлар экиш олдидан қиздирилганда ўсимликда урғочи гуллар кўп чиқиши ва кўп мева тугилиши ҳисобига ҳосилдорлик ортади. Бу усул шимолий районларда тўла етилмай қоладиган уругларга, айниқса,

Қаттиқ таъсир этади.

Уруғни экиш олдидан ҳар хил ўзгарувчан темпера­турада чиниқтириш йули билан полиз экинларининг совуққа чидамлилигини ошириш мумкин. Иссиқсевар ўсимликларнинг уруғи 1-5°С совуқда 12-18 соат 15, 25°С иссиқда 12-16 соат сақлаш йўли билан чиниқтирилади. Бундай чиниқтириш 30 кун давом этади. Юқори ҳамда паст температурани вақт-вакти билан алмаштириб туриш ўсимликларнинг совуқда чидамлилигини оширибгина қолмай, балки уларнинг ривожланишини тезлаштиради, ҳосилдорлигини оширади.

Уруғларни экищ олдидан минерал ва органик ўғитлар еритаси шунингдек, турли хил химиявий ўстирувчи моддалар билан намлаш уруғларнинг уиишига, упчилик ҳоларда ҳосилдорликнинг ортишига ижобий таъсир этади.

Уруғларни КТО3нинг 36%ли эритмаси янги гўнг шарвати ва ҳайвонлар сийдиги билан намлаш ижобий натижа бериши аииқланган. Бунинг учун янги гўнгга 2 ҳисса, ҳайвон сийдигига 4 ҳисса сув қўшиб суюлтирилади.



Полиз экинларини экиш

Ўрта Осиё шароитида полиз экинлари апрель ойидай бошлаб то июнь ойигача экилади. Экиш муддати тунроқнинг маълум қаватидаги температурага қараб бел

гиланади. Бошқача айтганда тупроқнинг 8-10 см чуқурлигидаги температура 12-13°С га етиши билан уруғ экила бошланади. Бундай температура ҳамма майдонларда ниҳолларни тез фурсатда қийғос ундириб олиш имконини беради. Тупроғи ҳали етарли даражада қизилмаган ерларга экилган уруғлар кеч унади ёки чириб кетади. Натижада уруғлар бир текис униб чиқмай ,хато кўкаради. Полиз экинлари экишнинг энг сўнгги муддати Ўрта Осиёда июнь ойининг биринчи ярмига, Ўзбекистоннинг жанубий районларида ва Туркманистонда, ҳатто июнь ойи охирларига туғри келади. Бундан кечикиб экилса, уларнинг мева тугиши кузги совуқ кунларга туғри келиб, ҳосилдорлик кескин пасаяди, товар маҳсулоти салмоғи камаяди.

Шунга кўра, полиз экинлари экишнинг аниқ, мудда­ти вегетация даврининг узоқлигига ва муайян районнинг иқлим шароитига қараб белгиланади. Қовун ва тарвузнинг ҳосили тупида етиладиган ва ёзда истеъмол қилинадиган эртаги ва ёзги навлари апрелнинг иккинчи ярмидан, Ўрта Осиёнинг жанубий районларида ҳатто апрель ойи бошларидан май ойининг ярмигача экилади. Ёзги навларни кечиктириб экиш ҳосилдорликнинг бирмунча пасайишига сабаб бўлади. Туркманистон полиз экинлари тажриба станциясида ҳар хил муддатда экилган полиз экинларидан қуйидагича ҳосил олинган.



26 - жадвал

Полиз экинларининг экиш муддатига қараб ҳосилнинг ўзгариши

Экиш муддати

II-IV

II-V

II-VI

Ваҳраман ван қовун

357

310

154

Узунчоқ оқ тарвуз

805

656

537

Палов кади нав ишқовоқ

426

367

245

Марказий Фарғонада ёзги қовунлар экиладиган энг яхши муддат апрель ойининг биринчи ярми ҳисобланади (И, С Бакурас ва Мамажоновлар маълумоти)

27 - жадвал

Ковунларни экиш муддати.

Экиш муддати

Ҳосил, га\ц

4.IV

236.5

256.1

12.IV

243.5

268.0

25.IV

217.3

213.5

Тарвузнинг қишки навлари, шунингдек, қовуннииг сақлаш пайтида етиладиган ва куз-қиш давомида ис­теъмол қилинадиган кузги ва қишки навлари (Қўйбош, Гулоби, Арқони ва бошқалар), одатда май ойининг ик­кинчи ярмидан бошлаб июнь ойининг ўрталари ёки 20-числосигача экилади. Қишки навларни эрта ёки ҳаддан ташқари кеч муддатларда экиш ҳосилдорликнинг паса­йишига олиб келади. Давлат нав тармоги (Госсортсеть) да олиб борилган кўп йиллик тажриба маълумотларига қараганда экиш муддатига қараб қишки қовун навларининг ҳосилдорлиги қуйидагича ўзгарган, га/ц.



28 - жадвал

Турли навларни экиш муддатларини унинг хосилига таьсири.

Навлар

3-5. V да экилганда

17-23. V да экилганда

Қўйбош (Андижон давлат нав синаш участкаси)

354

370

Сариқ гулоби (Бухоро давлат нав синаш участкаси)

182

235

Об-ҳаво шароитига қараб экиш муддати ўзгариб туриши мумкин. Лекин Ўзбекистон шароитида мулжалдаги экиш муддати қовуннинг эртаги навлари учун 10- 20 апрель, ўртаги навлари учун 20 апрель -10 май ва кечки (қишки) навлари учун 10-25 июнь ҳисобланади. А. И. Филов Ўрта Осиёдаги суғориладиган районларда полиз экинларини.



29 - жадвал

Ўрта Осиёнинг табиий раионларида ва вилоятларида

полиз экинларини экиш муддатлари

Вилоятлар ва табиий раионлар

Экиш муддатлари

Эртаги

Ўртаги

Кечки

Ашхобад, Қашқадарё, Сурхондарё, вилоятлари ва Вахш водийси

5-15. IV

15-25. IV

20-30. VI

Чоржуй вилоят

10-30 IV

-

10-25. VI

Тошкент, Самарқанда вилоятлари, Фағона водийси

10-20 IV

20. IV-10. V

10-30. VI

Ҳоразм воҳаси Ҳисор водийсининг шарқий қисми, Чуй водийси

20-30 IV

1-15. V

5-15. VI

Қизил ўрда ва Олмаота вилоятлари

1-10 IV

10-25. V

-

кўрсатилган муддатларда экишни тавсия этади.

Қозористон сабзавот ва картошка экинлари илмий текшириш института республиканинг жанубий районла­рида тарвуз ва қовунни тупроқ температураси 12-15°га, қовоқни 10-12° га етганда экишни тавсия қилади Полиз экинларини экиш учун тавсия этиладиган бу муддат апрель ойи охири ва майнинг биринчи ярмига

тўғри келади. Шунда ҳам дастлаб қовоқ, кейин тарвуз ва охири қовун экилади.

Молдавияда М. Д. Дзензелевская Озарбайжоннинг ғарбида полиз экинларини экиш муддати юзасидан тажрибалар олиб борган. С. Г. Аллахяровларнинг қайд қилишларича, тупроқ температурасининг паст (8-12°) бўлиши уруғларнинг униши кечиктиради ва хато униб чиқишига сабаб бўлади. Шунга кўра, С. Г. Аллахяровнннг фикрича Озарбайжонда полиз экинлари экиладиган энг яхши муддат 16-25 апрель ҳисобланади.

Полиз экинларини механизмлар ёрдамида экишда ускуналанган СТХ- 4А маркали чигит экадиган сеялкадан фойдаланилади. Уруғни экиб бўлгандан кейин ер суғорилади да полиз экинлари қайта ускуналанган.СКГН—6А маркали ва бошқа сеялкаларда экилади. Ўрта Осиёда полиз экинлари одатда кенг қаторлаб (2-4м) қўлда экилади. Бунинг учун эгатлар чуқур (60 см гача) қилиб 80—90 см кенгликда олинади. Эгатлар трактор окучникда очилади. Эгатларга сув тўлдирилади ва икки томонидаги сув тепган қия қисмига урур экилади. Биринчи чопик қилишда пуштадаги тупроқнинг бир қисми юмшатилиб эгатга туширилади ва ўсимлик пушта томонга қаратиб таралади.

Полиз экинларини механизмлар билан парвариш қилиш мақсадида трактор ёки от қўшиб ишлатиладиган культиваторлар ёрдамида қўш эгатлар очилади ва қаторнинг ён бағрига уруғ экилади. Чопиқ қилишда қўш эгат ўртасидаги кичик марза йўқотилиб, ўрнига янги эгат очилади. Унинг икала ён бағрида ўсимликлар бўлади. Полиз экинларини қўш эгатлар очиб экиш туфайли ниҳоллар атрофидаги тупроқни ишлашга кетадиган қўл мехнати анча (50%гача) қисқарибгина қолмай, балки ҳосилдорлик ҳам сезиларли даражада ортади. Ўзбекистон сабзавот-полиз ва кар­тошка экинлари илмий

текшириш ииститутида олиб-борилган тажрибаларнинг бирида чуқур эгатларга экилган қовуннинг ҳар гектаридаи 226 ц, қўш эгатларларга экилганлардан 255 ц дан ҳосил олинган.

Сизот сувлар юза жойлашган шўр тупроқли ерларда, масалан, Амударё соҳилида, Езёвон чўлида (Марказий Фаргонада) полиз экинлари эгат олинмай, текис ерга экилаверади. Бундай ерларда хакжувор қилиб экиладиган бўлса у ҳолда чуқурчанинг устки тупроқи— шўр қавати (10-15 см) олиб ташланади. Сўнг чуқурчанинг ичи юмшатилиб, унга уруғ ташланади. Республиканинг Самарканд ва Бухоро вилоятларидаги шўр ерларда ҳам полиз экинлари эгат олинмай, текис ерларга экилаверади.

Туркманистон Чоржуй вилоятининг сизот сувлар юза (0,6-1 м) жойлашган шўр босган енгил қумоқ тупроқли ерларида полиз экинлари механизмлар ёрдамида экилади. Бунда уруғни унча чуқур бўлмаган (15-20 см ли) эгатлар тубига ташлаш тавсия этилади. Уруғлар шўри кам ва сернам жойга тушиб, бир текис униб чиқади (Овезов ва Овезова маълумоти).

Полиз экинларини жойлаштириш қалинлиги ернинг унумдорлигига боғлиқ. Ўзбекистонда унумдорлиги юқори бўлган майдонлар (бузилган бедапоялар) да қовун икки қаатор қилиб экиладиган бўлса, қаторлар орасини 3 м ва қатордаги ўсимликлар орасини 60—70 см қилиб экиш тавсия қилинади.Тупроқ унумдорлиги ўртача бўлган майдонларда қаторлар орасининг кенглиги 2, 8 м гача камайтирилади. Тарвуз қатор ораларини 3—3,5 м ва қатордаги ўсимликлар орасини 60—70 см қалиб экилади. Қовоқ эса қатор ораларини 4 м ва ўсимликлар орасини 80—90 см қилиб жойлаштирилади. Яганалашда ҳар қайси уяда 2 тадан соғлом ўсимлик қолдирилади.

Қатор ораларини механизмлар билан икки томонлама ишлаш учун, майдонларга экин экиш олдидан қаторлар йўналишига кўндаланг қилиб 60—90 см оралиқдамаркер ёрдамида из солинади. Уруғ қаторлар билан кўндалангига солинган излар кесишган жойларга экилади. Туркманистоннинг суғориладиган ерларида қовун ва тарвузни қатор ораларини 3, 5 м ва қатордаги ўсим­ликлар орасини 1 м қилиб экиш ҳамда ҳар қайси уяда 2 тадан ўсимлик қолдириш тавсия қилинади (С. И. Кобитев маълумоти). Сизот сувлар юза жойлашган суғорилмайдиган ерларда полиз экинларини 1,5x1,5 м ёки 2х2 м ли схемада квадрат-уялаб экиш ва ҳар қайси уяда 2 тадан ўсимлик қолдириш мақсадга мувофиқдир.

Т.О Земан ва З. П. Козлова Тожикистоннинг суғориладиган ерларида тарвузни гектарига 10-13 минг туп, қовунни 13-15минг туп қалинликда жойлаштиришни тавсия қиладилар.

Полиз экинлари уруғини экиш нормаси йирик майдонлигига қараб,

қовун уруғлари гектарига 3-4 кг, тарвуз ва қовок, уруғлари 3-5 кг экилади. Бунда ҳар қайси уяга 5-8 тадан уруғ ташланади. Машинада экиш-да қовун уруғи ва йирик уруғли тарвуз навлари гектари­га 6-8 кг, майда уруғлилар 5 кг нормада экилади.

Полиз экинлари уруғини экиш чуқурлиги уруғларнинг йирик-майдалигига, экиш вақти ва тупроқнинг физикавий хоссаларига қараб, 2—3 см дан 6—8 га ча ўзгариб туради. Уруғлар ҳаддан ташқари чуқур экилса ҳаво етишмаслиги оқибатида майсалар сийрак чиқиши мумкин. Бундам ташқари, нимжон майсалар қалин тупроқ қатламини ёриб чиқа олмайди. Юза экилган уруғлар эса кўпинча нам етишмаслигидан яхши уна олмайди Шунга кўра, аэрацияси яхши бўлган қумли енгил тупоқли ерларда экиш чуқурлиги оғир соз тупроқли ерлардагига қараганда чуқуррок, бўлиши керак.

Қовоқнинг бақувват ўсимта чиқарадиган йирик уруғлари қовун ёки тарвуз уруғига қараганда чуқурроқ экилади. Қозоғистон сабзавот ва картошка экинлари илмий текшириш ииститутида уруғи 4 см чуқурликда экилган тарвуздан ва 6 см чукурликда экилган қовоқдан энг юқори ҳосил олинган.

30 - жадвал

Полиз экинлари уруғини экиш чуқурлигининг ҳосилдорликка таьсири.


Ҳосилдорлик, га\ц

Уруғларни экиш чуқурлиги , см

2

4

6

8

Тарвуз

136.2

158.3

142.5

129.5

Қовун

123.0

184.1

193.1

138.2

Уруғларни экиш муддати ҳам катта аҳамиятга эга. Тез-тез ёғиб турадиган кўкламги ёмғирлар ҳисобига ях­ши намланиб турадиган, ҳали унча қизимаган ерларга уруғлар саёз экилиши керак. Кеч кўкламги ва ёзги муддатларда тупроқнинг юза қавати қаттиқ қизиб кетиб, тез қуриб қулиши сабабли уруғларни чуқурроқ экиш яхши натижа беради.



31 - жадвал

Қовун уруғларини экиш муддати ва чуқурлигининг ҳосилдорликка таьсири ц\га

Экиш муддати

Уруғларни экиш чуқурлиги, см

2

4

6

25-26 апрел

244

220

176

6-7 май

230

262

180

15-19 май

108

136

169

Изғирин совуқ ёки аксинча, иссиқ гармсел эсиб ту­радиган районларда полиз экинларини баланд бўйли бир йиллик ўсимликлар (маккажўхори, оқжўхори, кунгабоқар) билан иҳоталанган жойларга экиш яхши натижа беради. Икки қатор иҳота оралиғида шамолнинг кучи анча пасаяди, иссиқ жазирама кунларда ўсимликлар оралиғидаги нам ортади ва ҳавонинг температураси па­саяди. Павлодар қишлоқ ҳўжалиги тажриба станциясида олиб борилган тажрибаларда, иҳоталаб полиз экинлари экилган ерларда шамолнинг кучи контрол вариантлардагига қараганда 2 м\сек га пасайган, ҳавонинг намлиги 1,5% га ошган ва ҳаво температураси 1,5—2° га пасай­ган. Иҳоталаб ўстирилган полиз экинларининг ҳосилдорлиги ҳам сезиларли даражада ортган.

Н.И. Богомолов Ставрополь шароитида хашаки қовоқни маккажўхори ёки оқжўхоридан иборат уч қатор иҳота ҳосил қилиб экишни тавсия қилади.

Экинларни парвариш қилиш

Полиз экинларини майсалари кўкариб чиқиши биланоқ ўтлоқ қилиш ва яганалашга киришилади. Дастлабки марта ўсимлик биринчи барг чиқарган пайтда яганаланиб, бунда ҳар уяда икки ёки учтадан, иккинчи марта яганалашда эса (3-4 та барг чиқарганда) битта ёки иккитадан соғлом ўсимлик қолдирилади.

Яганалаш пайтида уяларда қолдириладиган ўсимликнинг илдиз системасига зарар етказмаслик учун бу тадбир ортиқча майсаларнинг учини чилпиш ёки уруғ палласи остидан қирқиб ташлаш йўли билан амалга оширилади. Агар майсалар хато кўкарган бўлса, бўш уяларга қайтадан уруғ экилади.

Майсаларда биринчи чин барг пайдо бўлгандан кейин экинларга дастлабки комплекс ишлов берилади, яъни қатор оралари культивация қилинади. Шундан сўнг қатор ораларига яна икки-уч марта ишлов берилади,

Экинлар май ойининг бошларида, яъни ўсимлик 2-3 та барг чиқарганда биринчи марта чопиқ қилинади.Чопиқда, асосан, ўсимлик атрофидаги туп роқ қўлда ёки кетмонда чуқур юмшатилади. Шўрланмаган юмшоқ ерларни механизмлар ёрдамида ишлаш билан чекланиш мумкин.

Биринчи чопиқдан 25-30 кун ўтгач иккинчи марта чопиқ қилннади, бу вақтда экинлар палаги пуштага (эгатнинг ўрта қисмига) таралади. Тарвуз экилган майдонларни чопиқ қилишнинг ҳосилга таъсирини Қозоғистон сабзавот ва картошка экинлари илмий текшириш институтида олинган қуйидаги маълумотлардан яққол кўриш мумкин га/ц:



Каталог: uploads -> books -> 555273
books -> Книга «Новый метод анализа ваххабитской идеологии»
books -> Андижон давлат университети
books -> Занимательная Греция Гаспаров Михаил Аннотация: «Занимательная Греция»
books -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети маънавият асослари ва
books -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети
books -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси
books -> Махсус таълим вазирлиги низмий номидаги тдпу ходиева дилрабо пиримовна
books -> Национального Университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека методика преподавания истории в школе учебно методическое пособие
555273 -> Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8


©netref.ru 2019
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет